23.5° бурчак остида
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 23.5° бурчак остида
Канал 23.5° бурчак остида (@burchakostida) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 31 762 підписників, посідаючи 7 870 місце в категорії Новини і ЗМІ та 2 476 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 31 762 підписників.
За останніми даними від 10 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 160, а за останні 24 години на 158, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 59.69%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 55.48% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 18 932 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 17 596 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 11 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.
Завантажуємо дані
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 11 листопада | +66 | |||
| 10 листопада | +170 | |||
| 09 листопада | +4 | |||
| 08 листопада | +5 | |||
| 07 листопада | +11 | |||
| 06 листопада | +14 | |||
| 05 листопада | +4 | |||
| 04 листопада | +15 | |||
| 03 листопада | +101 | |||
| 02 листопада | +17 | |||
| 01 листопада | +4 |
| 2 | 🇷🇺 Дунёда биологик хавфсизлик билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда, хавфли патогенларнинг бир мамлакатга олиб кирилиши бошқаларга ҳам хавф туғдириши мумкин — Владимир Путин.
🔥 @burchakostida | 10 961 |
| 3 | 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Россия ва Украина Абу-Дабидаги музокараларда муҳим бурилишга эришди. Музокаралар жиддий ва очиқ руҳда ўтди — АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер.
🔥 @burchakostida | 13 396 |
| 4 | 🇰🇿🇹🇯🇺🇿🇹🇲 Қозоғистонга алоқадорлиги тахмин қилинаётган хакерлар Тожикистон миллий хавфсизлигига оид 2000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлади
Бу ҳақда Сингапурнинг киберхавфсизлик бўйича CloudSEK компаниясига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Мутахассислар хакерлар хатолик туфайли ўз серверларидан бирини интернетда очиқ қолдирганидан сўнг, киберҳужум изларини аниқлашди. Тадқиқотчилар ундаги материалларни ўрганиб чиқиб, киберҳужумлар жараёнини тиклашга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, хакерлар Hermes — мустақил равишда ҳаракатларни режалаштириш, керакли дастурларни ишга тушириш, маълумотларни тўплаш ва ҳисоботлар тузишга қодир бўлган автоном сунъий интеллект (СИ) агентларини яратиш платформасидан фойдаланишган.
CloudSEK маълумотларига кўра, киберҳужумлар учун Ҳермес дан фойдаланиш тахминан 2026 йил август ойининг ўрталарида бошланган. Бир неча ҳафтадан сўнг хакерлар Тожикистоннинг давлат электрон ҳужжатлар айланиш тизимига бузиб киришган. СИ-агенти ҳужжатларни юклаб олиш, уларни тизимлаштириш ва кичик қисмларга ажратиш учун махсус дастур яратган, бу эса ўғирланган маълумотларни узатишни осонлаштирган. Натижада жиноятчилар 2000 дан ортиқ, жумладан, мудофаа ва миллий хавфсизлик масалаларига оид ҳужжатларни қўлга киритишган.
Текширув давомида, шунингдек, Тожикистон Темир йўллари компютер инфратузилмасига ва Ўзбекистон Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган
Smart Forestry рақамли платформасига кириб бориш излари ҳам аниқланган. Бундан ташқари, серверда Туркманистон давлат ташкилотларига қарши фишинг ҳужумлари уюштириш учун тайёрланган материаллар топилган. Аммо мутахассислар бу ҳужумлар муваффақиятли амалга оширилганини тасдиқловчи далилларни келтиришмаган.
Мутахассислар мазкур ҳужумлар аввалроқ постсовет давлатлари идораларига қарши кибержосуслик амалиётларида кўзга ташланган Silent Lynx гуруҳига алоқадор деб ҳисоблашмоқда. Гуруҳнинг Қозоғистонга алоқадорлиги ҳақидаги тахминлар билвосита белгиларга асосланган: хакерлар рус тилидан фойдаланган, уларнинг фаоллик даври Қозоғистондаги иш соатларига тўғри келган, шунингдек, серверга уланишда ушбу мамлакат интернет тармоғидан ҳам фойдаланилган. Бироқ тадқиқотчилар бу гуруҳга айнан ким раҳбарлик қилишини аниқлай олишмаган ва ҳужумларга Қозоғистон давлат тузилмаларининг алоқадорлиги ҳақида далил келтирмаган.
