Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/ @agrobloger  ДХА рўйхатидан ўтган. Реклама:  @agrobloger_admin  Канал ташкил топган: 22/12/2018й Дам олиш куни: якшанба 
Show more
11 887+1 716
~1 636
~11
13.74%
Telegram general rating
Globally
241 599place
of 6 579 372
35place
of 99
In category
607place
of 1 144

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
ЙИЛ САРҲИСОБИ: ЎЗБЕКИСТОН ТАРВУЗ ЭКСПОРТИ БЎЙИЧА АВВАЛГИ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАДИ. 2022 йилда Ўзбекистон рекорд ҳажмда - ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 2 баравар кўп тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда East-Fruit.com хабар бермоқда. Ушбу маҳсулотлар экспортининг ошиши, асосан, етказиб бериш ҳажмининг Қозоғистонга деярли икки баравар ҳамда Тожикистон ва Қирғизистонга бир неча баробар ортиши ҳисобига мумкин бўлди. Бу йил Ўзбекистондан тарвуз экспорти мавсуми ўтган йилги билан бир вақтда, 15—20 май кунлари бошланди. Статистик маълумотлардан маълум бўлишича, 2022 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида ушбу маҳсулотлар ташқи бозорларга жўнатилмай қўйди. Бу эса Ўзбекистонда тарвуз экспорт қилиш мавсуми якунланганини англатади. 2022 йилнинг май ойи бошидан ноябрь ойи охиригача Ўзбекистон жами 18,1 миллион долларлик 81,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар ва 2020 йилнинг шу давридаги рекорд кўрсаткичдан 1,7 баробар кўпдир. 2022 йилда тарвуз экспорти географиясига келсак, ушбу маҳсулотларни ташқи бозорларга жўнатиш ҳажми қуйидагича тақсимланди: Қозоғистон — 42,4 минг тонна (51,8%); Россия — 17,2 минг тонна (21%); Қирғизистон — 10,5 минг тонна (12,8%); Тожикистон — 9,6 минг тонна (11,7%); Беларусь — 1,2 минг тонна (1,4%); Латвия — 674 тонна (0,8%); Мўғулистон — 154 тонна (0,2%); Эстония — 86 тонна (0,1%); Украина — 43 тонна (0,1%); БАА — 4 тонна. 2022 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тарвуз экспортининг бундай кескин ўсишига экспортнинг кескин кўпайиши ҳисобига эришилди: Қозоғистон — 2021 йилдаги 23,9 минг тоннадан 2022 йилда 42,4 минг тоннагача, яъни 1,8 бараварга; Қирғизистон — 3,9 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача, яъни 2,7 бараварга; Тожикистон — 60 тоннадан 9,6 минг тоннагача, яъни 160 бараварга. Шунингдек, Россия бозорига 14,4 минг тоннадан 17,2 минг тоннагача, яъни 19%га. 2022 йилги мавсумда тарвуз экспортининг бундай рекорд ҳажмига Ўзбекистонда яхши ҳосил ва ушбу маҳсулотлар нархининг нисбатан арзонлиги ёрдам берди. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
619
1
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА САВДО МЕНЕЖЕРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қахрамон +998909726777 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 ФАРҒОНА +998902747080 Тошлоқ +998996968632 Қўқон +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1).+998911315320 2).+998336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 Ахтачи +998932580108 САМАРҚАНД +998979155556 Булунғур +998999496835 Каттақўрғон +998991097030 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1).+998914550044 2).+998990515249 3).+998990680706 ХОРАЗМ Қўшкўпир +998997314232 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Нукус +998993112771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Ғиждувон +998978606600 СИРДАРЁ Гулистон +998971236622 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 Хатлон +992904009703 ✅1 НОЯБРДАН БОШЛАБ, МАҲСУЛОТЛАРНИ ДЎКОНЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ. Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг Республика бўйича савдо менежери Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ Расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Show more ...
997
3
ДЕКАБРЬ ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА БАЖАРИЛИШИ МУҲИМ БЎЛГАН АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР @AGROBLOGER telegra.ph/-12-01-333
...
