23.5° бурчак остида
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام 23.5° бурчак остида
کانال 23.5° бурчак остида (@burchakostida) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 31 613 مشترک است و جایگاه 7 894 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 2 493 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 31 613 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 02 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -129 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -1 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 57.81% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 55.04% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 18 229 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 17 355 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 03 نوامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
در حال بارگذاری دادهها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 03 نوامبر | +86 | |||
| 02 نوامبر | +17 | |||
| 01 نوامبر | +4 |
| 2 | 🇷🇺 Ярославлдаги нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди
Украина дронлари тунда Ярославль шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ҳодиса оқибатида заводда шикастланишлар ва ёнғин юзага келган, икки нафар ходим жароҳатланган. Бу ҳақда вилоят губернатори Михаил Евраев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумни қайтариш вақтида 124 та дрон уриб туширилган.
Дронлар қолдиқлари бир нечта кўп қаватли ва хусусий уйларнинг деразаларини синдирган, шунингдек, автомобилларга зарар етказган.
🔥 @burchakostida | 5 217 |
| 3 | 🇺🇸Трамп Эрондаги Пикакс тоғига зарба бериш эҳтимолини яна истисно қилмади
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядровий салоҳиятига зарба берилганини айтиб, Пикакс тоғига ҳам ҳужум қилиниши мумкинлигини билдирди.
“Биз уларнинг бутун ядровий салоҳиятини бомбардимон қилдик. Балки Пикакс тоғига ҳам зарба беришимизга тўғри келар, аммо бу муаммо эмас. Буни бир соат ичида амалга оширишимиз мумкин”, — деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.
🔥@burchakostida | 5 203 |
| 4 | 🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ 10–11 ноябр кунлари Абу-Дабида Украина ва Россия ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказади. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Х ижтимоий тармоғида маълум қилди
Унинг сўзларига кўра, музокараларда можарони ҳал этиш, кескинликни пасайтириш, урушдан кейинги хавфсизлик тизими, гуманитар масалалар ва тинчликка эришиш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, АҚШ вакиллари шу ҳафта Брюсселда Франция, Германия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари билан учрашади. Томонлар Украина учун хавфсизлик кафолатлари, Европанинг урушдан кейинги хавфсизлик тизими ва Украинани тиклаш учун иқтисодий ёрдам масалаларини муҳокама қилади.
🔥 @burchakostida | 8 151 |
| 5 | 🇮🇷🇺🇸 Трамп Эронга янги ҳужумлар уюштирса, бизЕвропадаги АҚШ базаларига зарба берамиз — Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.
🔥 @burchakostida | 10 464 |
| 6 | 🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Нетаняҳу Трампдан Эронга яна зарба беришни талаб қилди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда ундан Эронга қарши зарбаларни қайта бошлашни талаб қилди. Бу ҳақда Ахios хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, Нетаняҳу Трампдан Конгрессга оралиқ сайловлардан сўнг Эронга зарба беришни бошлашни сўраган. Бироқ АҚШ президенти ҳозирча ҳарбий ҳаракатлар ўрнига Қатар воситачилигида Теҳрон билан олиб борилаётган музокараларга имкон бериш тарафдори. Нетаняҳу эса бу музокаралардан хавотирда.
Трамп Эронга қарши аввалги ҳарбий амалиётлардан олдин (2025йил июн ва 2026йил феврал ойларида) ҳам иккита стратегияга амал қилган. Хусусан, келишувга эришишга ҳаракат қилган ва бир вақтнинг ўзида жанговар ҳаракатларни бошлашга тайёргарлик кўрган. 2026 йил июн ойида АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олган, бироқ кўп ўтмай ҳар икки томон бир-бирини тинчлик режимини бузганликда айблаган.
Октябр ойи охирида АҚШ Форс кўрфази давлатларини оралиқ сайловлардан сўнг минтақада қисқа, аммо шиддатли ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Шу билан бирга, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳсин Ризоий билан боғланиб, Теҳрон ва Вашингтон ўртасида келишувга эришиш учун етарлича умумий нуқталар бор-йўқлигини аниқлашга уринган.
🔥 @burchakostida | 10 670 |
| 7 | 🇺🇦🇷🇺 Россия Запорижжядаги гуманитар ёрдам тарқатилаётган мактабга авиабомбалар билан зарба берди, 24 киши ҳалок бўлди
Россия қўшинлари Запорижжя вилоятидаги Камишеваха посёлкасига авиабомбалар билан зарба берди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилишича, зарбалар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган, яна кўплаб инсонлар жароҳатланган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, зарбадан сўнг 27 киши бедарак йўқолган.
"Ҳужум гуманитар мақсадларда фойдаланилаётган мактабга қаратилган. У ерда маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами тарқатиларди. Биринчи зарбадан сўнг одамлар яширинган бошпанага яна тўққизта авиабомба ташланди", — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари Камишевахада қолган аҳоли ҳар ҳафтадан бери айнан шу ерда гуманитар ёрдам олишини билмаслиги мумкин эмас.
