23.5° бурчак остида
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 23.5° бурчак остида
تُعد قناة 23.5° бурчак остида (@burchakostida) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 31 621 مشتركاً، محتلاً المرتبة 7 894 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 2 493 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 31 621 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 02 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -129، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -1، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: غير موثّقة
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 57.81%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 55.04% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 18 229 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 17 355 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 03 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.
جارٍ تحميل البيانات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 03 نوفمبر | +100 | |||
| 02 نوفمبر | +17 | |||
| 01 نوفمبر | +4 |
| 2 | 🇺🇸🇮🇱 Агар АҚШдаги одамлар қачондир мендан безор бўлишса, мен Исроилга кўчиб ўтиб, бош вазир бўламан. У ерда менинг рейтингим 99 фоизни ташкил қилади — Доналд Трамп.
🔥 @burchakostida | 3 302 |
| 3 | 🇺🇸🇮🇱 АҚШ йил охиригача Исроилга ёрдамни тўхтатади, аммо Исроилга кўмак керак бўлса, биз ёрдам берамиз — Доналд Трамп
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон 2026 йил охиридан Исроилга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатишини маълум қилди. Унинг айтишича, Исроил бундай ёрдамга ортиқ муҳтож эмас, мамлакат қурол-яроғни мустақил сотиб олиш имкониятига эга.
"Биз уларга 4 миллиард доллар ажратганмиз, ҳозир ҳам ажратяпмиз. Аммо шу йилнинг охирида бу тўловлар тўхтатилади", — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, ёрдам пул маблағлари ва турли маҳсулотлардан иборат бўлган. Шу билан бирга, Исроил бундан кейин ҳам Қўшма Штатлардан қурол-яроғ сотиб олиши мумкин.
Доналд Трамп бу масалани Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан бир неча йилдан бери муҳокама қилиб келаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, ёрдамни тўхтатиш масаласини Нетаняҳунинг ўзи ҳам кўтарган.
Fox News'нинг қайд этишича, амалдаги келишувга кўра, АҚШ 2028 йилгача Исроилга ҳар йили қарийб 3,8 миллиард доллар ёрдам ажратиши керак. Costs of War Project тадқиқотига кўра, АҚШ 2023 йил октябридан 2025йил октябригача Исроилга 21,7 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ажратган.
2025 йил март ойида АҚШ давлат котиби Марко Рубио Доналд Трамп маъмурияти 20 январдан буён Исроилга қарийб 12 миллиард долларлик ҳарбий техника етказиб беришни маъқуллаганини билдирган. Рубио ўша йилнинг январида АҚШ Исроил хавфсизлигини таъминлаш бўйича узоқ йиллик мажбуриятларини бажаришда давом этишини таъкидлаганди. Шунингдек, у Исроилга қарийб 4 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам етказиб беришни тезлаштириш ҳақидаги ҳужжатни имзолаган.
АҚШ ва Исроил 1998 йилдан буён узоқ муддатли ҳарбий ёрдам бўйича учта ўн йиллик келишув тузган. Уларнинг сўнггиси 2019–2028 йилларга мўлжалланган бўлиб, унинг умумий қиймати 38 миллиард долларни ташкил этади.
@burchakostida | 4 417 |
| 4 | 🇺🇸🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Қўшма Штатлар Украинага Европа орқали қурол-яроғларни етказиб беришда давом этмоқда, бунинг учун Европа Иттифоқи пул тўламоқда — АҚШ президенти Доналд Трамп.
🔥 @burchakostida | 7 363 |
| 5 | 🇪🇺🇦🇲 Арманистон 2027 ёки 2028 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расмий ариза бериши мумкин — Арманистон бош вазири Никол Пашинян.
🔥 @burchakostida | 7 488 |
| 6 | #kunmavzusi
Тожикистонда Роғун гидро электростанциясида авария юз берди, Алиев ва Эрдоған ўртасига совуқлик тушди, шунингдек, Путин билан ҳудудий масалаларни муҳокама қилишга тайёр бўлган Зеленский ва Америка Қўшма Штатларига географик чегараларсиз зарба беришга қарор чиқарган Эрон Олий раҳнамоси. Бугун ўтган ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари ҳақида гаплашамиз.
Халқаро сиёсатда муҳим хабарларни “23,5° бурчак остида” YouTube саҳифасида томоша қилинг. Каналимизни кузатиб боринг, видеоларимиз ёқса лайк ва изоҳ қолдиришни унутманг.
