en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe 👈

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Open in Telegram

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Channel 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 22 298 subscribers, ranking 1 755 in the Blogs category and 3 544 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 22 298 subscribers.

According to the latest data from 08 October, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -934 over the last 30 days and by -30 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 4.99%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 3.63% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 117 views. Within the first day, a publication typically gains 811 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 10.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 October, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Blogs category.

22 298
Subscribers
-3024 hours
-2237 days
-93430 days
Posts Archive
​​кириб келди. Нафиса тура солиб бешикка ёпишди. Сафаргул оғзига келган тубан сўзларни ишлатар, «туғмас», «қисир», деган тавқи лаънатни қайта-қайта такрорларди. У бешик устидаги ёпинчиқни юлқиб олиб, чақалоққа ташланди. – Опажон, ундай қилманг! Жон опажон, бир умр қулингиз бўлай!.. Сафаргулнинг кўзлари қонга тўлди. Бешикни даст кўтардию ҳовли томон чопди. Эшикни тепиб очиб, бешикни улоқтиришга чоғланганида Зийнат унинг қўлларини қайирди. – Сизнинг ҳам қизингиз, ўғлингиз бор-ку! Уларнинг эртаси қандай бўлишини қаердан биласиз? – деди Зийнат ортиқ чидолмай. Сафаргул унга ўқрайди: - Болаларимнинг ташвишини қилма! Икки дунёда ҳам мен ота-онасининг тайини йўқ ташландиқ болани ота-онамнинг умидли уйига қўймайман! Ўша куни Нафисани ҳайдаб юборишди. Кўп ўтмай Жаҳонгир уйланди. Уч йилдан сўнг турмушга чиққан Нафисани ёши анча катта бўлган турмуш ўртоғи жуда ҳурмат қилар, Дилшоддан бор меҳрини аямасди. Бир йил ўтиб, Нафиса эгизак қизалоқли бўлди. Болажон эрининг қувончи чексиз эди. Жаҳонгир учинчи марта уйланса-да, ҳануз бефарзанд. Айниқса, сўнгги келин жуда ўткир чиқди. Ҳатто «ҳамма ишга бурнини тиқаверадиган» Сафаргулнинг қадамини кесди. Эргаштириб келган арзанда қизини эса еру кўкка ишонмас, «ҳамма айб Жаҳонгирда» эканига икки гапнинг бирида шама қиларди... Зийнат кўк дарвозали уйга яқинлашаркан, ичкаридан бир аёл чиқди. Узун кўйлак кийиб, рўмол ўраб олган бу аёлни у таниёлмади. Аёлни кузатиб чиққан Нафиса беҳолгина дарвозага суяниб, нотаниш меҳмоннинг изидан қараб қолди. «Дугонамнинг тоби йўқ, шекилли», деб хаёл қилган Зийнат қадамини тезлатди. Дарвозага суянганча тошдай қотиб қолган Нафиса дугонасининг овозидан ўзига келди. Унинг кўзлари қизариб, қовоқлари шишган эди. Нафиса ўзини қувноқ тутишга уриниб Зийнатни уйга бошлади. – Болаларинг кўринмайди? – гап бошлади Ҳафиза. – Мактабга кетишган. Фоти-Зуҳралар ҳам бу йил биринчида ўқишяпти, – кулиб жавоб берди Нафиса. Уни бир дард эзаётгани кундай аён эди. Дугонасининг нима гап деган саволига бир хўрсиндию жавоб берди: – Биласанми, Дилшодимнинг онаси келибди. Уни қайтариб беришимни зор қақшаб илтимос қилди. – Қизиқ, фарзанди борлиги шунча йилдан кейин эсига келибди-да, ажабланди Зийнат ва ҳозиргина эшикдан чиқиб кетган аёлни эслади. – Қизиқ бўлганда қандоқ! Унинг кимлиги ҳаммасидан ҳам қизиқ. – Ким экан у? – янаям қизиқиши ортиб сўради Зийнат. – Сафаргул эсингдами? Ўшанинг қизи Муниса... Зийнат хато эшитдимми, дегандай қайта сўради. Сафаргулнинг қизи... Бўлиши мумкин эмас. Ахир ҳамма балони бошлаган Сафаргул эди-ку! Дарҳақиқат, ўша пайтлар унинг қизи институтда ўқирди-я. Бундан чиқди, Муниса иснодга қолмаслик учун ҳеч кимга сездирмай болани бефарзанд тоғасию янгасига қолдирмоқчи бўлган... – Ўшанда қаттиққўл онасига ҳақиқатни айтишдан чўчиган экан, – деб гапида давом этди Нафиса. – У болани бизга топшириш энг тўғри йўл, деб ўйлабди. Ўша йигит иккови болани деразамиз остида қолдиришиб, Жаҳонгир чиққунча ойнани черта-черта кутиб туришибди. – Хўп, қилғиликни қилишибди, нега энди сен болани катта қилгач, тортиб олишмоқчи? – Йиллар ўтгач, ўша йигит Мунисага уйланибди, бироқ улар фарзанд кўришмабди. Эр-хотиннинг Дилшодимни қайтариб олишдан ўзга чораси йўқ эмиш. Аммо улар чучварани хом санабди, чунки мен ўғлимни ҳеч кимга бериб қўймайман! Дилшод фақат ва фақат менинг фарзандим! Бу гапларни айтаётган Нафиса илгариги тортинчоқ ва уятчан Нафисага асло ўхшамас, ёниб турган кўзларида оналик аталмиш бахт ва шу бахт ато этган адоқсиз журъат, қатъият ва шижоат акс этарди. Бу кўзлар боласини дея не кўйларга тушса-да, уни жон-жаҳди билан ҳимоя эта оладиган, жигаргўшасининг бахту саодати учун жонидан ҳам кеча оладиган мўътабар аёлнинг кўзлари эди. Зийнат дугонасидаги енгиб бўлмас кучга манба бўлаётган қудрат оналик меҳри эканини, шум қисмат Сафаргулдан қасос олаётганини дил-дилдан ҳис этди. