en
Feedback
AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)

AGROBLOGER (Zoxid Abdusalomov)

Open in Telegram

ШАХСИЙ АГРОБЛОГ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Instagramда: instagram.com/zoxid_abdusalomov Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Show more
8 294
Subscribers
-124 hours
-327 days
-19330 days
Posts Archive
САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ БОРМОҚДА: ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР... Саримсоқни помидор, бақлажон, бодринг каби сабзавотлардан кейин экиш та
САРИМСОҚ ЭКИШ МАВСУМИ БОРМОҚДА: ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР... Саримсоқни помидор, бақлажон, бодринг каби сабзавотлардан кейин экиш тавсия қилинади, чунки улар экилиб, йиғиштирилган тупроқда саримсоқ ривожланиши учун фойдали микроэлементлар етарли бўлади. Ҳеч қачон уни пиёз, картошка, сабзи сингари илдизмева гуруҳига кирувчи сабзавотлардан бўшаган ерларга экманг. Сабаби, у тупроқлар таркибида саримсоқ учун энг керакли бўлган Калий умуман бўлмайди. Иккинчи сабаби, илдизмевалар ҳар хил зараркунанда ҳашоратларни ўзига чақирувчилар ҳисобланади. Кузги навлар серҳосил ҳисобланади. Саримсоқ кузда, сентябрь-октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгура олмайди. Шу сабабдан қишки совуқлардан ва касалликлардан шикастланиб, ҳосили камаяди. Саримсоқпиёз асосан палласидан экилади. Экишдан 3-4 кун олдин паллаларга ажратилади, сараланади, касалланган, эзилган ҳамда майдалари ажратиб ташланади. Саримсоқни ўртача ва ўртачадан каттароқ, яъни оғирлиги 2-6 граммдан кам бўлмаган паллалари экилади. Шуни айтиш керакки, қанча йирик паллалар экилса, ҳосил шунча юқори бўлиши тажрибаларда исботланган. Саримсоқни экиш учун сараланган, касалланмаган, эзилмаган 2-6 граммли паллалари икки-уч қаторли лентасимон усулда экилади. Ленталараро масофа (эгат кенглиги) 70 см бўлиб, лентадаги қўш қатор оралиғи 20 см, уч қаторли экишда оралари 15 см, қаторчаларда пиёз паллачалари ораси 7-8 см ли ҳолда экилади. Шундай қилиб, саримсоқнинг экиш схемаси: 5-6 см х 7-8 см кўринишда, гектарига 450-600 минг дона ва ўсимлик жойлашади. Экиш чуқурлиги 5-8 см ни ташкил қилади. Экиш меъёри, яъни бир гектар майдонга саримсоқ паллаларидан 1000-1200 кг сарфланади. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

⚡️ЭЪТИРОФ: Халқаро мутахассис, "Anguzal Agroservis" компанияси бош менежери Зохиджон ака Абдусаломов тақдим қилган илмий иш "Scientific publication" Илмий Кенгаши томонидан халқаро танловда олий ўринга лойиқ топилди. Юксак мукофот билан чин дилдан табриклаймиз! 🔹Маълумот учун: Зохиджон Абдусаломов, 1975 йилда туғилган. Олий маълумотли. ЎзЛиДеП аъзоси. Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда бир қанча янги ғоялар муаллифи. Ижтимоий тармоқлардаги йирик агроканаллар ва агросаҳифалар асосчиси. 🔘🔘🔘 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 YouTube

