cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link Ҳамкор каналлар: @agrobloger @fermerga_madad Ҳамкор гуруҳлар: @RespublikaFermerlari @agronom_guruhi @fermerlar_guruhi Мурожаат: @agrobloger_admin

Show more
Advertising posts
9 719Subscribers
-524 hours
+27 days
+10830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️ИҚТИБОС. Раҳимжон Раҳмат, фермер, собиқ журналист, жамоат фаоли: "Агар (огоҳлантириб қўйяпман) томчилаб суғоришга ажратилаётган катта миқдордаги пуллар мақсадли ишлатилмаса, шу ишни амалга ошираётган фирмалар қаттиқ назорат остига олинмаса, қайсидир мансабдор, фирма раҳбари Президент қарори билан амалга оширилаётган шу тадбирни бюджетдан пул ўғирлаш имкони деб билса, яна бир марта огоҳлантираман, Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалигини улкан катастрофа кутяпти. Коррупция дастидан, биродарлар, эртага қишлоқ ҳўжаликларинг қулайди, барчаларингни даҳшатли қурғоқчилик кутяпти. Шунақа. Эрта бир кун картошка ўрнига теракнинг томирини ғажиётган пайтларинг огоҳлантиришимни эслаб қўярсизлар, шу журналист тўғри айтган экан, бизлар қулоқ солмабмиз, афсус дейсизлар. Томчилаб суғориш учун бюджетдан ажратилган пулларни ўғирлаганлар Дубайгами, Лондонгами қочиб кетади. Гап шуки, томчилаб суғориш учун ажратилган пулларни нотўғри сарфлаётган, турли фириб орқали ўзлаштираётган мансабдорлар, фирма раҳбарлар зудликда, оёғини ерга теккизмасдан ҳибсга олиниши керак. Биродарлар, бошқа йўли йўқ. Мамлакатнинг ҳаёт-мамот масаласи ўртада турган пайт бир гуруҳ мошенник-фирбгарларни қамаш фойдалидир. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 78💯 7😱 5
⚡️Каврак етиштириш ҳақида фикрлар... 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 16
⚡️УЧТА ИШЛОВ БИР СУСПЕНЗИЯДА: Ғўзанинг гуллаш давригача энг самарали биосуспензия ишловида поя ва илдиз тизимини кучайтириб, касалликка қарши ҳам ишлаб қўйинг! "БАКТОМИН" + "ПЛАНТАСТИМ" + "СПОРАГИН": Гектарига 2 литрдан. АЗОТЛИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИНИ 3 БАРОБАРГА КАМАЙТИРИНГ: Гектарига 200 кг гача. "БАКТОМИН": Биологик азотли биостимулятор бўлиб, унинг таркиби Azotobacter Chroococcum тирик микроорганизмлари ва ферментлардан иборат. Поя ва барг массасининг тез ривожланишини таъминлайди. Минерал азотли ўғитлардан кўра, хавфсиз ва самарали. Сарф меъёри гектарига 2 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 70000 сўм/л. "СПОРАГИН": Таркиби Bacillus subtilis тирик микроорганизмларидан иборат бўлган микробиологик фунгицид. Замбуруғли ва бактериал касалликларга қарши ўта самарали қўлланилади. Кимёвий фунгицидлардан кўра, хавфсиз ва самарали. Сарф меъёри гектарига 2-3 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 55000 сўм/л. "ПЛАНТАСТИМ": Таркиби Trichoderma lignorum тирик микроорганизмлари ва ферментлардан иборат бўлган микробиологик фунгостимулятор. Экинлар илдиз тизимини тез ривожлантириб, уни чириш патогенларидан сақлайди. Тупроқдаги фосфор ва калийни ўсимликка ўзлашишида беқиёс хизмат қилади. Сарф меъёри гектарига 2 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 55000 сўм/л. ⚠️ ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси. Телеграмда саволлар учун: @anguzal манзилига ёзинг. Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Компания телефонлари: +998994300064 +998941150064 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Show all...
👍 14💯 4🏆 3🤝 1
⚡️ВИДЕОМУРОЖААТГА НИСБАТАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИЛДИ: Каналимизда 12 апрел куни ҳавола қилинган видеолавҳада акс этган Сурхондарёлик фермерларнинг суғоришдаги муаммоларига барҳам берилгани ҳақида Сув хўжалиги вазирлиги расмий саҳифасида хабар қилинди. РАСМИЙ МУНОСАБАТ: "Фермер хўжаликлари даласига сув берилмоқда. Жарқўрғон туманидаги «Минор Сурхон Гавҳари» ҳудудида жойлашган «Зартепа экспорт», «Жайрохона файзи», «Баҳодир насл» фермер хўжаликлари раҳбарлари Ж.Тўраев, Б.Бобоназаров, Б.Ҳайдаровлар «FERMER.UZ» каналига экин майдонларига сув етиб бормаётгани юзасидан арз қилишган. Ҳаволаси: https://t.me/fermer_uzbekistan/6576) Жарқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Абдураим Мустафоқуловнинг маълумотларига кўра, сув йўқлигидан шикоят қилган фермер хўжаликларининг даласи «Аму-Занг» ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги «Занг» каналидан обиҳаёт билан таъминланадиган «Қоришох-Намуна» ариғидан сув олади. Жорий йилнинг 9 апрелида «Занг» каналининг дамбаси ёпилиб, навбат билан Музработ туманига сув очилган учун «Қоришох-Намуна» ариғига сув чиқмай қолган. Натижада фермерлар сув кам, деб мурожаат қилишган. Жорий йилнинг 11 апрелидан «Қоришох-Намуна» ариғига белгиланган лимит бўйича сув етказиб берилаяпти. Ариқдаги сувдан фермер хўжаликлари даласи суғорилмоқда". ©Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 28💯 2
⚡️РОССИЯ: Рус фермери томонидан қўлбола ясалган мини комбайннинг иш жараёни 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 21👏 4
⚡️КИЧИК ТАҲЛИЛ: Европа давлатларида Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш қандай йўлга қўйилган? Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатларининг тажрибасини ўрганди. Европа Иттифоқи мамлакатларида тижорат банклари томонидан анъанавий кредитлашдан ташқари бир қанча муқобил молиялаштириш манбалари ҳам мавжуд. Кооператив банклар кўпинча қишлоқ аҳолисига яқинроқ бўлиб, нисбатан яхшироқ шартларни тақдим этади (паст фоиз ставкалари, гаровга қўйиладиган талабларни камайтириш). Шундай қилиб, Словенияда дастлаб кооператив банкларнинг ривожланиши натижасида юзага келган Словения Ер банки (Deželna Banka Slovenij) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига ихтисослашган энг йирик молия институти ҳисобланади. Кредит уюшмалари фермерларга тижорат банклари маъқуллашдан унчалик манфаатдор бўлмаган кичик кредитлар беради. Уюшмалари мослашувчанлик ва мижозларга индивидуал ёндашув билан ажралиб туради. Руминияда кредит уюшмалари кичик фермерлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Жами 3 миллионга яқин аъзо бўлган 3 мингга яқин кредит уюшмалари мавжуд. Руминия ва Болгарияда микрокредит ташкилотлари кичикроқ фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Улар микрокредитлар қисқа муддатга беради (айланма маблағлар, инвестициялар). Шу билан бирга, улар қишлоқ жойларда кенг филиаллар тармоғига эга бўлиб, кредитлашнинг соддалаштирилган тартибларига эга. Ипотека ассоциациялари ва пенсия жамғармалари ҳам қишлоқ хўжалигини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди. Бунга Швеция ва Дания мисол бўла олади, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 16
⚡️ВАЗИРЛИК МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ: Қашқадарёдаги марокаш чигирткаларига қарши кураш бошлангани ҳақида хабар қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда “Китоб туманидаги чигиртка муаммоси нега масъуллар эътиборини тортмаяпти?“ сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга эътибор қаратди. Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида тарқалган чигиртка марокаш чигирткаси бўлиб, ҳаво ҳарорати 10 даражадан юқори бўлганда тухумидан ёриб чиқади. “Марокаш” чигирткалари йўлида учраган, кўкариб чиққан ҳар қандай ўсимликни нобуд қилади ва барча экинларига жиддий зарар етказади. Шу боис вазирлик томонидан ушбу ҳашоратларга қарши курашиш ишлари бошланди, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 21
