cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Solixa_Qiz https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Больше
Рекламные посты
48 567
Подписчики
-21524 часа
-1 4477 дней
+34930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​Эшиги тагида одам кўп, милиция ҳам шу ерда, докторлар ҳам шу ерда. Дилдора ўзини ўзи осиб қўйган эди. Воқеа айнан шундай бўлмаган, лекин бир ойча олдин бир келинчак (шахси ва турар жойи сир бўла қолсин) шунга ўхшаш вазият қурбони бўлди. У келинчак ўлиб кетди. Лекин у профиль ҳамон очиқ турибди. Одамлар кўришда давом этмоқда. Бир кишини нафсини деб бир оила бузилди, бир киши ўлиб кетди, бир қанча кишини бошига ташвиш тушди. Буларни бари сизу биз суйиб кирадиганимиз, мана шу одноклассникида бўлаябди! Очинг Кўзингизни азизлар! Хулоса ҳар кимни ўзидан. Аллоҳ таоло барчамизга офият берсин, дунёвий фитналардан барчамизни асрасин! Аъмин! 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Показать все...

👍 4
📝Ургимчак туридан яралган сиртмок. (бўлган воқеа, персонажлар ва воқеалар ривожи ўзгартирилган) - Дилдора, югур Шавкат телефон қилаябди, деб чақириб қолди қайнонаси. Дилдора шошилганча “Алооо” деб жавоб берди. “- Жоним соғ саломат юрибсанми, уйлар тинчми? Мен ҳам яхшиман, ишлаб юрибмиз, ишларим яхши, маошимизни ҳам вақтида бераябди энди. Биласанми, Дилдор, сюрпризчам бор сенга... Иккита планшет олдим. Бирини қўшнимиз Анвардан сенга бериб юбордим, эрталарга етиб боради. Сенга однодан профиль очиб, тайёр қилиб бериб юбордим. Кирасан, ҳар кун гаплашаверамиз, деб Шавкат янгиликдан Дилдорани хушнуд этди. Шавкат билан Дилдорани тўйига атига 6 ой бўлганди. Тўйгарчиликда бир оз қарздор бўлиб қолишиб, Шавкат Россияга ишлаб келиб қарзларни тўлаш учун кетганди. Мана аллақачон 7 ой бўлибди кетганига. “Эртасига Анвар келибди, Анвар келибди” деб қўшнилар Анварларникига Анварни кўришга чиқишди. Дилдора ҳам тезроқ планшетини олиш учун Анварларникига чиқди. Анвар бир зумда симкарталарни қўйиб, настройкаларини тўғирлаб, интернетга киришни тушинтириб планшетни эгасига топширди. Ажойиб нарса экан. Дилдора эри ишдан бўшаши билан бемалол гаплашар, худди ёнида ўтиргандек хис қиларди. Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Бирдан эри чиқмай қўйди. Икки уч кун кутиб телефон қилди. Телефони ишламаябди. “Чиқиб қоларлар” деб кутиб юрди. Шавкатдан дарак йўқ. (Аслида Шавкат Москвада кавказликлар билан бирга руслар билан уришиб полиция ҳаммасини олиб кетганди. “Уйдагиларга индаманглар” деб бирга турадиган ҳамхоналарига қаттиқ тайинлаб кетганди). Дилдора яна бир бор кириб кўрди. “Ия онлайнларку”, деб юборди Шавкатни профили ёнида ёниб турган сариқ рангни кўриб. Дарҳол ёза бошлади. Шавкат бўлиб ўтган ишларни тушунтириб, “сени жуда соғиндим. Бир илтимосим бор, икки учта чиройингни намойиш этадиган суратлар тушиб жўнат”, деди. “Жиннимисиз, кимга сурат олдираман бу холатда, шармандамисиз” деди Дилдора уялиб. “Қўлингда планшетинг бор, ойнага қарайсанда олаверасан уйимизга кириб олиб”...