cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Show more
Tajikistan431The language is not specifiedNature & Animals962
Advertising posts
11 240Subscribers
-224 hours
+577 days
+59830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViewsSharesViews dynamics
01
ЎЗБЕКИСТОНДАН РОССИЯГА МЕВА-САБЗАВОТ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД ҚАНДАЙ РЕЖАЛАР БОР? Ўзбекистон матбуот марказида мева-сабзавотларнинг айрим турлари экспортини ошириш режалари ҳақида маълум қилинди. Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини ошириш ниятида. Бу ҳақда Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ илмий ходими Шуҳрат Аҳмедов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 15 фоизини жуда сифатли мевали маҳсулотлар етиштириш мумкин бўлган тоғли ва тоғолди ҳудудлари ташкил этади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда узум етиштириш, қуритилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва олиш мумкин, чунки тоғолди ва тоғли ҳудудларда аксарият мева турлари ўсади. "Ҳисоб-китобларга кўра, биз фундук, яъни ўрмон ёнғоғини етиштириш ва ҳосил олиш учун яхши истиқболларга эгамиз. Айни пайтда республикага фундук плантацияларини барпо этиш учун маҳсулот навлари ва технологиялар олиб келинмоқда, бу борада биз озарбайжонлик ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз", — деди Аҳмедов. Аҳмедов, шунингдек, Ўзбекистонда нафақат фундук плантацияларини ташкил этиш, балки уни тозалаш ва саралаш бўйича ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш ҳам режалаштирилаётганини айтди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда резавор мева етиштиришнинг ривожланиши билан мутахассислар кўк мева етиштиришда мамлакатимизнинг катта экспорт салоҳиятини кўрмоқда, дейилади Sputnik хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 4157Loading...
02
ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ ВА АЙРИМ ЗАРАРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ Қулупнай таркибида темир, магний, калий, кальций, натрий, фосфор, кремний, рух ва мис бор. Бундан ташқари, витаминларнинг бутун мажмуаси мавжуд: A, B, C ва бошқалар. Мевадаги антиоксидантлар туфайли инсоннинг териси мустаҳкам ва эластик бўлади ва қулупнай таркибидаги фолий кислотаси репродуктив тизимнинг нормал ишлаши учун хизмат қилади. Қулупнай истеъмол қилиш кўришни яхшилайди, подагра касаллигига ёрдам беради, хотирани кучайтиради ва организмдаги метаболик жараёнларни тезлаштиради. Ундаги салицил кислотаси яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Айниқса, аёлларнинг целлюлитга қарши курашида қулупнай ёрдам беради. Мева, шунингдек, муаммоли жойларда қон айланишини яхшилайди. Қулупнай ошқозон-ичак билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган одамларга зарар етказади. Қон босими мавжуд инсонларга ҳам ушбу мевани ейиш тавсия этилмайди. Қулупнай жуда кучли аллерген ҳисобланади, шунинг учун уни бирданига кўп миқдорда ейиш мумкин эмас. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 73610Loading...
03
ТОМОРҚАЛАРДА ПОМИДОР ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Экинларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилгач, 10-12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ помидор кўчатининг атрофига босилади. Помидор ўсимлиги яхши ривожланиб, мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул. Помидор етиштиришда тук ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Гуллашгача "Фосфомакс", мева шаклланишида эса, аввалроқ "Бактомин", кейин "Максиплант" биостимуляторидан фойдаланилади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5-6 куб.метр ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8-12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5-7 кунда суғорилади. Ёз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади. Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши Конфидор ва Актара кимёвий инсектицидлари қўлланилади. Кўсак қуртига қарши профилактика учун "Престиж" биоинсектициди билан ишлов берилади. Касалликлардан меваларнинг учидан чириши, бактериал доғланиш, фитофтороз, ун шудринг, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш, мозаика, столбур учрайди. Юқорида келтирилган барча замбуруғ касалликларига қарши "Спорагин" биофунгициди билан ишлов берилиши ўта самаралидир. Кимёвий ишловларда эса, 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 025104Loading...
04
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
1 8764Loading...
05
ҚАНДАЙ САБАБЛАРГА КЎРА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР МЕВА ҚИЛМАЙДИ? @AGROBLOGER telegra.ph/-04-27-1639
1 79016Loading...
