cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Більше
Рекламні дописи
11 254
Підписники
+424 години
-327 днів
-6730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
ПОМИДОРНИНГ ToBRFV ВИРУСИ ҲАҚИДА... Бу касалликнинг ўзбекча номи "Помидор меваларининг жигарранг доғланиш вируси" ҳисобланади. Ушбу вирус тури нафақат иссиқхонадаги, балки очиқ даладаги помидор ва булғор қалампирига ҳам катта зиён келтириши мумкин. Улар кўпроқ уруғлар орқали тарқалади. ToBRFV вируси биринчи марта Исроил давлатида 2014 йилда кузатилган. Кейинроқ Иорданияда, 2 йил ўтиб Италияда учраган. Европада ҳаттоки, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган иссиқхоналарда ҳам касаллик авж олганига гувоҳ бўлишган. Ҳозирга келиб эса, бутун дунёда кенг тарқалиб бормоқда. Касалликнинг илк аломатлари помидор баргларининг мозаикасимон ранг олишидан, деформацияланишидан бошланади. Баргларда хлороз ривожланади, тўқ яшил шишлар ҳосил бўлади. Меваларда эса, сариқ катта ва кичик доғлар пайдо бўлади. Доғларнинг жойлашиши кўпроқ мева банди атрофида кузатилади. Бунинг натижасида мевалар ўзининг бозорбоплигини йўқотади. Касаллик уруғлар, чанглатувчи ҳашоратлар, ишлаётган ишчиларнинг устки ва оёқ кийимлари, қушлар ҳамда асбоб-ускуналар орқали тарқайди. Вируслар ўз фаоллигини кўп вақт йўқотмаслик хусусиятига эга. ToBRFV вирусига қарши қандай курашиш мумкин? 1). Экинларни доимий ва ҳар томонлама назорат қилиш 2). Кўчат етиштиришда экиш аралашмасини дезинфекциядан сўнг ишлатиш. 3). Энг ишончли қарши кураш: сотиб олаётган помидор ва қалампир уруғларининг ToBRFV вирусига қарши чидамли эканлигини текшириб олиш. Ушбу вирус турига қарши сўнгги йилларда профилактик ишлов учун "Лавирон" вирулицид биофунгициди муваффақиятли қўлланиб келмоқда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 10🤝 5
01:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ТУВАКДАГИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР... AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
5.89 MB
👍 6🤝 5
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ: ➡️ FERMER.UZ
Показати все...
3.11 MB
👍 8👏 3💯 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
МОШНИ ЁЗДА ЭКИШ МУДДАТЛАРИ ВА СХЕМАЛАРИ Янги мош навлари такрорий ёз мавсумида экин сифатида тўлиқ ҳосил олишга яроқлидир. Ёз мавсумида 15 июндан -1 июлгача экилади. 5 июлдан сўнг экилган мошнинг ҳосилдорлиги паст бўлади. Эгат оралиғи 60-70 см, бир қаторда ўсимликлар оралиғи 15 см ҳолатда экилади. Экиш миқдори навига қараб ўртача 16 кг гектарига (195-260 минг ўсим./га) ташкил қилади. 90 см эгат оралиғида икки қаторда экилганда, ўсимликлар оралиғи 15 см ва уруғ экиш миқдори гектарига 30 кг (400 минг ўсим./га) ташкил қилади. Эртапишар "Дурдона" нави ўсимликлари юқори кўчат қалинлигига чидамлидир. Қалин экилишига қараб сарфланадиган уруғ миқдори 30 кг гектарига ташкил қилади. Экиш схемаси: 70 см икки қаторда, қатор оралиғи- 15-20 см, ўсимликлар оралиғи 15 см бўлади. Катта майдонларда мош дон сеялкалари ёрдамида, кичик майдонларда эса қўлда теша билан экилади. Уруғларни экиш чуқурлиги 3-5 см бўлиши лозим. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 7🤝 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ШАФТОЛИ ҲОСИЛИНИ ТЕРИШ ВА ЭКСПОРТ УЧУН СИФАТЛИ ТАЙЁРЛАШ ТАДБИРЛАРИ Шафтоли Ўзбекистонда энг кўп етиштириладиган мевалардан бири ҳисобланади. У мевалар ичида етиштирилиш ҳажмининг кўплиги жиҳатидан 3-ўринда туради. Ўзбекистонда шафтолининг 50 дан ортиқ нави маданийлаштирилган бўлиб, улар навига қараб май ойидан то октябр ойига қадар пишиб етилади. Мамлакатимизда етиштирилган шафтоли меваларини нафақат юртимизда балки чет давлатларда ҳам севиб истеъмол қилишади. Ушбу мева қўшни давлатлар, айниқса Россия давлатига жуда кўп миқдорда экспорт қилинади. Шафтоли меваси жуда тез бузилувчан ҳусусиятга