🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
کانال 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 22 948 مشترک است و جایگاه 1 718 را در دسته وبلاگها و رتبه 3 463 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 22 948 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 17 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 067 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -34 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 5.76% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 3.72% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 1 321 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 854 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 10 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Janob_Help
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 18 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته وبلاگها تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 18 سپتامبر | +1 | |||
| 17 سپتامبر | +1 | |||
| 16 سپتامبر | 0 | |||
| 15 سپتامبر | 0 | |||
| 14 سپتامبر | +1 | |||
| 13 سپتامبر | +1 | |||
| 12 سپتامبر | +2 | |||
| 11 سپتامبر | +7 | |||
| 10 سپتامبر | 0 | |||
| 09 سپتامبر | +1 | |||
| 08 سپتامبر | 0 | |||
| 07 سپتامبر | +1 | |||
| 06 سپتامبر | 0 | |||
| 05 سپتامبر | +45 | |||
| 04 سپتامبر | +11 | |||
| 03 سپتامبر | +74 | |||
| 02 سپتامبر | +1 | |||
| 01 سپتامبر | 0 |
| 2 | — Шаҳлохон, биз сизни тушунмаган эканмиз. Сизни ўз уйингизга олиб кетгани келдик… Ёки биздан шунчалар ранжиганмисиз? Сизни олиб кетишимизни овсинингиз қайта-қайта илтимос қилди.
Қайнонамнинг охирги сўзлари қулоғим остида жаранглади. Наҳотки овсиним менинг уйга қайтишимни хоҳлаган бўлса? Қандай қилиб? Ахир мени кўрарга кўзи йўқ эди-ку?!
Кўнглимдан нималар ўтаётганини қайнонам сезди чоғи, яна гапида давом этди:
— Уйга борсангиз, ҳаммасини тушуниб оласиз. Овсинингиз ҳам аёл. У ҳам хато қилган. Энг муҳими, у бугун мана шу хатосини тушуниб етди.
Ўша куни келинлик уйимга қайтиб келдим. Уйга келдиму, ҳаммасини эшитдим. Мен бу ердан кетганимдан сўнг овсиним мен ҳақимда турли бўлмағур гапларни тарқатибди. Камига ўзининг узоқроқ қариндошини эримга олиб бермоқчи бўлибди. Бу қилаётган ишларига Худонинг қаҳри келганми, билмадим, йўлдан ўтаётганида машина туртиб юборибди ва яхшигина жароҳатланибди.
Уни кўргани шифохонага йўл олдим. Оёқ-қўли юзи аралаш оқ бинтга ўралган овсинимни кўриб, очиғи, унга жудаям ачиндим.
— Мен Шаҳломан, опажон, кўзингизни очинг!
У овозимни эшитиши билан кўзини очди. Қийнала-қийнала фақат шу сўзларни айта олди:
— Мени кечиринг, мендан рози бўлинг…
Унинг титроқ қўлларини маҳкам қисдиму кечирганимни ва тезроқ соғайиб, оиласи бағрига қайтиши Худодан сўраётганимни айтдим.
Овсиним эса фақат йиғлар, гапларимни ҳам эшитмасди…
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 536 |
| 3 | Гапимни юзимга тушган тарсакидан сўнг давом эттиролмай қолдим.
Уйдаги дилхиралигу эрим билан келишмовчилик айнан шу йўсинда бошланди. Лекин энг алам қиларлиси, ҳамманинг назарида мен ёмон эдим.
Овсиним эса ўзини қандай оқлашни, ҳар қандай вазиятдан усталик чиқиб кетишни биларди. Энг оғир кунлар фарзандли бўлганимдан сўнг бошланди. Шифокорлар чақалоқ қийналиб туғилгани учун яхши парвариш қилишимни қайта-қайта тайинлаб бир ҳафтадан сўнг рухсат беришди. «Энди овсиним нима деса десин. Лекин бор эътиборимни боламга қаратаман», дедим ўзимга-ўзим. Барибир, қилган ишларим уларнинг кўзига кўринмайди. Ўша кундан бошлаб рўзғор ишларига унчалик ёрдам бермай, бор диққатимни боламга қаратдим. Бу ҳолатдан овсинимнинг фиғони фалакка чиқаётгани аниқ эди. Орадан уч кун ўтиб, овсиним хонамга бостириб келди.
— Ҳой, Шаҳлохон. Сизда виждон борми ўзи?! Бир коса овқатингизни ҳам оқлаб ейиш қўлингиздан келмайдими? Нима, мен сизнинг чўрингизманми? Эртаю кеч сизнинг ўрнингизга ҳам хизмат қиламан.
Шу пайтгача овсинимга бирон марта гап қайтармаган эдим. Лекин ҳозир ҳаммаси бир бўлдию, бор нафрату аламимни сочгим келди.
— Нега мени бунчалар ёмон кўрасиз, опажон? Сизга нима ёмонлик қилдим? Мен билан нимани талашасиз? Кундошдан ҳам ўтиб тушдингиз-ку! Шу уйга келганимдан бери мени тинч қўймайсиз. Ҳаётимни заҳарга айлантириб бўлдингиз! Хўш, бир-икки кун овқат пиширсангиз, рўзғор ишларини бажарсангиз, нима қилибди? Ахир сизнинг ҳам фарзандларингиз шу уйдан овқат ейди-ку? Аслида, мана шу уйнинг тирикчилигини мен билан баравар қилиш сизнинг ҳам вазифангиз, тушундингизми? Бундан кейин менинг хонамга овозингизни баландлатиб кирманг. Энди эса тезроқ чиқиб кетинг. Сизни кўргани кўзим йўқ!
Шундай дея эшикни қандай ёпганимни ҳам билмай қолдим. Умримда ҳеч кимга бунчалик қаттиқ гапирмагандим. «Мана, Шаҳло, ўзингни ҳимоя қилсанг бўларкан-ку», дедим. Сўнг юрагим бир нохушликни сезгандек гупирлаб ура бошлади. Ҳақиқатан ҳам, адашмабман. Орадан йигирма дақиқа ўтар-ўтмай эрим хонага важоҳат билан кириб келди.
— Шаҳло, нималар қилиб қўйганингни биласанми? Қани менга бошидан тушунтириб бер-чи! Ўзингдан эшитмоқчиман, — деди эрим овози титраб.
— Нимани тушунтираман? Ўзимни-ўзим ҳимоя қилдим. Ахир бу уйда мени ҳеч ким ҳимоя қилмаганидан кейин бошқа чорам йўқ эди-да.
Гапимни тугатар-тугатмас юзимга тарсаки тушди.
— Йўқол кўзимдан! Мени ва оиламни ҳурмат қилмайдиган хотиннинг менга кераги йўқ. Шу чоққача келинойимга ҳатто мен тик боқмаганману, сенга гап қайтаришга йўл бўлсин?! Энди йўқол! Бу уйда бошқа қорангни ҳам кўрмай! Болага эса қўлингни теккизишни хаёлингга ҳам келтирма…
Мен аранг ўрнимдан туриб, ҳеч кимга ҳеч нарса демай уйни тарк этдим. Очиғи, келинлик уйимни бу қадар хўрлик ва азоб билан тарк этаман, деб ўйламагандим. Уйга қай аҳволда келганимни ўзим ҳам билмайман. На қайнонам, на қайнотам ва на эрим мени тўхтатди. Ахир мен шу ниятда турмуш қурганмидим?
