cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Hudud Inform

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун:

Show more
Advertising posts
11 083
Subscribers
-2024 hours
-1277 days
-56630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
❗️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида котлован - хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилгани юзасидан тарқалган хабар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ахборот хизмати дастлабки маълумот сифатида қуйидагиларни маълум қилди: Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган. Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз. https://t.me/hudud_inform
8980Loading...
02
✔️Самарқандда “Central Asia-2024" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда Бугун, 15 май куни А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида бўлиб ўтаётган Ҳамдўстлик Форуми доирасида “Ўзбекистон кутубхоналарида болалар ва ёшларнинг медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантириш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда гибрид шаклда бўлиб ўтди. Унда ахборот-кутубхона марказларини замонавий-технологик ривожлантириш, рақамли муҳитда босма ва қўлёзма илмий мерослар тақдимоти, китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш дастурлари, кутубхоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу кутубхонада Ҳамдўстлик Форуми доирасида Марказий Осиё чегара кутубхоналари директорларининг "Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлиги: халқаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида Евроосиё кутубхоналари Ассамблеяси, Россия Давлат кутубхонаси вакиллари иштирокида видеоалоқа шаклида махсус йўналтирилган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлигининг махсус концепцияси ишлаб чиқилиши зарурати музокара қилинди ҳамда уни Евроосиё кутубхоналари Ассамблеясига тақдим этилиши таъкидланди. Тадбирда Қорақалпоқистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказлари директорлари чегара ҳудудларида жойлашган кутубхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди. Халқаро конференция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. https://t.me/hudud_inform
1 0341Loading...
03
❗️Эндиликда шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни «АТТО» мобил иловаси орқали харид қилишингиз мумкин Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли транспорт» маркази АТТО компанияси билан ҳамкорликда йўловчиларга шаҳарлараро қатновчи автобус чипталарини онлайн харид қилиш имкониятини яратди. 📍Бунинг учун «АТТО» мобил иловасининг «Чипталар» бўлимига ўтиб, автобус белгисини танланг. Бормоқчи бўлган А ва Б манзилингизни ва кунини белгилайсиз (автобус чиптасининг нархи, манзилдан ҳаракатланиш вақти ҳамда бўш жойлар ҳақида батафсил маълумот пайдо бўлади). 🖊Йўловчи сифатида шахсингиз ва телефон рақамингизни рўйхатдан ўтказиб, тўловни амалга оширасиз ва онлайн чиптага эга бўласиз. https://t.me/hudud_inform
1 0331Loading...
04
🏆 17-19 май кунлари Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади "Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуасида ташкил этиладиган чемпионат иккита йирик мусобақа доирасида ўтказилади – Триатлон жаҳон чемпионати “2024 World Triathlon Cup Samarkand” ва Паратриатлон бўйича жаҳон чемпионати “2024 World Triathlon Para Cup Samarkand”. Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати нафақат профессионал спортчилар, балки ушбу қизиқарли спорт турининг мухлислари эътиборини ҳам тортадиган қизиқарли спорт тадбири бўлиши кутилмоқда. https://t.me/hudud_inform
4 92236Loading...
05
⚡️Айни пайтда ОКМК ва Хитой Халқ Республикасининг “Huigong (Hebei) Machinery Group Co., Ltd.” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “HG-AMMC” МЧЖ  қўшма корхонасининг қурилиш ишларини бошлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 🔹Тадбир тафсилотлари билан батафсил www.agmk.uz сайтида таништириб ўтамиз. https://t.me/hudud_inform
1 4343Loading...
06
Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: ➖ заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади; ➖ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади. “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади. https://t.me/hudud_inform
1 5824Loading...
07
📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак. 🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт. ❕Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак. 📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади. https://t.me/hudud_inform
1 85523Loading...
08
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди. https://t.me/hudud_inform
1 9947Loading...
09
#Навоий_вилояти Қизилқум кенгликларида... 📸Сирож Аслонов медиатўпламидан https://t.me/hudud_inform
2 21810Loading...
