cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Solixa_Qiz https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
49 399
Obunachilar
-26624 soatlar
+1 1067 kunlar
-40330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

​​- Ҳа, сиз билган ӯша ғишт. Мана, у икки кундирки бизнинг “азиз меҳмонимиз”, дам оляптилар (ғишт бу бир кимсанинг лақаби. Асл исми Мирғолиб. Ёши элликка борган. Умрининг тенг ярмини қамоқда ӯтказган. Аввалига, ӯз фаолиятини кичик-кичик ӯғриликдан бошлаган. Бир сафар, бир инсоннинг бошига ғишт билан уриб қамалди. Ӯшанда у ӯзига ғишт лақабини орттириб олган. Ҳозирги кунда учига чиққан жиноятчилардан). Кейинги ӯтказилган тергов ӯзгача тус олди. Уддабурон Собир Аҳмедов барча кӯрсатмаларни бир-бирига боғлай олишга эришди. Натижаси ёмон бӯлмади. - Раънохон, “касални яширсанг, иситмаси ошкор этади”, деганларидек, чалғитишга уринманг! Хабардор этай Ҳаким шу ерда. Гиёҳванд олди-соттиси бошлиқларидан бири “шеф” ҳам қӯлга олинган. Танангизга бир ӯйлаб кӯринг-да, саволларга аниқ ва тӯғри жавоб беришга ҳаракат қилинг! Яширишга уринганингиз бефойда. Бошқалари аллақачон айтиб бӯлишди. Сизнинг кӯрсатмангиз фақат айрим нарсаларга аниқлик киритиши мумкин, холос, - деди Собир Ахмедов тергов жараёнида... Бошлиқ хонасида навбатдаги йиғилиш бӯлиб ӯтди. Унда, асосан Собир Аҳмедовнинг ахбороти тингланди. У барчанинг диққатини ӯзига тортиб қуйидагиларни сӯзлаб берди: - Марҳумнинг хотини Раъно Фаттохова доим Ҳаким дегич йигит билан бирга шаҳар чеккасидаги қишлоқда жойлашган “нуқта”га, яъни оғуфуруш жиноятчилар йиғиладиган ҳовлига “юк” олиб бориб туришади. Олди-сотти ишлари ортидан бойиб кетадилар. Йӯқ жойдан олтину, зебу зарга ӯралиб бораётган хотинининг қинғир ишлар билан илакишиб қолаётганини сезган Носир унга халақит бера бошлаган. Бу турмуш ӯртоғигаям, қолаверса, гуруҳдагиларгаям ёқмайди. Натижада, уларда уни йӯлдан олиш нияти пайдо бӯлиб, қотил ёллашади. Қотил айнан Носир Фаттохов яшайдиган маҳалладан, яъни Мирғолиб деган кимса танланади. Унинг лақаби - “гишт”. - Жуда яхши. Қотиллик қай йӯсинда содир этилганлиги тӯғрисида нима дея оласиз? - сӯради бошлиқ. - Қотилликни амалга ошириш куни, вақти белгилангач, Ҳаким қотил учун шароит яратишга тушади. Раънога учраб, уни алдаб, катта миқдорда “юк” келади деб ишонтиради. Гуруҳнинг ҳийласига лаққа тушган Раъно қоронғу тушиши билан тунги қӯриқчилари бӯлмиш каттакон икки итини ҳовли чекасидаги хоналардан бирига олиб бориб қамайди. Болаларини ухлатиш учун вақтдан эртароқ ӯз хоналарига олиб бориб ухлашга ундайди. Ишларига халақит бериши мумкин бӯлган эрини эса иккинчи қаватга олиб чиқиб ётқизиб чиқади. Ӯзи эса дарвозани очиқ қолдириб супада ӯтириб “юк”ни кутади. Анча кутади. Ҳа, деганда таъминотчилар кӯринмасди. Вақт ярим кечадан ӯтавергач, телефон жиринглаб қолади. Безовта қилган Ҳаким эди. Раънонинг жавобидан сездики, ҳамма иш режа асосида кетаётир. Гуруҳдагилар Раънони алдаб қотиллик учун шароит ҳозирлагач, юкни қӯлга тушганлиги ва энди уни кутмаслигини айтишади. - Хӯш-хӯш, давом эттиринг!