Орадан бир ҳафта ўтди ҳамки, улардан дарак бўлмади. Шундан сўнг эримнинг уйига бордим, аммо эшикдан киритишмади. Фарзандимни ҳам кўрсатишмади. Тақдирга тан бериб, ортга қайтарканман, машинанинг қаттиқ чийиллашидан қўрқиб кетдим. Аммо нима бўлганини кўришга ҳам, билишга ҳам ҳафсалам бўлмади. Йўлда фақат ажрашиш ва боламни бағримга босиш ҳақида ўйлардим. Ҳаётдан буткул кўнглим совиган эди. Ҳамма нарсага қўл силтагандим. Кунларим файзсиз эди, соғинч азобида ёниб, йиғлаб чиқардим кечалари. Шундай кунларнинг бирида уйимизда боланинг йиғиси қулоғимга чалинди. Шу пайт эшик очилиб, онам мени имо-ишора билан ёнига чақирди. Ҳайрон бўлдим.
— Меҳмонхонага кир. Уйингдагилар келишибди, — деди онам менга пичирлаб.
Юрагим шув этди. «Улар мен билан ажрим масаласида гаплашгани келишган», деб ўйлаб, нафрат билан хонага кирдим. Хона тўрида қайнотам, қайнонам ва эрим ўтирарди. Уларга салом бердиму, нигоҳим эримнинг қўлидаги болажонимга тушди. Эрим сезди, шекилли, ўрнидан туриб, болани қўлимга тутқазди. Болажонимни бағримга босарканман, кўзларимдан дув-дув ёш оқарди. | 414 |
| 4 | 📝«Овсиним тавба қилди! Аммо…»
— Ўзим севган йигит билан аҳду паймон қилиб, катта оилага келин бўлганман. Келин бўлиб тушганимга ҳам уч йилдан ошди. Бир қизим бор. Худога шукр, тушган оиламдан нолимайман, ҳаммаси билан муносабатим яхши. Аммо… шу ширингина турмушимда битта оғриқли нуқта бор. Бир кам дунё деганлари, балки, шудир? Бу ҳам бўлса, овсинимнинг менга бўлган муносабати.
Авваллари «Овсин овсинга тош отади», деган гапни эшитсам, очиғи, бу гапнинг туб моҳиятини англолмасдим. Бироқ ҳар бир инсон бошидан ўтказсагина ҳис қила оларкан.
Янги келин бўлиб тушган кунларим елиб-югуриб, барча хизматларни сидқидилдан бажарардим. Янги оилам ҳам мендан хурсанд эди. Фақат овсинимдан ташқари. Негадир у мени кўрса, қовоғини солиб олар, саволларимга ҳам тузукроқ жавоб бермас, гўё мен билан гаплашишни истамаётгандек туюларди. Овсиним иккимизнинг ёшимиз тенг бўлса-да, ҳурмат юзасидан уни «Опа», деб чақирардим.
Овсинимнинг фарзандлари ҳали кичкина ва жудаям беғубор. Улар мени бошқача яхши кўришарди. Бир куни қизчаси ёнимга келиб:
— Келинойи, илтимос, расм чизишга ёрдамлашиб юборинг. Боғча опамиз расм чизиб келинглар, деган. Чизишга қийналяпман, — деди.
Мен кир юваётган бўлсам-да, ишимни ташлаб унга ёрдамлашиш учун хонага кирдик ва қизчанинг расм чизишига, сўнг шеър ёдлашига ёрдам бердим. Қизалоқ билан суҳбатга берилиб, овсинимнинг келганини ҳам сезмай қолибман. Иккимизнинг бундай ўтирганимиз унга ёқмаганлиги юзидан аён эди. Жаҳл билан бизга яқинлашдию қизини силтаганча бақирди:
— Нима, қиладиган ишинг йўқми сенинг? Шунчалик бекорчимисан?
Очиғи, бундай муомалани кутмагандим. Дағ-дағ титраб йиғлаётган қизчани ҳимоя қилишга чоғландим.
— Опажон, уни уришманг. Дарс тайёрлашига ёрдамлашдим, холос!
— Фарзандларимнинг тарбиясига сиз аралашманг. Бунга ҳақингиз йўқ. Аввал ўзингиз бола туғинг, ундан кейин нима қилсангиз, ўзингиз биласиз!
Уйдан елдек учиб чиқиб, ўз хонамга кирдим. Очиғи, оёқ-қўлим ҳам мажолсиз, гўё менга бўйсунмасди. Йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолибман. Бир маҳал эшик тақиллади. Эшикни очсам, овсинимнинг қизи.
— Келинойи, овқатга чиқинг. Сизни ҳамма кутяпти, — деди у.
Менинг эса иштаҳам йўқ эди.
— Ҳозир умуман иштаҳам йўқ. Бироздан сўнг чиқаман, — дедим шишган кўзларимни артиб.
Қизалоқ индамай чиқиб кетди. Юз-қўлимни ювиб, аста ошхонага яқинлашдим. Эшик қия очиқ, овсинимнинг зардали гаплари эшитилиб турарди.
— Ана, кўрдингизми янги келиннинг аҳволини?! Ҳатто тайёр овқатга чақирсангиз ҳам чиқмайди. Супур-сидирни ҳам, овқатни ҳам ўзим қиламан шундоғам.
Эшик олдида бу гапларни эшитиб, яна оёқ-қўлим бўшашди. Гўё бошимга кимдир гурзи билан ургандек эди. Ахир бу ёлғон: супур-сидирни ҳам, овқатни ҳам доим ўзим қиламан-ку. Оиладагилар эса уни жим тингларди. Кўзларимдан оқаётган шашқатор ёшни артиб, индамай хонамга кириб кетдим. Хаёллар билан андармон ўтирсам, хўжайиним кириб келди. Хонага жаҳл билан киргани юз-кўзидан акс этиб турарди. Унинг дастлабки саволидан адашмаганимни тушундим.
— Нега кечки овқатга чиқмадинг?! — деди у тепамга келиб.
Мен нима дейишни билмай қолдим. Кундузи бўлган воқеани гапириб беришга энди чоғланаётган эдим, эрим яна гапимни бўлди.
— Нега келинойимга гап қайтардинг? Оиламизни менсимай, кечки овқатга чақирса ҳам чиқмабсан. Бу нимаси? Тарбия кўрганмисан ўзи?
Эримнинг охирги гапи юрагимни тешиб юборди. Барчанинг назарида гўё мен ёмонга чиқдим.
— Узр, келинойимга гап қайтарганим йўқ. Ўзлари мени хафа қилди, — дея олдим зўрға.
— Сен уканинг хотинимисан?.. Шундай экан, аканинг хотинини ҳурмат қилишни ўрган! Агар билмасанг, уйингга бориб ўрганиб кел!
Шундоғам тилка-пора юрагимни эримнинг бу гаплари янада эзиб юборди. У мақтаётган келинойисига нисбатан нафрат туйғуси илк бор ўшанда куртак отди. Ўрнимдан туриб, эримга юзландим.