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 28 апрел, ҳафтанинг якшанба куни кутилаётган маълумотни тақдим этди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+9, кундузи +18..+20 даража илиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 13-18 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, 15-20 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади. Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин! 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 17
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Нон нархини 4 баравар ошириш таклиф қилинди, бу деҳқонлар даромадини ошириб, қишлоқдаги инсонлар ҳаётини яхшилаши ҳақидаги фикр илгари сурилди. Қозоғистоннинг Жамбил вилояти кенгаши депутати Мейрамбек Доненбаев нон нархини 500 тенгега (26 апрелдаги курс бўйича 14 минг сўмдан зиёд) оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Jambylinfo.kz хабар берди. Депутатга кўра, ҳозир нон нархи жуда паст ва аҳоли бу маҳсулотни қадрламаяпти. У одамлар нонни тез-тез ташлаб юборишидан шикоят қилди. Доненбаев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ошиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашини айтди. “Тўғрисини айтсам, нон нархи жуда арзон. Ўзим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисиман. Мен эккан буғдой ҳозир 100 тенгедан (салкам 3 минг сўм) кам туради. Шунинг учун ноннинг нархи камида 500 тенге бўлиши керак. Шу йўл билан деҳқонлар даромадини ошириб, қишлоқларда фаровонликни юксалтиришга эришамиз. Одамлар уни сотиб олишга қодир. Чунки одатда нон чиқиндихоналарда ётади. Бу колбаса ва гўшт маҳсулотлари эмас, сабаби улар қиммат”, — деди Мейрамбек Доненбаев. Депутатнинг ҳамкасблари унинг фикрга қарши чиқди. Маслаҳат депутати Бахитжон Калимбетовга кўра, дотация қилинадиган ҳудудда ноннинг ҳозирги нархи 120 тенге (салкам 3500 сўм) бўлиши ҳам аҳоли чўнтагига оғирлик қилмоқда. Халқ вакили Жумахон Танкебаев ҳам нон нархи ошишига қарши. “Нон нархини 500 тенгега кўтариш ҳаддан зиёд юқори. Бу оддий халқ учун оғирлик қилади. Айниқса, 5-6 болали оилалар учун. Бу уларнинг чўнтагига катта юк бўлади”, — деди депутат Танкебаев. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 37😱 14👏 4🔥 3
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗГА ЭСЛАТМА: Қайси ер участкаларига солиқ солинмайди? 1). Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ерлар — сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга. Ушбу имтиёз сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органнинг хулосаси асосида берилади. Агарда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан бошлаб беш йил давомида фойдаланишга яроқсиз бўлган ёки демонтаж қилинган бўлса, солиқ имтиёзи бутун солиқ даври учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади. 2). Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида. 3). Мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга. 4). Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, беш йил муддатга. Кузда ўтқазилган янги кўчатлар учун бериладиган солиқ имтиёзи муддатини ҳисоблаш кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан бошланади, баҳорда ўтқазилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади. 5).Илмий ташкилотларнинг, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ўқув юртларига қарашли тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ҳамда ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлган ерлар ва ўрмон фондининг ерлари. Ушбу бандга мувофиқ илмий тажрибалар, экспериментал ишлар, янги навларнинг селекцияси ўтказилиши учун ҳамда мавзулари тасдиқланган бошқа илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган экинлар ҳамда дарахтзорлар эгаллаган ер участкалари солиқ тўлашдан озод қилинади. 🟢🟢🟢 Фермерларимиз ила ҳамнафас: ➡️ FERMER.UZ
Show all...
👍 26