en
Feedback
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

Open in Telegram

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 23.5° бурчак остида

Channel 23.5° бурчак остида (@burchakostida) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 32 192 subscribers, ranking 7 770 in the News & Media category and 2 459 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 32 192 subscribers.

According to the latest data from 28 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -565 over the last 30 days and by -25 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 64.81%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 63.04% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 20 875 views. Within the first day, a publication typically gains 20 303 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 29 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

32 192
Subscribers
-2524 hours
-1577 days
-56530 days
Posts Archive
🇺🇸🇪🇬 Ўрта Ер денгизидаги Мисрнинг Дамиета портида номаълум дронлар АҚШ компаниясининг газ ташувчи кемасига ҳужум қилди Ма
+4
🇺🇸🇪🇬 Ўрта Ер денгизидаги Мисрнинг Дамиета портида номаълум дронлар АҚШ компаниясининг газ ташувчи кемасига ҳужум қилди Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳужум оқибатида яна бир кема ва газ ортиш терминали шикастланган. 🔥 @burchakostida

🇮🇶🇮🇷🇸🇦🇺🇸 Ироқнинг “Халқ сафарбарлик кучлари” эронпараст гуруҳи АҚШ ва Саудия Арабистони уларнинг Басрадаги бош қарорг
🇮🇶🇮🇷🇸🇦🇺🇸 Ироқнинг “Халқ сафарбарлик кучлари” эронпараст гуруҳи АҚШ ва Саудия Арабистони уларнинг Басрадаги бош қароргоҳига зарба берганини тасдиқлади Anadolu нашрининг гуруҳга таяниб ёзишича, ҳужумларда камида 20 киши ҳалок бўлган ва яна 32 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, “Халқ сафарбарлик кучлари”нинг бир қатор бино-иншоотларига зарар етган. 🔥 @burchakostida

🇮🇷 Эроннинг Ғарбий Озарбойжон вилоятига ракета зарбаси берилди Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги Фавқулодда вазиятлар бўйича маҳаллий бошқарма раҳбарига таяниб хабар берди. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. 🔥 @burchakostida

🇰🇬 Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови санаси эълон қилинди Республика президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Респ
🇰🇬 Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови санаси эълон қилинди Республика президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари сайлови тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси конституциявий қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда “АКИpress” хабар берди. Мазкур қонунга кўра, мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови унинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январ ойидаги тўртинчи чоршанба куни ўтказилади. Шу тариқа навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январ, чоршанба куни бўлиб ўтади. Жогорку Кенеш (парламент) депутатлигига навбатдаги сайловлар амалдаги Жогорку Кенеш чақириғининг конституциявий муддати тугайдиган ойнинг чоршанба кунида ўтказилади. Қирғизистонда охирги президентлик сайлови 2020 йил октябр ойидаги парламент сайловларидан сўнг юзага келган сиёсий инқироз ва собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси ортидан 2021 йил 10 январда муддатидан илгари ўтказилган эди. Ушбу сайловда сайловчиларнинг 39,7 фоизи иштирок этган ва унда Садир Жапаров 79,2 фоиз овоз тўплаб, ғалабани қўлга киритганди. 🔥 @burchakostida

🇮🇱🇺🇸 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Вашингтонда АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет билан учрашди. 🔥 @burchakostida

🇮🇶🇹🇷 Ироқ транспорт вазири Туркия билан битим имзолашдан бош тортди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ироқ бош вазири Али Зайдийнинг Анқарадаги учрашуви якунлари бўйича битимларни имзолаш маросимида кутилмаган ҳодиса юз берди. Ироқ транспорт вазири Веҳеб Салмон Муҳаммад делегациянинг бошқа аъзолари билан биргаликда “Тараққиёт йўли” лойиҳаси бўйича ҳужжатни имзолашдан бош тортди. Бу жараён тўғридан тўғри эфирга узатилди. Дастлабки учта битимдан сўнг маросим якунлангани эълон қилингач, Эрдўған “Бешта битим эмасмиди?” деб сўраган. Шундан сўнг, Ироқ делегацияси ўртасида муҳокама бошланган. Ироқ транспорт вазири Веҳеб Салмон Муҳаммад “Тараққиёт йўли” билан боғлиқ меморандумга имзо чекмагани аён бўлган. Вазирнинг бу ҳаракати эҳтимолий сиёсий келишмовчиликлар ҳақида саволларни келтириб чиқарган. Бироқ кейинроқ Ироқ делегацияси аъзолари ўртасида қисқа муддатли тушунмовчилик юзага келишига техник носозлик сабаб бўлгани хабар қилинган. Ироқ бош вазири Али Зайдий кейинчалик таржимонга ўгирилиб “Президентга айтинг, унга имзолашни буюрдим”, деган. Шундан сўнг, вазир имзолаш столига келиб, Уралўғли билан биргаликда икки транспорт ҳужжатини имзолаган. Баъзи версияларга кўра, Ҳасанийнинг бу ҳаракати ортида ташқи таъсир турган бўлиши мумкин. Хусусан, унга Эрон Ташки ишлар вазири Аббос Ароқчи томонидан WhatsApp орқали ҳужжатга қўл қўймаслик ҳақида SMS-хабарнома юборилган. Маълумотларга кўра, Веҳеб Салмон Муҳаммад Эрон билан чуқур алоқаларга эга бўлган “Бадр” ташкилотининг юқори мартабали вакилларидан бири ҳисобланади. 🔥 @burchakostida