🔥 @burchakostida | 15 420 |
| 5 | 🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Уиткофф ва Кушнер эртага эрталаб Москвага учиб келади ва куннинг биринчи ярмида Путин билан учрашади — Россия президенти ёрдамчиси
Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Абу-Дабидаги музокаралар натижалари ҳозирча номаълум.
"Трампнинг вакиллари Москвага қандайдир таклифларни олиб келмоқда", – дея қўшимча қилди у.
🔥 @burchakostida | 16 771 |
| 6 | 🇦🇲🇷🇺🇧🇾🇰🇿🇰🇬🇹🇯 КХШТнинг Москвадаги саммитида Арманистонни ташкилотдан чиқариш масаласи кун тартибида бўлмаган
Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик ташкилоти (КХШТ) бош котиби Таалатбек Масадиков маълум қилди.
Кремл сайтидаги маълумотларга кўра, КХШТ мамлакатлари Арманистонга нисбатан ташкилот низомининг овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги 25-моддасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган.
КХШТ низомининг 25-моддасида аъзо давлатлар ташкилот бюджети олдидаги қарзни узиш бўйича ўз мажбуриятларини икки йил давомида бажармаган тақдирда, Кенгаш ушбу мамлакатнинг квотали лавозимларга номзодлар кўрсатиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, шунингдек, қарз тўлиқ тўланмагунча уни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилиши назарда тутилган.
🔥 @burchakostida | 16 841 |
| 7 | 🇦🇲🇷🇺🇧🇾🇰🇿🇰🇬🇹🇯 Арманистон КХШТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари Арманистон ўз мажбуриятларини бажармагани сабабли шундай қарорга келган.
"Арманистон бир неча йилдан буён ўз мажбуриятларини бажармай келаётгани сабабли, ташкилот низомига асосланиб, Арманистонни овоз бериш ҳуқуқидан, шунингдек, КХШТдаги масъул лавозимларга ўз вакилларини тайинлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди ва тегишли қарор қабул қилинди", – деди Песков.
2024 йилда Москва билан муносабатлари ёмонлашгани фонида Ереван КХШТдаги иштирокини "музлатиб қўйганди" ва кейинроқ ташкилотдан тез орада чиқиб кетишини маълум қилди.
Шу билан бирга, Арманистон ҳукуматининг ўзи КХШТдан чиқиш ташаббуси билан чиқмаган, бироқ аъзолик бадалларини тўлашни тўхтатган. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван ташкилотга аъзоликдан ҳеч қандай маъно кўрмаётганини айтган эди.
🔥 @burchakostida | 17 333 |
| 8 | 🇪🇸Испанияда сўнгги 14 йил ичида илк умуммиллий иш ташлаш бошланди
Чоршанба куни Испанияда уй-жой тақчиллиги ва ижара нархлари ошишига қарши 24 соатлик умуммиллий иш ташлаш бошланди. Уни мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари — UGT ва CCOO, шунингдек, ижарачилар ташкилотлари қўллаб-қувватламоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, Испанияда 750 мингга яқин уй-жой етишмайди. 2028 йилга бориб бу кўрсаткич бир миллиондан ошиши мумкин. Ёшлар кенгаши маълумотида ўртача ижара ҳақи 1 176 евро бўлиб, бу ёшларнинг ойлик маошининг қарийб 99 фоизига тенглиги қайд этилган.
Касаба уюшмалари маълумотларига кўра, порт ва автомобиль саноати ходимларининг 90 фоизгача қисми иш ташлашга қўшилган. Volkswagen ва SEAT заводларида иш тўхтаган. Мадриддаги намойишлар вақтида полиция билан тўқнашув юз бериб, 13 киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.