СЕНТЯБР ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР Айни кунларда боғ ва токзорларда мавсумий парвариш ишлари ас
СЕНТЯБР ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР Айни кунларда боғ ва токзорларда мавсумий парвариш ишлари асосан тугалланган бўлиб, эндиликда қишга сақланадиган мева ва узум ҳосилини теришга эътибор берилади.   Тупроқ қатлами қалин бўз ва бўз-ўтлоқи ерлардаги боғларни 15 сентябрдан сўнг суғориш ишлари тўхтатилади. Тупроқ қатлами юпқа (таги шағалли ерларда) майдонларни сентябрнинг охиригача суғориш мумкин. Шунда дарахтлар қишга яхши тайёрланади, совуқдан азият чекмайди.   Дарахтларнинг танаси (ердан она шохларгача) яхшилаб оқланади. Бунда бир қисм оҳакка бир қисм тупроқ ва ҳар 10 л эритмага молнинг 2–3 кг янги шатмоғи қўшилса яхши самара беради. Бу, биринчидан, ниқоб вазифасини бажариб, совуққа чидамлилигини оширса, иккинчидан, танадаги ёриқларга эритма кириб, зараркунандаларнинг қишлашини бартараф этиб, касалликлар захирасига қирон келтиради.   Зараркунанда ва касаллик тарқалган боғларда, кеч кузда пуркаш ишларини бажариш учун кимёвий восита ва пуркагичларни тайёрлаб қўйиш зарур. Меванинг кечпишар навлари ҳосили сентябрь ойида пишиб етилади. Ҳосил теримига 10–15 кун қолганда, ҳар 100 м масофада юк ташиш учун йўллар тайёрланади. Кечпишар олма ва нок меваларининг пишиб етилишига қараб теришга киришилади. Энг аввал ерга тўкилган мева териб олинади.   Тўпланган мева-узумлар сараланади, катта-кичикликка ажратилиб товар ҳолатига қараб, яшчикларга тахланади, сўнгра сақлаш ва қайта ишлаш ёки сотувга юборилади. Мўл ва сифатли ҳосил олиш учун қулупнай кўчатлари тупроққа яхши ўрнашишини таъминлаш учун (иложи борича кўпроқ шохлатиш) парваришини кучайтириш зарур.   Ток икки муддатда: кўмиладиган токлар кузда йиғим-теримдан сўнг, кўмилмайдигани асосан баҳорда кесилади. Узумдан мўл ҳосил олиш учун ҳар йили кесилиб, маълум шаклга келтирилади. Ток новдаларининг сони ва тупда жойланиши, токнинг ўсиш кучига қараб кесилади. Шунда ҳосилга кириши тезлашади, ҳосил бериш даври узаяди, токзорни ишлаш ва механизациядан фойдаланиш, касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари осонлашади.   Ҳосил олиш учун доимо яхши пишган, бақувват, соғлом ва бағазларда яхши ётадиган, бўғим орасида меъёридаги новдалар қолдирилади. Вертикал симбағазда ўстирилувчи ҳосилдор токни умумқабул қилинган технология бўйича кесиш зарур. Кесиш вақтида тупларда меъёридан 20–25% қўшимча кўзлар қолдирилади. Кучли ўсадиган Пушти тоифи, Нимранг, Хусайни, Қоракишмиш каби навларда кўзлар кўпроқ қолдирилиб, узунроқ кесилади. Бир тупда 200–300 тагача кўз қолдирилади.  Пишган новдалар шундай кесиладики, уларни пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, заифроқ новдаларда 2–3 та кўзча қолдириб кесилади. Келажакда 4–6 та занг бўлиши учун новдалар қолдирилади, 9–10 ёшли занг новдалар янгиланади.  Мева-узум маҳсулотлари ертўла, омбор, оддий ўра ёки омборхоналарда сақланади. Етилган мевалар об-ҳаво қуруқ вақтда, банди билан бирга авайлаб узилади. Етилиш даражаси бўйича нав¬ларга ажратилади ва ўлчамлари бўйича саралаб, яшчикларга жойланади, 7–8 яшикни устма-уст омборнинг шипигача 50–60 см масофа қолдириб тахланади. Яшикларни қаторлари ўртасида ҳаво юриши учун 10 см тирқиш ва 60–80 см. ли йўл қолдирилади.   Олмани омборларда идишсиз сақлаш учун девор бўйлаб турли кенгликда, баландлиги 10–15 см. ли ёндорли сўкчаклар ўрнатилади. Мева-узумларни сақлаш вақтида текшириб туриш учун улар сўкчакларга пирамида шаклида ўйиб ёки юпқа қават қилиб ёйиб қўйилади. Олма ва нокни 5–6 ойгача сақлашнинг энг яхши шарт-шароити ҳаво ҳарорати 0–1 °С ва нисбий намликни 85–95% бўлганидир. Албатта оддий ертўлаларда бундай шароитга эришиш қийин.    Бунинг учун ҳавони шамоллатиб, сув сепиб, олтингугурт билан дудлаш ва маълум оралиқда мева-узум сифатини текшириб бориш керак. Узум бошларини сояга ёйиб, 1–2 кун шамоллатиб сўлитилади. Сўнгра бошларини иккитадан бойлаб, осиб сақласа ҳам бўлади. Новдалари билан кесилган узум бошлари сувли идишга новдасини-ботириб сақлаш ҳам яхши натижа беради. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