- буюрди бошлиқ. Хонадагилар- нинг бор диққати Собирда эди. У яна гапида давом этиб: - Раъно Ҳакимнинг гапини рост билиб қулфлаш мақсадида дарвоза ёнига боради. Негадир, унга бир шарпа девор устидан ошиб утиб, ҳовли ичкарисига тушгандай сезилади. Қӯрқа бошлайди. Ҳайҳотдек ҳовлининг нариги чеккасига бориб итларини қӯйиб юборишга юраги дов бермади. Ӯзини шоша-пиша уй ичкарисига уриб, болалари ётган хонага кириб ётади. Қотил эса Раънонинг дарвозани қулфлаб бӯлгунига қадар иккинчи қаватга чиқадиган зина тагига кириб яширинган. Ҳаммаёқ тинчигач, қотил қабих ниятини амалга оширади, - деб терговчи Собир Аҳмедов сӯзини якунлади... Одил суд ишни атрофлича кӯриб чиқиб, ҳар бир жиноятчининг қилмишига яраша жазо белгилади. Марҳумнинг хотини Раъно Фаттохова ҳам жазодан бенасиб қолмади. Фотима ая суд залидан чиқаркан, терговчи Собир Аҳмедовнинг ёнига борди. Унинг елкасини қоқиб: - Раҳмат сизга, болажон! Илоҳим, болаларингиз ҳузурини кӯринг. Яхшиям, давлат бор, ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари бор. Йӯқса, дунёни жиноятчи босарди, - дея алқаб, унинг ҳақига дуо айлади... Ҳабибулла Ғафур. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Hammasini ko'rsatish...

👍 21 2
- Доим шундай қилишармиди? - Йӯқ. Авваллари ҳеч бундай қилмаганлар, - жавоб қилди Гулноза. Бу жавоб Собирни таажжубга солди. “Бу ерда хотиннинг ҳам қӯли борга ӯхшайди. Қӯшниларнинг кӯрсатмасига қараганда, ӯша куни Носирнинг уйидан ҳеч қандай шовқин, ҳатто итларнинг ҳам овози эшитилмаган экан. Бу ҳолат жиноятчилар учун шароит яратиб берганини англатади”, деб кӯнглидан ӯтказди. Ӯша куни нафақат марҳумнинг хотини Раъно, балки ундан ташқари яна бир нечовлар терговга тортилди. Бир-биридан хабар топмаслиги учун чақирув вақти турлича белгиланди. Фарқли ӯлароқ Раъно барчасидан эртароқ келиши тайинланган. Терговчи Собир Аҳмедов қанчалик уринмасин ундан жиноятга тортадиган илмоқли гап ола билмади. Ҳа, бу хусусда у кимдандир яхшигина сабоқ олганга ӯхшайди. Ҳар бир берилган саволга ҳеч иккиланмай, дадил-дадил жавоб берарди. Уринишнинг нафи бӯлмагач, жаҳли чиқди. Қӯнғирок тугмаси босилиши билан эшик очилиб, соқчи кириб келди. - Бу кишини олиб бориб қаманг!