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝ҚИСМАТ ҚАСОСИ...! Тун ярмидан оққан. Ташқарида шамол увиллайди. Уйқусида хўрсиниб қўяётган хотинига термилиб ўтирган Жаҳонгирнинг юраги сиқилди: «Бечора, қийналиб кетди. Нега ҳаёт шундай? Айрилгинг келмаса-да, мажбурсан. Опамга инсоф кириб қолмасмикин-а». Шундай хаёлларга берилган Жаҳонгир дераза ойнасининг оҳиста тиқирлашидан чўчиб ўзига келди. «Астағфуриллоҳ! Ким бўлди шу маҳалда? Шамолмикин ё шундай туюлди, шекилли. Ухлаш керак». Кўрпани устига тортаркан, дераза яна икки-уч марта тақиллади. – Ким у? – деганча дераза олдига борди. Аммо бирон товуш ёки шарпани сезмай яна жойига қайтди. Бироз ўтиб эса... охири бўлмади. Чопонини елкасига ташладию ташқарига йўналди. Ташқарида жон асари кўринмас, шамол кучайиб, еру кўкни хазон барглари қоплаганди. Жаҳонгир кўча эшиги қия очиқ қолганини кўриб, шамол очган, деганча, ёпиб қўйиш учун шошди. Аммо ўз хонасининг деразаси рўпарасига келганда эшикни шамол очмаганига амин бўлди... – Сенга йўқол демаганмидим. Ҳалиям шу ердамисан? – Опажон, мени ҳайдаманг, ахир қаерга ҳам борардим, ота-онам ўлиб кетишган бўлса. Янгамнинг олдида қандай яшайман?.. Бошимни қотирма! Бу – сенинг муаммоинг, укамни фарзандли қилиш эса менинг бурчим, тушундингми? Шу бугуноқ! Эшитяпсанми? Шу бугуноқ даф бўл уйимдан! Сафаргул келинни итариб юборганича ичкарига кириб кетди. Дили вайрон бўлган келин унсиз йиғлаб ошхона томон йўл олди. Жаҳонгир хонага киргач, хотинининг нарсалари ҳозирлаб қўйилганини кўрди-ю: – Ҳеч қаерга кетмайсан! – деди. Хотинининг қўлидагиларни тортиб олди. – Мен сени яхши кўраман, Нафис. Сенсиз яшолмайман! Илтимос, кетма, - деди. Нафиса эрининг кўзларига тикилди. Аслида Нафисани Жаҳонгир эмас, унинг ота-онаси яхши кўриб келин қилишди. Йигитнинг унда унча кўнгли йўқ эди-ю, қизнинг одоб-ахлоқи, мулойим гап-сўзи, қўлигул чеварлиги ва пазандалигини кўриб, унга муносабати ўзгара бошлади. Улар жуда аҳил бўлиб кетишди, аммо йиллар ўтса-да, фарзандли бўлишмади. Қайната-қайнана ҳам ёлғизгина ўғлидан зурриёд кута-кута оламни тарк этди. Аммо икки уй нарида турадиган Сафаргул кейинги пайтда туғмас келинни ҳайдаб, укасини бошқа аёлга уйлантиришни астойдил кўнглига туккан. Ҳатто, «бешик кўрган»идан топиб ҳам қўйган. Эр-хотиннинг эса асло ажралгиси йўқ. Зийнат ишдан шошиб келди. У бугун дугонаси Нафисани кўргани бормоқчи. Апил-тапил тайёрлаган сомсадан болаларига кўпроқ қолдираркан, бари бир кечроқ келаман, оч қолишмасин, деб ўйлади. Дугоналар бир жойга келишдими, ҳеч гаплари адо бўлмасди. Уйдан чиққан Зийнат йўл-йўлакай дугонаси ҳақида ўйлаб кетди. Кейинги пайтларда бефарзандликдан эзилган Зийнат илгаригидек хуш-хандон, очилиб-сочилиб гаплашмас, иккови гап-сўзсиз бир-бирини тушунишарди. Бугун ишхонасида Нафисаларнинг бола асраб олгани ҳақида эшитдию хурсанд бўлиб кетди. «Бундай нияти борлигини айтмаганди, аммо яхши иш бўлибди», деб ўйлаганча дугонасини кўргани ошиқди. Нафиса Зийнатни ҳам қувонч, ҳам қандайдир хавотир билан қаршилади. – Ярим кечаси Жаҳонгир акам бола йиғисидан уйғониб кетибди. Ташқарига чиқса, шундоққина ётоқхонамиз деразасининг тагида йўргакланган чақалоқ ётганмиш. Қайсидир тошбағир уни ташлаб кетибди. Хўжайиним билан ҳам хурсанд бўламиз, ҳам ҳайрон. Ўғил бола экан... Дугонажон, кимлардир тирноққа зор, кимлардир эса... Ҳай, майли, биз дилимиз шод бўлди, дея боламизга Дилшод деб исм қўйдик. Аммо қайнопам... Сафаргул укаси ажрашишни истамагач, жаҳл отига минган, укамни бир бало қилиб қўйгансан, отамнинг чироғини ўчирмоқчимисан, дея кунда-кунора келиб келин шўрликни юмма талаб кетарди. Бола воқеасидан кейин эса Сафаргул бутунлай қутуриб кетди... «Бировнинг ҳаромисини бола қилишга ор қилмайдиган укасинию ношуду нотавон келин»ини ҳақоратларга кўмиб ташлади. – Кеча келиб «Болани эрталабгача йўқотмасанг, ўзинг ҳам бу уйдан даф бўл!» деб кетди. Ҳозир келиб қолса керак, – деди Нафиса эшикка қўрқа-писа қараб. Зийнат дугонасига раҳми келиб бир-икки оғиз тасалли бермоқчи эди, аммо гапи оғзида қолди. Ташқаридан бақир-чақир эшитилиб, уйга Сафаргул шитоб билан