Тўлиқ видео:
👉 https://youtube.com/watch?v=emx-BobiKDI&si=-tw7mVxolcKFVZd0 | 1 |
| 7 | #kunmavzusi
Тожикистонда Роғун гидро электростанциясида авария юз берди, Алиев ва Эрдоған ўртасига совуқлик тушди, шунингдек, Путин билан ҳудудий масалаларни муҳокама қилишга тайёр бўлган Зеленский ва Америка Қўшма Штатларига географик чегараларсиз зарба беришга қарор чиқарган Эрон Олий раҳнамоси. Бугун ўтган ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари ҳақида гаплашамиз.
Халқаро сиёсатда муҳим хабарларни “23,5° бурчак остида” YouTube саҳифасида томоша қилинг. Каналимизни кузатиб боринг, видеоларимиз ёқса лайк ва изоҳ қолдиришни унутманг.
Тўлиқ видео:
👉 https://youtube.com/watch?v=emx-BobiKDI&si=-tw7mVxolcKFVZd0 | 10 340 |
| 8 | 🇺🇸 АҚШда оралиқ сайловлар бошланди
Қўшма Штатларда бугун, 3 ноябр куни оралиқ сайловлар бўлиб ўтмоқда. Сайловлар президентлик муддатининг ўртасида ўтказилади ва кўпинча амалдаги ҳокимият ишига баҳо сифатида қаралади.
Сайловда Вакиллар палатасининг барча 435 ўрни, Сенатнинг 100 ўриндан 35 таси ва 36 та штат губернатори сайланади. Ҳозир Конгресснинг иккала палатасини ҳам республикачилар назорат қилмоқда. Вакиллар палатасида уларнинг 218 та, демократларнинг 214 та ўрни бор, битта депутат мустақил, икки ўрин эса бўш. Сенатда нисбат 53 га 47 – республикачилар олдинда, демократлар тарафида икки мустақил сенатор ҳам бор. Кўпчиликка эга бўлиш учун демократларга Вакиллар палатасида 218 та, Сенатда эса 51 та ўрин керак. Сенатда овозлар 50 га 50 бўлиб қолса, ҳал қилувчи овозни республикачи вице-президент Жей Ди Вэнс беради.
Сўровномалар ва мустақил таҳлилчилар Вакиллар палатасида демократларни фаворит деб ҳисоблайди, Сенат учун кураш эса очиқ. Reuters/Ipsos’нинг 2 ноябрда якунланган сўровида иштирокчиларнинг 46 фоизи Конгрессни демократлар, 38 фоизи республикачилар бошқаришини истаган. Бир ҳафта аввал бу фарқ 11 пункт эди.
Америкалик сайловчиларни энг кўп қийнаётган масала – қимматчилик. Сўровнома иштирокчиларининг 78 фоизи учун яшаш нархининг қимматлашуви овоз беришда жуда муҳим ёки энг муҳим масала. Трампнинг кенг қамровли бож сиёсати ва феврал ойида Эронга ҳужум қилиш қарори нархларни оширган. АҚШ Энергетика ахборот бошқармасига кўра, октябр охирида бензиннинг ўртача нархи галлони (3,8 литр) учун 4,27 долларни ташкил этган. Бу бир йил аввалгидан 1,23 доллар қиммат. Шу боис президент Доналд Трампнинг фаолиятини қатнашчиларнинг атиги 32 фоизи маъқуллаган.
Демократлар Конгрессни эгалласа, Трамп учун янги қонунлар қабул қилдириш анча қийинлашади, аммо унинг ҳокимияти тўлиқ чекланмайди. Трампнинг ўзи эса бунга тайёр. 1 ноябрда эълон қилинган The New York Post подкастидаги интервюсида у республикачилар ютқазса, “бир-икки ой” вето қўйиб, кейин муросага келишини кутаётганини айтди. "Ўйлайманки, мен “Мистер Вето” бўламан. Кейин эса қайсидир пайтда, эҳтимол, келишувлар қиламиз", деди у.
Ветони енгиш учун эса Конгресснинг иккала палатасида учдан икки овоз керак. Аммо демократларда бундай кўпчилик бўлиши даргумон.
