Islom.uz
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali Islom.uz analitikasi
Islom.uz (@islomuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 123 781 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 250-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 369-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 123 781 obunachiga ega bo‘ldi.
01 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -939 ga, so‘nggi 24 soatda esa -2 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlangan (Telegram tomonidan rasmiy tasdiq)
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 15.32% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.66% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 18 965 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 10 720 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 114 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Расмий сайти:
islom.uz
https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz
islom.uz каналлари:
@savollarislomuz
@fiqh_uz_kanal
@hilolnashr
@quranuz
@wwwislamuz
@arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
@islamuz
https://dzen.ru/islomuz”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 02 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Ma'lumot yuklanmoqda...
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 02 Sentabr | +7 | |||
| 01 Sentabr | +30 |
| 2 | Munofiqlik nima?
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz | 6 334 |
| 3 | #Мазҳабда_нажот
13 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: «Ҳукм ҳужжатдан кучли бўлади», деб айта оламизми?
🔗 Жавоб
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz | 7 689 |
| 4 | #Уламолар
Ибн Сийда кучли хотира ва заковат соҳиби
Тўлиқ исми ва таваллуди
Абул Ҳасан Али ибн Исмоил Мурсий Андалусий Зарир ҳижрий 398 йили Андалусиянинг Мурсия шаҳрида туғилган. Андалусий, Мурсий нисбалари туғилган юрти билан боғлиқдир. Абул Ҳасан «Ибн Сийда» тахаллуси билан машҳур бўлган. Отасининг исми борасида бироз ихтилоф бор бўлиб, манбаларда Исмоил деб қайдланган.
Синов
Манбаларда Ибн Сийданинг кўзи нима сабабдан ожиз бўлгани ҳақида маълумотлар келмаган. Аммо Аллоҳ таоло унга кўзининг нури эвазига кучли хотира, ноёб зеҳн берган. Унинг ақл-заковати, кучли хотираси уламолар орасида зарбулмасалдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 637 |
| 5 | #Жамият
Ўнгидан келган туш
Абдусамад Қурайший, атир сотувчиси... Унинг бир қизи бўлиб, фотиҳа қилинганди. Абдусамад отасини тушида кўрди. Вафот этган отаси унга: «Бешдан кейин бизни зиёрат қиласан!» деди. У уйғонди ва тушини англолмади: «Беш кунми, беш ҳафтами, беш ойми ёки беш йилми?»
Бундан шайх вафоти яқинлашганини ҳис қилди (яъни, тушининг таъбири сифатида кўнглига келди) ва қизини тўйини тезлатишга буюрди. Бир куни уларнинг масжидларида (Рамазон ойининг сўнги кунлари, Маккадаги Санусий масжидида, шом намозида. Тарж изоҳи) имом келмай қолди ва Абдусамад Қурайший имомликка ўтдилар. Биринчи ракатда Фотиҳа сурасидан кейин Лайл сурасини ўқий бошлади ва Аллоҳнинг ушбу сўзи олдида қаттиқ йиғига тушди: «У қулаган вақтда унга мол мулки фойда бермас» (Лайл сураси, 11-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 014 |
| 6 | 🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Жонажон юртимиз яна байрам оғушида. Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг ўттиз беш йиллигини нишонламоқдамиз. Бу тарихий санани ота-боболаримиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган.
Ватанимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган мустақиллигимизнинг ўттиз беш йиллиги барчамизга муборак бўлсин.
Аллоҳ таолодан истиқлолимизнинг бардавом бўлишини сўраш баробарида ушбу айём кунларида сиз азизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва икки дунё саодатини тилаймиз.
🕋 @islomuz | 38 686 |
| 7 | #Ислом
Суннатда васф этилган шифобахш ичимликлар
Аллоҳ таоло:
«Албатта, чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун ибрат бордир. Сизни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан соф, ичгувчилар учун ютумли сут ила суғорурмиз», деган («Наҳл» сураси, 66-оят).
Яъни, чорва ҳайвонларидан қўй, эчки, сигир ёки туяга боқсангиз ҳам, Аллоҳнинг ягона илоҳ эканлигига далолат қилувчи белгиларни кўрасиз. Уларнинг яратилиши ва уларга тегишли сон-саноқсиз мўъжизаларни бир томонга қўйиб туринг-да, улардан сут чиқишига бир назар солинг. Биз сизларни чорва ҳайвонлари қорнидан чиқадиган сут билан суғорамиз. Ўша томоғингиздан осонгина ўтадиган, мусаффо сут чорва ҳайвонининг қорнидан томирларига ўтувчи қон ва ташқарига чиқувчи гўнгнинг орасидан чиқади. Ҳайвон еган озуқа унинг қорнига тушади, ҳазм бўлиш жараёнида баъзиси қонга айланиб, томирларига ўтади, баъзиси сутга айланиб, елинига келади. Қолгани ахлатга айланиб, ташқарига чиқади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 14 300 |
| 8 | 13 мингдан зиёд ўқувчига мактаб кийими ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик айёми ҳамда янги ўқув йили муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими томонидан юртимиз бўйлаб кенг кўламли хайрия тадбирлари ўтказилди.
Мазкур хайрли ташаббус асосида Республикамизда фаолият юритаётган 2 161 та масжид ходимлари иштирокида 11 144 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига мактаб формалари ва ўқув қуроллари беғараз ҳадя қилинди.
Ушбу акция доирасида ажратилган кўмакнинг умумий миқдори 4 миллиард 929 миллион 995 минг сўмни ташкил этди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 12 683 |
| 9 | Farzand tarbiyasida eng muhim 3 ta qoida!
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining karimalari ustoza Odinaxon Muhammad Sodiqdan oltinga teng nasihatlar!
Ayol kishi qanday qilib ham ilmda, ham oilada muvaffaqiyatga erishishi mumkin?
Bugungi kunning eng og'riqli nuqtalariga ushbu videoda javob topasiz.
Suhbatni tomosha qiling va fikr-mulohazalaringizni yozib qoldiring.
📹 Premyera
🕋 @islomuz | 22 249 |
| 10 | Amal - iymonning mevasi
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz | 12 579 |
| 11 | #Мўминларга_эслатма
Очиқ хатни очиб берган «Очиқ хат»
Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мусулмон аҳлига жуда катта илмий мерос қолдирганлари барчамизга маълум. Таълиф этилган китобларнинг аксарияти у кишининг ҳаётлик пайтларида нашр қилинган бўлса, баъзилари машҳур уламонинг вафот этганларидан сўнг чоп қилинди. Эътиборлиси, «Очиқ хат» китобининг тақдимоти Шайх ҳазратлари иштирок этган сўнгги тадбир сифатида тарихга муҳрланди. Қуйида ана шу рисоланинг ёзилиш тарихи, асарнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги мулоҳазалар билан танишишингиз мумкин.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 331 |
| 12 | #Уламолар
Қиёматли биродар тутинганмиз
(Жалолиддин ҳожи Камолов хотиралари)
Жалолиддин ҳожи Камолов 1949 йили Марғилон шаҳрида туғилган. 1956–1966 йилларда Марғилон шаҳридаги 3-ўрта мактабда таълим олган. 1966–1968 йилларда Тошкент кооператив техникумида «Савдони ташкил этиш» мутахассислигида ўқиган. 1970–1991 йилларда Марғилон савдо идорасида сотувчи, кадрлар ва ташкилий ишлар бўлимлари бошлиғи бўлиб ишлаган. 1991–2005 йилларда Бурҳониддин Марғиноний номидаги мадрасанинг қурилиш ишларига раҳбарлик қилган, 2012–2019 йилларда «HILOL-NASHR»нинг Марғилон филиалини бошқарган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 776 |
| 13 | #Кун_дуоси
Кўп дуо қилиш
Кўп дуо қилиш сен учун тавфиқ ва енгиллик эшикларини очади.
Кўп дуо қилиш сени хотиржамлик ва сокинликда яшашга ундайди.
Кўп дуо қилиш сендан бало-офатларни даф қилади.
Қачонки дуони кўпайтирсанг: ҳаётингда яхшилик ва баракани кўрасан, мусибатлар сендан узоқлашганини гувоҳи бўласан ва қалбинг хотиржамликка тўлади.
Шундай экан, дуони кўпайтир! Буни айниқса саждада ва кечанинг охирги учдан бир қисмида (таҳажжудда) амалга ошир.
🕋 @islomuz | 15 841 |
| 14 | «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби тақдимоти ўтказилди
Бугун, 29 август куни «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари таржима ва шарҳ қилган «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли ва китоб ихлосмандлари жам бўлишди.
Тақдимотда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
китоб ҳақида айтган сўзлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди.
Сўнгра устоз Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, тақдимотга ташриф буюрганларга ташаккур изҳор қилиб, «Яхшилик ва силаи раҳм» китобининг аҳамияти ва бугунги кунда ушбу асарнинг долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 13 591 |
| 15 | Bu kitobning tarixi haqida
Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li
📹 https://www.youtube.com/watch?v=38iGHoE6uqA
🕋 @islomuz | 11 447 |
| 16 | #Тарих
Тўртинчи салиб юриши
Учинчи салиб юришидаги муваффақиятсизлик Рим папаси Иннокентий III ни (1198-1216) Қуддусга эгалик қилаётган, салибчи мамлакатларнинг асосий ғаними саналган Мисрга қарши салиб юришини тарғиб қилишга ундади. 1202 йилнинг ёзида Банифаций Монферратский бошчилигидаги рицарлар Венецияда тўпланишди. Салибчиларнинг етакчиларида Фаластинга денгиз орқали бориш учун тўланадиган маблағ йўқлиги боис улар венецияликларнинг Далмациядаги ажралиб чиққан Дар (Задар) портига қарши жазо юришида иштирок этиш тўғрисидаги шартига розилик билдиришди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 589 |
| 17 | 📣 «Яхшилик ва силаи раҳм» китобининг тақдимоти бошланди
🌐 YouTube орқали томоша қилинг
@islomuz | 13 103 |
| 18 | #Мўминларга_эслатма
Хола она ўрнида
Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилганида хотини Салмо бинти Умайс билан қизи Умома Маккада қолган эди.
Вақт ўтиб Ҳамза розияллоҳу анҳу Уҳудда шаҳид бўлди. У зотнинг хотини Салмо ҳам беморлик билан вафот этди. Қизи Умома Маккада Бани Ҳошимдан қолган оилаларнинг уйларида яшаб юрди. Ҳудайбия сулҳи бўлгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умрага келдилар. Умома: "Амаки-амаки!" деб югуриб келди. Умома Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари эди. Аммо одоб юзасидан “амаки" деди. Ўшанда у ўн ёшда эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 432 |
| 19 | #Ислом
Мадина шаҳрининг беқиёс ўрни
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, иймон худди илон инига йиғилиб олгани каби Мадинага йиғилади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да: «Ҳадиснинг зоҳирий маъноси: «Иймоннинг Мадинада доимо мавжуд бўлиши ва бошқа жойларда заифлашганда, унинг асосий маркази яна Мадинага қайтишидир. Бу шаҳарда иймоннинг қалби ва асоси бўлиб қолишини англатади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 801 |
| 20 | #Кун_дуоси
Акса орқама-орқа такрорланадиган бўлса...
فيمن تكرر منه العطاس وبيان ما جاء فيه]:
إِذَا تَكَرَّرَ العُطَاسُ مِنْ إِنْسَانٍ مُتَتَابِعاً.. فَالسُّنَّةُ أَنْ يُشَمِّتَهُ لِكُلِّ مَرَّةٍ إِلَى أَنْ يَبْلُغَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ.
Акса такрорланган киши ва у ҳақда келган нарсалар баёни:
Агар бир инсонда акса орқама-орқа такрорланадиган бўлса, тоинки уч мартагача ҳар гал жавоб бермоқлиги суннатдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 145 |
