en
Feedback
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Open in Telegram

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Channel 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 23 424 subscribers, ranking 1 697 in the Blogs category and 3 424 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 23 424 subscribers.

According to the latest data from 05 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -876 over the last 30 days and by 10 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 4.38%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 3.24% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 028 views. Within the first day, a publication typically gains 761 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 7.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 06 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Blogs category.

23 424
Subscribers
+1024 hours
-777 days
-87630 days

Data loading in progress...

Attracting Subscribers
September '26
September '26
+131
in 23 channels
August '26
+221
in 67 channels
Get PRO
July '26
+961
in 124 channels
Get PRO
June '26
+504
in 97 channels
Get PRO
May '26
+1 019
in 111 channels
Get PRO
April '26
+712
in 110 channels
Get PRO
March '26
+1 308
in 119 channels
Get PRO
February '26
+1 197
in 106 channels
Get PRO
January '26
+1 385
in 134 channels
Get PRO
December '25
+961
in 111 channels
Get PRO
November '25
+2 364
in 110 channels
Get PRO
October '25
+1 116
in 111 channels
Get PRO
September '25
+1 347
in 98 channels
Get PRO
August '25
+1 899
in 69 channels
Get PRO
July '25
+2 656
in 110 channels
Get PRO
June '25
+2 224
in 120 channels
Get PRO
May '25
+3 215
in 118 channels
Get PRO
April '25
+3 342
in 118 channels
Get PRO
March '25
+4 160
in 139 channels
Get PRO
February '25
+3 740
in 121 channels
Get PRO
January '25
+5 155
in 102 channels
Get PRO
December '24
+6 933
in 106 channels
Get PRO
November '24
+4 172
in 70 channels
Get PRO
October '24
+6 549
in 101 channels
Get PRO
September '24
+8 483
in 86 channels
Get PRO
August '24
+6 747
in 82 channels
Get PRO
July '24
+6 800
in 71 channels
Get PRO
June '24
+5 779
in 67 channels
Get PRO
May '24
+6 196
in 67 channels
Get PRO
April '24
+3 937
in 57 channels
Get PRO
March '24
+6 499
in 57 channels
Get PRO
February '24
+7 420
in 58 channels
Get PRO
January '24
+9 558
in 57 channels
Get PRO
December '23
+1 409
in 35 channels
Get PRO
November '23
+6 637
in 59 channels
Get PRO
October '23
+6 962
in 98 channels
Get PRO
September '23
+4 681
in 0 channels
Get PRO
August '23
+7 021
in 0 channels
Get PRO
July '23
+6 807
in 0 channels
Get PRO
June '23
+7 011
in 0 channels
Get PRO
May '23
+6 589
in 0 channels
Get PRO
April '23
+6 633
in 0 channels
Get PRO
March '23
+7 304
in 0 channels
Get PRO
February '23
+5 187
in 0 channels
Get PRO
January '23
+8 590
in 0 channels
Get PRO
December '22
+6 196
in 0 channels
Get PRO
November '22
+4 447
in 0 channels
Get PRO
October '22
+5 931
in 0 channels
Get PRO
September '22
+9 081
in 0 channels
Get PRO
August '22
+8 606
in 0 channels
Get PRO
July '22
+8 709
in 0 channels
Get PRO
June '22
+7 055
in 0 channels
Get PRO
May '22
+10 311
in 0 channels
Get PRO
April '22
+13 271
in 0 channels
Get PRO
March '22
+7 376
in 0 channels
Get PRO
February '22
+5 879
in 0 channels
Get PRO
January '22
+11 110
in 0 channels
Get PRO
December '21
+13 926
in 0 channels
Get PRO
November '21
+11 685
in 0 channels
Get PRO
October '21
+15 061
in 0 channels
Get PRO
September '21
+26 285
in 0 channels
Get PRO
August '21
+21 073
in 0 channels
Get PRO
July '21
+19 788
in 0 channels
Get PRO
June '21
+14 025
in 0 channels
Get PRO
May '21
+7 006
in 0 channels
Get PRO
April '21
+5 164
in 0 channels
Get PRO
March '21
+5 163
in 0 channels
Get PRO
February '21
+1 833
in 0 channels
Get PRO
January '21
+2 869
in 0 channels
Get PRO
December '20
+72 323
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
07 September0
06 September0
05 September+45
04 September+11
03 September+74
02 September+1
01 September0
Channel Posts
БЎРИ ҚАБРНИ ОЧИБ МАРХУМНИ ТОРТИБ ОЛДИ. Бу воқеа Россиянинг чекка қишлоқларидан бирида содир бўлди.Кунларнинг бирида ўрмон қор
БЎРИ ҚАБРНИ ОЧИБ МАРХУМНИ ТОРТИБ ОЛДИ. Бу воқеа Россиянинг чекка қишлоқларидан бирида содир бўлди.Кунларнинг бирида ўрмон қоровули йўлда кетаётиб тузоққа тушиб қолган бўри боласига кўзи тушиб қолди. Қахратон қиш, қоровул бўрини қутқариб уйига олиб кетди. Бўри қоровулнинг оиласида яшай бошлади.Қоровулнинг хомиладор аёли қоровул бўри билан овдалигида кўмир ёқиб ухлаб қолади ва кўмир исидан вафот этади.Аёлни дафн қилишди. Бўри ўша куни тинмасдан увиллади ва қабристон томон йўл олади. Қоровул уни кузатиб борарди, борганида эса бўри...😳 Давоми...👇

2
​​Хуршида билан ҳар учрашганимизда унинг сен туфайли чекаётган изтироблари, ҳадикларини ҳам сезиб турардим, аммо билдирмасдим. Охири нима билан тугашини кутардим. Тан оламан, уни яхши кўра бошлагандим… Лекин рафиқамга айланиши учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас, мен учун муҳими ишонч эди! Ишонасанми, сен ҳақингда оғиз очмади, шу дўстингиз менга ёқмайди, демади ҳам. Айлантириб сўраганимда бир мартагина «биров ҳақида қатъий фикр билдиришдан йироқман» деди. Кеча… кеча ҳам сизларни кузатиб тургандим… дарахт панасида… Бу ёғини ўзинг биласан…  Собир нимадир демоқчи бўлди, аммо овози томоғида қолгандай эди.  - Севгимни топдим, аммо дўст деб юрган кишимни йўқотдим. Собир, сенга раҳмат айтаман, фақат… энди хайрлашсак. Ахир, унга мен ҳақимда айтган гапларинг қулоғимдан, унга кўрсатган қилиқларинг кўз ўнгимдан кетмайди энди. Бу, — Отабек бир варақ қоғозни силкитди, — бу ишдан бўшашим учун ариза. Раҳбарнинг олдига кираман-у, кетаман. Хайр.  Отабек секин ёпган эшикка тикилиб ҳануз қотиб турган Собирнинг  кўзларини ёш пардаси қоплади… Хикоя тугади. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
702
3
Камгап, вазмин, нигоҳлари маъноли Отабек дўстичалик кўркам бўлмаса-да, ёқимтойлиги билан, бу ёқимтойлик ботинидаги самимийлиги, соддалиги, софдиллиги билан кишини ўзига тортарди. Хуршида аллақачон Отабекка кўнгил боғлаб улгурганди.  - Кечирасиз-у… дўстингизнинг қайлиғига шу гапларни айтишга уялмайсизми?!  Собир Хуршиданинг босиқ қаҳрини ноз-фироққа йўйди: - Қанақа қайлиқ? Сизга кўнгли бўлса, чўзиб юрмай, тўйни ўтказиб, бағрига олганча қўйиб юбормасди!  - Хўп, Ҳосила-чи?  - Ҳосила… сизнинг олдингиздан ўтаверсин!  - Инсон кўнгли ўйинчоқми сизга?  - Қўйинг шу гапларни.  Фақат бир гап айтаман, сиз менинг кўнглимни ёмон ўйнатаяпсиз, кўнглим буткул измингизда…  - Кетинг!!!  Шу кундан бошлаб Собир Хуршидани ҳоли-жонига қўймасликка қасд қилди, гўё. Ҳар келганида қимматбаҳо туҳфалар келтира бошлади — катта юмшоқ ўйинчоқ, қимматбаҳо гулдаста, хорижий косметика комплекти, икки қаватли торт…  Қиз безиллаб қолди.  Ишхонасидагилар олдида бир изза бўлса, Отабек эшитиб қолишидан бир чўчирди. Ахир, эшитса нима деб ўйлайди? Минг қилса ҳам дўсти қолиб, ҳали танишганига уч ой бўлмаган қизга ишонадими?!  - Мени ўз ҳолимга қўйинг! — деди Собир яна келганида ва ичкарига кириб кетмоқчи бўлди. Лекин йигит йўлини тўсиб, билагидан тортқилаганча ҳовлига, дарахтлар панасидаги ўриндиққа томон ундади. Ўтган- кетгандан андиша қилган Хуршида ноилож унга бўйсунди.  - Мени тинч қўйинг, сизга зиғирча кўнглим йўқ! — деди ўтиришган ҳамон Хуршида.  - Нега энди? Кўнглингиз Отабекдами? Нимасига учдингиз унинг?  Оғзига ошни чайнаб солмасангиз ютолмайдиган, онаси енгилтак — жазмани билан қочиб кетган, қари отасининг нафақасига-ю, ўзининг ҳисобчилик маошига аранг кун кўрадиган шу тентакнинг нимаси ёқди сизга? - Дўтсмисиз унга? Уни ёмонламанг!  - Мен эмас, у менга дўст. Бойлигим учун, обрўйим учун!  Кўрдингиз-ку, учрашувгаям менинг машинамда бориб, менинг ҳисобимдан меҳмондорчилик қилдик… Хуршида, менга хўп десангиз, остонангизгача тилла бўлади. Битта ўғилман, эрка келин бўласиз. Бу эса хамир учидан патир… Собирнинг қўлидаги қутича очилган заҳоти тилла тақинчоқлар комплекти шомги чироқлар ёғдусида ярқираб кетди.  - Қаранг, асл тилла! Кўзлари бриллиант! Атай сиз учун олдим! Булар ҳам сизнинг гўзаллигингиз олдида хира темирга ўхшайди… Хуршидам менинг… Қучоқлашга уринган йигитнинг юзи тарсаки зарбидан бир лаҳзада бўртиб чиқди.  - Аблаҳ! Сенинг виждонинг йўқ, ўрнига пул-мол солиб олгансан!  Сен… сен бу гапларингни бориб ўзингга ўхшаганларга айт!  - Ҳали шундайми? Бир кун ялиниб келарсан…  -Собир қизнинг ортидан сўкинди.  Эшикка етиб олган Хуршида тўхтади.  Бурилиб қараб, титроқ жилмайиш қилди: - Бу дунёда адолат бўлса, сенга ялинадиган куним қолмайди! Айтмоқчи, Ҳосилани тинч қўй! Акс ҳолда, асл қиёфангни очиб беришимга тўғри келади… … Эртасига ишга тушдан кейин келган Собирнинг сўлғин авзойига қараб, Отабек ташвишланди: - Тинчликми? Кайфиятинг йўқ?  - Ҳа, кўп ичворибман…  Ўзингнинг кайфинг михдайга ўхшайди?  - Ҳа…Тўйни белгиладик. Келаси шанбага.  - Хуршидагами?..  - Хуршидага. Нимайди?  - Ҳеч нарса. Бахтли бўлинглар.  Хуршида яхши қиз, сени бахтли қилишига ишонаман…  — Собирнинг овози титради.  - Биламан, — Отабек кулимсиради-ю, жиддийлашди.  - Нимани биласан? - Бахтли бўлишимни. Билмайман-у, ишонаяпман.  Бунда сенинг ҳам ҳиссанг бор.  - Тушунмадим?! Ўрамай гапирсанг-чи!  Отабек тараддудланди.  Бироз маҳтал қилгач, сўз бошлади: - Бир бошдан… Биласан, онам бизни ташлаб кетгач… аёл зотидан кўнглим қолди. Шу ёшга кириб ҳам уйланмай юрганимнинг асосий сабаби уларга бўлган наф­ ратим эди. Аммо дадам кексайиб, бот-бот хас­ талана бошлагач, бу қарорим заифлаша бошлади. Менга умрини бағишлаган дадамнинг армонда кетишини истамасдим. Шунинг учун уйланишга розилик бердим. Эҳ-ҳе, кўп қизлар билан учрашдим, сал айб топсамоқ эриётган кўнглим музлаб қолаверди. Тушунмасдим, нега кўнглим тўлмаяпти? Бир куни тушундимки, бўлажак рафиқамнинг садоқатини ҳозирдан синаб, ишонмагунимча уйланолмайман… Хуршидани кўрган пайтим уни синаш хаёлимда йўқ, аниқроғи, қандай синашни билмасдим. Шунда сен ўзинг билмаган ҳолда менга ёрдам бериб юбординг. Сенинг қилмишингни билардим.
466
4
📝ИМТИХОН..  (Бевафо дуст булганидан булмагани яхширок...) Собир, мен билан бир жойга бориб кела олмайсанми?  - Қаерга?  Умуман, ўзимдан кўра машинам керакка ўхшайди…  - Очиғи, иккиси ҳам. Машинангда истироҳат боғига борсак. Автобусда кетаверардим-у, учрашувга кечикаман. Таксини эса нима қиламан, сендай дўстим турганда.  - Учрашувга? Э, писмиқ-е, қаёқдан илинтира қолдинг?  - Бунинг нима аҳамияти бор? Сени у билан таништираман.  Дўстимсан-ку, сенинг у қиз ҳақидаги фикринг, хулосанг мен учун муҳим. Юрақол энди!..  - Кетдик!  Истироҳат боғи дўстлар ишлайдиган идорадан анча олисда эди. Етиб боришгунча ярим соат вақт ўтди. Йўл-йўлакай Отабек «севги тарихи»ни сўзлаб берди: қиз дадаси даволанган шифохонада ҳамшира экан, дадасига, аммаларига ёқиб қолибди. Суриштириб, ҳар томондан маъқул топишгач, совчиликни бошламоқчи бўлишган экан, Отабек қаршилик қилибди. «Аввал кўрай, танишай» дебди. Лекин дадаси: «Шундай деб қанча яхши қизларни қўлдан чиқардинг, бу сафар ҳам учрашувдан буришиб қайтсанг, кўнглингга қараб ўтирмайман. Ўладиган дунёда келин кўриб, невараларимни суйиб қолай» дебди.  - Ҳа, энди уйланмасам бўлмайди, шекилли.  Дадамнинг гапларида ҳам жон бор… — деди Отабек хўрсиниб.  - Тўғри, ёшимиз ҳам ўттизга қараб кетаяпти.  Турмуш савдоси қийин экан, бўлмаса мен ҳам аллақачон олахуржунни орқалаб юрардим, — Собир гап қистирди. Истироҳат боғи дарвозаси олдида турган иккита қизни кўриб, Отабек ўртоғини туртди: - Қара, ўша. Расмини кўргандим, танидим. Ёнидаги дугонаси бўлса, балки сенга тўғрилаб юборармиз… «Ўша» қизни кўриб Собирнинг юраги гупиллаб кетди. Бунча хушрўй бўлмаса! «Бу гўзаллик Отабекдай сўтакка рўпара бўлиб турганини!»  - Салом, Хуршидахон, куттириб қўйганимиз учун узр, — Собир қизнинг исмини ўртоғидан билиб олган эди, дарҳол ташаббусни қўлига олди.  - Ҳечқиси йўқ, биз ҳам ҳозиргина келдик, — Хуршиданинг дугонаси кулимсиради.  - Танишинглар, куёвликка номзод — Отабек! Мен эса, Худо хоҳласа, бўлажак куёвнавкар Собирман. Отабек қизариб дўстини киши билмас туртиб қўйди. Хуршида ер чизди.  Дугонаси дадил экан, жавобсиз қолдирмади: - Бу киши — Хуршида, мен дугонасиман, исмим Ҳосила. - Танишганимиздан хурсандмиз. Қани, энди, кечки овқат маҳали яқинлашаяпти, биз ишдан эмас, очарчиликдан чиққандаймиз… Шунга, кафега кирсак? Қаршилик йўқми? Унда, кетдик! Собирнинг қизлар билан муомалада суяги йўқ, унда-бунда учрашувларга ҳам чиққан.  Отабек унинг шу одатини хушламасди, ҳозир «шунисигаям шукур» деб қўйди ичида. Собирнинг эпчиллиги бўлмаганда, Отабек шу уқувсизлиги билан нима қила оларди? Кафеда кабоб еб, шарбат ичишди. Асосан Собир билан Ҳосила гаплашишар, Отабек билан Хуршида эса унда- бунда, шунда ҳам мажбур бўлганда гапириб қўйишарди. Дастлаб бепарво, ёқинқирамай ўтирган Отабек аста-секин Хуршидага эътибор бера бошлади. Қизнинг узун сочлари, ортиқча пардоздан холи чеҳраси, ибо ловуллатган ёноқлари, қуйи боққан кўзларини яна-да яшираётган киприклари… Дискотека майдончасида бир тўда йигит-қизлар хорижлик хонанда қўшиғига монанд қийшанглаб-суйкалиб ўйнай бошлашганида Хуршиданинг ижирғангандай юзини ўгирганига ҳам аҳамият берди. «Наҳотки, шу қизга юрагим илий бошлаган бўлса? Қанийди, юрагим истаган қиз шу бўлиб чиқса! Йўқ, биринчи таассурот етарли эмас, уни ҳали кўп кузатишим, синашим керак!» Собирнинг ҳам ўз хаёли бор эди: «Ҳосила ҳам чаккимас, лекин барибир Хуршида бошқача! Мендан нима кетди, бир уриниб кўрай… Кимни танласа, шунга тегади- да!» Бир неча кун ўтиб, Собир Хуршидани излаб шифохонага борди.  Уни кўриб Хуршида ҳайратланди: - Ассалому алайкум, келинг… Тинчликми? Бирор яқинингиз…  - Худога шукур, яқинларим соғ-саломат. Лекин ростдан ҳам тинчим йўқ.  - Ие, нега? Тушунмадим?  - Хуршидахон, ростини айтсам…Сизни кўргандан бери тинчим йўқ!  Хуршида унга чандон ҳайрат билан боқди.  Зеро, бу йигитнинг Ҳосила билан ўралашиб, ўлдим- куйдим қилиб юрганини дугонасининг ўз оғзидан эшитганди. Собир унга ёқмагани учун Ҳосилани огоҳлантирганди ҳам. Йигитнинг дали-ғулилиги, киришимлилиги, эпчиллиги, сўзамоллиги бир қарашда яхши, аммо бу фазилатлар ортида кибр, мақтанчоқлик, худбинлик ётганини сезганди.
