Islom.uz
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Islom.uz
Канал Islom.uz (@islomuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 121 342 підписників, посідаючи 259 місце в категорії Релігія і духовність та 399 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 121 342 підписників.
За останніми даними від 25 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -731, а за останні 24 години на -88, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Верифікований (Офіційно підтверджено Telegram)
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 13.46%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.38% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 16 337 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 10 171 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 91.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Расмий сайти:
islom.uz
https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz
islom.uz каналлари:
@savollarislomuz
@fiqh_uz_kanal
@hilolnashr
@quranuz
@wwwislamuz
@arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
@islamuz
https://dzen.ru/islomuz”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 26 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.
Завантажуємо дані
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 26 листопада | +5 | |||
| 25 листопада | +7 | |||
| 24 листопада | +35 | |||
| 23 листопада | +12 | |||
| 22 листопада | +25 | |||
| 21 листопада | +30 | |||
| 20 листопада | +59 | |||
| 19 листопада | +44 | |||
| 18 листопада | +14 | |||
| 17 листопада | +24 | |||
| 16 листопада | +18 | |||
| 15 листопада | +91 | |||
| 14 листопада | +25 | |||
| 13 листопада | +22 | |||
| 12 листопада | +15 | |||
| 11 листопада | +28 | |||
| 10 листопада | +21 | |||
| 09 листопада | +12 | |||
| 08 листопада | +15 | |||
| 07 листопада | +1 | |||
| 06 листопада | +13 | |||
| 05 листопада | +20 | |||
| 04 листопада | +20 | |||
| 03 листопада | +24 | |||
| 02 листопада | +12 | |||
| 01 листопада | +9 |
| 2 | Абдулазиз қорининг Покистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасидаги тиловати
🕋 @islomuz | 1 |
| 3 | Абдулазиз қорининг Покистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасидаги тиловати
🕋 @islomuz | 32 |
| 4 | O'z - o'zidan hayo qilish
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz | 8 839 |
| 5 | #Ҳаж
Пайғамбаримизнинг қабрларини зиёрат қилиш
Меҳмонхонада
Мадина аэропортидан Масжиди набавийгача масофа тўғри 14 км, автойўл билан 19–20 км атрофида.
Мадинадаги меҳмонхоналар Масжиди набавийнинг атрофида жойлашган.
Меҳмонхонага бориб, хонангизга жойлашиб олганингиздан кейин таҳорат ёки ғусл қилиб, хушбўйланиб, Масжиди набавийга чиқасиз.
Йўлда қуйидаги дуони ўқийсиз:
اَللَّهُمَّ اجْعَلْ فِي قَـلْبِي نُورًا وَفِي بَصَرِي نُورًا وَفِي سَمْعِي نُورًا وَعَنْ يَمِينِي نُورًا وَعَنْ يَسَارِي نُورًا وَفَـوْقِي نُورًا وَتَحْتِي نُورًا وَأَمَامِي نُورًا وَخَلْفِي نُورًا وَاجْعَلْ لِي نُورًا.
Аллóҳуммажъал фѝ қолбѝ нýрон, ва фѝ басорѝ нýрон, ва фѝ самъѝ нýрон, ва ъан ямѝнѝ нýрон, ва ъан ясáрѝ нýрон, ва фавқѝ нýрон, ва таҳтѝ нýрон, ва амáмѝ нýрон, ва холфѝ нýрон, важъал-лѝ нýрон.
Маъноси: Аллоҳим, қалбимда нур, кўзимда нур, қулоғимда нур, ўнгимда нур, чапимда нур, устимда нур, остимда нур, олдимда нур, ортимда нур (пайдо) қилгин ва менга нур (пайдо) қилгин.
Масжид ичига киргунингизча кўпроқ салавот айтишга ҳаракат қилинг. Чунки сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келяпсиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03-07/2865-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 9 867 |
| 6 | #Уламолар
Мулла Мусохон домла
Мулла Мусохон домла 1960 йили Наманган шаҳрининг Дегрезлик даҳаси Тахтакўприк мавзеси (ҳозирги «Уфқ» кўчасида) ишчи оиласида дунёга келди. Бобоси Нуриддин қори — ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб, шўролар қатағони қурбони бўлган.