Repost from N/a
🙋‍♀️ Қизлажонлaaа! 🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими? 🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса доим бир ҳил "Билмайман" деган жавобни эшитамиз. 😒 👩‍🍳 Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун сизга @pazandalarsiri каналини тавсия этамиз. Бутун Ўзбекистон аёллари ҳамда машҳурлар танлови! 💫 😍 25 мингдан зиёд аёлларимиз танлаган бу каналга Сиз ҳам қўшилинг 👇🏻

✅✅✅✅✅✅✅✅✅ ⏱𝗗𝗼𝗸𝗼𝗻𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗸𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗹𝗮𝗿 😱 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷☕️🍰 𝗘𝗡𝗚 𝗭𝗢𝗥 𝗦𝗢𝗩𝗚'𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗘𝗟�
+5
✅✅✅✅✅✅✅✅✅ ⏱𝗗𝗼𝗸𝗼𝗻𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗸𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗹𝗮𝗿 😱 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷☕️🍰 𝗘𝗡𝗚 𝗭𝗢𝗥 𝗦𝗢𝗩𝗚'𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗘𝗟𝗗𝗜 𝗨𝗟𝗚𝗨𝗥𝗜𝗡𝗚⚡️ ❤️❤️ 𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡 𝗤𝗢𝗭𝗢𝗡 𝗡𝗔𝗕𝗢𝗥𝗟𝗔𝗥 𝗦𝗛𝗢𝗦𝗛𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚 𝗦𝗜𝗭 𝗛𝗔𝗠 👇👇👇👇👇👇👇👇 TOSHKENT SAVDO MARKAZI TOSHKENT SAVDO MARKAZI https://t.me/+C63Cdms50ANmZDNi https://t.me/+C63Cdms50ANmZDNi

