🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Mostrar más📈 Análisis del canal de Telegram 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
El canal 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 24 532 suscriptores, ocupando la posición 1 637 en la categoría Bloques y el puesto 3 351 en la región Uzbekistán.
📊 Métricas de audiencia y dinámica
Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 24 532 suscriptores.
Según los últimos datos del 01 agosto, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -758, y en las últimas 24 horas de -54, conservando un alto alcance.
- Estado de verificación: No verificado
- Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 4.73%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 3.38% de reacciones respecto al total de suscriptores.
- Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 1 163 visualizaciones. En el primer día suele acumular 831 visualizaciones.
- Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 10.
📝 Descripción y política de contenido
El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Janob_Help
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig”
Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 02 agosto, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Bloques.
Carga de datos en curso...
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 02 agosto | 0 | |||
| 01 agosto | 0 |
| 2 | 📝РОССИЯЛИК КЕЛИН!!!!!!
Абдуллох не-не Орзулар ила Қариндошлари билан Россияга ишга келди. Рус хавоси унга жуда ëқди.
У Россиянинг совук, шароитига тезда мослашиб олди.
Абдуллох Аллохдан қÿрқадиган, 5 вақт намозни канда к,илмайдиган Тақводор йигит еди. уни атрофидагилари хушмуомиласи, Очиқ кÿнгиллиги учун жуда хурмат қилишарди. Хар доим русслар билан бирга ишлаганидан 6 ой ичида русчани хам малум даражада ÿрганиб олди.
Уларнинг иши асосан қурилиш еди. Бир куни улар кичкина бир шахарчадан иш олишди. Ÿша ерда Абдуллох бир рус қизини учратиб қолди.
У умрида биринчи бора юрагида ÿзгача бир туйғуни хис етди. У қизни хар куни кÿргиси келарди. Нихоят бир куни Абдуллох у қиз билан гаплашиб яхшигина танишиб хам олди.
Қизнинг исми Кристина еди.
У рус бÿлишига қарамасдан жуда ëпиқ кийим киярди. Абдуллох бошқа чидаб туролмади. Кристинага уни севиб қолганини айтди:(таржимаси) Кристина биласанми мен... Мен сени ëқтириб қолдим...Кристина:(таржимаси) Абдуллох яхшиси сен мени унут... Нега? Чунки сен Мусилмонсан... Абдуллохнинг бошида чақмоқ чаққандай бÿлди.
У кимлигини Ана енди англаб етти.
Ахир у насронийку.
Ахир у ғайриддинку.
Ахир у Кофирку.
Ë Аллох нега мен уни севиб қолдим. Нега бундай катта гунохга қÿл уриб қўйдим... Абдуллох Кристинани унутишга қанчалик харакат қилса хам барибир фойдаси йÿк, еди. Кристина ëшлигидан Насоро динини қабул қилган ва Инжилни ëд олган еди...
Бир куни Абдуллохнинг кÿнглига бир фикир келиб қолди. Балки унга Ислом динини таклиф қиларман?
Шундай хам қилди. Аммо Кристина бу таклифни рад етди ва бÿйнига осилган хожни кÿли билан ушлаб сен яхшиси Насроний динини қабул кил. Шунда мен сенга турмушга чиқаман деди.
Абдуллох дахшатга тушди... Кристина мен Қурьону Каримда Насронийлар Адашган қавим еканлигини ÿқиганман. Мен сени таклифингни умуман Қабул қила олмайман...
Абдуллох ÿзича ÿйлаб туриб: балки Қурьонни ÿқигач фикри ÿзгариб қолар... Кристина сен бир мартта Қурьонни ÿқиб кÿр. Шунда хаммасини тушуниб етарсан балки. Кристина еса майли ÿқийман Аммо кейин сен хам Инжилни ÿқиб чиқасан...
Бу талаб Абдуллохнинг юрагини шошириб қÿйди. Ахир кандай қилиб. Ахир мен.... Балки унгача етиб бормас... Майли розиман деди. Абдуллох тезлик билан интернет орқали Курьоннинг Русча таржимаси китобини излай бошлади.
Ва нихоят излаган нарсасини топди ва Кристинага Қуронни ÿқишдан олдин бир покланиб ғусил қилиб(ювиниб) олиш керак деди. Шу гапнинг ÿзи Кристинанинг юрагида бир илиқлик пайдо қилди. У покланиб. Қурьонни хаяжон билан уқий бошлади.
Аста секин Қурьон оятлари Кристинани жиддий ÿйга торта бошлади. Фотиха сурьасини ÿқиган Кристина шуни англаб еттдики бу Албатта яратган зот томонидан келган соф Китоб... Кристина Қиëмат кунида: Аллох: "ей Исо сен одамларга Аллохни қÿйиб мени ва онамни худо килиб олинглар деб айтдингми" ва исо масих: бундай демаганлигини айтиб барча Адашган насронийлардан кечиб кетиши ва улар жаханнамда мангу азобда қолиши хақидаги хабарни ешитиб ÿзини йиғидан тÿхтата олмай қолди.
Нахот... Нахот менга шунча ÿргатганлари уйдирма бÿлса? Мен шу кунгача Қиëмат кунида Исус бизни жаннатга киритади деб ишониб юрарканман.
Ахир менинг Ислом динига фикрим умуман бошқача едида... Кристина хеч ÿйлаб ÿтирмасдан тÿғри черковга бориб. Ÿзини черков рÿйхатидан бутунлай ÿчириб ташлаттирди... Абдуллохнинг ëнига келиб: Мен Ислом динини қабул қилмоқчиман деб қолди. Бу сÿзлар Абдуллохни довдиратиб қÿйди.