🇫🇷🇷🇺 Дуровнинг адвокати у Россияга экстрадиция қилинишини истисно қилди Telegram асосчисининг франциялик адвокати Филипп де Велнинг маълум қилишича, Телеграм асосчиси Россия фуқаролигидан ташқари Франция, БАА, шунингдек, Cент-Китс ва Невис фуқароликларига ҳам эга. "Шу сабабли Франция Павел Дуровни Россияга экстрадиция қилмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳибсга олиш бўйича қарорни Франция прокуратураси қабул қилади, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари эмас", — дея таъкидлади адвокат. 🔥 @burchakostida

🇷🇺 Россия Павел Дуровни терроризмга кўмаклашиш айблови билан халқаро қидирувга берганидан кейин Telegram асосчиси ўз профил
+1
🇷🇺 Россия Павел Дуровни терроризмга кўмаклашиш айблови билан халқаро қидирувга берганидан кейин Telegram асосчиси ўз профилидаги расмини ўзгартирди Россия Федерал хавфсизлик хиу ФХХ баёнотига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари ҳамда террорчи ва экстремистик ташкилотлар томонидан фойдаланилаётган айрим каналлар, чатлар ва ботларни ўз вақтида ўчирмаган. Идоранинг иддаосича, ушбу платформалар диверсия, террорчилик ҳаракатлари ва киберфирибгарликни мувофиқлаштиришда қўлланган. 🔥 @burchakostida

🇾🇪 Яман ҳусийлари Қизил денгизнинг жанубий қисмидан ўтувчи тижорат кемаларидан бож ундиришни кўриб чиқмоқда Бу ҳақда Reuter
🇾🇪 Яман ҳусийлари Қизил денгизнинг жанубий қисмидан ўтувчи тижорат кемаларидан бож ундиришни кўриб чиқмоқда Бу ҳақда Reuters агентлиги вазиятдан хабардор манбаларига таяниб маълум қилди. "Бу режа ҳусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадасини эълон қилганидан бир ҳафта ўтиб ўртага чиқди. Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийлар 20 июл куни Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадасини эълон қилганди. Бу орқали ҳусийлар Яқин Шарқдаги урушда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши янги фронт очди ҳамда энергия ташувчи танкерларга ҳужумларни кенгайтирди", дейилади хабарда. Манбаларнинг айтишича, ҳусийлар Боб ал-Мандеб бўғозидан ўтадиган аксарият кемалардан ҳақ олиш вариантини ўрганмоқда. Бу бўғоз Қизил денгиз ва Адан кўрфазини боғлайди. Бож тизими қачондан кучга кириши ҳозирча номаълум. Ҳусийларнинг матбуот хизмати бу бўйича изоҳ бермади. Июл ойида ҳусийлар вакиллари оятуллоҳ Али Хоминаийнинг дафн маросимида қатнашиш учун Эронга борди. Reuters манбаларига кўра, Эрон расмийлари улар билан Боб ал-Мандебдан ўтиш учун ҳақ жорий этиш масаласини муҳокама қилган. Теҳрондан қайтган ҳусийлар билан бирга Эрон маслаҳатчилари ҳам келган. Улар Боб ал-Мандеб орқали тўловлар ундиришни тартибга солувчи махсус органни ташкил этишда ёрдам бермоқда. Бундай қадамдан мақсад халқаро сув йўлларидан ҳақ олишни одатий ҳолга айлантириш ва АҚШга босимни оширишдир. Манбаларнинг қўшимча қилишича, Хитой кемалари бу тўловлардан озод этилади ва ҳусийлар бу келишувни қўллаб-қувватламоқда. Аввалроқ Хитой ҳусийлар билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказган эди. Мақсад Хитой танкерларининг Қизил денгизда ҳужумларсиз сузиб ўтишини таъминлаш. Хитой Саудия Арабистони нефтининг дунёдаги энг йирик харидори ҳисобланади. 🔥 @burchakostida