"Бу ҳужум Россия вазиятни юмшатиш ва тинчликка эришиш ниятида эмаслигини кўрсатади. Олешкидаги гуманитар амалиётдан сўнг тинчликка эришиш учун умид пайдо бўлганди, бироқ Россиянинг бугунги ҳужуми бунинг аксини кўрсатмоқда", — деди Украина етакчиси.
🔥 @burchakostida | 18 010 |
| 8 | 🇵🇱🇷🇺 Полша Россия билан чегарасини мудофаа қилиш учун махсус бригада ташкил этмоқда — RMF24
Маълумотларга кўра, мавжуд ҳудудий мудофаа бригадаси 2026 йил охиригача чегара қўшинлари бригадасига айлантирилади.
Унинг вазифалари “Шарқий қалқон” лойиҳаси доирасида чегарани кузатиш, чегарачиларни қўллаб-қувватлаш ва чегараолди ҳудудларини мудофаа қилишдан иборат бўлади.
🔥 @burchakostida | 18 250 |
| 9 | 🇫🇮🇫🇷 Финландия расман Франциянинг ядровий тийиб туриш бўйича ташаббусини амалга оширишга киришди — Финландия президенти
Александр Стуббнинг сўзларига кўра, бу масалада Финландия ҳамда Франция ҳамкорлигининг тўлиқ формати ҳозирча белгиланмаган.
🔥 @burchakostida | 18 323 |
| 10 | 🇺🇸🇮🇷 Эрон билан уруш фонида АҚШнинг стратегик нефт захиралари сўнгги 44 йилдаги энг паст даражага етди
Қўшма Штатлар Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, нефт захиралари 282,2 миллион баррелгача пасайди. Бу 1982 йилнинг октябридан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
🔥 @burchakostida | 18 995 |
| 11 | 🇦🇪🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Яқин Шарқдаги можаро туфайли дунёда дизел ёқилғиси захиралари сўнгги 35 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди
Бу ҳақда Абу-Даби нефт-газ компанияси (АDNOC) раҳбари Султон ал-Жобир маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови издан чиққач, жаҳон нефт захиралари қарийб 1 миллиард баррелга қисқарган, логистика харажатлари эса бир баррел нефт қийматининг 30 фоизигача ошган.
🔥 @burchakostida | 18 406 |
| 12 | 🇰🇿 Қозоғистон Ғарбида давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
Бу ҳақда Tengrinews мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб хабар берди.
"Атирау шаҳрида конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ўзгартиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинган 10 киши қўлга олинди. Тинтув давомида улардан ўқотар қуроллар, гиёҳванд моддалар ва диний адабиётлар мусодара қилинди", дейилади хабарда.
🔥 @burchakostida | 19 077 |
| 13 | 🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин Трамп кўмагида аста-секин халқаро изоляциядан чиқмоқда — The New York Times
Нашр Россия президентининг дипломатик фаоллиги ортганини ва Вашингтоннинг Москва билан муносабатларга ёндашуви ўзгарганини қайд этди.
"АҚШ санкцияларни юмшатиш ва Россия билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ноябр ойида Путин Хитойда Трамп ва Си Жинпин билан учрашиши, декабрда эса АҚШ президентининг таклифига биноан Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига ташриф буюриши мумкин", дейилади мақолада.
🔥 @burchakostida | 18 958 |
| 14 | 🇬🇪Тбилисида “Дезертирка” номли бозорда кучли ёнғин чиқди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ёнғин Вокзал майдони яқинида, пиёдалар кўприги атрофида бошланган. Олов тез тарқалиб, бозорнинг савдо расталарига ўтган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
🔥 @burchakostida | 18 978 |
| 15 | 🇪🇺🇩🇪🇷🇺 Германия Олий суди Алишер Усмоновнинг Европа Кенгашига қарши даъвоси блокланишини ноқонуний деб топди
Die Welt нашрининг хабар беришича, россиялик миллиардернинг даъво аризаси 2023 йил декабр ойида киритилган. Ишни кўриб чиқаётган судя ҳужжатларни жавобгар томон — Белгияда жойлашган Европа Иттифоқи кенгашига юборишни буюрган. Бироқ Гамбург ери суди раиси Германия Ташқи ишлар вазирлигининг эътирозларига асосланиб, Федерал адлия департаменти билан маслаҳатлашгандан сўнг уларни топширишдан бош тортган.
Германия Олий суди ушбу рад жавобини бекор қилди. Олий суд қарорида Гамбург ери судяси тегишли ҳужжатларни жўнатишга тўсқинлик қилиш ваколатига эга бўлмагани таъкидланди.
"Буни рад этиш ноқонуний ҳамда аризачининг ҳуқуқларини бузди. Шунингдек, Федерал адлия идорасининг Германия ТИВ билан келишилган тавсияси мажбурий хусусиятга эга бўлмаган", дейилади Германия Олий суди қарорида.