Чунки бу ишлар жуда тез содир бÿлаëтган еди. Кристина ота онасига Ислом динига кирганлигини билдириб к,ÿйди. Ва уларга енг тÿғри йÿл Ислом еканини тушинтира бошлади... Кристинанинг ота онаси ғазаб отига минишди. Бу қарорингдан тезда қайт. Йÿқса сендан воз кечамиз дейишди. Улар умуман тушинишни исташмади. Охирги гаплари биз насрониймиз ва насроний бÿлиб ÿламиз. Модомийки сен Исломни К,абул қилган екансан сендай қизимиз йÿқ дея Кристинани уйдан хайдаб чиқаришди. Енди унинг умиди фақат Абдуллохда еди Абдуллох Кристинани исмини Муслима дея ÿзгартириб никохига олди. | 436 |
| 3 | ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…
Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»
Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.
Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, авайлаб сейфга солди. Ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ туғилганини ҳис қилди ва айни ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…
Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:
– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшики узоққа кетиб қолмабсиз. Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиш, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништиришни одат қилиб олган…»
Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўлдириб илхомлантирган, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Унда эришган ютуқларига асос нима эди?! Унинг ҳаётига таъсир қилган нарса унга билдирилган ИШОНЧ эди.
Кимдандир ёрдам кутиб ўтириш ярамайди... Атрофда рухлантирувчи мўжизалар хам кўп, уларни кўра билинг... | 1 |
| 4 | 👍👍👍👍👍👍👍
Қизлар, зўр канал топиб олдим, сизларга ҳам илингим келди! 🥰
🔠🔡🔡🔡🔡 🔠🔡🔡🔡🔡🔡 деган янги маркетплейс очилибди. Нархларини кўриб, бошида ишонгим келмади. Маҳсулотлар тўғридан-тўғри Хитойдаги заводларнинг ўзидан келаркан, шунга жуда арзон. Бозордан бунақа нархни топиб бўлмайди.
Мана, ўзингиз қараб баҳо беринг:
📲 Телефонлар — 600 минг
💻 Компутерлар — 800 минг сўмдан
👗 Костюмлар — 80 минг сўмдан
👛 Сумкалар — 45 минг сўмдан
👡 Оёқ кийимлар 27 мингдан
👠 Туфлилар — 35 минг сўмдан
❤️Мурожат учун Группам👇:
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+vrAP8ubJyJU1ZTEy
https://t.me/+vrAP8ubJyJU1ZTEy
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️ | 502 |
| 5 | 📝"Қамоқхонадамиз. Кечки овқат вақти. Ҳар биримизда оз-оздан егулик бор. Ҳар ким ўзининг таомини еса, тўймаслиги аниқ. Орамиздан бир кишининг тавсиясига кўра, бир-биримизга икром қилдик – боримизни ўзаро илиндик. Ишонасизми, яхшигина тўйдик. Кайфиятимиз ҳам кўтарилди. Дўстлик мустаҳкамланди. Алҳамдулиллаҳ".
Халқимизнинг аксари кунлик даромад хисобидан кун кечириши ҳеч кимга сир эмас. Тирикчилик тўхтаганига йигирма кундан ошди. Хайрия ишини бошлаган дастлабки кунларимизда асосан қариялар, бева аёллар, камбағал кишилар қўнғироқ қиларди. Сўнгги кўнларга келиб ишсиз қолган, захираси тугаган оила бошлиқлари, эркаклар қўнғироқ қилишни бошлади. Чорак асрлик дўстим иш ва ёрдам истаб алоқага чиққанида ҳалқимизнинг айни пайтдаги шароитини тўлиқ англадим.
Гапни бир танишимиз айтиб берган юқоридаги ҳикоя билан бекорга бошламадим. Бугун айнан шундай йўл тутишимиз керак. Бир кемадамиз – чўкмаслик ёки океан ўртасида қолиб кетмаслик учун эшкакни ҳамма ҳаракатга келтириши шарт. Қўлни очайлик. Уйда нима кўпроқ, аввало, икки ён қўшнига чиқазайлик. Қўшниси оч бўлиб, ўзи тўқ ухлаган инсон чин мусулмонми?!
Кеча бир онахон қўнғироқ қилиб чақирдилар. Жуда файзли хонадон. Уч эркак ЖКнинг мудҳиш 159-моддаси билан қамалган, улардан иккисининг ортга фақат маййити қайтган, бири ҳали ҳам ҳибсда турган хонадон; ичида чин етимлари бор хонадон; унда муслималар сабр ва сатрда ўтирган хонадон.
Қандайдир юмуш бўлса керак, деб ўйлаб, ишдан чиқиб бордим. Бориб, эшикни тақиллатдим. Эшик очиқ. Ичкари тарафга кўзим тушди. Қопда макарон. Беш литрлик ёғлар. Гуруч, ун. Қутиларда ва пакетларда яна нималардир. Онахон: "Шуларни қийналган оилаларга обориб бергин" деб, чиқиб қолдилар. "Йўқ, булар ўзингизда турсин, олди Рамазон. Ҳали керак бўлади, иншааллоҳ. Мен ўзим билган ҳамма оилага рўзғорлик обориб бўлдим", дедим. "Оборган бўлсанг, яхши. Унда мен айтган манзилларга оборасан. Улар сенга қўнғироқ қилишга ийманади. Ризқ ҳам, Рамазон ҳам Аллоҳники. Рамазон ризқи билан келади, ҳавотир олма", деб урушиб бердилар, барака топкур.
Худди Мадина ансорлари каби ўзи муҳтож бўла туриб борини бошқаларга илинадиганлар бу уммат ичида ҳали бор экан, хайр ва офият келаверади, иншааллоҳ.