ГЕРМАНИЯДАГИ "ИШОНЧ РАСТАСИ": Бизда ҳам тарвузни шундай сотиш мумкинми? AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
🌱МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН, ЎСИМЛИКЛАР УЧУН КЕНГ АССОРТИМЕНТДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ "ANGUZAL AGROS
🌱МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН, ЎСИМЛИКЛАР УЧУН КЕНГ АССОРТИМЕНТДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ "ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН ✅ ЛАВИРОН – вирус касалликларига қарши ✅ СПОРАГИН – замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид ✅ ПЛАНТАСТИМ – илдиз биофунгициди ва стимулятори ✅ АНТИФРОЗ – совуқ ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилувчи антистрессант ✅ МАКСИПЛАНТ – мева ва ҳосил шаклланишини рағбатлантирувчи биостимулятор ✅ ПРЕСТИЖ – баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид ✅ АН БИО – нематодаларга қарши биопрепарат ✅ БАКТОМИН – биоазотли биостимулятор ✅ ФОСФОМАКС – фосфор ҳосил қилувчи ўғит ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС – сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид ✅ АМИЛА-ПРО – пробиотик ━━━━━━━━━━━━━━━ ПРЕПАРАТЛАРИМИЗНИ ҚУЙИДАГИ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ 😎 КОМПАНИЯ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 😎БОШ ОФИС: +998941150064 ТОШКЕНТ: Қўйлиқ: +998977006068 Юқори Чирчиқ +998977160416 Уч Қаҳрамон: +9989097267 77 Бўка: +998949362678 😎 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ бўйича расмий вакил: Дуйсенбай Отарбаев. +998993112771 Нукус омбори: +998905752771 +998932097779 НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Чорсу: +998902149198 Нуробод: +998939140098 Уйчи: +998998842172 Поп: +998975209900 Чортоқ: +998934140987 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Марғилон: +998906313006 Данғара: +998901508777 Риштон: 1-дўкон: +998943315320 2-дўкон: +998336007111 😎АНДИЖОН ВИЛОЯТИ бўйича расмий вакил: Маҳмуджон ҳожи ака +998934265522 +998905265522 ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: +998919423355 +998945715079 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: +998 97 915 55 56 Каттақўрғон: 1-дўкон: +998979231131 2-дўкон: +998972851391 Пайариқ: +998979148801 😎НАВОИЙ ВИЛОЯТИ бўйича расмий вакил: Дамир +998906206008 😎 ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ бўйича расмий вакил: Мавлон ака +998912202144 СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Денов: +998997184133 БУХОРО ВИЛОЯТИ: Анваржон +998906353234 Пешку: +998997025510 СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Гулистон: +998972486262 ━━━━━━━━━━━━━━━ 17 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! 🌱 БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! 🔔 Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик масалалари бўйича компания савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишлари мумкин. 📲 Telegram тармоғида ёзиш учун: @anguzal 📞 Компания телефонлари: +998994300064 +998941150064 БОШ ОФИС: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.📍 Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 📱 Расмий Telegram канал: @AnguzalAgroservis 📱Мулоқот гуруҳи: @AnguzalAgroservis_guruhi 🌐 Расмий сайт: anguzal.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИСОБДА АКС ЭТМАГАН САЛКАМ 1 МИЛЛИОН ГЕКТАР ЕРГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида қ
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИСОБДА АКС ЭТМАГАН САЛКАМ 1 МИЛЛИОН ГЕКТАР ЕРГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида қарийб 1 миллион гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди. Натижалар президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Президент Шавкат Мирзиёев рўйхатга олиш якунлари ҳамда миллий статистика тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Рўйхатга олиш жараёнида амалдаги ҳисобларда акс этмаган 810,6 минг нафар аҳолининг яшаш манзили ва ижтимоий мақомига аниқлик киритилди. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида эса ҳисобларда қайд этилмаган 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқланди. Уларнинг: 789,5 минг гектари — экин ерлари; 14,1 минг гектари — иссиқхоналар; 75,3 минг гектари — боғлар; 21,4 минг гектари — токзорлар; 85 минг гектари — балиқчилик ҳавзалари. Рўйхатга олиш натижалари асосида аҳоли ва қишлоқ хўжалиги бўйича доимий янгиланиб борадиган статистик регистрлар шакллантирилади. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларига оид 100 та, қишлоқ хўжалиги ва экин майдонларига доир 50 та кўрсаткич қайта кўриб чиқилади. Янги маълумотлар асосида 2017–2025 йиллар учун миллий ҳисоблар кўрсаткичларини қайта баҳолаш ҳам режалаштирилган. Давлат раҳбари мутасаддиларга рўйхатга олиш натижаларини чуқур таҳлил қилиш ва улардан давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш бўйича топшириқ берди. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