​​Адҳамнинг танасида оромли қувват пайдо бўлди, чеҳраси ёришди. Ниҳоят диссертациясини ёқлади. Эртасига бошқарма бошлиғига ишга тушишга рухсат сўраб, ариза кўтариб борди. У киши оппоқ, лекин қуюқ сочларини бармоқлари билан юқори тараб, жилмайди: — Сиз энди аввалги ишингизга қайтмайсиз. Ўрнингиз юқорироқ — мана бу ерда. — Бошлиқ чарм креслоси қўл тутқичини аста чертиб қўйди. — Ахир бўлар менинг шунча ишлаганим. Энди навбат сиз — ёшларга. Шу куни уйига қайтаётганди, қўл телефони жиринглаб қолди. Собир экан. — Бўш юриш жонингизга теккандир ахир, — деди одатдагидек шанғиллаб. — Идорамизда сизбоп бир иш топилар. Балки бошлиқлик, — деди кейинги сўзларини пичирлаб. Собир айтолмадики, калондимоғ, ишдан кўра ўзини кўпроқ ўйлайдиган Ғайрат Самадовични бўшатишди, ўрнига ўзим бошлиқ бўлдим, деб. Эртасига янги иш жойи томон борди. — Келдингизми? — деди бошқарма бошлиғи жилмайиб.  — Сизга ишонамиз, Адҳамжон. Шундай деб ўрнидан туриб, Адҳамни табриклади. Унинг эса олам жаҳони ёруғлашди. Абдусаттор Ҳотамов 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝Эшик тақиллатган ким?  (ҳикоя) Адҳам яхши лавозимда ишлайди. Хизмат машинасида юради.  Обрўси баланд. Ҳузурига ўнлаб одамлар бирор масала бўйича ёрдам, маслаҳат сўраб келади. Ҳеч кимни ноумид қайтармайди. Дам олиш кунлари кўча-кўйда пиёда, қаддини баланд тутиб юришни ёқтиради. Ишдан қайтаётганида машинасидан гузарга етмаёқ тушиб қолади. Дўсту биродарларини кўриб, хотиржам ҳол-аҳвол сўрашади. Кейин кўнглининг бир чеккасида “Амални менга ҳеч ким умрбод боғлаб бериб қўймаган. Бир кун ёшим сабаб ёки тақдир тақозоси билан пастроқ лавозимга ўтсам, кимлардир, ҳа амалидан тушибди-да, пиёда қолипти”, демасин деган ўй кечади. Хуллас, ўз оёғи билан кетаётганда кўчанинг нариги бетида унга эгилиб салом берадиганлар ҳам, қачонлардир яхшилик қилгани учун югуриб келиб, икки қўллаб кўришадиганлар ҳам бисёр. Кимга қандай яхшилик қилганини у аслида эсламайди. Адҳам ана шунақа: одамларга меҳр, вазифасига садоқат билан қарайди. Албатта, бошқаларни ҳурмат қилганидек ўзининг ҳам обрўсини жон-жаҳди билан ҳимоя қилади, баъзан бу йўлда ўжар бўлиб кетади. Ана шу киши бир кун бошлиқ хонасига ариза кўтариб кирди. Бошлиқ оппоқ қоғоздаги дона-дона ёзувларни ўқиб кўриб, анчагача жим қолди. — Ҳа-а, — деди ниҳоят шишали қалин кўзойнагини пешонасига кўтариб. — Начора, илмий ишингизни ёқлашингиз яхши. Лекин ўрнингизга вақтинчалик кимни қўямиз? Икки бўлим мудири бор эди: Собир билан Ғайрат. Айтди. Бошлиқ пухта одам эди. — Майли, — деди ниҳоят. — Биронтасини қўярмиз, лекин битта гапни сир сақласак, сиз диссертация ёқлашга кетаётганингизни ҳеч кимга айтмаймиз. Бу — ишга фойда. Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрим. Адҳам таклифни бош ирғаб маъқуллади. Ахир, унга ҳам яхши-да: ҳеч ким уни безовта қилмайди, ишдан бўшаган — тамом. Хизматда бўлиб, неча йиллардан бери ёзиб тугаллай олмаётган илмий ишини ниҳоят хотиржам битиради. Рухсат теккан кун Адҳам ўзининг ўрнига қўйилган Ғайратга: “Ҳаёт шунақа, ўсиш, улғайишда. Мабодо керак бўлиб қолсам қўнғироқ қилаверинг”, деди барибир кўнгли тўлмай. Чунки кўп йиллардан бери бирга ишлашади. Қадрдондек бўлиб қолишган. Ҳар куни ишга бориб-келиб юрган одам учун бир хонага кирволиб, ҳадеб ёзиб-чизиб ўтириш осон эмас экан. Гарчи аввалига кўнгли жимжитликни, ҳеч ким безовта қилмаслигини тусаган бўлса-да, кейинчалик Адҳамга алам қила бошлади: “Наҳотки ўрнимга қолган Ғайрат бир оғиз яхши юрибсизми, деб сўрамаса. Наҳотки, ишхонадагилар мени унутиб юборишди?“ Ичидан қайнаб чиқаётган аламни аранг тийиб, қабулхона рақамини терди. Котиба қиз зийрак эди. Дарров таниди: — Вой, Адҳам ака, бу сизми!? — деди суюниб. — Яхши юрибсизми. Зерикмаяпсизми? Адҳам бу кетма-кет саволлар учун ҳам шукур қилди. Котибанинг фаросати бор-да, деб ўйлади. Агар “Қаерда ишлаяпсиз?” деб сўраганида нима дердим? — Мени ҳеч ким сўрамадими?.. — Адҳамнинг овози титраб чиқди. Симнинг нариги томонидан котибанинг қўнғироқдек овози келди: — Сўрашди, кўп одамлар сўради. Бошлиғимиз Ғайрат Самадовичга айтсам қўйинг, ишдан кетган одамни безовта қилиш яхшимас, деб номерингизни айтмадилар. Шунга мен ҳам… Адҳамнинг нафаси ичига тушиб кетди. “Ана холос, — ўйлади хафа бўлиб. — Ўзинг пиширган ошни ўзинг айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ичавер энди”. Стол устидаги уюм-уюм китобу, илмий журналларга бир назар ташлади-да кўчага чиқди. Кузнинг изғиринли шамоли этини жунжитди. Курткасининг ёқасини кўтариб, айвонли шапкасини бостириб олди. Кўчадаги баланд-баланд тераклару, ўрикларнинг қизғиш барглари йўлкада гилам бўлиб тўкилиб ётар, бу ҳам етмагандек узилиб тушаётган шилдироқ япроқлар боши узра сочилиб борарди. Умрнинг қанчалик ғаниматлиги, одамларнинг турли-туманлиги, яшашдан мақсад ҳақида кўп нарсаларни хаёлидан ўтказди. Ўз вазифасида туриб, амалга оширган ишлари, кўпчиликка теккан фойдасидан таскин топди. Мана энди насиб этса, илмий ишини ёқлаяпти… Оқшом уйига қайтди. Йўлак зинапоясидан учинчи қаватга чиқиб бораркан, эшиги тагида оёқ кийимларининг кўплигига кўзи тушди. Эшикни аёли очди ва ичкарига кирган Адҳамнинг қулоғига аста пичирлади: “Укангиз синфдошларингизни бошлаб келибди, хотинлари билан. Гап ўйнамоқчи экансизлар-ку. Сизни соғинишибди, шунинг учун гапни бизникидан бошлашар эмиш”.