🇷🇺 Россия Павел Дуровни терроризмга кўмаклашиш айблови билан халқаро қидирувга бергани ҳақида хабар берилганидан кейин Tele
🇷🇺 Россия Павел Дуровни терроризмга кўмаклашиш айблови билан халқаро қидирувга бергани ҳақида хабар берилганидан кейин Telegram нинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти Павел Дуровнинг ўрта бармоғини кўрсатиб турган суратини эълон қилди. Telegram асосчиси мазкур суратни илк бор 2011 йилда Mail ru Group компаниясининг “ВКонтакте”ни сотиб олиш таклифига жавобан эълон қилган эди. 🔥 @burchakostida

🇺🇿🇨🇳 Ўзбекистон Хитойдан 24 J-10CЕ қирувчиларини олмоқда, уларнинг бир нечтаси аллақачон етказиб берилган Ўзбекистон Қуро
🇺🇿🇨🇳 Ўзбекистон Хитойдан 24 J-10CЕ қирувчиларини олмоқда, уларнинг бир нечтаси аллақачон етказиб берилган Ўзбекистон Қуролли кучлари 21 ва 22 июл кунлари Хитойдан тўртта қирувчи самолётни қабул қилди. Бу ҳақда мудофаа соҳасидаги манбаларига таяниб, Defence Security Asia хабар берди. Гап Chengdu J-10CЕ қирувчи самолётлари ҳақида кетмоқда. Ҳозирча икки давлат ҳам етказиб берилган авиатехника бўйича расмий баёнот бермаган. Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон билан тузилган шартнома 24 та J-10CЕ қирувчисини босқичма-босқич етказиб бериш ҳамда учувчиларни тайёрлашни назарда тутади. 2025 йилда Тошкентга иккита қирувчи самолёт етказиб берилгани айтилмоқда. Ушбу самолётнинг нархи 40–50 миллион долларга баҳоланган, бу сумма Ғарбнинг 4+ авлод қирувчиларидан анча арзон ҳисобланади. Масалан, битта Rafale самолёти (100-130 миллион доллар атрофида) ўрнига Хитой самолётларидан бир нечтасини сотиб олиш мумкин. "Етказиб берилаётган ҳар бир қирувчи бир вақтнинг ўзида ҳам ҳарбий салоҳиятни ошириш, ҳам геосиёсий ишора воситаси бўлиб хизмат қилади. Хитой жанговар самолётлари Тошкент ва Москва ўртасидаги дипломатик муносабатларни бузмаган ҳолда Россия тизимларининг ўрнини эгаллай олишини кўрсатади", дейилади хабарда. 🔥 @burchakostida

🇺🇸 Гавайи оролларидаги Килауэа вулқони уйғонди. 🔥 @burchakostida

🇹🇷 Туркияда яна бир мухолиф сиёсатчи қўлга олинди 29 июл куни Истанбулнинг мухолифат бошқараётган тумани ҳокими ва яна беш киши қурилиш ҳамда фойдаланишга рухсатномалар беришдаги қонунбузарликлар бўйича ўтказилаётган тергов доирасида қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг NTV телеканали хабар берди. Маълум қилинишича, ҳибсга олинганлар орасида Ускудар тумани ҳокими Синем Дедетош, туман ҳокими ўринбосари, котиб, архитектор, тадбиркор ва пудратчи бор. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари Истанбулдаги 11 та манзилда бир вақтнинг ўзида тинтув ўтказиб, гумонланувчиларга тегишли рақамли материалларни мусодара қилган. Бу ҳодиса 2024 йилдан буён президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси бошқараётган муниципалитетларга қарши олиб борилаётган кенг кўламли ҳуқуқий чораларнинг навбатдаги босқичи сифатида баҳоланмоқда. Мухолифат барча айбловларни рад этиб, терговлар сиёсий сабабларга кўра амалга оширилаётганини билдирган. Туркия ҳукумати эса мамлакат суд тизими мустақил фаолият юритишини таъкидлаб келмоқда. 🔥 @burchakostida