Дилдора эрини талабидан норози бўлсада соғинганини тушиниб икки учта пикант суратлар олиб профилига қўйди. Дархол Шавкатга ёзди. “Кўринг, фақат биров кўрмасин, ўзингиз шарманда бўласиз”... Шавкатни профилида қаламча қимирлай бошлади... Дахшат! Дилдора кўзларига ишонмасди! “Қулоқ сол қушча, Шавкат тюрмада, мен уни ҳамхонасиман. Планшетини ташлаб кетиб зап иш қилдида, суратларингни кўрдим, гўзал экансан. Эрингни номидан ёзаётган мен эдим. Ҳамма ёзишмаларингни ҳам ўқиб чиқдим. Шавкат сени жуда-жуда севаркан. Эринг билан тинч тотув яшашни истасанг, ҳар ой менга эринг юборган пулдан, кўпмас, 10 минг жўнатасан, бўлмаса суратларингни оммага намойиш қиламан”...Дилдора шоша пиша суратларни профилидан удалить қилди. Лекин кеч бўлганди. У нотаниш одам уни суратларини аллақачон ўзига кўчириб олганди. Боши қотиб қолди. Бу Дажжол қаерда қараб турган экан. Ўзини қўярга жой топмасди. Шарт эгаси эса ҳар ярим соатда ёзиб тинч қўймасди. Дилдора ночор рози бўлди. Уйдан секин 10 минг рубль олиб, дажжол айтган счетга жўнатди. Орада Шавкатни қўйиб юборишди. Лекин озод бўлиш учун 3 минг доллар тўлабди. Икки уч ой уйга пул жўната олмади. Профилига кира олмай, бошқа профиль очиб Дилдора билан гаплашиб турарди. Ой охир бўлиб, шантажчи яна пайдо бўлиб Дилдорадан яна пул талаб қила бошлади. (У аллақачон бошқа шаҳарага ўтиб кетганди). Дилдора пул йўқлигини, эрини холати унга яхши маълумлигини айтиб, “кутиб тур” дея уни тинчлантирмоқчи бўлди. Лекин у тушунишни ҳам истамади, ғирт маст эди. “Мени яхши билмас экансан, ярим соатдан кейин сени бутун мамлакат танийди” дедида, кириб олиб катта гуруҳлардан бирини албомига Дилдорани аврати ярим очиқ суратларини қўйиб тагига номини ёзиб- ёзиб қўйди... Беномуслар ҳам кўп экан.. класслар қордек ёғилиб келарди... Тез вақт ичида бу суратлар Шавкатгача етиб келди... У шок холатда қолди. Уйига телефон қилди. Дилдорага бақириб бўлаётган ишларни сўраб кетди. Дилдора тушунтиришга уринди, лекин Шавкат гап эшитадиган холатда эмасди. ​​Эртасига бориб билет олиб хотин билан ажрашиш учун етиб келди... Кеч қолибди.
Показать все...
👍 5
Repost from N/a
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷 Bu kanal aynan siz uchun🤩 1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕 Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
Показать все...
