cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Hudud Inform

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун:

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
11 104
المشتركون
-2024 ساعات
-1137 أيام
-54330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

“Oltin qalam” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бошланди. Тадбир “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтмоқда. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 1
Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади 2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди. Таъкидланишича, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари UzPost алоқа бўлимларида амалга оширилади. Маълум қилинишича, апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди. Транспорт карталари орқали жами 13,8 миллион транзакция (шундан 5,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган бўлса, банк карталари орқали тўловлар 76,2 офиз ўсиб 11,4 миллион транзакцияни ташкил этди. QR чипталаридан метрода 6,3 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг, метрода мобил QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган. Йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этди. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
“Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади Айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. Шундай қилиб, 2024-йил 15-майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
1
Самарқанд шаҳридаги Осиё хотин-қизлари форуми Туркиянинг TRT AVAZ телеканали нигоҳида https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 1
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! Жорий йилнинг 14-май куни Христиан динининг “Ота-оналарни хотирлаш” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ушбу динга мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, К-1 “Буюк ипак йўли метроси М.Юсуф (Доғистон) кўчаси – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)”, К-2 “Қўйлиқ деҳқон бозори – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)” йўналишида вақтинча ҳаракатланувчи (бир кунлик) автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Мазкур йўналишларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан МАН РР3 (сайёҳлик) русумли катта сиғимли автобуслар соат 7:00 дан 18:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади. Ушбу йўналишларда йўлкира нархи 5 000 сўм.   Шунингдек, эслатиб ўтамиз, “1-сонли қабристон” (Боткин кўчаси) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади: 1-сонли “Ҳумоюн мавзеси – Тошкент МУМ”; 14-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”; 16-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”; 21-сонли “Қорасув 1-мавзеси – Тошкент МУМ”; 30- сонли “Олмос маҳалласи – Тошкент МУМ”; 80- сонли “М.Юсуф кўчаси – Жанубий вокзал”; 96-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа – Машинасозлар метроси”; “2-сонли қабристон” (Дўмбиробод) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади: 17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори”; 98-сонли “Чилонзор буюм бозори - Ўзбекистон меҳмонхонаси”. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 4
Жорий йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очилади 2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Булар, Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шахрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган. 2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 3
БМТ вакили Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши Миллий стратегиясини эътироф этмоқда 🎤 БМТ Бош котиби ёрдамчиси (АҚШ) Александр Зуев:
Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш, шу орқали БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим босқич бўлади. Шунингдек, Миллий стратегияда Ўзбекистон келажакда қўшилиши мумкин бўлган истиқболли кўп томонлама халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бу мамлакатнинг гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида эришилган ижобий салоҳиятини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Миллий стратегия Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги стратегик ва кўп векторли ҳамкорликнинг навбатдаги энг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.
https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 2👏 1
📈ОКМКда 4 ойда 177,7 млн долларлик экспорт амалга оширилди Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024-йил январ-апрел ҳолати бўйича прогноз 105%га бажарилди. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 1
#Самарқанд_вилояти 🎞 Жомбой туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг аҳволи ўрганилди 📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди. https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 2
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади. Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз! https://t.me/hudud_inform
إظهار الكل...
👍 1