433
5
🧠 ПСИХОЛОГИК ТЕСТ ТАСАВВУР ҚИЛИНГ: СИЗ ХОНАГА КИРДИНГИЗ ВА ОЛДИНГИЗДА БИР НЕЧТА ЁТОҚ ТУРИБДИ. УЛАРДАН ФАҚАТ БИРТАСИНИ ТАНЛАШ
🧠 ПСИХОЛОГИК ТЕСТ ТАСАВВУР ҚИЛИНГ: СИЗ ХОНАГА КИРДИНГИЗ ВА ОЛДИНГИЗДА БИР НЕЧТА ЁТОҚ ТУРИБДИ. УЛАРДАН ФАҚАТ БИРТАСИНИ ТАНЛАШИНГИЗ КЕРАК. ❓ ҚАЙСИ ЁТОҚ СИЗГА КЎПРОҚ ЁҚДИ? 1️⃣ 2️⃣ 3️⃣ 4️⃣ 5️⃣ 6️⃣ ✨ ЎЗИНГИЗГА ЁҚҚАН ЁТОҚНИ ТАНЛАНГ ВА ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ БИЛИБ ОЛИНГ!
542
6
​​Эримнинг иш телефонидан бир юз икки марта қўнғироқ қилингани ҳақида ҳабар берувчи "смс” келди. Шу пайт яна ўша рақамдан қўнғироқ бўлди. Мен тез "смс” ёзишга киришдим. "Бу телефонни кўчадан топиб олдим. Янгилиги билиниб турибди. Шунинг учун ўзимники қилиб олишга виждоним қийналяпти. Сизга қайтариб беришга ахд қилдим. Бир соатдан кейин "Буюк ипак йўли” метро бекатининг орқа тарафида кутаман”, деб ёздим-да, ўзимнинг телефон рақамимга жўнатдим. Кейин эримга бу хабарни етказиш учун қўнғироқ қилдим. Эрталабдан бери "Аппарат ўчирилган” деётганди, ҳозир қўнғироқ қилсам, чақирув сигнали бўлди, аммо кўтармади, – деди у мендан олдин. Ҳурсанд бўлинг, ўғри инсофга келибди. Телефонингизни қайтармоқчи. Менга "смс” ёзди. Эрим ишини ҳам ташлаб уйга етиб келди. Ахир "смс”да бир соатдан кейин, дейилган-ку. Ҳайронман, нега қўнғироқ қилганимда, телефонни кўтариб, шу гапларни ўзимга айтиб қўяқолмади? Мен қаердан биламан? Балки соқовдир. Тезроқ бориб, телефонингизни олиб келсангиз-чи. Асосийси, топилди-ку. Ҳа, барака топсин, қайтиб беряпти. Суюнчисига у-бу нарса берсаммикин? Тўғри ўйлабсиз. Менимча, бу аёл киши. Эркаклар телефонга ўч бўлишади, икки дунёда ҳам янги айфонни эгасига қайтиб беришмайди. Аёлларнинг эса кўнгли бўш. Мени айтди дейсиз. Чиройли гулдаста олинг. Ўша метробекатининг ёнида сотади. Эримни жўнатиб, ўзим ҳам кўчага отландим. Ўтган йилдагидек опамникига бориб, энг чиройли куйлагини "прокат”га олдим. Салонга кириб, сочимни турмаклатдим, пардоз қилдирдим. Айтилган вақтдан бир соат кечикиб ўша жойга борсам, турмуш ўртоғим қўлида антиқа гулдаста, пешонасини тириштириб турибди. Мени кўриб: Ҳа, кеч қолганимга ҳавотир олиб келдингми? Негадир ундан дарак йўқ. Яна бироз кутайлик- чи. Айтганча, кўринишинг бошқача. Куйлакни қаердан олдинг? Қаердан бўларди? Сизнинг маслаҳатингизга амал қилиб, опамдан қарзга олдим. Ресторанга таклиф қилганмидингиз? Мана бу гулдаста менга бўлса керак-а? Ҳей, нималар деяпсан? Ўзи янги айфондан умидимни узиб, хуноб бўлиб турибман, жаҳлимни чиқарма! Мана, олинг севимли айфонингизни. «Ўғри» менман! 1 апрель, жонгинам!...... Етказувчи #Shahnoz 🌺 @Solixa_Ayol 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
531
7
📝"БИЗ ХАМ БИЛАМИЗ ХАЗИЛЛАШИШНИ" Ҳаммаси ўтган йилги 1 апрелдан бошланди. Эрим ишдан телефон қилиб, "Чиройли кийимларингни кийиб, тайёр тур. Бугун ресторанда ўтирамиз”, деди. "Янги кийимим йўқ”, десам, "Опангдан олиб тур”, дейди. Опамнинг уйига югуриб, ҳали ўзи ҳам киймаган куйлагини "прокат”га олдим. Ясан—тусанни ўрнига қўйиб, эримнинг келишини кутдим. У эса бир пайт тиржайиб келиб, "Ҳазиллашдим, бугун 1 апрел-ку, жиннивой. Майли, уйда чиройли бўлиб ўтирақол” дейди! Бирам жаҳлим чиқди. Ўзимни зўрға тийдим. Мени фақат бир нарса тинчлантирарди: «Ҳали шошмай тур, кейинги йил ҳазил кунида сени шунақа алдайки, чув тушганим ҳолва бўлиб қолсин». Орадан бир йил ўтишини орзиқиб кутдим ва уч кун аввал, 1 апрель куни режамни қойилмақом тарзда амалга оширдим… Биринчи макр 1 апрелга бир ҳафта қолганида эримга: — Дадаси, шу телефонингиздан бирам уяламан. Саккиз йилдан бери тутасиз-а?! Янгисини олинг, — дедим. — Янгисини нима қиламан? Бинойидек ишлаяпти-ку. — Қўйсангиз-чи! Бунда на мусиқа эшитиб, на суратга олиб бўлади. Ўғлингизнинг телефони ҳам сизникидан замонавийроқ. Ҳозир айфон деганлари чиққан, билмайсизми? — Биламан, нархини ҳам биламан! — Йиғиб юрган пулингизга олинг, жонингиздан айлансин. Эрим унамади. Мен қайта-қайта гапиравериб, уч кун деганда янги телефон олишга кўндирдим ва бирга дўконга бордик. Йўқ дейишига қарамай, сўнгги русумдаги мобил аппаратлар томон бошладим. У ёғига сотувчи рекламани дўндирганидан эрим бир пасда айфонларга қизиқиб қолди. Анчадан бери тишининг кавагида сақлаб юрган пули битта "айфон”га аранг етди. Уйга келиб эрим телефонига "ёпишиб” қолди. Шунча пули кетганига афсусда эмас, аксинча ҳурсанд эди. Мен эса бир эримни бу қурмағур матоҳдан рашк қилсам, бир ўзимга-ўзим "Майли, майли, ҳазил куни яқин, қасос олишга оз қолди”, дейман. Иккинчи макр 1 апрель куни эрталабдан дағ-дағ титрасам денг. Ҳечам эримни алдамаганман-да. Ўзи ҳам "Сен ёлғон гапиролмайсан. Гапинг ёлғон бўлса ё кулиб юборасан, ё кўзингни олиб қочасан. Шундан билиб оламан”, дерди. Эплай олармикинман? Режага кўра болаларни кеч уйғотдим. Нонушта тайёрлашга шошилмадим. Бугун биз кеч қолишимиз керак. Ошхонада эканлигимда эримнинг овози эшитилди: "Эй, нега уйғотмадинг? Соатга қара”. "Ухлаб қолибман” – Бугунги куннинг илк ёлғони зўрға оғзимдан чиқди. Тапир-тупур бошланди. Нонуштани чала қилиб, қўлимизга илинган кийимни кийиб кўчага отилдик. Ишга кеч қолаётган эрим машинани ҳар доимгидан тез ҳайдади. Ҳали болаларни мактабга, боғчага олиб бориш, мени ишга ташлаш керак. — Вой, эсим қурсин, — дедим йўлнинг ярмига етганимизда, – Уйдан совун олиш эсимдан чиқибди. Оминанинг боғча опаси тайинлаган эди-я! — Бўлди, энди эртага оласан. Ўзи шундоқ ҳам ишса кеч қолдим. — Йўқ, дадаси, боғча опаси уришади. Машинани тўхтатинг, дўконга тез кириб чиқаман. — Сени кутиб туролмайман. — Яхши, бўлмаса кетаверинг, мен