- буюрди терговчи. Собирнинг тӯсатдан бундай қарорга келишини кутмаган Раъно довдираб қолди. Ӯрнидан туриб бир соқчига қаради, бир терговчига. - Нега? Қайси айбим учун? - сӯради у дудуқланиб. - Ҳали, беайбман денг? Жиноятнинг содир этилишига шароит яратиб берганингиз айб ҳисобланмайдими? - деди Собир дӯқ уриб. - Қанака шароит? Нима бало, ӯз эримни ӯлдириб кетишларини истабманми? - деб ҳӯнграб йиғлаб юборди Раъно. - Нега бӯлмаса кечалари ҳайҳотдек ҳовлига қӯйиб юбориладиган итларни қамаб қӯясиз? Дарвозаям қулфланмай очиқ қолдирилган. Устига-устак қотилликни бемалол, хатосиз бажаришлари учун Носир ётган хонанинг чироғи ӯчирилмай ёниқ қолдирилади? Буларнинг барини эътиборсизликка ағдармоқчимисиз? Ёки бу ерда бошқа гап борми? - Илтимос, ҳар хил хаёлларга борманг!- деди Раъно ҳалиям айбдор эканлигини тан олгиси келмай. Терговчи соқчига бир имо қилувди, у келиб Раънонинг қӯлига махсус мосламани кийгизди. Хона эшигидан чиқаётувдилар ҳамки, - Айбингизни тан олиб кӯрсатма берсангиз ӯзингизга яхши бӯларди. Ахир, ёш умрингиз қамоқда ӯтмасин дейман-да, - деди Собир... Эшик такиллаб ичкарига Ҳаким кириб келди. Терговчининг рухсати билан кӯрсатилган жойга бориб ӯтирди. Ундан ҳар қандай терговчиям осонликча гап олиши қийин. Чунки, бундан аввал ҳаётнинг аччиқ дарсини олган, қамалиб чиққан. - Мана булар сизга!- деб Собир Аҳмедов Ҳакимга қоғоз ва қалам узатди. - Фақат, чалғитишга уринманг! Барчасидан бохабарман. Ҳозиргина Раъно Фаттоҳова тергов бериб хонамдан чиқди. Ҳойна ҳой даҳлизда кӯрган бӯлсангиз керак. Не бӯлсаям, у Носир Фаттоҳовнинг турмуш ӯртоғи. Бир ёстиққа бош қӯйишган. Ӯртада фарзандлари бор. Ҳар кимнинг ӯз ӯрни бӯлганидек, оилада Носир- нинг ҳам қадри бӯлган, албатта. Шу томонларни ӯйлаган бӯлса керак, Раъно бор гапни ошкор этди. Сиз яширган билан бошқаси айтади. Шунинг учун яширмай, чалғитмай борини қоғозга туширинг! Қуролни ҳам қаердалигини ёзиш ёдингиздан кӯтарилмасин!- деди у. Терговчи Ҳакимни кӯрсатма ёзишга ундаб, ӯрнидан турди-да, дераза томон ӯтди. Сигарет донасини охиригача чекиб улгурмасиданоқ, Ҳаким ёзиб бӯлганлигини айтиб қолди. - Ӯз қӯлим билан ёздим деб пастки қисмига сана қӯйингда, имзо чекинг! - деди Собир секин унга яқинлаша бориб. - Нега бунча қисқа ёзибсиз? - Борини ёздимда, ӯртоқ командир!- жавоб қайтарди Ҳаким. Собир қоғозни қӯлга олиб ӯқий бошлади. Лабини буриштириб: - Ҳали, бегуноҳман денг. Фариштадай инсонни безовта қилибмизда? Ҳа, майли. Бир-икки кунда тилга кириб қоларсиз, - деди-да, чақирув тугмасини босди. Эшик очиб соқчи кириб келди.- Бу кишини олиб бориб қаманг! Соқчи Ҳакимнинг қӯлига мослама кийгизиб, ташқари томон юришига ундади. Собир эса уларнинг эшик ёнигача боришларини кутди. Етишгач: - Айтгандай, бу кишини ‘Ғишт”нинг олдига олиб бориб қаманг!- деди у. - Fишт? - деб юборди беҳосдан Ҳаким ортига ӯгирилиб.
Hammasini ko'rsatish...