​​📝Ростгўйлик ва адолат Қуйида сизларга келтирмоқчи бўлган ҳикояда жуда кўп фойдалар бор. Буни ҳар биримиз яхшилаб англаб етмоқлигимиз зарур: Алий розияллоҳу анҳунинг қимматбаҳо совутлари йўқолиб қолган эди. Бир куни уни аҳли китобдан бўлган бир кишининг қўлида кўриб қолдилар. Ҳалиги киши уни Куфа бозорида сотаётган эди. Алий розияллоҳу анҳу уни кўргач, у ўша совут эканлигини билдилар ва “Бу менинг совутим, фалон куни кечаси фалон жойда тушиб қолувди” дедилар. Зиммий эса “Балким, бу меникидир,  у менинг қўлимда турибди, эй мўминларнинг амири” деб жавоб қайтарди.  Алий розияллоҳу анҳу: “Бу меники, уни ҳали ҳеч кимга сотмаган бўлсам-у, у қандай қилиб сеники бўлиб қолиши мумкин?!” дедилар. Зиммий: “Мен ва сизнинг ўртамизга мусулмонларни қозисини қўямиз” деди. Алий розияллоҳу анҳу: “Тўғри айтдинг, қани юр” дедилар. Сўнг улар қози Шурайҳнинг олдига боришди. Сўнг қозилик кенгашини чақирдилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ Алий розияллоҳу анҳуга: “Нима дейсиз, эй мўминларнинг амири?” дедилар. Алий розияллоҳу анҳу: “Дарҳақиқат, манабу совутимни бу кишидан топдим. Уни фалон куни кечаси, фалон жойда тушириб қўйган эдим. Бу киши эса уни на сотиб олган ва на совға сифатида олган” дедилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ зиммийга юзланиб, “Сен нима дейсан?” дедилар. Зиммий: “Бу менинг совутим. У менинг қўлимда. Унинг мени қўлимда бўлишлиги у меники эканлигининг далолати. Аммо, мен мўминларнинг амирини ёлғончи демайман. Аммо, бу меники” деди. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ Алий розияллоҳу анҳуга қараб: “Шак-шубҳа йўқ. Мен сизнинг рост айтаётганингизни биламан. Сиз мўминларнинг амири, илм шаҳри эшиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғлисиз. Сиздан ёлғон эшитилишлиги ақлга сиғмайди. Аммо, икки гувоҳ келтиришлигингиз зарур” дедилар. Алий розияллоҳу анҳу: “Ҳа, мавлойим Қанбар ва ўғлим Ҳасан гувоҳлик беради” дедилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ: “Лекин, ўғилнинг отаси фойдасига гувоҳлик бериши жоиз эмас, эй мўминларнинг амири” дедилар. Шунда Алий розияллоҳу анҳу: “Субҳаналлоҳ! Жаннат аҳлидан бўлган кишининг гувоҳлиги қабул қилинмаса-я?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳасан ва Ҳусайн Жаннат ёшларининг саййидидирлар” деганларини эшитмаганмисиз?” дедилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ: “Эшитганман. Лекин, мен ўғлини отасига гувоҳлик беришини жоиз билмайман” деб жавоб қайтардилар. Шунда Алий розияллоҳу анҳу зиммийга юзланиб, “Олавер. Менинг улардан бошқа гувоҳим йўқ” дедилар. Шунда зиммий: “Аммо, мен буни сизники эканлигига гувоҳлик бераман” деди. Сўнг яна: “Мўминларнинг амири ўз қозиси олдида мен билан ҳукмлашди. Ўз қозиси менинг фойдамга, амирининг эса зарарига ҳукм чиқарди. Гувоҳлик бераманки бу дин ҳақдир. Фақатгина ҳаққа буюради. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ, албатта, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг росулидир” деб, иймон келтирди. Буни қаранг, ажойиб! Амир тасдиқ қилинмади, ҳолбуки, совут уники! Ўз жамоатидан бўлган қози ҳам адолат ўрнатиш учун ижрода собитқадам турди. Зиммий: “Эй қози, шуни билинки, совут мўминларнинг амириники. Мен Сиффийн томон бораётган қўшин ортидан эргашаётган эдим. Бу совут у кишининг кулранг туяларидан тушиб қолди. Сўнг уни олдим” деб, уни Алий розияллоҳу анҳуга тутди. Шунда Алий розияллоҳу анҳу: “Аммо, сен Исломни қабул қилдинг. Мен уни сенга совға қилдим ва унга қўшиб манабу отни ҳам қўшиб бераман” дедилар. Ҳа азизлар! Ҳар доим адолат устида бўладиган бўлсак, энг сара мукофотлар билан сийланамиз. Ушбу зиммий ростгўйлик ва адолатни яхши кўргани учун ҳам учта мукофот билан тақдирланди: Ислом, совут ва от. Бу мукофотлар ичида энг сараси бу – Исломдир. Аллоҳ таоло бизни доим рост сўзловчи ва адолатпарвар бандалари қаторидан қилсин!  Абдуссамиъ ХайруллоҳАраб тилидан таржима қилди. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

❤️ Энг замонавий кўйлаклар, кофта юбкалар, шимлар ❤️ Энг сўнгги урфдаги туфлилар, басаношкалар, тапочкар, красофкалар бор 💃 😍 Наличида ва заказга ТУРКИЯ таварлари 😍 Нозик дидли аёллар танлови🫶🫶 https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy

​​📝Ўйларим Университетнинг иккинчи курсида ўқиётганимизда бир устоз дарс бергани кирди. Бир қараганда ўзгачароқ кўринади. Бироз ғалати... Лекин талабчан. Дарсига икки дақиқа кечиккандик, киритмади. Жаҳлимиз чиқди. Ҳатто замдеканни ҳам етаклаб келдик. “Йўқ, кейиниг парага кирасизлар”, деганча эшикни юзимизга ёпиб қўйди. “Шунақаям қўпол одам бўладими?” деб ранжигандик ҳатто. Домланинг фани жуда қизиқ, турли методикалар, тестлар... Дарсни зўр ўтарди. Феъл- атвори эса буткул бошқача... Орадан бир ой ўтиб, устозимиз ҳаёти ҳақида эшитиб, анчайин гарангсиб қолдим. Рост. Унинг ёлғизгина ўғли шу университет аудиориясида кутилмаганда жон берганди. Юрак хуружидан. Устоз йигирмага тўлган навқирон ўғлини ўзи дарс ўтаётган аудиторияда йўқотган экан . Телевидениеда ишлайдиган бир аёл бор. Роса самимий, беғараз ёрдам берадиган, меҳрибон инсон. Назаримда, шу аёлда камлик йўқдек туйиларди. Ўғил қизи бор, моддий аҳволи ҳавас қилгудек, ўзи машҳур. Лекин кеча суҳбатлашганимизда опанинг қалб тубида ётган оғриқлар чиқиб кела бошлади. Ичида шуунча “дарди” бор, деб ўйламагандим... Қайсидир сайтда ўқигандим... Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди: - Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз? Устоз деди: - Бу соат вафот этган қизимнинг соати! Ҳамкасбларимиздан бири доимо шўх-шодон қиёфада юради. Унинг позитив кайфияти юқумли, албатта сизнинг лабингизга ҳам табассум югуради. Ҳеч ким унинг кўз ёшини ё хафа бўлганини кўрмаган ҳисоб. Бироқ маълум бўлишича, эри қамоқда, икки боласи билан ёлғиз қолган экан. Вақт ўтиб, эри қайтиб келганида ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Ҳа... инсон қалби худди ғор каби жуда кўплаб аламларни, ситамларни, дардларни ўз ичига ютиб яшайверади. Биз тоғнинг чўққисига, ён- атрофига назар ташлаб, ўз баҳоимизни берамиз. Аслида эса тоғ остидаги ғорнинг ичида нималар борлигидан бехабармиз. Ҳар биримизнинг оғриғимиз, қалбимиз тубида ётган қайғуларимиз бор. Уларни ошкор қилсак , балки бошқалар кўз ёш тўкишлари мумкин. Аммо сўзлашдан кўра ютиш афзал... Сабр лозим. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли. Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади. Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлар яширинган. Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин. Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб, ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади. Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ. Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб , қалбида ёриқ пайдо бўлган киши лаззатни туйишга қийналади. Кунлардан бирида шифокорнинг ҳузурига бир аёл кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги тушкунликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди: - Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга! Шунда бемор йиғлаб туриб деди: - Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман! Хулоса эса ўзингиздан... Саида АЗИЗ 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