ўзим бораман, – аразлаган бўлиб лабимни бурдим. Эрим машинани дўкон олдида тўхтатди. — Тез чиқ! Режамга кўра эрим "Мен ўзим тез олиб чиқаман”, деб машинадан тушиши керак эди. Бу ёғи ўхшамай қолди-ку, деб жим қолдим. — Бор! – деди эрим. — Лаб бўёғим ҳам тугаб қолганди, дўконга кирганда бирйўла олиб чиқсам майлими? — Эй, сенинг дўконга киришингдан ўргилдим. Ўтириб тур, ўзим кириб чиқаман. Қанақа совун? Нечта? У дўконга кириб кетганида машинада қолдирган "айфон”ни "ўғирлаб” олдим. Ўчириб қўйишга ҳам улгурдим. Орадан бир соат ўтиб, эрим иш телефонидан қўнғироқ қилди: — Телефоним уйда қолмабдими? — Йўғ-ей, эрталаб машинада, ҳар доимги жойида турганди-ку. — Аниқми? Ҳеч қаердан тополмаяпман-да. — Вой ўлай, янги "айфон”ни йўқотдингизми? — Ваҳима қилма, топилади. Уйга вақтлироқ бориб, у ер- бу ерни қараб кўр. Бечора эримнинг овози бирам синиқ чиқдики, ачинганимдан "Телефон менда” деб юборай дедим. Аммо ишни охиригача етказиш керак эди. Учинчи макр Тинмай қўнғироқ қилаётган эримга "телефонни уйдан қидирганим, аммо тополмаганим”нинг хабарини бердим-да, айфонни ёқдим.
562
8
😍😍😍😍😍😍😍 🔥 Kuz faslida uyga va koʻchaga kiyishga assaaal dvoykalar 👠 Oyoq kiyimlar 🍽 Idish tovoqlar, 🔪 Oshxona anjo
😍😍😍😍😍😍😍 🔥 Kuz faslida uyga va koʻchaga kiyishga assaaal dvoykalar 👠 Oyoq kiyimlar 🍽 Idish tovoqlar, 🔪 Oshxona anjomlari 💎 Qimmatbaho va hech kimda yo'q chinnilar, 🎀 Soch uchun fen, dazmol, gafrilar 👜 Soʻnggi modadagi sumkalar 🧕 Roʻmollar 💄 Original Koreyskiy kosmetikalar Siz izlagan barcha narsa eeeng arzon narxda 😍😍 👇
652
9
​​— Сизга айтдим-а, қўш келин туширманг, деб. Бир ойдан кейин қилардингиз укасининг тўйини… Ахир бир кунда тушган келинлар бир-бирининг бахтини ўғирлайди, демабмидим? Лола опанинг «Наҳотки хато қилдим?» деган ўй миясини чулғаб олганидан қон босими ошиб, касалхонага ётиб қолди. Уни кўргани келган ўғли Ваҳобга: «Мени кечир, болам, агар иккингизнинг тўйингизни бир кунда қилмаганимда…» — дея йиғлаб берди. — Ойи, нималар деяпсиз? Бу ирим-сиримга ишонманг, мен асло бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Бу гапни Шодия эшитса, тушкунликка тушиб қолади-ку! Лола опа бу ҳақда ўйламаган экан. Оёғидан ўт чақнаб, овсинининг иссиқ-совуғидан хабар олиб турган шаддодгина келини тушкунликка тушиб қолса, нима бўлади? Шуни ўйлаб, қўшнисининг гапларини унутишга ҳаракат қилди. Ниҳоят, Умиданинг кўзи ёриди. Туғруқхонага келган Шодия овсинининг хурсандчилигига шерик бўлди. Шодия энди ҳовлига кирай деб турганида Дилбар опага кўзи тушдию, шошиб салом берди. — Ҳой, келин, шошманг, ортингиздан шунча чақираман, қарамайсиз-а! — нафаси бўғилди қўшни аёлнинг. — Овсинингиз тузукми, муборак бўлсин, энди жиянчангиз… — Раҳмат, холажон, ҳозиргина атала ташлаб келяпман. Вой, бирам полвон ўғил кўрди, умри билан берган бўлсин… — Ҳа, муштипар-а, ўзингга тиласанг-чи фарзандни. Худойим, ўзимга бер, дегин… — Ие, холажон, нега унақа дейсиз, ҳали келин бўлиб тушганимга бир йил ҳам бўлмади-ку?! Аллоҳнинг карами кенг, хоҳлаган пайтда Ўзи беради. Ахир фарзанднинг эрта-кечи йўқ-ку… — Шундайку-я, аммо мен қайнонангиз тўй бошлаганида айтганман, қўш келин қилманг, бирортасига мусибат келади, деб. Ахир бунинг хосияти ёмон-да. Мана, менинг синглимни олайлик. Қўш келин қилди жа-а дабдабали қилиб. Нима бўлди? Битта келини икки йил туғмади. Охири ажрашиб кетишди… Охирги гап Шодиянинг кўнглига қаттиқ ботди. Худди қайнонаси ҳам уни ҳозироқ ажратиб юбораётгандек, кўзлари ола-кула бўлиб, ичкарига кириб кетди. Шодиянинг ҳовлига ўқдек учиб кирганини кўрган қайнонаси унга тикилиб қолди. — Тинчликми, болам, Умида яхши эканми? — Ҳа, ойижон, тузук, салом деди… — дедию, хонасига кириб ўпкаси тўлиб-тўлиб йиғлади. Ортидан кириб келган турмуш ўртоғи: — Нима бўлди, соғлиғинг жойидами? — деб сўради. — Ваҳоб ака, мени қўйиб юбормайсиз-а, мени яхши кўрасиз-а… — дея пиқиллаб йиғларди Шодия. — Жинни бўлдингми, бу нима деганинг? — Агар туғмасам, туғолмасам… — Шодия баттар авжига чиқди. Ва бор гапни айтди. «Қўш келинликнинг мусибати»ни эшитган Ваҳобжон гап нимадалигини тушундию, кулиб юборди. — Жиннивой, сен одамларга эмас, Аллоҳга ишон! У қачон истаса, ўшанда фарзандли бўламиз. Унгача, ана, Умиданинг боласини боқишвор… Эркак кула-кула ҳовлига чиқди ва ҳамон гап нимадалигини билмай ҳайрон бўлиб турган онасига қараб, «Қўшнилар…»деб қўйди. Лола опа турган жойида қотиб қолди. Шундай чиройли оиласига кўз тегдими? Агар Шодиянинг кўнгли оиласидан совиб кетса, нима бўлади? Эл оғзига элак тутиб бўлармиди? Умида туғруқхонадан чиқадиган куни Шодия елиб-югуриб хизмат қилса-да, кўнгли алланечук бўлиб келаверди. Эшикдан кириб келган онасини кўргач, ўпкаси тўлиб, йиғлаб юборди. Ахир шундай овсини, оиласи, Ваҳоб акасини қандай қилиб ташлаб кетади? Қизининг шашқатор кўз ёшини кўрган она уни бир зумдаёқ тушунди. — Она қизим, сабрли бўл, Аллоҳ сенга ҳам фарзанд беради, ҳали уларни эплай олмай қоласан. Кўз ёшингни арт, меҳмонлар кўрса, ёмон хаёлга боришади… Орадан кунлар ўтди. Умида боласини йўргаклаб бўлгач, Шодиянинг қўлига тутқазди. — Мана, Шодияхон, полвонингизни ушлаб туринг, мен ҳозир… Шодия чақалоқнинг юз-кўзларига, ширингина тамшаниб турган бўрсиққина лабларига суқланиб қараркан, «Аллоҳим, мени ҳам шу бахт­га муяссар қил», дея илтижо қилди. — Шодия, эртага онангиз келаркан, қудагинамдан айланай, Умидахонни йўқлаб келмоқчи… Шодия бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлди. — Унда, эртага катта қозонда ош қилайлик. Ўчоқда пишган ошни соғиндим… Бу гапни эшитган Лола опа аста жилмайиб қўйди. Шодиянинг ҳали бошқоронғилигидан хабари йўқ эди. Озода ТУРСУНБОЕВА. #Шахноз киритди. 🌺 @Solixa_Ayol 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
