23.5° бурчак остида
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel 23.5° бурчак остида
Channel 23.5° бурчак остида (@burchakostida) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 31 617 subscribers, ranking 7 891 in the News & Media category and 2 501 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 31 617 subscribers.
According to the latest data from 04 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -430 over the last 30 days and by -32 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 39.16%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 54.96% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 12 382 views. Within the first day, a publication typically gains 17 377 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 05 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 04 September | +4 | |||
| 03 September | +6 | |||
| 02 September | +9 | |||
| 01 September | +2 |
| 2 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ президенти вакилларининг ташрифи чоғида Украина Россияга ҳаво зарбалари бермайди — Володимир Зеленский
Украина президенти Володимир Зеленский америкалик музокарачилар Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москвага ташрифи вақтида Россия ҳаво ҳудуди "нормал ишлашига" ваъда берди.
Зеленскийнинг маълумотларига кўра, Кушнер ва Уиткофф дастлаб Москвага, якшанба, 6 сентябрда куни эса Киевга ташриф буюришади.
"АҚШ расмийларининг аввалги дипломатик ташрифлари чоғида бўлгани каби, музокарачилар хавфсиз етиб келишлари учун Россия ҳаво ҳудудининг нормал ишлашини таъминлаймиз. Биз Россия ҳақида эмас, айнан америкалик музокарачилар ҳақида қайғурмоқдамиз. Биз томонимиздан ҳаво зарбалари бўлмайди", — дея маълум қилди Украина етакчиси.
Унинг фикрича, Киевнинг Вашингтон билан музокаралари вақтида Москва ҳам ҳаво зарбаларини тўхтатиши керак.
🔥 @burchakostida | 15 999 |
| 3 | 🇺🇦🇷🇺 Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Олександр Покладнинг Россия зарбаларига жавобан фаол ҳаракатларимизни тайёрлаш бўйича ҳисоботини тингладим. Жавоб чораларининг географияси белгиланди. Жавоб чораларида зарур натижага эришиш учун мақбул вақт танланади — Украина президенти Володимир Зеленский.
🔥 @burchakostida | 16 783 |
| 4 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Уиткофф ва Кушнер эртага президент Путин билан музокаралар ўтказади — Ахios
Якшанба куни Трампнинг махсус вакиллари Киевда Украина президенти Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.
🔥 @burchakostida | 16 662 |
| 5 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер дам олиш кунлари урушни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Москва ва Киевга боради — Axios нашри журналисти Барак Равид.
🔥 @burchakostida | 16 774 |
| 6 | 🇺🇦🇷🇺 Россия дрони Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати биносига зарба берди
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киев марказидаги Владимирская кўчасида, Украина хавфсизлик хизматининг (СБУ) марказий биносига Россия дрони келиб урилган.
Президентнинг сўзларига кўра, дрон УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Покладнинг раҳбари хонасига бориб тушган.
"Зарба берилган вақтда Украина хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Поклад хонасида бўлмаган. Мен унга Россиянинг ушбу зарбасига адекват, сезиларли ва имкон қадар мутаносиб жавоб қайтаришни топширдим", — деди Зеленский.
Оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган суратларга қараганда, бинонинг учинчи қаватида ёнғин чиққан. Ҳужум АҚШ президентининг махсус вакиллари яқин кунларда ҳам Москвага, ҳам Киевга ташриф буюриши кутилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди.
🔥 @burchakostida | 17 215 |
| 7 | 🇺🇸 Трамп АҚШда ўқ-дори захиралари етарли эканини айтди
Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг ҳарбий захиралари тугаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этиб, мамлакати ўрта ва юқори масофали ўқ-дориларнинг чексиз захирасига эгалиги ва ишлаб чиқариш ҳажми юқори даражага етганини билдирди.
"Биз захираларни тўплаб, ҳар қандай кутилмаган вазиятга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳозирча биз уларни бошқаларга сотмасдан ўзимизда олиб қоляпмиз, бироқ иттифоқчиларга қурол сотиш яқин орада қайта тикланади.
Украина ва NATOга бепул берилган юзлаб млрд долларлик ёрдам учун Европа тўлаши керак эди. Биз кечикиб бўлса-да, маблағларни талаб қилиб оламиз", — деб таъкидлади АҚШ етакчиси.
🔥 @burchakostida | 17 211 |
| 8 | 🇺🇸 Оқ уй Трампнинг сиёсатига асосланган ўйинлар сайтини ишга туширди
Ўйинлар сюжет жиҳатдан Трамп маъмуриятининг ютуқлари ҳамда MAGA (“Американи яна буюк қиламиз”) ҳаракати мафкураси билан боғлиқ.
Сайтда америкаликларга “Илонча” (Snake) ўйинида ноқонуний муҳожирларни ушлаш, “Тетрис”да Мексика билан чегарада девор қуриш ва Flappy Bird аналогида бургутни “Буюк ва ажойиб қонун лойиҳаси” билан Вашингтон бўйлаб олиб ўтиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, ушбу сайтда мактаб тушликларини саралаш ва болаларнинг инвестиция ҳисобрақамлари учун Трамп-токенларини йиғиш ҳам мумкин.
