Islom.uz
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Islom.uz
Channel Islom.uz (@islomuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 121 487 subscribers, ranking 256 in the Religion & Spirituality category and 410 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 121 487 subscribers.
According to the latest data from 11 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -806 over the last 30 days and by -19 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 11.62%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.12% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 14 115 views. Within the first day, a publication typically gains 9 867 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 88.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Расмий сайти:
islom.uz
https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz
islom.uz каналлари:
@savollarislomuz
@fiqh_uz_kanal
@hilolnashr
@quranuz
@wwwislamuz
@arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
@islamuz
https://dzen.ru/islomuz”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 12 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.
Loading data
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 12 November | +9 | |||
| 11 November | +28 | |||
| 10 November | +21 | |||
| 09 November | +12 | |||
| 08 November | +15 | |||
| 07 November | +1 | |||
| 06 November | +13 | |||
| 05 November | +20 | |||
| 04 November | +20 | |||
| 03 November | +24 | |||
| 02 November | +12 | |||
| 01 November | +9 |
| 2 | #Силаи_раҳм
Қўшнининг ҳаққи
Ота-она, қавму қариндош ва бола-чақа билан олиб бориладиган муомала маданиятига оид боблардан кейин навбат қўни-қўшни муомаласи маданиятига оид бобларга келди.
Инсон боласи ўзининг кундалик ҳаётида истайдими-истамайдими, барибир доимий равишда алоқада бўлиб турадиган тоифалардан бири қўшнилардир. Кишининг ҳаёти осойишталиги, бахти, қувончи кўпинча қўшни билан кечадиган алоқаларига ҳам боғлиқ бўлади.
Агар Аллоҳ таоло бандага яхши қўшни ато қилса, у кўпгина хайрга сабаб бўлади. Аксинча, ёмон қўшнидан ҳар хил ёмонлик кутишнинг ўзи турмуш ҳаловатини кетказади.
Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа мулоҳазалар асосида Исломда қўшничилик алоқасига алоҳида эътибор берилган. Қўшнининг ҳаққи юқори кўтарилган. Унга яхшилик қилиш ҳақида кўплаб таъкидли тавсиялар қилинган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 7 565 |
| 3 | #Уламолар
Шайх Мутаваллий Азҳарий қорилар тожи
Тўлиқ исми ва таваллуд санаси
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ Мутаваллий Шофеъий Халватий ҳижрий 1248, милодий 1832 йили Миср пойтахти Қоҳира шаҳрининг Дарбул-Аҳмар ноҳиясида туғилган. Шайх Мутаваллий тахаллуси билан танилган бу зот «Кичик Ибн Жазарий», «қорилар шайхи», «қорилар тожи» каби унвонлар билан эътироф этилган.
Синов
Баъзи манбаларда шайх Мутаваллийнинг кўзи ёшлигида, касалликдан сўнг ожиз бўлиб қолгани айтилган. Унинг бўйи пастроқ, кўкраги озроқ олдига чиққан, елкаси бир томонга бироз оғиб турар эди.
Илм йўли
Шайх Мутаваллий ўз вақтининг қироатлар билимдони шайх Аҳмад Шозилийдан қироатнинг мутавотир ва шозз йўналишлари, турли ривоятларини пухта ўрганди. У Азҳарга ўқишга қабул қилиниб, шаръий илмлар ўзлаштириш билан бирга қироатга оид «Туҳфатул-атфол»37, «Шотибия», «Тоййиба»38 ва бошқа матнларни ёд олди.
Шайх Мутаваллий Азҳарда ўқишни тамомлаб, қироатдан таълим бериш, китоб ёзиш билан машғул бўлди. Кўп ўтмай, унинг қироатда моҳирлиги, чуқур билимга эгалиги кенг овоза бўлди. Унинг олдига Мисрнинг турли вилоятларидан, Шом, Ҳижоз, Мавритания каби бошқа диёрлардан ҳам талабалар келиб, сабоқ ола бошладилар. Ўзи ҳам кўп юртларга сафар қилиб, қироат уламолари билан мунозараларда қатнашар, ҳатто уларнинг баъзи хатоларини тўғрилаб қўяр эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 9 818 |
| 4 | Бухорода ақида ва тасаввуф масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
2026 йил 10 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги қадимий ва табаррук илм маскани – Мир Араб олий мадрасасида «Глобаллашув даврида соф ақида ва тасаввуф масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур йирик анжуманда маҳаллий ва хорижлик етакчи уламолар, исломшунос олимлар ҳамда диний соҳа мутахассислари жам бўлиб, бугунги куннинг энг долзарб муаммолари ва уларнинг илмий-амалий ечимларини муҳокама қилдилар.