Абдуқодир Муҳаммадрасул
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig | 621 |
| 6 | Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан, ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша – бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг иси келди. Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади. Ҳатто орадан йиллар ўтиб уйи-жойи бўлак бўлганида ҳам, унинг “Болам” деб неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан, унинг юраги дукурлаганча шивирлади “Ўзимнинг Ойижоним”...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди. Шунча кундан буён “зўр қайнона” бўлишга қаратилган ҳаракатини энди тўхтатиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас, шунчаки “ойижон”исига ўхшаса бўлди экан.
– Болам...
Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтариб, қаддини ростлади. Беихтиёр қўлини кўксига қўйди:
– Лаббай, ойижон.
– Қўлингизни чайинг-да, бу ёққа қараворинг.
Назира ортига бурилди.
Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди. Назира уни қўярда-қўймай дастурхон атрофига ўтказиб, нонушта қилишга ундади.
– Уялмасдан катта-катта енг. Ҳали ишимиз кўп. Бугун бир қовоқ сомса қилайлик, – Назира куни кеча кўрган муштипар ҳокисорини эслаб энтикди. – Кейин ойижонни кўриб келамиз. Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар.
Муслима ҳам шу тобда қайнонасининг юзига бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган “Қайнона – бувижон”ни яхши кўриб кетди...
Гулбаҳор РАҲМАТУЛЛАЕВА.
(Хазонрезги)
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 521 |
| 7 | 📝Ҳаётий ҳикоя
Қайноналик илми
Назира эрта тонгдан кўзини очди. Ҳар кунги одати. Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган жойида ташқарига қулоқ тутди...
Ташқаридан қандайдир овоз эшитилди. Ҳа, янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отганича йўқ, атроф ғира-шира.
“Бола бояқиш, ўйлади Назира, шу совуқда дийдираб кўча, ҳовли супуриши лозиммиди? Уям бировнинг жондек азиз боласи. Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта саҳардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин-а? Вой, ишқилиб ўғли чиқдимикан? Шу тўнғичининг уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча “Эрталаблари янги келин чўчимасин, сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир-сидир қилаётганда кўз-қулоқ бўлиб тур, озгина ёрдам берсанг эт-бетинг камайиб қолмайди” деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб “сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми?” деди-ю, қолди балога.
Назира ўйининг охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ-ҳееей қанча аёл унга “ақл” бўлишга интилди. Ҳамманинг дарди бир: “Назира бўшмиш келинини бошига чиқариб олармиш бу феъл-атвори билан”. Вой аёллар-ей. Тўйгача Назирага қанча тарбия соати-ю, қанча “мастер класс” ўтиб ташладилар. Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми. Йўқ, адашибмиз. Текинга эмас экан. Бу билан улар кўча-кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар.
– Келинга қиздек муомала қилманг, суюлиб бошингизга чиқиб олади, кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади, – деди овсини.
Назира индамади, аммо овсинининг кўнгли учун “хўп” деган маънода бошини ирғади. “Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса. Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам...” деб хаёл қилиб, барибир охирига етолмади.
– Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак, – деди кеча бир қайнона “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувида. Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг, энди буниси иккинчи овсинининг кўрсатмаси эди.
Назира унгаям “хўп” деб бош ирғади ва ўзича “шу билан олам гулистон” дея ўйлади. Эҳ, бу кўрсатмалар. Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти-ку, новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин?
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира обдон қайнона бўлиш илмини машқ қилди. Билмади ўхшадими, йўқми?
Бир ҳафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли.
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт – ўзининг янги келинчаклик даврларини ёдга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли – ҳазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак эди. Ёдида. Янги келинликнинг биринчи ҳафтаси. Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб “сен е, мен е” қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди-ю, ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди. У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйиб, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди. Хонада болаларнинг бағир-буғури авжида, аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди.
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач, ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб кийимларига дазмол уришни мўъжаллаган эди. Энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики, ортидан оҳиста “болам” деб чақирилган товуш эшитилди. Хаёл олиб қочган эканми, чўчиб тушди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб кетди.
Базўр “келинг, ойижон” дея олди холос.
Бир ҳафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У ҳам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатди:
– Болам, мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.
Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган буханка нонга кўзи тушди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнонаси ортига бурилиб хонадан чиқди. | 534 |
| 8 | 🎁 Сеҳр жоду қилиш кундан кунга авж олиб бормоқда!
💔 Cехр жодуланган одам аломатлари қандай бўлади?
- Уйқусизлик.
- Асабийлик.
- Чарчоқ.
- Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
- Бош, елка, суякларда оғирлик.
- Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
- Кўнгил айниши,бош айланиши.
- Хаётдан, яшашдан тўйиш.
- Кучли маҳзунлик.
- Бесабаб юрак сиқилиши.
- Бошда кучли оғриқ.....
Сизда ҳам шундай аломатлар кузатиладими?
😱Батафсил давомини пастдаги тугмани босиб кўришингиз мумкин👇👇👇 | 708 |
| 9 | 🍧ЁЗНИНГ ИССИҚ КУНЛАРИДА КЎЧАНИКИДАН ФАРҚ ҚИЛМАЙДИГАН МАНА ШУНДАЙ МУЗҚАЙМОҚЛАРНИ ЎЗИНГИЗ УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?😋👍
🍰У ХОЛДА МАРХАМАТ! БУНДАН ТАШҚАРИ ТУРЛИ ХИЛ ШИРИНЛИКЛАРНИ ТЕКИНГА ЎРГАТАМИЗ😍😋
👇👇👇👇👇👇 | 248 |
| 10 | Тарвузга туз сепиб совчиларга олиб кирган қиз ўша куни унаштирилди‼️
Қўшнимнинг 30 ёшли ўтириб қолган қизи бор эди. Куёв чиқмагач, қилмаган иши қолмади. Лекин бари бекор кетди. Бир куни укамнинг ўртоғига совчи бўлиб кирдик. Кутилмаганда қиз тарвузга туз сепиб олиб келди. Совчилар қизга қараб: «Ғалати одат экан-а», дейишди, у эса: «Бу одат эмас, сир», деб сабабини айтиб берди. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Ростан ҳам ҳаммада ўхшар экан! Бу сирни совчилар билишганига бир ҳафта ҳам бўлмасдан, қўшнимни катта тўй қилиб олиб кетишди 😅
Гап шундаки: билишингизнинг ўзи сизни шокка соладиган бу усулнинг сири шундаки… | 848 |
| 11 | Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”.
Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади.
Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”.
Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин…
Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 864 |
| 12 | 📝Болалари оч қолган ота ва тиланчи
Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди.
Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди.
Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман.
Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди.
Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради.
Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди.
Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди.
Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди.
Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди.
Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди. | 697 |
| 13 | ⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️
Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝
Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️
ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
❤️ https://t.me/+M3FNIHA39iQyMDFi
❤️ https://t.me/+M3FNIHA39iQyMDFi | 654 |
| 14 | -Катта пул олганлар, хали бери узилмайдилар деб кулиб қўйярди.
Қизларим катта бўлишди, ўзим ўқимаганимга уларни "ўқитаман" деб ният қилиб, репетиторларга бердим, бирин кетин 2 та Қизим институтга ўз кучи билан кирди, 3 чиси тикувчиликка қизиқиб хунарни танлади.
Тежаган пулларимга сеп йиққандим, мебелларини эримни дўсти "қарзимиз хисобига" деб олиб берди, 3 та қизимни бекаму кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача тўлади эримдан олган қарзларини халигача тўлаётган бўларди балким...
Лекин айнан 2015 йил бахорда тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб рохат кўраман деган пайти эди...
Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади: "рози бўлинг улардан, розиман" денг деб...
Мен "қарзни айтяпти" деб, "розиман, қанақа хаққим қолган бўлса хам мингдан минг розиман" деб айтдим... Кейин билсам, эҳ...кейин билсам- у кишининг эримдан ҳеч қандай қарзлари бўлмаган экан...Эй вох... Қанақа ахволга тушганимни билсангиз эди...
Аёлининг олдига бордим :"Ростми шу!" деб...
Аввалига гапиргиси келмади... кейин хаммасини рўйи рост айтди...Эримнинг дўсти, 4 та бола билан хомиладор ахволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, бешта ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, 5 та болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган...
"Хар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин" деб шу қарз масаласини ўйлаб топган.
Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун!
Хотиржам бўлишим учун....
Эхей...агар шу пуллар бўлмаганда, бешта боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим,кимларни эшигида хору зор бўлардим...
Чет элга кетармидим, болларим она мехрисиз, тарбиясисиз катта бўлишармиди...
Қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди, ёнида хар қадамин текшириб турувчи онаси бўлмаганда...
Эримнинг дўсти шу амали билан 6 та одамнинг хаёти издан чиқиб кетмаслигини олдини олди, 5 та фарзанд ўқиб илм олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди...
Ҳар куни хаққиларига дуо қиламан, ҳар куни...
Кўпчилик ишонмайди айтиб берсам "Йуғе, оширвордиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайдику, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб ёрдам берарканми?" деб ихтехзо қилишади...
Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди, илоҳим оҳирати обод бўлсин, шунақа беминнат, беғараз етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин...
Ўғилларим хам шундай сахий, яхши инсонлар бўлишсин деб дуо қиламан хар куни...
Одамлар билишсин, шунақа инсонлар борлигини, хаққига дуо қилиб қўйишсин, агар ёзсангиз шу хақида интернетга, эсиздан чиқмасин, дуо қилишса ўша акани жуда хурсанд бўламан...
дедилар...
Абдулатиф Атаханов саҳифаларидан
Қалблар эриб кўзлардан ёш келганда биз фақирни ҳам дуода эслаб қўйинглар азизлар.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK | 742 |
| 15 | 📝Хаётдаги бўлган бу воқеани ўқиб, дарров сизлар билан бўлишаман, одамлар ўқисин, ибрат олсин деган фикр пайдо бўлди... Ўша аёл тилидан ёзилган хикоя!
"18 ёшимда, мактабни битирар битирмас узатиб юборишди, қўлимда на хунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир куйдирни биламан холос!Тўйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди, ота-оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб тилаб олган ўғиллари эди! Туйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан" бизнес қиламан" деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, қайнона-қайнотам билан... Менга муносабатлиги яхши эди, хеч ким хафа қилмасди, кўнглимга қарашарди, тезроқ фарзанд кўришимни жудаям хохлашарди! Турмуш уртоғим хам: "Мен ёлғизман, шунинг учун сен камида 5 та бола туғишинг керак, уйимиз болага тўлиши керак, кўп болам бўлишини хохлайман дердилар" "Хўп" дедим, бирин кетин фарзандларимиз туғилди, турмушимга 7 йил бўлганда 4 та кетма кет туғилган 3 қиз бир уғилнинг онаси эдим....
1999 йил....5 фарзандимга хомиладор вақтим.... Адаси яна бизнес учун Москвага кетганлар....Кетсалар 1 ой қолиб кетардилар... Бу гал эса 15 кунда келдилар.... аниқроғи жасадларини олиб келишди...
Кечаси рулга ўтириб, ухлаб қолганлар, машина катта юк машинасининг тагига кириб кетган....