👍 24😢 1
📝ҚО Т И Л. ( ҳикоя ) Қотил ҳам ёлланди. Эътиборли тарафи шундаки, у айнан Носирнинг маҳалласидан танланди... Куни кеча бӯлиб ӯтган қотиллик юзасидан жиноий иш қӯзғатилди. Бӯлимда бӯлиб ӯтган бугунги йиғилишда ҳам айнан ӯша масала кӯрилди. - Хӯш, - деб гап бошлади гуруҳ раҳбари йиғилиш сӯнгида ӯз фикрини билдириб. - Тӯпланган кӯрсатмалар ҳали етарли эмас деб ҳисоблайман. Гумондорларнинг барисини сӯроқ қилишни давом эттирмоқ зарур. Тӯғри, анча-мунча маълумотлар тӯпланди. Лекин, қотилнинг ким эканлигини аниқ далиллар билан намоён этишимиз керак бӯлади. Марҳумнинг маъракасиям ӯтди. Энди, ишларни атрофлича ӯрганиш ва бу ишлар зудликда бажарилиши зарур. Эътиборни асосан унинг хотини Раънога қаратишимиз ва унинг ҳар бир ҳаракатини кузатишимиз талаб этилади. Марҳумнинг онасиям қотилликни айнан келинидан кӯрмоқда. Болаларига яна бир бор мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ бӯлар. Терговчи Собир Ахмедов марҳумнинг хонадонига ташриф буюрди. Уйда муштипар она, хотини ва болалари ӯтиришарди. Марҳумнинг ҳақига фотиҳа тортилгач, секингина онаизорга мурожаат этиб: - Фотима ая, мени кечирасиз хизматчилик экан-да, бир-икки нарсаларни сӯраб билсам дегандим, - деди. Фотима ая кӯп йиллар мактабда ӯқитувчилик қилган. Ҳаётнинг кӯп пасту баландини анчасини бошдан ӯтказган. Тушунган аёл. Шунинг учун ҳам Собирнинг гапини тӯғриликча қабул қилиб: - Бемалол. Болажон, қандай бӯлмасин ӯғлимнинг қотили топилса бӯлгани. Жазосини олишсин ӯша номардлар!- деди кӯзига ёш олиб. - Рухсат берсангиз, аввалом бор набираларингиздан бошласам дегандим, - деди терговчи Собир Аҳмедов. - Бӯлмаса, набираларимни олиб юқори қаватга чиқингизлар. Айнан қотиллик содир этилган хонада сӯроқ қилсангиз. Зора, набираларимнинг ёдига тушиб бизга айтмаган гапларни сизга ошкор этишса, - деди Фотима ая. Аслида, ушбу уй бир вақтлар катта бир ташкилотнинг идораси эди. Ишлари орқага кетиб инқирозга дуч келган. Ӯз-ӯзини бошқара олмаганидан кейин сотувга қӯйилганди. Насиб этган экан, Носир Фаттохов ким ошди савдосида ғолиб чиқди. Аянинг ижозати билан Собир болаларни олиб, юқори қаватга кӯтарила бошлади. Зинадан чиқиб, даҳлиз бӯйлаб юришди. Биринчи хона эшиги ёнидан ӯтаверишдики, - Дадамни мана шу хонада отишган, - деди каттакони. Айтишмасаям, буни Собир яхши билади. Ишни бошқа томонлама ӯрганиш мақсадида, уларни тӯппа-тӯғри даҳлиз адоғида жойлашган хонага олиб борди. Ӯша куни болалар айнан мана шу хонада ухлашганди. Болаларнинг болаларча дунёсини, руҳиятини яхши билган Собир аввалига ҳар тарафдан савол-жавоб қилиб, қайси бир маънода, ӯзига яқин қилишга эриша олди. - Гулноз, неча ёшда бӯлдинг? - сӯради Собир Ахмедов. - Ӯнга кираяпман, - жавоб қилди қизча. - Уканг-чи? - Саккизда. - Жуда яхши. Уканг-ку, ёш. Бироқ, сен ӯша кунги воқеани эслаб қолган бӯлсанг керак? - Ҳа, - жавоб қилди Гулноза. - Бӯлмаса, билганларингнинг барини сӯзлаб бер-чи! - деб Со- бир Аҳмедов бор диққатини Гулнозга қаратди. - Аям бизларни ухлатиш учун шу хонага олиб чиқувдилар, - деб гап бошлади у. - Ҳеч вақт ӯтмай укам ухлаб қолди. Мен эса ҳали уйғоқ эдим. Сен ҳам ухлагин, деб аям хона чироғини ӯчириб, эшикнинг орқасидан ёпдилар. Бироз вақт ӯтгач, даҳлезда шовқин кӯтарилди. Эшикни қия очиб секин қарадим. Ҳамишагидек, дадам ичиб олган. Сӯкингани- сӯкинган. Аям эса қӯлтиқларидан кӯтариб ӯз хоналарига олиб кираётган эканлар. Қайтиб жойимга кирдим. Ухлаб қолибман. Кейин нима бӯлганини билмайман. Аямнинг додлаб, бақириб юборганларидан сӯнг, уйғониб кетдик. - Ҳовлида бир эмас, иккита баҳайбат итларинг бор. Улар ҳовлига бегоналарни умуман йӯлатмайди. Айниқса, кечалари бӯшатилиб ӯз ҳолига қӯйилган маҳалда. Жиноятчилар қандай қилиб ҳовлига бемалол кира олди экан? - Ётоққа кириш олдидан аям итларни ҳовли четидаги хоналардан бирига қамаб қӯйгандилар.