Мамлакатимиз боғ-токзорларидан йилдан-йилга мўл ва сифатли ҳосил олишга эришилмоқда. Айниқса, кейинги 2 йилда боғлардан юқори ҳосил олишга эришилди. Янги боғлар яратилиши билан бирга янги ҳамда истиқболли интенсив боғлар майдонлари ҳам кўпайиб бормоқда.  Эндиги навбат, боғларимиздан келаси йили мўл ва сифатли ҳосил олишга қаратилиши керак. Боғларда ҳайдашдан олдин 10-15 тонна маҳаллий ўғит ҳамда соф ҳолда 90 кг фосфор, 50-60 кг калий минерал ўғитлари солиниб, қатор оралари 25-30 см чуқурликда ҳайдалади.  Ҳайдалмай…
2 213
19
ИССИҚХОНАДА БАҚЛАЖОН ВА ҚАЛАМПИР КЎЧАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Бу экинларнинг илдиз тизими кўчириб ўтказилишга мойил эмас. Шунинг учун уларнинг кўчатларинии озиқ кубикларда уруғини бевосита унга экиб етиштириш маъқул. Аммо ўстиришнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилади. Бақлажон ва қалампир кўчатлари очиқ ерга апрелнинг охири – майнинг бошларида экилади. Уруғларнинг суст унишини назарда тутиб бақлажон ва қалампир уруғлари оммавий экиш муддатларга режалаштирилган помидор уруғларидан бир ҳафта олдин (феврал охири – март бошларида) экилади. Уруғнинг кўчат бўлгунича 50-60 кун ўтади. 1 гектар очиқ ерга кўчат олиш учун 600 г бақлажон уруғи ва 800-1000 г қалампир уруғ талаб қилинади. Пикировка қилиб етиштиришда уруғни экиш меъёри: қалампир – 20-25, бақлажон - 15-20 г, пикировкасиз: қалампир – 5-6, бақлажон – 5 г. Кўчат пикировкасиз ўстирилганда уруғ қаторлаб экилади, уларни оралари 6-10 см бўлади. Қатордаги масофа 1 кв.м жойга 500 дона қалампир ва 350 дона бақлажон кўчати кетадиган қилиб экилади. Пикировкали кўчатлар етиштириладиган бўлинса қалампир учун 5х5 см, бақлажон 6х6 см озиқ майдони берилади. Қалампир ва бақлажон кўчатлари учун ҳарорат помидорга қараганда бироз юқорироқ (2-3°С га) бўлишлигини талаб қилади. Ҳавонинг нисбий намлиги 60-75%. Кўчатларни чиниқтириш даврида ҳарорат ташқаридагига яқин бўлиши керак. Қалампир ва бақлажон кўчатлари помидорга қараганда намга талабчанроқ, аммо уни ортиб кетишини ҳам ёқтирмайди. Ниҳоллар пайдо бўлишидан то чиниқтиришгача суғориш олди намликни 65-70% НВ да сақлаш керак. Ҳаммаси бўлиб 5-6 марта суғорилади. Суғориш меъёри 12-13 л/кв.м. Чиниқтириш ва кўчатни танлаб олишдан олдин кўчат яна бир марта суғорилиб, намлик ҳар бир суғоришда тўлиқ дала нам сиғимигача етказилади. Илдиз чиришига қарши ва тизим ривожи учун ҳар иккинчи суғоришда "Плантастим" биостимулятори қўлланилади. Кўчириб ўтказишга тайёр қалампир кўчатининг баландлиги 18-20 см, 8-9 барг, бақлажон кўчатининг баландлиги 18-20 см, барглари 5-7 тагача бўлади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 037
8
АҚШЛИК БОҒБОНДАН ТОКНИ ПАЙВАНДЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА /©Anthony Nappa/ AGROBLOGER канали: @agrobloger

file

1 421
47
ОЧИҚ ДАЛАДА ТУПРОҚНИНГ ИССИҚЛИК ТАРТИБОТИНИ БОШҚАРИШ @AGROBLOGER telegra.ph/-12-01-332
...