06
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Тошкент билан туташ бўлган Туркистон вилоятида етиштирилган бананлар май ойидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Сайрам туманидаги Қайнарбулақ қишлоқ округидаги иссиқхона мажмуасида банан етиштирилмоқда. Ҳамкорлик эгаси Ислам Алиевнинг сўзларига кўра, яқин 2-3 ҳафта ичида биринчи маҳсулотни татиб кўриш мумкин бўлади. Умумий майдони 5,3 гектар бўлган иссиқхона Туркия технологиялари асосида қурилган. Ҳудудга дастлаб тажриба тариқасида 7400 дан ортиқ бананнинг “Анамуз” навли кўчатлари экилди. Сайрам тупроғида тропик мевали дарахтлар экиш учун ўғитлар ишлатилган. Ҳозир бу ерда 150 киши банан етиштирмоқда. Фермер 5 гектар иссиқхонадан минг тонна маҳсулот етиштиришни режалаштирган. “Ушбу маҳсулот Қозоғистоннинг ички бозорини қоплашга йўналтирилади. Нархни ҳали белгилаганимиз йўқ. Умуман олганда, чет элдан бананнинг нархи анча арзон. Бунинг сабаби, бизда йўл харажатлари йўқ”, – дейди Ислам Алиев. Иссиқхона мажмуаси 2023 йил июнь ойида ишга туширилган. Бу ерга техникадан ташқари Туркиядан агроном ҳам таклиф қилинган. “Банан новдаси 10-15 йилгача ҳосил бериши мумкин. Биз май ойида биринчи ҳосилни оламиз. Бананлардан ташқари, лимон ва хурмо каби тропик мевалар ҳам экилади. Келгусида мева навларини кўпайтиришда давом этамиз”, – дейди фермер. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 92013Loading...
07
⚡️ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР: Вазирлар Маҳкамасининг 674-сонли қарори қабул қилинганди: УНГА КЎРА: Ўрмон фонди ерлар 3 йилдан 49 йилгача қуйидаги мақсадлар ва ўлчамларда ижарага берилади: ўрмон барпо қилиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун–0,1 гектардан 2 гектаргача; тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун – гектардан 10 гектаргача; қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун –0,1 гектардан 10 гектаргача; доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; асаларичилик фаолияти учун – 0,01 гектардан 2 гектаргача; балиқчилик фаолияти учун – 0,1 гектардан 5 гектаргача; овчилик фаолияти учун –0,1 гектардан 2 гектаргача (овчиларни қабул қилиш пункти учун); лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун –0,1 гектардан 2 гектаргача; экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) – 0,01 гектардан 2 гектаргача. Батафсил: 👇👇👇 telegra.ph/-12-27-1115
1 67921Loading...
08
СУВ ЭКИНЛАРИ 1. Тажриба учун сувда (лаборатория шароитида) ўстириладиган ўсимликлар. 2. Сув босган жойда экиладиган ўсимликлар (масалан, шоли). СУНЪИЙ ЁМҒИР Суғоришнинг механизациялаштирилган усулларидан бири. Бунда сув катта босим остида ҳавога сочувчи механизмлар воситасида сепилади. СОХТА ЙИЛЛИК ХАЛҚА Мавсумий ўсиш ҳисобига иккиламчи ксилемадаги биттадан ортиқ ҳалқани дарахт танасида ҳосил бўлиши СОХТА МЕВА Таркибида уруғчилардан ташқари гулнинг бошқа қисмлари ҳам бор мевалар. Асл (чин) мева морфологик ва ботаник нуқтаи назардан уруғчидан ҳосил бўлади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 7704Loading...
09
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 24 апрел, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+17, кундузи +26..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +13..+18 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 0756Loading...
10
ОЛМА ВА НОКНИНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ: КАЛМАРАЗ (ПАРША) /Шу куннинг долзарб мавзуси/ Олма ва нокнинг Калмараз касаллиги намлик кўп бўлган йилларда, май ойининг бошидан ёзнинг биринчи ярмигача кенг тарқалади. Касаллик зарари ҳосил миқдорини камайтирибгина қолмасдан, унинг сифатини ҳам ўзгартиради. Мевалар шакли ўзгариб, ёрилиб кетади. Парша билан зарарланган гул куртаклари тушиб кетади. Касалланган баргларда ҳосил бўлган доғлар ассимиляцион юзани камайтирганлигидан сув буғланиши ёмонлашиб, улар кейинчалик тушиб кетади. Ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги ҳам пасайиб кетади. Кураш чораси. Бу касалликка қарши "Спорагин" биофунгициди жуда яхши самарага эга, сарф меъёри 10 литр хлорланмаган сувга 150-200 мл ёки таркиби Крезоксим-метил (500г/кг) бўлган кимёвий фунгицидлар калмараз (парша) касаллиги авж олган боғларда қўлланилиб келинмоқда, сарф меъёри гектарига 0,2-0,3л, бир мавсумда 2 марта пуркаш ишлари олиб борилади ва ҳосилдорлик бошланишига 30-40 кун қолганда ишлов тўхтатилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 87938Loading...
11
ШИРАГА ҚАРШИ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР ТАЪСИР ҚИЛМАСА, АЧЧИҚ ҚАЛАМПИРДАН ФОЙДАЛАНИНГ! Бунинг учун аччиқ қалампир қайнатмаси билан ишлов берилади. Уни тайёрлаш учун 1кг аччиқ қалампир 1 соат давомида ёпиқ идишдаги 10 литр сувда қайнатилади. Кейин уларни майдалаб, қайнатмани 2 сутка давомида қоронғи жойда тиндириб қўйилади. Сўнгра тайёр бўлган воситани докадан ўтказиб, мевали дарахт ва сабзавот ўсимликларига пуркаш учун унинг 0,5 литрини 10 литр сувга қўшилади ва унга 40 грамм хўжалик совуни қириндиси аралаштирилади. Кечки салқинда пуркаш ишлари олиб борилиши, резина қўлқоп ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
4 936163Loading...
