cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Show more
Uzbekistan4 267The language is not specifiedNews & Media8 030
Advertising posts
19 024
Subscribers
-3424 hours
-2727 days
-48130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Уч кундан бери Нукус шаҳридамиз. Бу ерда “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови республика босқичи старт олди. Ҳар кун турли ёшдаги ижодколарнинг бахшичилик, опера ва эстрада йўналиши бўйича чиқишларини томоша қилиб турибмиз. Адашмасам, танлов "Ёшлар" ва "My5" телеканалларида ҳам намойиш этиляпти. Кўринг, жуда қизиқ ўтяпти. Бугун кўпгина ижодкорлар ичида мана шу қизчанинг чиқиши кўпроқ ёқди. Жюрилар ҳам қоил қолиб, яхши балл қўйиб беришди. Кукла ролини моҳирона ижро этибди қизгина. Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси 10-17 май кунлари 14 та ҳудуддан йиғилган ёш истеъдод эгаларига мезбонлик қилади. 🔥@fayzboguz
Show all...
👍 27🤬 13 4😁 1
​​25 яшар сартарош бола “ҳаво ғалати бўвотти, манда черепное давление бор, ока”, дейди. Бошқа давлатларда бу ёшдагилар давление нималигини билиш у ёқда турсин, черепи қаердалигини кўрсатиб беролмайди. Бизда одам тез катта бўлади. Ҳаёт ташвишлари ҳам, касалликлар ҳам шунга мос. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
Show all...

🤣 133😢 62👍 29😁 6💯 2 1
Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин Ер аҳолиси қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида экани айтилмоқда. Бу энг кучли қўзғалиш ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Ердаги турли даражадаги кучли геомагнит бўронлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин. 30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:  - бош мия орт қисми ва пешона тиришиши; - артериал қон томир касалликлари; - апатия каби хасталиклар кузатиляпти. Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади. 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 65👍 17🤣 14🤔 4😱 2 1😢 1
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган. "Матбуот эркинлиги юзасидан рейтингларимизда ўзгариш бор. Лекин биз бугун эркин матбуотни ҳуқуқий майдонга олиб чиқмас эканмиз, муаммолар судларда ҳал бўлишига эришмас эканмиз, тараққиёт ўрнига хаос пайдо бўлиши, журналист ёки блогерман деб турли ноқонуний ҳаракатлар, шантаж, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида жабр кўрган фуқаролар сони ортиб кетишига сабабчи бўламиз. Афсуски, бундай ҳолатлар бўлди. Рейтинг тузилишида шу каби ҳодисалар ҳам таъсир қилди деб ўйлайман", — деб ёзади у. 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 60🤣 27👍 25🤬 8🤔 1
Йил охиригача 250−300 минг нафар ўзбекистонлик меҳнат миграциясидан қайтиб келиши прогноз қилинмоқда Шавкат Мирзиёев 10 май куни бўлиб ўтган видеоселекторда 2024 йилнинг дастлабки 4 ойида мамлакатга 115 минг нафар мигрант қайтиб келганини қайд этди. Президент бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди. Кейин эса тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси бўйича гапирди. Президент мутасаддиларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, «маҳалла еттилиги» тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берди. Марказий банк аввалроқ меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилаётгани, Россиядан пул ўтказмалари улуши камайгани ҳақида маълум қилганди. 2019−2021 йилларда ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий йўналиш бўлган Россиядан юборилган пул ўтказмалари Ўзбекистонга жами пул ўтказмалари ҳажмининг атиги ярмини ташкил қилган. 2022 йил охирида Россиянинг пул ўтказмаларидаги улуши қарийб 87 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда кўрсаткич 78 фоизгача камайган. 2024 йилда Россия улуши сезиларли даражада — 68 фоизга пасайди. 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 54🤣 44👍 29😢 10 2🤔 1
Мени шахсий кузатишларим бўйича, Ўзбекистонда, аёллар орасида саратон касаллигига чалиниш ва натижада барвақт вафот этиш даражаси жуда юқори. Ва бу кўрсатикич ошиб бормоқда. Мен бу борада тадқиқот ўтказганим йўқ. Лекин, ўзим билган компакт аҳоли пунктларидаги холатни кузатиб, шу хулосага келдим. Вафот этаётган аёлларнинг ёши 30-60 оралиғида, жуда кеч тўғри диагноз қўйилмоқда. Ва даволаш натижасида беморлар ҳаёти сақлаб қолинмаган. Нега аёллар орасида саратон касаллиги ошиб бораяпти, билмайман. Европанинг баъзи давлатларида бир тажриба бор: 35 ёшдан ошган аёллар ҳар икки йилда бир марта бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтишлари қатъий маслаҳат берилади. Уларни уйларига хат юборилиб, “Келинг, бу сизнинг соғлиғингиз учун жуда муҳим”, деб ёзилади. Кўрик мутлақ бепул қилинади. Ва бу текширувда аёлларда кўп учрайдиган касалликлар биринчи бўлиб текширилади. Ҳар икки йилда. Шу тажрибани Ўзбекистон ҳам жорий қилиши керак. Ўзбекистон аҳолисида профилактик текширув маданиятини шакллантириш лозим. Камолиддин Раббимов 🔥@fayzboguz
Show all...