— Келинойингиз мени ёмон кўради. Негалигини билмайман. Келганимдан бери мени қўймайди. Ўтирсам ўпоқ, турсам сўпоқ… | 351 |
| 5 | AMALIY TEST
✅Suratdagi qay bir ayol e'tiboringizni kòproq tortdi bu sizni ayollik jozibangiz qay darajada ekanligini aniqlaydi kòproq qaysi surat jalb qildi tanlab javobini hoziroq bilib oling👇 | 391 |
| 6 | REDMI Note 17 seriyasi O'zbekistonda sotuvda! 🔥
Kuchli batareya, ishonchli himoya va kundalik hayot, ish hamda hordiq uchun zamonaviy texnologiyalarni o'zida jamlagan REDMI Note 17 yangi smartfonlar seriyasini kutib oling.
Xarid qilganingizda sizni quyidagi maxsus servis afzalliklari kutmoqda:
✅ 2 yillik kengaytirilgan kafolat
✅ Dastlabki 6 oy davomida ekranni 1 marta bepul almashtirish\*
REDMI Note 17 smartfonlari Xiaomi'ning rasmiy hamkorlari: UZUM, Texnomart, CA Store, IDEA, JoyBox, ISHONCH, Alifshop, BeeMarket, shuningdek, O'zbekistonning texnika bozorlarida sotuvga chiqarildi.
Batafsil ma'lumot oling va o'zingizga mos REDMI Note 17 modelini tanlang!
* Aksiya shartlari haqida batafsil ma'lumotni Xiaomi'ning rasmiy hamkorlaridan olishingiz mumkin. | 384 |
| 7 | 👩❤️💋👨 Barcha ayollar bilishi kerak boʻlgan 7 MUHIM QOIDA
1️⃣ Sizni hurmat qilishlarini xohlaysizmi?👇
O'zingizni hurmat qilishni o'rganing!
2️⃣ Fikringiz inobatga olinishini hohlaysizmi?👇
O'z fikringizni hisobga olishni o'rganing! Va buni "kerak bo'lganidek", "odamlarni kuldirish" yoki ota-onalar talab qilganidek qilmaslik kerak!
3️⃣ Sizga g'amxo'rlik qilishni xohlaysizmi? Siz sovg'alar berdingizmi? 👇
O'zingizga pul sarflang. O'zingizga uzoq vaqt xizmat qiladigan, "osonlik bilan ifloslanmaydigan" va "uy atrofida foydali bo'ladigan" narsani emas, balki ahmoqona xohlagan narsani sotib oling.
💋 D A V O M I 👇 | 405 |
| 8 | Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻 | 536 |
| 9 | Шу кунларда бир қариндошимиз ҳаж сафаридан қайтади. Ҳамма ҳожи отани кўргани кетганида, мен ўз «дунём»га кетаман. Режаларимга халал берадиган бирор кор-ҳол бўлиб қолмаса бўлгани!»
Шифтга қараб ётган беморимнинг аҳволига жуда ачиндим. Қоғознинг униқиб кетганига қараганда, у бу сатрларни дуч келган жойда ёзган. Ёзгану, якунламаган.
Моҳиранинг касалхонамизга келганига бир ҳафтадан ошди. Назиржоннинг ҳеч қаёққа кетмай палата эшиги тагида туришини кўриб, аёлини нақадар яхши кўришини билдим. Моҳира ҳеч ким билан гаплашишни истамаяпти. Фақат руҳшуноснинг берган саволларигагина узуқ-юлуқ жавоб беряпти. У яна оиласига қайтиши учун Назиржон барча шифокорларни оёққа турғазди. Қўлимдаги ярим чала хатни ўқиб, гап нима ҳақида кетаётганини бироз англагандек бўлдиму, воқеа нима билан тугаганига қизиқиб қолдим. Беморга муолажаларни қилгач, секин палатадан чиқдим. Назиржондан Моҳиранинг қандай қилиб руҳий тушкунликка тушиб қолиш сабабини сўрадим.
Кўзлари уйқусизликдан киртайган, куёв бўлганига ҳали уч ой ҳам бўлмаган Назиржон истар-истамай гапирди.
Эҳ, опа, ўзим ҳам ҳеч нарсага тушунмай қолдим. Моҳира билан аҳду паймон қилганимизда бинойидек оқила қиз эди. Бироқ тўйимизга яқин ундаги ғалати ҳолатлардан ҳайрон қолардим. Шунчалик тез юрардики, югуриб ҳам етолмасдим. Ҳозиргина ёнимда турган қиз сония ўтмай мендан бир неча метр узоқда турган бўларди. Ўзига айтсам дилини ранжитиб қўяман, деб ўйлардим. Буларнинг барчасини яхшиликка йўйганман. Соғлиғига ҳеч шубҳа қилмаганман. Келин бўлиб тушгандан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай рўзғорнинг ҳамма ишини ўз бўйнига олди. Онам ҳам, отам ҳам ундан жуда миннатдор бўлишган. Шунчалик чаққон эдики, уйғонмасимиздан аввал ҳамма ёқни чиннидек тозалаб, нонушта учун иссиқ нон ҳам ёпиб улгурарди. Одам боласи эканлигига шубҳа ҳам қилиб қолардим қачон уйғондию, шунча ишни қачон қила қолди деб. Бора-бора бунга кўникдик. Менинг кўп вақтим ишда ўтади. Эрталаб яхши кузатади кечда кулиб кутиб олади. Онамдан сўрасам келинидан ниҳоятда мамнунлигини айтади. Лекин отам Моҳирага нисбатан эҳтиёт бўлиб муомалада бўлади. Авайлаб гапиради. Иложи бўлса, ҳовлидаги юмушларни онам қилишини истайди. Ҳамма ишни келинга юкламасдан сиз ҳам бундоқ оёқнинг чигалини ёзиб туринг хоним деб шаъма қилиб қўяди. Бир куни отам мени ёнига чақириб: Ўғлим гапларимдан бирдан ҳовлиқма! Келиннинг соғлиғидан ташвишдаман. Кузатиб турсам ҳаракатлари кўз илғамас даражада тез. Худди юраги ёнган одамдек ўзини у ёқдан бу ёққа уради. Айниқса, жийдазор тарафга серқатнов бўлиб қолгани кўнглимни хижил қиляпти деди. Отамнинг гапларидан сўнг мен ҳам эътибор бера бошладим ҳақиқатан ҳам бўш бўлди дегунча ҳовли тўрига қараб чопади. Қачон чақирсам ўша тарафдан югуриб келади. Бу ерда бир гап борлигини билгач отам икковимиз жийдазорни обдан кўздан кечирдик. Дарахтлар зич ва эгри ўсганлиги учун отам қатордан икки-учта жийдани кестириб ташлаганди. Ўша очиқ жойда арқон ва тўрт тахлам оқ сурп турган экан. Мендан совуқ тер чиқиб кетди. Отам дарров ўзини қўлга олиб ҳеч нарсага тегма. Менда режа бор деди.