Hammasini ko'rsatish...
👍 11🥰 1
Кўз нурингизни синаб кўринг. Расмдаги яшил айлана ичида нечи рақами тасвирланган?👇 Кўпла топа олмаган савол🤔🤔
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
9⃣5⃣
2⃣2⃣
5⃣5⃣
Тўғри жавоб ✅
​​📝МЕНГА ВАСИЯТ ҚИЛМАНГ Электр ихтиро қилинишидан олдинги замонларда бир бой киши бўлиб, унинг барча юмушларини чин қалбдан бажарадиган Саид исмли қули ҳам бор эди. Саид муаззин азон айтиши билан хожасини огоҳлатирар, таҳорат учун сув ҳозирлар, бомдод ва хуфтон намозларига масжидга боришида тошлоқ кўчаларда қоқилиб тушмаслиги учун фонус ёқиб йўлини ёритиб борар эди. Бой киши қулининг садоқатидан мамнун эди. Бир куни унга: -Эй Саид, мен ворисларимга васият ёзиб қолдирдим. Менинг вафотимдан сўнг, сен озодсан. Бу ўн йиллардан бери менга садоқат ила хизмат қилганингни эвазига, - деди. Саид бир оғиз сўз сўзламади. Эртасига бомдод намозига хожасини уйғотди. Фонусни ёқиб йўлга тушишди. Саид хожасининг ортидан борарди. Бундан ажабланган бой: - Эй Саид, сенга нима бўлди. Олдимга тушиб масжид томон йўлни ёритмайсанми? - деди. Хизматкор: - Эй хожам, сиз менга вафотингиздан сўнг ҳуррият ваъда қилиб, ўз нурингизни ортингизда қолдирдингиз. Ҳаётлик чоғингизда буни қилмадингиз. Мен сизга узоқ умр кўриб, Аллоҳга ибодат қилишингизни сўраб, дуо қилишим ўрнига, ўлимингизни кутишимни хоҳлайдиган қилдингиз. Билмайсизми, мен сизнинг қўлингизда ҳурриятга эришсам ҳам, шундайлигимча сизга содиқ хизмат қиламан, - деди. Бой бундан ўзига ўгит олди. Ва: - Сен шу лаҳзадан эътиборан озодсан, эй Саид! - деди. - Мен шу лаҳзадан бошлаб ҳур ходимингизман, - деди. ✨✨✨ХУЛОСА✨✨✨ 💠 Хулоса шуки, Аллоҳ бандасининг қўлига мол - мулк берганида, вафот этишини кутиб, эҳсонни васият қилиб эмас, тириклик чоғида ундан инфоқ қилишга ҳарис бўлмоғи лозим. Токи нури йўлини ёритсин! 💠 Масжидлар, касалхоналар, мадрасалар қуриш: садақаи жориялар қолдириш қўлдан келса-ю, уни меросхўрларга васият қилиб қолдирилса, улар қилишадими, йўқми? Нафсимиз бизга мулкимиз қўлимиздан чиқмаслигини зийнатлагандек, уларга ҳам макр қилмайдими? 💠 «Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир» (Таҳрим: 8-оят). Нур банданинг олд томонини ёритиши истаса, чироғи - солиҳ амалларини ўзидан бошқасининг қўлларига тутқизмаслиги, ўзи бажариши керак! 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Hammasini ko'rsatish...

