cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
11 235
المشتركون
-724 ساعات
-507 أيام
-11030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 28 июнь, ҳафтанинг жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25..+27, кундузи +38..+40 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25..+30, кундузи +33..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22..+27, кундузи +35..+40 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+28, кундузи +37..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
👍 3
05:31
Video unavailableShow in Telegram
ЯПОНИЯДАН ЮРТДОШИМИЗ ЛАВҲАСИ: "АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" МАЙДОНЛАРИ AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
9.52 MB
👍 17👏 5🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
САБЗАВОТ ТУРЛАРИДА НИТРАТ МИҚДОРИНИНГ ОРТИБ КЕТИШ САБАБЛАРИ Етиштираётган сабзавот маҳсулотларимизни экспортидаги энг катта муаммолардан бири бўлган - улар таркибидаги нитрат миқдори ортишига биринчи навбатда азотли ўғитларни кўп миқдорда берилиши сабаб бўлади, чунки ўсимлик катта миқдордаги азотни ўзида қайта ишлаёлмай қолади, натижада ўша қолдиқлар йиғилиб, нитратларга айланади. Ҳайвон гўнгларига қўшиб кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитлар ҳам берилиши лозим. Камсувлик ва қуёш нурининг етишмаслиги ҳам нитрат миқдорини оширади. Шунинг учун ҳам республикамизда сабзавот ва боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришда биологик усул қўлланилиши тавсия этилмоқда, лекин ҳозирда бунинг натижалари амалда кўринмаяпти. AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
👍 14
00:21
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ: ➡️ FERMER.UZ
إظهار الكل...
3.11 MB
👍 11💯 3🤝 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Ўзбекистонда “Ҳар бир фуқаро учун — бир дарахт” кўрик-танлови ташкил этилади. “Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-233-сон, 24.06.2024 й.) қабул қилинди Ўзбекистонда “Ҳар бир фуқаро учун — бир дарахт” тамойили асосида кўрик-танлов ташкил этилади ва уни республикада оммалаштириш чоралари кўрилади. “Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида соҳанинг иқлим ўзгаришига мослашиши ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш, қурғоқчилик ва ерлар деградациясига қарши курашиш, яйловлар биохилмахиллигини сақлаш (қайта тиклаш), янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага кенг жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул этиб белгиланди. Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур (Миллий дастур) тасдиқланди. Иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этиш доирасида чўл, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этилади. Шунингдек, дала четлари, яйловлар ва очиқ ер майдонларини маданий экинлар, буталар, галофитлар ва чўл ўсимликлари билан қоплашнинг фойдали томонлари тўғрисида ташаббускорларга кўргазмали семинарлар ташкил қилинади. 2024 йил якунигача қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш, ҳисоботини юритиш ва тасдиқлаш глобал тизими доирасида миллий платформа жорий қилинади, дейилади Дарё хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
👍 21😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
ТОКНИНГ ОИДИУМ (УН ШУДРИНГ) КАСАЛЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ /Долзарб мавзу/ Оидиум (ун шудринг) кассалиги бу замбуруғ келтириб чиқарадиган касалликлардан бўлиб, ёш навда шингил банди ғужум ва янги ёзилган баргларни зарарлайди. Яъни, токнинг барча яшил қисмлари – барг, барг банди, яшил новда, гул тўпгул попуги, гажаги, узуми ва узум бошларини зарарлайди. Барг зарарланганида олдин унинг устки томонида, дастлаб оқ, сўнгра оқиш-кулранг, ун ёки чангга ўхшаш ғубор пайдо бўлади, кейинчалик у баргнинг остки томони, барг бандлари ва новдаларига ўтади. Зарарланган навдаларда қорамтир ёйилиб кетган доғлар пайдо бўлади. Кузга бориб бу доғлар қизғиш жигар рангга киради. Бундай навда яхши ривожланмай чириб кетади. Ғужумларда унга ўхшаган ғубор пайдо бўлади, ўсишдан тўхтаб қурийди, ток кечрок касалланганда ғужумлар ёрилиб чирий бошлайди. Касаллик иссиқсевар бўлиб, оптимум 18-25°С ҳароратда ўсади ва токни зарарлайди. У икки марта баҳор ва кузда ривожланиши аниқланган. Токзор ҳавоси сернам ва дим бўлса, бу касаллик янада кучаяди. Оидиум кассалиги замбуруғлари бир йиллик ток новдаларда қишлайди. Бу замбуруғ баҳорда ток гуллаганга қадар спора ҳосил қилади. Касаланган ток туплари қаламча олиш учун ярамайди. Бу касаллик узум ҳосилини 50 фоизгача пасайтиради, баъзи мавсумларда эса 100 фоизи йўқотилишига олиб келади. Касаллик иссиқсевар бўлиб, 18-25°С ҳароратда ўсади ва токни зарарлайди. Токни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши тегадиган жойларда ўстириш, шпаллерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш керак. Кимёвий ҳимоя учун олтингугурт препаратлари юқори самара билан қўлланилади. Ўзбекистоннинг қуруқ об-ҳаволи иқлимида кукун шаклидаги олтингугурт ишлатиш юқори самара беради, ёмғирли об-ҳавода эса суспензия қўллаш тавсия қилинади. Олтингугурт препаратлари токни ҳаво ҳарорати 25-30°С бўлганида касалликдан яхши ҳимоя қилади, 18-20°С да деярли самара бермайди. Олтингугурт кукуни (15-30 кг/га) ёки ИСО, яъни ООҚ (олтингугуртнинг оҳакли қайнатмаси 0,5-10) билан биринчи ишлов ток гуллашидан олдин, биринчи хомтокдан сўнг дарҳол берилиши лозим. Кейинги ишловлар об-ҳаво шароитлари ва касаллик ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ҳар 10-15 ёки 20-30 кунда берилади. Оидиумга қарши бошқа фунгицидлар олтингугуртдан камроқ қўлланилади, улардан кимёвий курашда Байлетон 25% н.кук. (0,15-0,3 кг/га), биологик курашда "Спорагин" биофунгициди (3-4л/га) тавсия қилинади. Хомток қилиш ишларини ўз вақтида ва пухталик билан ўтказиш, токзорни қишда қондириб суғориш керак. Кузда ток кўмиш олдидан 5% ли ИСО ёки олтингугурт чанглатилади. Бу тадбир кузда ўтказилмасдан боҳорда ток очилгандан кейин ўтказилса ҳам бўлади. Агар навдалар кўкарган бўлса, исони кучи 1% га пасайтирилади. Баҳор ва ёзда токлар қуйидаги муддатларда дориланади: биринчи марта гуллашга 15-20 кун қолганда 0.5% ли ИСО сепилади; иккинчи марта гуллаш даврида; учинчи марта ток гуллагандан 15-20 кун ўтгач; тўртинчи марта 10-15 кундан сўнг токларга олтингугурт кукуни чанглатилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
👍 18🤝 4😱 3
Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АН БИО (нематодага қарши) БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА Данғара +998901508777 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998905265522 ЖИЗЗАХ +998919423355 +998945715079 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Мавлон ака +998912202144 Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Пешку +998997025510 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
إظهار الكل...
👍 11💯 3🤝 3
Photo unavailableShow in Telegram
25 СОТИХДАН КАТТА МАЙДОНГА ЭГА ИССИҚХОНАЛАР ИШЧИЛАРИНИНГ ДАРОМАД СОЛИҒИ ҚАЙТАРИБ БЕРИЛАДИ. Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилади: — ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш; — ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (980 минг сўм) миқдорда белгилаш; — иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши. AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
👍 14
00:45
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Изоҳга ҳожат йўқ... AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
9.33 MB
😱 18👍 9🔥 3
00:45
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Изоҳга ҳожат йўқ... AGROBLOGER канали: @agrobloger
إظهار الكل...
7.78 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.