Норозиликлар Бош вазир Педро Санчес ҳукуматининг уй-жой сиёсатига нисбатан танқидлар кучайган бир пайтда ўтказилмоқда. Мамлакатда муддатидан олдинги парламент сайловлари 29 ноябрга белгиланган. Иш ташлаш уй-жой инқирозини сайловолди сиёсий муҳокамаларининг асосий мавзусига айлантириши кутилмоқда.
🔥@burchakostida | 17 956 |
| 9 | 🇷🇺🇺🇦Россия ва Украина ўртасида йирик асир алмашинуви ўтказилиши кутилмоқда
Россия Бош штаби вакили генерал Зориннинг маълум қилишича, икки давлат ўртасидаги янги асир алмашинуви яқин икки-уч ҳафта ичида бўлиб ўтади.
Унинг таъкидлашича, алмашинув энг йирикларидан бири бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилги энг йирик алмашинувда минг нафар киши иштирок этган.
🔥@burchakostida | 17 497 |
| 10 | 🇷🇺 Песков Путин Абу-Даби музокаралари бўйича ҳисоботни ҳали олмаганини билдирди
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин музокаралар натижалари бўйича тўлиқ ҳисоботни кейинроқ олади.
Унинг таъкидлашича, Россия президенти зарур деб топса, музокарачилар билан учрашади. Шунингдек, Путиннинг G20 саммитида иштироки ҳозирча ҳал қилинмаган, бироқ у Европа етакчилари, жумладан, Фридрих Мерц билан мулоқотга очиқ.
🔥@burchakostida | 17 932 |
| 11 | 🇺🇸Кушнер Путин ва Зеленскийнинг учрашуви ўтказилишини истисно қилмади
АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер икки давлат раҳбарининг юзма-юз мулоқоти жуда яхши бўлишини билдирди.Унинг сўзларига кўра, Москва бундай учрашувдан олдин музокараларда сезиларли натижага эришиш тарафдори.
Кушнер, шунингдек, Европа ўз манфаатларини ифодалайдиган ягона вакилни белгилаши муҳимлигини таъкидлади.
У Абу-Дабидаги икки кунлик музокаралар мазмунли ва мураккаб кечганини, томонлар қарийб саккиз ойдан бери илк бор ҳудудий масалаларни ҳам муҳокама қилганини айтди.
🔥@burchakostida | 16 727 |
| 12 | 🇷🇺Мединский Россия ҳудудларини қайтариш ҳақида баёнот берди
Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский мамлакат ҳудудининг ҳар бир қарич ери ҳар қандай йўл билан қайтарилишини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Украина бу масалани рад этаётгани ҳақида ёзаётган Европа газеталари “ўз хаёллари билан яшашда давом этиши мумкин”.
🔥@burchakostida | 16 144 |
| 13 | 🇺🇸 🇷🇺 🇺🇦 Кушнер ва Уиткофф эртага Москвага боради
Эртага мен ва Уиткофф Путин билан учрашиш учун Москвага борамиз, — деди АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер.
Унинг сўзларига кўра, Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқишда сезиларли ютуққа эришилган.
🔥 @burchakostida | 16 283 |
| 14 | 🔥 Эртага мен ва Уиткофф Путин билан учрашиш учун Москвага борамиз, — деди Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер.
Унинг сўзларига кўра, Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқишда сезиларли ютуққа эришилган.
🔥 @burchakostida | 1 |
| 15 | 🇫🇮Стубб Путинни “зийрак ва пухта тайёргарликка эга” суҳбатдош деб атади
Финляндия президенти Александр Стубб Россия билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Стубб Россия президенти Владимир Путин билан аввал бўлиб ўтган телефон суҳбатини ижобий баҳолаб, уни “жуда зийрак ва пухта тайёргарликка эга” суҳбатдош деб таърифлади.
🔥@burchakostida | 16 146 |
| 16 | 🇫🇮🇷🇺 Финляндия президенти Путин билан суҳбатни ижобий баҳолади
Финляндия президенти Александр Стубб Россия президенти Владимир Путин билан яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбати ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Путин суҳбат давомида мулоҳазали, таҳлилий фикрлайдиган, яхши тайёргарлик кўрган ва босиқ бўлган.