🔥 @burchakostida | 17 864 |
| 9 | 🇺🇸 АҚШда Доналд Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди
Ушбу танга Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган. У эсдалик учун эмас, балки кундалик фойдаланишга мўлжалланган.
Тангаларнинг бир томонида АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг портрети ҳамда Либертй (Озодлик) ва Ин год wе труст (Биз Худога ишонамиз) ёзувлари бор. Иккинчи томонида эса қалқонида 250 рақами бўлган АҚШ президенти муҳрининг тасвири туширилган.
АҚШ зарбхонасига кўра, бу тангалар мамлакат мустақиллигининг 250 йиллик юбилейида миллат руҳини, ғурурини ва меросини акс эттиради. Қўшма Штатларда деярли 100 йилдан бери тирик инсоннинг сурати валютага туширилмаган эди. Шу сабабли бу ҳолат кескин танқидларга сабаб бўлди. Чунки бундай шараф одатда фақат аллақачон вафот этган давлат арбобларига берилади.
🔥 @burchakostida | 19 324 |
| 10 | 🇺🇸 АҚШ “Толибон”нинг Афғонистон минерал ресурсларини ўзлаштиришга Америка инвестицияларини жалб қилиш ҳақидаги таклифини рад этди
Давлат департамети АҚШда расман террорчи ташкилот деб тан олинган ҳаракат билан иш олиб бориш ниятида эмаслигини билдирди. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Томми Пигот маълум қилди.
"АҚШ Давлат департаменти Афғонистоннинг ўта муҳим минерал ресурсларини ўзлаштириш масаласида “Толибон” глобал террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмаяпти. Бундай ҳамкорлик қадами шунчаки “Толибон”га пул бериб, уларнинг афғон халқига нисбатан даҳшатли муносабатда бўлиши учун шароит яратади", — деди Пигот.
Мазкур баёнот “Толибон” ҳаракати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақийнинг таклифига жавобан янгради. Муттақий 31 август куни Financial Times нашрига берган интервьюсида Вашингтонни Афғонистоннинг тоғ-кон саноати, инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва савдосига сармоя киритишга чақирган эди.
Муттақийнинг сўзларига кўра, Афғонистон Америка сармояларини мамнуният билан қабул қилади. Унинг айтишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар “йигирма йиллик уруш призмаси орқали” баҳоланмаслиги керак, бунинг ўрнига томонлар келажакдаги ҳамкорликка эътибор қаратиши лозим. Гап геологик қидирув маълумотларига кўра, баҳоси триллион долларга яқин конлардан фойдаланиш имконияти ҳақида кетмоқда. Афғонистон мис, литий, ноёб металлар, кобальт ва темир рудасининг йирик захираларига эга.
🔥 @burchakostida | 19 293 |
| 11 | 🇪🇺🇦🇲 Арманистон Европа Иттифоқига киришни бошлаш тўғрисидаги қонундан воз кечмайди — Арманистон бош вазири
"Ушбу ташаббус мамлакатимизга ташқи сиёсатда жиддий муваффақиятларга эришишга ёрдам берди", — дея қўшимча қилди Никол Пашинян.
🔥 @burchakostida | 18 928 |
| 12 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Яқин кунларда АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Киев ва Москвага ташриф буюришади — Украина президенти Володимир Зеленский.
🔥 @burchakostida | 19 213 |
| 13 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Россия томонидан Cоcа-Cоla заводига қилинган ҳужум Қўшма Штатларга аниқ сигналдир — Украина президенти Володимир Зеленский.
🔥 @burchakostida | 19 166 |
| 14 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украинанинг Киев вилоятидаги Coca-Cola ишлаб чиқариш корхонасига Россия томонидан зарба берилди
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Европанинг энг йирик Coca-Cola заводларидан бири бўлмиш ушбу корхона ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин.
🔥 @burchakostida | 19 379 |
| 15 | 🇺🇸🇮🇷 АҚШнинг Эрон билан уруши 2027 йилгача чўзилиши мумкин
Қўшма Штатлар Уруш вазирлиги раҳбари Пит ҳегсетнинг Яқин Шарқда америкалик қўшинларни жойлаштириш режалари шундан далолат бермоқда, дея ёзмоқда The Wall Street Journal.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Пентагон минтақада қўшинларни жойлаштириш муддатлари узайтирмоқда. Жанговар кемалар экипажлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) бўлинмалари ва десантчиларга минтақада кутилганидан узоқроқ қолиш буюрилган. Хусусан, ҲҲМ бўлинмаларини жойлаштиришнинг стандарт муддати тўққиз ойдан ўн икки ойгача узайтирилди. Европа ва Тинч океанидан Яқин Шарққа кўчирилган айрим бўлинмалар жанговар ҳаракатлар ҳудудида бир йилдан ортиқ вақтдан бери бўлиб турибди.