Конференция аввалида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Татаристон муфтийси ўринбосари, Россия ислом институти ректори Рафик Мухаметшин ва Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Эловлар сўзга чиқди. Нотиқлар бугунги ахборот хуружлари авж олган мураккаб даврда бундай илмий анжуманларнинг аҳамияти беқиёс эканини таъкидлаб, анжуман ишига ривож тиладилар.
Шундан сўнг конференция ўз ишини иккита асосий шўбага бўлинган ҳолда қизғин баҳс-мунозаралар билан давом эттирди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 8 590 |
| 5 | #Одоб
Мушрик қариндошга силаи раҳм ва ҳадя қилиш
عَنِ ابْنِ عُمَرَ: رَأَى عُمَرُ حُلَّةَ سِيَرَاءَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ! لَوِ اشْتَرَيْتَ هَذِهِ فَلَبِسْتَهَا يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَلِلْوُفُودِ إِذَا أَتَوْكَ. فَقَالَ: «يَا عُمَرُ! إِنَّمَا يَلْبِسُ هَذِهِ مَنْ لَا خَلَاقَ لَهُ» ثُمَّ أُهْدِيَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْهَا حُلَلٌ، فَأَهْدَى إِلَى عُمَرَ مِنْهَا حُلَّةً، فَجَاءَ عُمَرُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ! بَعَثْتَ إِلَيَّ هَذِهِ، وَقَدْ سَمِعْتُكَ قُلْتَ فِيهَا مَا قُلْتَ. قَالَ: «إِنِّي لَمْ أُهْدِهَا لَكَ لِتَلْبِسَهَا، إِنَّمَا أَهْدَيْتُهَا إِلَيْكَ لِتَبِيعَهَا أَوْ لِتَكْسُوَهَا». فَأَهْدَاهَا عُمَرُ لِأَخٍ لَهُ مِنْ أُمِّهِ، مُشْرِكٍ.
Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Умар сияро ҳуллани кўриб қолиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сотиб олсангиз, жума кунлари, вафдлар келганда киярдингиз», деди.
«Эй Умар, буни охиратдан насибаси йўқлар кияди», дедилар.
Кейинроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга худди ўшандай ҳуллалар ҳадя қилинди. Улардан бирини Умарга ҳадя қилдилар. Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга мана буни юборибсиз. Ахир у ҳақда нима деганингизни эшитганман-ку?!» деди.
«Мен буни сенга кийгин деб ҳадя қилганим йўқ. Буни ё сотиб юбор, ёки киядиган одамга бергин деб ҳадя қилдим», дедилар.
Умар уни она бир мушрик укасига ҳадя қилди».
Шарҳ: Сияро – ипак аралаштириб тўқилган мато ёки шу матодан тикилган чопон.
Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўплами «костюм» дейилгани каби, арабларда ридо ва изордан – юқори ва пастки либосдан иборат кийим «ҳулла» дейилади.
Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, қариндошлар мушрик бўлса ҳам, мусулмон бўлмаса ҳам, уларга силаи раҳм қилиш, ҳадя бериш жоиз экан.
Мушрикка шунчалик силаи раҳм қилинса, мусулмон қариндошга, ўзи билан бирга яшаб турган қариндош-уруғларга силаи раҳм қилиш қанчалик аҳамиятли эканини билиб олсак бўлади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 565 |
| 6 | #Янгиликлар
Покистон 2028 йилгача тўлиқ ислом молия тизимига ўтмоқчи
Покистон 2028 йил 1 январга қадар молиявий тизимдан рибони бартараф этиш бўйича конституциявий мажбуриятларни бажаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Мамлакат Молия вазирлигининг 2027 йилдан кейинги молиявий тизим стратегиясига кўра, янги давлат молиялаштиришини шариатга мувофиқ воситалар орқали амалга ошириш, мавжуд анъанавий давлат қарзларини эса муддати тугаган сари исломий молиялаштириш билан алмаштириш кўзда тутилган.
