davletovuz
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel davletovuz
Channel davletovuz (@davletovuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 77 835 subscribers, ranking 584 in the Religion & Spirituality category and 870 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 77 835 subscribers.
According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 8 over the last 30 days and by 18 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 38.84%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 32.14% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 30 214 views. Within the first day, a publication typically gains 25 005 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 September | +50 | |||
| 07 September | +43 | |||
| 06 September | +13 | |||
| 05 September | +108 | |||
| 04 September | +26 | |||
| 03 September | +22 | |||
| 02 September | +5 | |||
| 01 September | +8 |
| 2 | Тошкент кимё-технология институтининг пойтахтимиз Навоий кўчасидаги 2 гектардан ортиқ майдонда жойлашган ўқув бинолари сотувга чиқарилади — президент фармони | 21 370 |
| 3 | Йирик олий таълим муассасалари ва республика ихтисослашган тиббиёт марказлари фаолиятини босқичма-босқич тижоратлаштириш мақсадида улар хўжалик жамиятларига айлантирилади ҳамда уларнинг фаолиятига хусусий инвесторлар, жумладан, устав капиталидаги акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқариш орқали жалб этилади — президент фармони | 23 076 |
| 4 | Ҳудудларда бозорлар сотувга чиқарилади
Наманган вилоятида «Наманган авто магистрай савдо комплекси» (51%), «Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплекси» (51%), «Яшил деҳқон бозори» (68%), «Дўстлик савдо саноат комплекси» (51%), «Чуст деҳқон бозори» (51%), «Янгиқўрғон деҳқон бозори» (51,42%) ва «Тўрақўрғон марказий деҳқон бозори» (51%), Самарқанд вилоятида «Тойлоқ деҳқон бозори» (51%), «Самарқанд инновацион автомобиллар бозори» (51%) ва «Гулобод ёпиқ савдо комплекси» (51%), Сурхондарё вилоятида «Лолазор Денов Барака» (51%) ва «Жарқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори» (54,6%), Тошкент вилоятида «Қибрай деҳқон бозори» (51%), Фарғона вилоятида «Фарғона Юсуфжон файзи қурилиш моллари савдо комплекси» (51%), «Рапқон деҳқон бозори» (51%), «Яккатут деҳқон бозори» (52,1%), «Бешариқ Умаровлар файзи» (51%) ҳамда «Бешариқ Турон саноат савдо комплекси» (51%)даги давлат улушлари сотувга чиқарилади. | 23 610 |
| 5 | Ҳукумат «Туронбанк» АЖнинг 98,9 фоиз, «Ўзэкспомарказ» АЖнинг 91,83 фоиз ҳамда «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖнинг 79,27 фоиз улушини сотувга чиқаради — президент фармони | 24 842 |
| 6 | Президент қарори билан профилактика инспекторларига
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
Gazeta’га аниқлик киритишича, юқорида қайд этилган 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик қуйидагилар:
128-модда — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;
128−8-модда — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;
130-модда — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;
135-модда — Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши. | 43 052 |
| 7 | Давлат раҳбарининг жорий йил 3 сентябрь куни "Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш" масалаларига бағишланган йиғилишида камбағал оилалар билан ишлашда манзилли ва инклюзив ёндашувни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
📗 Мазкур вазифалар ижроси доирасида “Аgrobank” АТБ Бошқаруви вакиллари ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар билан жойида учрашувлар ўтказмоқда.
📈 Учрашувларда маҳаллаларда микро, кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
📝 Тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар белгиланмоқда.
📱 Instagram 📱 Facebook 🖥Caйт | 25 302 |
| 8 | Ўзбекистон ва Тожикистоннинг етакчи партиялари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Тожикистон Халқ демократик партияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат икки давлатдаги ҳукмрон сиёсий партиялар ўртасидаги алоқаларни тизимли йўлга қўйиш, партиялараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни аниқ амалий ишлар билан бойитишга қаратилган.
Томонлар қонун ижодкорлиги ва партиявий фаолият бўйича тажриба алмашиш, депутатлар ҳамда маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, тадбиркорлик ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларида қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Мазкур Меморандум Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини партиялараро мулоқот орқали янада бойитишга хизмат қилади. | 23 694 |
| 9 | “Бунёдкор” стадионида электр таъминоти қарздорлик туфайли узиб қўйилган, ПФЛ офиси масофадан ишлаяпти экан. | 25 909 |
| 10 | Ғофуржон Мирзаев бош вазирнинг портфелли ўринбосарларидан бирига айланди. Маҳалла бугун катта “армия” ва ресурсга эга тизим ҳисобланади. Маҳалла тизими ҳукуматда ягона координацияга, ягона жавобгарга эга бўлди. Статус нуқтаи назаридан Маҳаллалар уюшмаси раиси лавозимининг ҳам, шартли равишда, маҳаллаларнинг ҳам нуфузи ўсди.