Ўша кунларни яхши эслолмайман, додлайверганимдан тинчлантирувчи укол қилиб ухлатиб кўйяверишган, вақтидан аввал туғиб қўйяди деб жанозадан кейин туғруқхонага ётқизиб қўйишди...
Хечам яшагим келмасди, "хаётим мазмуни йўқолди, энди менам ўлсам бўлади, боламам туғилмаса майли" деган шаккок фикрларгаям борардим...
Лекин кўнглимни бир четида 4 та қоракўзим хам отасиз, хам онасиз қоладими деган фикр тинчлик бермасди....
Йиғлайверганимдан кўзимда ёш қолмасди, мажбурлаб овқат едиришарди....
Хуллас 5 фарзандим ўғлим, адасидан ёдгорим туғилди.... Бир ўзим боламни бағримга босиб роддомдан чиқдим.Чол кампир чўкиб қолишган, икковлашиб пана панада йиғлашади...
Бағримда 5 та бола... каттаси 2 синф қолганлари хали кичкина... Қўлимда на дипломим на хунарим бор...
Ота Онам ёрдам бериб туришди, лекин улар хам кекса пенсияга қараган одамлар эди...
Қийинчиликлар бошланди, қайнона-қайнотамни нафақаси ўзларининг дори дармонидан ортмайди, бу ёқда 5 та бола "ейман ичаман" дейди....
Кечаси билан йиғлаб чиқаман: "бу болаларимни қандай боқаман, ўқитаман, уйли жойли қиламан" деб. Жанозадан 3 ой ўтиб, Эримнинг дўстларидан бири мехмонга келди: бир машина рўзғор қилиб...
Чол кампир, мен кутиб олдик, эсладик рахматли турмуш ўртоғимнинг хаққиларига дуолар қилдик...
Кетар махали эримнинг дўсти гап бошлади
"Келин, энди буёғига бардам бўлинг, 5 та фарзандиз учун хам кучли бўлишингиз керак.
Эрингиздан катта қарзим бор эди, бизнес қиламан деб олгандим, хамма пулни товарга тикиб қуйганман, юк машиналарини олганман, шунинг учун ойма ой узаман қарзимни майли десангиз" деди...
Йиғлаб юбордим, инсофи борлигига, ўлди-ку ким билиб ўтирибди қарзим борлигини демаганига хурсанд бўлиб йиғладим...
-Майли, ойма ой берсангиз хам, болаларим билан рўзғорга, кийим кечакка қийналмасдим дедим.
Хуллас "хар ой- беш юз доллардан бериб узаман деди, пулни хар ой аёлим олиб келади" деб чиқиб кетди. Хар ой аёллари келади, пул олиб келади, сомсами, пирогми пишириб келади, гаплашиб ўтирамиз, дардимни эшитади далда бўлади...
Энг яқин дугонамга айланди...
Ўша пулларга 5 та боламни бекаму кўст боқдим, катта ховлининг тўловлари, газ, свет, солиқлар, хеч қайсисидан қарз бўлмадим, тежаб ишлатардим,
"Қизларимнинг сепига" деб ул бул олиб ташлаб қўйишга хам имкон топардим. Қайнона Қайнонатам оламдан ўтишганда хам хамма маъракаларини чиройли ўтказдик, фарзандларимни хаммаси мактабда ўқиб, баравар ейман, ичаман, кияман деган пайтда хам ўша пуллар сабаб қийналмадим. Хар ой пул келганда ўша эримнинг дўстининг аёлидан сўрардим: "Эрингизга айтинг,қанча олган қарз, узилишиб қолгандир, нега айтмайдилар аниқ суммани" деб гапириб қўйярдим.... | 702 |
| 16 | Бир америкалик ҳабаш ўзбекни бопламоқчи бўлибди...
Мана шу ўтирган ўзбекдан ташқари ҳаммангизни еган ичганингизни пулини тўлайман. Нима истасангиз шуни истеъмол қилиб, бемалол маза қилиб ўтиринглар дебди. Шунда ўзбек раҳмат ҳабаш ака хурсандман раҳмат дебди. Америкаликни жаҳли чиқиб, мен миллион доллар бераман. Ҳамма хоҳлаган нарсасини есин, ичсин ўзбекдан ташқари дебди. Ҳаммага миллион долларлик овқат ичимликлар келибди. Фақат ўзбекка келмабди, шунда ҳам ўзбек хурсандман ака раҳмат деб қўяркан. Америкалик қаттиқ ғазаб устида официантни чақириб, мен ҳаммага миллион долларлик ҳаражат қилдим, ўзбекдан ташқари. Нега ўзбекни жаҳли чиқиш ўрнига, раҳмат деяпти? Деса официант... ДАВОМИНИ ЎҚИБ ДУМАЛАЙСИЗ...👇 | 786 |
| 17 | Келинг, бир ёрдам қилинг. Бенасиб кетмайлик.
— Бўпти, лекин бир шартим бор. — деди Ўрмонбой жиддийлик билан.
— Хўш, қандай шарт? Э, нима десангиз бажараман.
— Ҳозир сал четроққа ўтиб мени кутасизлар. Кириб гаплашиб кўраман. Омадингиз чопса, кўндирарман. Бўлмаса…
— Хўп, ука, сиз нима десангиз шу. Фақат… Сиздан қаттиқ илтимос, кўндиринг ўша ўртоғингизни! Пулидан ташқари, ресторанга опкириб бир меҳмон қиламан икковларингизни.
— Майли, унда сизлар ҳов анави кўча бошига бориб туринглар. Мен тез кириб чиқай-чи!
Ўрмонбой ярим соатча ўқув юрти биноси ичкарисини айланиб юргач, ташқарига чиқиб, кўча тарафга разм солди. Ота ва қиз йўл четида уни муштоқлик билан кутишарди.