12
ҚУЛУПНАЙ КЎЧАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Қулупнай меваси пишиб, териб олингач ипсимон ўсимталарни кучли ривожланиши учун июнь ойи бошида қулупнайзорга минерал ўғитлардан азот 60 кг, фосфор 30 кг соф ҳолда солиниб, қатор оралари юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланиб, ипсимон ўсимталарни ўсимлик ён атрофига тараб ерга қадаб борилади. Тупроқ намлигига қараб ҳар 7-8 кунда бир маротаба сув берилади. Илмий-тадқиқот институтида олиб олиб борилган тажрибага кўра, Ўзбекистон (назорат), Ўзбекистон гўзали, Баунтифул, Редгоунтлет, Кобра,  Медвей, Великан,  Бомба, Виктория, Память Шредера номли 10 та истиқболли қулупнай навларидан ташкил этилган оналик боғида эрта баҳордан август ойигача ҳар бир навда ўртача 4,6 донадан 8,2 донагача ипсимон ўсимталар ҳосил бўлди. Ўрганилган қулупнай навлари ичида ипсимон ўсимталар 4,6 донадан 8,2 донагача, узунлиги 398,0 смдан 984,4 см гача, ҳосил бўлган кўчатлар сони 20,0 донадан 42,8 донагача ташкил этди. Оналик қулупнай боғида бир гектар майдонда 47619 дона кўчат бўлганида энг кам бир тупдан 4,1 дона кўчат олиб, уни 1 гектарга кўпайтирилганда 195237 дона, энг кўп 5,8 дона бўлганида 276190 дона кўчат чиқди. Оналик қулупнай майдонидан ўртача бир гектардан 250 мингдан 300 минггача стандарт талабларига жавоб берадиган кўчат тайёрласа  бўлади. Бир туп қулупнай кўчатининг баҳоси 500 сўмдан бўлганда бир гектар оналик майдонидан 125 млн сўмдан 150 млн сўмгача даромад қилинади. Янги кўчатларни бошқа жойга кўчиришдан 1-2 ҳафта олдин уларга она кўчатдан келган ўсимталарни кесиб ташлаш лозим. Шундай қилинса, янги кўчатлар тўлиқ равишда ўз томирларидан озиқланишга мослашиб олади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 75543Loading...
13
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
2 8958Loading...
14
ИССИҚХОНАДА БАҲОРГИ БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОРГА ОЛИШ МУҲИМ БЎЛГАН 5 ТА ОМИЛ 1. Баҳорги қуёшли кунларда 1 та бодринг кўчати суткасига 3 литр сув талаб қилади. Шу меъёрни бузмаслик зарур. 2. Бодринг кўчатлари кучга тўлгунча эрталаб, гуллаш ва пишган даврида кечқурун суғорилади. Ҳаво булутли кунларда ҳам озроқ бўлсада суғоришни қолдирмаслик зарур. 3. Бодринг кучга тўлиб олгандан кейин фосфорни кўпроқ талаб қилади. Гуллаш ва ҳосилга кириш вақтида эса, азот ва калийга муҳтож бўлади. 4. Бодринг ёш кўчатларида биринчи чинбарг кўринганда органик ўғитлар бериш бошланади. Икки ҳафта ўтказиб эса, фосфорли NPK ўғитлар билан озиқлантирилади. Бодринг ҳосил беришни бошлаганда азотли ва калийли NPK ўғитларга алмаштирилади. 5. Янги тугилган бодринг меваларининг ранги оч яшил ва учи қиррали бўлса, унга азот керак. Агар учи йириклашиб, банди томонга қайрилиб қолса, унга калий керак. Барглари кўк аралаш тўқ яшил рангга кирса, унга фосфор зарур. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 55993Loading...
15
⚡️АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Олтинкўл туманида боғбонларнинг хусусий мулкига таҳдид қилинаётгани хабар қилинмоқда. Тафсилотлар ўрганилмоқда... AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 60453Loading...
16
⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМА... Қонунчиликка кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Тўлиқ ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6431546 Бунда, кредит қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади. Кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олиниши белгиланади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 47520Loading...
17
СЎЛИШ Ўсимлик ҳаёти учун зарур моддаларнинг (масалан, сувнинг) етишмаслиги натижасида юз берадиган физиологик жараён. СЎРИЛИШ, ШИМИЛИШ Сув ва унда эриган минерал моддаларнинг илдиз туклари орқали организмга сўрилиши. СЎРИШ КУЧИ, ШИМИШ КУЧИ Ўсимликнинг илдиз туклари орқали сув ва бошқа моддаларни сингдириш қуввати. СУПЕР ЭЛИТА Маҳсулдорлик кўрсаткичлари, нав ва экинбоплик хусусиятлари энг юқори бўлган уруғлик. У элита уруғлари етиштириш жараёнида ташкил этиладиган оилаларни кўпайтириш кўчатзоридан олинади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 1976Loading...
18
⚡️УЧ КУНЛИК ОБ-ҲАВО: "Ўзгидромет" 22-24 кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. @AGROBLOGER telegra.ph/-04-22-1569
2 4424Loading...
