🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
显示更多📈 Telegram 频道 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 的分析概览
频道 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 25 171 名订阅者,在 博客 类别中位列第 1 600,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 202 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 25 171 名订阅者。
根据 20 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -543,过去 24 小时变化为 7,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 4.77%。内容发布后 24 小时内通常能获得 3.29% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 1 201 次浏览,首日通常累积 829 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 10。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Janob_Help
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig”
凭借高频更新(最新数据采集于 21 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 博客 类别中的关键影响点。
数据加载中...
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 21 七月 | 0 | |||
| 20 七月 | +61 | |||
| 19 七月 | +67 | |||
| 18 七月 | +117 | |||
| 17 七月 | +38 | |||
| 16 七月 | +33 | |||
| 15 七月 | 0 | |||
| 14 七月 | 0 | |||
| 13 七月 | 0 | |||
| 12 七月 | +74 | |||
| 11 七月 | +13 | |||
| 10 七月 | +293 | |||
| 09 七月 | +29 | |||
| 08 七月 | 0 | |||
| 07 七月 | 0 | |||
| 06 七月 | 0 | |||
| 05 七月 | +2 | |||
| 04 七月 | 0 | |||
| 03 七月 | +1 | |||
| 02 七月 | +134 | |||
| 01 七月 | 0 |
| 2 | Тўй ўтганига бир ҳафта бўлди-ю, аммо худди ўша кундаги каби хаёлим паришон, юрсам, оёқларимда мажол йўқ. Ўша кундан буён ишга боришга ҳафсала қилмаётгандим, мана, бугун ўзимда куч топиб йўлга тушдим.
— Кечирасиз, такси керак эмасми?
Уйдан чиқишим биланоқ тўхтаган машина ҳайдовчиси менга алланечук умид билан тикилиб турарди. Индамай машинага ўтирдим, у эса бир зумда ишхонамга элтиб қўйди. Ҳатто пул беришни унутиб, машинадан тушиб кетаётганимда бирдан ақл чироғим ёниб кетди.
— Сизга манзилни айтмагандим-ку!
— Мени танимадингиз-а?
— Йўқ.
— Ҳ-ҳалиги, — деди у хижолат тортгандай сочига тегиниб қўяркан, — тўйда сизга қаттиқ урилиб кетгандим, эсладингизми? Узр сўрасам, мендан ранжиб ҳеч нима демадингиз. Кўзингиздаги ёшни кўриб, дўстимнинг тўйи ҳам татимаганди. Минг бор узр, мен бироз қўполроқман-да!
Нотаниш йигит то ўша кундан бери беором экани, қўпол ҳаракати учун узр сўраш ва мен билан жиддий муносабат ўрнатишни истаётгани ҳақида тинимсиз гапирар, тўй куни мен унга умуман аҳамият бермаганим, кўз ёшимнинг асл сабаби қандайлигини хаёлига ҳам келтирмасди. Аламданми, изтиробларни унутиш учунми, билмайман, унга ҳеч нима демай машинасидан тушиб кетдим.
Шу тариқа у бир ой давомида ҳар куни ишхонамга, уйимга қатнайдиган, жиддий нияти ҳақида айтадиган бўлди.
— Мени тинч қўйинг, — дедим унга кунларнинг бирида, — ҳақиқатни эшитсангиз, фикрингиз ўзгаради.
— Сизни тушунолмадим, очиқроқ гапиринг. Ахир иккаламиз ҳам ёш бола эмасмиз. Қўл ушлашиб боғларда кезишни эмас, сизга оила қуришни таклиф этяпман!
— Мен дўстингизни севардим, у ҳам мени… Йўқ, у менга ёлғон гапирган экан… У дугонамга уйланганини кўриб, ҳ-ҳалиги… Хуллас, энди тушундингизми?!
Унинг жим турганини кўриб, ичимдаги овоз «Сени бироз тинчлантираётган йигит ҳам энди йўқ», дея шивирлади ва жавобини ҳам кутмай уйим томонга югуриб кетдим.
Мана, ўн кундирки, ундан дарак йўқ. Бу табиий! Бир кўнглим бор гапни айтиб бекор қилдинг деса, бир кўнглим ришталар ёлғон билан боғланмайди, дейди. Ҳар куни ортимдан соядек эргашиб юришига ўрганиб қолган эканманми, билмайман, ичим ҳувиллаб қолди. Қолаверса, собиқ севгилимнинг қилган иши, куйинаётган ошиқ ролини ўйнагани, келажагим ҳақидаги жамики хаёллар мени тинч қўймасди. Кунора келаётган совчилар, кўнглимга ҳеч ёқмаётган йигитлар билан учрашувлар шу қадар ҳиқилдоғимга келгандики!..
— Ишдан кейин учрашув…
— Ойи, — дедим асабдан кўзларим учиб, — янами?!
— Ҳа, яна!
— Лекин…
— Сени эшитишни ҳам истамайман!
Одмигина кийимда, ўзимга ҳеч оро бермай, йиғидан қизарган кўзларим билан уйдан чиқаётганимни кўрган онам ортимдан «Сал ўзингга қараб олмайсанми?!» дея бақириб қолди. Куни билан бошим оғриб, белгиланган манзилга бордим-да, «куёв бола»ни кута бошладим.
— Салом.
Овоз келган тарафга ўгирилсам, тўйда менга урилиб кетиб, ортимдан анча пайт кузатиб юрган ўша йигит турибди.
— С-сиз?! — дедим атрофга қўрқибгина аланглаб. — Бу ердан тезда кетинг.
— Нима учун тезда?
— М-мен бир йигит билан учрашувга чиққанман, ҳозир кўриб қолса, нима деб ўйлайди?
— У сиз ҳақингизда ҳеч ҳам ёмон фикрга бормаган, бормайди ҳам!
Нима дейишни билмай каловланиб турсам, «куёв бола» унинг ўзи эканини айтиб қолди. Шу дам ўзим ҳам сезмаган ҳолда кулиб юбордим. Йигит ҳамма нарсани ўйлаб кўргани, ўтмишдаги ишлар учун мени ҳам, дўстини ҳам айбламаслигини гапираркан, унинг тоза кўнгли ва самимийлигига яна бир бор иқрор бўлдим.
Тақдирга тан бериш оғир, аммо начора! Бутун умр ўтмиш хаёллари билан яшашдан кимга не наф? Мана шу ҳақиқатни ўзимга сингдириб, тўй тараддудини бошлаб юбордим. Гарчи қалбимнинг бир чети ҳамон кемтик бўлса-да, ширин ташвишлар ва бўлажак турмуш ўртоғимнинг илиқ муносабати туфайли энди бу кемтиклик аввалгидай озор бермай қўйганди. Биз деярли ҳар куни учрашар, янги орзулар қилар, келажагимизнинг режасини тузардик. У дўсти ҳақида гапирмас, мен ҳам бора-бора ўтмишдаги азобларни унутишга ўзимда куч топаётгандим. | 86 |
| 3 | 📝 “Севгилим мени ташлаб, дугонамга уйланди… Кейин эса…”
Унга ҳозир нақадар қийин эканини тушуниб турибман. Ахир онаси тўйимизга розилик бермаётгани учун у ҳам минг бир азобда. Биламан, қўнғироқларимга ҳам айни шу важдан жавоб бермаяпти. Сўнгги марта гаплашганимизда қанчалар куйингани ёдимда.
— Менга осон тутма, ўзимдан ўтаётганини ўзим биламан!
— Лекин нима учун яна бир бор ҳаракат қилмаяпсиз?
— Онамга тушунтирдим, ялиндим, яна нима қилай, айт?!
