cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

Show more
Advertising posts
128 879
Subscribers
+26824 hours
+19 5777 days
+53 54230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​​—Нима экан? Эрининг ҳукм аралаш саволидан аёлнинг кўзлари ёшланди: —Яна қиз... —Олдир! Аржумандбегим Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

😢 51👍 8 2🤔 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳожи абу Аббос сафарга отланар экан, хотинига деди: — Мен эртага учиб кетяпман. У ердан сенга бирор нарса олиб келайми? Унинг хотини деди: — Мен сизнинг сафардан соғ-саломат қайтишингизни Аллоҳдан сўрайман. Самолёт кўтарилди. Ракета самолетни уриб туширди. Йўловчиларнинг ҳаммалари ҳалок бўлишди... Фақат Ҳожи абу Аббосгина тирик қолди. У авиаҳалокат вақтида...👇
Show all...
👍 9 2🥰 1👏 1
Давоми...😅
​​Келин булмищни биттагана акаси у хам булса ногирон Азим ота хам келинни техникумда укитди хам рузгорларига куп ёрдам килди Туйдан олти ой утиб келин дипломини олди Хурмача киликлари чикди Азим ота элга билдирмай ими жимида битта уй сотиб олиб булак чикариб куйди Эшигига согин сигир боглади Бунга жавобан келин бирор марта келиб тайинли хизматини килмади Катта угил айни укаларини уйлаш керак булиб отасига карашиш лозим пайтда бегонадек булди Азим ота шундан кейин аввал уй сотиб олиб кейин угилларини уйлантирадиган булди Хеч бирини кам килмади Энди бу келин нотоза бузокка ухшаб овсинларини миясини захарлаб улгурди Азим ота шунга каттик хафа эди Азим ота отамерос уйни сотгиси келмас лекин на илож Мендан кейин элга афсона булишмасин деди Жамшид Лолани углига уй сотиб олди Овсинлар Жамшид уз отини сотиб уй олганига асл максадни тушунишмади Бири кулиб бири куйиб кутлуг булсин килишди Кампирини йилини утказиб Азим ота уйни сотувга куйди Узун киска гап купайди Уй ва боги катта булгани сабаб харидор купайиб кетди Бирпасда уй сотилди Азим ота уйда катта худойи килди ва кунгли вайрон булиб кенжа углига олинган уйга кучиб утди Угилларини чорлади ----- Болаларим мендан кейин ахил инок булинглар Халимани тегишини булиб куйдим Олиб кетасизлар Махфуза келинни сандигига менга керак нарсаларни солиб куйди Довдираб колманглар дедим Хамма нарсам тайёр Ота куп насихатлар килди Кизлари хам меросдан беъбахра колмадилар Азим ота катта неварасини хамрох килиб умра зиёратига жунаб кетди Орадан икки ой утгач Азим отани хам охирги манзилига куйиб келишди Хеч кимга огирлиги тушмай бир нафасда фоний дунёга юз тутди тугади М: Салима Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 55😢 28🤔 1
НАФС Азим ота олти угил олти кизни вояга етказгунча озмунча мехнат килдими Токи катта угиллари ёнига мадад булгунча бир узи ишлади Бировдан ортик бировдан кам булиб мехнат бн умр хам поёнига етай деб колди Кизларини чикариб угилларини уйлади Олти угилнинг хаммасига алохида уй олиб берди Узи рахматли отасидан колган катта уйда кенжа угли ва келини бн колди Кампири Халима хола хам ажойиб саховатли камтарин она эдилар Халима хола хаста булиб ётиб колди Кенжа келин хали ёш Куп нарсага акли етмас. Ёшлигига борарди Катта келин эса аллакачон эрини кулга оливолган Эри тилсиз жагсиз хотнини чизган чизигидан чикмасди Факат уртанча келин Махфузахон корнида биттаси кулида икки боласини еталаб келиб муттасил кайнонасига карарди Орада кенжа овсинига уй юмушларини ургатиб турарди Уйи сал узокда булса хам икки рузгорни хизматини жойига куярди Халима хола анча огирлашиб колди ---- Отаси мендан кейин кийналмасангиз булди Шу уй кийнаяпти мени ---- Пешонадагини кураверамиз хотин Узингни куп кийнама ----- Лолани куп уйлайман отаси Куёв нобопрок Рузгори узокка бормайди Болаларни чакиртиринг отаси Угиллар етиб келишди Она рози ризолик килди ---- Углим сен тунгичимсан Отанга яхши каранглар Ука ларинг сингилларингни сенга топширдим Лолани эхтиёт килинглар Сахарда Халима хола кузини юмди Азим ота видолашаётиб ------ Халима кунглимдагидай килиб йилингни утказай Бораман Мени Кут Сен бн купга хайрлашмайман деди Кабристондаги эшитганлар ёка ушлашди Азим ота ёлгиз колди Кам сузлайдиган булиб колганди Махфузахон эртаю кеч хабар оларди Кайнотасини ок ювиб ок тараб юрди Лолани эри камалиб кетди Энди Лола уйга кайтиб келган икки боласи билан Лола келгани турган гап келинларга ёкмади Шундай катта уйга эга булиб колиши мумкин деб куйинишарди Катта келинникида йигилишди Махфузахонни икки уч чакиришгандан кейин у хам борди Катта келин гап бошлади ----Кайнотамга айтиб уйни соттириш керак Туртта хужалик сигадиган жой отамиздан