cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Hudud Inform

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун:

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
10 372
Suscriptores
-1724 horas
-947 días
-44230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

❗️Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади
“Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан қуйидаги тартиблар жорий этилади: 🔹жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади; 🔹рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали 5 кун муддатда кўрсатилади; 🔹рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади; 🔹рухсатномада йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг мақсади ва муддати, рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код, шунингдек, ушбу муддат ичида йўл объектининг аввалги ҳолатини тикламаслик тегишли маъмурий ва фуқаровий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади; 🔹йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади; 🔹рухсатнома олмасдан туриб йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари майдонида белгиланган тартибда рухсатномани илиб қўймаслик ёки тақдим этмаслик, қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган жойда хавфсизлик чораларини кўрмаслик, шунингдек, қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
✔️ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қайта тикланувчи энергия манбалари кенг жорий этилмоқда Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда энергиянинг қайта тикланадиган экологик тоза манбалари — қуёш ва шамол қувватидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида дадил қадамлар ташланди ва салмоқли натижаларга эришилмоқда. Буни ҳозирда комбинатнинг 50 дан ортиқ таркибий бўлинмалар ва ижтимоий соҳа объектларида жами 10 мегаватт қувватли А класс тоифадаги қуёш панеллари ўрнатилганлиги ҳам кўрсатмоқда. Уларда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси комбинат ички эҳтиёжни қондиришга йўналтирилиб, фойдали иш коэффициенти 21,3 фоизни ташкил этмоқда. Маълумот учун: ишлаб чиқариш объектларида – 8 062 кВт, ижтимоий соҳада – 979 кВт, Тошкент вилоятида – 7 811 кВт, Самарқанд (Ингичка кони) – 345 кВт, Наманган – 375 кВт, Сурхондарё – 510 кВт электр энергияси ишлаб чиқарилган. Қайта тикланувчи энергия манбаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар ўз самарасини ўз кўрсатмоқда. Январь-июнь ойларида қарийб 1 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ёки 300 минг куб.м табиий газ сарфининг олди олинди. Йил якунига қадар яна 1,6 млн киловатт-соат (жами 2,6 млн киловатт-соат) ишлаб чиқарилиб, жами табиий газ иқтисоди 1 млн куб метрга етказилади. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 3
❗️Ижтимоий тармоқлардаги "Ер ости метро бекатларининг баъзи ёпиқ вестибюллари ҳали ҳам очилмади"мазмунидаги хабарлар юзасидан "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: Бундан 30-40 йил илгари барпо этилган Тошкент метрополитенининг ер ости бекатларидан бештасида, яъни Миллий боғ, Машинасозлар, Ўзбекистон, Ғафур Ғулом ва Юнус Ражабий бекатларининг иккинчи вестибюлларида қурилиш ишлари охирига етказилмаган ҳолатда фойдаланишга топширилган. Маълумки, метро тизимига бўлган талаб кун сайин ортиб бораётганлиги ва шу боисдан ҳам йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, 2023 йилда "Тошкент метрополитени" ДУК томонидан бу вестибюллар фаолиятини йўлга қўйишга доир ташаббуслар тегишли тартибда ҳукумат муҳокамасига тақдим этилди ва ҳукумат томонидан бу ишлар амалга оширилишига рухсат берилди. Шундан сўнг, Тошкент метрополитени қошида очилган "Тошметротранс" МЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига топширилди. Ҳозирги кунга келиб, лойиҳалар бўйича тегишли хулосалар олинган бўлиб, қурилишни амалга оширувчи ташкилот аниқланиши учун бу лойиҳа тендерга жойлаштирилган. Бу жараён босқичма-босқич шаклда амалга ошишини инобатга олган ҳолда, қурилиш ишлари яқин бир ой муддатда бошланади. Қурилишнинг тугаш муддати хусусида эса, қурилиш жараёнларининг техник ҳолатига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади. Шунингдек, хабарда таъкидланган "Халқлар дўстлиги" бекатида мавжуд эскалаторни янгисига алмаштириш мақсадида ёпилган иккинчи вестибюлда ҳозирда жадал ишлар амалга оширилмоқда ва бу вестибюль фаолияти бир ой муддатда қайта йўлга қўйилади. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 1
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️"Тараққиёт стратегияси"маркази экспертлари томонидан "Постковид синдроми" билан боғлиқ хорижий давлатлар ва Ўзбекистондаги мавжуд вазият ҳамда муаммолар таҳлил қилиниб, қатор таклифлар ишлаб чиқилди COVID-19 вирусини ортда қолдирган дунё бугунги кунда унинг асоратлари билан курашишда давом этмоқда. Коронавирус ўзидан кейин 200 дан ортиқ симптомларни ўз ичига олиши ва инсон органлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган "Постковид синдроми"ни мерос қолдирди. 📌Ушбу таҳлилий материал билан рус ва ингилиз тилида ҳам танишингиз мумкин. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 2
"Долзарб 30 кун" тадбирлари бошланди Бугун, 1 июль кунидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ республикамиз ҳудудида "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирлари бошланди. Ушбу тадбир 1 август кунига қадар давом этади. "Ҳурматли фуқаролар, ушбу тадбирларда фаол иштирок этишингизни сўраймиз", дейилади хабарда. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👀 2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 2
Туризм соҳасида янги стандарт қабул қилинди Туризм қўмитаси қошидаги “Туризм соҳасида стандартлаштириш” техник қўмитаси томонидан “Туризм хизматлари. Модулли меҳмонхоналар. Таснифлаш тизими” миллий стандарти ишлаб чиқилди. Ушбу стандарт биринчи бор амалга киритилмоқда. Миллий стандарт модулли меҳмонхоналарни таснифлаш тизимини белгилайди. Тоифалар учта «I», «II», ва «III» тоифа бўйича таснифланади. Энг юқори тоифа «I» (биринчи), энг паст «III» (учинчи) тоифа ҳисобланади. Мазкур миллий стандарт 2024 йилнинг 19 августдан жорий этилади. 📌 Батафсил https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 1
Бугун “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари ва уларнинг амалий самаралари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда банкининг ипотекали кредитлаш сиёсати ва бу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилди. https://t.me/hudud_inform
Mostrar todo...
👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.