19
ПИЁЗ ВА САБЗИ ПАШШАСИНИНГ ЛИЧИНКАСИГА ҚАРШИ НАШАТИР СПИРТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҚИСҚАЧА... Сабзи ва пиёз пашшасининг личинкаси экинларга ҳосил даври олдидан катта зарар келтириши деҳқонларимизга аён. Шолғом, турп, сабзи, пиёз бу зараркунандалардан энг катта талофат кўради. Бунга қарши Нашатир спирти асосидаги аралашма эгатларга қуйидаги меъёрда қўлланилади: 10 л сувга 1 ош қошиқ нашатир спирти. Аралашмани пуркаш воситаси билан ишловдан сўнг тупроқни юмшатиб чиқиш лозим. Эслатиб ўтамиз, Нашатир спирти 10%ли аммиак концентрациясидаги восита ҳисобланади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 26227Loading...
20
ПАШША ВА ЧИВИНЛАРНИ ҚЎРҚИТИШ УЧУН ҲОВЛИГА ЭКИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН 5 ТА ЎСИМЛИК Кунлар исиши билан баъзи ҳудудларда яшайдиган инсонларни чивинлар визиллашлари ва чақишлари билан кўп безовта қилиб бошлайди. Яхшиямки, бундай ҳолатларда чивинлардан бизни ҳимоя қилиши мумкин бўлган ўсимликлар мавжуд. Қишлоқда ёки ҳовли жойда яшайдиган инсонлар чивинларни чўчитадиган бу ўсимликларни томорқа ва ҳовлига экиб, ўзларини чивин ҳужумларидан ҳимоя қилишлари мумкин. Балки кузатгандирсиз, агатларда астойдил ишлаётганингизда пашша ва чивин ҳужумлари янада кучаяди. Пашша ва чивинларни нафас орқали биздан чиқаётган карбонат ангидрид гази билан биргаликда инсон баданидан чиққан тердаги эфир бирикмалар жалб қилади. Шунинг учун боғчада ҳиди чивинларга ёқимсиз бўлган ўсимликларни экиш тўғри бўлади. Бундай ўсимликлар сифатида қуйидагиларни экиш мумкин: 1. Лаванда 2. Монарда 3. Шалфей (маврак) 4. Гулижавҳар (бархатец) гули 5. Саримсоқ AGROBLOGER канали: @agrobloger
4 787102Loading...
21
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
2 5908Loading...
22
ТОКНИ ХОМТОК ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР @AGROBLOGER telegra.ph/-04-19-1586
2 03637Loading...
23
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЭКИНЛАРИДА КАЛИЙ (K) ЕТИШМАСЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР Бодринг етиштиришда ўсимлик учун Калий (K) муҳим макроэлементлардан бири ҳисобланади. Калий етишмаганда баргларнинг чети буғдойрангга киради ва қуриб қолади. Кейинчалик бундай буғдойранг барг томирлари оралиғида тарқалади ва меваларнинг тугилиш баландлиги ошади. Аста-секин сарғайиш авж олиб, барглар қурий бошлайди. Кураш чоралари: 1-усул: Калий етишмаслигида аввало калийли ўғитлар, жумладан Калий нитрати 10 литр сувда барг орқали кўчатлар катта-кичиклигини ҳисобга олган ҳолда 20-50 грамм, 1 тонна сувда томчилаб суғориш орқали 0,5-2 кг гача меъёрда қўлланилади. 2-усул: 10 литр сувга 200 грамм парранда ўғити, 1 чой қошиқ суперфосфат ва 1 чой қошиқ сульфат калийни ҳаммасини аралаштириб, эритма тайёрланади. 3-усул: 0,5 фоизли калий перманганат (марганцовка)га 30 грамм хўжалик совуни билан сувда эритилиб, баргига пуркалади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 40641Loading...
24
ТОКНИ ХОМТОК ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР @AGROBLOGER telegra.ph/-04-19-1586
10Loading...
25
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ПИЁЗ НАРХИ АРЗОНЛАШГАНИГА ИЗОҲ БЕРДИ. Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашгани ҳақида хабар берилганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг изоҳига кўра, бозорларда анчадан буён 1 кг. пиёз (ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда) 2500 дан – 3500 сўмгача бўлган турғун нархларда сотилаётгани, деҳқон ва фермерлар томонидан сотувчиларга (улгуржи савдо) етказиб берилаётган пиёзнинг ўртача нархи 1500-2000 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Маълумот ўрнида, кузда йиғиб олинадиган пиёз ҳосилдорлиги 1 гектардан ўртача 80 тоннани (Оҳангарон, Зомин, Зарбдор, Ховос каби пиёз етиштиришга ихтисослашган туманларда 100 тонна) ташкил этади. Ҳар килограмм пиёз етиштириш харажати ўртача 800-1000 сўмни ташкил этади. «Бугунги кунгача сақлаш ва табиий йўқотиш (қуриш)ни ҳисобга олганда 1 кг. учун 1200-1300 сўмга айланади. Шунга асосланиб, ишлаб чиқарувчи фермер сотувчиларга етказиб бериш харажатини инобатга олган ҳолда 1500-2000 сўм атрофида сотмоқда. Ижтимоий тармоқ фаоллари айнан ушбу хабарни чиқаришда фермерлар томонидан ишлаб чиқарувчиларнинг сақлаш омборларидан савдога чиқарилаётган пиёзнинг (ўтган йилги ҳосил) нархини асос қилиб кўрсатмоқдалар», дея хулоса қилинади вазирлик изоҳида. Эслатиб ўтамиз, "East-Fruit" нашри таҳлилчилари пиёз нархи рекорд даражада пасайганини, бу миқдор ўтган йили шу вақтдаги қийматдан 4,4 баробар паст эканини маълум қилганди. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 82016Loading...
