cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

نمایش بیشتر
Advertising posts
11 232مشترکین
+424 ساعت
+467 روز
+58630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ПОМИДОР ЭКИНЛАРИ ЁҚТИРМАЙДИГАН ЕТТИ ОМИЛ 1. Баргдан суғориш Помидорлар поя ва баргга сув тегишини ёқтирмайди. Шунинг учун уларни томиридан суғориш керак. Ҳатто иссиқ ҳавода ҳам бу тарзда экинларни «совитиш» керак эмас. Бундай суғоришдан сўнг энг камида - баргда қолиб кетган сув қолдиқлари экинни куйдириши мумкин, ундан ҳам ёмони эса –фитофтороз ривожланиши келиб чиқиши мумкин. 2. Ортиқча сув. Помидорни бутун эгат юзаси бўйлаб суғормаслик лозим. Акс ҳолда илдизларга кислород келишини тўсиб қўясиз ва экин нафас оломайди. 3. Оғир тупроқлар. Агар томорқангиздаги ер оғир лойли тупроқдан иборат бўлса, помидор экишдан олдин у ерга қора тупроқ аралаштиринг. Оғир тупроқларда илдизларга кислород яхши ўтмайди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Доимий равишда ерни юмшатиб туринг, эҳтиёт бўлинг – илдизларга зарар бериб қўйманг. 4. Паст эгатлар Ер сатҳида помидорларни экмаган маъқул. 15-20 сантиметр баландликдаги кўтарма эгатлар қилинг. Шу йўл билан экинлар озиқлантирувчи моддаларнинг келишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган натрий ва хлорнинг доимий равишда тўпланиб қолишидан қийналмайди. Шунинг учун асосан иссиқхонада етиштирилаётган помидорлар сал катта бўлганидан кейин помидор илдизи остига тупроқ тўплаб чиқилиб, эгатлар сал кўтарилади. Бу тадбир экинларга ортиқча сув бериш ва ерни захлаб кетишидан ҳамда фитофтороз келиб чиқишидан асрайди. 5. Зич экиш Экинларни зич экманг. Йўқса экинларни бутун кучи ўсиш ва мева ҳосил қилишга эмас, бир-бири билан курашишга кетади. 6. Соя Ҳеч бир замон помидорларни соя жойга экманг. Бу ёруғликсевар ўсимликлар. Қуёш нурининг етишмаслиги уларнинг ўсишига таъсир қилади. Мўл ҳосил олишни истасангиз, помидор учун шамол яхши айланадиган, қуёшли жойни ажратинг. 7. Паст ҳарорат Помидорлар иссиқда ўзларини яхши ҳис қилади, аммо совуқда эмас. Агар кечқурунги ҳарорат 0 даражагача тушиб турса, помидорлар нобуд бўлиши мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 22🤝 4
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АН БИО (нематодага қарши) БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
نمایش همه...
