Hudud Inform
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Hudud Inform
Channel Hudud Inform (@hudud_inform) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 555 subscribers, ranking 14 366 in the News & Media category and 5 440 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 555 subscribers.
According to the latest data from 08 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -803 over the last 30 days and by -25 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 18.21%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.48% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 2 656 views. Within the first day, a publication typically gains 1 237 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 2.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabo...”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +1 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
| 2 | Тошкент шаҳрида иссиқ сувни сентябрь-октябрь ойларида режали ўчириш жадвали эълон қилинди.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 561 |
| 3 | Тошкентда тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди
Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Ҳайдовчининг ўзи ҳолатга изоҳ берди.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 605 |
| 4 | Дипломатияга ўзи 550 нафар абитуриент қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади, демоқда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 897 |
| 5 | 🏦 АСАКАБАНК КЕТМА-КЕТ БЕШИНЧИ ЙИЛ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ БАНК СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИ
Бир марта халқаро мукофот олишнинг ўзи катта натижа. Лекин бир эътирофни кетма-кет беш йил қўлга киритиш энди тасодиф эмас, бу барқарор натижа.
8 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банкининг Савдо ва таъминот занжирларини молиялаштириш дастури доирасида ўтказилган TSCFP Awards маросимида Асакабанк яна бир бор “Ўзбекистондаги етакчи ҳамкор банк” деб эътироф этилди.
Эътиборлиси, банк бу мукофотни кетма-кет бешинчи йил оляпти. Яъни гап бир йиллик муваффақият ҳақида эмас, беш йил давомида халқаро даражада тан олинаётган натижа ҳақида кетяпти.
Бунинг ортида, албатта, савдони молиялаштириш бўйича тўпланган тажриба, халқаро операциялар, хорижий молия институтлари ва банк-корреспондентлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик бор. Энг муҳими, буларнинг барчаси маҳаллий бизнес учун янги бозорларга чиқиш, ташқи савдони молиялаштириш ва халқаро имкониятлардан фойдаланиш дегани.
Кетма-кет беш йиллик халқаро эътироф Асакабанкнинг савдони молиялаштириш йўналишида Ўзбекистон банк бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаганини кўрсатади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 809 |
| 6 | Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди.
Уйингиз қанчага баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текширишингиз мумкин:
1️⃣ my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг;
2️⃣ «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танланг;
3️⃣ Ўз мулкингизга белгиланган баҳолаш натижаси билан танишинг.
Агар баҳолаш нархи нотўғри ёки ошириб/камайтириб юборилган деб ҳисобласангиз, порталнинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза юборишингиз мумкин.
❓ Кўчмас мулкини оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди, энди солиқлар ҳам шунчага ошадими?
— Оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, турар жойларнинг мулк солиғи базаси этиб кадастр қиймати белгиланган. Яъни, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайди — Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султонов
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 900 |
| 7 | Хива – Бухоро йўналишида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
2026 йил 9 сентябрдан Хива – Бухоро – Хива йўналишида замонавий тезюрар “CRRC-Daliyan” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.
Электропоезд 5 та вагондан иборат бўлиб, унда жами 415 та эконом класс ўриндиғи мавжуд.
Хива – Бухоро – Хива:
– 707-сонли Хива – Бухоро-1 электропоезди сешанбадан ташқари ҳафтанинг барча кунлари қатнайди.
Хива – 09:55, Бухоро – 14:32;
– 706-сонли Бухоро-1 – Хива электропоезди душанбадан ташқари ҳафтанинг барча кунлари қатнайди.
Бухоро – 15:45, Хива – 20:25.
Шунингдек, 14 сентябрдан Бухоро-1 – Тошкент, 15 сентябрдан эса Тошкент – Бухоро-1 йўналишларида ҳам янги электропоездлар қатнови бошланади.
– 701-сонли Бухоро-1 – Тошкент электропоезди ҳар душанба куни: 15:17 – 21:22;
– 702-сонли Тошкент – Бухоро-1 электропоезди ҳар сешанба куни: 10:05 – 15:17.
Янги қатновлар сабаб айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 894 |
| 8 | Йирик олий таълим муассасалари ва республика ихтисослашган тиббиёт марказлари фаолиятини босқичма-босқич тижоратлаштириш мақсадида улар хўжалик жамиятларига айлантирилади ҳамда уларнинг фаолиятига хусусий инвесторлар, жумладан, устав капиталидаги акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқариш орқали жалб этилади — президент фармони
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 866 |
| 9 | Ҳукумат «Туронбанк» АЖнинг 98,9 фоиз, «Ўзэкспомарказ» АЖнинг 91,83 фоиз ҳамда «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖнинг 79,27 фоиз улушини сотувга чиқаради — президент фармони
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 959 |
| 10 | Учкўприк тумани ҳокими лавозимини 210 минг долларга “олиб бериш”ни ваъда қилган шахс ушланди
Фуқаро С.А. ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали 210 минг доллар эвазига бошқа бир фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
У келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 004 |
| 11 | Президент қарори билан профилактика инспекторларига
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
Gazeta аниқлик киритишича, юқорида қайд этилган 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик қуйидагилар:
128-модда — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;
128−8-модда — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;
130-модда — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;
135-модда — Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 2 548 |
| 12 | Гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифасини бериш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикасида экскурсия хизматларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 04.09.2026 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, 2026 йил 1 декабрдан:
🔸 Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига (Институт) гидларга (гид-таржимонларга) уларнинг хоҳишига кўра ҳаваскор, ихтисослашган ва профессионал малака тоифасини бериш ваколати берилади;
🔸 малака сертификати чекланмаган муддатга берилади;
🔸 гид сифатида сўнгги 2 йил давомида фаолият юритмаган шахслар малака имтиҳонини қайта топширади.