26
☄️YouTube тармоғидаги AGROBLOGER каналимизда янги видеони кўринг: "100 ФОИЗ ЭКОЛОГИК ТОЗА ҚУЛУПНАЙЛАР ПИШДИ!" 👇👇👇 https://youtu.be/PWQbHKBzI8M?si=TGN_MW2BpaIwtUEm
2 4772Loading...
27
ЎЗБЕКИСТОНДА ГИЛОСНИНГ "ЛАПИНС" НАВИ ҲОСИЛДОРЛИКДА ИЛҒОР САНАЛАДИ! 🔹18 апрел, 2024 йил. AGROBLOGER канали: @agrobloger
6 66279Loading...
28
СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТУРЛАРИ Томчилатиб суғориш Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда ўсимликнинг илдиз зонасига унинг эҳтиёжига мос миқдордаги сувни етказиб берадиган суғориш усулидир. Томчилатиб суғоришда ўсимликни талабига қараб узлуксиз сув ва озуқа элементлари билан таъминлаб туришга имконият яратилади. Бутун суғориш даври мобайнида минерал ўғитлар билан тўйинтирилган сувнинг берилиши суғориладиган экиннинг сув истеъмолига кўра тупроқнинг илдиз озиқланадиган қатламида оптимал тартиб ҳосил қилишга имконият беради ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширади. Ёмғирлатиб суғориш Ёмғирлатиб суғориш экинларни сунъий ёмғир ҳосил қилиш асосида суғоришга мўлжалланган суғориш усули ҳисобланади. Ёмғирлатиб суғориш сув етказиб берувчи ва ёмғирлатувчи махсус муҳандислик қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг тупроқ ва ўсимликлар сатҳи устига имкон борича табиий ёмғирлатишни имитация қилувчи сепиш тарзида сув етказиб берадиган усул ҳисобланади. Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими Айланма ёки фронтал ҳаракатланувчи агрегатлар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими; «Спринклер» тизими Стационар калта пурковчи ускуналар ёрдамида сув етказиб берадиган ёмғирлатиб суғориш тизими. Мобиль ёмғирлатиб суғориш тизими Кўчма тиркама ва барабан типидаги агрегат ёрдамида экинларни ёмғирлатиб суғориш тизими мавжуддир. Дискретли суғориш Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг эгилувчан қувурлардан паузалар билан навбатлашадиган импульслар сериялари билан сув етказиб берадиган усул. Бунда ер лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлар ёрдамида олдиндан текисланади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 4219Loading...
29
ҚАШҚАДАРЁДА ТАРВУЗ ПИШДИ! 🔹Кўкдала тумани. 18 апрел, 2024 йил. AGROBLOGER канали: @agrobloger
9 025114Loading...
30
ҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРНИ ҚЎЛЛАМАСЛИККА ЧАҚИРДИ. Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишланган тадбирда Ж.Жиембаев номидаги Қозоғистон ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини илмий тадқиқот институти бошқаруви раиси Бақитжан Дуйсембеков ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Бугунги кунда жаҳон олимлари пестицидларнинг салбий таъсирини ўрганиб, тарғиб қилмоқда. Агар у тартибсиз ишлатилса, технология сақланиб қолмаса, у нафақат атроф-муҳитга зарар етказади, балки озиқ-овқат орқали инсон саломатлигини бузади. Ушбу дориларнинг салбий таъсири туфайли ҳар йили дунёда 15 мингга яқин одам ўз жонига қасд қилади. Афсуски, бундай ачинарли ҳолат мамлакатимизда ҳам учраб турибди,”- деди у. Бундан ташқари, жанубий вилоятларда пахта майдонлари, иссиқхоналар, олма боғлари зарарли организмлар, бегона ўтлар ва касалликларга қарши бир мавсумда бир қанча муолажалар амалга оширилаётганини таъкидлади. “Меъёрга риоя қилмаслик оқибатида зарарли организмларнинг қаршилиги кучаяди. Шунинг учун уни бартараф этиш мақсадида фермер хўжаликлари препаратни сепиш вақтида миқдорини ошириб, талабга риоя қилмаяпти. Натижада токсикологик маҳсулотлар инсон танасига киради. Инсоннинг қон айланиш тизимига сингиб, саратон, ўпка, юрак хасталикларига олиб келади, ҳатто одамларнинг асабийлашишига ва ўз жонига қасд қилишига олиб келади”, - дейди мутахассис. Бақитжан Дуйсембековнинг фикрича, экологик тоза тизимга айланиш учун биологик кураш усулини жорий этиш зарур. “Институт деворлари ичида жойлашган лаборатория ва биофабрикаларимизда 15 та бош фойдали ҳашарот етиштириб, уларни кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқдик. Бундан ташқари, биологик дори воситаларини рўйхатдан ўтказяпмиз. Олимларимиз фермерларга энг самарали усулларни таклиф қилади. Фермер зараркунандаларга қарши курашда малакали бўлиши керак. Улар ўз далаларида касалликни тўлиқ аниқламагунча, уларга дори сепмаслик керак”, - дейди олим. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 97016Loading...