Ўсимликларнинг уруғдан униб чиқиши, нормал ўсиб ривожланиши ва тупроқдаги турли микроорганизмларнинг ҳаёти бевосита тупроқдаги иссиқликка боғлиқ. Ўсимликлар ҳаётининг дастлабки даврида тупроқ ҳарорати ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса, майсалар чиққандан кейин эса ҳаво ҳарорати катта аҳамиятга эга бўлади. Экилган уруғларга уларнинг униб чиқиши ва кейинги ўсиши учун тупроқда маълум ҳарорат бўлиши керак. Уруғлар муайян ҳароратда униб чиқади. Агар ҳарорат уруғнинг униб чиқиши учун етарли бўлса, минимал, ўсимликларнинг…
836
3
АНТИФРОЗ - ЭКИНЛАРНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТ Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ: •Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (0°С гача). •Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради. •Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради. •Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради. •Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради. Сарф меъёри: 10л сувга 100мл. Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Ишлаб чиқарувчи: Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ Телефонлар: +998994300064 +998941150064 Расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Show more ...
834
5
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА МЧЖ РАҲБАРИ БАНК ГАРОВГА ОЛГАН ИССИҚХОНАНИ БУЗИБ ТАШЛАГАНИ ХАБАР ҚИЛИНДИ... Хоразм вилояти Прокуратура департаментининг берган хабарига кўра, Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан “Халқ банки” Янгибозор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.Б.” фермер ҳўжалиги раҳбари З.Қ. наслли қорамол сотиб олишга ажратилган 237,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 616,1 млн сўмлик иссиқхонани бузиб ташлаб, жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
883
1
ЎЗБЕКИСТОНДА УЗУМНИНГ ХОРИЖ СЕЛЕКЦИЯСИГА МАНСУБ УРУҒСИЗ НАВЛАРИ ЭКИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНМОҚДА. Ўзбекистонда янги барпо этиладиган плантацияларга хўраки узумнинг хориж селекциясига мансуб уруғсиз навлари экилади. Айни пайтда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг махсус иссиқхоналарида хориж селекциясига мансуб “Venus”, “Vanessa”, “Romulus”, “Lakemont”, “Ximrod» каби навларини жамлаган етти хилдаги хўраки узум кўчатлари «in-vitro» усулида етиштирилмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, кейинги босқичда ушбу кўчатлар маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилади. Хўраки узумнинг ушбу уруғсиз навлари юқори ҳосилдорлиги ва совуққа чидамлилиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, улар турли касалликларга жуда бардошли ва шу боис, органик усулда етиштиришга яроқли, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг махсус видеорепортажида. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази иссиқхоналарида хўраки узум навларидан ташқари узумнинг 10 туп винобоп навлари ва бир неча турдаги пайвандтаглари, жумладан, Fercal, Cоbеr 5 ВВ ва Cober A125 кабилар етиштирилмоқда. Миллий марказ иссиқхоналарида жами 1 миллион туп узум кўчатлари етиштирилмоқда. 2023 йил баҳорида бу кўчатлар тажриба далаларига экила бошлайди, шунингдек, янги узум плантацияларини барпо этиш учун фермер хўжаликларига ҳам тарқатилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази иссиқхоналарида «in-vitro” усулида хорижий селекция навларидан ташқари маҳаллий навли узум кўчатлари ҳам етиштирилмоқда. «Ризамат», «Тоифи», «Қора Хусайни», «Сўғдиёна», «Мерседес», «Оқ Кишмиш», «Қора Кишмиш» кабилар шулар жумласидандир. ©East-Fruit.com AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
879
6
1 155
4
ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ: ИССИҚХОНАДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ УЧУН ОЧИҚ ТАНЛОВЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ. Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳага кўра, қарор билан тасдиқланган деҳқон хўжалигини юритиш ҳамда юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш маъмурий регламентларига бир нечта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда: Жумладан: қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришда ер норматив қиймати бўйича қўшимча тўловлар максимал миқдорини етиштириладиган экин тури фойдасидан келиб чиқиб белгилаш; белгиланган муддатда жавоб берилмаган ёки ижрочига қайтаришда ер участкаси ихтисослиги ва йўналиши аниқ белгилаб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари тасдиқланган деб ҳисоблаш; иссиқхона шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ҳам очиқ танловларни татбиқ этиш; танловга чиқарилган қишлоқ хўжалиги ерларига 2 марта талабгор чиқмаган тақдирда, истисно тариқасида уларни кичик контур асосида ҳудуд ихтисослиги бўйича алоҳида лот қилиб танловга қўйиш ва амалдаги ёндош фермердан битта талабгор чиқса ҳам ғолиб деб топиш таклиф этилмоқда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 370
3
ЁНҒОҚ БОҒИНИ БАРПО ЭТИШДАН АВВАЛ ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ @AGROBLOGER telegra.ph/-12-28-393
...