кейин хувиллаб колади Лола эри камокдан келса кетсин Кенжа овсинимизга узига лойик уй олиб бериб колган пулни булиб берсин бизга Махфузахон гапни кесди ---Опа бу нима деганингиз Хали отамиз тирик Хар биримизга алохида уй олиб берган булса Бир сум кушмай текин уйга эга булган булсак Уйларимиз отамнинг мехнатига келганку Камлик киляптими сизга опа Овсинжон качондан бери кайнота ота булиб колди сизга Жониз халак Корнизда битта кулизда иккита Ахмокка Кукон бир кадам дегандай хар куни бузчини мокисидай катнайсиз ---' Шу уйга келин булиб тушган куним бири онам бири отам булган !!!! Узингизга кушиб бизни хам шарманда килманг элга Сизларчи !! Кайси бирингиз ёмонлик курдингиз Айтинг Мен кетдим Курмайинам куймайинам Пастлар!!!! Махфузахон зарда бн чикиб кетди Овсини ортидан карганиб колди Булган гапни Махфузахон эрига айтиб берди Жамшид бошини эгиб уйланиб колди Кузидан оккан ёш юзини ювди ---- Махфуз сен гапларга аралашма Аввалгидай хизматингни килиб юравер Отам бн узим гаплашаман Хеч кимга айтма Жамшид эртасига отасидан хабар олгани борди Азим ота хар доимгидек утирган жойида кулиб карши олди Кенжа укаси хам утирган экан ---- Ассалому алайкум ота Тинчмисиз Огримаяпсизми ---- Кел углим яхшиман Утир Маслахатли гап бор Боя келинойинг бн аканг келиб кетишди Акангни келгусида куни огир булади афсус ---- Яхши яшашяптию ота ---- Вакти келганда курасан Хотинни кули булди аканг Хотин хукмрон уйда эркак хор Айникса кариганда Ёнингдан битта ими жимида уй топ Келинойиларинг гимирлаб колишди Отларни сотгинда Лолани углини номига битта уй ол Колганини кейин айтаман Лола сени ёнингда булса мен хотиржам кетаман Азим ота кайгуга ботди Болалари ахил инок усишди Катта келинни углига олиб беришга сал огрингандию билдирмаганди вактида Киз отадан етим колди Бир нави кун курищарди Угли севиб колгач унаштириб куйди.......
Show all...
👍 57 4🔥 1
​​ ИБРАТ... ТАРБИЯ. Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб келдида секин жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди. Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади.Қоғозга бундай сўзлар ёзилганди: -- Ҳовлидаги хозонларни тозаладим-2000 сўм. --Хонамни йиғиштирдим-1500сўм. --Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм. --Нон олиб кирдим-800сўм. --Уй вазифсини бажардим- 1500сўм. --Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм. --Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар. Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола: --Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди. Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади: -- Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН. -- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим -ТЕКИН. --Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН. --Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам артдик-ТЕКИН. --Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин дея ховотир олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН. --Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН. Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди. Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди. Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди. Ўғил ўзини Онасини бағрига отди. --ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади. Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига: --ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!! --ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, АЛЛОХГА ХАМД БЎЛСИН ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ АЛЛОХИМ МЕНГА КЎРИШНИ НАСИБ ЭТГАНИ УЧУН АЛЛОҲГА ХАМД БЎЛСИН МЕН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб қўйди. Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсонни ўзидан. Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади! Албатта Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааллоҳ Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 143 8😢 6🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бўғим оғриқларидан тез кунларда халос бўлинг! Агар сизда: 🟢Артрит 🟢Полеартрит 🟢Тизза оғриғи 🟢Бел оғриғи азоб бераётган бўлса, бу дардлардан бутунлай халос бўлинг! Кафолатланган бу усул орқали минглаб юртдошларимиз соғлом ҳаётга қайтмоқда Оғриқлардан халос бўлмасангиз пулингиз қайтариб берилади! ➡️➡️https://bit.ly/соғлoм_ҳаёт ➡️➡️https://bit.ly/соғлoм_ҳаёт ➡️➡️https://bit.ly/соғлoм_ҳаёт (Ҳозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул совғага эга бўлинг)
Show all...