“Тажрибам анча ошибди, — ўйлади Ўрмонбой “ўлжа” томон шошилмасдан юриб бораркан. — Дастлабки пайтларда сал шошиб қолардим. Гапларим ҳам пойма пойига кетиб қоларди. Энди эса акси бўляпти. Ҳар бир гапимни ўйлаб гапирадиган бўлибман. Ишқилиб, кўз тегмасин!..”
Ўзини Дониёр ака дея таништирган эркак Ўрмонбойни кўрди-ю, икки қўли кўксида унга пешвоз чиқди.
— Хўш, ука, бўрими, тулкими? — сўради Дониёр ака жавдираб.
— Э, ўртоғим тушмагур жуда қайсар хилидан-да! — деди Ўрмонбой қовоғини уйиб. — У аҳмоқни кўндиргунча қора терга тушиб кетдим.
— Кўндими?
— Кўнмай қаерга борарди. Фақат пулини сал кўпроқ сўраяпти.
— Қанча?
Ўрмонбой қиз томон бир кўз ташлаб олди-да, Дониёр аканинг қулоғига шивирлади.
— Э, гап йўқ! — нархни эшитган Дониёр аканинг туси ўзгармади. Аксинча мамнунлигини яшира олмай, Ўрмонбойнинг икки елкасидан қучди. — Яшанг ука! Илойим камлик кўрманг! Хўш, энди буёғини…
— Ўзингиз тушунасиз, — аста гап бошлади Ўрмонбой. — Бу масала жуда нозик. Дуч келган ерда олди-берди қилиб бўлмайди.
— Биламан, биламан! — ҳовлиқиб жавоб қилди Дониёр ака. — Айтаверинг! Дунёнинг нариги четига десангиз ҳам бораман.
— Бугун кечки соат еттиларда манави қоғозда ёзилган манзилда учрашамиз. — Ўрмонбой олдиндан тайёрлаб қўйилган бир парча қоғозни Дониёр акага узатди. — Метронинг шундоқ ёнида. Таксичиларга айтсангиз, кўзини юмиб олиб боради.
— Маъқул, маъқул! — деди Дониёр ака қоғозни ён чўнтагига жойлаб. — Ҳа-а… Ресторан нима бўлади, ресторан.
— Ресторанга Худо хоҳласа, қизимиз ўқишга ўтган куни кирамиз. Нима дейсиз?
— Хўп, сиз нима десангиз шу-да!..
— Айтганча, — Ўрмонбой нимадир ёдига тушгандек, кетишга чоғланган ота-болани тўхтатди. — Пул берилди дегани, қиз деярли ўқишга жойланди дегани. Кўнглингизни тўқ қилаверинг. Шундай экан, эртадан бошлаб ўқув юртига келиб юрманглар. Ҳар ҳолда… Дўст бор, душман бор… Бунинг ўрнига қизингиз яхшилаб тайёрлансин. Ўртоғим шуни қаттиқ тайинлади. “Мени бошқа домлалар олдида шарманда қилиб қўймасин” деди.
— Буёғидан хавотир олманг! — деди Дониёр ака. — Ҳозироқ боради-ю, китоб ичига шўнғийди.
— Унда кўришгунча!
— Хайр! Мен айтган вақтингизда ўша жойда бўламан.
Орадан кунлар, кунлар кетидан ҳафталар ўтиб, имтиҳон палласи ҳам бошланди. Ўрмонбой эса аллақачон Дониёр акадан олган пулларни долларга айлантириб, қолган-қутганига кайф-сафо қилишни бошлаб юборганди.
Ана шундай кунларнинг бирида у шомга яқин ҳийла чайқалиб ширакайф ҳолда қаҳвахонадан чиқди ва автобус бекати томон юрди. Бир маҳал орқадан кимнингдир қичқириғи қулоғига чалиниб таққа тўхтади ва орқасига ўгирилди.
Не кўз билан кўрсинки, юз метрча нарида Дониёр ака ҳаллослаганча у томон чопиб келарди.
Бу одам Ўрмонбойнинг кўзига Азроилдек кўриниб кетди. Боягина ичган ароғининг кайфи учиб, юраги ҳаприқди ва жонҳолатда қоча бошлади.
— Ҳой априс, тўхта! — қичқирганча унинг ортидан қувлаб келарди Дониёр ака. — Тўхтасанг-чи! Эркакмисан ўзи?
Алоҳол узоқдан катта тезликда келаётган “Нексия” йўл ўртасида югуриб бораётган Ўрмонбойга яқин қолганда чийиллаб тормоз берди…
Тарақлаган товуш бутун атрофни тутди.
Бир зумда асфальт усти қоп-қора қонга беланди.
Дониёр ака даҳшатдан қотиб қолганди. У титраб-қақшаб йўл ўртасида чўзилиб ётган таниш жасадга яқин боришни ҳам, бормасликни ҳам билмасди.
Алқисса, ҳаром пуллар Ўрмонбойга юқмади. У оғир аҳволда касалхонага келтирилди ва бир соат деганда жони узилди.
Олимжон ҲАЙИТ
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig | 828 |
| 18 | 📝ФИРИБ КАСОФАТИ…
Ўрмонбой қишлоқдан шаҳарга кўчиб келиб хато қилмабди. Айниқса, иш танлашда бунақа омад ҳар кимга ҳам кулиб боқавермайди.
Бунга кейинги пайтларда амин бўла бошлади.