Грек ёнғоғини яхши ўсиши учун керакли тупроқни сифатли тайёрлаш энг асосий омиллардан биридир. Ўзбекистонда ёнғоқзор учун кўпчилик майдонлар тоғ олди ва тоғ минтақасида жойлашган. Эрозия жараёни бошланмаслиги учун тупроқни тайёрлашда эхтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим, бунда қияликларни катта – кичиклигига эътибор қаратилади. Тупроқ ялпи равишда қияликка кўндаланг йўналишда ҳайдалади, 8 дан 12 градусли қияликларда террасалар (зинапоялар) қурилади, бунинг учун ер плуг ёрдамида ҳайдалади, 12 дан то 20-25 градусгача…
1 247
6
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА КАННАБИС ЕТИШТИРИШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНМОҚДА... "UzCanna" компанияси Сирдарё вилоятида 500 гектар ерда техник каннабис етиштиришни режалаштирмоқда. 2023 йилдаёқ Европага экспорт қилиш режалаштирилган. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 722
22
ЛИМОН ЕТИШТИРИШДА МАКРО ВА МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ЕТИШМАСЛИГИ @AGROBLOGER telegra.ph/-12-28-391
...
Азот ёки фосфор етишмаслигида: баргларнинг барчаси оч-яшил ёки сарғиш-яшил тус олади, дарахт ўсиши секинлашади, ҳосил камаяди. Азот етишмаслиги географик тарқалиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Калий: мевалар кичик, уларнинг қобиғи юпқа ва ғайриоддий силлиқ бўлиб қолади. Кальций: бошқа ташқи белгилар мавжуд бўлмаган ҳолда, дарахт ўсиши жуда секинлашади ва ҳосил камаяди. Мис: ёш новдалар керагидан ортиқ узайиб, барглар катталашиб кетади; пояда елим ҳосил бўлиши ва новдалар учидан бошлаб нобуд бўлиши мумкин.…
1 224
12
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА САВДО МЕНЕЖЕРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қахрамон +998909726777 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 ФАРҒОНА +998902747080 Тошлоқ +998996968632 Қўқон +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1).+998911315320 2).+998336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 Ахтачи +998932580108 САМАРҚАНД +998979155556 Булунғур +998999496835 Каттақўрғон +998991097030 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1).+998914550044 2).+998990515249 3).+998990680706 ХОРАЗМ Қўшкўпир +998997314232 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Нукус +998993112771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Ғиждувон +998978606600 СИРДАРЁ Гулистон +998971236622 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 Хатлон +992904009703 ✅1 НОЯБРДАН БОШЛАБ, МАҲСУЛОТЛАРНИ ДЎКОНЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ. Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг Республика бўйича савдо менежери Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ Расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Show more ...