эга. Шунинг учун олис масофаларга етказишда бир қатор қийинчиликлар туғилади. Шафтолининг аксарият навлари ёзнинг энг иссиқ кунларида пишиб етилади ва узоқ масофаларга юборишда махсус совитгичларга эга бўлган машиналар талаб қилинади. Экспортга юбориладиган шафтоли меваси ҳали тўлиқ пишиб етилмаган яъни юмшаб улгурмаган бўлиши зарур. Экспорт учун ёки совитгичли омборларда сақлаш учун пишишга яқин келган, қаттиқ, уринмаган, касалланмаган, бир хил катталикдаги меваларгина сараланади ва яшикларга жойланади. Бунинг учун дастлаб, шафтоли мевалари узилади ва боғнинг ўзида йиғилади. Сўнгра яшикларга махсус тешикчаларга эга бўлган қоғоз ёки дока солинади ва икки қатор қилиб шафтоли мевасини терилади. Агарда меваларга касаллик тегиб ёки қурт еган жойлари бўлса, мева ўша жойидан юмшаб пишади ва тезда чириб, атрофидаги меваларни ҳам зарарлаши мумкин. Меваларни териш-йиғиш жараёнида ҳам анчагина ҳосил уриниб қолиши ёки пишиб юмшаганлари бўлиши мумкин. Уларни яқинроқ бозорларга юбориш мумкин. Чунки юмшаган ва уринган мевалар узоқ масофаларга етиб бормайди, лекин бемалол истеъмол қилишга яроқли ҳисобланади. Юмшаб ғарқ пишган меваларни бозорларга олиб бориш учун шафтоли баргларидан фойдаланилади. Бунда юмшоқ меваларни идишларга жойлаш жараёнида шафтоли баргини аралаштириб терилса, мевалар эзилмайди. Меваларни яшикларга теришда ҳар бир меванинг соғломлиги кўздан кечирилади ва биринма-кетин қилиб жойланади. Бунда меваларнинг учки қисми бир-бирига қаратиб терилмагани маъқул, чунки, меванинг учки қисми баъзи навларда учкирроқ бўлиб, бир-бирини зарарлаб қўйиши мумкин. Меваларни яшикларга жойлаб бўлингандан сўнг, яшикларнинг икки чети махкамланиб, беркитилади. Маҳсулот узоқ масофага яхши етиб бориши учун, меваларни зичроқ териш зарур. Шунда ташиш жараёнида мевалар зарар кўрмайди ва сифатли ҳолда манзилга етказилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 7💯 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ҚОНУН СЕНАТ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ: Фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши маъқулланди. Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Қайд этилишича, қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун билан қуйидаги ер участкалари ҳамда бино ва иншоотларга нисбатан бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш белгиланмоқда: фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга; 2018 йил 1 майга қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга; “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга; 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари кенгаши томонидан ўз вақтида тасдиқланмаган ер участкаларига; фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига; 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига; хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига; фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига. Қонунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг шартлари ҳам белгиланган. Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси бошқа шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаганлиги, ер участкасидан фойдаланишда низо йўқлиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, ширкат аъзоси бўлганлиги, инвестиция ва бошқа мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлиши лозим. Қонунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг шартлари ҳам белгиланган. Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси бошқа шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаганлиги, ер участкасидан фойдаланишда низо йўқлиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, ширкат аъзоси бўлганлиги, инвестиция ва бошқа мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлиши лозим. Шунингдек, қонун билан якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўлчамлари аниқ қилиб қўйилмоқда. Яъни, агар ер участкаси 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда, агар ер участкаси 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда белгиланади. Агар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси юқорида қайд этилган ҳажмлардан ортиқча бўлган тақдирда, белгиланган ҳажмдаги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилган ҳолда қолган ортиқча ер участкаси мазкур шахсга деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилиши назарда тутилган. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 11
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 23 июнь, ҳафтанинг якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+25, кундузи +36..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Хоразм вилоятида эса, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+28, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+28, кундузи +36..+41 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +33..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда эса, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 11
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ИССИҚХОНАДА ПОМИДОРНИ КУЗГИ-ҚИШКИ МАВСУМДА ЕТИШТИРИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК ДАВРИ БОШЛАНМОҚДА... Иссиқхоналарга помидор кўчати кузги-қишки мавсумда август ойида экилади, 1-ҳосил ноябрнинг ўрталарида терилиб, январь бошларигача ўстирилади. Бу мавсумда помидор ўсимлиги октябрь ойигача вегетатив органларида ассимилияция маҳсулотини тўплайди. Заҳирадаги озиқ моддалар кундалик фотосинтез билан қўшилиб, ўсимликнинг ўсиши ва меваларининг пишиб етилишини таъминлайди. Шунинг учун экинни шундай ўстириш керакки, улар октябрь ойигача етарли даражада вегетатив органларини тўплаб, мева тугунчаларини ҳосил қилсин. Бунга тегишли навларни танлаш, иссиқхонага уруғ сепиш ва кўчатни экиш муддатларини тўғри белгилаш, шунингдек ўсимликларни жадал парваришлаш ҳисобига эришилади. Кузги-қишки мавсумда экиладиган навлар ёруғлик ва ҳарорат шароитларига нафақат кам талабчан, балки ҳосилни жадал берадиган хусусиятга эга бўлиши керак. Бу мавсумда экиладиган нав ва гибридлар индетерминант, нисбатан тезпишар, касалликларга чидамли ва юқори маҳсулдор бўлиши керак. Кузги-қишки мавсумда экиш учун 25-30 кунлик кўчатлардан фойдаланилади. Уни касаллик ташувчилардан асраш учун ўша иссиқхоналарнинг ўзида етиштирилади. Кўчатларни кучли ва юқори ҳароратдан сақлаш учун иссиқхона қопламалари устига оҳак эртимаси ёки суюқ лой сепилади. Помидор кўчати бошқа иссиқхоналарда ўстирилиши керак эмас. Кўчатлар кўчатхоналарда нимжон, ёш ўсимликда яшашни ёқтирадиган вирус ташувчи ширалар билан зарарланади. Кўчатларни кўчатхоналарда ўстиришда уларни ҳимоя қилиш учун катта ёки кичик тўрли кўринишдаги изоляторлар тайёрлаш зарур. Бу мавсумлар учун кўчатларни 8х8х8 ва 10х10х10 см ўлчамли кубик ёки тувакчаларда етиштириш мақсадга мувофиқ. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 14🤝 4
00:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
АНЖИРШАФТОЛИНИ ЭКСПОРТГА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДАН БУГУНГИ ЛАВҲАЛАР... AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
8.16 MB
👍 27👏 5
Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АН БИО (нематодага қарши) БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА Данғара +998901508777 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998905265522 ЖИЗЗАХ +998919423355 +998945715079 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Мавлон ака +998912202144 Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Пешку +998997025510 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Показати все...
👍 16💯 3🤝 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.