31
НАРКОТИК ЎСИМЛИКЛАР (plantae narcotici) Кишининг марказий асаб системасини қўзғатувчи моддали ўсимликлар. Кўкнори, наша, бангидевона, мингдевона ва бошқалар шундай ўсимликлар жумласига киради. Уларнинг айримлари медицинада оғриқни қолдирувчи дори-дармон сифатида ишлатилади. Бироқ, бу ўсимликлар жуда заҳарли бўлганлиги учун улардан эҳтиётлик билан ва оз-оздан фойдаланиш керак. Акс ҳолда киши наркомания касаллигига дучор бўлиши мумкин. НАТУРАЛИЗАЦИЯ (ёт шароитга мослашиш) Бошқа ердан олиб келинган ўсимликларнинг ўз жойидаги шароитга ўхшаш янги шароитга мослашуви. НАМСЕВАР ЎСИМЛИКЛАР (hygrophilus) Нормал тараққиёти учун кўп миқдорда сув талаб қиладиган ўсимликлар. НАПОЛЕОН Олманинг кечпишар ва серҳосил навларидан бири. Дарахти совуққа чидамли. 9-10 ёшида ҳосилга киради. Меваси сариқ, турли доғлари бор, қуёшга қараган томони қизғиш. Ширин, хушбўй. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 3624Loading...
32
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 19 апрел, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+15, кундузи +25..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +13..+18 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 6003Loading...
33
ИССИҚХОНАДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН "МЎЪЖИЗА"! ©Манба AGROBLOGER канали: @agrobloger
4 23341Loading...
34
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОВУН ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ АСОСИЙ "БОШ ОҒРИҒИ": ҚОВУН ПАШШАСИ ВА УНИНГ ЛИЧИНКАСИ Илмий номи “Myiopardalis pardalina” бўлган бу ҳашарот мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Ҳашарот қиш мавсумида 5-15 см тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида яшайди. Май ойи охири ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зараркунандаларда яна 23-30 кундан сўнг яна насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига 100-150 тагача тухум қўяди. Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Бундай қовунларни ҳатто, чорва моллари ҳам емайди. Лекин пашша пўсти қотган қовунларга уруғ қўя олмайди. Зараркунанда ҳашаротга қарши профилактика мақсадида экиннинг гуллаш даврида "Престиж" биоинсектициди қўлланилади. Сарф меъёри 100 литр сувга 1,5 литр. Кимёвий курашда эса, асосий таъсир этувчиси Лямбда-цигалотрин бўлган воситаларидан бири билан ишлов берилади. Кўрсатилган кимёвий ва биологик инсектицидлар билан ўз вақтида ишлов берилса, кутилган натижага эришиш мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 32135Loading...
35
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
2 61310Loading...
36
ЁШЛАРГА ЕР МАЙДОНИ ҚАНДАЙ АЖРАТИЛАДИ? @AGROBLOGER telegra.ph/-04-17-1544
5 30944Loading...
37
ҚУЛУПНАЙ МАВСУМИ БОШЛАНДИ! AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 6218Loading...
38
ПРЕЗИДЕНТ СИРДАРЁЛИК БОҒБОНГА TRACKER АВТОМАШИНАСИНИ СОВҒА ҚИЛДИ. Президент Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Отахон меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилди. 2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлади. Узоқ йиллар узум етиштирди. Ҳозир узумнинг Ризамат, Ҳусайни, Келин бармоқ, Шоҳонаки, Кетмон сопи каби навларини кўпайтирмоқда. Отахон янги “Аватар” навини пайванд қилганини айтди.     Турсунбой ота турмуш ўртоғи Иноятхон ая билан 3 ўғилни тарбиялаб элга қўшди. Бугунги кунда чол-кампир 16 нафар невара-чевара ардоғида. Ўғиллари Азизжон, Азимжон Азаматнинг катта томорқаларида ҳам  узумнинг кўплаб навлари парвариш қилинмоқда. – Президентнинг туманимизга ташрифи менинг ҳаётимда энг бахтли, эсда қоларли кун бўлди, – дейди Турсунбой ота. – Ташриф чоғида юртбошимиз менга Tracker автомашинасини совға қилди. Кейин маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишимни айтди. Ишонсангиз, ҳалигача ҳаяжоним босилгани йўқ. Хушхабарнинг қўшқаноти бўлади, деганларидек, маҳалла- кўй, туманимиз, вилоятимиз, қолаверса, водийдаги қариндошлар, дўст-биродарларнинг табриклари оғушида яшаяпман. Фарғона водийсининг Олтиариқ туманидаги Узумчи маҳалласи сингари энди бизнинг маҳалла аҳолиси ҳам узумчилик билан шуғулланади, дейилади хабарда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 2005Loading...