1 123
0
ЯПОНИЯДА ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ТАРВУЗНИНГ ЕТИШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ /©Noal Farm/ AGROBLOGER канали: @agrobloger

file

1 131
9
ЎЗБЕКИСТОНДА ПОМИДОР НАРХИ БАРҚАРОРЛАШМОҚДА. Ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда помидор нархи рекорд даражада юқорилади — улгуржи нарх қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоиз, Грузия ва Молдовага нисбатан бир ярим баравар баландлашди. Эндиликда маҳсулот нархи барқарорлашмоқда. Бу ҳақда East-Fruit.com хабар берди. Трейдерлар нархларнинг янада ўсишини кутишганига қарамай, таҳлилчилари ўсишнинг секинлашиши ёки ҳатто нархларнинг барқарорлашишини прогноз қилди. Кейинги уч ҳафта ичида пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи атиги 5 фоизга ошди ва барқарорлашди, қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи эса ҳатто 7 фоизга камайди. Нархлар мониторингига кўра, 2022 йил 4—25 ноябрь кунлари Ўзбекистонда пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 19 минг сўмдан 20 минг сўм/кг гача ошди. Сўнгги икки ҳафта ичида 20 минг сўм/кг даражасида барқарорлашди. Пушти помидорнинг ҳозирги ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражадан 11 фоизга юқорилади. Худди шу даврда қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи 14 минг сўмдан 13 минг сўм/кг гача пасайган. 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу санасидаги даражада бўлган. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 236
3
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 30 ноябрь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Ҳарорат кечаси +5..+7, кундузи +8..+10 даража илиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2..-7 даража совуқ, кундузи -2..+3 даража илиқ, Устюртда кечаси -5..-10, кундузи 0..-5 даража совуқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +5..+10 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида эса, кечаси -2..-7 даража совуқ, кундузи -2..+3 даража илиқққача бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4..+6, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларга эса, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3..+8, кундузи +10..+15 даража илиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Айрим ҳудудларга туман тушиши кузатилади. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Ҳарорат кечаси 0..+2, кундузи +1..+5 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 245
1
ХИТОЙДА ҚУЛУПНАЙГА ТАЛАБ ОРТИШИ ТУФАЙЛИ УШБУ ТУРДАГИ РЕЗАВОРНИ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИ ОРТМОҚДА. 2011 йили Хитойда қулупнай плантацияларининг умумий майдони 78,1 минг гектарни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб, бу кўрсаткич 139,97 минг гектарга етди. Экин майдонларининг келгусидаги ўсиши ушбу турдаги резаворга талаб ортиши билан боғлиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Freshplaza.com сайти ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар берди. Илгари Хитойда етиштирилган қулупнайлар, асосан, ички бозорда истеъмол қилинар эди. Сўнгги йилларда эса Хитой резаворларини хорижга етказиб бериш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Хитой қулупнайининг асосий бозорлари қўшни мамлакатлардир. 2021 йилда Хитой резаворлари учун асосий экспорт йўналишлари қуйидагилар бўлди: Россия, у ерга 1,4 минг тонна сархил қулупнай юборилган, Вьетнамга эса 1,1 минг тонна. Шу билан бирга, Хитой компаниялари кейинги пайтда Германия, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларга сархил қулупнайни экспорт қилиш истиқболларини қайд этмоқда. 2021 йили пандемия оқибатлари туфайли Хитойда қулупнай етиштирувчилар сони 2020 йилга нисбатан 22 фоизга камайди. Резавор етиштириш технологиялари ривожланиши билан ушбу маҳсулот ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда. Майдон бирлигида қулупнай етиштиришнинг жаҳон бўйича ўсиш суръати нисбатан паст бўлса-да, ушбу резаворнинг халқаро савдоси ҳар йили ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги саноатига сунъий интеллектнинг жорий этилиши қулупнай етиштириш жараёнини тобора автоматлаштириб боряпти. Хитой компанияларининг қайд этишича, қулупнай етиштирувчиларнинг рақобатбардошлиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва косметика каби тегишли тармоқлар учун маҳсулот етказиб беришга тобора кўпроқ боғлиқдир. Ушбу маркетинг йўналиши келгусида хитойлик қулупнай етиштирувчиларнинг рақобатбардошлигида борган сари муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда. ©East-Fruit.com AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 491