👍 5💯 3👏 2🤝 1
ГИЛОС ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ҚАНЧАЛИК ФОЙДАЛИ? Баҳор охиридан ёз фаслининг илк ойларигача дўкон расталари барчанинг севимли меваси –гилослар билан тўлиб-тошади. Ушбу мева бошқа мавсумий мевалардан кўп жиҳатдан устун туради. Гилос меваси инсон организми учун қанчалар фойдали эканлиги ва нима учун уларни рационга киритиш кераклиги ҳақида қуйида танишиб чиқишиш мумкин. Унинг таркибида кўплаб клетчаткалар мавжуд. Тавсия этилганидек кунига 25-30 грамм клетчаткага эга бўлиш ҳар доим ҳам осон эмас. Гилос эса тана учун жуда фойдали микроэлемент ҳисобланади. Бир стакан гилосда 3 грамм клетчаткага эга, шунинг учун резаворлар клетчатканинг ажойиб манбайи бўлиши мумкин. Клетчаткага бой парҳезбоп мева тана вазнини соғлом сақлашга, ичак соғлиғини яхшилашга, холестеринни камайтиришга ва юрак хасталиги хавфининг олдини олишга ёрдам беради ва ҳаттоки қондаги қанд миқдорининг кўтарилишидан сақлайди. Мушаклар ёки бўғимларда оғриқ борми? Гилос оғриқни енгиллаштирадиган ёқимли ширинлик бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, улар антосиянларга, яъни яллиғланишига қарши курашадиган полифеноллар гуруҳига бой. Гилос таркибидаги антосиянлар ҳам юракка фойдали бўлиши мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида ушбу моддалар яллиғланишни камайтириш ва соғлом артерия функциясини кучайтириш орқали юрак касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнаши аниқланди. Гилос мелатонин гормонининг табиий манбайи бўлиб, у тананинг ички соатини бошқаришда ёрдам беради ва соғлом уйқу режимини ривожлантиради, деб хабар беради National Sleep Foundation. Бир кунда 25 дона гилос истеъмол қилиш уч кун ичида яхши ва узоқроқ ухлашингизга ёрдам беради. Мутахассислар максимал фойда олиш учун ётишдан бироз олдин гилос истеъмол қилишни тавсия қилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 5 1
ИССИҚХОНАДА УРУҒИ ЭКИЛГАН ВА КЎЧАТИ ЭКИЛГАН БОДРИНГ ЭКИНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТ AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 6👏 3
ГЕРМАНИЯДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНДИ? Жаҳон урушларидан кейин Германия ҳукумати озиқ-овқат билан таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга киришди. Бу фермер хўжаликларини кредитлар билан таъминлаш, фермер хўжаликларини бирлаштириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, фермерларни деҳқончиликнинг замонавий усулларига ўргатиш орқали амалга оширилди. Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш учун капитал йўналтирилди ва бу ҳукумат томонидан таъминланди. Фермер хўжаликларини самарали бошқариш учун кооператив бирлашмаларда фермерлар кўпайтирилди. Кооператив уюшмалари билан харид ва сотиш осонлаштирилди. Транспорт тармоғи маҳсулотларни ва бошқа талабларни осон ташиш учун такомиллаштирилган. Яхши ривожланган автомобил, темир йўл ва сув транспорти тармоқлари савдо-сотиқни кенгайишига олиб келди. Мамлакатда фермерлар фермер хўжаликларини бошқаришда юқори малакага эга бўлишлари учун ўқитилди. Ўсимликчилик ва чорвачиликни яхшилаш учун кўплаб тадқиқотлар олиб борилди. Қолаверса, зараркунандалар ва касалликлар муаммосини бартараф этиш учун инсектицидлар ҳамда гербицидлар билан пуркаш услуби кенг қўлланилди. Шу билан бирга, мамлакат қишлоқ хўжалигида "яшил режа" лойиҳаси жорий қилинди. Бу хўжаликлардаги ишлаб чиқаришни яхшилаш ва рақобатбардошликни ошириш учун қўл келган. Шунингдек, табиатан ноқулай бўлган туманларга ўғитлар ва ставкалар бўйича солиқ имтиёзлари ҳам ишлаб чиқилди. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 12💯 3
СЕДЕРАЦИЯ Тупроқни ўсимлиги билан қўшиб ҳайдаш. СЕЛЕКЦИЯ Кишиларнинг талабларига мос келадиган ўсимликларнинг янги навлари, ҳайвонларнинг зотлари, микроорганизмларнинг штаммларини яратиш услуби ҳақидаги фан тармоғи. СЕРИАЛ КУРТАК Барг қўлтиғида устма-уст жойлашган куртак. САЛОМ АЛАЙКУМ (Cyperus rotundus L.) Ҳилолдошлар оиласига мансуб, суғориладиган ерлар, воҳаларда ўсадиган кўп йиллик ўт. САМАРҚАНД МОҲИТОБИ Ўрикнинг жайдари навларидан бири. Меваси думалоқ, оч сариқ, пўсти юпқа. САНДАЛ ДАРАХТ (Chekrassia officinalis) Жануби-Шарқий Осиёда ўсадиган, ёғочидан қимматбаҳо мебел тайѐрланадиган дарахт. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 5
