cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўйлашимча?

Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Show more
Uzbekistan6 146The language is not specifiedNews & Media10 860
Advertising posts
12 435
Subscribers
-924 hours
-567 days
-7630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Адашмасам, охирги бир ой ичида одам ўлими билан боғлиқ авариялар деярли ҳар куни содир бўлмоқда. Ишонмасангиз, кеча, ундан олдинги кун ва яна ундан олдинги кунлардаги хабарларга бир қаранг. Жуда ачинарли ҳолат, жуда аянчи тугаётган инсон ҳаёти. 20 май. Тошкентда Матиз уриб юборган йўловчи воқеа жойида вафот этди. Ҳолат Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. 19 май. Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага олиб кетилди. 18 май. Сурхондарёда қизил чироқда ҳаракатланган Cobalt ёш боланинг ўлимига сабабчи бўлди. 18 май. Самарқандда содир бўлган ЙТҲда “Нексия-2” иккига бўлиниб кетди. 16 май. Самарқанд - Тошкент автомобил йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 16 май. Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 15 май. Шеробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этди. 11 май. Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди. 2 май. Тошкентда иккита машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳат олди. 29 апрел. Самарқандда Cobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди. 26 апрел. Навоийда 9-синф ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки ўқувчи вафот этган. 23 апрель. Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди. 15 апрель. Ғаллаоролдаги ЙТҲ оқибатида уч нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Бу расмий манбаларда берилган ва мен саралаб олган хабарлар. Аслида рўйхат бундан жуда узун. Хоҳлаган бирор расмий сайтга кириб, унга ЙТҲ деб излаш тугмасини боссангиз, юзлаб хабарлар чиқиб келади. Уларнинг аксарияти эса инсон ўлими билан тугаган. Баъзи кунлари 5 талаб, баъзиларида 6 та, баъзи кунлари 2 та. Бир кунда ўртача битта инсон ўлими билан тугаган тақдирдаям бир ойда 30 та одам дегани. 2 тадан бўлса, 60 та. Қизиқ, мабодо бизда уруш бўлмаяптими? Бу халқни қонини ҳар қадамга радар қўйиб ичиш керак. Бошқа йўли йўқ. Достон Раҳмат, фейсбукдан олинди.
Show all...
👍 14😱 4🔥 2💩 2🥴 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Америка+Исроил қора рўйхати. Демократик қарашларни олға суриб, кўплаб бошларни еса керак.
Show all...
👍 2🥴 1
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Бозорчиларнинг айтишича, одамларда пул “тортилиб” қолибди. Мошина бозорда ҳам шу аҳвол.
Show all...
👍 12💯 7💩 4😁 3
02:11
Video unavailableShow in Telegram
“Халқ билан мулоқот” — Янги Ўзбекистон жорий қилган энг яхши институтлардан бири.
Show all...
👍 15💩 8
Бугун дунё раҳбарлари инқирозли, қийин даврни бошдан кечирмоқда. Май ойи ҳам кутилмаган совғаларга бой бўлмоқда. * Масалан, май ойида Туркияда давлат тўнатиришига уриниш бўлгани айтилади. Бу ҳақда 15 май куни маълум қилинди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айрим ходимлари 2016 йилдаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришни такрорлашга ҳаракат қилган. Улар қўлга олинган. * 16 май куни Сербияда эса Президент ҳаётига хавф солиш билан таҳдид қилган фуқаро қўлган олинган. * 19 май куни Конго армияси “тўнтаришнинг олдини олганини” ва айбдорларни, жумладан бир неча хорижликни ҳибсга олганини айтди. Конга тўнтаришда АҚШ ва Британиянинг қўли борлигини таъкидлади, аммо америкаликлар рад этишди. * Янада қизиқ томони, Словакия бош вазири суиқасддан 9 кун аввал, яъни 6 май куни расмий ташриф билан Озарбайжонга келган. Аммо у ўлмай қолди. Катта эҳтимол билан Озарбайжонда Россияга хайриҳоҳ кучлар қандайдир муҳим келишувга эришган ёки муҳокама қилган. Бошқа кучлар бунга қарши.
Show all...
👍 9💩 3
Photo unavailableShow in Telegram
Яна бир қизиқ факт. Эрон Президенти Иброҳим Раиси вертолётига ҳамроҳлик қилган икки вертолёт манзилига эсон-омон етиб олган. Негадир об-ҳаво улар халал бермаган.
Show all...
👍 41😁 7💯 6💩 4😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Словакия Бош вазирига суиқасд, Эрон Президентининг ўлими, Шпакнинг магнитафони.. Иккаласи ҳам Россияга хайриҳоҳ одамлар экани айтиларди. Навбатдагиси ким?
Show all...
👍 30💩 9💯 6🔥 2🤣 2
01:35
Video unavailableShow in Telegram
Айтганча, Словакия бош вазири Роберт Фицонинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Видеода у АҚШни кўп бор танқид қилганини кўриш мумкин.
Show all...
👍 21💩 8💯 5
Исроил мансабдори Reuters агентлигига: Исроил Раисининг ўлимига алоқадор эмас. Жуда ишониб кетдик. Дейлик, Исроил Бош вазири Нетаняҳу вертолёти қулагандан сўнг, бунга Исроилнинг алоқаси йўқ дейишганда ишониш мумкин.
Show all...
💩 13👍 3😁 3
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Қизиқ фактга кўзим тушиб қолди. Қозоғистонда жинсий озчилик вакиллари — гейлар ҳарбий хизматни ўташи мумкин экан. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: Ўзининг ориентацияси ҳақида ёлғон маълумот бериб, ҳарбий хизматдан қочмоқчи бўлганлар кўпайган ёки Тўқаев ғарбга ёқиш мақсадида борини бераяпти.) Ўз кетини ҳимоя қилолмаганлар Ватанни қандай ҳимоя қилади ҳайронман.))
Show all...
🤣 47💩 13👍 1