👍 9 1
Рўшнолик кўрмаган опам. Кўпинча бирор инсон ҳаётида рўй берган воқеаларни муҳокама қилгандан сўнг, бу унга яратган томонидан берилган синов, ёки пешонасига битилган ёзуғи бўлса керак деган мулоҳазага борамиз. Гоҳида бунинг акси бўлса-чи? Инсон зоти кўп бўлгани билан ҳар бирининг ҳаёти, тақдири турлича-да. Биров ўтган ҳаётига шукр қилса, биров нолийди. Айримлар эса ҳаётда ўз ўрнимни топдим, оғзим ошга етди деган маҳалда бу ёруғ дунё билан видолашади. …Гулчеҳра опамнинг исми жисмига мос, сарвдек қадди, гулдек чиройи бор эди. Амаким унга ҳамма фарзандларидан кўра кўпроқ меҳр қўйган эдилар. Кўпчилик қизлар каби унинг ҳам бўйи етиб, қўшни маҳаллада яшовчи йигитга унаштирилди. Оилада тўнғич фарзанд бўлгани учун онаси унга ҳамма уй юмушларни ўргатган эди. Нон ёпиш, овқат пишириш, тикувчилик, кашта, белбоғ, тўн тикишни ҳам қойиллатарди. Унинг қўнғироқдек сочларига, қайрилма қошларига маҳлиё бўлган маҳалла йигитлари унинг отини эшитганда, оғизларининг таноби қочарди. Лекин қиз болага қирқтаси оғиз солсаям, биттасига насиб этади-да! Худди шундай бўлди. Орзу ҳавасли тўй ҳам бўлиб ўтди. Мен у пайтларда ёш қизча эдим. Кўпинча опамни соғиниб, тез-тез унинг келинлик уйига борардим. Гулчеҳра опам эрта тонгдан туриб қайнота-қайнона хизматини қилар, ҳовлиларни чиннидек супуриб, овсини ва қайнсингиллари тургунча нонушта тайёрларди. Аммо… Қайнонаси Ҳаловат аяга унинг замонавий кийинишлари, дид билан пардоз қилишлари сира ёқмади. Ҳар юмушидан айб қидириб эрига, бошқа оила аъзоларига ёмонлай бошларди. Куёв ҳам онасининг чизган чизиғидан чиқолмасди. Онасининг ҳар кунги ўринсиз жаврашларидан юраги бездими, баъзида ичиб келиб Гулчеҳрани урадиган, сўкадиган одат чиқарди. Қайнонасининг, эрининг раъйига қараб, сўнги урфдаги кийим-кечакларни киймай қўйди. Аламини меҳнатдан олди. Кечалари ухламасдан кашта, кўйлак тикди. Белбоғларга гул чизди. Топган пулларини эрига, қайнонасига тутқазди. Онаси айтганидек уйдаги гапни кўчага, бегонага чиқармади. Ҳаловат ая бир ҳафта, ўн кун жим бўлиб кетарди. Гулчеҳра ҳаммасига чидади. Дардини ҳеч кимга, ҳатто онасига айтишдан истиҳола қилди. Униг қалбида умид пайдо бўлди. Шифокор кўригидан ўтгани борганида она бўлиш ҳақидаги хабар уни севинтириб юборди. У ўзига сўз берди. Ўлса ҳам энди ота уйига қайтиб бормайди. Гулчеҳранинг ширин орзулари саробга айланди. Ҳомиладорлиги ҳақидаги гап эрини ҳам, қайнонасини ҳам унчалик қувонтирмади. Яратганнинг иноятидан хурсанд бўлиб кўзи ёришини кутди. Кўп ўтмасдан оналик бахтига муяссар бўлди. Қизи туғилди. Унга Умида деб исм қўйди. Аммо, барибир эрининг, қайнонасининг унга муносабати ўзгармади. Гоҳида у қизчасини кўтариб бизникига келар, опа-сингил битта уйга кирволиб, узоқ сирлашардик. У ҳеч кимга айтмаган дардларини менга тўкиб сочарди. “Гоҳида бошимни олиб узоқларга кетсаммикин?” дерди юбаъзида ўз хаёлларига берилиб. Кейин эса, синиқ кулимсираб, “ғалатиман-а” деб қўярди. Эридан ажралмасликка кўп ҳаракат қилди. Аммо... Кўргулик экан, қизини бағрига босиб ота уйига қайтди. Қайтишга мажбур бўлди. Укалари кўргани келишса, қайнонаси: “Онангга бориб