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 26 апрел, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+17, кундузи +22..+24 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +9..+14 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 11
ЎЗБЕКИСТОНДАН РОССИЯГА МЕВА-САБЗАВОТ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД ҚАНДАЙ РЕЖАЛАР БОР? Ўзбекистон матбуот марказида мева-сабзавотларнинг айрим турлари экспортини ошириш режалари ҳақида маълум қилинди. Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини ошириш ниятида. Бу ҳақда Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ илмий ходими Шуҳрат Аҳмедов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 15 фоизини жуда сифатли мевали маҳсулотлар етиштириш мумкин бўлган тоғли ва тоғолди ҳудудлари ташкил этади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда узум етиштириш, қуритилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва олиш мумкин, чунки тоғолди ва тоғли ҳудудларда аксарият мева турлари ўсади. "Ҳисоб-китобларга кўра, биз фундук, яъни ўрмон ёнғоғини етиштириш ва ҳосил олиш учун яхши истиқболларга эгамиз. Айни пайтда республикага фундук плантацияларини барпо этиш учун маҳсулот навлари ва технологиялар олиб келинмоқда, бу борада биз озарбайжонлик ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз", — деди Аҳмедов. Аҳмедов, шунингдек, Ўзбекистонда нафақат фундук плантацияларини ташкил этиш, балки уни тозалаш ва саралаш бўйича ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш ҳам режалаштирилаётганини айтди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда резавор мева етиштиришнинг ривожланиши билан мутахассислар кўк мева етиштиришда мамлакатимизнинг катта экспорт салоҳиятини кўрмоқда, дейилади Sputnik хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 10🔥 6👏 6
ТОМОРҚАЛАРДА ПОМИДОР ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Экинларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилгач, 10-12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ помидор кўчатининг атрофига босилади. Помидор ўсимлиги яхши ривожланиб, мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул. Помидор етиштиришда тук ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Гуллашгача "Фосфомакс", мева шаклланишида эса, аввалроқ "Бактомин", кейин "Максиплант" биостимуляторидан фойдаланилади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5-6 куб.метр ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8-12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5-7 кунда суғорилади. Ёз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади. Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши Конфидор ва Актара кимёвий инсектицидлари қўлланилади. Кўсак қуртига қарши профилактика учун "Престиж" биоинсектициди билан ишлов берилади. Касалликлардан меваларнинг учидан чириши, бактериал доғланиш, фитофтороз, ун шудринг, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш, мозаика, столбур учрайди. Юқорида келтирилган барча замбуруғ касалликларига қарши "Спорагин" биофунгициди билан ишлов берилиши ўта самаралидир. Кимёвий ишловларда эса, 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 25🤝 4🎉 2
ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ ВА АЙРИМ ЗАРАРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ Қулупнай таркибида темир, магний, калий, кальций, натрий, фосфор, кремний, рух ва мис бор. Бундан ташқари, витаминларнинг бутун мажмуаси мавжуд: A, B, C ва бошқалар. Мевадаги антиоксидантлар туфайли инсоннинг териси мустаҳкам ва эластик бўлади ва қулупнай таркибидаги фолий кислотаси репродуктив тизимнинг нормал ишлаши учун хизмат қилади. Қулупнай истеъмол қилиш кўришни яхшилайди, подагра касаллигига ёрдам беради, хотирани кучайтиради ва организмдаги метаболик жараёнларни тезлаштиради. Ундаги салицил кислотаси яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Айниқса, аёлларнинг целлюлитга қарши курашида қулупнай ёрдам беради. Мева, шунингдек, муаммоли жойларда қон айланишини яхшилайди. Қулупнай ошқозон-ичак билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган одамларга зарар етказади. Қон босими мавжуд инсонларга ҳам ушбу мевани ейиш тавсия этилмайди. Қулупнай жуда кучли аллерген ҳисобланади, шунинг учун уни бирданига кўп миқдорда ейиш мумкин эмас. AGROBLOGER канали: @agrobloger
نمایش همه...
👍 18