👍 1
Obuna bo'lish 🤗✨
❤️ Ro'mol o'rash usullari ❤️
​​-- Раҳмат духтир яхшиман. -- Бу бошқа гап....ҳаммаси яхши кетяпти...дам олаверинг... У палатадан чиқиб кетиш эшиги томон жўнади. Зуфар бошини буриб қарамоқчи бўлди....яна хотини Роза кўринди. Аммо у бироз бошқача эди олдинги ёдидагисига қараганда. Шу ерда у тушундики бу туш эмас. У хотини яна кетиб қолмаслиги учун краватидан туриб қўлидан тутиш учун турмоқчи бўлди. Ундан кечирим сўраш учун....ҳаммасини тушунтириб бериш учун....Аммо оғриқ йўл қўймади ўрнидан туришга. Қийналиб инқиллаб яна урина бошлади ўрнидан туришга. -- Зуфар ака....бемалол ётаверинг, мен қочиб кемайман.- деди хотини. -- Роза... -- Сиз яхшимисиз.... -- Роза, сен қаерда эдинг, қандай келиб қолдинг? Сенга кўп нарсаларни айтишим керак. Мен айбдорман....мен куп гуноҳлар қилдим. Мен сени изладим....ўғлим иковларингни қидирдим... -- Биламан....- дея жиддий ҳолда унга қараб турарди. -- Қаердан биласан ? -- Ўғлим гапириб берди...ҳаммасини, сизни дўстингиз ҳақидаям...сиз яхши инсон эеанингизниям.... -- Ўғлим....?Тушунмаяпман ҳеч нарсага... -- Руслан....- Роза ортга бурилиб ўғлини чақирди. Руслан отасининг кравати ёнига яқинлашиб келди. -- Салом отажон... Зуфар бобо ҳаммасини дарров тушунди. У ҳеч нарса демади. У фақат йиғлади. Бақувват эркак қирқ ёшдан ўтган...ўрмонда фақат броконерларгина эмас, ҳатто айиқлар ҳам ундан қўрқардиган эркак ётган жойида йиғларди. Руслан ишлари сабаб чиқиб кетди. Туни билан унинг краватида Роза унга тикилиб суҳбатлашди....Зуфар эса унинг қўлидан тутиб олган ҳечам қўйворгиси келмасди. Уларнинг бир бирларига айтадиган гаплари кўп эдики, бедор тунлар етмасди. Орадан бир ойлар ўтгач, Зуфар оқсаганча яна қишлоқ дўконига озиқ овқатга борарди. Бир қўлида суянадиган таёқ бўлса, иккинчи қўлида эҳтиёткорона хотинини қўлидан ушлаб олганди. Улар турмуш қуришлари шарт эмасди. Нимага дейсизми.....чунки улар ажрашишмагандида..... Мана яна бир ҳикоям яхшилик билан тугади....раҳмат эътиборларингиз учун. Айтмоқчи.....ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан...... Крикдуши 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Показать все...

👍 51🥰 3
Ўзаро суҳбатда Русланнинг яхши кўрган қизи борлигини ва онаси ҳам борлигини билди. Уларни уйлари бу ердардан беш юз километр узоқликда эканлигини билди. Зуфар бобо ҳам ўзи ҳақида кўп гапириб берди, аммо шахсий ҳаёти ҳақида миқ этмади. Шундай кунлардан бир куни ўрмонни айланиб юришганди. Кутилмаганда броконерларга дуч келиб қолишди. Улар ов қилишга крлишган экан. Руслан улардан қўлидаги қуролини топширишини сўради. Аммо улар ароқ ичиб олишганди....унинг бу гапига хохолаб кулганча жавоб беришди холос. Шунда Руслан елкасидан милтиғини секин тушурди...милтиқ доим ўқланган бўларди. Зуфар ҳам шундай қилди. Шунда броконерлардан бири улардан ажралиб чиқиб уларни ёнига келди. -- Ўзларинг қуролларингни тушуринглар, бу ерда биз кўпчиликмиз...