​​Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди. Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам... Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, Ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлган, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган. Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан? Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан... Сизга шунча гапни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?... Хазонрезги.. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝МУҲАББАТ... Собир ака Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим барвақт битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди... У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим .. Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи... Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ. Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади. Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...

🅰️🅰️🅰️🅰️   🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🦋     🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🤎𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰🤎 🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰 🦋𝕍𝔼ℂℍ𝔼ℝℕ𝕀𝕐 𝕂𝕆'𝕐𝕃𝔸𝕂𝕃𝔸ℝ💅 🦋𝕁𝕀ℕ𝕊𝔸 𝕋ℝ𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ🦋 🦋𝕊𝕌𝕄𝕂𝔸, 𝕂𝕃𝔸ℂℍ𝕃𝔸ℝ🌟👜 🦋𝔹𝕆𝕃𝔸𝕁𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ𝕀❤️ 🦋MURSKOY KIYIMLAR 🕺🕺🕺 ❤️‍🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️‍🔥 🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈 ❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️‍🔥🫀 https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy ⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄

​​Зиёфат сўнгида, меҳмонлар тарқагач, хонадон соҳибаси Ботирни ёнига чақирди. “Бошланди!”-деди Ботир ичида. Юраги “шув” этди. –Сен яхши боласан!-дея гап бошлади опа. -Келажакда сендан яхши одам чиқади. Одамларга кўпроқ нафинг тегади. Биламан, мени жуда ёмон кўрасан. -Йўғ-э... -Гапимни бўлма! Сени тўғри йўлга солиш учунгина ўзим билан олиб қолдим. Мен билан бирга юриб, савдо қилиб ҳаётни, одамларни ўргандинг, яшашни ўргандинг. Энди ҳеч қачон қоқилмайсан! Дипломли не бир зўрларни кўрдим, давлатининг зўридан боши тоққа етадиган, қоқингач, қўлида ҳунари йўқлигидан бир бурда бўлиб қолди. Агар замон тескари келиб, ишингдан айрилсанг шу ҳунарни тутарсан. Энди, бир бева аёлнинг қўлидан келган, билган яхшилигим шу, болам. Бу гап, муомилани кутмаган Ботир ҳангу-манг бўлиб ўтирарди. -Тўғри, мени ҳамма ёмон кўради. Нима қилай, эрим ўлиб беш бола билан ёлғиз қолдим. Болаларни ўқитиш, едириб-ичириш, одам қилиш керак эди. Бунинг ўзи бўлмайди, қанча оғир бўлса ҳам яшаш керак. Шунақа ёмон бўлмасам, болаларим оч қоларди. Ўқимаганман, қўлимда ҳунарим йўқ. Таниш-билиш, яқинларим ҳам ўзлари билан ўзлари. Ўз кунимни кўришим керак эди. Шунинг учун бозорда олиб-сотарлик қилдим. Бозорда уялган оч қолади. Шатталик қилмасанг, оғзингдаги нонингни ҳам тортиб олишади. Бошида ҳеч сиғиштиришмади, қувишди, баъзида молимни харидорлар орасида ерга уришса, баъзида туҳмат қилиб тортиб олишарди. Ўҳ-ў, қанақа йиғлаганман... Опанинг мижжасида ёш ўйнади, аянчли жилмайганди, лаблари қийшайиб-қийшайиб кетди. Бурнини тортиб, кўз ёшларини артди. -Улар орасида ишлаб кетишим учун неча-неча талабгорлар билан ёқалашишимга тўғри келди. Чуқур нафас олиб хўрсинди. Кўзлари бир нуқтага маъносиз тикилди. -Замон оғир эди. Ҳамма ўзини бозорга урганди. Бозор катта бўлгани билан нонининг ҳисоби бор. Сиғдирмаслик учун кўпайлашиб, ўрнимдан тура олмайдиган қилиб уришган вақтлари ҳам бўлди, чекинмадим. Ҳар эрта тонг бозорга боришим кераклиги эсимга тушса, юрагим безилларди. Болаларни ўйладим. Оч қолмасин, дедим. Бировнинг қўлига қарам бўлмасин, отасининг йўқлигини билдирмай, дедим. Ўтган кетганнинг қўлига қараб, кучук боладай мўлтилламасин, дедим... Ҳозир ҳам осон тутма менга. Қани, эрим раҳматли тирик бўлса-ю, топиб келганини оёқ узатиб, маза қилиб еб ётсанг. Бева аёл қанча топмасин, егани ош эмас. Майли-да, нима ҳам дердик. Опа кўзидаги ёшларни артди. -Нима қилган бўлсам ҳам шу болаларимни деб қилдим, худонинг ўзи кечирар!? Шатталик, шаллақилик қилган бўлсам-да, болаларимни ҳалол пул билан боқдим. Мен сендан розиман, болам, энди сен ҳам мендан рози бўлгин. Аёл унинг қаршисига каттагина тахламдаги пулни қўйди. -Бу сенинг ҳаққинг! -Опа...мен... рози... Ботирнинг кўзларига ёш қуйилиб келди, тия олмади. Опани тушунмасдан ранжигани учун ўзидан уялиб кетди. -Бергандан кейин, гапни кўпайтирмасдан, индамай ол! Йўқолиб кетма, борди-келди қилиб тур! Энди бу ер сенинг ҳам уйинг! Шаҳарда яна бир уйинг, жон жигарларинг борлигини унутма! Худди шу вақтда атай қилингандай радиодан Охунжон Мадалиев ижросидаги ҳамоҳанг қўшиқ янграй бошлади: ...Еганин ош деманг ёлғиз аёлнинг, Шайтон табоғига қўлин тиқади. Шунча жон қийналиб, тортолмай турган, Аравани ёлғиз тортиб боради... 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Дуэлга чорлаш учун рақибни ҳақорат қилиш ёки шунчаки қўлқопни юзига отиш кифоя. Бозорда катта жанжал чиқариш учун арзимаган, дейлик, бирортасининг харидорини ўзингиз томон чорлаш кифоя. Бу жанжалга ҳам шу баҳона сабаб бўлди. Харидор шунчаки бир баҳона, холос. Аслида бу икки аёл бундайин вазиятни узоқ вақтдан буён кутиб юришган эди. Баҳона ҳам топила қолди. Аслида харидор уларнинг ҳеч бирига мурожаат қилмаган, шунчаки, раста айлана туриб ўрталаридан ўтиб қолганди. Аёллар ерга ётиб олишган, ҳали униси, ҳали буниси тепар, устига чиқиб қулочкашлаб тушурар, юмалашар, эгни-бошларидаги чангга қараб бўлмасди. Баъзида қават-қават кийимлари бирида этак томон тортилса, бирида очилиб-сочилиб, бор-шудини кўз-кўз қилгандек юқорига бўйлайди. Юмдаланган, қулочкашлаб тушган шапалоқлардан қизарган товоқдек юзлар ғазабдан бўғриқиб, осилиб қолган лунжлар учиб, титрамоққа бошлаганди. Бозор назоратчилари келиб қизариб, бўғриқиб кетган аёлларни ажратиб қўйишди. Кирдан қорайган узун-узун тирноқлар ҳаво сермаганича қолаверди. Маҳалла посбони, ички ишлар ходимлари аралашишди, ора очилмай қолди. “Бой без правила” номаълум муддатга қолдирилди. Одамлар тарқалишди. Бир-бирига ёвқараш қилиб, сочилиб ётган кийимларини териб олган аёллар расталарига чиқишиб, қорни тўйиб, офтобда ястанганича яланиб, юлқанаётган мушук каби у ёқ-бу ёқларини тартибга сола бошлашди. Бир муддат ўтиб, ҳар иккисида ҳеч нарса кўрмагандек хандон отишганича кулишиб яна харидор чорлашга тушишди. Улардан бири эрталаб эркак олибсотар билан бўлган “бой”дан ўз улушини айирган аёл эди. Кун пешиндан оғиб, соат учларга яқин ўғли билан бирга абитуриентликдан буён шу аёлнинг уйида ижарада турадиган Ботир ҳам келди. -Ҳозир Самарқанддан оптом мол келади. Сен савдо қилиб тур, -деб ўғлини қолдирди-да, арава судраган Ботир билан бозорнинг орқа томонидаги майдонча томонга ўтишди. “Ҳар кун шу аҳвол, бир хилда манзара, бир хилда ташвиш, ўхшаш кунлар”-деган ўй ўтди Ботирнинг хаёлидан. “Ўз ота-онам ҳам бу қадар хўжайинлик қилмайди. Дам олиш кунлари тиним бермай ишлатади, кечқурун бирор ерга чиқармайди. Ёзги таътил кунларининг талайгина қисмида ҳам олиб қолиб ўз манфаати учун савдо қилдиради”. Тўйиб кетганидан Ботир бу аёлнинг уйидан кетмоқчи ҳам бўлди, аммо аёл ҳаммасига нуқта қўйди. -Агар кетсанг, институтингга бориб шармандангни чиқараман. Ўғри дейман, мутаҳҳам дейман, ўқишдан ҳайдатаман!- деди аёл. Ботир чўчиди. У умри бино бўлиб бунақа шантаж, ярамас аёлга рўбару келмаган эди. Ғазабланса-да, тишини-тишига қўйди. Уй эгаси бўлганидан кейин ҳамма ҳам унинг гапига ишонади-да. “Камига ҳар ҳафта шу аёлдан Университет раҳбари номига шу ерда яшаётганлиги, хулқининг яхшилиги ҳақида билдириш хати олиб бориши шарт. Шу қоғоз бўлмаса, дарсга киритилмайди. Ўзи не бир машаққат билан ўқиб юрибди, қишлоқда ўғлим ўқиб катта одам бўлади, деб ота-онаси умидвор кутаяпти. Ҳайдалиб кетса ким, нима деган одам бўлади? Тўғри, эшшакдек ишлатса-да, опанинг ҳам мард томонлари бор; ижара ҳақи олмайди, хонадон соҳибаси ҳисобидан бирга овқатланишади. Исиқ-совуғидан ҳам хабар олиб туради”. Шуларни ўйлаб чидади. Суяк-суягидан ўтиб кетса ҳам сабр қилди. Бу аёлнинг уйида олти ярим йил яшади. Магистирлик дипломини олиш даври яқинлашавергач, бу хонадондан қутулиши мумкинлигини ўйлаб, териси ичига сиғмай қувонди. Олти ярим йил давомида илк мартоба ич-ичидан қувонди. Қизиқ, бу хабарни эшитган опа қувонганда ҳам шундай қувонди-ки, худди ўзининг боласи магистратурани тугатгандек. ​​Ўша куни хонадон соҳибаси магистирлик дипломини ювиш баҳонасида Ботирнинг гуруҳдошларини чорлаб уйида катта зиёфат берди. Ўқитувчилари ҳам келишди. Зиёфат сал кам тўйга айланиб кетди. Ҳеч қачон кулмайдиган хонадон соҳибаси зиёфатда гулгун яшнаб ўтирди. Бундан эса Ботирнинг хавотири чандон ошди. “Энди ўлсам ҳам улардан қутила олмасам керак! шу зиёфатни ҳам бўйнимга камида ўн баравар қилиб уриб, умримнинг охиригача соғиб ўтишади. Шунинг учун кайфияти зўр!”, деб ўйлаб уларга рўбару келган кунига лаънатлар ўқиб, ўлганнинг кунидан иржайиб ўтирди.