Умуман, ушбу тайинловлар давлат раҳбарининг охирги икки ойда маҳалла ва камбағаллик масалаларида ўтказган қатор танқидий видеоселекторларининг натижаси деса ҳам бўлади. Муаммолар етарли, янги вазифалар эса ундан-да кўп. Шу маънода, янги ўзгаришлар маҳалла, камбағаллик ва бандлик масалаларига барча бўғиндаги бевосита ва билвосита масъулларни, жалб қилинганларни том маънода стресс-тестдан ўтказади.
ИМҲО | 29 542 |
| 11 | Ўзбекистонда тадбиркорлар учун жарималар тизими енгиллаштирилмоқда
Президентнинг ПФ-175-сонли фармони билан бизнесни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларга нисбатан жазо чораларини қўллашда янги ёндашув белгиланмоқда.
Энди молиявий жарималарда «биринчи хато — огоҳлантириш» тамойили жорий этилади. Тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.
Шунингдек, молиявий ва маъмурий жарималарни мутаносиблик асосида ўртача икки бараварга камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Фармонда умумий овқатланиш ва меҳмонхона бизнеси учун рақамли маркировка бўйича ҳам енгиллик белгиланган. Улар харид қилган сув, салқин ичимликлар, алкоголь маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотларининг маркировка кодлари якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.
Бу ўзгаришлар дўконлар, ресторан, кафе ва барлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. | 26 639 |
| 12 | НБУ ҳамкорларидан 30% гача чегирма билан бизнес учун фойдали хизматлар
Ўзбекистон Миллий банки мижозига айланинг ва бизнесингизни исталган босқичда ривожлантиринг.
Ҳамкорларимиз бизнесингиз учун қуйидаги хизматларни таклиф етади:
◽️ Бухгалтерия хизматлари;
◽️ Маркетинг ва тарғибот;
◽️ Юридик ёрдам;
◽️ ИТ-хизматлари.
Банкнинг тариф пакетларига уланганда ҳамкорлар хизматларига 30% гача чегирмаларга ега бўласиз.
Бизнесингизни НБУ билан бирга ривожлантиринг.
Батафсил
📞 1344
☎️ (78) 148-00-10
Instagram | Facebook | YouTube
Реклама | 25 001 |
| 13 | Садуллаев Самандар Асадович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.
***
Бобожонов Пўлат Раззоқович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари эди.
@platformauzb | 29 172 |
| 14 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди — Президент фармони | 29 840 |
| 15 | ❗️Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. | 31 289 |
| 16 | 1912 йилги бино замонавий маданият ўчоғига айлантирилди
Тошкентда Замонавий санъат марказининг («CCA Tashkent») очилиш маросими бўлди. Ушбу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, концепт-стор, таълим майдонлари ҳамда учрашув ва тадқиқотлар учун мўлжалланган жамоат ҳудудлари ўрин олган. Қамровининг бу қадар кенглиги уни бутун Марказий Осиё минтақасида шу турдаги биринчи рақамли мажмуа даражасига олиб чиқмоқда.
Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашди. Иншоотнинг меъморий трансформацияси дунёга машҳур «Studio KO» бюроси томонидан амалга оширилди. Эндиликда бу ерда кўргазмалар, илмий изланиш жараёнлари, маърузалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концерт ва перформанслар мунтазам ўтказиб борилади.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, мамлакатимизда яна бир шундай нуфузли, замонавий майдоннинг вужудга келгани алоҳида аҳамиятга эга. «CCA Tashkent» ижодкорлар, кураторлар ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ўзбекистонлик истеъдод эгаларининг янги аудиторияга чиқиши ҳамда хорижий саҳналарда муносиб эътироф топишига замин яратади.
“Мазкур лойиҳа Президентимизнинг ташаббуслари ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг катта саъй-ҳаракатлари натижасида рўёбга чиқди”, деди Саида Мирзиёева. | 31 720 |
| 17 | Сиэтлда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди
Бу Ўзбекистоннинг АҚШ Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасидаги илк консуллик муассасаси бўлиб, Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
“Янги Бош консулхона икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, таълим ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади”, деб таъкидлади Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов. | 30 526 |
| 18 | Ёзишларича, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
Катта эҳтимол, у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимини эгаллайди.
Хабар расман тасдиқланмаган. | 38 024 |
| 19 | Айтишларича, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимини тарк этибди. | 35 050 |
| 20 | Шавкат Мирзиёев 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади. | 32 075 |