Тўғри-да, нимаси ёмон. Олий ўқув юртларидан бир-иккита таниш орттирди. Ёзда ким кўп, абитуриент кўп. Ҳамма ўқишга киришни хоҳлайди. Барчасини ё отаси, ё тоға, амакиси чўнтагини қаппайтирганча шаҳарга етаклаб келади. Ўрмонбой ана шу вазиятдан фойдаланишни билади. Мана, шунинг орқасидан бир йилда ўзига икки хонали квартира, чет эл мебелларини сотиб олди. Ҳатто қиш кунлари ҳам кўчадан қайтиб иссиқ квартирага киради-ю, жони ҳузур топади. Асосийси, илгаригидек ижарага уй қидириб, уй эгасининг қош-қовоғига тикилиб кун кўрмайди. Егани олдида, емагани кетида.
Мана, бу йилги қабул ҳам бошланай деб қолди. Насиб бўлса, бу йилги топганига уйланади. Ахир, тенгқурлари биттадан болали бўлишди. Бўйдоқ юраверса уят бўлар-ов!
Ёз ҳавоси азбаройи қиздираётганига қарамай, Ўрмонбой бугун ҳам елпина-елпина ўзига қадрдон бўлиб қолган ўқув юрти ҳовлисида ҳозир бўлди.
Эҳ-ҳе! Бу йил ўтган йилдагидан ҳам кўпроқ абитуриент келган кўринади. Ўриндиқлар уёқда қолиб, дарахтлар соясидан ҳам бўш жой топиш амри маҳол бўлибди.
“Ишқилиб, куним туққани рост бўлсин!” — ўйлади Ўрмонбой ва турли вилоятлардан келиб, юз-кўзларида кучли ҳаяжон, қўрқув балқиб турган йигит-қизларни бир четдан туриб эринмасдан кузатди. Нияти аниқ. Содда, шаҳарга илк бор қадам қўйган, аммо киссасида пули бор кимсани топиш ва ишончига киришнинг тадбирини кўриш. Шунақалардан икки ё уч нафарини топса, етарди. Бундан ортиғи ортиқ. Чунки, ғалва кўпаяди. Қолаверса, бундай обрўли ўқув юртига озгина пул сўралмайди.
Ҳа, ана, ҳов анави чинор остидаги ўриндиқда оқ сочли, бақалоқ эркак нозикниҳол қизга нималарнидир уқтириш билан банд. Кўринишидан айни Ўрмонбойбопга ўхшайди.
— Қани, секин борай-чи, — ўзича шивирлади Ўрмонбой. — Олдин нима ҳақида гаплашаётганларини эшитай. Ундан кейин бир гап бўлар…
— Ассалому алайкум! — Ўрмонбой эркакнинг эътиборини тортиш илинжида тавозе билан салом берди.
— Ваалайкум ассалом! — қаршисидаги келишган, бироқ бироз ғамгин йигитга кўзи тушган эркак сўзлашдан тўхтаб алик олди ва сўради:
— Сиз ҳам ўқишга киряпсизми?
Ўрмонбой маъюс жилмайиб қўйди.
— Йўғ-э, мен битирганман. Жиянимни олиб келганман.
— Қаердан келдингиз агар сир бўлмаса? — сўради эркак қизиқсиниб.
— Анжондан келганман, ака! — деди Ўрмонбой. — Водийдан, водийдан.
— Ҳа-а, ўзи… Водийнинг одамлари ширинсухан бўлишади-да! Кам бўлманг!
Ўрмонбой пайқадики, эркак суҳбат якун топишини истамаяпти. Ҳойнаҳой, ниманидир сўрамоқчи ё аниқлаб олмоқчи.
— Қизчани ўқишга олиб келибсиз-да! — ўртага чўккан бир неча сониялик сукутни бузди Ўрмонбой.
— Э, ёлғиз қизим… Ўқийман деб туриб олди. Нима қилай? Уйдаги мол-ҳолларнинг ҳаммасини сотдим-у, пулни белга тугиб келавердим-да!..
— Гаплашдингизми?..
— Н-нимани?.. Ҳа-а… Домлаларни назарда тутяпсиз-да!.. Қаёқда. Бир укахонимиз бўларди. Мен қурмағур қишлоқдалигимда аниқлаб олмабман. Таваккал келаверибман. Кириб сўрасам, чет элга кўчиб кетган экан.
— Энди нима қилмоқчисиз?
— Қайдам. Бошимиз қоти-иб нима қилишни билмай тургандик. Ҳар ҳолда танимаган одамга пул тутқазиш… Ноқулай.
— Ҳа-а, аҳволингиз жиддий кўринади. — деди бош чайқаб Ўрмонбой. — Энди ичкарига кириб домлалардан бириминан танишишингизга тўғри келади.
— Ука, ким ҳам мендай қишлоқи, деҳқон одамминан танишаман деб тайёр турибди. Айтганча, сиз жиянингизнинг ишини ҳал қилдингизми?
— Албатта. Бир ой олдин берадиганимни қўлларига тутқазганман.
— Яқин танишингиз борми дейман?
— Ҳа, яқин ўртоғим шу ерда дарс беради. Лекин… Боя айтганингиздай, бегонани яқинигаям йўлатмайди.
— Ана, мен сизга нима дедим? Улар ҳам ўзидан қўрқади-да!.. Менга қаранг, ука, гапнинг индаллосини айтайми?.. Инсофли, иймонли йигитга ўхшайсиз. Ёрдам берворинг! Вей, ўзингизни алоҳида рози қип кетаман. Мана шу арзанда қизим ўқишга кирса бўлди. Пулни аяш йўқ!
— Тўғри-ку-я! — елка қисди Ўрмонбой. — Бироқ… Қандай бўларкин? Ҳеч бировларнинг орасига тушмаганман.
— Жон ука, савоб бўлади-ку! Бу бегона шаҳарда бошқа танишим йўқ. | 753 |
| 19 | 🛋 ДАНГАСАЛАР УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ! 🤫🇬🇧 | 383 |
| 20 | 📝 Ўтирган қиз, ўрнини топар...