Конгрессни эгаллаш демократларга Трампни тергов қилиш, қонунларни тўсиш ва харажат устуворликларини чеклаш имконини беради. Бироқ савдо, ташқи сиёсат ва давлат аппарати устидан кенг ваколатлар барибир президентда қолади.
🔥 @burchakostida | 9 898 |
| 9 | Трамп, Путин, Эрдўған ва Тўқаев “матбуот эркинлиги кушандалари” рўйхатига киритилди
“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) халқаро ташкилоти 2026 йилда журналистлар ва оммавий ахборот воситаларига босим ўтказган шахслари ҳамда ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. “Матбуот эркинлиги кушандалари” деб номланган ушбу рўйхатга дунёнинг бир қатор давлатлари етакчилари ҳам киритилди.
RSF Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни “Ҳуқуқ” тоифасига киритган. Ташкилотга кўра, бу тоифадаги шахслар ва тузилмалар журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситаларига қарши асоссиз суд жараёнларини қўзғатиш орқали матбуот фаолиятига тўсқинлик қилади.
RSF'нинг 2026 йилги рўйхатида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам бор. Ташкилот уни Америка журналистикасини сиёсий коммуникация воситасига айлантиришга уринишда айблаган. RSF маълумотларига кўра, АҚШ матбуот эркинлиги рейтингида 64-ўринда турибди.
Рўйхатдан Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва Буркина-Фасодаги ҳарбий ҳукумат ҳам жой олган.
Бундан ташқари, RSF Исроил мудофаа кучлари, Хитой Коммунистик партияси ва Мексикадаги наркокартелларни журналистларга босим ўтказишда айблаган.
Иқтисодий босим билан боғлиқ тоифадан Alphabet (Google эгаси) ва Мeta (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) технология компаниялари, “Жамият” тоифасидан эса америкалик миллиардер Илон Маск ўрин олган.
🔥 @burchakostida | 11 821 |
| 10 | 🇷🇺🇰🇿 Кремл Тўқаевнинг Россия Туркий давлатлар ташкилотида иштирок этиши кераклиги ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ҳозирча расмий таклиф олмаганлигини, бироқ бу масала Қозоғистон билан бўлажак алоқалар чоғида муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотининг Анқарадаги саммитида Россияни мазкур тузилма таркибига киритишни таклиф қилганди.
Қозоғистон президенти Россия асрлар мобайнида турк дунёси билан яқин алоқаларга эга бўлганини ва ушбу давлат қўшилиши ташкилот нуфузини кўтаришини қайд этганди.
🔥 @burchakostida | 14 335 |
| 11 | 🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон аҳолиси эҳтимолий ядровий зарба ҳақида огоҳлантирилди
Эрон давлат телевидениеси эфирида мамлакатга ядровий зарба берилган тақдирда фуқаролар нималар қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш берилди.
Бу огоҳлантиришлар АҚШ Эронга ядровий зарба бериши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида янгради. Аввалроқ таниқли америкалик журналист Такер Карлсон АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг босими остида Эронга ядровий зарба бериши мумкинлигини даъво қилганди.
Унинг таъкидлашича, эҳтимолий нишон Пикакс тоғидаги Эрон ядровий объектлари бўлиши мумкин. Исроил разведкаси Теҳрон ушбу ҳудудда уранни бойитиш дастурини қайта тиклаганини тасдиқлаган.
Бир пайтлар Трампнинг энг кўзга кўринган тарафдорларидан бўлган журналист ушбу объект мудофаасини тешиб ўтадиган бошқа қурол йўқлигини, шу сабабли “ядровий зарба ягона вариант” эканини айтди.
🔥 @burchakostida | 14 584 |
| 12 | 🇺🇸 Мелания Трамп Россия ва Украина вакилларини Оқ уйда учраштиради
АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп 5 ноябр куни Россия ва Украина вакилларини Оқ уйда тўплайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Оқ уй маълумотига таяниб хабар берди.
🔥 @burchakostida | 16 335 |
| 13 | 🇺🇸 Трампнинг Флоридадаги қароргоҳи дронларга қарши лазер тизими билан ҳимояланди
The War Zone нашри хабар беришича, Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳи яқинида дронларни йўқ қилишга мўлжалланган LOCUST лазер қурилмаси ўрнатилгани кузатилган.
Аввалроқ қароргоҳ яқинига Avenger зенит-ракета мажмуалари ҳам жойлаштирилган эди.