📝ЕГАНИ ОШ ЭМАС... (Ҳикоя) Эрта тонгдан бозорда ғавғо кўпчиди. Кунда бир неча маротоба рўй берадиган бундайин ғавғолар аҳли бозор учун одатий ҳолга айланган. Томоша ҳамма учун бирдек қизиқ; “улоқ”ни ким айиради!? Суяклари йўғон, қорачадан келган, қалин қош, қирра бурун аёл, озғин, бўйин терилари тошбақаники каби тиришган, тепакал, юзи-ю, чақчайган кўк кўзлари атрофини қалин ажин қамраган ўрта ёшлардаги эркак билан талашишарди. Бозорга мажбурликдан биринчи маратоба маҳсулотини олиб чиққан деҳқон аёл ияги остида тугилган рўмоли учини ғижимлаганича ҳайратда тош қотган. -Мен биринчи бўлиб пулини бердим!-ҳайқирди аёл. -Мен савдолашаётганимда нега аралашсан?-деди эркак. -Инсофсиз! Нега деҳқонни алдаб кам пул бераяпсан?-янада қаттиқроқ бақирди аёл. -Бу менинг ишим! Саводимга аралашма! Ўзинг гўр қилдингми?-эркак янада қаттиқроқ бақирди ва деҳқон аёлга юзланди. –Ўзинг айт, ким биринчи бўлиб халтани ушлади? -Пулни ким биринчи бўлиб берди? Нақдидан гапир! -Сансирама! -Ким бўлибсан!? -Ҳе-е... -Ҳе-е... Деҳқон аёл эса карахт, илоннинг бу зайил пўст ташлашидан халтани ташлаб қочгиси бор. Барчанинг нигоҳи ўзига қадалганидан хижолатда ўзини қўярга жой топа олмайди. Бир олибсотар аёлга қараса, бир дам эркак кўзига мунғайиб қарайди, ўзини айбдор ҳис қилади. Халта тортиш бошланди. Эркак зўр бериб ўзи томонига, ундан қолишмаётган аёл ўзи томонига тортади. Картошкадир, пиёздир, ўртада судралиб оввора. Ҳарна аёл зўрлик қилди: қоп устидан ҳатлаб ўтди-да, нима бўлаётганини англаб улгурмаган эркакнинг гарданига мушт тушурди. Мувозанатини сақлай олмаган эркак йиқилди. Қопни кўтарган аёл томошабин тўдасини ёриб ўтиб, растаси томон йўл олди. Бундан фойдаланган, тавбасига таяниб турган деҳқон аёл ҳам халтадан воз кечиб, ўзини оломон орасига урди. Оғзидан боди кириб, шоди чиқаётган эркак эса ўзи билан ўзи бўлиб қолди. Кўп ўтмай савдо авжига чиқди. Бозор тўла аёл, эркаги кам. Аёлнинг бири раста, бири халта уюми устида чордона қурган, қай бири ёнбошлаган, ўзи хон, кўланкаси майдон. Лунжи тўла, кавшанганича ўтган-кетган харидорни чорлайди. Ҳар ким ўз савдоси, ташвиши билан. Кутилмаганда шанғиллаган ва дўриллаган бақир-чақир овозлар эшитилди. Ҳавода у ёқдан бу ёққа картошка, сабзилар учди. Харидорлар харидини, олибсотарлар савдосини ташлаб, ўша томонга шошилди. Бир муддат “шакаргуфторлик” қилган икки аёл, бири раста устидан, иккинчиси қоплари устидан сакраб тушишиб, енг шимаришганича ёқалашиб кетишди. Иккисининг ҳам бошида катта рўмол, оёқда масси-калиш, совуқдан асраниш учун узун-калтадир, эски ёки янгидир, топганларидан қават-қават кийинишган. Бозор жанги “бой без правила”га ўхшайди. Исталган усулни қўллаш, рақибини бисотидаги исталган сўзлар билан сийлаши мумкин. Бу ерда шунақа сўзлар ишлатилади-ки, дунёнинг ҳеч бир тилига таржима қилинмаган. Ҳеч қайси, луғатда йўқ! Ҳатто мана-ман деган жарроҳ ҳам бунақасини ё кўрмаган ёхуд эшитмаган. Қўл-оёқлар, тиш-тирноқлар, тиллар ишга тушди. Тил ва тирноқлар бу жангда жуда муҳим аҳамиятга эга. Енгилсанг-да, рақибнинг юзига чизгилар тушуришинг шарт! Енгилсанг-да, ҳаммани олдида рақибни топиб бўлмас сўзлар билан “сийлашинг” шарт! -Сочидан торт! жувонмаргнинг сочидан торт! -Оғзини йиртиб ташла! Луғатингизни “камёб-ноёб” сўзлар билан янада бойитаётган бозорчи аёллар уларнинг атрофини ўраб олишиб, бақириб, чақиришади. Қўйиб берса, ўзларининг майдонга тушгиси бор; бўғриқиб, қизариб, бўзаришади. Эркаклар бир-бирининг қулоғига мамнун жилмайишганича нимадир шивирлашган. Рўмоллар йиртилди, маҳси, калишлар ҳар томонга учди. Кўйлаклар йиртилиб, ҳафтадир балки, балки ойдир, сув-тароқни унутган сочлар жангари товуқлар пати сингари ҳурпайди. Дунё миқёсидаги жангларда миллат ғурури-шаъни тикилади. Дуэлда эса шахс шаъни ва ғурури тикилади. Улардан кам бўлмаган бозорнинг “бой без правила”сига эса... бир қарич тил.

😊😊😊😊😊😊😊😊😊😊 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 😀😍BUNDAN HAM ZO'RLARI PASTDAGI LINKDA 😊😊 🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓 🍋🍋🍋🍋🍋🍋�
😊😊😊😊😊😊😊😊😊😊 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 😀😍BUNDAN HAM ZO'RLARI PASTDAGI LINKDA 😊😊 🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓 🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋 🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑 🍋🍊 KIRVOLAMIZ QIZLA,KOTTA SKIDLALA DAVOM ETVOTTI 🍎🍋

Repost from N/a
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹 Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕 Ammoo bi
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹 Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕 Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍 Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻 @makiyaj_trendi