ҳоҳласак бу ерда сизларни ҳеч ким топа олишмайди.- деди. -- Сен бизни қўрқитмагин...биз қўрқиш ёшидан ўтганмиз. Сизларни албатта топишиб қамашади.- деди унинг гапига жавобан Зуфар Руслан олдинга қадам босиб: -- Қани қуролларингни ерга қўйинглар, сизларга яхши бўлади. Жазо енгилроқ бўлади шундай қилсаларинг!- деди уларга. Броконерлардан бири милтиғини ташлагандек бўлдию.....хатарни сезган Зуфар Русланни пана қилиш учун сакради. Ўқ овози эшитилди. Зуфар бобо ерга йиқилди... Броконерларни каттаси бақириб юборди. -- Ахмоқ...сен нима қилиб қўйдинг? Аммо ўша эркак ўзи ҳам тушунмай қолди нима бўлганига. Қўрққанидан дағиллаб қолди. Қўрқитмоқчи бўлганди аммо ўқ отилди. Руслан Зуфар ётган жойга тиззанлаб ўтирди. Ўқ теккан ярасини боғламоқчи бўлдию, кейин бошини кўтариб : -- Нега қараб турибсилар? Қани машиналаринг? Тез касалхонага олиб бориш керак! - дея бақирди. Барчаси чопқиллаб қолишиб, устидаги курткаларини ечиб ерга тўшашди ва Зуфарни ётқизиб кутариб олиб кетишди. Машина томонга олиб боргунча Зуфар Русланни қўлини қўйвормади. Машинага ётқизиб шаҳарга касалхонага олиб кетаётганида, Зуфар Русланга энгашишини ишора қилди. -- Сенга бир гапни айтмоқчиман....агар мен ўлсам қалбим хотиржам бўлиши учун. Русланнинг кўзи жиққа ёшга тўла эди. У бошини эгиб Зуфарни тинглай бошлади. Зуфар деярли шиворлаган овозда хотини ва ўғли ҳақида унга гапириб берди. -- Ҳеч қачон хотинимни севишимни тўхтатмаганман ва ўғлимни ҳам. Фақат уларга айтолмайман. Кечирим сўрай олмайман улардан тушуняпсанми...Менга ваъда бер, сен уларни топишга ҳаракат қилгин, мени сўзларимни уларга албатта етказгин....ваъда бер!..... Русланнинг ёноқларидан кўз ёши дув дув тўкиларди. -- Ваъда бераман.... Лекин аллақачон Зуфар бобо ҳушини йўқотиб бўлганди. Шунда Руслан ҳайдовчига: -- Тезроқ ҳайдасангчи...тошбақага ўхшаб юрдинг бунчааа...- дея бақирарди. Зуфар ётган жойида қийналиб зўрға кўзини очди. Қарасаки унинг кўз олдида хотини Роза турибди. -- Тушунарли....демак ўлибман ва нариги дунёга тушдим, бўлмаса хотиним қаердан келиб қолади....дея кўзини яна юмди. Демак хотиним ҳам ўлибди....афсусс ҳаммасига ўзим айбдорман.....- деди хаёлида. Лекин кимдир уни елкасидан силкилагандек бўлди. -- Уйғонамиз, уйғонамиз! Зуфар яна кўзини очди. Оқ халатда бир эркак рупарасида тарарди. Демак у тирик....туш кўрибди холос. -- Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?- савол берди духтир.
Показать все...
👍 19 1