— Шунчаки…
— Нима, сен ота-онамни норози қилишимни, уйдан чиқиб кетишимни истаяпсанми?!
— Йўқ, йўқ, мен фақат айтмоқчи эдимки, ҳ-ҳалиги, онангиз айтган қизни кўрдингизми?
— Сурати икки кундан буён хонамда турибди, ҳатто қараганим ҳам йўқ. Менга фақат сен керак эдинг, уйланиш ҳақида энди икки-уч йилгача ўйламасам керак.
Унинг ғазабланиши, асабийлашиши, совуқ муомаласи — буларнинг барини тушунаман, ахир унга ҳозир жуда қийин. Унга бўлган пок муҳаббатим, тоза ҳисларим сабаб биз ҳеч қачон айрилмасак керак, деган қарашни миямга чунонам сингдириб юборган эканманки, охир-оқибат бундан ўзим изтиробдаман. Гарчи орадан икки ой ўтган бўлса-да, уни бир кун ҳам эсламай яшамадим. Ахир бир йил давомида бутун умрингни бирга тасаввур этган инсонни ўйламаслик, шунчаки унутиб юбориш осон эмас. Фақат бир нарса юракка таскин бериши мумкин, ҳар ҳолда у ҳам мени ҳалигача унутмаган. Ҳар не бўлганда ҳам бугун бу ғамларни жилла қурса икки-уч соатга унутмоқчиман. Ахир бугун синфдош дугонамнинг тўйи-ку!
Безатилган дастурхон, қўшиқчининг шўх хониши, қиммат либосларга бурканган меҳмонларнинг юзларидаги қувонч — буларнинг бари жуда гўзал. Ҳар тарафдан тўйнинг таровати акс этувчи кулгилар эшитилар, келин-куёвнинг оқ, пушти рангдаги гуллар билан безатилган столи атрофида ёш болакайлар югуриб юришарди. Мен уларнинг шодон қийқириқларига қараб ажиб кайфиятда жилмайиб турсам, келин-куёвнинг келганидан дарак берувчи куй баланд овозда янграй бошлади.
— Жуда чиройли кўйлак танлабди-я!
— Менга унча ёқмади, бачканароқ.
— Куёвни қаранглар, келишгангина экан!
— Ҳа, қизнинг диди чакки эмас!
— Кўйлак ҳам чиройли, куёв ҳам!
Кўтарилган кулгини ёр-ёр садолари босиб кетди. Мен эса мийиғимда кулиб бош чайқадим-да, дугоналаримнинг орқасига турдим. Негадир келин-куёвни кўришга унча шошилмас, юрагимда нотаниш ғашлик мавжланиб борарди. Шу тариқа қизиқиш устунлик қилиб дугоналаримнинг турмакланган сочлари орасидан нигоҳим ёриб ўтди ва… Ва донг қотиб қолдим. Уларнинг табассумли юзлари қувончдан ёнарди. Айниқса, куёвнинг кўзларида порлаётган бахт учқунлари… Ҳа, севгилимнинг кўзлари айрилиқдан куйинаётган ошиққа заррача ўхшамас, у пўрим кийимда шаҳзодалардек керилиб юриб келарди. Мен ҳайратдан лол эдим, агар дугоналарим туртиб қўйишмаса, ҳамма ўрнига ўтириб олганини ҳатто сезмасдим ҳам. Бутун тўй давомида на кулишга, на овқатланишга ва на атрофдагиларни тинглашга қодир эдим. Шунчаки қимир этмай келин-куёвга тикилган кўйи ўтиравердим. У эса ҳеч хижолат тортмас, оғзи қулоғига етиб, дўстлари билан даврада рақс тушарди. Мен ҳатто «У балки бошқа, севгилимга икки томчи сувдай ўхшайдиган йигитдир», дея ҳам ўйладим.
— Қаерга кетяпсан? — деди мени тўхтатган дугонам.
— Ҳ-ҳалиги, суратга тушишга.
— Шошма…
Мен дугонамни кутадиган, умуман нималаргадир аҳамият бериб ўтирадиган аҳволда эмасдим. Қийқираб ўйнаётган тенгқурларим орасидан юриб ўтарканман, ўз-ўзимга пичирлардим. «Йўқ, у бошқа, у бегона, у шунчаки ўхшайди» деган овозлар миямдаги оғриқни кучайтирарди. Оёқларим ўзимга бўйсунмас, бир-бирига чалишиб, ҳатто бир неча бор гандираклаб ҳам кетдим. Келин-куёвнинг столи томон яқинлашиб, унча баланд бўлмаган зинапоялардан кўтарила бошладим. Шу пайт олдимдан шошиб ўтаётган йигитлар тўдасидан аллакимдир мени туртиб ўтди. Гарчи елкамда қаттиқ оғриқни сезган бўлсам ҳам, ҳозир хаёлим фақат куёвда эди. Унинг шундоққина ён тарафида турибман-у, ўша кўз, ўша қош, ўша юзни кўрсам ҳам тан олгим келмайди. Шу тоб унинг ҳам нигоҳи менга қадалди-ю, бироз тикилиб қолди. Лекин лом-мим демади. Ахир нима ҳам десин?! Ўртамизда бахтдан кўзлари чақнаётган дугонам эрининг қўлларидан дарҳол тутди ва улар яна кенг даврадаги меҳмонларга мамнун кулишди. | 91 |
| 4 | 🔔 🌌🌌🌌🌌🌌🌌
HAMMASI 25 MING SO'MDAN
NARX SO'RAB O'TIRMIS KANALIMIZDA HAMMA NARSA 25 MINGDAN
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+v_uflMaNWxswMGEy
https://t.me/+v_uflMaNWxswMGEy
╔═🌿═════🌿═════╗
🦋 QO'SHILISH 🦋
╚═════🌿═════🌿═╝
Homiy: 🕺 ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ 💃 | 208 |
| 5 | бошини тўсишга уринар, онда сонда холажон хола, бўлди, бошқа қилмайман деб ўтинарди. Саида баттар ғазаб отига минарди.
Очликдан, қўрқувдан, оғриқдан қизалоқнинг митти гавдаси эгилди. Ойи демадинг, майли демагин сен итдан тарқаган барибир эл бўлмайсан қараб тургин дея бақирди. Тўсатдан ошхона эшикларини ойнаси чил-чил синиб кетди, деразадан қаттиқ шамол кирди, зарб билан Саидага урилди. Қарғаниб бошини кўтарган Саида қўрқувдан тили калимага келмай қолди.
Холасининг беаёв калтагини еб ҳушидан кетган қизалоқнинг боши тепасида бир парча булут ҳосил бўлди ва бир оз турди-да Саида томон кела бошлади. Яқинлашган сайин одам шаклига кира бошлади. Саида қўрқувдан карахт бўлиб бақрайиб турарди. Сояга ўхшаган шарпада у опасини кўргандек бўлди. Саидани бутун вужудини карахтлик қандайдир қоронғулик қоплай бошлади. Шу дамда қорниниг пастки томонида қаттиқ оғриқ турганини пайқади. Саида қўлини қорнига босиб суянганча ўтириб қолди.
Тунда ишдан қайтган эри уйнинг чироқлари ўчиқлигини кўриб ажабланди. У эшикни ўзининг калити билан очиб кирди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шундоққина эшик ёнида Саида ҳушсиз ётарди.
Саида,- деди эри ва хотининг елкасидан ушлаб силкитди. Хотинини кўтариб ичкарига олиб кириб ётқизиб, кейин нима бўлганини билмоқчи бўлиб қизини хонасига кирди.
Дилнавоз қизим.
Бироқ Дилнавоз жойида йўқ эди.