8
1 302
8
САВОЛ-ЖАВОБ: ЕТИШТИРИШ ЭНГ ҚИЙИН БЎЛГАН МЕВАЛИ ДАРАХТ ТУРИ ҚАЙСИ ҲИСОБЛАНАДИ? ©youtu.be/myr4YYvSujo AGROBLOGER канали: @agrobloger

file

1 958
19
ҚАШҚАДАРЁДА БРОККОЛИ КАРАМИДАН ПЮРЕ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ. Қашқадарё вилоятидаги “Аnzur natural food” хусусий корхонасида брокколини қайта ишлаш йўлга қўйилган бўлиб, корхона ўз маҳсулотини ҳам сархил, ҳам музлатилган ҳолатда экспорт қилмоқда. Энди ушбу корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Бу ҳақида EastFruit экспертлари хабар бермоқда. Компания хомашё сифатида брокколи карамини мамлакатнинг барча вилоятларидан харид қилади. Мазкур корхонанинг суткалик ишлаб чиқариш қуввати 35 тонна бўлиб, шундан 20 тоннаси сархил, 15 тоннаси музлатилган маҳсулотдир. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати материалида келтирилган маълумотларга кўра, “Anzur natural food” ХК ўз маҳсулотларини Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилади. Бундан ташқари, айни пайтда корхонада брокколи пюресини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, тайёр маҳсулот Россия бозорига етказиб берилмоқда. 2023 йилда хусусий корхона ишлаб чиқариш қувватини икки баробар оширишни режалаштирмоқда. Айни пайтда корхонада 280 нафар, жумладан, 70 нафар доимий ва 210 нафар мавсумий ишчи меҳнат қилмоқда. Келгусида ишчилар сонини 500 нафарга етказиш режалаштирилган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ички бозорида брокколига талаб ортиб бормоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулот экспорти ҳажми ҳам ошиб боряпти. 2022 йил ҳосили учун 1,9 минг гектар майдонга брокколи экилган бўлса, жорий йилда брокколи етиштириш 37,6 минг тоннани ташкил этмоқда. Ҳозир Ўзбекистонда брокколининг «Агасси F1″,» Айронман F1″, «Атлантис F1», «Гераклион F1», «Квинта F1,» «Наксос F1», «Марафон F1», «Тибурон F1», «Фиеста F1” каби навлари етиштирилмоқда. Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 14,8 минг тонна гулкарам ва брокколи экспорт қилган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўп, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари. East-Fruit.com AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 554
6
ҚОВУНҚОҚИ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ? /©kun'uz/ AGROBLOGER канали: @agrobloger

file

1 675
20
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА САВДО МЕНЕЖЕРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қахрамон +998909726777 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 ФАРҒОНА +998902747080 Тошлоқ +998996968632 Қўқон +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1).+998911315320 2).+998336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 Ахтачи +998932580108 САМАРҚАНД +998979155556 Булунғур +998999496835 Каттақўрғон +998991097030 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1).+998914550044 2).+998990515249 3).+998990680706 ХОРАЗМ Қўшкўпир +998997314232 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Нукус +998993112771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Ғиждувон +998978606600 СИРДАРЁ Гулистон +998971236622 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 Хатлон +992904009703 ✅1 НОЯБРДАН БОШЛАБ, МАҲСУЛОТЛАРНИ ДЎКОНЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ. Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг Республика бўйича савдо менежери Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ Расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Show more ...