​​— Савоб иш пуллик бўлмайди, опажон. Дори эса кичкинтойга мендан малҳам. У уйи томон аста бораркан, юрагини аллақандай туйғулар қамраб олганди. “Умрингда кўрмаган аёлга бунча хушомад? Нима, у икки туғиб бир қолганингми? Тағин текинга шунча хизмат”. “Ҳой инсон, ярим соат вақтинг кетса кетибди-да, шунга осмон узилиб ерга тушибдими? Одамга савоб ҳам керак. Буёғини айтсанг, дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар ҳам бор”. Чиндан ҳам уйи тўла меҳмон экан. Тўқсонга чиқиб қолган бўлса-да ҳамон тетик, очиқ чеҳрали онаси қалин кўрпачадан туриб, ўғлига қучоқ очди: — Вой, болам-ей! Ишингни намунча яхши кўрмасанг. Туғилган кунингда ҳам эртароқ келмайсан-а!.. Равшан жилмайиб кўрпачага чўкди. Онахон шу кунларга етказганига шукроналар айтиб, дуо қилди. Анча вақт суҳбатлашиб ўтиришди. Онахон чиройли кўзойнагини қўлига олиб, меҳмонларга тушунтира бошлади: — Мана шу кўзойнакни Равшаним совға қилган. Қаранг, худди тилла суви юритилгандек. Енгилгина. Нозикроқ жойларга меҳмонга борганда тақаман-да буни. Бошқа пайт банди пластмассалигини ишлатаман. Шу денг, уч кун аввал меҳмондорчиликдан келиб, қутичасига жойламоқчийдим. Ялтироқ темирли бандини қаттиқроқ тортиб юбордим, шекилли, синиб кетди. Нима қилишимни билмайман, денг. Нега деганда, уч кундан кейин набирам қиз узатаётган, шунга меҳмонга боришим керак эди. — Дарров менга телефон қилмабсиз-да, онажон, — Равшаннинг сабри чидамай деди. — Биласиз, “Оптика”ларда танишларим кўп. Онахон беозоргина қўл силтади: — Э, шунга ҳам сени овора қиламанми! Маҳалламиздаги дўконга кенжа набирамни жўнатгандим, бир пасда қайтиб келди. Нима, тузатиб бўлмадими, десам кулади. “Мана тайёр. Бир хотин бандини янги қўйиб берди. Ойнасини ҳам артиб, тиниқ кўрадиган қилиб бердим, дейди.  Пул берса, “Табаррук онахонники экан, ўзиям қиммат туради.  Бундай кўзойнакларни шулар тақади”, деб олмабди. Дуо қилсам бўлди экан. Тавба, бу қанақа меҳрибон аёл экан, десам, лабида холи бор чиройли хотин, дейди набирам. Меҳмонлар чеҳрасида ажабланиш ила мамнунлик пайдо бўлди: “Дунёда яхши одамлар кўп”. Равшан ўй суриб қолди. У ҳозиргина машинамдан тушиб қолган, ялтироқ бандли кўзойнак таққан, лабида чиройли холи бор аёл ўша эмасмикан, деб ўйларди. Туғилган кунида уйига кеч қайтган бўлса ҳам вужудида қилган яхшилигидан ҳузурбахш ором ҳис этди. Абдусаттор Ҳотамов. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝Туғилган кун  (ҳикоя) Равшан ишхонасида ўралашиб, қолиб кетди. Қўл телефонининг соатига қараса, еттидан ошибди. Оқ халатини ечиб, қора чарм курткасини илдам кийди. Қишнинг қисқа куни эмасми, аллақачон қоронғи тушган, қуруқ совуқ этни жунжитар, лекин симёғочларга ўрнатилган кийик кўз мисол узунчоқ лампалар атрофни чароғон этиб турарди. Автомашиналарнинг тинимсиз оқими, ишдан қайтаётган одамлар тафти гўёки атрофга файз ва илиқлик бағишларди. Машинасига энди ўтираётганди, ортидан кимдир чақирди. Зум ўтмай, рўпарасида қадди-қомати тик, қирра бурун, 40-45 ёшлардаги аёл пайдо бўлди. Унинг чеҳраси дарахтларнинг ҳали батамом тушиб улгурмаган барглари тўсиб турган неон чироқлари нурида аниқ кўринмас, лекин кўзойнагининг ялтироқ бандлари атрофга гўё шуъла таратарди. — Укажон, мени кечирасиз-да энди, — деб гап бошлади дабдурустдан, — аптекангизни қулфлаётган экансиз. Шу десангиз, шоколадхўр набирамнинг тиши оғриб қолса бўладими? Дўхтирдан ўлгудек қўрқади, вой-дод, бормайман дейди. Равшаннинг энсаси қотди. Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ аёл шунча гапни тахлаб ташладия. Бунинг устига бугун туғилган куни. Хотини икки-уч марта телефон қилди. — Опажон, бунақа дори бизда йўқ. Аптекани яқинда очганмиз. Эрта тушдан кейин келинг, топиб қўяман, — деди бепарво машинаси кабинасига жойлашиб оларкан. Равшан аёл шунга ҳам раҳмат айтади-да нари кетади деб ўйлаганди. Йўқ, ундай бўлмади: — Укажон, қанийди бу тиш оғриғи қурғур эртагача болажонимни тинч қўйса, — деди илтижоли оҳангда. — Дарднинг оғир-енгили бўлмас экан. Ўзи ширингина ўғил бола: сочлари жингалак, кўзлари қоп-қора. Ҳўнг-ҳўнг йиғлаганидан кейин чидаб бўлмас экан. “Намунча ёпишқоқ бу аёл, — ўйлади йигит ғижиниб. — Худди мен унга мажбурдай гапиради. Иш вақти аллақачон тугаган бўлса. Йўқ десам ҳам қўймайдия”. Кўз олдига меҳмонлар — ака, укалари, хона тўрида ҳаммаёққа файз бағишлаб ўтирган онаси келди. Аёл эса ҳамон унга боқиб турар, бор гапни айтдим, зорим бору зўрим йўқ, деяётгандай эди. Бирдан -Равшаннинг юрагида унга нисбатан меҳр уйғонди: “Чорасиз қолган бўлса ҳам бирон таниш дорихонага қўнғироқ қилиб беринг, деб очиқдан-очиқ айтмаяпти, шунга шама қилаяпти, холос. Маданиятли аёлга ўхшайди”. Равшан машинанинг орқа эшигини очди:  — Ўтиринг. — Қаёққа, — аёл кўзларини катта-катта очиб ҳайрон бўлди. — Дорихонага, — деди йигит бу гал юмшоқроқ оҳангда. — Ўзингиз айтаяпсиз-ку, дори ҳозир керак деб. У “ҳозир” сўзини чўзиб айтди. Аёл бир оз ерга қараганича ийманиб турди, сўнг жимгина орқа ўриндиққа чўкди. Беш-олти чақиримдан кейин яшил чироқли “Навбатчи дорихона” деган ёзув рўпарасида тўхташди. Аёл шоша-пиша эшикни очаётганди, Равшан ортига ўгирилиб: “Ўтираверинг, — деди қандайдир беписанд, — мен ўзим…”. Аёл барибир ташқарига чиқди, қалин палтосининг ён чўнтагидан бир даста пул олиб, йигит ортидан эргашди. — Сиздан илтимос қиламан. Жойингизда ўтиринг! — Бу гал Равшаннинг овози қаттиқроқ чиқди, шекилли, аёл кўча ўртасига келганида тўхтаб қолди. Ажабки, у бу дағал муомаладан сира хафа бўлмаган, аксинча, гўё ушбу гап оҳангида ўзига яқин кишисининг меҳрибонлиги йўғрилган эди. Бир оздан сўнг йигит кичкинагина пеницилин шишасида аллақандай суюқлик кўтариб қайтди. Бу вақтда аёл нима қилишини билмай, машина олдида турар, бироз уялиш ва ҳадик акс этган чеҳрасида ёқимтойлик жилваланарди. — Мана, — деди Равшан дорини унга узатаркан. — Ҳамонки, неварангиз дўхтирдан қўрқар экан, пахтага шу дорини шимдириб, тиши кавагига қўйинг. Вақтинчалик бўлсаям оғриқни босади. Эртага барибир -стоматологга бориш керак. Аёл ҳаяжонланганидан жилмайиб тез-тез гапирди: — Укажон, борингизга шукур. Қандай раҳмат айтишни ҳам билмаяпман сизга. Равшан ярим соатча вақти кетганига ачиниб турар, лекин яхши гап барибир яхши-да, бу сўзлардан ийиб, беихтиёр аёлга қаради, унинг лаби устида мошдек қора ҳол чеҳрасига жуда ярашиб тушганди. Ўн беш дақиқадан сўнг машина бояги жойига етиб келди. Аёл шофёрнинг ёнидаги ўриндиққа индамай бир даста пул ташлаб, эшикни очди. Буни кўз қири билан кўриб қолган Равшаннинг астойдил жаҳли чиқиб, пулни аёл қўлига тутқазди:

✍️Kim online boʻlsa omadi kebdi 🔈 🎉QIZLA UNAQA BUNAQA SKIDKA BO'LMAGAN ❌ ADMIN O'CHIRMASIDAN OLDIN KIRVOLILAAAA! ➡️ https:/
+5
✍️Kim online boʻlsa omadi kebdi 🔈 🎉QIZLA UNAQA BUNAQA SKIDKA BO'LMAGAN ❌ ADMIN O'CHIRMASIDAN OLDIN KIRVOLILAAAA! ➡️ https://t.me/+_qyxeD5ctwNhYmU6 ➡️ https://t.me/+_qyxeD5ctwNhYmU6 📣 📢📢📢 XIZMATIGA MUROJAT QILING🔊@MALIKA_2289