817
10
📝Қўш келинларни қувонтирган бахт.. Эрта тонг. Ҳали қуёш нурларини ер узра ёзмасиданоқ ҳовлида супур-сидирнинг овози эшитилиб турарди. Шодия аста пардани кўтардию «Вой, ўлмасам, яна ухлаб қолибман», дея апил-тапил кийиниб, ташқарига йўналди. Қараса, овсини Умида ҳовлини супуришга тушиб кетибди. Катта каравотда жой тайёрланган, газда чой қайнаб турарди. — Умидахон, эрта туриб барчасига улгурибсиз-а, раҳмат сизга… Яхшиям шу Умида бор. Мана, қўш келин бўлиб тушишганига бир ҳафта бўлса ҳам Умида уни қўллаб-қувватлаб, ухлаб қолганини билдирмайди. Аксига олиб, эри ҳам жуда уйқучи. Уйғотай, демайди. Мана, оқибат. Қайнонасининг олдида уялиб қоладиган бўлди. Шодия аста қайнонаси ётадиган уйга ишора қилди. Умида овсинининг зинадан тушаётганини кўриб «Ҳаммаси жойида», дегандек бошини ирғагач, ошхонага йўл олди. Овсини иссиққина қатламаларни дастурхонга ўраб қўйибди. Шодия шу топда овсинини қучиб, раҳмат айтгиси келди. Аммо у аллақачон ташқарини супуришга чиқиб кетган эди. Эрталабки нонуштага йиғилган оила аъзолари келинларнинг чаққонлигига тасаннолар айтишди. «Айниқса, қатламалар жуда ширин чиқибди-я, бай-бай-бай, нақ оғизда эрийди», деди қайнота қўлларини сочиққа артаркан. — Шодия опам пиширдилар, — деди Умида аста ер остидан овсинига қараб. Шодия шундай овсинга учраганидан миннатдор бўлди. Келинларнинг аҳиллигини кўрган қайнона ҳам шод эди. Шодия оилада тантиқроқ бўлиб ўсгани учун ҳам рўзғор ишларига уқувсизлиги шундоққина билиниб турарди. Қайнонаси Лола опа буни яхши англаб турса-да, келини Умида уни йўлга солиб олишига ишонарди. Келинлар бирга-бирга, аҳил ва иноқ бўлиб овқат тайёрлашар, бир-бирининг ўрнини тўлдириб, кези келганда, чақ-чақлашиб, болалик дамларини эслаб, узоқ кулишарди. Келинларнинг шодон кулгиси ҳовли узра ёйилиб, қўни-қўшниларнинг томорқасига қадар эшитилиб турарди. Лола опанинг азалий қўшниси Хуршида хола: «Вой-эй, бунчалар аҳил-а бу овсинлар, илоҳим, кўз тегмасин! Аллоҳим бирини биридан кам қилмасин», дея дуо қиларди. Хотинларининг опа-сингилдек чиқишиб кетганини кўрган ака-ука — Ваҳоб ва Суҳроблар ҳам уларнинг қаҳ-қаҳасини бир чеккада кузатиб, жилмайиб қўйишарди. — Ҳой, секинроқ, нима сенлардан бошқа одам йўқми ҳовлида? Суҳроб сал жаҳлдор бўлгани учун уларни баъзида тергаб ҳам қўярди. Аммо Лола опа дарров келинларининг ёнига тушарди. — Вой, болам-а, «Қиз — тилаган жойида азиз», дейишади. Қўй, бир маза қилишсин. Илоҳим, кўз тегмасин болаларимга. Иккала овсин навбати билан ота уйига бориб келишарди. Ота-онасига овсинини оғзидан бол томиб мақтаётган Шодияни кузатиб турган онаси: — Барака топсин овсининг, шундай яхши қизни тарбия қилган ота-онасига раҳмат. Бошида бироз чўчигандим, аммо ҳаммаси ўтиб кетди, — дерди. Умиданинг ота-онаси ҳам уларни тушунган қудалар учраганидан жуда мамнун эди. — Қизим, агар овсининг бирорта хато қилса, албатта, унга ёрдам бер, — дея бот-бот такрорларди онаси. Бир куни овқат пишираётган Умиданинг тўсатдан мазаси қочди. Ҳовли орқасига югуриб ўтиб кетган овсинини кўрган Шодия сув кўтариб, унинг ортидан борди. — Вой, овсинжон, нима бўлди? Рангингиз оқариб кетибди-ку, мана, мана, бу сувни ичиб олинг. — Билмасам, бирдан кўнглим алағда бўлиб кетди. — Умидахон, бу яхшиликка-ку, муборак бўлсин! Умида вужуди тагида яна бир вужуд пайдо бўлганидан мамнун жилмайиб қўйди. Икки овсин бир-бирини узоқ қучоқлаб туришди. Шодия бу янгиликни Лола опага етказганида қайнона дарров келинига суюнчи узатди: — Мана, болам, илоҳим, умри ва ризқи билан берган бўлсин… Шодия суюнчини оларкан, ич-ичидан хурсанд бўлди. «Илоҳим, менга ҳам бу бахт тезроқ насиб этсин», дея тилак билдирди. Ўша кундан бошлаб ош-овқат Шодиянинг зиммасига тушди. У овсинининг кўнгли тусаган нарсани пишириб берар, ой-куни яқинлашгани сари Умида яна ҳам чиройли бўлиб, тўлин ойдек товланарди. Ҳамма уни асраб-авайлар, кўнглига қарарди. Лола опа эса тезроқ иккинчи келинига ҳам тирноқ сўраб, кунда Аллоҳга илтижо қиларди. Бир куни қўшниси Дилбар опа чақиб олди:
751
11
🙋‍♀️ Қизлажонлaaа! 🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими? 🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса д
🙋‍♀️ Қизлажонлaaа! 🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими? 🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса доим бир ҳил "Билмайман" деган жавобни эшитамиз. 😒 👩‍🍳 Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун сизга @pazandalarsiri каналини тавсия этамиз. Бутун Ўзбекистон аёллари ҳамда машҳурлар танлови! 💫 😍 25 мингдан зиёд аёлларимиз танлаган бу каналга Сиз ҳам қўшилинг 👇🏻
755
12