Шу пайт палата эшиги очилиб, Моҳира кўринди
Назир ака, мен айтаман қолганини. Уйдагилар ҳаждан келган қариндошимизни зиёрат қилиш учун кетишди. Мен бошим оғриётганини баҳона қилиб уйда қолдим. Дарвозани қулфладиму жийдазорга қараб югурдим. Кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Дарахтзорга кириб борар эканман ниманингдир хириллаган овозини эшитдим. Негадир атрофда парилар ҳам шаршаралар ҳам йўқ эди. Тепада чала сўйилган қўй арқонга осилиб турарди. Оқ сурпга томаётган қонни кўриб қўрқиб кетдимда жон ҳайбатда ортимга тисарилдим. Назир ака билан дадам ниманидир интиқиб кутаётган одамдек жонсарак турарди. Ўзимни эримнинг қучоғига отдим. Бу гапларни эшитган одам Бўлмаган гап дейиши аниқ. Майли шунақа бўла қолсин. Лекин ҳаётимни сақлаб қолган отажонимга минг раҳмат айтаман. Улар имом билан учрашиб дардим эскичадан эканини бундан фориғ бўлиш учун нима амал қилиш лозимлигини аниқламаганида мен ўша парилар билан арғимчоқ учиб юрган бўлардим нариги дунёда.
Энди уйга қайтайлик Назир ака!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 842 |
| 10 | 📝Ҳикоя: Ўлимга чорлаган парилар...
«Эртага тўйим бўляпти. Негадир келин бўлиб тушадиган хонадоним тушимга қўрқинчли зиндондек бўлиб киряпти. Ўша уй ҳақида ўйласам, юрагимни ваҳима босади, аммо қандайдир сирли. Тезроқ бориб кўрсам дейман…
Назир акам жуда яхши йигит. Бахт қуши менинг бошимга қўнганидан маҳалламизнинг қизлари ҳасратда. Эртага кўрасиз, ҳаммаси ял-ял ёниб, йигитларни ёндириб маликалардек ясаниб келади тўйга. Қанча ўзимни чалғитишга уринмайин, барибир, қоронғи зиндон тубига тушиб кетаётганга ўхшайман. Онамга айтсам, «Ота уйни тарк этаётган барча қизларда кечадиган ҳис бу, болам. Ойдай келин бўлиб, ой бахтингни топсанг, ҳаммаси унут бўлади. Қолаверса, Мирзачўлга кетмаяпсан-ку, қўшни маҳаллага тушяпсан. Ўзингдан тингин-да, ишқилиб», дейди бамайлихотир.
Эртага саҳар туришим керак. Келиннинг иши сира битмас экан-да. Бир кунлик тўй учун шунча дабдабанинг нима кераги бор?! Харажатларнинг адоғи кўринмайди. Отам бечора камимни тўлдираман, деб саратоннинг бийдай тиғида кетмонни кесакка уряпти. Уряптики, ҳар гурсиллаганда бошимга оғриқ киряпти, жонимга наштар санчяпти бу овоз. Ўткинчи бу ҳаётда нега шунча куйиб-пишар экан-а, бу одамзод. Бас, кўнгилдан қора ўйларни қувиб, ухлашим керак. Сўфи азон айтмасдан келин дугоналар ҳам келиб олса керак, худди уларни чорлаб чақиргандай биров…
Осмон тўла юлдузлар… Нам тупроқнинг иси келиб турган супада осмонга қараб ётибман. Ана юлдуз учди. Кимнингдир жони узилди. Яна учди! Шунча одамнинг сўнгги кунига гувоҳ бўлгандан кўра ёнбош ётганим яхши.
Ҳовлимиз тўла одам. Эртанги тўйга тайёргарлик уч кун олдин бошланган. Ана амакиларим қўй сўйишяпти. Нима ҳам бўлдию, кўзим сўйилган қўйдан тирқираб оқаётган қонга тушди. Қондан ўлгудай қўрқаман. Ҳозир ҳам жоним ҳалқумимга тиқилиб, қандайдир қора қуюн устимдан босгандек бўлди. Гапирай десам, овозим чиқмайди. Нималар бўляпти менга? Нимадан қўрқяпман ўзи?! Ахир Назир ака билан яхши кўришиб турмуш қураётган бўлсам!
Тезроқ тўй ўтсаю, ўша уйдаги сирли жойни бориб кўрсам, балки ваҳимам бироз тарқармиди.
Тўрт соатлик тўй ўтдию кетди. Ёт уйда ёлғиз қолдим. Ҳамма қариндошларим такрор-такрор бахт тилаб, яна кўришгунча хўшлашиб кетишди. Назар аканинг энди бир умр ёнимдалигини ўйласам, ич-ичимдан энтикаман, лекин ҳовлидаги ўша сирли жойни топмасам бўлмайди…
Секин-секин янги рўзғорга кўника бошладим. Оиламдагиларнинг ҳаммаси билан тезда чиқишиб кетдим. Қайнонам ҳам, қайнотам ҳам мени ўз қизларидек бағрига олишди. Кунлар ҳафталарни қувлаб ўтаверди. Мен эса уйда ёлғиз қолишни яхши кўраман. Ёлғиз қолганимда ҳовли тўридаги жийдазорга бораман. У ер дунёдаги энг тинч, энг ҳузурбахш макон. Борсам, дарахтлар қаергадир ғойиб бўлиб, ўрнида шаршаралар пайдо бўлади. Атрофимда сунбул сочли ҳур қизлар арғимчоқ учишади. Сув бўйидаги кайвонилар қизларнинг сочини ўришади. Ҳаммаёқ ям-яшил, сув шунчалик тиниқки, остидаги ҳамма нарса кўриниб туради. Қани энди бу жойдан сира кетмасам?.. Бу жойга келганимда қизлардан сўрайман: «Уйга қайтишни истамайман, бутун умр шу ерда қолсам дейман». «Бутун умр биз билан қолишни истасанг, яшаб турган дунёнгни тарк этишинг керак. Кутсанг, кечикасан! Чунки биз бу ерда вақтинчалик меҳмонмиз. Аниқроғи, сени кутяпмиз. Ҳаммаси ўз қўлингда, ирода ҳақида унут!» деди бир париваш.
Ана шу воқеадан бери на ҳушимда, на тушимда тинчлик бор. Бир оёғим жийдазорда бўлиб қолди. Эрталаб тургач қиладиган биринчи ишим — парилардан хабар олиш. Ҳатто нон ёпгунча ҳам тандирга ўтин солгач, бир бориб келаман, нонни илдириб, яна бориб келаман. Қандай қилиб бўлса ҳам улар билан кетишим керак. Мавриди бўлиши билан кетаман!
Наҳотки шунчалик ўзгариб кетдим, онамнинг офтобда қорайган синиқ чеҳраси, отамнинг меҳнатда қаварган қўллари ҳам тутиб қололмаяптими мени? Бу ҳақда Назир акамга айтсаммикин? Йўқ, яхшиси, ҳеч кимга билдирмасдан кетаман. Умр инсонга бир марта берилади, шунда ҳам аллақанақа қоидаларга бўйсуниб яшаш шарт эмас. Ҳар галгидек уйда ҳеч ким бўлмаслигини пойлай бошладим. Соат сайин ичим ёнарди. Париларнинг кетиб қолишидан чўчирдим. Уйдагиларга билдирмасдан жийдазорга керакли буюмларни олиб бориб қўйдим… | 700 |
| 11 | 🤩🤩🤩
🤩🤩🤩
🤩🤩🤩 🎬 ZINO KASRI
🤩🤩🤩
Videoing keyingi qismi @blogerlar_bekati kanalida ko'ring
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ | 650 |
| 12 | Биринчи марта мажбурятсиз ўзини енгил ҳис қилди.... эллик ёшга тўлиб. Ёнида меҳрибон ўғли бор.... солиҳа келини, жажжи набиралари ҳам чуғурлашиб атрофида гирди капалак...
