cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Hudud Inform

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун:

Больше
Рекламные посты
10 945
Подписчики
-1024 часа
-1037 дней
-49230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

02:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари | Air Force of Uzbekistan https://t.me/hudud_inform
Показать все...
🔥 6👍 1 1
❗️ "Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг. Ҳар бирингиз устозларингиз ва ота-онангиз қалбингизга сингдирган қадриятларга ҳамиша содиқ бўлиб, халқимизнинг бебаҳо меросини янада бойитишга, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшишга интилинг". Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табригидан. https://t.me/hudud_inform
Показать все...
🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Хоразм вилоятида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов таърифлари белгиланди Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент, Қарши шаҳарлари ва Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланган эди. Батафсил https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 3
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 23 май куни Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказди.
«Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Хусусан, транспорт алоқалари, маданий алмашинувлар, таълим, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, афғонистонлик аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди», – дейилади хабарда.
https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 4
02:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
ДХХ: коррупцион ҳолатларга чек қўйилди Хусусан, Ховос тумани ҳокими ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси, Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими, Сергели тумани профилактика инспектори пора билан қўлга тушди. https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президентига тегишли автомобиль сотувга қўйилганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. ‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд. https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 2🍾 2 1
🌷 Наманганда халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтмоқда Вилоят туризм бошқармаси маълумотига кўра, 19 май куни халқаро тадбирнинг тантанали очилиш маросими ва анъанавий гуллар автопарадини томоша қилишда 700 мингдан зиёд аҳоли иштирок этган. Ўтган уч кун давомида жами иштирокчилар сони 1 миллион 675 минг нафардан ортди. Ташриф буюрганлар орасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг салмоғи катта. Эътиборли томони, фестивални томоша қилиш учун шаҳримизга 70 мингдан кўпроқ хорижликлар келишди. Ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтаётган 63-халқаро “Гуллар фестивали”га меҳмонларнинг келиши давом этяпти. https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 1🥰 1😍 1
Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди 21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди. Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди. Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди. Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган. https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 1
Саида Мирзиёева соғлиқни сақлаш соҳасида кутилаётган ўзгаришларни маълум қилди
«Соғлиқни сақлаш тизимига оид масалалар анчадан бери муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди ва кеча Президентимиз томонидан бир неча муҳим қарорлар қабул қилинди. 2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурталаш механизми ишга тушади. Бу ҳар бир фуқарога турли ҳолатларда тиббий ёрдам олиш имконини беради. Давлат томонидан электрон рецептлар орқали аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлаш дастури яратилади. Фуқароларга бюджет ҳисобидан бепул дорилар берилади. Бу харажатларни оптималлаштириб, тиббий ходимларнинг ишини енгиллатиш имконини беради. Натижада маблағларни сарфлаш самарадорлиги ошади. Шунингдек, мурожаатларни касалликнинг оғирлик даражасига қараб сараловчи тез тиббий ёрдам тизимини жорий этиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва тезкорлиги такомиллаштирилади. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳар бир инсон биринчи навбатда ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиган жамият томон қўйиладиган муҳим қадамдир», – дейилади Президент ёрдамчиси расмий саҳифасида.
https://t.me/hudud_inform
Показать все...
👍 7❤‍🔥 1 1👏 1
03:28
Видео недоступноПоказать в Telegram
📹 “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларга оид видеоролик тайёрланди. Унда мамлакат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар қисқа акс эттирилган. https://t.me/hudud_inform
Показать все...