айт, опангни олиб кетсин”, - деди. Қизи Умидани келин бўлган уйида эмас, ижара уйда катта қилди. Қизи билан турмуш қурмасдан шундай тоқ яшаб ўтишга рози эди. Турмушга чиқай деса, оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, совчи келса юрагини ваҳима босади. Эрининг урганлари, ҳақоратлари, камситганлари бирма-бир кўз олдидан ўтаверади. У ҳаммасига рози эди. Бувим айтганларидек, сув келса симириб, тош келса кемириб эри билан яшашга тайёр эди. Лекин... Орадан йиллар ўтди. Умида ҳам ширингина бўлиб ғужурлаб гапира бошлади. Бир куни амакми, бувим, келинойим унга узоқ насиҳат қилишди. “Дўсту душман ичида гапга қолмагин, кўзимиз тириклигида бировнинг маҳрами, бир рўзғорнинг эгаси бўл. Бошинга соябон бўлгани яхши” дейишди. Гулчеҳра опам йиғлади, сиқтади. Сўрамасдан узатиб хато қилаётганларини катталарга тушунтирмоқчи бўлди. Шўрлик муштипарнинг гапини ким ҳам тингларди? Бир ҳафтадан сўнг уни ёши ўзидан анча катта кишига узатишди.......
Show all...
👍 109 5🔥 2🥰 2
​​Гулчеҳра яна тақдирга тан берди. Ҳаммасига қўл силтаб, хонадонидан файз учган Ҳикмат тоғанинг уйини уй, жойини жой қилишга киришди. Уй ишлари, тикиш-бичишдан ортиб ишга кирди. Ҳикмат амакини ҳам ишга киришга ундади. Қизини сингилларига қолдириб, ишга бориб келаверди. Улар аста-секин уйларни таъмирлаб, рўзғорга керакли бўлган буюмларни харид қилишди. Гулчеҳра опам яна бир эмас, уч фарзандни дунёга келтирди. Сиртдан қараганда уларнинг оиласи тинчга ўхшарди. Аммо... Гулчеҳра эрининг ярим кечада ичиб келишини, олдинги хотини, фарзандларини эслаб, ўкириб йиғлашини, баъзида қўлига пичоқ олиб уни қувлашини мендан бўлак ҳеч кимга айтмасди. Айтса яна ажрашиши турган гап. Қайтиб ота уйига боришга номус қиларди.Буни шармандалик деб тушунарди. У кундан-кун эриб бораётган шамга ўхшарди. Кўзга кўринмас дард умрини соат сайин қисқартириб бораётганини ич-ичидан сезсада бировга дардини дастурхон қилмасди. Ҳаммани тўплаб, қизини сўратган қўшни маҳаллада яшовчи аёлнинг жиянига беришга розилик билдирди. Ноғора-ю, сурнайлар билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Кўнгли анча хотиржам бўлди. Бир куни Гулчеҳра опамни кўргани бордим. Жувоннинг юзлари сўлғин бўлса-да, чиройли эди. — Келдингми? - деди аллақандай мунгли овозда. — Бир ўзим ўтираман. Болалар дадаси билан нариги уйда телевизор кўришади. Унинг сарғайган юзларига, ич-ичига чўккан кўзларига қараб ғалати бўлиб кетдим. Сездирмасликка ҳаракат қилиб: — Опа, соғлигингиз яхшими? - деб сўрадим. — Анча тузукман. Болаларингни ҳам олиб келмабсан-да. У ёнидаги столга қўл узатиб, майиз, қанд, мураббо, нон олиб мен томонга қўйди. — Опа, кўп уринманг! — Шу сўз оғзимдан чиқди-ю, Гулчеҳранинг чеҳраси ўзгарди. — Сендан яшириб нима қилдим, ҳамма ёғим шишиб кетган. Мен... яқинда ўламан, - деди кўзлари тўла ёш билан. Уни юпатишга ҳаракат қилдим. Уни охирги марта кўриб турганлигимни билмасдим. Куз фасли эди. Яна хабар оламан дедиму вақт топиб боролмадим. Ўша йили қалин қор ёғди. Декабрнинг охирги кунларида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Хилватга бориб айтиб-айтиб йиғладим. Гулчеҳра