У қўнғироқ қилиб тез ёрдам чақирди, Саидани шифохонага олиб кетишди.
Тонг отганда эрига Саидани боласи нобуд бўлганини айтишди, хотинингиз қаттиқ қўрққаниданми ҳомиласидан айрилди ва эс ҳуши ҳам ўзида эмас дейишди. Саида эрини танимади, ўзини кимлигини ҳам унутганди.
Хотини ақлдан озгани, нобуд бўлган фарзанди, қизчасини йўқолгани унга қаттиқ таъсир қилди.
Дилнавоз қишлоққа бувисиникига қандай бориб қолганини эслолмайди. Бувиси тунда тарақлаган овоздан уйғониб чиқиб қараса дарвоза ёнида қонга беланган набираси ётарди. Қизчани ҳушига келтириб ҳамма воқеадан хабар топди.
Бувиси шаҳарга келганда Саида қизи ёруғ оламни унутган савдойи бўлиб қолган, куёви эса бу мусибатларга чидолмай ичкилик ичиб юрган экан.
Ёмонлик истаманг одамлар... Ёмонлик Худодан қайтади...
Бир норасида сағирнинг дилини оғритган одамни Аллоҳ жазосиз қолдирмайди.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig | 186 |
| 6 | 📝 ПИСТАЧИ ҚИЗ.
(ёхуд норасида сағирнинг дилини оғритиб Аллоҳнинг ғазабига учраган хола ҳикояси)
Яқиндагина етти ёшга тўлган, ҳамма болалар қатори эрталаблари узоқ ухлашни жуда севадиган Дилнавоз саҳардан кўчага чиқади. Қанийди иложи бўлсайди у ҳам ухларди. Аммо буни иложиси йўқ, чунки бир пасдан кейин ҳамма болалар боғчага, мактабга тизилиб кела бошлашади.
Дилнавоз миттигина хонтахтасини устига ҳар хил ширинликлар, писта қурт ёйиб сотарди.
Фарзанди қўли билан кўрсатган ширинликларни дарров сотиб олиб берадиган ойиларга ва эркалик қилишга ҳадди сиғадиган болаларга қараб ўтириб, Дилнавознинг ҳаваси келарди. Баъзан хўрлиги келиб кетади, шундай пайтларда астагина йиғлаб ҳам оларди. Барибир уни йиғисини ҳеч ким кўрмайди, эрта саҳардан кўчада писта сотиб ўтирадиган қизалоқ билан хеч кимнинг иши йўқ. Кимнинг ҳам иши бўлсин, ахир ўзининг отаси, Саида холаси...йўғе ўгай онаси турганда.
Онаси ўлгандан кейин худди катталардек фикр юритадиган бўлиб қолган Дилнавоз ўйларди, биров бировни ўйлайдиган пайтми ҳозир.
Дадаси эрта саҳардан ишга кетиб ярим тунга яқин келарди. Онаси ўлгандан кейин холаси Саида дадасига тегвоган, холаси бўлган пайтлари яхши эди, доимо Дилнавозни асалим деб эркалатарди. Ҳозир эса кўргани кўзи йўқ, тинмай қарғайди, кўзинг тешилгур, итдан тарқаган, сариқмашак ва яна хунук сўзлар билан атарди.
Дилнавоз дадаси ишдан келишини ухламасдан кутиб ўтирар келиши билан югуриб бориб уни кучоқлаб буйнига осиларди. Саида буни ёқтирмасди. Бир куни Дилнавозга агар даданг келганда яна югуриб борсанг нақ каллангни узиб оламан деб сонини чимчилади. Бечора Дилнавоз тушунди, тушунмасинчи холасини калтаклари шунақа қаттиққи.
Бир ойча олдин Саида Дилнавозни отиб юборганида боши иситгич қувурига урилиб ҳушидан кетиб қолди. Ҳушига келганда кўнгли айниб боши ғир ~ ғир айланди, куни билан ўрнидан туролмади. Саида холаси қўрқиб кетди шекилли қаттиқ гапирмади, аммо дадангга айтсанг етим хонага бериб юбораман деб қўрқитди.
Дилнавознинг онаси ҳомиладор эди. Дилнавозга ука олиб келиш арафасида юрган кезлари қишлоқдан синглиси келади. Саида шаҳарга тиббиёт билим юртига ўқишга кириб уларни уйида тура бошлаганди. Дилнавознинг онаси бундан хурсанд эди.
Саида доим Дилнавозни эркалаб кўчаларда айлантириб юрарди.
Қиш кунларининг бирида Дилнавоз ойисининг йиғлаб сўзлаётганини эшитиб қолди. Ойиси телефонда қўшниси Санобар опа билан гаплашаётган экан. Дилнавоз унча тушунмади-ю аммо... Ўз синглим қўйнимга илон бўлиб кирганини пайқамабмана, тузумни ичиб тузлуғимга тупуриб эримни йўлдан урсая. Ярим тунда уйғонсам синглим эримни бўйнига осилиб турибдия. Энди нима қилай деганлари эсида. Шу сўзларни айтаётганда тўсатдан овози узилиб қолди, кейин инграгани эшитилди. Дилнавоз югуриб ошхонага чиқди. онасини ранги оқарганча полда чўзилиб ётарди. Ойи, ойижон сизга нима бўлди қичқириб юборди. Кейин эшик қаттиқ тақиллади. Қизалоқ эшикни очди, қараса қўшниси Саида опа экан. Дарров тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
Дилнавоз олдин ҳеч нимага тушунмади, нега уйларида тумонат одам ҳаммани қовоғи солиқ, нега у қўшни аёлникида ўтирибди. Ойисини соғиниб йиғлайверганидан кейин дадаси ойисининг жаннатга кетганини, энди қайтиб келмаслигини, чақалоқни ҳам бирга олиб кетганини тушунтирди.
Кейин Саида холаси энди мен сенинг ойинг бўламан. Мени ойижон деб чақирасан деди.
Болалар боғчага, мактабга ўтиб бўлишгандан кейин Дилнавоз қорни очқаганини билди, ошқозонида санчиқ турди. Уйга кирсаммикан? Йўқ, холам ойнадан қарамагунча киролмиман бақиради ёки уради.
Қорни очқаганидан болалиги тутиб сотаётган печенисидан битта еб кўрди яна еди, учинчисини ҳам еди.
Ҳа башарангни ел олсин, итдан тарқаган очофат! Қарғанган овоз келди учинчи қаватдан. Захаргиналарни егур еб тўймас!
Йўлакдан худди қуюндек отилиб чиққан Саида Дилнавозга ўшқирди: кир уйга. Уйга киргач Дилнавозни калтаклай кетди. Ҳали қараб тур ўғри томоқ бурнингдан булоқ қилиб чиқараман.
Қорни қаппайиб ой куни етиб қолганига қарамай Саида қизалоқни бошига муштлар юзларига тарсаки туширар гоҳида тепиб ҳам қўярди.
Ўзи шусиз ҳам очликдан силласи қуриган қизалоқ калтак зарбидан ғужанак бўлганча жажжи қўлчалари билан | 177 |
| 7 | 🍋LIMON MARKETGA🛍 ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻♀
БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍
🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ
Уй Рўзғор Буюмлари👇
🧴Шампунлар 10.Минг Сўмдан😱
🧽Совунлар эса 2.минг сўм
🧺Кир ювиш Порошоги Геллар 20.Минг Сўмдан
❤️🔥Парфюмерия Атирлари 10.Минг сўм
🪥Тиш пастаси шётка 5.Минг
🧼Крем ва Геллар 3.минг сўмдан
😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/TiyFAdBSjrM3OTky | 314 |
| 8 | Тиш пастасини тишга эмас бананга суртинг. Сабабини билсангиз эрингиз сиз билан бутун умр ажрашмаслиги аниқ‼️
Ёлғиз ўғлимга севиб қолгани учун оддий оиладан қиз олиб бердик. Бошида ҳаммаси яхши эди. Лекин бир куни тунда келинимни ошхонада яшириб бир иш қилаётганини кўриб қолдим. Яқиндан бориб қарасам бананга тиш пастаси суряпти экан. Қилган ишидан жахлим чиқиб бу нима қилганингиз десам, келиним “Ойижон мени кечиринг, илтимос ўғлингиз билмасин” дея сабабини айтиб берди. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонимни олиб, қизи бор барча огоҳлантирдим.
Келинимнинг айтишича, бананга тиш паста суриб кейин… Давоми👇 | 473 |
| 9 | У бор кучини аямай, тер тўкиб ишлади. Энди омборга мудир бўлиш тушига кирадиган бўлиб қолди. Омбор мудирининг маоши 450-лира-я! Одам боласи бир нарсани астойдил ният қилса, ниятига етаркан. Яна уни хўжайин чақириб қолди.
— Сизга бир яхшилик қилмоқчиман, омбор мудирлигини ҳам олиб берсам, нима дейсиз?
— Миннатдор бўламан, бейафандим.
— Жуда яхши, маошингизга яна 35-лира қўшиб қуяман. Бориб, омборни қабул қилиб олаверинг!
Омбор учун олинган баъзи молларни адашиб ўзининг уйига ташиб кетадиган паришонхотир омборчининг паттаси қўлига тутқазилди. Омбор мудирлиги ҳам дарвозабонга ўтди. Иш кўплигидан унинг қўли қўлига тегмай қолди. Хўжайин ҳам ҳўкиз эмас-ку, кези келганда унинг тиришқоқлигини инобатга олар, ахир. Мана, инобатга олди ҳам.
Хўжайин бир куни уни ҳузурига чақириб:
— Сиздан ғоят миннатдорман, жуда хурсандман… деди. Ишлаган тишлайди-да. Очиғини айтганда, дарвозабонлик сизга ярашмайди. Бошқа юмушлар зиммангизда қолаверади-ю, мен сизни фабрикага директор қилиб ҳам тайинламоқчиман.
Директор бўлиш-а? Буни эшитиб Саломат довдираб қолди! Ўзи-ку айни муддао-я! Одам боласи бир нарсани астойдил ният қилса, ниятига етаркан. Мана, фабрикага директор ҳам бўлиб олди.
— Ойлигингизга 90-лира қўшилди, — деди хўжайини.
Дарвозабонликдан бўшаганлиги сабабли маоши 80-лира камайди. Лекин янги лавозими учун қўшимча равишда тўқсон лира ола бошлади. Хуллас, ойига ҳаммаси бўлиб 260-лира маош оладиган бўлди.
2,500-лира маош олиб келган директор хўжайиннинг секретари билан “дон олишиб” қолгани учун фабрика дан қувилди.
Фабрикада қирқ ишчи, икки уста ва йигирмага яқин машина бор. Оддий ишчи бўлиш унинг қўлидан келмайди, усталикни эплай олмайди, машиналарнинг ўрнини эса босолмайди. Идорада ўзи билан хўжайиннинг секретаридан бошқа ҳеч ким қолмаган.
У бўш пайтларида секретарь қиз билан валақлашиб ўтириб, унга нуқул хўжайинни мақтаб кетарди:
— Барака топкур, хўп тилло одам-да. Мен фабрикага саксон лира оладиган дарвозабон бўлиб кирувдим. Мени тунги қоровул қилиб тайинлади, ойликни 110-қилди. Иннайкейин, котибликни ҳам берувди, маошим 170-га чиқди. Сўнг ҳисоб-китоб ишларини ҳам иноят қилган эди, 215-лира оладиган бўлдим. Шундан кейин омборчиликни ҳам қўшиб берувди, ойлик 250-лирага етди. Мана энди директор ҳам бўлиб олдим. Маошимни айтмайсизми 260-лира-я!
Секретарь қиз ҳам унга бўш келмади:
— Мен фабрикага пол ювадиган бўлиб кирганман. Ойлигим 40-лира эди. Кейин хўжайиннинг кир-пирини ювадиган, уйини супуриб-сидирадиган бўлдим, ҳақим 60-лирага чиқди. Сўнгра машинисткаликни ҳам ўрганувдим, 80-лира тўлайдиган бўлди. Уйида овқат қилиб беришга, рўзғорига қарашишга ўтдим, 100-лира ола бошладим. Кейин… кейин бўлса, хўжайин учун ким бўлиб қолганимни ўзингиз кўриб турибсиз. Менга яна 15-лира тўлайдиган бўлди. Ҳозир 115-лира олиб турибман.
Бир куни у қизга қараб:
— Кўп ишлаб, толиқиб қоляпсан-да, деди.
— Ўзингиз-чи? жавоб берди у. Наҳотки маошингиз камлик қилмаётган бўлса! Ойлигингиз ошишини наҳотки истамасангиз?
У қизнинг бетига тикилди. Идорада шу секретарь қиз икковигина қолганлиги унинг эсига тушди. Кейин бу қизнинг қўшимча вазифаси нимадан иборат эканлигини кўз олдига келтириб, сесканиб кетди.
— Йўқ-йўқ, деди у, ойлигимнинг ошишини истамайман. Шунисига ҳам шукур. Хотин киши бўлганимда нима бўларди-а? Худо кўрсатмасин! Хўжайин сени ҳам ишдан ҳайдаб, ойлигимга яна 20-лира қўшиб берарди… Йўқ, керакмас… эркак киши бўлганимга хурсандман… Аммо лекин хотин киши бўлганимда-ю…
Тамом...
Азиз Несин.
Туркчадан Миад Ҳакимов таржимаси.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 1 095 |
| 10 | 📝Хотин киши бўлганимда-ю…
Саломат трикотаж фабрикасига дарвозабонликка кириб, саксон лира ойлик оладиган бўлди. У бунака маош бир киши у ёқда турсин, чорак кишига ҳам етмаслигини била туриб, шундай қилди, чунки у ўзининг ишчанлигига, уддабуронлигига ишонарди. Ахир унинг бу қобилияти бир кун эмас, бир кун хўжайиннинг қулоғига етмай қолмайди, ана ундан кейин ойликнинг ошиши ҳам гапми! Аслида дарвозабонлик қилиш унга тўғри келмасди-я, лекин начора, дунёнинг ишлари шунақа экан. Ҳатто ўзи дарвозабон бўлишга арзимайдиганларнинг ҳам эшигини беш-ўнлаб туппа-тузук одамлар қўриқлай берар экан. Хуллас, дунёнинг ишлари чархпалак дегандек, хўжайинлар билан дарвозабонлар ўрин алмашган эканлар-да.
Саломат ойлигим ошиб қолар, деб эртаю кеч жонини жабборга бериб ишлади. Ҳатто, ҳани энди тунги қоровул бўлиб олсам, деб кўнглига ҳам тугиб қўйди. Тунги қоровул 200-лира ойлик олади-я. Ўзи унчалик қийин иш эмас…
Одам боласи астойдил ният қилса, албатта ниятига етаркан. Бир куни уни хўжайин чақиртириб:
Хизматингдан хурсандман, деди.
Раҳмат, афандим, саломат бўлинг.
Кейин хўжайин ундан:
Уйланганмисан? деб сўраб қолди.
Ҳа, уйланганман, деди у бирор ножўя иш қилиб қўйган одамдай қимтиниб. Кейин, айбини биратўла бўйнига олиб, енгил тортмоқчи бўлган кишидай бошини эгиб, қўшиб қўйди:Иккита болам ҳам бор, бейафандим. Хўжайин ҳам койиган, ҳам ачинган бўлди.Ана холос! Тирикчилик ҳандай ўтяпти?Бир амаллаб, бейафандим.
Кел, сенга бир яхшилик килай. Кундузи дарвозабонликдан қутулгач, кечаси қоровуллик қила оласанми?
Қўлимдан келади, афандим.
Буни қара,кундузи олти соат дарвозабонлик қиласан, кечаси саккиз соат навбатда турасан. Жами ўн тўрт соат бўлади. Яна ўн соат бўш вақтинг қолади. Розимисан шунга?
Қуллуқ, бейафандим.Кечаси ишлаганинг учун ойлигингга яна ўттиз лира қўшиб бераман.
Раҳмат.
200-лира ойлик оладиган тунги қоровул уйқуси қаттиқ бўлганлиги учун дарҳол ишдан бўшатилди, ўрнига уни тайинлашди.Кундуз кунлари у дарвозада турадиган, кечалари эса бўйнига шақилдоқ осиб,фабрикани қўриқлайдиган бўлиб қолди. Маоши 110-лирага чиқди. Кечани кеча, кундузни кундуз демай ишлайверди. Хўжайин ҳам бефаҳм одам эмас-ку, пайти келиб унинг жонбозлигини инобатга олар, қўлидан келадиган яхшилигини аямас, ахир. Масалан, айтайлик, фабрика котибининг ўрнига ўтса, қандай соз бўларди. Котиб ойига 300 лира ҳақ олади-я!Одам боласи бир нарсани ният қилса, ниятига етаркан. Бу гал ҳам шундоқ бўлди.Хизматингдан мамнунман, деди хўжайин уни чақириб. Сенга яна бир яхшилик қилмоқчиман. Кечалари ҳар ҳолда бекор ўтирарсан. Арзимаган ёзув-чизув ишлари бор эди, шуни қилмайсанми? Ойлигингга яна 60-лира қўшиб берардим…
Бундоқ ўйлаб қараса, ойига 170-лира оладиган бўларкан.Илойим бирингиз ўн бўлсин, афандим, деб жавоб берди у хўжайинга.300-лира маош оладиган котиб қаҳва ичиш ва чекишдан қўли бўшамай,ишга қарамай қўйганлиги важидан фабрикадан қувилди. Бунинг юмуши ҳам дарвозабонга ўтди.Энди у кундуз кунлари дарвозабонлик қиладиган, кечалари эса фабрикани қўриқлаш билан бирга, ёзув-чизув ишларини ҳам бажарадиган бўлиб қолди. У тиним билмай ишлайверди.Хўжайиннинг ҳам кўзи бор-ку,унинг бу ишларини кўрмай ўлибдими. Фабриканинг бухгалтери 400-лира маош олади-я! Қани энди бухгалтер ҳам бўла қолса…
Одам боласи бир нарсани астойдил ният қилса,ниятига етаркан. Кунлардан бирида хўжайин уни яна чақириб қолди:170-лира сизга камлик қилаётганини сезиб турибман, шунинг учун бир оз ошириб бермоқчиман.
Ташаккур, афандим, дея миннатдорчилик билдирди у.
Анча бўш вақтингиз бор кўринади. Уйда бекор ўтирганингизда фабриканинг ҳисоб-китоби билаи шуғуллансангиз девдим.
Жоним билан, афандим.
Жуда соз, маошингизга яна 45-лира қўшиб бераман.
400-лира ойлик оладиган бухгалтер тўрт амални чалкаштириб юборганлиги учун ишдан қувилди.
Бизнинг дарвозабон энди 215-лира ойлик оладиган бўлиб қолди. Кундузи у олти соат эшикда турадиган,кечаси саккиз соат фабрика қўриқлайдиган ва шу вақт ичида ёзув-чизув ишларини ҳам қиладиган,уйида эса фабриканинг ҳисоб-китоби устида бош қотирадиган бўлди. | 941 |
| 11 | 😱🔞 Фашистик тажрибалар
Ўлим жазосидан олдин учта яҳудийга таклиф қилинган: ё сизни отиб ташлашади, ёки яшашни давом эттирасиз, лекин соат ҳам, ёруғлик ҳам йўқ ва овқат ҳам қоронғу хонада берилади. Яҳудийлар бўшлиқ ҳисси бўлмаган хонага рози бўлишди. Учинчи куни улар билан содир бўлган воқеа фашистларни ҳам ҳайратда қолдирди...
18ёшдан кичиклар ўқимасин😰👇 | 905 |
| 12 | Ҳаёт чўпоннинг арзанда қизи. Сулувлиги тилларда достон бўлган. Унга кўплар ошиқ эди, жумладан, қабоҳатга ботган раиснинг ўғли ҳам. Бир кун қизни ўғирлаб кетиб, уни бутун орзуларидан айирган. Ўша кеча бечоранинг оҳини ҳеч ким эшитмаган. Қиз эса эс-ҳушини йўқотди. Бир муддат қишлоқ кўчаларида тентираб юрди. Одамлар раиснинг ўғли қилган қабиҳ воқеадан хабардор бўлишса-да, уни хўрлади. Бир кун тонгда уни ўз кулбасида шифтга осиғлиқ ҳолда топишди. Чўлдан қайтган ота қизини ҳимоя қилолмагани учун қишлоқдан бош олиб кетди. Шундан буён ўша хўрланган сулувнинг руҳи оламни безовта кезармиш.
Мен бу гапга бир ишондим, бир ишонмадим. Бироқ у туфайли ўғлим жиннига айлангани рост. Анчадан бери уни олиб табибма-табиб, докторма-доктор югурдим, бироқ ҳеч нарса фойда бермаяпти. Ўғлимни қандай ҳаётга қайтаришни билмаяпман. Ёрдам беринг.
Иқбол АДИЛОВА, психолог:
— Инсу жинсларнинг борлиги ҳақиқат. Бошқа оламдаги шарпалар одамларга зиён етказиши билан боғлиқ кўп ҳикояларни эшитганмиз. Аммо уларни ёлғон дейишга тилим бормайди. Фарзандингизнинг тузалиши кўнглингиздаги ишончга боғлиқ. Ишонч балоларни даф қилади.
Шундай экан, ўғлингизни ҳаётга қайтаришни истасангиз, шифокорнинг олдига ҳам, табибнинг олдига ҳам ишонч билан олиб боринг. Ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Эҳтимол, ўғлингизнинг сўқир қизга уйланишига тўсқинлик қилганингиз учун бу унинг руҳиятига таъсир кўрсатгандир. Нима қилганда ҳам болангизнинг соғайиши, аввало, сизга боғлиқ.
Бир соғлиғи ёмонлашган одам жуда кўп табибларнинг олдига борибди, бироқ шифо топмабди. Ҳаммаси уни бироз даволаб, уйига қайтариб юбораверибди. Охири бемор Луқмони Ҳакимнинг олдига шифо излаб борибди. Табиб унинг аҳволини текшириб, тузалмас дардга чалинганини пайқабди.
— Уч ойда оёққа туриб кетасиз, — дебди Луқмони Ҳаким беморга.
Орадан уч ой ўтибди. Бемор чиндан тузалибди ва табибга берган дори-дармонлари учун раҳмат айтибди. «Мен сенга фақат уйқу дори бергандим. Сени оёққа турғазган дори эмас, балки тузалишингга бўлган самимий ишончинг», деган экан Луқмони Ҳаким.
Ишонч ҳар қандай дарднинг калити, шуни унутманг.
Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig | 1 079 |
| 13 | 📝 «Қабристондан ўтган ўғлим телба бўлиб қолди…»
— Яқинда ўғлим ўқишни битириб қайтди. Уни уйлантириш тараддудига тушдик. Шунда ўғлим: «Овора бўлманглар, суйган қизим бор! Шаҳарда ўқиб юрганимда танишганман. Мен унга совчи жўнатаман, деб ваъда бериб қўйганман», — деди.
Бу гап аёлимга ёқмади. У ўғлини сўроққа тутиб, қизнинг шаҳарлик эканини эшитди-ю, баттар тутақиб кетди.
— Бу қанақаси?! Ўғлим, яхшилаб ўйлаб кўрдингми? Қиз шаҳарлик бўлса, биз қишлоқда турсак. Эртага ота-онаси қишлоққа берадиган қизимиз йўқ деса, ким деган одам бўламиз? — деди онаси куюниб. — Бизниям қишлоқда ўзимизга яраша ҳурматимиз бор. Қуруқ қайтсак, қишлоқдагилар: «Ўзимиздаям қиз зотига қирон келгани йўқ эди. Шаҳарликка осилиб бели синибди», дейишмасин.
Ўртоғимнинг қизини келин қиламан, деб юрардим. Ўғлимнинг қатъиятини кўрдим-у, шаштимдан тушдим. Яқин дўстимнинг олдида бебурд бўлиш мен учун оғир бўлишига қарамай, тилаб-тилаб олган яккаю ягона ўғлимни бахтсиз қилишни истамадим ва аёлимга шаҳарга совчиликка боришга ҳозирлик кўришини тайинладим. Ўша қизникига бордик. Ниҳоятда ҳашаматли ҳовлида тураркан. Ўғлимнинг келинликка танлагани бадавлат хонадоннинг қизи эканини остонадаёқ фаҳмладим. Ичкарига қўрқа-писа кирган аёлим жаҳл билан қайтиб чиқди. Уйгача лом-мим демай келган аёлим машинадан тушиши билан ўғлига қараб:
— Энди бир камим кўр қизга уйланишинг қолувди, — деди ва важоҳат билан сўзлашда давом этди. — Менга қара, сендан бошқа болам йўқ. Шундай экан, мен ёлғиз ўғлимга кўр қизни олиб бермайман! Гап тамом, вассалом!
— Мен ҳам ўшандан бошқасига уйланмайман!
Ўша кун онаю ўғилни муросага келтириб бўлмади. Нозим ҳайҳайлашимга қарамай уйдан чиқиб кетди. Шу бўйича уч кун уйга келмади. Ўғлининг йўқолганидан бир аҳвол бўлган хотиним анча жаҳлдан тушиб, сўқир қизни ҳам келин қилишга тайёр эди. Уч кун деганда ўғлимиз уйга кириб келди. Бироқ афт-ангорини кўриб, қўрқиб кетдик. Уст-боши йиртилган, соч-соқоли тартибсиз, худди телбаларга ўхшарди. Мен уни уйга олиб кирмоқчи бўлдим, бироқ у кафти билан бошини чангаллаб ерга ўтириб олди. Ўғлимнинг бу ҳолатидан қўрқиб кетдим. Онаси эса ҳушдан кетди. Ўша куни ўғлимни касалхонага олиб бордик. Уни руҳий хаста беморларнинг олдига жойлаштиришди. Шифокорларнинг муолажалари фойда бермади. Бир кун бош шифокор ҳузурига чорлаб: «Ўғлингиз касал эмас. Бироқ унинг миясига нимадир таъсир қилган. Шунинг учун ҳам ўзини шундай тутяпти. Менимча, ундаги бу ҳолат маълум муддатдан кейин ўтиб кетади», деди.
Хуллас, ўғлимни уйга олиб келдик. Аҳвол кундан-кунга оғирлашиб борарди. У ҳар кун тутқаноғи тутиб қоладиган одамдай бирдан «Мушук, мушук!» деб бақирарди. Хотиним гапимга қулоқ солмай фолбинга жўнади. «Ўғлингизга жину ажиналар илашган. У руҳларни норози қилган. Фарзандингиздан сўранг, бирорта қабристон ёнидан ўтмаганмикин? Бирорта ҳодиса содир бўлмаганмикин?» дебди. Мен фолбинларни фирибгар деб билганим учун бундай нарсаларга ишонмайман. Аёлимнинг қистови билан ўғлимни сўроққа тутдим. У менга ғалати тикилиб: «Мозор йўлидаги мушук. Шаҳар йўлидаги қабристон олдида… У ўлиб ётган эди. Мен нима қилдим? Уни четга улоқтириб, ўша ерда ётган майитлар руҳига дуои фотиҳа қилмай ўтиб кетдим. Руҳларнинг тинчини буздим. Улар мени жазолашяпти», деди. Юрагим орқага тортиб кетди. Бу қабристон ҳақида эшитгандим. Тунда ўша ердан ўтганлар телбага айланиши ҳам қулоғимга чалинганди. Қишлоғимизда ўтган йили вафот этган Толиб чолни эсладим. У ҳам тунда шу қабристон йўлидан ўтган, дейишарди. Соппа-соғ юрган одам бирдан жиннига айланди-қолди. Энг ёмони, у кўп яшамади. Одамлар чолни жин чалган, дерди. Толиб чол нуқул сочлари узун қиз таъқиб қилишидан нолирди. Мен қабристон қоровулига учрадим ва қора мушук билан ўша сочи узун қиз ҳақида суриштирдим. Қабристон қоровули Зариф ота кўпни кўрган одам, ундан жўяли маслаҳат чиқишига ишониб боргандим.
— Ҳа, бу анчадан бери бор гап. Бу қабристон ёнидан дуо қилмай ўтиб бўлмайди. Чунки қабристон бурчагида бир ғарибгина қабр бор. Унинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмайди. Шунинг учун бўлса керакки, руҳи безовта. Ўша қабрга бир қиз дафн қилинган. У жуда чиройли қиз эди. Қишлоқдан бош олиб кетган | 948 |
| 14 | 😰ЭРИМ ЭРКАК ЭМАС ЭКАН (Бўлган Воқия Асосида)
😱ДАХШАТ ВОҚИЯНИ ЎЗИНГИЗ ВИДЕОДА🎥 КЎРИБ ГУВОҲИ БЎЛИНГ👆
...Онамникидан келиб, Ётоқхонамизна кирмоқчи бўлсам, Эшик ёнида 2та Бегона Эркакнинг оёқ кийими турган экан. Ҳайрон бўлиб хонага не кўз билан карасам Мени Эрим...😱😢
🎥ДАХШАТ ДАВОМИНИ БИЛИШ УЧУН ТЕЗ КИРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/Qx0F8gJ-U41hNmQy | 781 |
| 15 | 📝 МЕНИ ДУО КИЛИНГ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг янги хикоямни сизларга такдим этаман...мархамат!
Куп йиллар олдин, туккиз ёшли етим бола хакида эшитгандим. У хакда бир таниш врач акамиз гапириб берганди. Ота онаси хаётлигида унга Аллохга сажда килиб укийдиган сураларни ургатиб дуо килишни ургатишганди. Ота онаси бир йил олдин автохалокат сабабли бу оламни тарк этишган булиб, уни мехрибонлик уйига топширишди. Кутилмаганда уша боланинг соглиги ёмонлашиб, уни тезлик билан касалхонага олиб келишади. Врачларнинг текшируви натижасида аник булдики, зудлик билан уни операция килишлари керак эди. Уша туккиз ёшли болача Аллох ёрдам беришини жуда хохлар ва ишонарди.
Болани жаррохлик хонасига олиб киришиб операцияга тайёрлашни бошлашди. Шунда бола атрофга караб врач ва хамшираларга кузи тушди. Улар булажак операция хакида маслахатлашарди. Бола ахвол жуда жиддий, операция мураккаб эканлигини сезиб турарди. Ва у кутилмаганда операциядан бошланиш арафасида наркоз беришга чогланган врачлардан бирига:
-- Духтир амаки, операцияни бошлашдан олдин мен учун дуо килмайсизми?- дея суради.
Шунда врач туккиз ёшли болакайнинг бу гапларидан ажабланиб :
-- Углим, кечирасан мен сен учун дуо килишга вактим йук, операцияга бор диккатимни каратганман!- деди.
Шунда болача саволини шу ердаги барча врач ва хамшираларга берди. Улар эса бор диккатини операцияга каратиб болани саволига эътиборсиз булиб жавобсиз колдиришди. Шундан сунг кутилмаган холат руй берди. Бола уларга караб:
-- Мен учун кул очиб дуо килолмас экансизлар, майлими мен узим операциядан олдин узим учун дуо килиб Аллохга сажда килсам?- деди.
Шунда врачлар болани устидаги чойшабни олишиб розилик билдиришди. Болача урнидан турдида, тизанлаб кулчасини очиб бир нечта сураларни укий бошлади. Осмонга бокиб : ※ Эй Худо, мен бир оддий етим боламан. Мен огир касалман. Илтимос мени тузалиб кетишимга ёрдам бер. Мени операция киладиган духтир амакиларга уз ишларини тугри бажаришга узинг мадад бер. Агар сен мени тузалиб кетишимга ёрдам берсанг, мен яхши бола булиб усиб улгайишга харакат киламан. Мени тузалишимга ёрдам беришингга умид килиб коламан!※ дея кулчаларини юзига тортди.
Узининг дуосини якунлагач операция столига ётиб олди. Шу пайт боланинг Аллохга килган ноласидан сунг нафакат мени хаттоки ёнимдаги хамкасбларимни хам кузига ёш тулди. Кейин болача :
-- Мен тайёрман!- деганча гапини тугатди.
Операция жуда муваффакиятли утди. Болачани палатасига олиб боришди. Бир неча кундан сунг касалхонадан жавоб беришди. Ва мехрибонлик уйидан келишиб олиб кетишди. У тулик согая бошлади.
Орадан бир неча кун утгач нотаниш бир киши мени офисимга келди. Шу вокеа хакида мен билан гаплашмокчи эканлигини баён килди.
-- Бир неча кун олдин ёш болачани операция килганингиз хакида гапириб беринг!- дея суради.
Кейин билсам уша нотаниш киши журналист экан.
-- Мен куп болаларни операция килганман. Кайси бирини суряпсиз?
-- Ёш болачани...мен учун дуо килмайсизми деган болачани!- деди.
Шунда врач жиддий тарзда:
-- Шундай холат хакикатдан руй берганди лекин бундай холатдаги болачани биринчи марта курдим. У шунаканги сураларни укиб Худога нола килардики буни тасвирлаб беришим жуда кийин. Мени операциям хам мувоффакиятли чикишига унинг дуоси ёрдам берди деб уйлайман.!- дея гапини тугатди акамиз.
Аллох узи кечиргувчи ва мехрибондир. Аллох хар бир бандасини доим уз панохида асрасин..
🕌 @Solixa_Ayol 🕌
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig | 877 |
| 16 | 😱 НИЛУФАР ҲАМИДОВАНИ ХАҚОРАТИДАН СЎНГ АКТРИСА МУҚАДДАС ХОЛИҚОВА ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ🔥
😡НИЛУФАРГА ДАХШАТ ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ ШАРМАНДА ҚИБ ТАШЛАДИ😳 СИРЛАРИНИ ФОШ ҚИЛДИ
🎥1.СОАТЛИК ВИДЕО ЧИҚАРДИ ТЕЗ КИРИБ КЎРИНГ ЎЧИРИБ ТАШЛАНАДИ👇
https://telegram.me/joinchat/OYbxgsEURcU0ZjJi | 860 |
| 17 | Қандайдир шабодда ёки енгил ҳаво елдими, экрандаги таҳажжуд қум барханларига самум теккандек ғижимланиб учди-кетди...
Ана ундан кейин яна бир жавобсиз қўнғироқ бўлибди: бу- ўша ўқимай, кўрпага бурканиб жим ётаверганим "ясийн" ўқишга бўлган чорлов эди...
Кетидан уч марта ўқиган "оят ал-курсий"им оҳирги амалим бўлиб остига чизиб қўйилибди...
Энди тушкунликка туша бошладим...
Ҳаммаси тугадими?!
Наҳотки, менга бошқа имкон берилмайди, наҳотки энди кеч!?
Гуноҳларимни қандай юваман?!
Шу нуқтада гуноҳларим қанчалиги ҳақида ўйлаган кечаги ҳолатимдан уялдим. Нур фикримни ўқидими, яна йўл бошлади: бу сафар пастлиққа қараб шўнғий бошладик...
Қайердадир-бошқа пастга тушиб бўлмаслигини англаган ҳолда тўхтадик...
Қорайган ҳарсангтошдек юза, кўп жойларига балчиқ, лой ёпишган...
Ҳарсангга бояги нурнинг эпкини тегиши билан ёришди: унда ҳали унга, ҳали бунга лой отаётган ўзимнинг холатим кўрина бошлади, уялиб кетдим...
Яна кўп ўзим" арзимас" деб билган гуноҳларимнинг бўй-бастини кўриб, жуда абгор бўлдим...
Нега уларни- анави осиб қўйилган болғачада "истиғфор" айтиб майдаламадим, тавба намозлар ўқиб парчаламадим, савобли амаллар қилиб гардини ювмадим, нега уларни жуда "кичкина- кўз илғамас" деб ўйлаб адашдим...
Ўтириб йиғлай бошладим. Ҳолимга ачиниб, шу қоронғу зулматда кўз ёш тўкавердим.
Ягона фонусдек порлаётган нур ҳам ачиниб, сал нарида шумшайиб тураверди. Негадир унинг туришидан онам раҳматлини эслагандек бўлдим.
-Онаммисиз?!- деб қичқирдим...
-Онамсиз-а!
Нур бош чайқагандек бўлиб, нарироқ учди...
Атрофга аланглаб узоқларда милтираётган яна икки нурни кўргандек бўлдим. Бир бирига суяниб турган нурлар жудаям олисда эди!
Йиғлайвердим, йиғлайвердим...
"Тавба қилдим, Аллоҳим тавба қилдим, ўзинг кечир, ўзинг кечиргин!" деб ўкиравердим...
Ёнимда "қарс" этиб бир тош ёрилди. Гарди шувиллаб ҳавога учди. Осмондан- ёмғир томчилай бошлади, юзларим, қўлларим, кўксим ҳўл бўлди!
-Ана ўзига келди! Ана киприги қимирлади!"
-Вой қўлини қимирлатди, тирик... Тирик худога шукр, қўрқитдинг- а, ёмон қўрқитдинг...
-Аяяяяяя!
Демак "тирик" ман.
Тирикман экан...
Кўзларимни очдим...
Тепамда- қўлида суви чакиллаб турган коса билан жуфтимни, йиғлаб қовоқлари шишган болаларимни, қалпоғи қийшайиб турган оқ халатли аёлни кўриб "тирик" эканлигимни англадим...
Демак яна имкон берилибди, ўша катта баҳайбат қояларни парчалашим учун, яхши амаллар қилишим учун, у ёқдан бўладиган "қўнғироқлар" га жавоб беришим учун яна вақт қўшиб берилибди...
Аллоҳим... Ўзингга шукр! Ўзингга мингдан-минг шукроналар бўлсин...
Ummu Zaynab Ummu.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 965 |
| 18 | 📝Нуқта.
Кечаси телефонимни чуқуллаб- соатни "бир" қилибман, энди ўринга ётсам, ичимда бир нарса "тур таҳажжудни ўқи!" деб буйруқ берди...
Пича жойимда ётдим, уйқу йўқ... Ичимдаги "ҳа, ўзингга бемалол бўлиб қолдингми, ётибсан?!" деди.
"Йўғей, сўрайдиган нарсаларим бор, бозордаги анави дўконни олишга пул керак, ғойибидан етказса қани!" деб ўрнимдан қўзғалдим...
Икки ракаатни шу дўконни ўйлаб ўқидим, "ремонтини ундоқ қилишим керак, эшигини алмаштириш керак, ойнаванд қилсам, қанча кетаркан?! Тилларанг манекен ҳар бири икки юз эллик туради, иккитаси у томонга, иккитаси бу томонга қараса, ёки биттаси чала ярим ўтирганидан бўлса...
Олсам, минг кўкидан кетаркан...
Оббо, нимамни сотсам экан?! "
Кейинги- уч ракаатни "нимамни сотишим кераклиги" ҳақида ўйлаб ўқий бошладим: "тилла тангаларим- икки юз йигирма бешдан кетса... билакузугим етти юздан иккита... қайси биридан кечай экан-а?!"
Саловот ўқидим ва ана энди сўраш нуқтам келди, энди кафтимни очганимда болам ғингшиди, пичирлаб, чала-чулпа фотиҳа қилиб, боламнинг бошига чопдим.
Ҳар тугул, елкасига қоқишим билан ухлади, ўзимнинг эса уйқум келмади, энди "болани дўконимда қандай олиб ўтиришим" ни ўйлай бошладим...
"Зарари тегмайди, катта бўлиб қолди!"
Шу нуқтада лоп этиб, боя Қуръонни энди очиб, "Ясийн" ни ўқий деганимда шу болам ёнимга келиб, қўлимдан ушлаб, ошхонага судрагани ёдимга тушди: ўзи ёниб турган газга сковородкани қўйиб, қорнини силаб, "оч" лигини билдирганди. Қўлимда- телефоним билан амаллаб, туҳум қовуриб бергандим. Қара-я, қанақа ақлли бола!...
Бирдан ичимдаги буйруқчи ғимирлаб қолди "Энди тур, Ясийнни ўқи, ярим кечаси ўқилган ясийнни кетидан гуноҳларингни кечиришини сўрасанг яҳши бўлади!"
Гуноҳлар...
Улар унчалик кўп бўлмаса керак?! Ўғримасман, бузуқмасман, ота-онамга оқ бўлган эмасман, бировнинг ҳаққини ейиш тугул, мушугини "пишт" деган эмасман...
Кўрпага яхшироқ ўрандим...
Оёғимни- нимадир турткандек бўлди.
Уч марта "оят ал-курсий" ни ўқиб, атрофимга дам солдим.
"Шиф" десам, юзимга қайтадан ҳаво урилса денг...
Ҳудди кимдир маниям ўрнимдан тургазиш учун "шиф" деяётгандек...
Қаттиқроқ ўрандим. Уйқу келди...
Шу куни- уйқумда вафот топдим...
Тепадан туриб, ўз жасадимни кузатяпман...
Эшик олдига учиб бораман, яна жасадим устига қайтаман...
Тонг ёришиб, бомдодга азон айтилаётганда- дераза ёнига учиб бордим. Ғира ширада- ҳар ҳил нурлар, ҳар ҳил деразалардан осмонга шимилиб боряпти. Ҳайратдан- деразадан ҳам сизиб, ўша нур тарқалаётган деразалар ёнига учиб бордим...
Ичкарида- бир кампир намоз ўқиётган экан...
Жудаям тушкунликка тушиб қолдим. Уйга қайтиб яна ўз жасадим тепасига келдим.
Қўлим етадиган жойда қорайиб телефоним турибди. Экранида будильник ҳар беш минутда ёниб ўчяпти. Уч қадам нарида порлаб Қуръоним турибди, ҳозир унга қараб йиғлаяпман, нариги хонада эса мунғайиб- жойнамозим турибди.
Ҳаммаси тугадими?!
Ўйлаб бесаранжом бўляпман.
Орқага қайтиб яна нурлар кўкка ўрлаётган баландликка кучим борича учишга харакат қилдим.
"Ҳаммасини тагига етишим керак, сабабини билишим керак!!!"
Қизиғи, ёнимда ўзим билан тенг учиб бораётган нурни- сал баландроққа кўтарилгач сеза бошладим. Чунки у сал олдинроққа ўтиб олди: худди йўл бошлаётгандек...
У бошлаган йўлдан тепага қараб учиб боравердик.
Катта муаллақ осилиб турган ёруғлик олдига етиб бордик. Ҳалиги нур ўша нарсага тегингач, ўзимнинг "саҳифа" м очилаётганини сездим.
Тасаввуримда- улкан телефон планшети очилгандек бўлди: унда менга ҳар куни ҳар ҳил вақтда жуда кўп "қўнғироқ" лар бўлган экан...
Энг яқини- кечаги кунга қарадим.
Тепадан "мен билан боғланиш" учун бўлган жуда кўп қўнғироқларга жавоб бермабман, Кечаси ўқиган- оҳирги таҳажжуд намозимни ўзимга қўйиб беришди: "дўкон, манекенлар, тилла тангаларим" ҳақида алжирабман... | 944 |
| 19 | ДАҲШАТ😱
МАНА ШУНДАЙ АКА УКА ОПА СИНГИЛ ЎРТАСИГА НИЗО СОЛАДИГАН КЕЛИНЛАРГА ОЛЛОҲНИНГ ЛАЪНАТИ БЎЛСИН КЎРИНГ ХУЛОСА ҚИЛИНГ😢
ДАВОМИНИ 👇 | 829 |
| 20 | Анвар диққат билан рақамларни солиштирар экан, биринчи лотерияси ютуқли рақамлар ичида бўлмагани учун, бир хўрсиниб қўйди ва иккинчисини солиштира бошлади.
Бу гал узоқ куттирмади, қўлидаги лотерия рақамлари ютуқли рақамлар билан мос келаётган эди. Ҳаммага ошкор қилишдан аввал, қайта-қайта кўриб чиқди ва ютуқли эканлигига ишонч хосил қилиб, унга белгиланган ютуқ томон қаради.
Не кўз билан кўрсинки, ютуқ Кобалт машинаси эди.
Ҳа хақиқатдан ютуқ машина эди.
Эй Худо, ўзингга шукр! - деб қичқириб юборди, -мен машина ютдим, - аввал онасини кейин болаларини бағрига босди, она бола ва уларга аёли шерик бўлиб кўз ёш тўкдилар. Бу ёшлар севинч, қувонч кўз ёшлари эди.
Онасини сийлаган эди, уни Аллоҳ сийлади.
(Эслатиб ўтаман, юқоридаги воқеа 100% бўлиб ўтган, бу ерда ёлғон яшиқ, ортиқча тўқималар қўшилмаган. Воқеанинг асоси онасини даволатиш учун миниб юрган эски машинасини сотгани ва даволатиб қайтгани, келишига эса лотериясига Кобалт машина чиққани эди, мен эса уни озгина бадийлаштирдим холос. Исмлар ўзгартирилган.)
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 976 |