👍 19 3🥰 1
Qizlarjonlaru 🙋‍♀ Sizlar uchun eng kerakli kanalni tavsiya qilaman❤️ MASHXUR_AYOLLAR - Har qanday materiallarizga mos fasonlar topishingiz mumkin. Uyga kiyishga, O'qishga, Vecherniy, Kelinlarga, To'ybop, Yubka_Kofta har xil Fason obrazlar kunda tashlab boriladi😍❣ Obuna bo‘ling:💓👇 https://telegram.me/joinchat/y5orJwTO7CplZDUy
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
👗ФАСОНЛАР💕
🪡ТИКУВЧИЛИК✂️
❤️‍🔥ЛИБОСЛАР🌸
💋МАКИЯЖЛАР💄
🌸ЁЗГИ ДАХШАТ ФАСОНЛАР 2024👗
​​Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлсам, кира ҳақини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай гарангсиб қолгандим. — Олавер, акангники таваррук, — деди чол. Сўнг бир зум сукут сақлади-да, тушунтирди. — Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрай-чи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор бўлса кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр! — Барибир бу пул — кўп, — дедим ростини айтиб. — Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади. Подполковник бирпас турса, кира ҳақи "болалаб" кетишини билди шекилли, пулни чўнтагимга суқиб қўйди. — Мана энди дуо қиламан! — деди чол қўл очиб. —Топган-тутганингга барака берсин! Уловингни тагидан доим шамол ўтиб турсин, шўпир болам! Ҳар хил балолардан Ўзи асрасин. Сен ҳам менга ўхшаб, манави акангга ўхшаб, пири бадавлат бўлиб юргин! Машина томон юрган эдим, чол ўғлига тайинлади: — Менга қара, начайник! Шу машинани номирини ёзиб ол! Йигитларингга айт: ҳеч ким ҳеч қаерда тўхтатмасин, уқдингми? — Хўп бўлади, отажон! — деди подполковник. ...Чолнинг ўғли чиндан ҳам ДАН соҳасида ишлайдими-йўқми, унисини билмадим-у, ўшандан бери машинамни бирон жойда тўхтатишгани йўқ. Ҳатто бир-икки марта кўча четида турган инспектор йигитлар менга чест берганини ҳам кўрдим! Ўткир Ҳошимов 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Hammasini ko'rsatish...

👍 32🔥 2👏 2
📝ОҚСОҚОЛ “ГЕНЕРАЛ” (Ҳайдовчи ҳангомаси) — Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди. Шўпирлар орасида “клиентимни обқўйдинг” деб ёқа бўғишадиганлари ҳам бор! "Ҳой, барака топгур, карвон кўп, ризқи бошқа, ўлар ердамисан", десангиз, "насиҳатингни укангга қил" дейди. Вой, тавбангдай кетай! Мол бозор кунлари Шўрабозорга тушиб тураман. Ораси яқин. Қўй-пўй харид қилганларни элтиб қўйсам, ҳарна беш-ўн сўм тушади, насибага яраша... Бир куни саҳарлаб бозорга бордим. Баҳор эди. Шивалаб ёмғир ёғиб турибди. Жийронтойни тўхтатиб, разм солсам, дарахт тагида бир чол турибди. Бозордан харид қилган қўйининг арқонини ушлаб олган. Чолнинг олдига ҳали у шўпир боради, икки оғиз гаплашади-да, бурилиб кетади. Ҳали бу шўпир боради, қўл силтаб нари кетади. Охири мен ҳам бордим. Одатда, йўловчи "фалон жойгача қанча сўрайсиз", деб аниқлаштириб олади. Шўпир кира ҳақини айтади. Бир хиллари бор. Отасининг хунини сурайди-да, "ками бор" деб ҳам қўяди. Бозордаги чайқовчи бўп кет-э, шоввоз! Хулласи калом, яқин бориб салом бердим. — Хизмат, отахон, қаерга обориб қўяй? — десам, чол негадир бош чайқади. — Айтганим билан барибир обормайсан, шўпир болам, — деди. Ҳайрон бўлдим. — Нега обормас эканман? — десам, кулди. — Негалиги шуки, қўй харид қиламан, деб бир тийин пулим қолмади, — дейди. — Бўпти, отахон, уйингизга борганда ҳисоб-китоб қилаверамиз, — деган эдим, бош чайқади. — Иложим йўқ. Уйдагиларнинг бири ишга, бири ўқишга кетган. Кампиримда хемири йўқ... аммо уйим яқин. Рози бўлиб, текинга обориб қўйсанг, дуо қиламан, — деди. Қараб турсам, чолнинг юзида нур бор. Ёлғондан ҳазар қилиши кўриниб турибди, "Савоб ҳам керак-ку", дедим ўзимга ўзим. Бари-бир шаҳар томон юраман. Йўл усти экан, ташлаб ўтақолай дедим-да, икковлашиб