🔥 @burchakostida | 17 285 |
| 14 | 🇺🇦Зеленский Маскнинг Украина ҳақидаги айрим баёнотларини танқид қилди
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат Starlink хизмати учун миннатдор эканини, бироқ Илон Маскнинг Украина ҳақидаги айрим фикрларини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
“Биз Starlink учун миннатдормиз, аммо унинг биз ва Украина ҳақидаги айрим баёнотлари Украина манфаатларини қўллаб-қувватловчи позиция эмас”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, сунъий йўлдош тизими иши секинлашганидан кейин Маск билан гаплашмоқчи бўлган, аммо суҳбат амалга ошмаган.
🔥 @burchakostida | 17 249 |
| 15 | 🇺🇸 АҚШ НАТО иттифоқчиларидан Украинага қурол етказиб бериш учун кўпроқ маблағ ажратишни сўрамоқчи
Вашингтон ноябр ойида PURL дастури учун қўшимча маблағ сўраши мумкин. Бу ҳақда айрим иттифоқчилар олдиндан огоҳлантирилган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, аввал тасдиқланган қурол етказиб бериш ҳажмини молиялаштириш учун тахминан 2 миллиард доллар етишмаяпти. АҚШ сўраши мумкин бўлган қўшимча маблағнинг аниқ миқдори ҳозирча маълум эмас.
🔥 @burchakostida | 16 741 |
| 16 | 🇷🇺Россия делегацияси 10–11 ноябр кунлари Абу-Дабида Украина бўйича уч томонлама музокараларда иштирок этади.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг айтишича, музокараларда Россия томонидан асосий вакил сифатида Владимир Мединский қатнашади.
🔥@burchakostida | 16 475 |
| 17 | 🇷🇺🇨🇳🇺🇸 Россия, Хитой ва АҚШ АТЭС саммити доирасида уч томонлама учрашув ўтказишни келишмоқда
Россия, Хитой ва АҚШ АТЭС саммити доирасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган уч томонлама учрашувни келишмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бундай учрашув иштирокчилари уни ўтказиш мақсадга мувофиқ ва жуда фойдали бўлиши борасида умумий тушунчага эга", — деди у.
Песковнинг сўзларига кўра, учрашувни келишиш бўйича ишлар давом этмоқда. Кремл яқин вақт ичида бу жараён якунланишига умид қилмоқда.
🔥 @burchakostida | 16 442 |
| 18 | 🇧🇾Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашини айтди
“Украинадаги уруш яқин ойларда тугайди. Бу менинг шахсий фикрим. Ҳамманинг кучи ва захираси қолмади, барча чарчади. Захиралар ҳақида гапирганимда, қаердадир нимадир етишмаяпти, демоқчи эмасман. Россиянинг ресурслари бутун дунёга етади. Аммо одамларнинг онгида бу урушни давом эттириш учун ресурс қолмади. Ҳамма бу урушдан чарчади”, — деди Беларус президенти Александр Лукашенко Евроосиё хавфсизлиги бўйича IV Минск халқаро конференциясида.
Шунингдек, у можарони ҳал қилишни истаган томонларни музокаралар ўтказиш учун Минскка таклиф қилди. Лукашенко “тинч йўл билан ҳал қилишдан бошқа муқобил йўқ”, деб таъкидлади.
🔥 @burchakostida | 16 293 |
| 19 | 🇺🇸 Трамп Эрон билан урушга сарфланган 30 миллиард долларни арзимас харажат деб ҳисобламоқда
"Мен Эрон билан урушга сарфланган 30 миллиард доллар ҳақида гапирган жуда аҳмоқ конгрессменни тингладим. Биз Венесуэладан бундан бир неча баравар кўп даромад олдик", — деди АҚШ президенти.
🔥 @burchakostida | 16 782 |
| 20 | 🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Эрон жанубидаги Кешм оролига яширинча зарба берди — WSJ.
Нашр маълумотига кўра, сешанбага ўтар кечаси оролда портлашлар эшитилган. Шунингдек, АҚШ бир неча ҳафтадан буён Эронга нисбатан кичик кўламли зарбалар бериб келаётгани айтилган.
Fox News хабар беришича, зарбалар Эрон томонидан АҚШ самолёти ўққа тутилганига жавобан берилган ва мудофаа мақсадларини кўзлаган. Қайд этилишича, бу ҳодиса янги ҳарбий операция бошланганини англатмайди.
🔥 @burchakostida | 17 096 |