Қиблагоҳи Абдуваҳоб (1917-2003) ота ва волидаи муҳтарамаси Ойнисахон (1924-2017) ойим фарзандлари Мусохонни китоб ўқиб, билим олишга, кам гапириб, кўп эшитишга, эрта ётиб, барвақт туришга, ҳунарли бўлиб, ҳалол меҳнат ортидан ризқ топишга ундаганлар. Бунинг самараси ўлароқ у илм-маърифатга ташна, одоб-ахлоқли шахс бўлиб камол топди. Мусохон дастлабки диний таълимни машҳур пешқадам уламо мулла Нуриддин (1886-1975) домладан олишни бошлайди. 1976 йили ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, шаҳар касб-ҳунар ўқув ишлаб чиқариш комбинати (Уч комбинат)га ўқишга киради. У ерда мураббий Нўъмонхон уста[1]дан чарм-пойабзалларни бичиш-тикиш сирларини ўрганади. 1979 йили ҳарбий хизматга отланади. Ҳарбий хизматдан қайтгач, мулла Олимхон (1953-2020) домлага шогирд тушиб, яна таҳсилни давом эттиради. У устозидан Қуръони Карим, ҳадиси шариф ва фиқҳий масалалардан таълим олиб, мулла бўлиб етишади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 4 ноябрдаги 03-07/8631-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 607 |
| 7 | Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
2026 йил 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони Карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 10 207 |
| 8 | #Кун_дуоси
Бозорга кирганда айтиладиган дуо
رَوَينَا فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» وَغَيْرِهِ عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ دَخَلَ السُّوقَ، فَقَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ... كَتَبَ اللهُ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ، وَمَحَا عَنْهُ أَلْفَ أَلْفِ سَيِّئَةٍ، وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ» [ت 3428].
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бозорга кираётганда:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илааҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йуҳйии ва йумийт, ва ҳува ҳайюн лаа йамуут, биядиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр»* деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади, ундан миллионта ёмонликни ўчиради, миллион даражага кўтаради».
Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ, мулк Уникидир, ҳамд Унга хосдир, У тирилтиради ва ўлдиради, У тирикдир, ўлмайди, яхшилик Унинг қўлидадир, У ҳар нарсага қодирдир».
Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 090 |
| 9 | #Жаннат_райҳонлари
Онасининг эркатойи
Баъзан одамлар оғзидан: «У болами, у онасининг эркатойи», деган гапларни эшитиб қоламан. Худога шукрки, сен унақа эмассан. Эркатой бўлмаслигинг сени мустақилроқ улғайишингга сабаб бўлди. Онанг касалхонада ишларди. Сени айни эркалик қиладиган пайтларинг эди. Бувинг сенга қанчалик парвона бўлмасин, барибир онажонингни ишдан келишини тўрт кўзлаб кутардинг. Онанг эшикдан кириши билан қийқириб унга талпинардинг. Полапондек қанот чиқариб учмоқчи бўлардинг. Шунда онанг сени қанчалик соғинмасин: «Ҳай, ҳай, нари тур, мен гулзордан келмаяпман», деб сени ўзидан нари қиларди. Айни пайтда тўғри қиларди. Ювиниб, тараниб олгандан кейин сени қўлига оларди. Бу пайтда сен боягидек талпинмас, кўзларинг онажонингга тўйиб қолган бўларди. Бора-бора сен онажонингга талпинмай қўйдинг. Кўзларинг кулиб кутиб оладиган бўлдинг. Бу ҳолат сени болаликдан мустақил бўлишга ўргатди. Одатда эркатойлик отага, онага суяниб қолишга олиб боради. Шунинг учун биз катталар ёшларни: «Болангизни жа эркалатворманг, бошингизга чиқариб, кейин туширолмай юрасиз», деб танбеҳ берамиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 498 |
| 10 | #Мазҳабда_нажот
22 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Маълумки, Аҳли суннанинг аксар уламолари ва муҳаддислари ҳадисларнинг заифлигини билиб туриб ҳам, уларни ўз китобларида ривоят қилишади. Масалан, имом Табарий «Тарих» китобида ўз санади билан зикр қилиб айтади: «Талҳа ўзининг Алий розияллоҳу анҳуга берган байъати ҳақида «Бошим устида қилич тургани ҳолда байъат берганман», деган. Бу заиф ривоят, лекин нега Табарий буни «Тарих» китобида ривоят қилган? Тарих уламолари ёки муҳаддисларнинг бундай заиф ривоятларни келтиришдан мақсади нима бўлган?
🔗 Жавоб
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 297 |
| 11 | Бангладешда халқаро ислом молияси саммити бўлиб ўтмоқда
📆 24 ноябрь 2026 йил
📍 Дакка, Бангладеш
Бугун Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида Bangladesh Islamic Finance Summit 2026 халқаро саммити бўлиб ўтмоқда.