Алишер Усмонов Европа Иттифоқи кенгашининг унга нисбатан “ишончсиз” ва “обрўсига путур етказувчи” даъволарини тарқатишни тақиқлашга ҳаракат қилмоқда. Гап миллиардерга қарши санкцияларни асослаш учун Европа Иттифоқи таянган расмий журналлардаги даъволар ҳақида кетмоқда. Хусусан, улардан бири Forbes'да чоп этилганди, унда Алишер Усмоновнинг президент Владимир Путин билан алоқаси борлиги ҳақида мақола эълон қилинган.
Суд қарорига қарамай, Европа Иттифоқи кенгаши санкцияларни асослашда Усмонов Владимир Путин манфаатлари йўлида фаолият юритгани ҳақидаги даъвони чиқариб ташламаган. Бироқ бу жумланинг ифодаланишини ўзгартирган. Усмонов ушбу маълумотлар ҳуқуқларини бузаётганини билдириб, Европа Иттифоқи кенгаши устидан судга даъво киритганди.
🔥 @burchakostida | 19 105 |
| 16 | 🇺🇦Зеленский Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш шартини айтди
Украина президенти Володимир Зеленский Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш эвазига АҚШдан Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар сўраган. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар Россия Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатса, Киев ҳам Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни бас қилишга тайёр.
Зеленский, шунингдек, АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни таклиф қилган. Украина уларнинг ҳақини тўлашга тайёрлигини билдирган.
🔥@burchakostida | 19 362 |
| 17 | 🇺🇸 Трамп Эрон билан урушнинг чўзилишида ўз маслаҳатчиларини айблаши мумкин — The Atlantic
The Atlantic нашри маълумотига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан урушни тезда якунлай олмаганидан норози. У тез ғалаба қозонишни ваъда қилган Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ва генерал Дэн Кейнни айбдор қилиб кўрсатиши мумкин.
Трампга яқин манбалар Ҳегсет президентга урушдаги вазиятни аслидагидан кўра ижобийроқ кўрсатган бўлиши мумкинлигини айтган.
🔥 @burchakostida | 9 237 |
| 18 | 🇺🇸 Трамп Вьетнам урушида АҚШ бир ҳафтада ғалаба қозониши мумкин бўлганини айтди
Доналд Трамп АҚШ Ветнам урушида Хошимин шаҳрига зарба берганида, урушни бир ҳафта ичида тугатиши мумкин бўлганини таъкидлади.
"Мен Ветнам урушида бир ҳафтада ғалаба қозонишим мумкин эди. Улар Хошиминга зарба бериш ўрнига, йиллар давомида ўрмонларни бомбардимон қилган", — деди Трамп.
Бироқ Хошимин ўша пайтда АҚШнинг иттифоқчиси бўлган Жанубий Ветнам пойтахти Сайгон номи билан аталган. Шаҳар уруш тугаганидан кейингина Хошимин деб қайта номланган. Трамп эса уни Шимолий Ветнам пойтахти Ханой билан адаштирган бўлиши мумкин.
🔥 @burchakostida | 18 204 |
| 19 | 🇺🇸 Трамп Эрондаги урушни тугата олмагани учун айбни яқин атрофидаги амалдорларга юкламоқчи — The Atlantic
The Atlantic нашри манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондаги урушни тугата олмаётгани учун масъулиятни ўз атрофидаги айрим амалдорларга юклаш йўлларини изламоқда.
Нашрнинг ёзишича, бу борада Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ва АҚШ Қуролли кучлари Бош штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Дэн Кейн номзод сифатида кўрилмоқда. Улар уруш масаласида Трампнинг асосий маслаҳатчилари бўлган ва дастлаб унинг муваффақиятига ишонч билдирган.
Шу билан бирга, Оқ уйда хегсетга нисбатан ишонч пастлиги айтилмоқда. Трампга яқин манбалар вазир урушдаги ҳақиқий вазиятни яшириб, президентга ёқиш учун уни ижобий кўрсатишга уринаётганини билдирган.
🔥 @burchakostida | 18 231 |
| 20 | 🇺🇿 Хакерлар 27 миллиондан ортиқ ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сақланган базани бузиб кирганини маълум қилди
Butterfly хакерлар гуруҳи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 27 миллиондан ортиқ фуқаросига тегишли шахсий маълумотлар сақланган базани бузиб кирганини билдирди. Улар бунинг исботи сифатида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг шахсий маълумотларини эълон қилган.
Гуруҳ Ўзбекистон ҳукуматига ультиматум қўйган. Агар хакерларнинг талаблари 2 ноябр тонгига қадар бажарилмаса, маълумотлар базаси даркнетда очиқ савдога қўйилиши айтилган.
Хакерлар айнан қандай талаблар қўйгани ва фуқароларнинг маълумотлари даркнетда сотувга чиқарилган-чиқарилмагани ҳозирча номаълум. Ўзбекистоннинг масъул идоралари вазият юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
🔥 @burchakostida | 20 910 |