​​Қайси бирига беш тонна, қайси бирига 20 тонна олиб бердим. Кейин бир киши қолган ҳаммасини оламан, колбаса цехидагилар билан гаплашдим деб, анчагина пул билан ёнимга келди. Нарҳини келишиб товуқларни унга сота бошладим, омбордагилар мошинага товуқни ортиб, килосини айтишарди, ҳаридор бўлмиш киши пулни менга санаб берарди, мен фойдамни олиб қолиб, ўртадаги танишим орқали мол эгасига пулни бериб юборардим. Энг қизиғи, сотяпган одамни ҳам, оляпган ҳаридорни ҳам танимасдим. Шу ўртада мол эгаси бир мартагина олдимга ўзи келиб, пулни олиб кетди. Бу одамнинг юзидан қандайдир нур ёғиларди. Шу киши келиб кетганидан кейин икки соат ўтар- ўтмай яна бир ажоиб воқеъа юз берди, ҳаридор танишим қўнғироқ қилиб "Ака, товуқ гўштини сотаётган одам фалон рақамли оқ кобальт мошинада эмасми?" деди. Ман "ҳа" дегандим, "ака, у одам биз товуқни топшираётган одамларнинг олдига келди, улар бир-бирини яхшигина таниркан, лекин, товуқ хақида бир оғиз ҳам гаплашишмади" деди. Во ажаб бу қандай ҳолат-ки, сотувчи ва ҳаридор бир-бирини таниса-ю, Аллоҳ манга шу иккисинг орасидан менинг каттагина насибамни чиқариб берса... Бир неча куннинг ичида ҳамма товуқни сотдик. Мен сизга айтсам, яна бир ажабтовур воқеъанинг шоҳиди бўлган эканман, ҳисоб-китоб қилиб якунладим, қарасам, қарзларимни ëпишга ва Отажонимнинг ҳақларига эҳсон қилишга етарли бўлган пулни шу бир неча кун ичида ишлабман. Шундан кейин уч куннинг ичида ҳамма қарзларимдан қутилдим, эҳсон ҳам қилдим, елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди... Биласизми? Аллоҳ Таъоло ўша ишда менга марҳамат қилганди, ихлос билан тутган рўзамнинг мукофотини берганди. Мен буни қалбдан ҳис қилдим... Бир ўйлаб кўринг-а, иккита бир-бирини яқиндан таниган, касбини билган одамларнинг орасига мени солиб, воситачи қилиб, уларнинг ишидан менга ўз насибамни ишлаб топишимга имконият берган Зот Аллоҳ эмасмиди? Бу бўлиб ўтган ишларга инсон сифатида ҳали ҳам ақлим етмайди... Мени-Аллоҳнинг Ўзи ҳамма ташвишлардан бир тижоратнинг ўзидаёқ халос этганди... 🌺 @Solixa_Ayol 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
928
13
📝 МАКТУБ (кимдан келгани ёдимда йўқ) Менинг бу бошимдан ўтган воқеъаларимни ëзишимдан мақсадим, инсон ҳеч қачон тушкунликка тушмаслиги кераклигини, Аллоҳга шукур қилиб, берган синовларига бардош бериши лозимлигини, Роббимнинг Ўзига таваккул қилиб суянишини ва Аллоҳ Таъолонинг Ўзигагина ибодат қилиб, тақво қилиб яшаши зарурлигини, шундагина натижа албатта гўзал хотима билан якунланишини айтмоқчиман... Кунларим бир текисда ўтар, отам-онам, оилам, ишим, ҳар тарафлама бахтли эдим. Тижоратим равнақ топиб, гуллаб кетди. Битта цехим иккита бўлди, учинчисини очишга ҳаракат бошладим, у билан банд бўлганим учун асосий цехимни шеригимга, офисни эса, шу шеригимнинг жиянига топширдим... Ишхонадаги ҳисоб-китобларга эътиборсизроқ бўлибман шекили, қаерлардандир катта-катта етишмовчиликлар чиқа бошлади. Ўша вақтлар қуюнли қора кунлар бошланди. Омадсизлик келса қўш-қўшлаб келади деб бежиз айтишмаган экан, шу орада ишхонамга ҳам катта текширув келди. Текширувчилар билан оввора бўлиб цех ва офисдаги ёрдамчиларимнинг макрларидан бехабар бўлиб қолибман. Корхонамга ҳом-ашё етказиб берувчилар бирин-кетин менга қўнғироқ қила бошлашди, улар қарзимнинг кўпайиб кетганини, тезроқ қайтаришим лозимлигини айтиб, қисташарди. Табиъийки, бу қўнғироқлардан таажжубга тушдим. Шеригим билан унинг жиянидан сўрасам савдо йўқлигини, шаҳардаги дўконлар, улгуржи бозордаги ҳамкорлар қарзларини бериша олмаяпганини айтишди... Орадан бир неча кун ўтиб ҳамма сир очилиб, ҳеч қандай дўконнинг биздан қарзи йўқлиги менга маълум бўлди. Лекин бу кеч эди, чунки, шеригим мендан яширинча бошқа одам билан иш бошлаган, жияни эса, Қозоғистонга ишлашга кетиб бўлганди... Дард устига чипқон деган гапни эшитганмисиз? Ҳолатим айнан шундай бўлди. Олдинги қийинчилик кунларим бунинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди... Ҳамма нарса ўзимнинг зиммамга юкланди. Ҳисобласам, ўттизга яқин ишчининг ойлик-маошидан, ҳом-ашъё етказиб берувчилардан, иккита корхонанинг солиқларидан бўлган қарзлар умумий бўлиб сал кам етмиш минг долларга яқин камомад чиқди. Ҳақдорлар мендан ҳаққини сўраб келар, уларнинг ичида, ҳатто, умримда кўрмаган одамлар ҳам бор эди. У одамларга "мен сизни танимасам, сиз мени танимасангиз, қандай қилиб шунча молни ишониб насияга бердингиз" десам, "сиз тўғрингизда ҳам, корхонангиз тўғрисида ҳам эшитганмиз, шунга ишондик" деб ўзини оқларди... Шеригимдан аниқлик киритишини сўрасам ўзини тушунмаганликка олар, мен билмадим деб ўзини четга тортарди. Қарз эзиб юборди. Ундан қутилиш учун мошинамни сотдим, ҳатто, ота-оналарим йиғиб қўйишган пулларини ҳам олдим, лекин бу ҳаммаси билан фақатгина 20 минг долларидан қутулдим холос, яна бўйнимда 50 минг долларга яқин қарзим бор эди... Ўша кунларда отажонимнинг тоблари қочиб қолди, Докторлар саратон касалини аниқлашди. Отажоним етти ой ўтиб қишнинг қахратон кунларида қўлимда оламдан ўтдилар. Бу мен учун навбатдаги зарба эди... Икки ой ўтиб... Яна кўргулик келди... Бундай синовларнинг ниҳояси кўринай демасди. Бу сафар жона-жон жигарбандимни, катта фарзандимни мошина уриб кетди, Аллоҳга шукур, тирик колди, лекин, иккита катта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Мен тушкунликка тушиб қолдим. Ҳаёлимда фақатгина "қандай қилиб бу қора кунлардан чиқиб кетаман" деб, туну-кун ўйлардим... Кунларнинг бирида Аллоҳ қалбимни уйғотди. Ўша кундан бошлаб беш вақт намозни қолдирмай ўқий бошладим. Рамазоннинг рўзасини ҳам биринчи марта узлуксиз тутдим. Бошимга тушган ишларни Аллоҳим кайсидир гуноҳларим ёки хатоларим учун бу дунëда бераëтган жазоси деб қабул қилдим... Рамазон тугагандан 15 кунча ўтгандан кейин жуда бир ажабтовур воқеъа юз берди. Бошимдан ўтган воқеъаларни айтиб беришимдам асосий мақсадим, шу қуйидаги ажоиб ҳолатни ҳикоя қилиш эди... Бир яқин танишим қўнғироқ қилиб ўзлари билан ишлаган бир танишларида кўп миқдорда хориждан олиб келинган товуқ гўшти борлигини, у одам шуни сота олмаëтганини, ўша танишига олиб келган товуқ гўштларини сотишда ёрдам бериб юборишимни илтимос қилди. Ўзимнинг уч-тўртта танишларимга айтдим, лекин очиғини айтсам, бу ишни битишига жудаям кўп ишонмадим. Икки кун ўтар-ўтмас танишларим қўнғироқ қила бошлашди.