👍 184😢 16💯 9😁 6🤯 2🕊 2
Молдова президенти “Газпром” қўйган талаб ҳақида: “Қарзимиз 700 млн эмас, атиги 8 млн бўлиб чиқди” Молдова президенти Майя Сандунинг сўзларига кўра, “Газпром” Молдова томонининг 700 млн доллар қарзи борлиги ва уни тўламаса, газ етказиб бериш тўхтатилишини билдирган. Шундан кейин ҳукумат халқаро аудиторларни жалб қилиб, “Газпром”нинг иддаолари асоссиз эканини исботлаган. "Улар бизга сизнинг катта қарзингиз бор дейишди. Текширишимиз кераклигини айтдик, чунки бу қарзлар қаердан келганини билмаймиз. Тасдиқланмаган қарзга имзо чека олмасдик, чунки нарх аллақачон кўтарилган ва жуда баланд эди, лекин қарз ҳам бор эди. Шунинг учун, халқаро аудиторларни ёлладик. Аудиторлар эса қарз 700 млн доллар эмас, балки 8 млн доллар эканини кўрсатиб беришди”, деди Майя Санду. Молдова президентининг қўшимча қилишича, айни пайтда улар газни Европа бозоридан эркин нархларда харид қилишмоқда ва энг муҳими, уларда бошқа муқобил манбалар мавжуд. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Reuters агентлиги Ўзбекистон ҳам Россиянинг бошқа бир компанияси “Лукойл”дан газ етказиб бергани учун 600 млн долларга яқин қарз бўлиб қолгани ҳақида ёзганди. Ўшанда “Ўзбекнефтгаз” раиси Баҳодир Сиддиқов бу қарздорликни бартараф этиш бўйича аниқ режалар борлигини айтган. 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 105👍 46🤬 17 12🤔 6🤯 3😱 3
Хитой ногиронлар федерацияси билан билим алмашамиз Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитойнинг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув ўтказилди. Қулай муҳит яратиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида инклюзивликни рағбатлантириш бу инсонларнинг жамият ҳаётида, маданият ва спортда фаол иштирок этишини таъминлайди, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади, дейилади хабарда. Учрашувда реабилитация, бандлик ва инклюзив таълим олиш бўйича ташаббуслар ўзаро муҳокама қилинган. "Ишончим комилки, бизнинг хитойлик ҳамкасбларимиз улардан ўрганишимиз мумкин бўлган жуда кўп қимматли тажрибага эга. Самарали тажриба ва билим алмашиш давомли бўлишини кутиб қоламиз", — дея ёзмоқда Шаҳноза Мирзиёева. 🔥@fayzboguz
Show all...
🤣 48👍 11🤬 3 2🤔 2😢 2😐 2😁 1
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада ўтадиган ҳарбий парадда иштирок этади Шунингдек, парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда. Озарбойжон ва Арманистон президентлари эса Москвага боришдан бош тортган. Бир пайтлар АҚШ, Франция, Италия, Япония каби демократия лидерлари билан ўтган байрам бугун автократия жамоаси билан ўтмоқда. Яхшиям, Путиннинг содоқатли дўстлари бор, акс ҳолда, 9 май куни оқпошшо тешик тоғора устида ёлғиз қолиб кетган бўлармиди) 🔥@fayzboguz
Show all...
😁 171🤬 47🤣 34👍 23🤯 4🤔 3 1😢 1
Украинага яна 50 миллиард доллар ажратилиши мумкин АҚШ Украинага 50 миллиард доллар ёрдам кўрсатадиган иттифоқчилар гуруҳига раҳбарлик қилиш учун ҳамкор давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда. Агентликнинг аниқлик киритишича, ушбу сумма Россиянинг музлатилган активлари бўйича фоизлар йиғилишда давом этаётган даромаддан тўланиши кутилмоқда. АҚШ Молия вазирлиги ва Оқ уй бу фикрга изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ, АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Bloomberg агентлигига бундай муҳокамалар давом этаётганини тасдиқлади. Агентлик манбаларига кўра, Қўшма Штатлар «Еттилик гуруҳи» (G7) етакчиларининг Италияда бўлиб ўтадиган учрашувида июнь ойидаёқ келишув тузишни талаб қилмоқда. Мавзу бўйича мунозаралар қийин кечади ва келишув бир неча ой давом этиши мумкин, дейди таклиф билан таниш одамлар. Аксарият Европа давлатлари Россиянинг музлатилган активларини тўғридан тўғри мусодара қилишга қарши ва евро барқарорлигига путур етказадиган ёки Россия улардан ўч олишига олиб келадиган таклифларга шубҳа билан қарайди, деб ёзади Bloomberg.  Bloomberg маълумотларига кўра, Россиянинг музлатилган активлари тахминан 260 млрд еврога тенг. Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаганди. Шунингдек, Қўшма Штатлар 23,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри Украинани қуроллантириш учун ажратилишини таъминламоқда. 🔥@fayzboguz
Show all...
👍 63😁 37🤬 8🤣 6 3🤯 1🕊 1