Шунингдек, Яқин Шарқда ҳозирда Қўшма Штатларнинг 19 та ҳарбий кемаси навбатчилик қилмоқда, ҲҲМ бўлинмалари, қирувчи самолётлар эскадрилялари ва десантчилари жойлаштирилган.
🔥 @burchakostida | 19 107 |
| 16 | 🇺🇸🇮🇷 Трамп ўз маслаҳатчилари билан Эронга қарши амалиёт якунланганини эълон қилиш имкониятини ёпиқ тарзда муҳокама қилмоқда — The Wall Street Journal
Нашрнинг америкалик мулозимларга таяниб хабар беришича, Оқ уй раҳбари бу ғояга тобора кўпроқ мойиллик билдирмоқда. Президентнинг ёрдамчилари эса Трампни Эрон билан урушнинг сўнгги жавоб зарбалари вазиятнинг ўта кескинлашишига олиб келиши ва ноябр ойида бўлиб ўтадиган Конгресс учун оралиқ сайловларда республикачиларнинг имкониятларини хавф остига қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ президенти иқтисодий босим остида Эрон раҳбарияти ё ядровий дастурини тугатишига, ёки қулашига ишонмоқда.
Сўнгги ҳафталарда Трамп Эронни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиш умидида иқтисодий босим кампаниясини олиб бормоқда, бироқ Теҳрон чекинишнинг ҳеч қандай белгисини кўрсатмаяпти. АҚШ ва Эрон қўшинлари ўртасида ўзаро зарбалар алмашинуви давом этмоқда.
🔥 @burchakostida | 18 802 |
| 17 | 🇳🇱🇬🇧🇺🇸🇨🇦 Нидерландия Марказий банки “ўсиб бораётган геосиёсий беқарорлик фонида” олтин захирасининг бир қисмини АҚШ ва Канададан Буюк Британияга кўчирди
Нидерландия Марказий банки Нью-Йорк ва Оттавада сақланаётган олтин захираларининг бир қисмини Лондонга кўчирди. Регулятор ўз қарорига "Ўсиб бораётган геосиёсий беқарорлик фонида инқироз ҳолатларига тайёргарликни кучайтирищ", деб изоҳ берди.
"Нидерландия олтин захираларининг ликвидлиги ва савдо учун қулайлигини ошириш — бу тайёргарликнинг бир қисмидир. Бундан ташқари, захираларнинг Шимолий Америка, Буюк Британия ва Нидерландия ўртасида мутаносиб тақсимланиши хавф-хатарларни диверсификация қилишга имкон беради ва инқироз юз берган тақдирда олтиндан тезроқ фойдаланиш имкониятини таъминлайди", дейилади Марказий банк баёнотида.
Умуман олганда, 2026 йилнинг март ойидан август ойигача Нидерландия Марказий банки Лондонга қиймати тахминан 12 миллиард долларга тенг бўлган қарийб 86 тонна олтинни кўчирди. Ушбу амалиётга қадар АҚШ ва Канадада Нидерландия олтин захирасининг 313 тоннаси сақланаётган эди.
🔥 @burchakostida | 19 127 |
| 18 | 🇪🇸 Бутун Испания бўйлаб иммиграция ва Сеута анклавига мигрантлар оқимига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бир қатор шаҳарларда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Намойишчиларни тарқатиб юбориш учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қалампирли газ қўллади.
Июл ойи охирида Испаниянинг Шимолий Африкадаги Сеута анклавига Марокаш орқали минглаб ноқонуний муҳожирлар кириб келганди. Кейинроқ уларнинг кўпчилиги ҳудуддан ортга қайтарилди.
🔥 @burchakostida | 19 005 |
| 19 | 🇺🇦🇷🇺 Украина ташқи ишлар вазири Киевда тинчлик жараёнида янги босқич бошланишини кутаётганини билдирди
Андрей Сибиганинг сўзларига кўра, дунёнинг турли пойтахтларида сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг фаол босқичи қайта тикланиши мумкин. Аммо вазир бу бўйича қўшимча тафсилотларни келтирмади.
🔥 @burchakostida | 18 168 |
| 20 | 🇷🇺🇺🇦 Путин Украинадаги урушни якунлаш бўйича келишувга эришиш имконияти борлигини билдирди
Россия президенти Шарқий иқтисодий форумда сўзлаган нутқида АҚШ ва Хитойни ҳам ўз ичига олган бир қатор давлатлар Украина бўйича тинчлик келишувига эришишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди. Унинг таъкидлашича, якунда муаммони можаро иштирокчилари — Россия ва Украина ҳал қилиши керак.
Путин Украинанинг сўнгги ҳаракатлари музокаралар истиқболини мураккаблаштираётганини айтди. У Украина томонидан фуқаролик савдо кемаларига қилинган ҳужумлар ва фуқаролик самолётларига зарба бериш таҳдидлари ҳақидаги хабарларни “давлат терроризми актлари” деб атади.
🔥 @burchakostida | 18 504 |