865
14
🤗 Ресторанларда сир сақланадиган рецептларни #БЕПУЛ ўргатадиган канал топилди! ☺️Замонавий ширинликлардан тортиб мазали таом
🤗 Ресторанларда сир сақланадиган рецептларни #БЕПУЛ ўргатадиган канал топилди! ☺️Замонавий ширинликлардан тортиб мазали таомларни Кундалик рецептлар каналидан топишингиз мумкин Обуна бўлишга шошиламиз!👇 Тушликка, кечки овқатга нима тайёрлайман деб ўйланётган бекажонлар тез қўшилиб олинг☺️
606
15
​​–Ана, ўзига келди, –деди онаси Меҳри хола ёнига келиб. –Қизим, –деди қўлларини тутиб. Бошқалар ҳам унинг ёнига келишди. –Энаааа, мен қаердаман? –Сенми? Сен… ҳаммаси яхши, ортда қолди қизим, ҳаммаси яхши… –Болам… Болам қани? –дея қорнини ушлаб, атрофга қарай бошлади ҳали ҳам ўзига келмаган Сарвихон. –Болам қани эна? Нега у кўринмайди? –Болам, жоним қизим, ҳали кўўўўп болалик бўласан, ҳали ҳаётинг олдинда, ҳали кўўўпп болали бўласан қизим, –деб Меҳри хола юм–юм йиғлаб Сарвихоннинг қўлларидан ўпар эди. Боласидан жудо бўлганини англаб етган Сарвихон бутун хонани бошига кўтариб болам деб йиғларди, Сарвихоннинг отаси Шуҳрат ака ва қайнотаси Шавкат акалар ҳам қизларининг аянчли қисматидан йиғлашарди. Биринчи фарзанди–жигаргўшасидан айрилган Сарвихон ўзини қўярга жой тополмай қон бўлиб бақириб–чақириб, болам деб йиғларди. Дераза олдидаги дарахт шоҳида бир қуш келиб сайраганча улар томон мунгли куй чаларди гўё, бу куй садоси эса йиғидан додлаётган Сарвихоннинг қисматини чизиб берарди гўё… Энди ойдек қизмас, Бахтсиз келинман. Билсангиз, энг дардли, Ёр–ёрни айтинг, Ёр–ёрни айтииииииинггггггггг….! ТАМОМ АЛИЖОН САФАРОВ 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
732
16
–Эртага келгунимча шу уйда қорангни кўрмай, тушундингми қорангни кўрмай, бўшатиб қўй жаннатдек ҳовлимни шайтон, –дедию машинага ўтириб касалхонага жўнаб кетди… Касалхона томон машина қушдек учиб борар экан, Сарвихон дил ва жон оғриғидан инграб йиғлаб борарди. Шу онда унинг бутун кўрган ва кечирганлари кино тасмасидек бир бир тизилиб ўтарди. Унинг ҳаёти ва келажаги бир оҳанга, бир қўшиққа жой олгандек эди. Наҳотки? Наҳотка ўша қўшиқ Сарвихон учун яралган. Ҳа… бутун қўшиқда унинг аламли кунлари тасвирланган… у қўшиқни ҳаёлан кўнглидан ўтказиб, юрак торлари билан оҳангини яратиб, кўзёшлари билан куйлар эди… Айт севги бу ахир нима қилганинг, Мен ёрга десам сен қайга чорладинг. Ўланчилар эски ўланни қўйинг Билсангиз энг дардли ёр ёрни айтинг. Қизнинг кўнглиданда қизиқ нарса йўқ, Синиқ кўнглиданда синиқ нарса йўқ, Менинг армонимдан тиниқ нарса йўқ, Билсангиз энг дардли ёр ёрни айтинг. Тиндиринг сурнайнинг овозасини, Беркитишди бахтим дарвозасини. Ларзага келтириб Тўйхонасини. Билсангиз энг дардли ёр ёрни айтинг... Ёр–ёрни айтинг… ЭНДИ ОЙДЕК ҚИЗМАС, БАХТСИЗ КЕЛИНМАН. БИЛСАНГИЗ ЭНГ ДАРДЛИ ЁР–ЁРНИ АЙТИНГ… Касалхонагача шу қўшиқ ва сўзларини ҳаёлан такрорлаб келган Сарвихонни қайнотасининг овози тарқатиб юборди. –Қизим, етиб келдик. Ҳозир ҳамшираларни чаҚираман, –деб касалхонага кириб кетди. Бир зумда тиббиёт аравасини судраб уч хамшира чиқиб келишди. Улар секинлик билан Сарвихонни ётқизиб ичкарига олиб кириб кетишди. Шавкат ака НУрия қизи билан касалхона каридорига кириб ўриндиқлардан бирига ўтирди. Бир хамшира келиб уни бош шифокор чақираётганлигини айтиб, чақириб кетди. Шифокор хонасига яқинлашар экан, ёмон хабар эшитмасликка ўзини кўндирарди. –Тақ–тақ…. –Киринг. –Ассалому алайкум. –Ва алайкум ассалом, келинг ўтиринг. –Чақиртирган экансиз доктор. –Ҳа, сиз Сарвихон …..ванинг қариндошимисиз? –Ҳа, қайнотасиман. Нима гап доктор? –Ҳозир текширдим, аҳволи жиддий, яна бир марта синчиовлик билан текширамиз. –Болачи? Болага нима қилибди? –Ҳозирча болага бир нима дейишимиз қийин, аммо 25% кафолатимиз ҳам йўқ. Кўп қон йўқотяпти. Бола беш ойлик бўлиб қолган, энг оғир вазият бу, агар етти ойликлар бўлиб қолганда жарроҳлик йўли билан уни қутқариб қолшига уринардик, аммо ҳозирги вазият жуда жиддий. –Келинимчи? Унинг аҳволи қандай? –Келинингз умуман камқон, қон босими ҳам тушиб кетган, жуда катта руҳий кечинмалар ўз таъсирини кўрсатган,узр, бу билан оилангизни назарда тутмадим, аммо бизнинг ишимиз вазиятни айтиш. –Келиним омон қолса бас, аммо болани сақлаб қолишнинг бор иложини кўрингизлар, ўғлим сафарда, қанча пул кетса… –Қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Келинингизнинг биринчи хомиласи экан, уни қандай қилиб бўлмасин сақлаб қолиш керак, бўлмаса келажакда нималар кутиб турганини билмаймиз. Очиғини айтсак, агар келинингизнинг жонини сақлаб қолиб, болани сақлаб қололмасак, келинингиз бир умр бефарзанд бўлиб қолиши ҳам мумкин. –Йўқ, йўқ, –дея ёшини тийиб туролмади Шавкат ака. Болани сақлаб қолсангизлар, кейин у яна фарзанд кўрадими? –Ҳа, яна фарзанд кўриши мумкин, фақат у ҳолатда ҳам онанинг, ҳам қорнидаги боласининг ҳаётини хавф остига қўйишимиз мумкин. Шунинг учун сизлар бир йўлни танлангизлар, фақат тезкор қарор қабул қилмасангизлар ҳар иккаласининг ҳам ҳаётига зомин бўлишимиз мумкин. –Доктор, мен қарор қабул қилиб бўлдим, келиним, келиним омон қолсин, унинг жони омон қолсин, мен ўғлимга нима деб жавоб бераман, –деб столга бошини қўйиб йиғлай бошлади. –Унда сиз бардам бўлинг, биз ҳозироқ ишга киришишимиз керак, –деб гинеколог жарроҳ аёл Сарвихонга қараш учун кетди… Эрта тонг… касалхона ҳовлиси, соя ва салқин. Деразадан майин нур тушиб, Сарвихонга салом берди, шамол ҳам пир этиб унинг юзини силади. Эрталабдан етиб келган Сарвихоннинг ота–онаси ва Шавкат ака унинг юзига термилиб туришибди. Сарвихон кўзларини секин очди ва атрофга қаради… кўўўўп одамар, онаси ва отаси жудаям кўўўўппп кўринди кўзига…
683
17
Мен қийналиб кетдим, илтимос раҳмингиз келсин, келганимдан буён бир оғиз ширин сўзингизга зорман аяжон, зорман мен, –деб йиғлаган куйи ўрнидан туриб Гулнор опанинг ёнига бориб тиз чўкиб тиззаларидан ушлаб ёлвора бошлади. –Мени қийнаманг аяжон, бир оғиз ширин сўзингизга зорман, сизни кафтимда сақлайман аяжон, фақат бошқа хўрламанг, илтимооооооос, аяжоооон….. ……(Муаллифдан: Тақдир… қафасингда қайрилганларга, Яхшиликни, бергин, жазм қил. Дилдошидан айрилганларга, Бир илтимос, энди раҳм қил…) Келинининг бу тариқа ялиниб тиз чўкиб турганини кўрган Гулнор опа баттар жазавага тушди. –Ниииимммааа? Сен гадойни қийнамай? Хўрламай? Тилинг кесилгур ёлмоғиз яна икки киши эшитса бу гапингни мени зулмкор бераҳмга чиқариб қўядику? Қачон сени қийнадим? Ҳамма айб ўзингдаку? Ўғлимнинг қўйнига илондек жойлашиб, менга қарши қайраган сен тулки эмасми? Энди мени алдаб, авраб бошимга чиқиб олмоқчимисан? Бор йўқол маккора гадой, –деб келинини тиззаси билан итариб туртиб юборди. Сарвихон зарбдан таъсирланиб ётиб қолди. Боши гир айланиб бутун кўз олди қоронғулашиб кетди. Шу пайт кўчадан Шавкат ака келиб қолди ва бўлиб турган воқеанинг гувоҳи бўлди. Сарвихон ерда тўлғониб ётар, Гулнор опа эса ҳамон жавраб ётарди. –Тур ўрнингдан маккор, энди бир ками баҳона қилишинг қолувди. Раҳмини келтираман деб ўйлама, сендақа ёлмоғизга анави лапашанг эринг ишонади, –деб тепасида бақириб ётарди. Буларни кўриб Шавкат аканинг қони қайнаб кетди ва шиддат билан Гулнор опа томон борди. –Ҳўўў мараз, нималар қилдинг, –деб Гулнор опанинг юзига бир тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган тарсакидан юзи лов бўлиб ёнган Гулнор опа аламидан эрини ҳам аямади. –Қўлингизни тортинг, аслида ота–бола лапашанг, латтасизлар, эркак бўлмай… –Бас қил ифлос, сен ҳаётимни куйдирдинг, –деб янада қаттиқ тарсаки тушириб юборди. Бу сафар Гулнор опа ерда оғриқдан инграб ётган Сарвихоннинг ёнига узала тушиб ётиб олди. Кўзларидан ёш билан бирга ўт чиқиб кетди. –Ҳали сен шошмай тур, қамоқда чиритаман, –йиғлаб бидирлай бошлади Гулнор опа. Шавкат ака жаҳл устида хотинининг сочидан ушлаб бошини кўтарди ва юзига тикилиб деди: –Шунча йил сенинг заҳар тилинга, чегара билмайдиган қилмишларинга чидадим. Нима учун биласанми??? –Гапииииирррр, биласанми дедим ифлос? –Сочимни қўйворинг оғрияпти, –деди Гулнор опа. –Саволимга жавоб бер биласанми нега чидадим мараз?, –дея янада қаттиқроқ тортди сочидан. –Билмайман, қўйворинг, оғрияпти, –ялинишга мойил гапирди Гулнор опа. –Ҳаааа, оғрияптими? Қўй, сенам оғриқ нелигини бил, сенам одам каби азоблан. Шайтонлик қилиб ҳаммага азоб бердинг, энди сенам азоблан, –дея бақирди. Буни кузатиб турган болалари деразадан қараб йиғлашарди. –Сен билмайсана нега шунча йил сабр қилганимни? –Йўқ дедимку отаси. –Отаси демааааа…. Билмасанг, билиб қўй, мен болаларим учун, муқаддас никоҳим учун сабр қилдим, тилимни тишимнинг орасида сақладим, аммо бугун сабрим синди, менингку ҳаётим куйди, энди сен ифлоооссс (шу ерда Шавкат ака йиғлаб юборди) , сен ифлос болаларимнинг ҳам ҳаётини куйдиряпсан, сен мараз энди уларнинг ҳаётини дузахга алантиряпсан, энди жим қараб туролмайман, –деб Шавкат ака бир неча йиллик аламларини чиқарар, кўзларидан алам ва армон ёшлари қалқирди. Сарвихон ҳамон ерда инграганча ётарди. Шавкат ака Гулнор опани итариб юборди. –Эртага шу ҳовлида қорангни кўрмай, тушундингми қорангни кўрмай, йўқол уйимдан, –деб Сарвихоннинг тепасига борди. –Қизим, тузукмисан? Ўрнингдан туроласанми? –Имммм, дадажон, ёрдам берингизлар, боламммм… –Нурияяя, югур буёққа, –чақирди қизини. –Ҳа ота. –Янгангнинг бошини кўтар, тез бўл мен мошинани ўт олдирай касалхонага борамиз, –деб мошинани ўт олдира бошлади. Сарвихон эса қайнсинглиси ёрдамида бошини кўтарди, аммо икки қўли билан ичини ушлаб инграрди. Машинани ҳозирлаб уларни чақирди. –Келинглар, ўтиринглар, –деб Нурия ва Сарвихонни ўтирғизди. Хумрайиб ўтирган Гулнор опага қараб ўзини босиб туролмади.