катта амакимнинг қизлари эди. Унинг уйига жаноза маросимига бордик. Олти синглиси, тўрт укаси, яқинда келин бўлган ёшгина қизи, уч нафар вояга етмаган ўғил-қизлари мени кўриб баттар иззиллашди. Ўзимни тутолмай овозимни чиқариб йиғладим. Видолашиш учун катта уйга кирдик. Унинг кўзлари юмуқ. Бўйи янаям чўзилиб кетгандек. Юзлари, оқ рўмолча билан танғилган ияги, ярим очиқдек лаблари қонсиз, совуқ. Жанозага кўп одам келди. Ҳамма сел бўлиб йиғлади. Азадорлар ўз дардини, Гулчеҳранинг эрта хазон бўлган умрини, қисқа кечган ҳаётини айтиб-айтиб йиғлади. Қулоқларимни беркитаман, ўзимни тутишга ҳаракат қиламан. Марсиялар қулоғим остида жаранглайверади... Орадан йиллар ўтди. Унинг фарзандлари уйли-жойли бўлиб кетишди. Ҳикмат тоға яна икки марта уйланди. Икки аёли ҳам икки-уч ойда бўғчасини кўтариб кетиб қолаверди. Одамлар “Гулчеҳранинг уволи тутди. Хотинга ёлчимади бояқиш” деб гапиришди. Хотира куни маҳалланинг қабристонига бориб ўтган боболарим, бевақт вафот этган укам Бахтиёрнинг ва албатта бу ёруғ оламдан кун кўриб, куни рўшнолик кўрмаган опамнинг қабрини зиёрат қилиб қайтаман. Мунғайибгина турган қабр яқинидаги ўриндиққа омонат ўтириб, билганимча Қуръон ўқийман. Кўз ўнгимдан унинг қор ва ёмғир остида ишдан қайтаётгани, аёл киши бўлса ҳам лой қориб пахса ураётгани, ошхонаси деворини суваётгани, ҳовлисидаги цемент йўлакларни тузатаётгани, ярим кечагача ухламасдан кашта, белбоғ, тўн тикаётгани, тўй ва маъракаларга бош бўлиб, қувноқ ҳолда юрганлари кўз ўнгимдан ўтаверади… Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин... Назира Ҳамидова. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 159😢 67 5🤔 2
ГЎЗAЛ ХОТИМA Кечки соат иккиларда шифохонамизга бир аҳволи оғир қарияни олиб келишди. Муолажаларга қарамасдан комага тушиб қолдилар. Уч кундан сўнг тўсатдан ҳамширалар отахон ўзларига келдилар деган хабарни беришди. Умид билан қария ётган палатага шошдим. Борганимда қария нуқул "Нега уйғотмадинглар, аср вақти ўтиб кетяптику" деб безовталанардилар. Гапимизга кирмасликларини тушуниб рухсат бердик. Намоз ўқиб бўлгач, хайрият улгурдим, сал бўлса аср вақти ўтиб кетаркан деб хотиржам тортдилар. Муолажаларни қилиб, хонадан чиқиб ўз хонамга бордим. Орадан беш дақиқа ўтиб қарияга қараб турган ҳамшира хонамга югурганча кириб келди. — Отахоннинг юраклари тўхтади... Югуриб қария ётган палатага бордим. Қанча уринсак ҳам сақлаб қола олмадик. Оллоҳ таоло ўзининг суюкли бандасига гўзал хотима ато этиши шу бўлса керак... Элбек Тилавов Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 150 80😢 75🥰 6
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен учун Қадри баланд Қадрдонларим! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик... Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин. Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин! Хар бир янги кун Аллохнинг бизга хадясидир. Янги кун, янги имкон муборак бўлсин! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Show all...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 68 8🔥 2😁 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.