Стубб бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига берган интервюсида гапирди. У Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре иштирокидаги телефон суҳбатини "яхши ва очиқ мулоқот" деб атади.
"Музокараларда иштирок этишни истасак, четда туриб, сукут сақлай олмаймиз. Аксинча, Россия вакиллари билан бевосита гаплашишимиз керак", — деди Финляндия президенти.
Шу билан бирга, Стубб Абу-Дабидаги музокаралардан катта натижа кутмаётганини айтди. У яқин орада келишувга эришилиши ёки Доналд Трамп, Владимир Путин ва Володимир Зеленскийнинг учрашишига ишонмайди. Унинг фикрича, музокараларнинг яхши натижаси техник даражадаги кейинги учрашувни келишиб олиш бўлиши мумкин.
Аввалроқ Норвегия бош вазири Стёре Путин билан суҳбатдан мақсадлардан бири унинг руҳий ҳолатини баҳолаш бўлганини айтганди. У ҳам суҳбат давомида Россия президентини "рационал" ва "профессионал" деб таърифлаган.
🔥 @burchakostida | 15 599 |
| 17 | 🇺🇸 Россия дизелини ташиётган танкерлар АҚШга етиб бормаган - The Wall Street Journal
The Wall Street Journal маълумотига кўра, Россия дизел ёқилғисини ташиётган ва АҚШга йўл олган бир нечта танкер ўз йўналишини ўзгартирган.
Улардан бири қарийб 300 минг баррел дизел ёқилғиси ташиган. Танкернинг янги манзили Жанубий Америка деб кўрсатилган.
Вашингтон санкцияларни вақтинча юмшатган бўлса-да, АҚШ компаниялари ҳуқуқий муаммолар ва санкцияларга дуч келишдан хавотирланиб, Россия ёқилғисини қабул қилишга шошилмаяпти.
🔥 @burchakostida | 15 134 |
| 18 | 🇺🇸🇮🇱Трамп ва Нетаняҳу Эрон масаласида кескин баҳслашган — Ynet
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу телефон орқали суҳбатда Эронга нисбатан кейинги ҳаракатлар юзасидан кескин тортишган. Бу ҳақда Ynet нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбалар суҳбатни “мураккаб ва кескин”деб таърифлаган. Бироқ Нетаняҳу маъмурияти бу хабарни рад этиб, уни “ёлғон ва асоссиз”деб атаган.
Financial Times манбасига кўра, Нетаняҳу Трампни урушни қайта бошлашга чақирмоқда, АҚШ президенти эса вазиятни музокаралар орқали ҳал қилишга уринмоқда.
🔥@burchakostida | 15 190 |
| 19 | 🇺🇸 Пентагон АҚШнинг НАТО учун ажратадиган маблағини қарийб 20 фоизга оширишни сўради
РИА Новости ўрганган бюджет ҳужжатларига кўра, Пентагон АҚШ Конгрессидан 2027 молия йилида НАТОнинг умумий ҳарбий бюджети ва алянс инфратузилмаси учун ажратиладиган маблағни қарийб 20 фоизга оширишни сўраган.
🔥 @burchakostida | 14 707 |
| 20 | 🇺🇸Трамп демократларни Пит Ҳегсетга нисбатан импичмент ташаббуси учун танқид қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп демократларнинг мамлакат мудофаа вазири Пит Ҳегсетга нисбатан импичмент эълон қилишга уринишини АҚШга нисбатан ҳурматсизлик деб баҳолади.
“Демократларнинг Пит Ҳегсетга импичмент эълон қилиш уриниши шармандаларча барбод бўлди. Улар АҚШни ҳақорат қилишда давом этмоқда. Уларни тўхтатиш керак”, — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трампнинг баёнотидаги асосий мазмун — импичмент ташаббусининг барбод бўлгани ва демократларнинг ҳаракатларига нисбатан танқид. Шунингдек, “уруш вазири”эмас, расмий лавозим номи билан бериш мақбул.
“Демократларнинг Пит Ҳегсетга импичмент эълон қилиш уриниши муваффақиятсизликка учради”, — деб ёзди у.
🔥@burchakostida | 14 858 |