1 096
2
ИССИҚХОНАГА ПОМИДОР КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШДА УШБУ 5 ТА ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТ ИНОБАТГА ОЛИНИШИ ЛОЗИМ: 1). Помидор кўчатини илиқ бўлмаган (минимал +14°С) совуқ ерга экмаган маъқул. 2). Кўчатни ерга чуқур экмаслик керак. Бунда ер остида илдиз отиши кўп бўлади, аммо ҳосилга кириши чўзилади. 3). Интернетда берилаётган об-ҳаво маълумотига кўра, кўчатларни экишда ўткинчи совуқларни ўтказиб юборишга ҳаракат қилиш зарур, чунки совуқ оқимлар янги экилган кўчатларни етарли ҳарорат билан таъминлашда қийинчиликлар туғдиради. 4). Кўчат экиладиган чуқурчаларга карбамид (мочевина), товуқ гўнги ва янги мол гўнгини солмаган маъқул. Азот экин учун зарур бўлсада, меъёридан ортиқча бериш мевани камайтириб, помидор танасини кучайтириб юборади. 5). Кўчатни экаётганда тупроқ сатҳидаги ёки ундан паст жойда қоладиган уруғбарглари ва касалланган ҳамда сарғайган, нимжон баргларни олиб ташланиши зарур. Бу ишларни эрталабда бажариш керак, чунки баргини олиб ташлангандаги жароҳатлар кечгача битиб улгуриши даркор. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 324
22
ЯНГИ ЭКИЛГАН МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИНИ МУЛЧАЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ Суғориш чекланган туманларда баҳорда ўтқазилган дарахтлар танаси атрофига 70–80см кенгликда компост ёки 10–15см қалинликда қуруқ ҳашакдан ёки сомондан мулча ёпилади. Бу тупроқ намини сақлайди, кўчатларнинг тутиши учун қулай шароит яратади, тупроқ эрозиясини камайтириб, тупроқ аэрациясини яхшилайди ва бегона ўтларнинг ўсишини олдини олади ҳамда чиригандан кейин тупроқни органик моддаларга бойитади. Мулча тупроқни қуриб қолишидан сақлайди ва натижада сув ерга чуқурроқ сингади. Мулча тагидаги ҳарорат шудгор қилинган ерга қараганда ёзда салқинроқ, қишда эса иссиқроқ бўлади, бундан ташқари, мулча тагида тупроқ микроорганизмлари ва тупроқни ғовак қилувчи чувалчанглар тезроқ кўпаяди. Мулча тагидаги буғланиш камроқ бўлганлиги учун зарарли тузлар ер устки қаватларига чиқмайди. Шунинг учун шўрланган ерларда боғ барпо қилишда мулчанинг аҳамияти каттадир. Мулчаланган боғлар камроқ суғорилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 558
11
ҚАШҚАДАРЁДА 3 КУНЛИК МЧЖ 2,6 МЛРД СЎМЛИК ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕРНИ ЮТИБ ОЛДИ. Антимонополия вилоят бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан иш қўзғатилган. Тендерни ўтказишда бир қатор қонун талаблари бузилган деб топилиб, танлов қарорлари бекор қилинган. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда 3 кунлик фирма жами 2 млрд 601 млн  сўмлик иссиқхоналар ўрнатишни ютиб олгани айтилган хабарлар тарқалди. Антимонополия қўмитаси тендерда қонунбузарликлар бўлганини тасдиқлади. Маълум бўлишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан etender.uzex.uz махсус электрон порталида 12 та туманда жами 289 та 2 млрд 601 млн сўмлик енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш бўйича танлов ўтказилган. Танловда буюртмачи томонидан савдоларнинг қонунчиликда белгиланган тартиби бузилган. Шунингдек, танловнинг бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш орқали қонунбузилишларига йўл қўйилган. Хусусан, “Nxs Ctroybadmetall” МЧЖ ва “Turnoverprice” МЧЖ томонидан керакли хужжатлар (иссиқхона қуриш бўйича иш тажрибаси, қурилишда ишлатиладиган материаллар рўйхати) тақдим қилинмаган бўлса-да, уларга асоссиз юқори баллар берилган. Бундан ташқари, буюртмачи томонидан ўтказилган танловларда харид комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлмаган ҳолда қонунчиликка зид равишда қарор қабул қилинган. Қайд этилишича, ҳозирда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилмоқда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 436
5