Ҳозир боришим билан хотинимдан кечирим сўрайман....бошқа бир қултум ҳам ичмайман...милтиқниям йўқотаман....дея. Афсуски хотини ўғилчаси билан у ерда ҳам йўқ эди. Розанинг холаси унга жахл билан боқди ва деди : -- Жияним шаҳарга кетди менимча... балким янаям узоқроққа кетгандир...Менга айтмади, мен ундан яхши қолинг холажон... менимча энди бошқа кўришмасак керак деган сўзларини эшитдим холос.- дея овози буғулиб, унинг тумшиғини олдидан эшикни қаттиқ ёпди. Зуфар энди хотини ва ўғилчасини излай бошлади. Ҳаммани оёққа турғазди....ўзи кўп марта шаҳарга бориб излаб келди. Аммо ҳеч ким кўрмаган, ҳатто ҳеч қандай из ҳам йўқ. Шу тарзда орадан йиллар ўтиб кетди. Унинг хотини ва ўғилчасидан эса дарак бўлмади. Қишлоқда эса ҳамма унга қарғишга ўчраган одамга қарагандек қарашарди. Худди мана шундай пайт ўрмонга кўчиб ўтиши ҳам унга тўғри қарор бўлди. Лекин барибирам қишлоқ дўконига озиқ овқат харид қилгани боришга тўғри келарди... бундан қочиб қутулиб бўлмасди. Биласизми... у савдо дўконига кирганида одам бўлса ҳам жимиб қолишарди. Ҳамма уни чиқиб кетишини кутишарди. Чунки ҳамма бундан йигирма йил олдин бўлган воқеани эслаш.....жудаям оғир эди. Мана бугун ҳам қишлоқ дўконига боришига тўғри келди. Эртага унга шаҳардан ёрдамчи келиши керак бўлиб, энди бир ўзига эмас шеригигаям озиқ овқат керак бўларди. Ёрдамчиси эндигина билим юртини тамомлаб ёзги амалиётга келаётганди. Ҳеч бўлмаганда ёзда ёрдамчи керак эди....қишдаку иш кам бўлади ўзиям эпларди. Тўғри келаётган ёрдамчими ёш ўсмир....ҳеч бўлмаса тез ҳаракат қилиб юрар. Зуфар бир ўзи ўрмон хўжалигини атрофни тўлиқ айланишга улгуролмасди. Броканерлар эса кўп келишарди ҳар томонлардан. Кейинги кун тушга яқин унинг кулбаси ёнига хўжалик раиси хизмат машинасида келиб тўхтади. Унинг ичидан ўрмон хўжалиги раиси чиқиб келди. -- Қандай зўра сени кулбанг бобой.... - деди раис. -- Раис сиз гапни айлантирмангда тезроқ айтинг.....қачон келади менга ваъда қилинган ёрдамчи? -- У мен билан келаётиб, ўрмон бошланишида тушиб қолди. Айтдики, ўзи ён атрофни кузатиб айланиб келаркан. -- Адашиб қолмаса бўлгани..... -- Ҳа йўқ....у топиб келади адашмайди. Жудаям зийрак йигит...бутун йўл давомида мени саволларга кўмиб ташлади. Қани бирор нарса пиширмадингми....қоринни пўстаги чиқиб кетдику.... Зуфар бобо кулбасидан ташқарида турган стол устидаги дастурхонга пиширган овқатни, нон ва бошқа егуликларни чиқариб қўйди. Энди ўтириб овқатланишмоқчи эдиямки, сал нарироқдан ёш йигит кўринди. Зуфар бобога дарров ёқди ёрдамчи йигит. Баланд бўйли, бақувват.....қарашлари жудаям жиддий. Улар қўл беришиб танишиб ҳам олишди. Унинг исми Руслан экан. Худди шу ерда кўпдан бери яшайдигандек киришиб кетди. Тушликдан бош товламади. Улар яхши иштаҳа билан дастурхон бошида овқатланишди... суҳбат қуришди. Ўрмонни айланиб келгунича кўп нарсаларни эслаб қолганлигини айтди. Зуфар ҳеч нарса демасдан уни эшитди. Йигитга ўрмон ёқиб қолганлиги шундоққина кўриниб турарди. Бу эса энг асосийси эди. Бошлиқ машинасида қайтиб кетди. Энди иккаласи қолди. Зуфарга Руслан ҳечам ҳалақит қилмасди. Аксинча унга ҳатто суҳбатдош бўларди. Иш бўйича тажрибалари бўйича суҳбатлашишарди. Орадан бир ой ўтгач, янаям яқинроқ дўстлашиб олди. Ҳамма жойларни бирга айланишиб кузатишди.
Показать все...