39
АНЖИР (Ficus carica) Тутдошларнинг фикус туркумига мансуб субтропик дарахт ёки йирик бута. Яшил тусли тукдор ёки силлиқ новдаларида сут шираси бор. Бу шира таркибида 12% ва ундан ҳам кўпроқ каучук бўлади. Барглари оддий қатор тартибли ва тўқ яшил, тушувчан, ости сертукли, 3-7 бўлакчали ёки айрим ҳолларда текис қирғоқли. АНОРДОШЛАР (Punicaceae) Миртанамолар қабиласига мансуб оила. Бу оилага кирувчи ўсимликларда эфир мойли безлар йўқ. Бу оиланинг фақат анор номли бир туркуми бор. АПРОБАЦИЯ ҚИЛИШ Ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини, касалликларга, зараркунандаларга чидамлилиги ва экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида далада ўтказиладиган тадқиқот. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 3865Loading...
40
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 17 апрел, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+9, кундузи +21..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9..+14, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6..+11, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6..+11, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6..+11, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6..+11, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3..+8, кундузи +10..+15 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 0173Loading...
ЎЗБЕКИСТОНДАН РОССИЯГА МЕВА-САБЗАВОТ ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД ҚАНДАЙ РЕЖАЛАР БОР? Ўзбекистон матбуот марказида мева-сабзавотларнинг айрим турлари экспортини ошириш режалари ҳақида маълум қилинди. Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини ошириш ниятида. Бу ҳақда Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ илмий ходими Шуҳрат Аҳмедов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 15 фоизини жуда сифатли мевали маҳсулотлар етиштириш мумкин бўлган тоғли ва тоғолди ҳудудлари ташкил этади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда узум етиштириш, қуритилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва олиш мумкин, чунки тоғолди ва тоғли ҳудудларда аксарият мева турлари ўсади. "Ҳисоб-китобларга кўра, биз фундук, яъни ўрмон ёнғоғини етиштириш ва ҳосил олиш учун яхши истиқболларга эгамиз. Айни пайтда республикага фундук плантацияларини барпо этиш учун маҳсулот навлари ва технологиялар олиб келинмоқда, бу борада биз озарбайжонлик ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз", — деди Аҳмедов. Аҳмедов, шунингдек, Ўзбекистонда нафақат фундук плантацияларини ташкил этиш, балки уни тозалаш ва саралаш бўйича ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш ҳам режалаштирилаётганини айтди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда резавор мева етиштиришнинг ривожланиши билан мутахассислар кўк мева етиштиришда мамлакатимизнинг катта экспорт салоҳиятини кўрмоқда, дейилади Sputnik хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 9👏 6🔥 5
ҚУЛУПНАЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ ВА АЙРИМ ЗАРАРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ Қулупнай таркибида темир, магний, калий, кальций, натрий, фосфор, кремний, рух ва мис бор. Бундан ташқари, витаминларнинг бутун мажмуаси мавжуд: A, B, C ва бошқалар. Мевадаги антиоксидантлар туфайли инсоннинг териси мустаҳкам ва эластик бўлади ва қулупнай таркибидаги фолий кислотаси репродуктив тизимнинг нормал ишлаши учун хизмат қилади. Қулупнай истеъмол қилиш кўришни яхшилайди, подагра касаллигига ёрдам беради, хотирани кучайтиради ва организмдаги метаболик жараёнларни тезлаштиради. Ундаги салицил кислотаси яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Айниқса, аёлларнинг целлюлитга қарши курашида қулупнай ёрдам беради. Мева, шунингдек, муаммоли жойларда қон айланишини яхшилайди. Қулупнай ошқозон-ичак билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган одамларга зарар етказади. Қон босими мавжуд инсонларга ҳам ушбу мевани ейиш тавсия этилмайди. Қулупнай жуда кучли аллерген ҳисобланади, шунинг учун уни бирданига кўп миқдорда ейиш мумкин эмас. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 17
ТОМОРҚАЛАРДА ПОМИДОР ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Экинларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилгач, 10-12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ помидор кўчатининг атрофига босилади. Помидор ўсимлиги яхши ривожланиб, мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул. Помидор етиштиришда тук ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Гуллашгача "Фосфомакс", мева шаклланишида эса, аввалроқ "Бактомин", кейин "Максиплант" биостимуляторидан фойдаланилади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5-6 куб.метр ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8-12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5-7 кунда суғорилади. Ёз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади. Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши Конфидор ва Актара кимёвий инсектицидлари қўлланилади. Кўсак қуртига қарши профилактика учун "Престиж" биоинсектициди билан ишлов берилади. Касалликлардан меваларнинг учидан чириши, бактериал доғланиш, фитофтороз, ун шудринг, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш, мозаика, столбур учрайди. Юқорида келтирилган барча замбуруғ касалликларига қарши "Спорагин" биофунгициди билан ишлов берилиши ўта самаралидир. Кимёвий ишловларда эса, 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 24🤝 4🎉 2
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АН БИО (нематодага қарши) БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
Show all...