Зиёли, ўқимишли бўлган инсон бўлган Мансур ака айни фарзандлари рохатини
кўрадиган ёшда оғир хасталикдан оламдан ўтди.. Хотини Азиза опа, беш қиз ва бир ўғли унинг ортидан зор-зор йиғлаганча қолдилар... Қизларини каттаси эндигина турмушга узатилган, иккинчи қизини хам яқинда тўйи бўлиши керак эди. Мансур акани ўлимидан сўнг, хеч нарсага зориқмай яшайдиган бу оила анчагина қийналиб қолди. Қариндошлар хам ўзидан ортмайди. Фарзандлар улғайяпти. Ёлғиз ўғли хали мактабда ўқийди. Бу ёқда қудалар хам тўйни бошламоқчи эканликларини айтиб қолишди. Азиза опа "Дадасини ўлганига эндигина бир йил бўлди, тўй кўнглимга сиғмайди, қолаверса, қиз узатишга шароитим йўқ, яна озроқ тўйни тўхтатиб турайлик", дея ўтинди қудаларига. Бироқ ёши улуғ кариндошлар "Ҳайрли ишни ортга суриб бўлмайди, Мансуржонни хам рухи шод бўлади, қизини бахтидан. Мана биз бормиз бахоли қудрат ёрдам қиламиз" деб койиб беришди.
Хуллас, қариндошлар ёрдамида қизини узатишди. Лекин қачонгача бошқалардан умид қиламан, ўзим харакат қилишим керак фарзандларим учун деб Азиза опа таниш-билиш орқали бозорга майда-чуйда нарсалар сота бошлади. Кейинчалик эса савдони мукаммал ўрганиб, шахсий дўконига эга бўлди. Иши кун сайин ривожланиб, фарзандларини оёққа турғизди. Учинчи қизи Муниса онасини сирдоши ёрдамчиси эди. У жуда ақлли фаросатли қиз бўлиб улғайди. Хамшираликка ўқиб, ўзларидаги касалхонада ишларди. Бироқ пешонайи тақдирми, ёши 28га кирган бўлсада хамон турмушга чиқмаган. Ундан кейинги сингилларига совчилар келар лекин улар "Опамдан олдин турмушга чиқмаймиз" деб рози бўлишмас эди. Муниса бундан жуда қийналар, "Сингилларимни бахтини боғлаб ўтирибман" дея изтироб чекарди. Муниса бир куни онаси ва сингилларига:
- Ойижон, мен сабаб сингилларим хам бахтсиз бўлишини истамайман. Мени хафа бўлади деб ўйламанг, нахотки жонимдан азиз инсонларим бахтидан хафа бўлсам?! Илтимос уларни узатинг бахтли бўлишсин. Агар шундай қилмасангиз бир умр ўзимни айблаб ўтаман. Майли мен пешонамда борини кўраман. Мени ўйламанг. Мени десангиз рози бўлинг жон синггилларим,- деб йиғлаб ялинди. Мунисани кўз ёшига ёлворишларига дош беролмай Азиза опа ва қизлари ҳам бир-бирини қучиб йиғлашарди. Нихоят Азиза опа икки қизини бирин кетин яхши оилага узатди. Муниса синггилларини тўйида елиб югуриб хизмат қилди. Онаси билан бирга опалари ва сингиллари фарзандларига бешиклар тузатиб олиб боришди. Муниса ич-ичидан уларга хавас қилар, ўксинар лекин онасига сездирмасди. Оғзига кучи етмаган ғаламис кимсалар Муниса хақида турли-туман миш-миш, бўхтонлар тарқатишарди. Бири уни давосиз дардга чалинган, шунга хеч ким уйланишни истамайди деса, яна бири Мунисани оёқ олиши бежо дерди. Хуллас аллақачонлар Мунисага "қари қиз" тамғасини босишганди. Орқаваротда бундай гап- сўзларни эшитган Муниса эзилар, неча марта жонига қасд қилмоқчи бўларди. Бироқ онасини ўйлар, одамлар эса "демак бир балоси, борки, ўзини ўлдирди" деб яна маломат қилишларини ўйлаб бу йўлдан қайтарди. Худодан куну-тун бахти очилишини сўраб илтижо қилиб, уй, касалхонадаги ишлари билан овунарди. Бахтни қарангки, қўшни махаллада яшайдиган холасини Муниса тенги Ахмад исмли қўшниси бор эди. У ёшлигиданоқ отасига кўмакчи, мехнатсевар бўлиб ўсганди. Отаси анча қариб қолгач, Ахмад рўзғорни тўлиқ бўйнига олди, устачилик қилиб тинимсиз ишлаб ука- сингилларини уйли-жойли қилди. Лекин хамон кўнглига яқин қиз учрамагани учун уйланишни ўйламасди. Холасиникига мехмонга келган Мунисани бир кўришдаёк ёқтириб қолди. Неча йиллардан бери орзу қилган, излаган мухаббатини Мунисада кўргандай бўлди. Мунисани холасидан у хақда сўраб билди ва онасини совчиликка жўнатди. Муниса ва Ахмад учрашишди. Бир- бирларига ёқиб, турмуш қуришди. Муниса ҳозир иккита фарзандни онаси. У бахтидан шод. Хам уй, хам касалхонадаги ишини эплайди. Ахмадни ишлари хам кун сайин ривожланиб катта қурилишлардан буюртмалар ола бошлади. Қайнонаси эса қўни-қўшнига келинини мақташдан чарчамайди.
Бахт улуғ неъмат, фақат кимдир эртароқ, кимдир кечроқ етишади...
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig | 747 |