675
18
📝“Хазонли кунлар. Тузоқ” (Билсангиз, энг дардли ёр–ёрни айтинг) 4–қисм. Баҳорнинг шабодаси Сарвихоннинг сочларини силаб, маҳзун ҳаёлларини олис орзулар сари етакларди. У Илёссиз ҳаётини тасаввур ҳам қилолмасди, чунки бу хонадонда унинг кўнглига қарайдиган, меҳр берадиган киши йўқ. Қайнонаси билан келишолмай яшаётганига гоҳида ўзини айбдордек ҳис этарди. Шунинг учун қандай қилиб бўлмасин қайнонасининг кўнглини топишга чора изларди. Унинг ширин сўзларга бепарволигини билиб, бошқа йўлини изларди. У шуларни ўйлаб турганди, қайнонаси чақириб қолди. –Ҳой, Сарвииии, Сарвиииии,чиқ буёққа чиқ энди. Эринг йўқ экан биз бор. –Лаббай аяжон. –Овқат қилмайсанми энди. Ялпайиб ётаверасанми? –Хўп бўлади аяжон, нима овқат тайёрлаб берай? Кўксомса қилиб берайми? Баҳорда бу жуда фойдали. –Тушимми ё ўнгимми? Кўксомсаларни ҳам биласанми? Шу вақтгача қаёқларда эдинг? –Аяжон, ахир баҳор энди келдику? –Ҳа майли, бор–бор, ишингни қил, бирон ютум тайёрла. Бошимни қотирма. Айтиб қўяй, эринг билан мен хоҳласамгина гаплашасан, телефон қилиб беринг, гаплашай деб жонимга тегма, тушундингми? –Хўп аяжон, дея овқат тайёрлай бошлади. Кечги овқатни еб бўлишгач, Сарвихон идишларни ювиб олди. Сўнгра уйга кириб қайнонасининг ёнига ўтирди. –Аяжон, мазангиз яхшими? Аҳволларингиз яхшими? –Ҳммм, нимайди. Худди ток ургану бирдан меҳрибон бўлиб қолганга ўхшайсанми? –Йўқ, ўзим шунчаки. Бир уқалаб массаж қилиб қўяйми? –Э сен тулки, на мунча мени аврайсан? Бор хонанга йўқол, эринг борида бир ҳолимни сўрамасдинг, энди сўраб қолдингми? –Ая, бошидан мени жеркиб ташлагандингиз, шундан кейин сиздан қўрқиб қолгандим, бир оғиз гапиришга ботинолмадим, –ёшларини тийиб туролмади Сарвихон. –Кўзёшларни йиғиштир, бор дедим. Бор ухла, –деди Гулнор опа келинига жаҳл қилиб. Сарвихон бу камситишлардан безиб кетгани учун хонаси югуриб бориб ётиб олди. Қайнонасининг тош юрагини юмшатишга уруниши бу сафар ҳам фойда бермади. Тўрт ойдан ошибдики у қайнонасининг меҳрини қозониш учун қўлидан келганини қилди, аммо…. Амммо ҳаммаси сароб эди… Шу таҳлика кунлар ўтиб борарди. Ёлғизлик гирдобига ботиб бораётган Сарвихон ҳамон қайнонасининг зуғуми билан кун кўрарди. Илёснинг кетганига бир ойдн ошган, умуман телефонда гаплашолмасди, ўзининг шахсий телефонини келин бўлиб келган заҳоти қайнонаси олиб қўйган, янги келин телефон ишлатиши шармандалик деб дод солганди. Шу–шу Сарвихонинг телефони йўқ. У бу орада онасининг уйига ҳам бориб икки кун туриб келди, аммо Илёснинг рақамини тополмай хуноби чиқди, у ниҳоятда соғинган эди. Ҳеч бўлмаса бир марта овозини эшитсам бўлди деб йиғларди. Уйига қайтиб келиб ҳам қанонасидан сўрай олмади, очиғи қўрқди. Аммо соғинч ҳисси уни бутунлай қамраб борарди. Охири ўзида ирода топиб қайнонасига айтишга мажбур бўлди. –Аяжон, мен… –Нима сен? Яна нима бўлди. –Ая, ўғлингиз кетганига ҳам бир ойдан ошибди. –Хўш? Шунга нима қилибди? –Бир мартаям гаплашолмадим, –кўзига ёш олди. –Кўзинг ёниб ҳар бало бўл, энди ҳа деб эрим демасдан қорнингдаги болангни ўйла. Қачонгача эримлаб яшайсан? Ҳозирги ёшларда бет йўқ. Э афтинг қурисин беҳаё, қари қизнинг аҳволи шуда, эрсираб қолганингнику бошида билгандим, энди телефондаям тинч қўйма ўғлимни уятсиз, –дея додлашни бошлаб юборди кобрахон, узр, Гулнор опа… (ўзим ёзиб ўзим бўғиб ташлагим келди) –Аяжон, унақамас, унақамас, ая, –деб ҳунграб йиғлай бошлади Сарвихон. –Шунчаки соғлиғини, аҳволини сўрамоқчи эдим ая, тушунсангизчи. –Бизнинг сўраганимиз ҳисобмасми? Шу гапларни айтиша қандай тилинг борди мишиқи гадой. Энди сен сўрашинг керак эканда–а? Башаранг қурисин сен ёлмоғизнинг, ўғлим билан мени бир–биримизга қарши қайраганинг етмагандай энди телефондаям ўғлимнинг миясини заҳарлайсанми яшшамагур, –деб тутоқиб кетди. Ҳамон иззилаб зорланиб йиғлаб ётган Сарвихон воқеанинг бундай кўчишини етти ўйлаб тушига ҳам кирмаганди. –Майли, майли аяжон, бошқа сўрамайман, фақат мени кўп қийнаманг, нима десангиз барчасини бажараман, фақат мени қийнаманг аяжон.
781
19
⚫️⚪️⚪️⚫️⚪️⚫️ УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ 📣ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️ 💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОН
⚫️⚪️⚪️⚫️⚪️⚫️ УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ 📣ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️ 💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍 Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади. ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА 💎 НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️ Заказлар буйича🫴 T.me/ROYAL_JIHOZLAR +998884981010 КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇 https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi
656
20
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨 Ammoo bitt
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨 Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩 Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
244