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 29 ноябрь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6..+8, кундузи +8..+10 даража илиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ, Устюртда -2..-7 даражагача совуқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +5..+10 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида эса, кечаси -2..+3, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Кучли шамол эсиши кузатилади. Ҳарорат кечаси +4..+6, кундузи +7..+11 даража илиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларга эса, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+8, кундузи +8..+13 даража илиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Айрим ҳудудларга туман тушиши кузатилади. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Айрим ҳудудларда кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+2, кундузи +1..+5 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 402
1
БУХОРО ВИЛОЯТИДАН МУРОЖААТ: “Мушкул ҳолда қолдим, иссиқхона қурган фирма мени алдаб кетди” “Мен, Зулайҳо Ибрагимова, Бухоро вилояти Қоракўл туманидан мурожаат қиляпман. Бир муаммо ечимини топиш учун бир йилдан бери овора бўлиб юрибман. Президент халқни камбағалликдан чиқариш учун фармон ва қарорлар қабул қилганлар. Лекин айрим олғир тадбиркорлар бу ҳужжатларни ўз фойдаси йўлида ишлатиб, камбағал аҳолини ночор аҳволга солмоқда. Мен ҳам шундайлардан бириман. 2021 йил февраль ойида Президент фармони билан чиқарилган 14 % ли имтиёзли кредит асосида, жияним Исмоил Салоҳиддинов номига расмийлаштирилган иссиқхонани ўз ҳовлимга қурдирдим. Теплица қурган фирма мени алдаб кетди. У 3,5 сотих ерда, 31 млн сўмга қурилган эди. Фирма теплицани чала ташлаб кетди, ишни ниҳоясига етказмади. Бу борада суддан тортиб прокуратурага қадар мурожаат қилдим, аммо натижа бўлмади. Мен аслида иссиқхонани вилоят ҳокимиятининг тавсияси билан қурдирганман. Теплица чала қурилгани сабабли 2021 йилда 3 марта кетма-кет ҳосил ола олмадим. Ҳолбуки, кўчат, дори ва бошқа харажатлар қилинган. Икки фарзандим контракт асосида таълим олади. Мураккаб аҳволда қолдим. Мажбурий ижро ходимлари жиянимнинг ҳам мол-мулкини хатлаб кетди. Мен бу теплицани уруғ-аймоғимни хонавайрон қилдираман деб қурдирганим йўқ, балки фарзандларим контрактини тўлайман деб қурдирганман. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўрайман”. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 446
9
РЕСПУБЛИКАМИЗ ВИЛОЯТЛАРИДА ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШДА ИЛҒОРЛАР МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ. 2022 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда 8 млн тонна сабзавотлар етиштирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажмида Андижон вилояти етакчилик қилмоқда — 1,3 млн т. Иккинчи ўринда Самарқанд (1,2 млн т), учинчи ўринда Сурхондарё (876 минг т) вилоятлари жойлашган. Ўзбекистон ҳудудларида етиштирилган сабзавотлар ҳажми бўйича Фарғона вилояти тўртинчи ўринда — 819 минг тонна. Бешинчи ўринни Тошкент (800 минг т), олтинчи ўринни Бухоро (674 минг т), еттинчи ўринни Наманган (613 минг т), саккизинчи ўринни Хоразм (404 минг т) вилоятлари эгаллаган. Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларда Қашқадарё (403 минг т), Жиззах (308 минг т), Сирдарё (215 минг т), Навоий (214 минг т) вилоятлари ва Қорақалпоғистон (201 минг т) жойлашган. Қайд этилишича, Фарғона вилояти ўн ойда чет элга мева ва сабзавотлар сотиш бўйича етакчи бўлган — 261,1 минг тонна. Тошкент вилояти 184,7 минг тонналик маҳсулотлар экспорт қилган ва ўтган ойга нисбатан Самарқандни ортда қолдириб иккинчи бўлган. Самарқанд вилояти эса йил бошидан бери 162,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳамда учинчи ўринга тушиб кетган. Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича: Сурхондарё вилояти — 134,7 минг тонна; Хоразм вилояти — 132,3 минг тонна; Наманган вилояти — 123 минг тонна; Андижон вилояти — 98,2 минг тонна; Тошкент шаҳри — 81 минг тонна; Жиззах вилояти — 69,4 минг тонна; Бухоро вилояти — 63,5 минг тонна; Қашқадарё вилояти — 43,1 минг тонна; Сирдарё вилояти — 41,1 минг тонна; Қорақалпоғистон Р. — 21,3 минг тонна; Навоий вилояти — 9,8 минг тонна. 2022 йил январь—октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари жами экспортнинг 5,8 фоизини ташкил этди. Худди шу даврда Ўзбекистон қиймати 903,3 миллион долларга тенг бўлган 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show more ...
1 315
3
Last updated: 10.11.22
Privacy Policy Telemetrio