қўчқорнинг оёғини жуфтлаб боғлаб, багажникка солдик. Йўл-йўлакай гурунглашиб кетдик. Чол яқинда эварали бўлган экан. Бунинг устига, Наврўз байрами келяпти. Шунинг учун маҳалла-кўйни йиғиб издиҳом қилмоқчи экан. Оқсоқолнинг уйи чиндан ҳам узоқ эмас экан: нариси билан тўрт чақиримча. Зум ўтмай манзилга етиб келдик. Чол болахонали уйнинг дарвозасидаги қўнғирокни босиши билан ичкаридан ярашиқли кийинган ўттиз-ўттиз беш ёшлардаги йигит чиқди. Аввал оқсоқолга, кейин менга салом берди. Тавозе билан қўшқўллаб кўришди. — Менга қара, датсент! — деди чол зарда билан. — Анави қўйнинг оёғини ечгин-да, ҳовлидаги тутга арқонлаб қўй! Бўл тез! Йигит “хўп бўлади отажон”, деб машина томон югурди. Икковлашиб қўйни туширдик. Йигит қўй етаклаб кетаётган эди, чол тағин ўша зардали оҳангда сўради: — Аканг қани? — Уйдалар, – деди йигит. — Тез чиқсин баққа! Йигит "хўп бўлади, отажон", деганча қўйни судрагудек бўлиб ҳовлига кириб кетди. — Буниси — домла, — деди оқсоқол тушунтириб. — Институтда дарс беради. Чол гапини тугатмасиданоқ ичкаридан милиция кийимини кийган подполковник чиқиб келди. У ҳам худди укасига ўхшаб салом берди. Иккаламиз билан қўшқўллаб кўришди. — Энди бизга рухсат, отахон, — деган эдим, чол "шошмай тур" деб имо қилди-да, подполковникка буюрди: — Қани, "қашланмайсанми", начайник? — Хўп бўлади, отажон, қанча керак? – деди подполковник чўнтагидан ҳамён чиқариб. — Йигирма минг! — Ўғли минг сўмликлардан кераклигини санаб чолга узатган эди, оқсоқол жеркиб берди: — Менгамас, шўпир йигитга бер! — Хўп бўлади, отажон! — подполковник шундай деб, пулни менга чўзди. Ҳайрон бўпқолдим. — Отахон, — дедим тушунтириб. — Бошида келишганмиз: пул керакмас, дуо қилсангиз бўлди. — Дуо ҳам қиламан. — Чолнинг чеҳраси ёришди. — Сен бунинг савлатига парво қилма, — деди ўғлини кўрсатиб. — Бу падпалковник бўлса, мен генералман! Бу хонадоннинг лашкарбошиси ман бўламан!
Hammasini ko'rsatish...
👍 17
​​ОНАЛИК МУҲАББАТИ. Қиз амалиётдан сўнг ойнага қарашга журъат қилолмаётганди. Секин-аста ижирғанибгина ойнага қараганди, ҳайратдан чинқириб юборди. Кўзгудан ўзига бир дунё гўзали қараб турган эди. Ҳақиқатдан ҳам ажойиб қиз эди кўраётгани. Юзидаги чандиқлар ҳам йўқолган, ойдек тип-тиниқ эди рухсори. Узун, катта бурни ўзига ярашган, кичрайган, қулоқлари ҳам ярашиқли, ҳурпайган сочлари ҳам тўлқинсимон жингалак ҳолда эди. Қиз қаршисидаги кекса докторга севинч билан қараб: - Гўёки, янгидан дунёга келгандекман! деди. Юзимдаги ҳеч бир доғ, яра излари, чандиқ қолмаган. Бир йўла пластик жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказдингизми? - Йўқ, пластик жарроҳлик қилмадим, қизим, деди кулимсираб. Онангнинг😭😱 Давомини у́киш👇
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
👉 ДАВОМИ У́КИШ 👈
​​Назира хола онам,биланн иноқ, ёнларига келиб мен бировга рахмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, махаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга хаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади. Назира хола қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хассатаёқ бн, юрадиган бўлдию, дуоларида шу холга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб больницага олиб борса, хирургия бўлими туғуриқ бўлимига ўтказибти... Иккинчисини ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган... Учинчисини боласи ўғрини хамма қўли эгрилигини билиб, исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади... Хали ҳагузгача Назира холани кимдир тухмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзини касофати ўзига урган дейди?... 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Hammasini ko'rsatish...

👍 18😢 1🎉 1