👍 17
📝ҚУВИЛГАН...... (2- қисм) (воқийлик асосида ёзилди) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломатмисизлар.... Ҳикояларимни ўқиётган барча инсонларга ўз миннаторчилигимни билдираман... Бобом раҳматли бу воқеани чиройли қилиб айтиб берганди...мен эса сизларга ҳавола қиламан... марҳамат Зуфар аслида кўп ичмасди. Байрамларда оз моз ичарди холос. Ичган куни эса эрталаб уйғониш жудаям қийин бўларди. Ўша куни туни билан ухлади... тонгга яқин уйғонди. Томоғи қуриб сув ичкиси келиб хотинини чақирди. -- Роза....сув бер менга томоғим қуриди.- дея ётган жойида гапирди. Уни бу сўзига жавоб келмади. Кўзини зўрға очиб қарасаки ҳеч ким йўқ. Кейин эса деворда осиқли турган милтиқни кўриб кечаги барча нарсани эслади....афсусланди. Кейин эса....хафта ўтди, соғинчдан, зерикди. Негадир томоғидан на сув на егулик ўтарди.....Уйни йиғиштира бошлади. Стол устидаги баъзи нарсаларни шкаф жавонига қўяётиб бир қоғоз жилдли ҳужжатлар солинган нарсага қўли тегиб кетди. Қизиқиб қўлига олди.... бу ўғлининг , Розани ўғлини медицина картаси экан. Ташлаб юбормоқчи эди....аммо негадир очди. У жамламанинг очганидаёқ биринчи бетида шундай сўзлар ёзилган эди. бола муддатидан олдин туғулган .... -- Муддатидан олдин туғилган...? Рафик хиёнат қилган деганмиди.... Зуфар югурганча уйдан отилиб чиқди. Қишлоқ кўчасидан чопқиллаб кетаётганини кўрган қишлоқ аҳли....бу яна ичиб олдими? деб ўйлашди. У эса тўғри Рафикларни уйига томон югуриб борди. Тўғри ҳовлисига кириб борди....уй деразасидан ажабланиб Рафикни онаси қараб турарди. -- Хола ассалому алейкум....Рафик қаерда? -- Уйда сени дўстинг! Мана ҳар куни ичавериб безор қиворди....отаси тирик бўлганда бироз ҳайиқиб ичмасмиди...нима ишинг бор эди унда? Зуфар онахонни сўзларини охиригача эшитмасдан , уйни кириш эшигини очди. Рафик стол атрофида ўтирар, олдида бир шиша ярми ичилган ароқ ҳам турарди. Эшик очилган овозини эшитиб, бошини кўтариб норози кайфиятда унга қаради. Зуфар эса жахли чиққанидан қўлини мушт қилиб..... -- Қани жонажон қадрдон дўстим менга айтчи....мени хотиним ким билан юрганини? Унинг кетидан Рафикни онаси ҳам кириб келди. Рафик индамасдан жим ўтирарди. -- Қани жавоб бер мени саволимга дедим... мени хотиним кимдан орттирган экан боласини? Шу ерда онахон уларни суҳбатига аралашди. -- Ҳеч ким билан юргани йўқ!- ва ўғли томон бурулиб... гапини давом эттирди .... -- Нимага жимсан ахмоқ бола! Қани гапириб бер яқин дўстингни хотинини изидан қанча югурганингни. Гапириб бер у аёл сендан нафратланиб узоқ кетганини....сен эса уни ортидан ғийбатчи аёлларга ўхшаб ҳар хил булмағур ёлғонларни тарқатиб юрганингни.....виждонсиз. Бечора бояқиш қўлидаги гўдаги билан қаерларда қийналиб юрибдийкана..... Зуфар оёғини тагидан ер узоқлашиб кетаётгандек ноқулай ҳис қилди ўзини. Рифат бўлса ингичка овозда..... -- Мен доим Розани севардим, мен уни бахтли қилардим! У эса доим сенга....сен ҳайвонга қарарди! Сен унга лойиқ эмассан....- деди. Зуфар унинг охирги сўзларини эшитмадиям. У қўшни қишлоқ томон югуриб кетди. Роза яшаган холасининг уйига томон чопқиллаб борарди. У югуриб бориш чоғида хаёлидан минг хил фикрлар ўтди.
Показать все...
👍 14
00:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР. 👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇 ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇
Показать все...
1.89 KB
👍 4
💋ФАКАТ КИЗЛАР КИРСИН💋
​​-- Тур ўрнингдан!- деди кўзи қонга тўлган Зуфар. Роза хотиржам ўрнидан туриб, устига юпин ички халатини кийди ва ўғилчасини устини ёпиб қўйди. -- Зуфар ака....сизга нима бўлди? Ухлаб дамингизни олинг, оёқда зўрға турибсиз.- деди эрига. Зуфар эса гаплашишга ҳечам тоқати йўқ эди. Шу сабабли гапни бурмасдан мақсадга ўта қолди. -- Кийимларингни кийиб, нарсаларингни йиғиштир. Анави харомингни ҳам ол қўлинга! -- Хароми....ўғлингизни хароми деяпсизми? -- У мени ўғлим эмас...одамларга рахмат кўзимни очишди. Роза табиатан жудаям босиқ қиз эди. Ҳар бир гапираётган гапини ўйлаб, фикрлаб кейин гапирарди. Шу одатига мос равишда эрининг кўзларига бир қарадию, жиддийлигини билди. -- Бу гапларни анави дўстингиз Рифат айтдими? Шуни одамлар деб айтяпсизми? Бўлди унда ҳаммаси тушунарли..... У эса қутургандан қутуриб, хотинининг охиригача гапиришига ҳам қўймади. -- Мен сенга тез бўл дедим...бўлмаса ҳозир ялонғоч кетасан.- деди милтиқни ўқталиб. Роза эса тезгина кийимларини кийиб, ўғилчасиниям одеялга ўраб, сўрғич, ётганда остига тўшайдиган кулликлариниям бир сумкага соли, бир қўлига ўғилчасини кўтариб олди. -- Қани уйдан чиқ! Яна ўдағайлади Зуфар. Роза уйнинг чиқиш эшиги олдига келиб, эшикни очдида секин ташқарига чиқди. Ҳовли дарвозаси ортида бир тўда қишлоқ хотин қизлари тўпланиб уларга хавотир билан қараб туришарди. Бу ҳолатдан уялган келин, ортига қайтиб кирмоқчи бўлдию .....аммо унинг ортидан тиралган милтиқ бунга йўл қўймади. Наилож, уятдан бошини ерга эгиб дарвоза томон жўнади. Дарвозани очиб, ташқарига чиқди. Зуфар милтиғини ўқталганча унинг кетидан чиқди. Уларнинг уйи қишлоқ чеккасида жойлашган бўлганлиги сабаб, озроқ юргач қишлоқ тугади. Бояги қишлоқ аёллари ҳам уларнинг кетидан боришарди. Аммо ҳеч ким журъат қилиб бир нарса дейишолмасди. Охири шу тўданинг ичидан бир аёл : -- Зуфар....нима қилаяпсан....ўйлаб кўр кейин пушаймон бўлма тағин.- деди. Уни ҳозир ҳечам қулоғига гап кирмас... ҳатто кўзигаям ҳеч нарса кўринмасди. Аёлларнинг бу гапига жавобан ортига бурулдию ўқланган милтиғини ортидан келаётган тўда хотин қизлар оёқлари остига бир марта ўқ узди. Тўдадаги хотин қизлар қўрқишганидан жойида тўхтаб жимиб қолишди. Келиннинг қўлидаги болачаси ўқ овозидан уйғониб бақириб йиғлаб қолди. Боласини овутиш учун келинчак бағрига маҳкам қучиб, қадамини тезлаштириб юрди. Қишлоқни тугаш жойига келгач.... -- Ҳеч қачон бу ерларда сени бошқа кўрмай....кўрсам ўлдираман!- дея дағдаға қилди. Шундай дедию, ортига бурилиб дабдираганча қайтди. Тўғри уйига кириб, диванга кўндаланг ётиб шу ҳолатда ухлаб қолди. Ҳозир ароқни таъсирида ухлаб қолган ҳикоямиз қаҳрамони кайфи тарқагач нималар қилганини билиб қайғурса керак. Бу ҳаётида ёлғизлик кунларининг, азобларини бошланиши эканини афсус бу одам билмасди...... (давоми бор) 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Показать все...

👍 17🥰 2😢 2
Бир пайт дўстининг кайфи ошиб қолдими, оғзидан оди кириб шоди чиқа бошлади. Ўзи ароқ ичганни оғзидан бирор яхши чиққанмикин..... -- Хўш дўстим, оталик роли сенга ёқаяптими?- деди шўр бодрингни тишлаб туриб. -- Албаттада....- деди Зуфар илмоқ гапига тушунмасдан. -- Тўғри....кичкиналар доим яхши, ўзингники бўлса ҳам, бўлмаса ҳам. - деди дўсти. Кейин шишани кўтариб олиб, икковининг ҳам пиёласига тўлдириб қуйди.....кейин қадаҳларни уриштириб ичишди. -- Хўш....ўзингни фамилиянгга ўтказмоқчимисан болачани?-дея безбетларча савол берди Рифат. Дўстининг гапидан бироз ғазабга келган Зуфар, гавдасини кўтариб дўстига : -- Нималар деб валдираяпсан.... бирор нарсани билсанг айт! - деди жахлланиб қўлини мушт қилиб. Ҳар эҳтимолга қарши Рифат ўрнидан туриб, ўзини бироз нарироқ тутиб. -- Нимани айтишим ҳам мумкин....шундай ҳам ҳамма билишади. Фақат сени хабаринг йўқ..... сени Розанг юриб қўйган.- деди. -- Ким билан юрган? Қани гапирчи . Зуфарнинг кўзлари қонга тўлди. Рифат эса ўрнидан туриб эшик томонга яқинлашди. -- Мен кечалари чироқ ёқиб ушлаб турганим йўқ. Ўзим ҳам кўрганим йўқ...аммо бутун қишлоқ гапиришяптику. Ҳатто бир марта ҳам эмас кўп марта кўришган, тонгга яқин уйига қайтаётганлигини. Сен агар ахмоқ бўлсанг бегонани боласини боқиб олавер!- дедию эшикдан чиқдию тун қоронғусида йўқолди кетди. Зуфар эса ўзига яна ва яна қуйиб аламдан ичиб ўтирарди. Зуфарга ота онасидан уй қолган бўлиб, тўйдан кейин шу уйда яшаб келишарди. Унинг ота онаси , ҳарбий хизматга кетгунигача оламдан ўтиб кетишганди. Роза эса етим қиз бўлиб, қўшни қишлоқда холасини уйида катта бўлди. Тўйдан кейин яхшилаб таъмирлаб олишганди. Келин ҳовлига ҳар хил гуллардан экиб қўйганди. Яшаш тарзи жудаям яхши эди. Уларнинг ўғилчаси бор....кейинроқ қизчали бўлишниям режалаштиришганди. Афсуссс....ўхшамади. У гаражда бир ўзи ухламасдан аламдан, тонггача ўлгудай ичди. Тонг ёришган, ташқарида ҳаёт қайнарди. Қишлоқ ҳаёти... кимдир сигирларни далага ҳайдаган, кимдир эса қўй эчкиларни.... Шу товушлардан уйғониб кетди. Тонгда бироз кўзи илинган экан. Тоғли қишлоқ....унинг отаси овчилик қиларди. Отасидан қолган милтиғи ҳам бўлиб, баъзида овга ҳам чиқиб турарди. Ўша пайтлари кўпчиликда қурол бўлиб, улар уйларида бемалол сақлашарди. Балким шу пайтлари эл орасида чақимчилар бўлмагандир. Маҳаллий ҳокимиятга етказгани. Зуфар ўрнидан туриб гаражининг тўрдаги бурчагида темир яшикда сақланаётган милтиғини олди. Ўқланган ўқланмаганини текшириб кўрди. Ҳаммаси жойида, милтиқ ўқланган. Милтиқни кўтариб, гараждан ҳовлига чиқди. Айнан шу пайт, қишлоқни энг ғийбатчи хотинларидан бири ўтиб кетаётган эди. Милтиқни кўтарган маст Зуфарни кўрдию, сал пана бўлиб уни кузата бошлади. Зуфар унга эътибор бермаган ҳолда уй ичкарисига кириб кетди. Ғийбатчинт вазифасини биласизку....орадан беш минут ўтмасдан ҳовлига кириш дарвозаси олдида кўплаб аёллар йиғилиб қолишди. Ҳамма Зуфарни уйдан чиқишини, у нима қилишини кузатишарди. Милтиқ кўтарган Зуфар....тўғри хотини ва ўғли ётган хонага кириб борди. Она бола ҳали ширин уйқуда. Милтиқни тўғри хотинининг елкасига тиради. Бундан уйғониб кўзини очган хотини, бу ҳолатни кўриб бироз ҳайрон қолди, ҳатто қўрқдиям.
Показать все...
👍 20🥰 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.