ЎЗБЕКИСТОНДА СЕНТЯБРЬ ОЙИДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистон ҳуд
ЎЗБЕКИСТОНДА СЕНТЯБРЬ ОЙИДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва мўътадил илиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ойлик ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинган. Сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида очиқ ва қуруқ об-ҳаво устунлик қилади. Тунги ва эрталабки ҳарорат асосан +15…+20 даража, кундуз кунлари эса +30…+35 даража атрофида бўлади. Айрим кунларда ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши, жанубий вилоятларда эса +38…+40 даражагача исиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, нисбатан салқин об-ҳаво шаклланиши кутилмоқда. Бу даврда тунлари ҳарорат +10…+15 даража, кундуз кунлари эса +25…+30 даража атрофида бўлиши мумкин. Сентябрь ойида ёғингарчилик миқдори асосан кам бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ой давомида қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин. Жанубий вилоятларда эса ёғингарчилик эҳтимоли нисбатан паст бўлади. Қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан сентябрь ойидаги об-ҳаво шароитига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ойнинг биринчи ярмида ҳавонинг иссиқ ва қуруқ келиши туфайли экинларнинг сувга бўлган эҳтиёжи сақланиб қолади. Шунинг учун суғориш ишларини экиннинг ҳолати, тупроқ намлиги ва об-ҳаво шароитига қараб тўғри ташкил этиш муҳим. Сентябрь ойининг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати пасайиши билан бир қатор экинларда етилиш жараёни тезлашиши, зараркунанда ва касалликларнинг ривожланиш шароити эса ўзгариши мумкин. Шу сабабли фермер ва деҳқонлар экинларни мунтазам кузатиб бориши, агротехник тадбирларни ҳаво шароитига мос равишда режалаштириши мақсадга мувофиқ. Умуман олганда, сентябрь ойида Ўзбекистонда ёзги иссиқ ҳаводан кузги салқинликка босқичма-босқич ўтиш жараёни кузатилади. Биринчи ярмида иссиқ ва қуруқ кунлар, ойнинг иккинчи ярмида эса нисбатан салқин ҳаво устунлик қилиши кутилмоқда. Об-ҳаво прогнозлари мунтазам равишда янгиланиб боради. Шунинг учун муҳим қишлоқ хўжалиги ишларини режалаштиришда қисқа муддатли ва аниқ ҳудудий прогнозларни ҳам инобатга олиш тавсия этилади. ▪️▪️▪️▪️▪️ AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

🎉БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИ РЕСПУБЛИКАМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ! Маълумот учун: 1991 йил
🎉БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИ РЕСПУБЛИКАМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ! Маълумот учун: 1991 йил, 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Бунда Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябрь — Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. AGROBLOGER канали: @agrobloger