Саммитнинг асосий мавзуси — «Ишонч, ислоҳотлар ва ўсиш: Бангладешда шариат тамойилларига мувофиқ молиялаштириш кўламини кенгайтириш».
Тадбир мамлакатда ислом молияси тизимини ривожлантириш, унинг институционал асосларини мустаҳкамлаш ва халқаро молия бозори билан интеграциялашувини кенгайтириш масалаларига бағишланган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 9 673 |
| 12 | #Мўминларга_эслатма
Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари
Ҳазратимиз доктор Абдулҳай Орифий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: «Қачон қалбда гуноҳга қизиқиш пайдо бўлса, ўша заҳоти Аллоҳ таолога юзланиб: «Аллоҳим! Бу нафс ва шайтон мени йўлдан оздиряпти, улар мени хато йўлга солиш илинжида. Ўзинг фазлинг ва караминг ила мени муҳофаза қил!» деб мурожаат қилинг.
Қаранг, бир аёл эшикларни ёпди, қулфлади, кейин Юсуф алайҳиссаломни гуноҳга чорлади. Ўша пайт Ҳазрати Юсуфнинг қалбларида ҳам бироз гуноҳ хаёли ўтди. Ахир, у киши ҳам инсон эдилар. Инсоний талаблар у зотда ҳам мавжуд эди. Лекин гуноҳ хаёли келган вақтда иккита иш қилдилар.
Олдин дарҳол у ердан қочдилар. Ваҳоланки, эшиклар қулфланганини, ташқарига чиқиш имкони йўқлигини билардилар. Лекин у киши тоқати етган, қилиши мумкин бўлган ишни қилдилар — эшиккача қочиб бордилар. Кейин эса Аллоҳ таолога дуо қилдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/1912-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 470 |
| 13 | #Кун_дуоси
Балоланган кишининг ҳолини сўраганда...
رَوَينَا فِي «صَحِيحِ الْبُخَارِيِّ» عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: (أَنَّ عَلِيّاً رَضِيَ اللهُ عَنْهُ خَرَجَ مِنْ عِنْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي وَجَعِهِ الَّذِي تُوُفِّىَ فِيهِ، فَقَالَ النَّاسُ: يَا أَبَا حَسَنٍ، كَيْفَ أَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ فَقَالَ: أَصْبَحَ بِحَمْدِ اللهِ بَارِئاً) [خ 4447].
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Алий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан олдинги бетобликларида у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Шунда одамлар: «Эй Абу Ҳасан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирибдилар?» дейишди. «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у зот тузалган ҳолда тонг оттирибдилар», деди.
Имом Бухорий ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 975 |
| 14 | Hayo va iffat
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
🕋 @islomuz | 14 065 |
| 15 | #Ҳаж
Сафарда намоз
Уйдан чиқиб, Мадинага етиб боргунча мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз, яъни 4 ракъатли фарз намозларини 2 ракъат қилиб, қисқартириб ўқийсиз. Лекин муқим имомга иқтидо қилсангиз, тўлиқ ўқийсиз.
2 ва 3 ракъатли фарз намозлари эса ўз ҳолича тўлиқ ўқилади.
Бомдоднинг суннати ва витри вожиб намозларини ҳам ўқийсиз.
Қолган суннат намозлар: пешиннинг 4 ва 2 ракъат суннатлари, шом ва хуфтоннинг 2 ракъатли суннатларини ўқиш ё ўқимаслик ихтиёрий бўлиб, бу масаладаги хулоса гап бундай: йўлда бўлсангиз, юриш-сафар асносида ўқимаслик афзал, меҳмонхонага жойлашганингиздан кейин, айниқса, икки Ҳарамда ўқиш афзал.
Мадинада одатда 15 кундан кам турилгани учун ҳам мусофирлигингиз давом этади ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз.
Мадинадан Маккага кетаётганингизда ҳам намозларни қаср қилиб ўқийсиз.
Маккада ҳам 15 кундан кам турадиган бўлсангиз, мусофирлигингиз давом этади. Агар 15 кун ва ундан кўп турадиган бўлсангиз, муқим ҳисобланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03-07/2865-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 13 096 |
| 16 | Истанбулда фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши бошланди
2026 йил 23 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўз ишини бошлади.
Ушбу нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.