Покистон ислом банк тизими фаолияти (2026 йил июнь ҳолатига):
Жами активлар — 16,35 трлн рупия(59,1 млрд АҚШ доллари);
Депозитлар — 12,67 трлн рупия ( 45,8 млрд АҚШ доллари).
Молиялаштириш портфели — 6,01 трлн рупия ( 21,7 млрд АҚШ доллари) Банк тизими депозитларидаги улуши — 29,2%;
Молиялаштиришдаги улуши — 39,1%.
Шунингдек, мамлакатда чиқарилган сукукларнинг жами ҳажми 10 трлн рупиядан ошган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 8 443 |
| 7 | #Мўминларга_эслатма
Аллоҳнинг раҳматига боқинг!
«Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан...»
«Аллоҳ шундай Зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутни қўзғатур ва у(булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёюр ва бўлак-бўлак қилур, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар» (Рум сураси, 48-оят).
«Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради» (Зумар сураси, 21-оят).
«У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга ундан ичимлик ва ундан (чорвани) ўтлатадиган ўсимлик бор. У Зот ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бор» (Наҳл сураси, 10, 11-оятлар).
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 4 ноябрдаги 03-07/8631-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 770 |
| 8 | #Суннат_ва_замонавий_илм
Ижобий фикрлашнинг фойдалари
Энг сўнгги илмий тадқиқотларга кўра, некбинлик ва ижобий фикрлаш инсоннинг иммунитет тизимига жуда катта таъсир кўрсатади. Келинг, ижобий фикрлар ўзида мужассам этган шифобахшлик хусусияти ҳақида биргаликда мулоҳаза қиламиз.
Ижобий хулқ-атвор — Аллоҳнинг изни билан инсонни некбинликка, эзгуликка, хушхабарга ва меҳр-муҳаббатга чорлайдиган ҳар қандай фикр ёки амалдир. Салбий хулқ-атвор эса тушкунлик, одамлардан нафратланиш, келажакдан қўрқиш ва қайғу-аламни англатади. Шунинг учун ҳам барча руҳшунос олимлар инсон амалий ва ижтимоий ҳаётда муваффақият қозониши учун ижобий тафаккурга эга бўлиши зарурлигини таъкидлайдилар.
2015 йилда ўтказилган янги тадқиқот ижобий фикрлашнинг нафақат руҳий ҳолатга, балки касалликлардан шифо топишга ҳам бевосита таъсири борлигини тасдиқлади. Торонто университети (University of Toronto) ҳамда Калифорния университети, Беркли (University of California, Berkeley) олимлари олиб борган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, ижобий фикрлаш, яъни некбинлик иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва организмни турли яллиғланиш касалликларидан муҳофаза қилишга ёрдам беради.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 12 октябрдаги 03-07/8074-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 096 |
| 9 | Янги ойни кўрганда ўқиладиган дуо
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1448 йил
Жумодус соний ойининг 1-куни 2026 йил 11 ноябрь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
“اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ”
Ўқилиши: “Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!”.
@islomuz | 15 866 |
| 10 | #Саҳобалар_ҳаёти
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг илмлари
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган «Мен илмнинг шаҳриман, Али унинг эшигидир», дедилар» деган ҳадиси шариф ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг илмлари қай даражада эканини яққол кўрсатиб турибди.
Бу ҳадиси шариф воқеъликда қандай тасдиқланганини бир оз бўлса ҳам кўриб чиқайлик.
Ибн Саъд Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади:
«Саҳобалардан Алидан бошқаси «Қани, мендан сўранглар», демас эдилар».
Масруқ розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Умар, Али, Ибн Масъуд ва Абдуллоҳ розияллоҳу анҳум илмнинг интиҳосига етган эдилар».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 13 120 |
| 11 | No text... | 1 |
| 12 | #Кун_дуоси
Мажлисда ўтирувчининг ўзиcvни ва жамоатда ўтирганларни дуо қилиши
رَوَينَا فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُومُ مِنْ مَجْلِسٍ حَتَّى يَدْعُوَ بِهَؤُلَاءِ الدَّعَوَاتِ لِأَصْحَابِهِ: «اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعْصِيَتِكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ [بِهِ] عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا، وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا، وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا»، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [ت 3502].
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камдан-кам мажлисдан саҳобаларининг ҳаққига мана шу дуоларни қилмасдан турар эдилар:
اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعْصِيَتِكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ [بِهِ] عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا، وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا، وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا
«Аллоҳуммақсим ланаа мин хошйатика маа йаҳуулу байнанаа ва байна маъсиятика, ва мин тооъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатак, ва минал-яқийни маа туҳаввину биҳи ъалайнаа масаа`ибад-дунйаа, Аллоҳумма маттиънаа би асмааъинаа ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳйайтанаа, важъалҳул-ваариса миннаа, важъал са’ронаа ъалаа ман золаманаа, вансурнаа ъалаа ман ъаадаанаа, ва лаа тажъал мусийбатанаа фии дийнинаа, ва лаа тажъалид-дунйаа акбаро ҳамминаа ва лаа маблағо ъилминаа, ва лаа тусаллит ъалайнаа ман лаа йарҳамунаа».
Маъноси: «Аллоҳим, бизга бизни Сенга маъсият қилишдан тўсадиган даражада Ўзингдан қўрқиш, бизни жаннатингга етаклайдиган тоатинг, бизга дунё мусибатларини енгил қилиб қўядиган қатъий ишонч бергин! Аллоҳим! Бизни қанча яшатсанг, қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиздан манфаатлантиргин, уларни биздан ворис қилгин. Бизга зулм қилганлардангина ўч олишни насиб қилгин, душманларимиз устидан нусрат бергин, мусибатимизни динимизда қилиб қўймагин, энг катта ташвишимизни, илмимизнинг етган жойини дунё қилиб қўймагин, бизга раҳм қилмайдиганларни устимизга ҳукмрон қилиб қўймагин».
Имом Термизий ривоят қилиб: «Бу ҳадис ҳасан», деган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 13 115 |
| 13 | 88. Moida surasi (48-53-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari
Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil
#tafsir
🌐 YouTube
🕋 @islomuz | 12 519 |
| 14 | #Суннат_ва_замонавий_илм
Она сути – ажойиб неъмат
Сут – таркибидаги моддалар нисбати доимо ўзгариб турадиган, чақалоқ учун зарур бўлган барча озиқ моддаларга эга бўлган, оналар орқали етказиладиган ҳайратланарли неъматдир. Масалан, мия ва кўзнинг ривожланиши учун жуда муҳим бўлган таурин аминокислотаси она сутида катта миқдорда мавжуд. Нормал шароитда стерил (тоза) бўлган бу сут – фойдаланишга тайёр озиқдир.
Она сутининг энг муҳим жиҳатларидан бири – чақалоқнинг ривожланиши ва эҳтиёжларига қараб унинг таркиби динамик ва нозик меъёрларда, ташқи аралашувсиз автоматик равишда созланишидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 13 707 |
| 15 | No text... | 14 317 |
| 16 | #Кун_дуоси
Мажлис охирида ёки турмоқчи бўлган пайтда айтиладиган дуо
وَرَوَينَا فِي «حِلْيَةِ الأَوْلِيَاءِ» عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: (مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَكْتَالَ بِالْمِكْيَالِ الأَوْفَى.. فَلْيَقُلْ فِي آخِرَ مَجْلِسِهِ أَوْ حِينَ يَقُومُ: «سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ العِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ، وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ، وَالحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ» [حلية 7/123].
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу зот: «Ким (Қиёмат кунида) тўлиқ ўлчов билан ўлчанишни истаса, мажлиснинг охирида ёки ундан турган пайтда:
سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ العِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ، وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ، وَالحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ
«Субҳаана роббика роббил ъиззати ъаммаа ясиифуун ва салаамун ъалал мурсалиин вал ҳамду лиллаҳи роббил оламийн», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: «Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни, ҳар қандай айбу нуқсондан) покдир. (Барча) пайғамбарларга Аллоҳ томонидан салом бўлгай. Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори – Аллоҳ учундир.
«Ҳилийятул авлиё» китобида ривоят қилинган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 696 |
| 17 | Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди
Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида “Ҳаж – 2027” мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Орифхон Закиров, элчи Нодиржон Турғунов, атташе Шуҳрат Амоний келгуси ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.