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА ИШОНГАН ФЕРМЕР БИР КЕЧАДА 10 ГЕКТАР ҲОСИЛИДАН АЙРИЛДИ! Хитойнинг Анхуй провинциясида 67 ёшли фермер сунъий
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА ИШОНГАН ФЕРМЕР БИР КЕЧАДА 10 ГЕКТАР ҲОСИЛИДАН АЙРИЛДИ! Хитойнинг Анхуй провинциясида 67 ёшли фермер сунъий интеллект тавсияси асосида пестицид сепиши оқибатида бир кечада қарийб 10 гектар майдондаги кунжут кўчатлари қуриб қолди. Бу ҳақда CTWANT хабар берди. Қайд этилишича, Чжужоу шаҳрида яшовчи Ву исмли фермер тахминан бир йил аввал сунъий интеллект дастуридан фойдаланишни бошлаган. У деҳқончилик ишларини режалаштириш, ўғитлаш ва пестицидлардан фойдаланиш бўйича деярли барча масалаларда сунъий интеллект билан маслаҳатлашган. Дастлаб у сунъий интеллект тавсияларига шубҳа билан қараган. Бироқ вақт ўтиши билан унинг маслаҳатларига ишончи ортиб, тақдим этилган ечимларни бевосита амалда қўллай бошлаган. Жорий йил июль ойининг 10-кунида Ву сунъий интеллектдан кунжут экинларидаги бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши қандай курашиш мумкинлигини сўраган. Шундан сўнг сунъий интеллект 10 гектар кунжут майдони учун ҳаво орқали бегона ўтларни йўқ қилиш ва зараркунандаларга қарши кураш режасини ишлаб чиққан. Режада бегона ўтларни йўқ қилиш учун “юқори самарали флу пиридин” ва “флуфеназат”, шунингдек, “тиаметоксам” ва “эмамектин бензоат”дан фойдаланиш тавсия этилган. Ву эса пестицидларни сепишдан олдин қишлоқ хўжалиги мутахассислари билан маслаҳатлашмаган. Бироқ эртаси куни далада жиддий муаммо юзага келган. Кунжут кўчатлари ҳам, бегона ўтлар ҳам сўлиб, қурий бошлаган. “Мен уларга пуркаган куннинг эртаси куни кўчатлар яхши эмас эди. Бегона ўтлар ва кўчатлар бирга нобуд бўлди. Кўчатлар эса янада тезроқ нобуд бўлди”, деган Ву. Шундан сўнг, у яна сунъий интеллектдан маслаҳат сўраган. СИ бу сафар формуладаги “флуфеназат” кунжутларнинг нобуд бўлишига асосий сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳам флуфеназат асосан соя далаларидаги кенг баргли бегона ўтларни назорат қилиш учун ишлатилишини, кунжут далаларида эса ундан фойдаланиш мумкин эмаслигини билдирган. Айрим бошқа экинларда ҳам ушбу воситадан фойдаланиш мумкин бўлса-да, уни бутун далага сепиш фитотоксикликка олиб келиши мумкин. Хитойлик Ву сунъий интеллект тавсияни берган пайтда эҳтимолий хавфлар ҳақида аниқ огоҳлантирмаганидан норози. Унинг фикрича, агар ўша пайтда бундай огоҳлантириш берилганида, у тавсияга амал қилмаган бўлиши мумкин эди. Бироқ сунъий интеллект дастурининг диалог ойнаси юқори қисмида “Сунъий интеллект томонидан яратилган маълумотлар нотўғри бўлиши мумкин, илтимос, текширинг” деган огоҳлантириш мавжуд бўлган. Ву эса бу ёзувни аввал ҳеч қачон пайқамаганини айтган. Ҳодисага алоқадор сунъий интеллект дастури мижозларга хизмат кўрсатиш вакилининг сўзларига кўра, тизим мустақил билимлар базасига эга эмас. Унинг жавоблари асосан интернетда оммага очиқ бўлган маълумотларни бирлаштириш орқали шакллантирилади. Ҳозирда компания маълумотларнинг манбасини текширмоқда. Фермерга етказилган зарар масаласида эса мижозларга хизмат кўрсатиш вакили мурожаат қайд этилганини ва ҳолат ички тартибда кўриб чиқилишини билдирган. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

ХИВАДАГИ "ҚОВУН САЙЛИ" ГИННЕС РЕКОРДЛАРИ КИТОБИГА КИРДИ! Жорий йилнинг 9 август куни Хивада ўтказилган “Қовун сайли” фестивал
ХИВАДАГИ "ҚОВУН САЙЛИ" ГИННЕС РЕКОРДЛАРИ КИТОБИГА КИРДИ! Жорий йилнинг 9 август куни Хивада ўтказилган “Қовун сайли” фестивалида 259 киши бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўриб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди. Қайд этилишича, 7-9 август кунлари Хиванинг “Ичан қалъа” тарихий мажмуаси ва “Арда Хива” сайёҳлик марказида “Қовун сайли” фестивали ўтказилган. Фестиваль доирасида “Энг катта қовун дегустацияси” бўйича жаҳон рекорди ўрнатилган. Guinness World Records томонидан берилган расмий сертификатга кўра, бир вақтнинг ўзида 259 киши 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўрган. Рекордни тасдиқлаш жараёнида Guinness World Records ташкилотининг расмий ҳаками, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда Субаши Гемижи иштирок этган. Маълумотларга кўра, фестивалга жами 186 минг нафар меҳмон ташриф буюрган. Уларнинг 150 минг нафари маҳаллий, 36 минг нафари эса хорижий сайёҳларни ташкил этган. Тадбир давомида Хоразм вилоятининг туманлари, фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчилар ўнлаб қовун навларини намойиш этган. Шунингдек, меҳмонлар турли қовунлардан татиб кўриш, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашиш ҳамда Хоразмнинг қишлоқ хўжалиги анъаналари билан танишиш имкониятига эга бўлган. Фестиваль дастуридан санъаткорларнинг чиқишлари, маҳорат дарслари, кўргазмалар ва турли танловлар ҳам ўрин олган. Тадбирнинг ёпилиш маросимида россиялик хонанда Максим ҳам саҳнага чиққан. Фестиваль якунида танлов ғолиблари ҳам аниқланган. Учинчи ўринни Урганч давлат университети, “UzAuto”нинг Хоразм филиали ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси эгаллаган. Иккинчи ўрин Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасига насиб этган. Биринчи ўрин Янгиариқ тумани ҳокимлигига, бош соврин эса Хива шаҳар ҳокимлигига берилган. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