Анжуманда БАА Фатво кенгаши вакиллари, Яман вақф ва иршод вазири Туркий Абдуллоҳ Али ал-Вадеий, Фаластин Олий суд кенгаши раиси, бош қозиси Маҳмуд Сидқий Абдурраҳмон Ал-Ҳаббош, Сурия муфтийси, Фатво кенгаши раиси Усома Ар-Рифоий, Ливан муфтийси Муҳаммад Абдуллатиф Дариён каби вазирлар, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ҳамда таниқли уламолар қатнашмоқда.
Йиғилишнинг тантанали очилиш маросими “Аё София” жоме масжиди имом-хатиби Бунямин Тўпчу ўғлунинг Қуръони карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш кириш сўзи билан иштирокчиларни қутлади.
Ушбу халқаро маслаҳат йиғилиши ахборот хуружлари ва турли ғоявий таҳдидлар кучайган бугунги глобал шароитда Ислом умматининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда юзага келаётган фатво тарқоқлиги ва илмсизликка асосланган чалкаш фикрларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади.
🕋 @islomuz | 13 129 |
| 17 | #Ҳаж
Сафарда намоз
Уйдан чиқиб, Мадинага етиб боргунча мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз, яъни 4 ракъатли фарз намозларини 2 ракъат қилиб, қисқартириб ўқийсиз. Лекин муқим имомга иқтидо қилсангиз, тўлиқ ўқийсиз.
2 ва 3 ракъатли фарз намозлари эса ўз ҳолича тўлиқ ўқилади.
Бомдоднинг суннати ва витри вожиб намозларини ҳам ўқийсиз.
Қолган суннат намозлар: пешиннинг 4 ва 2 ракъат суннатлари, шом ва хуфтоннинг 2 ракъатли суннатларини ўқиш ё ўқимаслик ихтиёрий бўлиб, бу масаладаги хулоса гап бундай: йўлда бўлсангиз, юриш-сафар асносида ўқимаслик афзал, меҳмонхонага жойлашганингиздан кейин, айниқса, икки Ҳарамда ўқиш афзал.
Мадинада одатда 15 кундан кам турилгани учун ҳам мусофирлигингиз давом этади ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз.
Мадинадан Маккага кетаётганингизда ҳам намозларни қаср қилиб ўқийсиз.
Маккада ҳам 15 кундан кам турадиган бўлсангиз, мусофирлигингиз давом этади. Агар 15 кун ва ундан кўп турадиган бўлсангиз, муқим ҳисобланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03-07/2865-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 1 |
| 18 | #Силаи_раҳм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшни борасидаги васиятлари
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ».
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил менга қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб қолдим», дедилар».
Шарҳ: Жаброил алайҳиссалом қўшнига яхшилик, мурувват қилиш тўғрисида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шу қадар қаттиқ таъкидлаган эканларки, гап шундай тарзда давом этадиган бўлса, «Меросингниям қўшнинг олади», деб қолармикан, дея ўйлаган эканлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тавсия қилиб туришлари.
2. Баъзи тавсиялар, жумладан, қўшни ҳақидагиси кўп бўлгани.
3. Қўшнининг ҳаққи ниҳоятда мўътабар экани.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 14 507 |
| 19 | #Ҳикматлар
Доим Аллоҳ билан бирга бўл!
Баъзан ҳамма нарса сенга тескари бўлиб қолиб, ёлғиз Аллоҳгина сен билан бирга қолади. Шундай экан, доим Аллоҳ билан бирга бўлгин, шунда ҳамма нарса сен билан бирга бўлади.
🕋 @islomuz | 11 246 |
| 20 | Ўзбекистон делегацияси Истанбулдаги халқаро фатво анжуманида иштирок этади
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси томонидан Истанбул шаҳрида «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусида Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши ўтказилади. 2026 йил 23–26 ноябрь кунлари мазкур нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий — Идора ҳузуридаги Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация қатнашади.
Халқаро йиғинда дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакати — жумладан, БАА, Қатар, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Малайзия, Мавритания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Хорватия, Болгария, Ирландия ҳамда МДҲ давлатларидан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, фатво кенгашлари раҳбарлари ва етук исломшунос олимлар иштирок этадилар.
Анжуман кун тартибидан уммат бирлигини мустаҳкамлашда фатво идораларининг ўрни, жамоавий ижтиҳодни ривожлантириш, ахборот асридаги сунъий интеллект ва рақамли дунё шароитида фатво бериш масъулияти ҳамда фатво ишлаб чиқишда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш каби муҳим йўналишлар ўрин олган.
Шунингдек, оила институтини асраш, ёш авлод тарбияси, замонавий ақидавий ва ғоявий таҳдидларга қарши курашишга оид долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилади.
🕋 @islomuz | 12 356 |