Учрашув аввалида муҳтарам Президентимиз ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар салмоқли натижа бераётгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги ва зиёратчиларга энг юқори даражадаги хизматлар кўрсатилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Ҳаж ва умра вазири ўз навбатида Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан, диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар, бутун дунё эътирофига сазовор бўлаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасида олиб борилган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, зиёратчиларга яратилаётган қулай шароитларни юксак баҳолади. Доктор Тавфиқ ар-Робиа юртимизга амалга оширган аввалги икки ташрифи давомида гувоҳи бўлган жадал тараққиётни эътироф этиб, Ўзбекистонга яна ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилди.
Мулоқот давомида “Ҳаж-2027” мавсумини юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юқори сифат нуқтаи назаридан муҳокама қилинди. Жумладан, ҳожиларга энг муносиб шароитларни ҳозирлаш, ҳаж арконлари адо этиладиган маконларда шароитларни яхшилаш, транспорт, тиббий ва ошхона хизматлари сифатини такомиллаштириш кабиларга урғу қаратилди.
Мулоқот якунида томонлар қатор масалалар бўйича келишувга эришиш баробарида ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.
🕋 @islomuz | 17 138 |
| 18 | #Уламолар
Шайх Муҳаммад Хузарий ибн Афифий Божурий роҳматуллоҳи алайҳ
«Нурул-яқийн» китобининг муаллифи шайх Муҳаммад Хузарий ибн Афифий Божурий роҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 1289, милодий 1872 йил Миср пойтахти Қоҳирада, диёнатли оилада туғилиб, тақволи муҳитда вояга етган. Отаси шайх Афифий Божурий Азҳари шариф уламоларидан бўлиб, Қоҳиранинг шимоли-шарқий қисмидаги Зайтун маҳалласи Ҳилмийя масжидида имом-хатиблик қилган. Афифийнинг Хузарий деган шайхи бўлиб, табаррукан ўғли Муҳаммадга шайхининг нисбасини берган ва кейинчалик ўғли шу нисба-тахаллус билан танилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 23 апрелдаги 03-07/2536-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 104 |
| 19 | #Кун_дуоси
Мажлис охирида ўрнидан турмоқчи бўлганда айтиладиган зикр
رَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَغَيْرِهِ عَنْ أَبِي بَرْزَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - وَاسْمُهُ نَضْلَةَ - قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بِأَخَرَةٍ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَقُومَ مِنَ الْمَجْلِسِ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ» فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّكَ لَتَقُولُ قَوْلًا مَا كُنْتَ تَقُولُهُ فِيمَا مَضَى! قَالَ: «كَفَّارَةٌ لِمَا يَكُونُ فِي الْمَجْلِسِ» [د 4859].
وَرَوَاهُ الحَاكِمُ فِي «الْمُسْتَدْرَكِ» مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَقَالَ: صَحِيحُ الإِسْنَادِ [1/496].
قُلْتُ: قَوْلُهُ: (بِأَخَرَةٍ): وَهُوَ بِهَمْزَةٍ مَقْصُورَةٍ مَفْتُوحَةٍ، وَبِفَتْحِ الخَاءِ، وَمَعْنَاهُ: فِي آخِرِ الأَمْرِ.
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлис охирида ўринларидан турмоқчи бўлсалар
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
«Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атуубу илайк», дер эдилар. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, илгари ҳеч айтмаган сўзингизни айтяпсиз?» деган эди, «Мажлисда бўладиган хатоларга каффорат бўлади», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Имом Ҳоким ҳам мана шу ҳадисни «Мустадрак» китобида Оиша розияллоҳу анҳо ривоятидан саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 14 444 |
| 20 | #Мўминларга_эслатма
Тавба ва унинг фазли
(биринчи қисм)
«Тавба» сўзи араб тилида «қайтиш» маъносини англатади. Банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба деб аталган.
Уламолар тавбанинг шаръий маъноси ҳақида бир-бирини тўлдирувчи ва таъкидловчи бир неча таърифларни айтганлар.
Роғиб: «Шариатдаги тавба ёмонлиги учун гуноҳни тарк қилиш, ўзидан ўтган камчиликка надомат қилиш, гуноҳни яна такрорламасликка азм қилиш ва имкони бор ишларни қайтадан қилишдир», деган.
Журжоний: «Тавба қалбдаги гуноҳда давом этиш тугунини ечиб, Аллоҳга қайтиш ва Роббнинг барча ҳақларини адо этишдир», деган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 12 960 |