⚡️ЯНА ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИ ЁРДАМИДА СУҒОРИШ: 5,5 кВт қувватли насос ва 15 та панел! AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

⚡️ДОНАСИ САЛКАМ 2 КГ: Британиялик фермер улкан саримсоқ пиёзини етиштириб, рекорд ўрнатди. Англияда Глостердан келган 67 ёшли
⚡️ДОНАСИ САЛКАМ 2 КГ: Британиялик фермер улкан саримсоқ пиёзини етиштириб, рекорд ўрнатди. Англияда Глостердан келган 67 ёшли боғбон Грэм Барратт оғирлиги 1,75 кг ва диаметри тахминан 19 см бўлган саримсоқ пиёзини етиштириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу нормал ўлчамдан тахминан беш баравар кўп. Барратт саримсоқни 2025 йил сентябрида экиб, 2026 йил июнида йиғиб олган. "Менда ўзгача бир нарса борлигини билардим", деб изоҳ берди у. Бу рекордчининг икки йил ичидаги ўнинчи унвони: у илгари энг оғир луффа, сельдерей, помидор ва энг узун нўхат пояси учун ғолиб бўлган. Барратт 12 йил олдин телекоммуникация менежери лавозимидан нафақага чиққанидан кейин улкан сабзавотлар етиштиришни бошлаган. У муваффақият учун тўртта омилни аниқлайди: яхши об-ҳаво, сифатли тупроқ, тўғри уруғлар ва энг муҳими - омад. У рекорд даражадаги саримсоқни қуритиб, кейинги йили ўз рекордини янгилаш учун яна экишни режалаштирмоқда, дейилади хабарда. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
☄️ИККИСИ БИРДА! ПЛАНТАСТИМ - ЭКИНЛАРНИ ИЛДИЗ КАСАЛЛИКЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ВА ИЛДИЗ ТИЗИМИНИ ТЕЗ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ НОЁБ МИКРОБИ
☄️ИККИСИ БИРДА! ПЛАНТАСТИМ - ЭКИНЛАРНИ ИЛДИЗ КАСАЛЛИКЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ВА ИЛДИЗ ТИЗИМИНИ ТЕЗ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР! Таркиби: Trichodema lignorum замбуруғлари Ишлов самараси: Фосфор кислотаси синтези ҳисобига тупроқни табиий равишда рН 6.0-6.5гача мувофиқлаштиради. Ўсимликларнинг илдиз орқали фосфор ва калийнинг осон ўзлаштирилиши ва эрувчанлигини 85%га оширади. Тиамин, Пиридоксин, Биотин, Пантотен ва никотин кислоталари, В12 витамини, ауксинлар ҳисобига ўсимликлар ривожланишида кучли илдиз тизимини таъминлайди. Илдиз касалликларидан (фузариоз, вертициллёз, қора оёқча ва ҳ.к) ҳимоя қилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари: бошоқли ва техник экинлар, иссиқхоналар, кўчатхоналар экинлари, мевали дарахтлар ҳосилдорлигини 20-40%га оширилишига ёрдам беради. Сарф меъёри 10л хлорланмаган сувга 150 мл. Томчилатиб суғориш ва барг орқали ишлов бериш тавсия қилинади. БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! 17 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси. Телеграмда саволлар учун: @anguzal манзилига ёзинг. Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 КОМПАНИЯ БОШ ОФИСИ: +998994300064 +998941150064 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил: +998993112771 +998905752771 Андижон вилояти: +998934265522 +998905265522 Қашқадарё вилояти: +998912202144 Бухоро вилояти: +998906353234 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Расмий сайт: anguzal.uz