👍 11💯 4🤝 3👏 1
ҚАНДАЙ САБАБЛАРГА КЎРА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР МЕВА ҚИЛМАЙДИ? @AGROBLOGER telegra.ph/-04-27-1639
Show all...
...

Тик ва тез ўсувчи гилос ва нок дарахтлари, шохлари кенг ёйилиб ўсувчи шафтоли ва ўрик дарахтларига нисбатан мева беришни кеч бошлайди. Аммо бундай дарахтларнинг тик ўсувчи новдаларини қотиб кетишидан олдин ён томонга ёйиш орқали мева олишни эртароқ бошлашга ундаш мумкин. Каллаклаб кесишни, айниқса қиш мавсумида кам амалга ошириш лозим, чунки дарахтларнинг шохлари каллакланганда ёки тепа қисми кўп кесиб ташланганда, жуда кўплаб янги новдалар ўсишига сабаб бўлади ва мевали куртаклар кам ривожланади. Тик ўсаётган…

👍 10💯 4
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Тошкент билан туташ бўлган Туркистон вилоятида етиштирилган бананлар май ойидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Сайрам туманидаги Қайнарбулақ қишлоқ округидаги иссиқхона мажмуасида банан етиштирилмоқда. Ҳамкорлик эгаси Ислам Алиевнинг сўзларига кўра, яқин 2-3 ҳафта ичида биринчи маҳсулотни татиб кўриш мумкин бўлади. Умумий майдони 5,3 гектар бўлган иссиқхона Туркия технологиялари асосида қурилган. Ҳудудга дастлаб тажриба тариқасида 7400 дан ортиқ бананнинг “Анамуз” навли кўчатлари экилди. Сайрам тупроғида тропик мевали дарахтлар экиш учун ўғитлар ишлатилган. Ҳозир бу ерда 150 киши банан етиштирмоқда. Фермер 5 гектар иссиқхонадан минг тонна маҳсулот етиштиришни режалаштирган. “Ушбу маҳсулот Қозоғистоннинг ички бозорини қоплашга йўналтирилади. Нархни ҳали белгилаганимиз йўқ. Умуман олганда, чет элдан бананнинг нархи анча арзон. Бунинг сабаби, бизда йўл харажатлари йўқ”, – дейди Ислам Алиев. Иссиқхона мажмуаси 2023 йил июнь ойида ишга туширилган. Бу ерга техникадан ташқари Туркиядан агроном ҳам таклиф қилинган. “Банан новдаси 10-15 йилгача ҳосил бериши мумкин. Биз май ойида биринчи ҳосилни оламиз. Бананлардан ташқари, лимон ва хурмо каби тропик мевалар ҳам экилади. Келгусида мева навларини кўпайтиришда давом этамиз”, – дейди фермер. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 26 5
⚡️ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР: Вазирлар Маҳкамасининг 674-сонли қарори қабул қилинганди: УНГА КЎРА: Ўрмон фонди ерлар 3 йилдан 49 йилгача қуйидаги мақсадлар ва ўлчамларда ижарага берилади: ўрмон барпо қилиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун–0,1 гектардан 2 гектаргача; тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун – гектардан 10 гектаргача; қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун –0,1 гектардан 10 гектаргача; доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача; асаларичилик фаолияти учун – 0,01 гектардан 2 гектаргача; балиқчилик фаолияти учун – 0,1 гектардан 5 гектаргача; овчилик фаолияти учун –0,1 гектардан 2 гектаргача (овчиларни қабул қилиш пункти учун); лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун –0,1 гектардан 2 гектаргача; экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) – 0,01 гектардан 2 гектаргача. Батафсил: 👇👇👇 telegra.ph/-12-27-1115
Show all...
...

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2023 йилдаги «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 674-сон қарори қабул қилинди 2024 йил 1 январдан: ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-ijara» ахборот тизими орқали амалга оширилади; ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини «E-auksion» платформаси…

👍 12🔥 4
СУВ ЭКИНЛАРИ 1. Тажриба учун сувда (лаборатория шароитида) ўстириладиган ўсимликлар. 2. Сув босган жойда экиладиган ўсимликлар (масалан, шоли). СУНЪИЙ ЁМҒИР Суғоришнинг механизациялаштирилган усулларидан бири. Бунда сув катта босим остида ҳавога сочувчи механизмлар воситасида сепилади. СОХТА ЙИЛЛИК ХАЛҚА Мавсумий ўсиш ҳисобига иккиламчи ксилемадаги биттадан ортиқ ҳалқани дарахт танасида ҳосил бўлиши СОХТА МЕВА Таркибида уруғчилардан ташқари гулнинг бошқа қисмлари ҳам бор мевалар. Асл (чин) мева морфологик ва ботаник нуқтаи назардан уруғчидан ҳосил бўлади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 10
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 24 апрел, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+17, кундузи +26..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +13..+18 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
Show all...
👍 14 3

👍 14💯 4