10
❗️Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 🔘Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: 🔹Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади. 🔹Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади. 🔘 “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра: ✔️ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. https://t.me/hudud_inform
1 7631Loading...
11
Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида ҳар йили анъанавий ўтказиладиган “Олтин қалам” ХVIII танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакиллари, хорижий журналистлар, жамоатчилик фаоллари турли йўналишларида номинациялар, шу билан бирга рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланишади. Бу йил бош миллий мукофот соҳибига “Президент совғаси” — Tracker автомобили совға қилинади. https://t.me/hudud_inform
1 7000Loading...
12
“Oltin qalam” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бошланди. Тадбир “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтмоқда. https://t.me/hudud_inform
1 5200Loading...
13
Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади 2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди. Таъкидланишича, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари UzPost алоқа бўлимларида амалга оширилади. Маълум қилинишича, апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди. Транспорт карталари орқали жами 13,8 миллион транзакция (шундан 5,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган бўлса, банк карталари орқали тўловлар 76,2 офиз ўсиб 11,4 миллион транзакцияни ташкил этди. QR чипталаридан метрода 6,3 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг, метрода мобил QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган. Йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этди. https://t.me/hudud_inform
1 6805Loading...
14
“Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади Айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. Шундай қилиб, 2024-йил 15-майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади. https://t.me/hudud_inform
1 9792Loading...
15
Самарқанд шаҳридаги Осиё хотин-қизлари форуми Туркиянинг TRT AVAZ телеканали нигоҳида https://t.me/hudud_inform
2 0466Loading...
16
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! Жорий йилнинг 14-май куни Христиан динининг “Ота-оналарни хотирлаш” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ушбу динга мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, К-1 “Буюк ипак йўли метроси М.Юсуф (Доғистон) кўчаси – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)”, К-2 “Қўйлиқ деҳқон бозори – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)” йўналишида вақтинча ҳаракатланувчи (бир кунлик) автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Мазкур йўналишларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан МАН РР3 (сайёҳлик) русумли катта сиғимли автобуслар соат 7:00 дан 18:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади. Ушбу йўналишларда йўлкира нархи 5 000 сўм.   Шунингдек, эслатиб ўтамиз, “1-сонли қабристон” (Боткин кўчаси) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади: 1-сонли “Ҳумоюн мавзеси – Тошкент МУМ”; 14-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”; 16-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”; 21-сонли “Қорасув 1-мавзеси – Тошкент МУМ”; 30- сонли “Олмос маҳалласи – Тошкент МУМ”; 80- сонли “М.Юсуф кўчаси – Жанубий вокзал”; 96-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа – Машинасозлар метроси”; “2-сонли қабристон” (Дўмбиробод) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади: 17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори”; 98-сонли “Чилонзор буюм бозори - Ўзбекистон меҳмонхонаси”. https://t.me/hudud_inform
2 3114Loading...
17
Жорий йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очилади 2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Булар, Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шахрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган. 2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган. https://t.me/hudud_inform
2 3022Loading...
18
БМТ вакили Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши Миллий стратегиясини эътироф этмоқда 🎤 БМТ Бош котиби ёрдамчиси (АҚШ) Александр Зуев: Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш, шу орқали БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим босқич бўлади. Шунингдек, Миллий стратегияда Ўзбекистон келажакда қўшилиши мумкин бўлган истиқболли кўп томонлама халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бу мамлакатнинг гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида эришилган ижобий салоҳиятини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Миллий стратегия Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги стратегик ва кўп векторли ҳамкорликнинг навбатдаги энг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади. https://t.me/hudud_inform
6 26544Loading...
19
📈ОКМКда 4 ойда 177,7 млн долларлик экспорт амалга оширилди Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024-йил январ-апрел ҳолати бўйича прогноз 105%га бажарилди. https://t.me/hudud_inform
2 1142Loading...
20
#Самарқанд_вилояти 🎞 Жомбой туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг аҳволи ўрганилди 📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди. https://t.me/hudud_inform
2 1563Loading...
21
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади. Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз! https://t.me/hudud_inform
2 0362Loading...