Инсон ўзи учун ҳам яшаш керакми сиз айтингчи азиз ўқувчим......?
Ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан.....
Крикдуши Шухрат
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 657 |
| 13 | -- Қизим яхшимисан...бирдан мақсадга ўтай, укангни ўқиши бюджет бўлмабди.....контрактга ўқитамиз. Мени биласан нафақадаман, имконим йўқ бошқа жойдан пул келмайди. Сени вазифанг укангни ҳам ўқитасан!- деди ойим.
Бояқиш....нимаям қила оларди кўникишдан бошқа иложи ҳам йўқ. Бўлмаса ойисидан балога қолади. Энди яна бир ташвиши ортди. Энди янаям кўпроқ ишлаш керак, пул топиш керак. Ахир иқтисод режасига шартнома пуллариям кирдику. Укасини ўқиши бошланди. Бояқиш ўғилчасини олиб дам олиш кунлари қачонлардир меҳрга зор бўлиб яшаган уйига бориб йиғиштирар, кирларни ювар...овқат пиширар ҳатто музлатгични ҳам бир хафталик озиқ овқат маҳсулотлари билан тўлдириб қайтарди. Кейин уйига келиб шу ишларни такрор ўзи уйида бажарар эди. Укаси ўқишини битказгач ҳам икки йил иш тополмасдан юрди. Охири укасиниям ўзини иш хонасидаги яхши иш ўрнига жойлаштирди. Шу билан бироз тинчигандек бўлди.
Биласизми мен шу ерда бир нарсага жудаям эътибор бердим. Нимага дейсизми....инсон ҳам жисмоний ҳам рўҳан толиқса тез қарий бошларкан. Ўй, вахима, тушкунлик инсонни еб битираркан. Шу учун ҳечам тушкунликка тушменг... Аллохдан сўранг ва сабрли бўлинг. Кейин ҳосилини кўрасиз... Мен ўз ҳаётимда бундай ҳолатларни кўп гувоҳи бўлганман.
Шоира қиз ҳам тез кексайгандек эди гуё. Сочларига оқ аралаган..... меҳрга тўймаган бўлса ҳам ҳаётда ўз ҳаракатлари ва Аллоҳга бўлган ишончлари сабаб ўз ўрнини топди. Кутилмаганда ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Бу нима экана... юракми ёки ташвиш ва югуришлардан чарчаган тананинг толиқишими.
Бир куни ишда ҳушини йўқотиб тез ёрдам орқали касалхонага олиб кетишди уни. Ўзоқ текширувдан сўнг, унга врачлар диогноз қўйишди. Афсуски кеч бўлганди даволашга. Нима қилиш керак.... фақат катта харажатли даволаш ҳисобига соғайиши ҳам бор эди. Фақат жудаям оз миқдорда. Ва албатта яратганни мўъжизаси ҳам керак эди.
-- Бунча пулни мен қаердан оламан жиннимисан.... Хўп майли топишим ҳам мумкин бундай пулларни, масалан кредит олишим ҳам мумкин. Аммо эртага ёрдам бермасачи... сен ўлиб кетсанг мен бутун умр кредитингни тўлаб ўтаманми?- деди анави бефаросат эри.
-- Опа....мендан умид қилманг, мен уйланиш учун пулларимни йиғаяпман... шу учун беролмайман, сиз ўзингизни эҳтиётланг хўп.- деди ука ношукур...
Укага бой опа керак, эрга эса соғлом хотин... эххххх афсусс
-- Мен қандай яшайман....келиним барибир қизлик қилармиди. Сен ўзинг айбдорсан бу ҳолатга тушишга. Ўзингни эҳтиёт қилмадинг.... ўзингни соғлигингга аввалроқ эътибор беришинг керак эди. - дея бояқишни онаси ҳам айбдор қилди қўйди.
Мажбурсан....мажбурсан, мажбурсан - шу сўзлар қулоқлари остида жаранглаверарди. Ўзи эса бир томондан тушкунликка тушиб қолганди.
Буни эшитган ўғли.... Университетга бориб ариза ёзди. Йилнинг боши бўлганлиги сабаб шартнома пулларини қайтариб беришди. Ўғли ишга жойлашиб ишлай бошлади. Онасини даволниши учун касалхонага ётқизишди. Аллоҳга шукр даволаш бесамар кетмади. Шоира бутунлай соғайиб кетди. Касаллик билан бирга ҳамманинг олдидаги мажбуриятлари энди унинг елкасидан тоғдек ағдарилиб ўзини қаддини тутиб олди. Фақатгина Аллоҳни олдидаги фарзлари бундан мустасно.
Энди у онасини наздида ношукр яхшиликни билмайдиган қизга айланганди гуё. Укаси учун эса ёмон опа.... Эххх аввалроқ билганидами бундай бўлишини. Ўзининг мажбурияти деб ҳисоблаган ишларни қилмасди. Ҳа майли ҳечдан кўра кеч деганларидек энди тинч бўлди. | 595 |
| 14 | 📝МАЖБЎРИЯТ.......
(воқийлик асосида ёзилди.)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум қалби дарё ўқувчиларим...
Соғ саломатмисизлар....
Ҳикояларимни ўқиб ўз фикр ва таклифларини билдираётган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман....Аллоҳ рози бўлсин....
Ҳаёт шунчалар мураккабки, баъзида унда яшаётган инсонларнинг сенга нисбатан қилган ноҳақликлари сабаб жонингдан тўйиб кетасан. Ҳозир мен сизга ҳавола қилмоқчи бўлган ҳикоям айнан шу гапимни исботи бўла олади.
Шоира қиз оилада ёлғиз фарзанд бўлиб, лекин негадир унга нисбатан ҳаттоки болалик пайтларидаям унчалик эркалатишлар бўлмаган. Балким уни қиз бола бўлиб туғилганлиги айбидир. Уй ишларига жудаям чаққон, ҳечам чарчамасди. Оилада ундан сўнг фарзанд туғилиши жудаям оғир кечди. Билмадим нима сабаб бўлди, лекин бир неча маротаба бола тушиши рўй берди. Даволанишлар ва духтирларнинг саъйи ҳаракати билан ва ниҳоят ўғил фарзанд туғилди. Ҳамма хурсанд...болача опасидан ўн ёш кичик бўлиб туғилганди.
У укачаси туғулганга қадар ҳам унчалик эркалатиш, меҳр кўрмаганлиги сабаблими укачасидан ота онасини қизғонмасди.
-- Қаренг ойижон беш баҳо олдим бугун!- деди бир куни хурсандчилигини яширмасдан.
-- Нима бўлибди...сен ўқувчисан, шу учун беш олишинг керак. Ўқувчини энг асосий мақсади билим олиш.... - деб қўя қолди ойиси беэътиборгина.
Бўлди....мақтов ҳам йўқ, қизини аъло баҳо олгани уларнинг фахри эканлигини ҳис қилиш ҳам йўқ. Шоира қизча эса бундай муомила ва ҳолатларга ўрганиб кетгани учун энди хафаям бўлмай қолганди. Лекин тинмасдан ойисига уй ишларида, рўзғор ишларида кўп ёрдам берарди. Укачасининг иштончаларини ҳам тозалаб ювар, чўмилтирар, кийимчаларини алиштирар ва ҳатто ўз вақтида овқатини берарди. Дарсларини қилиб бўлгач сайрга олиб чиқар, уни ўйнатар эди.
Аммо шу ишларга чалғиб ҳам қолмасдан аъло баҳолар олишда давом этарди. Шуниси ачинарли эдики, уни олган бешларига уйидагилари ҳеч ҳам парво қилмасди. Мактабдан келиши билан, қизим буни қил, қизим укангга қара. Бечора қизалоқ баъзи кунлари дарс қилаётиб столи устига бошини қўйиб ухлаб қоларди.
-- Қиз бола ўзи доиммм оилада биринчи ёрдамчи бўлиши керак рўзғор ишларида. Биз ҳатто кексайиб қолганимиздаям қарашинг керак...ўғлим эса у бошқа гап. Ўғлим мени авлодимни давомчиси, мени ишларимни ҳам давом эттириши керак бўлган инсон. Сен ҳатто опа бўлиб ёрдам беришинг керак. Бу сени опалик вазифанг шуни унутма қизим.- дер эди дадаси доим.
Мана Шоира қиз мактабни аъло баҳоларга битириб инситутга кирди. Ўзининг тиниисиз ҳаракатлари, билимга чанқоқлиги билан инситутниям имтиёзли диплом билан тамомлади. Ўзининг тиришқоқлиги билан яхши ишга ҳам жойлашиб олди. Иш мобайнида бир йигит билан танишиб, йигит совчи жўнатиб тўйлари ҳам бўлиб ўтди. Вақт худди шамол каби еларди.... ҳаш паш дегунча орадан йиллар ўтиб ўғил фарзандли ҳам бўлишди. Бошида ёзганимдек....инсон ҳаётдан баъзида тўйиб кетаркан. Шоирани эриям унга беэътибор бўла бошлади. Уйларни тозалигигаям, мазали овқатлар пишириб берсаям ҳечам пайқамас, мақтамасди. Шоира кўпроқ ишлаб, иш билан овунар, ўғилчасиниям иш хонасига олиб кетадиган бўлди. Ҳатто эридан ҳам кўпроқ маош оларди. Рўзғорини ҳамма ками кустини тўғирлаб олганди.
Ўлим ҳақ деганларидек, унинг дадасиниям ўлим четлаб ўтмади. Отасининг вафоти минг унга меҳр бермаган бўлса ҳам қайғурди, йиғлади. Бироз вақт ўтиб укасиям мактабни тамомлаб институтга кириш учун ҳаракатини бошлади. Имтиҳонларни ҳам топшириб бютжедга киролмади. Фақат энди шартнома асосида ўқиш йўли қолганди. | 607 |
| 15 | 😍 Қизлар, шунақа канал топдимки, сизларга айтмасам бўлмайди!
Ростини айтсам, аввал ишонмадим. Лекин Лимон Маркетдаги нархларни кўриб ҳайрон қолдим. 😳
Маҳсулотлар тўғридан-тўғри Хитой заводларидан келаркан. Шунинг учун нархлари оддий бозордагидан анча арзон.
🔥 Қаранг, ўзингиз баҳоланг:
📱 Телефонлар — 200 мингдан 1 миллионгача
🛋 Креслолар — 100 минг сўмдан
👗 Кўйлаклар — 20 минг сўмдан
👜 Сумкалар — 25 минг сўмдан
👠 Туфлилар — 15 минг сўмдан
💥 Ҳозир кўпчилик шу канал орқали буюртма қиляпти.
Бир кириб кўринг, балки сизга ҳам ёқади. 👇
👉https://t.me/+V3b0_8nCdSIxNDVi | 725 |
| 16 | Иброҳим ичкарига кириб кетар экан, хизматкорига бизларни ҳайдаб юборишини айтди. Бизлар ўз фарзандимизнинг уйидан ҳайдалдик.
Мен эса унга эргашиб, қўлидан ушламоқчи бўлганимда у, агар бирортасига мен унинг отаси эканлигимни айтсам, ўлдиришини айтди ва: Эй киши, мендан нима истайсан, пулми? Мен сенга ойлик тайинлайман, фақат шарт шуки, менинг олдимга бошқа келмайсан, мен отангман демайсан, деди.
Мен унинг берадиган пулини олмадим ва ҳолимиздан шикоят қилиб сизнинг олдинггизга келдим.
Мен бу кишидан:
-- Ўғлингизнинг исмини ва қандай ишда ишлашини айтинг!- деб сўрадим.
У менга норози қиёфада қараб:
-- Мени ўлдиришни истайсизми?- деди.
Мен, ҳукм даъво кўриб чиқилгандан кейин ўқилишини, даъво эса унинг ўғлини исмини билмай туриб кўрилмаслигини айтдим.
-- У ҳолда Аллоҳ азза ва жаллага шикоят қилишдан бошқа чорам йўқ экан, Ундан мана бу оқ бўлган фарзанддан ўчимни олиб беришини сўрайман, деди ва оёғини умидсиз ҳолда судраганча хонани тарк этди ва шундан кейин қайтиб келмади.
Аммо унинг ўғлига келсак, отасига нима қилган бўлса, фарзандидан ҳам шуни кўриши аниқдир, айтадиларку, не кўргазсанг шуни кўрасан.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 949 |
| 17 | -- Ҳа отажон бўлди. Энди Европага бормоқчиман!- деди.
-- Европа, қайси Европага?, деб сўрадим.
-- Парижга!- деди.
Мен буни эшитиб:
-- Аллоҳдан паноҳ сўрайман, кофир давлатга бормоқчимисан? Ахир бу бизга тўғри келмайдику?- дедим.
Ўғлим, унга қўшилиб аёлим сўзларида қаттиқ туриб олишди. Аёлим менинг юмшамаётганимни кўргач, ўзининг келинлик зирак, узукларини сотди. Унинг бор мул-мулки шулар эди. Пулларни ўғлига берди. Ўғлим эса пулларни олиб, менга қарамасдан Парижга кетди.
Ўғлимнинг бу ишидан ғазабланган эдим, у билан бир муддат боғланмадим. Юборган хатларига ҳам жавоб бермадим. Лекин шундай давом эта олмас эдим. Қалбим юмшади. Унга хат юбордим, нима керак бўлса, тортинмай сўрашини айтдим. У доим сўрар эди. Менга йигирма лира жўнатинг... ўттиз лира.... ҳатто мен ва онаси иккимиз кун бўйи қуруқ нон есак ҳам, ўғлимизга сўраган нарсасини етказиб беришга ҳаракат қилар эдик
Унинг курсдошлари ҳар ёз ойида дам олиш учун уйларига келишар, ўғлимиздан эса дарак йўқ эди. Унга келишини, соғинганимизни айтсам, у дарси кўплигини, уйига келиб-кетиб вақтини бекорга сарфлашни истамаслигини айтар эди.
Кейин юз лира сўради... ундан кейин уч юз лира.
Тасаввур қилинг, дўконининг бор мол-мулки йигирма лирадан ошмайдиган, кунлик фойдаси бир лирагина бўлган оддий бир кўкатфурушда уч юз лира нима қилсин. Ниҳоят унга бунча пулни бера олмаслигимизни айтиб, ўртоқларига ўхшашни ҳаракат қилмаслигини, чунки уларнинг оиласи бой, бизлар эса камбағал эканлигимизни айтиб насиҳат қилдим.
Ҳовлини ярим баҳосига сотдим. Эшитяпсизми? Яшаётган ҳовлимни икки юз лирага сотдим. Бу ҳовлидан бошқа мени ҳеч қандай давлатим йўқ эди. Қолган юз лирани бир судхўр яҳудийдан ҳар ойда ҳар бир лира учун тўққиз танга тўлаш шарти билан олдим. Яъни ундан олган юз лирам йил охирида икки юз саксон лира бўлади. Ўғлимга бу пулларни юборар эканман, унга бошқа бир тийин ҳам бера олмаслигмини, шундоқ ҳам хонавайрон бўлганлигимни айтдим.
Шундан сўнг уч йилгача ундан хат-хабар келмади. Унга юборган хатларимга ҳам жавоб бермади.
Орадан ўтган етти йил ичида унинг юзини кўра олмадим, ҳовлидан ҳам ажралдим. Бу орада судхўр яҳудий ўз ҳақини сўраб келди. Мен унга қарзни тўлашдан ожиз эдим. У ҳукуматга менинг устимдан даъво қилди. Ҳукумат ҳам унинг ёнини олди. Чунки у уларга мен билмайдиган бир варақни кўрсатди. Давлат одамлари мендан: Шу вараққа сиз қўл қўйганмисиз, деб сўрашди. Мен тасдиқладим. Улар менга қарзимни тўлашимни, акс ҳолда қамоққа олинишимни айтишди. Мен қамалдим. Ҳа, мени қамадилар. Аёлим ёлғиз қолди. Уни Аллоҳга топширган эдим. Аёлим одамларни кирини ювиб, уйларда хизмат қиладиган хизматкорга айланди. Хорлик косасини қултумлаб ичди.
Қамоқдан чиққанимдан сўнг қўшниларимиздан бири менга:
-- Ўғлинггизни эшитдинггизми, деди.
-- Ўғлим. Қаерда у?-деб сўрадим.
-- Ростдан хабаринггиз йўқми ёки ўзинггизни гўлликка соляпсизми? Ахир ўғлинггиз ҳукумат ишида катта вазифада ишлар, франциялик аёли билан хашаматли бир қасрда яшар эканку!-деди.
Шундан кейин аёлим билан сафар тадоригини кўриб, ўғлимизнинг олдига бориш учун йўлга чиқдик. Ўғлимизни худди кичкиналигидек бағримизга босиб, қучганимиздагина барча ғамларимиз кетиб, ҳаётимизнинг мазмуни қайтиши мумкиндек эди. Зеро, мана бундай узоқ айрилиқ сабаб бизлар унга ниҳоят даражада ташна бўлган эдик.
Ўғлимиз турган хонадонни топиб бориб эшикни тақиллатдик. Эшикни бир хизматкор аёл очди. Бизнинг афт-ангоримизни кўриб ҳайратга тушди ва: Сизларга ким керак, деди. Бизларга Иброҳим кераклигини айтдик. У: Иброҳим жаноблари сиздай ғарибларни уйларида қабул қилмайди. Девонга боринглар, деди. Мен: Кимни ғариблар деяпсан, эй ақли йўқ аёл, мен унинг отасиман, бу эса онаси, дедим.
Шовқинни эшитгач, ичкаридан Иброҳимнинг ўзи чиқди ва хизматкоридан: Булар кимлар, деб сўради. Иброҳимнинг ортида бир чиройлик фаранглик аёли ҳам турар эди.
Аёлим ўғлини кўриб йиғлади ва: Иброҳим, ўғлим, деб қўлларини у томон чўзиб, ўзини унга ташламоқчи бўлди. Иброҳим эса бунга йўл қўймади ва кийимини қоқиб, аёлига французча бир иккита сўзни айтди. Кейин билсак, у айтган сўзлар “мажнунлар” маъносини англатар экан. | 812 |
| 18 | 📝ОҚПАДАР УГИЛ...
(ибрат учун ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Шайх Алий Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ишхонамда ўтирар эканман, ҳузуримга ёши катта бир киши кириб келди. Кексалиги сабаб юришга ҳам мажоли йўқ, оёғини зўрға судрар эди. Менга салом бериб, столга суяниб тўхтади, кейин ўтириб: Менинг ҳикоямни эшитишингизни ва менга зулм қилганларга чора кўришингизни сўрайман, деди.
-- Марҳамат қилиб сўзланг, қулоғим сизда!- дедим.
У ҳикоясини бошлади.
-- Мен йигитлик чоғимда ҳалол, покиза эдим. Ҳар куни эрталаб уйдан чиқиб дўконимга борар, у ерда турп, бақлажон, узум каби сабзавот, меваларни сотар эдим. Топган фойдамни бир қисмига гўшт, нон сотиб олиб, ошиб қолган сабзавотларни уйга олиб борар, аёлим уларни пиширгач, еб-ичиб, Парвардигоримизнинг неъматларига ҳамду сано айтганча уйқуга ётар эдик. Бизлар ғам чекмас, эрта ҳақида ўйламас эдик, одамлар билан ҳам, ҳукумат билан ҳам ишимиз йўқ эди. Бировлардан нарса талаб қилмас, улар ҳам бизлардан бирор нарса талаб қилишмас эди. Мен мадрасада таълим олмаган бўлсам ҳам, фарз намозларни қандай ўқишни, пулларимни санашни билар эдим, шунинг ўзи менга кифоя эди. Ҳаётимни бировни алдамай, ўғрилик қилмай, ҳалол меҳнат қилиш билан ўтказдим. Лекин ҳаётимнинг кемтик жойи бизнинг фарзандимиз йўқлиги эди. Фарзанд кўриш учун барча воситаларни қўлладик... кейин эса ишимизни Оллоҳга топширдик.
Кунлар, тунлар шу зайлда ўтиб борар эди.
Кунларнинг бирида шодлик-хурсандчилик бизнинг уйимизни ҳам четлаб ўтмади. Ҳомиладор бўлган аёлимга ширин сўзлар айтиб, яхши парвариш қилиб, унга кўпроқ вақт ажрата бошладим. Биз кунлар, соатларни санар эдик. Ҳатто аёлимнинг тўлғоқ кечаси келгач, бутун тунни туғилажак фарзандни кутиш билан ўтказдим. Тонг ёришгач, шовқинни эшитдим. Аёлимга қараган доя менга шодон ҳолда ота бўлганим хушхабарини берди. Ўша пайтда ёнимда бир риёл бор эди, ўшани унга суюнчи қилиб бердим.
Фарзандимиз кулса, ҳаёт бизга кулгандек бўлар, йиғласа унинг йиғисидан уйимиз тебранар эди, касал бўлса, кунларимиз зулматга айланар, ҳаётимиз нотинч бўлар эди. У ўсган сари биз учун байрам бўлар, у ҳар гал бир сўз айтганида шодлик бизни ўраб олар эди. Агар у бирор нарсани истаса, унинг биргина истаги учун боримиздан кечар эдик... шундай қилиб у мактаб ёшига етди.
-- Боламиз катта бўлиб қолди, нима қиламиз?,- деди рафикам.
-- Уни дўконимга олиб бораман, у ерда ҳам яйрайди, ҳам менинг ишимни ўрганади!- дедим.
-- Кўкатфуруш бўладими?- деди рафикам.