🇷🇺🇰🇿🇺🇦 Wildberries Украинанинг дрон ҳужумлари туфайли Қозоғистонда омборхоналар излашга киришди Бу ҳақда кўчмас мулк бозоридаги манбаларига таяниб “Коммерсант” хабар берди. Ҳозирда компания 100 минг квадрат метр майдонга эга омбор қидирмоқда. Манбалардан бири Wildberries Қозоғистондаги барча мавжуд омборларни олишга ҳам тайёрлигини билдирди. "Россиянинг энг йирик маркетплейси бундай қадам билан ўз қувватларининг бир қисмини Украина дронлари ҳужумларидан ҳимоя қилишни режалаштирмоқда", — дея тушунтирди “Коммерсант” манбалари. Қозоғистонда мос обектларни топиш осон бўлмаслиги мумкин. NF Group маълумотларига кўра, 2025 йил охирига келиб мамлакатда 1,9 миллион квадрат метр сифатли логистика майдонлари мавжуд бўлган, лекин уларнинг атиги 5,8 фоизигина бўш турибди. Компания матбуот хизматининг таъкидлашича, Wildberries ўзи мавжуд бўлган мамлакатларда логистика объектларини қуриш бўйича режали ишларни олиб бормоқда. Хусусан, Олмаота шаҳрида 100 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга марказ, шунингдек, Остонада 160 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга объект қурилмоқда. Шунингдек, Wildberries Россияда логистика инфратузилмасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ Россиядаги бўш омбор эгалари ҳужум хавфи туфайли маркетплейс билан янги ижара шартномаларини имзолашга тайёр эмас. Wildberries стандарт суғурта полислари омборнинг дрон зарбаларидан кўрилган зарарини қопламаслигини таъкидлаганди. Украина 18 июлдан бошлаб Москва яқинидаги Электростал (250 минг квадрат метр), Тамбов вилоятининг Котовск (108 минг квадрат метр), Краснодар (100 минг квадрат метр), Ставропол ўлкасининг Невинномисск (94 минг квадрат метр) шаҳарлари, шунингдек, Санкт-Петербург, Ленинград вилояти ва Рязандаги Wildberries'нинг логистика мажмуаларига ҳужум қилди. Украина президенти Володимир Зеленский Wildberries'га қилинган ҳужумларни омборларда дронлар ва навигация ускуналари учун қисмлар сақлангани билан изоҳлаганди. 🔥 @burchakostida

🇺🇸 АҚШда Трампнинг ўлими муносабати билан бепул пиво ваъда қилган пивохона лицензиясидан маҳрум қилинди — Fox News ​Бунга бошқа штатдан ноқонуний олиб кирилган банкадаги пивонинг мусодара қилиниши сабаб бўлди. ​Трампни танқид қилиши билан танилган муассаса эгаси қарор устидан "барча мавжуд воситалар билан" шикоят қилиш ниятида эканини билдирди. 🔥 @burchakostida

+3
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари Рязандаги Wildberries омборига ҳужум қилди 29 июл куни Украина Россиянинг энг йирик маркетплейсининг ўнинчи омборига зарба берди. Зарба натижасида Wildberries омборида кучли ёнғин юзага келди. Компания матбуот хизмати омбор ходимлари эвакуация қилинганини маълум қилди. 🔥 @burchakostida

🇩🇪🇸🇾 Германия сўнгги 10 йилда илк бор Сурияга тўғридан-тўғри авиапарвозларни қайта йўлга қўйди — DPA ​Агентлик Leav авиакомпаниясига таяниб хабар беришича, мамлакатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозлар ўн йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланди. 🔥 @burchakostida

🇨🇳🇮🇳 Ҳиндистон ва Хитой олти йиллик танаффусдан сўнг Тибетдаги Липулех довони орқали савдо алоқаларини қайта йўлга қўяди — Press Trust of India Агентликка кўра, Ҳиндистоннинг Уттаракханд штати чегарасида жойлашган мазкур ҳудудда 1 августдан бошлаб савдони ташкил этиш учун Хитой расмийлари 20 кишидан иборат биринчи ҳинд гуруҳига чегарани кесиб ўтишга рухсат берган. 🔥 @burchakostida

🇮🇷🇴🇲 Эрон Ўмоннинг Хўрмуз бўғозини биргаликда назорат қилиш бўйича режасини рад этди — Reuters ​Форс кўрфази мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланган режа Малакка бўғози орқали транзит моделидан фойдаланишни назарда тутган эди. Агентлик маълумотларига кўра, Теҳрон назоратнинг тенг тақсимланишига рози бўлмаган. 🔥 @burchakostida

🇬🇧 Буюк Британияда электр энергияси танқислиги сабабли сунъий интеллект учун дата-марказлар қурилиши секинлаштирилади — Ofgem ​Энергетика регулятори Ofgem баёнотида шу ҳақда айтилади. ​Идора ҳар бир мегаватт учун 948 минг долларгача йиғим миқдорини таклиф қилди. Ofgem ўз таклифини электр тармоғига уланиш учун берилган талабномалар сони кескин ортгани билан изоҳлади. 🔥 @burchakostida