22
Бироздан сўнг Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бошланади https://t.me/hudud_inform
2 2991Loading...
❗️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида котлован - хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилгани юзасидан тарқалган хабар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ахборот хизмати дастлабки маълумот сифатида қуйидагиларни маълум қилди: Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган. Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз. https://t.me/hudud_inform
Show all...
✔️СамарқанддаCentral Asia-2024" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда Бугун, 15 май куни А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида бўлиб ўтаётган Ҳамдўстлик Форуми доирасида “Ўзбекистон кутубхоналарида болалар ва ёшларнинг медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантириш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда гибрид шаклда бўлиб ўтди. Унда ахборот-кутубхона марказларини замонавий-технологик ривожлантириш, рақамли муҳитда босма ва қўлёзма илмий мерослар тақдимоти, китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш дастурлари, кутубхоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу кутубхонада Ҳамдўстлик Форуми доирасида Марказий Осиё чегара кутубхоналари директорларининг "Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлиги: халқаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида Евроосиё кутубхоналари Ассамблеяси, Россия Давлат кутубхонаси вакиллари иштирокида видеоалоқа шаклида махсус йўналтирилган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлигининг махсус концепцияси ишлаб чиқилиши зарурати музокара қилинди ҳамда уни Евроосиё кутубхоналари Ассамблеясига тақдим этилиши таъкидланди. Тадбирда Қорақалпоқистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказлари директорлари чегара ҳудудларида жойлашган кутубхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди. Халқаро конференция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. https://t.me/hudud_inform
Show all...
00:41
Video unavailableShow in Telegram
❗️Эндиликда шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни «АТТО» мобил иловаси орқали харид қилишингиз мумкин Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли транспорт» маркази АТТО компанияси билан ҳамкорликда йўловчиларга шаҳарлараро қатновчи автобус чипталарини онлайн харид қилиш имкониятини яратди. 📍Бунинг учун «АТТО» мобил иловасининг «Чипталар» бўлимига ўтиб, автобус белгисини танланг. Бормоқчи бўлган А ва Б манзилингизни ва кунини белгилайсиз (автобус чиптасининг нархи, манзилдан ҳаракатланиш вақти ҳамда бўш жойлар ҳақида батафсил маълумот пайдо бўлади). 🖊Йўловчи сифатида шахсингиз ва телефон рақамингизни рўйхатдан ўтказиб, тўловни амалга оширасиз ва онлайн чиптага эга бўласиз. https://t.me/hudud_inform
Show all...
👍 1
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🏆 17-19 май кунлари Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади "Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуасида ташкил этиладиган чемпионат иккита йирик мусобақа доирасида ўтказилади – Триатлон жаҳон чемпионати “2024 World Triathlon Cup Samarkand” ва Паратриатлон бўйича жаҳон чемпионати “2024 World Triathlon Para Cup Samarkand”. Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати нафақат профессионал спортчилар, балки ушбу қизиқарли спорт турининг мухлислари эътиборини ҳам тортадиган қизиқарли спорт тадбири бўлиши кутилмоқда. https://t.me/hudud_inform
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Айни пайтда ОКМК ва Хитой Халқ Республикасининг “Huigong (Hebei) Machinery Group Co., Ltd.” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “HG-AMMC” МЧЖ  қўшма корхонасининг қурилиш ишларини бошлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 🔹Тадбир тафсилотлари билан батафсил www.agmk.uz сайтида таништириб ўтамиз. https://t.me/hudud_inform
Show all...
Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: ➖ заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади; ➖ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади. “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади. https://t.me/hudud_inform
Show all...
👎 1
📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак. 🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт. ❕Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак. 📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади. https://t.me/hudud_inform
Show all...
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди. https://t.me/hudud_inform
Show all...
👍 3
#Навоий_вилояти Қизилқум кенгликларида... 📸Сирож Аслонов медиатўпламидан https://t.me/hudud_inform
Show all...
👍 7🔥 1
❗️Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 🔘Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: 🔹Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади. 🔹Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади. 🔘 “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра: ✔️ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. https://t.me/hudud_inform
Show all...