🧾 Қарор билан “Гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифасини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🏛 Низомга кўра, малака тоифаси ихтиёрий асосда берилади ҳамда унинг мавжуд эмаслиги гидларнинг (гид-таржимонларнинг) қонунчиликда белгиланган тартибда олинган малака сертификати асосида фаолият юритиш ҳуқуқини чекламайди.
📄 Гидларга (гид-таржимонларга) қуйидаги малака тоифалари берилади:
▫️ ҳаваскор гид малака тоифаси;
▫️ ихтисослашган гид малака тоифаси;
▫️ профессионал гид малака тоифаси;
▫️ олтин фонд гиди малака тоифаси.
✉️ Малака тоифаси беришда қуйидагилар инобатга олинади:
➖ касбий билим ва амалий кўникмалар;
➖ экскурсия хизматларини ташкил этиш ва ўтказиш маҳорати;
➖ экскурсия объектлари бўйича билим даражаси;
➖ туристлар билан мулоқот маданияти;
➖ хорижий тилларни билиш даражаси;
➖ касб этикаси қоидаларига риоя қилиниши.
⭐ Талабгорга малака тоифасини бериш касбий имтиҳонни топшириш натижаларининг энг кам кўрсаткичи қуйидагича белгиланади:
🤓 56 фоиздан 70 фоизгача – ҳаваскор гид малака тоифаси;
🤓 70 фоиздан ва 85 фоизгача – ихтисослашган гид малака тоифаси;
🤓 86 фоиздан юқори ва 100 фоизгача – профессионал гид малака тоифаси.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 860 |
| 13 | ☺️☺️☺️☺️х ☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️
⁉️ISUZU керакми? ⚪️ % билан олинг!
🫠 Бизнесингиз учун ISUZUнинг исталган моделини қулай шартларда харид қилинг.
🔵Фоиз ставкаси — 0%
🔵Муддат — 24 ойгача
🔵Бошланғич тўлов — 20% дан 60% гача
☺️MKBANK билан — янги ISUZU, янги имкониятлар!
☺️☺️☺️☺️ - 📞1285
Батафсил
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 965 |
| 14 | Паркент – Тошкент – Паркент йўналишида янги шаҳарлараро электропоезди қатнови бошланди
7 сентябрь куни “Паркент – Тошкент – Паркент” йўналишида замонавий шаҳарлараро электрпоездида йўловчилар учун фойдаланишга топширилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарори асосида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан Тошкент вилоятидаги “Байтқўрғон – Паркент” темир йўл линиясининг қурилиши 2025 йил январь ойида бошланган эди. Лойиҳа доирасида дастлаб, узунлиги 24 километрдан иборат бўлган электрлаштирилган темир йўл, 3 дона темир-бетон кўприк, 1 дона автомобил йўл ўтказгич, 76 дона сув ўтказиш иншооти ҳамда 16 дона автомобил йўли ва темир йўли кесишмалари, бундан ташқари, 50 ўринли “Паркент” темир йўл бекати қурилди.
Поездда 586 ўриндиқ бўлиб, жами 1154 тагача йўловчи сиғими мавжуд. Чипталар нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болаларга 6 ярим минг сўм қилиб белгиланди. Манзилгача бўлган масофа эса атиги 50 дақиқани ташкил қилади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 051 |
| 15 | Президент фармони билан, Пўлат Раззоқович Бобожонов Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Шунингдек, Садуллаев Самандар Асадович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 016 |
| 16 | Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Ғ.Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 024 |
| 17 | "Участковой"ларга ҳам ЙРХнинг айрим ваколатлари берилмоқда
Президент қарорига кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлариасосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:
🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
🔹 аҳоли билан бевоситаяқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
🔹 кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;
🔹 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;
🔹 туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 2 123 |
| 18 | Ҳисоб палатасида тайинловлар амалга оширилди
➖ Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди;
➖ Жамшид Мирзаев Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
➖ Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
➖ Сардор Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 168 |
| 19 | Президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 153 |
| 20 | Орзудаги автомобиль — Octobank’дан
Octobank жисмоний шахслар учун иккита автокредит дастурини ишга туширди:
• расмий дилерлардан янги автомобиллар учун;
• иккиламчи бозордаги автомобиллар учун.
Шартлари:
• фоиз ставкаси — йиллик 24%;
• муддати — 60 ойгача;
• имтиёзли давр — 1 ой;
• икки турдаги тўлаш усули — аннуитет ёки дифференциал;
• ҳар қандай русумдаги автомобиллар.
Бошланғич тўлов:
🚘 янги автомобилга — 25% дан;
🚙 фойдаланилган автомобилга — 40% дан.
🔥 Ойлик маошли мижозлар учун — махсус шартлар: йиллик 21% дан, 2026 йил 31 декабргача.
Ариза бериш:
• янги автомобиль
• фойдаланилган автомобиль
@Octobank_Callcenter_bot
☎️ +998 71 202-33-33
Реклама
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook | 1 165 |