-- Нима бўлибди, отасини ҳунаридан ор қиладими?- дедиб жахлим чикиб.
-- Йўқ, нега энди. Яхшиси уни қўшнимизнинг ўғли каби мактабга берамиз. Ахир ўғлимиз ҳукумат ишларида ишлаб, фалончилар каби костюм шимлар кийиб, раҳбар бўлиб юрса ёмонми?- деди.
Аёлим қарорида қатъий туриб олганидан сўнг ўғлимни мактабга олиб бордим, бор пулим унинг китобларини олишга кетди. У синфининг биринчи қаторида ўтирар, устозлари ҳам уни яхши кўришар, қадрлашар эди.Имтиҳонни аъло баҳоларга топшириб, бошланғич синфнинг гувоҳномасига эришгач, аёлимга:
-- Мана ўғлимиз Иброҳим гувоҳномалик бўлди, энди етар, мен билан бирга дўконда ишлайди, дедим.
Аёлим зарда билан:
-- Дўконга ҳам ўт тушсин илойим, ўғлимизни шунча олган билимини, келажагини барбод қилмоқчимисиз? Гап тамом, мактабнинг иккинчи босқичига ўтади, деди.
-- Эй хотин, сенга бу сўзларни ким ўргатди а? Билими, келажаги, деганинг нимаси?. Отаси, бобосининг ҳунарини менсимаяпсанми?- дедим. Аёлим ҳовуридан тушиб:
-- Қўшнимиз ўз ўғлини билим олишини қанчалар исташини биласизми?--деди.
Мен эса:
-- Эй хотин, бизлар оддий одамлармиз, бизлар ўзгаларга тақлид қилмаймиз!-дедим.
Аёлимнинг оҳ-воҳидан сўнг ўғлимиз мактабнинг иккинчи босқичига ўтди. Чиқимлар кундан-кунга кўпаяр, аммо мен унга берган пулларимдан рози эдим. У бакалавр даражасига етди.
Мен ўғлимдан сўрадим:
-- Энди бўлгандир? | 670 |
| 19 | 🔈САВДО (ШОП) КАНАЛЛАР АДМИНЛАРИ ДИККАТИГА!
Одам сонига гарантли реклама. Олдиндан канча одам киришини аник биласиз 😉
Накрутка йук умуман 🙅♀
🫰Тулов Олдиндан
💪 7 йилдан бери шу сохадамиз.
Группа на одам кушиш бн алмаштирманг,биз одам кушмаймиз,узлиги реклама дан киради.
Нархлар фикс! (🤷♀скидка йук)
Отчётлар ⬇️
https://t.me/odam_soni_hizmati
https://t.me/odam_soni_hizmati
🫡НАРХЛАР ВА БОШКА МАЪЛУМОТЛАР ЛИЧКАДА | 761 |
| 20 | — Бўш ётган ер бор. Шунга ул-бул экасизми? — деди у бизга қараб.
Эримдан аввал мен рози бўлдим.
У айтган ерга помидор экиб, челаклаб сув қуйиб парваришладим. Бирданига ҳеч ким йўқламайдиган, ҳатто эрим ҳам кам келадиган бу маконимизга қайнонам ҳам, қариндошлари ҳам кела бошлади. Чунки экиним ҳавас қилгулик даражада бўлганди. Афсуски, иккинчи ўғлим туғилиб, уларни териб, сота олмадим. Барчасини турмуш ўртоғим ва қайнонам саранжомлади. Жуда катта даромад қилдик. Аммо у пуллардан менга бир чақа ҳам теккан эмас.
Яна эски ҳаммом, эски тос. Аввалгидек, ўғилларим билан хор-зорликда яшай бошладим. Эрим бизни буткул ташлаб қўйганди. Иложсизликдан болаларимни онамга ташлаб, ишладим. Бу орада қайнонам йиқилиб, кўзи кўрмай қолибди, тўшакка михланибди. Ишлаб юрган чоғимда бу ҳақда эшитиб қолдим.
— Қайнонанг оғир ётганмиш. Хабар ол, — яна насиҳат қилди онам.
Ишонасизми, борсам шифокор ёнимга югуриб келса, денг:
— Сиз унинг кими бўласиз? Биз бу беморга уйга кетишга рухсат бергандик, шундан буён ҳеч ким йўқ.
Қотиб қолдим. Наҳот, шунча бойвачча ўғиллар биргина онанинг ҳолидан хабар олишга, уйга олиб кетишга ярамади?
— Ойи, мен келдим, — дедим қайнонамнинг бошига бориб.
Жавоб ўрнига қайнонамнинг кўзларида дув-дув ёш кўрдим. Юрагим алланечук бўлиб, йиғлаб юбордим.
— Йиғламанг, ойи. Сизни олиб кетаман. Ўғлингизга ҳозироқ бориб айтаман.
Йиғлай-йиғлай шифохонадан чиқиб, эримни изладим. Топгач, барча дилимдагиларни тўкиб солдим:
— Мени ўйламадингиз, майли. Болаларингизни ташлаб қўйдингиз, хўп. Лекин онангиздан нега хабар олмадингиз? Боринг, олиб келинг. Майли, менинг ёнимга олиб келинг, ўзим қарайман!
Афсуски, қайнонам эрим бориши билан вафот этибди. Шундан сўнг умр йўлдошим бизни буткул унутди.
— Ўз уйимизга фақат ўзим сиғаман. Укам сени ва болаларингни киритмайди, — деди ҳатто юзимга.
Ундан бирор ёруғлик чиқмаслигига кўзим етгач, ўзим туман ҳокимлигига бориб, арзимни айтдим. Шукрки, қулоқ тутадиганлар бор экан. Ер беришди.
Энди топганимни тўплашга, ўзимизга бошпана қуришга ҳаракат қилдим. Чайлада яшаб, уй кўтара бошладим.
Бундан хабар топган эрим яна пайдо бўлди. Номардни қарангки, болаларим ризқидан қирқиб олган қурилиш молларимни сотишга тушибди. Ортиқ чидай олмадим. Ажрашишга қарор қилдим:
— Сиз на оилани, на болани, на онани билдингиз! Сиздан ҳеч қандай умид йўқ! Кетинг, ҳаётимни яна дўзахга айлантирманг!
Бунга чидай олмаган эрим менга туҳмат қилди. Кўчага чиқиб, мен ҳақимда “суюқоёқ” деб гап тарқатди. Ундан буткул совидим. Энди орамизга ҳеч нарса қолмаганди. Яқинда у учинчи бор уйланди. Энг даҳшати, атай мен уй қурган маҳалладаги ресторанда тўй қилди. Машинада чунонам шовқин солиб ўтдики, уйимиз ёнидан.
Мен-ку, майли... Унинг зулмларига, нодонликларига кўникиб қолганман.
Аммо фарзандларим-чи? Улар энди гўдак эмас. Катта бўлиб қолишди. Уларга қараб эзилиб кетдим...
Айтмоқчи бўлганим, қизини турмушга бераётганларга мен яққол мисолман! Асло бойликка учманг! Мана, мен бой хонадонга тушдим, аммо нонимни ҳам ўзим топдим, уйимни ҳам ёлғиз бошим билан қурдим.
Бахт — бойликда эмас, шуни асло унутманг, азиз оналар!
Қизларингизнинг ҳаётини саробга алмашманг!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 923 |