⚡️ФЕРМЕРЛАРГА ЖАМИ 200 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНДИ: Далалардаги ёнғинлар космосдан кузатилмоқда. Ўзбекистонда буғдойдан
⚡️ФЕРМЕРЛАРГА ЖАМИ 200 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНДИ: Далалардаги ёнғинлар космосдан кузатилмоқда. Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган ер майдонларини ноқонуний ёқиш ҳолатлари энди аэрокосмик кузатувлар орқали аниқланмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, жорий йил бошидан буён 172 нафар ҳуқуқбузарга 212,5 миллион сўм маъмурий жарима қўлланган. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда буғдойдан бўшаган ерларни ёқиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши кучайтирилган назорат олиб бормоқда. Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарликлар аэрокосмик маълумотлар асосида аниқланиб, улар юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда. Буғдой ўриб олинган далаларда ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий бошқармалар томонидан 7 760 та фермер хўжалигига огоҳлантириш хатлари тарқатилган. Назорат тадбирлари давомида «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан космик суратларни таҳлил қилиш орқали буғдойдан бўшаган 744 та ер майдонида ёнғин ҳолати қайд этилган. Ҳар бир ҳолат давлат экологик инспекторлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган. Натижада 172 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жами 212,5 миллион сўм маъмурий жарима қўлланган. Шунингдек, атроф-муҳитга етказилган зарар 652,3 миллион сўм миқдорида баҳоланган. Бундан ташқари, анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимлик қолдиқлари ҳамда қурилиш чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказилган назоратлар давомида жорий йил бошидан буён 9 821 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фермер хўжаликлари ва аҳолидан буғдойдан бўшаган ер майдонларида сомонпояларни ёқмаслик, атроф-муҳитга зарар етказувчи бундай ҳолатларга йўл қўймасликни сўради. Қўмита ҳар қандай экологик ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланишини эслатди. AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

⚡️МЕВА-САБЗАВОТ ЭКСПОРТИДАГИ "ВАЛЛОМАТ"ЛАР: Ёхуд сунъий бошқарилувчи нархлар ҳақида... AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

⚡️ҚАРОР ТАСДИҚЛАНДИ ВА 10 ИЮЛДАН КУЧГА КИРДИ: "Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзо
+3
⚡️ҚАРОР ТАСДИҚЛАНДИ ВА 10 ИЮЛДАН КУЧГА КИРДИ: "Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида". AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube

⚡️РОССИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА: Дизел ёқилғиси нархининг 42% кўтарилиши ортидан ҳосил далада нобуд бўлмоқда AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 YouTube 👉 Instagram 👉 Facebook

⚡️ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Эскирган боғлар ўрнида янгилари барпо қилиниши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президе
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Эскирган боғлар ўрнида янгилари барпо қилиниши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2027 йилдан бошлаб "Uzagrostar xolding" компанияси муассислигидаги ихтисослашган компаниялар томонидан юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали тадбиркорлик субъектлари билан саноатлашган интенсив боғ яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Бунда: а) ихтисослашган компаниялар тадбиркорлик субъектининг устав капиталида лойиҳа миқдорининг 50 фоизигача бўлган миқдорда мевали кўчатлар ёки лойиҳа доирасида фойдаланиладиган асосий воситалар кўринишида улушдор бўлиб иштирок этади, қолган қисмида тадбиркорлик субъекти ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ва лойиҳа доирасида фойдаланиладиган бошқа мол-мулк билан иштирок этади; б) тадбиркорлик субъекти киритаётган улушининг 150 фоизи миқдорида кўчмас мулк ёки банк кафолати кўринишида гаров таъминоти тақдим этилгандан сўнг улуш киритилиши амалга оширилади; в) ихтисослашган компаниялар томонидан киритилган улуш қайта баҳоланмаган ҳолда 7 йил давомида тадбиркорлик субъектига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилинади ва ушбу улуш тўлиқ сотиб олингандан кейин гаров тадбиркорлик субъектига қайтарилади; г) ихтисослашган компаниялар томонидан Агентликнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган, камида икки йил фаолият юритган ва йиллик даромади беш миллиард сўмдан кам бўлмаган, ижобий кредит тарихига эга, кредит ҳамда солиқ тўловларидан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектлари устав капиталига улуш киритилади. Жорий йилдан бошлаб мазкур Фармонга мувофиқ ресурслар ҳисобидан тижорат банклари томонидан саноатлашган боғларда ишлатиладиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари, мевали кўчатлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш (шу жумладан, уларни жорий этиш ёки экиш хизматлари) учун исломий молия операцияларини (товарни насияга сотиш каби) кўрсатиш йўлга қўйилади. 2026 йил 1 августдан бошлаб замонавий сув тежовчи технологиялар жорий қилинган саноатлашган боғларда бурғиланган қудуқлардан олинган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси беш йил муддатга 1 сўм миқдорида белгиланади. Боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида саноатлашган боғ барпо қиладиган тадбиркорлик субъектларига молиявий қўллаб-қувватлаш пакети тақдим этилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги: а) мазкур Фармон бандларида назарда тутилган кредитларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртмасига асосан 7 йил муддатда қайтариш шарти билан: 2026 йилда - республика бюджетининг 2026 йил I чораги якуни бўйича даромадларнинг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 300 миллиард сўм ажратади; 2027 йилдан бошлаб - республика бюджетида ҳар йили 500 миллиард сўм ажратишни режалаштиради. Агентлик томонидан республика ҳудудида саноатлашган боғлар яратиш лойиҳаларини молиялаштириш учун: республика бюджетининг 2026 йил I чораги якуни бўйича даромадларнинг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратади; 2027 йилдан бошлаб - республика бюджетида ҳар йили 150 миллиард сўм ажратиш режалаштирилади. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари Саноатлашган интенсив боғ ва узумзорларни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари этиб қайта номланади. Лойиҳа офислари фаолияти алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда йўлга қўйилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger

ҚОЗОҒИСТОН ЎЗБЕКИСТОНДАН ПОМИДОР ИМПОРТИНИ ВАҚТИНЧА ТАҚИҚЛАДИ! Қозоғистон Республикаси мамлакат ҳудудига учинчи давлатлардан
ҚОЗОҒИСТОН ЎЗБЕКИСТОНДАН ПОМИДОР ИМПОРТИНИ ВАҚТИНЧА ТАҚИҚЛАДИ! Қозоғистон Республикаси мамлакат ҳудудига учинчи давлатлардан янги ёки совутилган помидорларни барча транспорт турлари орқали олиб киришга бир ҳафталик тақиқ жорий этди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 22 июндаги “Қозоғистон Республикаси ҳудудига помидорларни олиб киришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 250-сон буйруғида сўз боради. Маълум қилинишича, Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров янги ва совутилган помидорларни импорт қилишни вақтинча чеклаш тўғрисидаги буйруқни имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ, тақиқ 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Чекловлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлмаган давлатлардан келтириладиган помидорларга нисбатан қўлланади. Шу билан бирга, ЕОИИга аъзо мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотлар мазкур чекловлардан мустасно ҳисобланади. Шунингдек, Қозоғистон ҳудуди орқали помидорларни транзит тарзда ташиш ва иттифоқ мамлакатлари ўртасида республика орқали юк ташиш имконияти сақланиб қолади. Буйруқ кеча, 22 июнь куни имзоланган бўлиб, қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирган. Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилдан бери ЕОИИда кузатувчи давлат мақомига эга, аммо тўлиқ аъзо давлат эмас. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва ташувчилардан мазкур талабларни инобатга олишини сўраган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда мамлакат ичида ёнилғи тақчиллигига йўл қўймаслик мақсадида чегаралардаги назорат кучайтирилгани хабар қилинганди. AGROBLOGER канали: @agrobloger

"ЧИГИРТКАЛАР БОСҚИНИ" ЮЗАСИДАН ИЗОҲ БЕРИЛДИ! Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги ва бошқа йўлларда чигирткалар тўдаси пай
+2
"ЧИГИРТКАЛАР БОСҚИНИ" ЮЗАСИДАН ИЗОҲ БЕРИЛДИ! Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги ва бошқа йўлларда чигирткалар тўдаси пайдо бўлгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. ФВВ бу ҳар йили кузатиладиган мавсумий кўчиш экани, локал тусга эгалигини ҳамда қишлоқ хўжалигига зарар етмаганини маълум қилди. Бу йил ҳам сўнгги йилларда бўлгани каби Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткалар босқини кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда А-380 йўлининг Бухородан ўтган қисмида олинган видеолар тарқалди, бу видеоларда автомобиллар ташқи қисмини ва бинолар деворлари чигирткалар билан қопланганини кўриш мумкин. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу видеоларга муносабат билдириб, мазкур ҳолат чигирткаларнинг ҳар йили кузатиладиган мавсумий кўчиши билан боғлиқ вазият бўлиб, локал тусга эгалиги, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етмаганини маълум қилди. Хабарда бу ҳудудлардаги чигирткалар билан боғлиқ вазият вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлиқ назоратга олингани, «хавотирга ўрин йўқлиги» қайд этилган. Бу борада ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда мавсум олди ва мавсум даврида кимёвий ишловлар олиб борилиши эслатилган. Март ойи охирида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида зарарли чигирткалар тухумдан чиқа бошлагани хабар қилинганди. Ўшанда кураш ишларига 700 га яқин мутахассис жалб этилган. 2026 йил 651,8 минг гектар ерда кимёвий ишлов ўтказиш режалаштирилган. Зарарли чигиртка тарқалган ҳудуд ҳақида хабар бериш учун 1288 ёки 712021000 рақамларига мурожаат қилиш мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger