📝ОҚПАДАР УГИЛ...
(ибрат учун ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Шайх Алий Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ишхонамда ўтирар эканман, ҳузуримга ёши катта бир киши кириб келди. Кексалиги сабаб юришга ҳам мажоли йўқ, оёғини зўрға судрар эди. Менга салом бериб, столга суяниб тўхтади, кейин ўтириб: Менинг ҳикоямни эшитишингизни ва менга зулм қилганларга чора кўришингизни сўрайман, деди.
-- Марҳамат қилиб сўзланг, қулоғим сизда!- дедим.
У ҳикоясини бошлади.
-- Мен йигитлик чоғимда ҳалол, покиза эдим. Ҳар куни эрталаб уйдан чиқиб дўконимга борар, у ерда турп, бақлажон, узум каби сабзавот, меваларни сотар эдим. Топган фойдамни бир қисмига гўшт, нон сотиб олиб, ошиб қолган сабзавотларни уйга олиб борар, аёлим уларни пиширгач, еб-ичиб, Парвардигоримизнинг неъматларига ҳамду сано айтганча уйқуга ётар эдик. Бизлар ғам чекмас, эрта ҳақида ўйламас эдик, одамлар билан ҳам, ҳукумат билан ҳам ишимиз йўқ эди. Бировлардан нарса талаб қилмас, улар ҳам бизлардан бирор нарса талаб қилишмас эди. Мен мадрасада таълим олмаган бўлсам ҳам, фарз намозларни қандай ўқишни, пулларимни санашни билар эдим, шунинг ўзи менга кифоя эди. Ҳаётимни бировни алдамай, ўғрилик қилмай, ҳалол меҳнат қилиш билан ўтказдим. Лекин ҳаётимнинг кемтик жойи бизнинг фарзандимиз йўқлиги эди. Фарзанд кўриш учун барча воситаларни қўлладик... кейин эса ишимизни Оллоҳга топширдик.
Кунлар, тунлар шу зайлда ўтиб борар эди.
Кунларнинг бирида шодлик-хурсандчилик бизнинг уйимизни ҳам четлаб ўтмади. Ҳомиладор бўлган аёлимга ширин сўзлар айтиб, яхши парвариш қилиб, унга кўпроқ вақт ажрата бошладим. Биз кунлар, соатларни санар эдик. Ҳатто аёлимнинг тўлғоқ кечаси келгач, бутун тунни туғилажак фарзандни кутиш билан ўтказдим. Тонг ёришгач, шовқинни эшитдим. Аёлимга қараган доя менга шодон ҳолда ота бўлганим хушхабарини берди. Ўша пайтда ёнимда бир риёл бор эди, ўшани унга суюнчи қилиб бердим.
Фарзандимиз кулса, ҳаёт бизга кулгандек бўлар, йиғласа унинг йиғисидан уйимиз тебранар эди, касал бўлса, кунларимиз зулматга айланар, ҳаётимиз нотинч бўлар эди. У ўсган сари биз учун байрам бўлар, у ҳар гал бир сўз айтганида шодлик бизни ўраб олар эди. Агар у бирор нарсани истаса, унинг биргина истаги учун боримиздан кечар эдик... шундай қилиб у мактаб ёшига етди.
-- Боламиз катта бўлиб қолди, нима қиламиз?,- деди рафикам.
-- Уни дўконимга олиб бораман, у ерда ҳам яйрайди, ҳам менинг ишимни ўрганади!- дедим.
-- Кўкатфуруш бўладими?- деди рафикам.
-- Нима бўлибди, отасини ҳунаридан ор қиладими?- дедиб жахлим чикиб.
-- Йўқ, нега энди. Яхшиси уни қўшнимизнинг ўғли каби мактабга берамиз. Ахир ўғлимиз ҳукумат ишларида ишлаб, фалончилар каби костюм шимлар кийиб, раҳбар бўлиб юрса ёмонми?- деди.
Аёлим қарорида қатъий туриб олганидан сўнг ўғлимни мактабга олиб бордим, бор пулим унинг китобларини олишга кетди. У синфининг биринчи қаторида ўтирар, устозлари ҳам уни яхши кўришар, қадрлашар эди.Имтиҳонни аъло баҳоларга топшириб, бошланғич синфнинг гувоҳномасига эришгач, аёлимга:
-- Мана ўғлимиз Иброҳим гувоҳномалик бўлди, энди етар, мен билан бирга дўконда ишлайди, дедим.
Аёлим зарда билан:
-- Дўконга ҳам ўт тушсин илойим, ўғлимизни шунча олган билимини, келажагини барбод қилмоқчимисиз? Гап тамом, мактабнинг иккинчи босқичига ўтади, деди.
-- Эй хотин, сенга бу сўзларни ким ўргатди а? Билими, келажаги, деганинг нимаси?. Отаси, бобосининг ҳунарини менсимаяпсанми?- дедим. Аёлим ҳовуридан тушиб:
-- Қўшнимиз ўз ўғлини билим олишини қанчалар исташини биласизми?--деди.
Мен эса:
-- Эй хотин, бизлар оддий одамлармиз, бизлар ўзгаларга тақлид қилмаймиз!-дедим.
Аёлимнинг оҳ-воҳидан сўнг ўғлимиз мактабнинг иккинчи босқичига ўтди. Чиқимлар кундан-кунга кўпаяр, аммо мен унга берган пулларимдан рози эдим. У бакалавр даражасига етди.
Мен ўғлимдан сўрадим:
-- Энди бўлгандир?