Islom.uz
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Islom.uz
تُعد قناة Islom.uz (@islomuz) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 121 717 مشتركاً، محتلاً المرتبة 257 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 403 في منطقة أوزبكستان.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 121 717 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 04 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -701، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -44، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 12.74%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.17% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 15 516 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 941 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 97.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Расмий сайти:
islom.uz
https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz
islom.uz каналлари:
@savollarislomuz
@fiqh_uz_kanal
@hilolnashr
@quranuz
@wwwislamuz
@arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
@islamuz
https://dzen.ru/islomuz”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 05 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.
جارٍ تحميل البيانات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 05 نوفمبر | +20 | |||
| 04 نوفمبر | +20 | |||
| 03 نوفمبر | +24 | |||
| 02 نوفمبر | +12 | |||
| 01 نوفمبر | +9 |
| 2 | #Мазҳабда_нажот
20 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Бирор масалада инсон ўз мазҳабидан жумҳурнинг мазҳабига ўтса, бунинг ҳукми қандай бўлади? Масалан, ҳанафий уламолар бир масалада жумҳурга хилоф қилса...
🔗 Жавоб
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 562 |
| 3 | #Кун_дуоси
Хўроз қичқириғи, эшак ҳанграши ва ит вовиллашини эшитганда айтиладиган зикрлар
رَوَينَا فِي «صَحِيحَيِ: «البُخَارِيِّ» وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إذَا سَمِعْتُمْ نُهَاقَ الحَمِيرِ.. فَتَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ؛ فَإِنَّهَا رَأَتْ شَيْطَاناً، وَإِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللهُ مِنْ فَضْلِهِ فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكاً» [خ 3303، م 2729].
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтон(нинг шарри)дан паноҳ сўранг, чунки у шайтонни кўрган бўлади. Хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳнинг фазлидан сўранг, чунки у фариштани кўрган бўлади», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Изоҳ: Хўрознинг қичқириғини эшитганда дуо қилиб сўрашнинг сабаби, унда фаришталар дуога омин деб, уларга истиғфор айтиб, тазарруъ ва ихлосларига гувоҳлик беришлари учундир.
رَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا سَمِعْتُمْ نُبَاحَ الْكِلَابِ وَنَهِيقَ الْحُمُرِ بِاللَّيْلِ.. فَتَعَوَّذُوا بِاللهِ، فَإِنَّهُنَّ يَرَيْنَ مَا لَا تَرَوْنَ» [د 5103].
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси итларнинг ҳуришини ёки эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранглар, чунки улар сиз кўрмаган нарсаларни кўради», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
🕋 @islomuz | 11 462 |
| 4 | Ўзбекистонда сукук бозорини шакллантириш бошланмоқда
Ўзбекистонда исломий молияни ривожлантириш жараёни янги босқичга — исломий капитал бозорини шакллантириш босқичига ўтмоқда.
Самарқанддаги халқаро исломий молия форумида Марказий банк раиси Тимур Ишметов маълум қилганидек, 2026-2030 йилларга мўлжалланган миллий «йўл харитаси» 5 та устувор йўналиш ва 39 та чора-тадбирни қамраб олган. Унда қонунчиликни такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш, молиявий саводхонлик, халқаро ҳамкорлик ва зарур инфратузилмани ривожлантириш каби йўналишлар белгиланган.
2026 йилда исломий банк фаолияти учун ҳуқуқий асос яратилганидан сўнг, энди навбат исломий қимматли қоғозлар бозорига келмоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 11 133 |
| 5 | #Суннат
Мисвокниг таркибидаги фойдалар
Азиз дўстларимизга мисвокдан фойдаланишнинг зарурлигини ва тишларни, айниқса ҳар бир намоз олдидан, яхшилаб тозалашга алоҳида эътибор бериш лозимлигини эслатиб ўтамиз.
Мисвок ҳақида сўз юритган муборак набавий ҳадислар жуда кўп. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисларини келтирсак:
عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لِلْفَمِ مَرْضَاةٌ لِلرَّبِّ
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Мисвок оғизни покловчидир ва Роббнинг розилигига сабаб бўлади».
Имом Бухорий ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 12 октябрдаги 03-07/8074-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 160 |
| 6 | Юртимиз имом-хатиблари Азҳарда малака оширмоқда
Миср Араб Республикасидаги нуфузли ал-Азҳар мажмуасида Ўзбекистондан борган 20 нафар имом-хатиб учун малака ошириш ўқувлари бошланди. Шу йил 30 октябрдан 15 ноябрга қадар давом этадиган машғулотлар диний соҳа вакилларининг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш ва халқаро тажрибани ўзлаштиришга қаратилган.
Ал-Азҳар имомлар, ваъзхонлар ва фатво тадқиқотчиларини тайёрлаш академиясида ўтаётган дарсларда имом-хатиблар араб тили, долзарб диний-ижтимоий масалалар, фатво бериш методологияси ҳамда мутаассибликка қарши курашиш йўналишларида Мисрнинг етук олимларидан сабоқ олмоқда.
Шунингдек, имом домлаларимиз ал-Азҳар мажмуасининг таълим тизими ва диний-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш тажрибаси билан танишмоқда.
Мазкур ўқувлар имом-хатибларнинг замонавий билим ва кўникмаларини бойитиш, аҳолига Ислом динининг асл моҳиятини тўғри ва таъсирчан етказиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрашда муҳим аҳамият касб этади.
Малака ошириш давомида олинган билим ва тажрибалар юртимиз масжидларидаги диний-маърифий фаолиятни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
🕋 @islomuz | 16 222 |
| 7 | #Силаи_раҳм
Яхшиликка далолат қилишнинг фазилати
عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ كُرَيْزٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: «كُلُّ مَعْرُوفٍ صَدَقَةٌ، وَالدَّالُّ عَلَى الْخَيْرِ كَفَاعِلِهِ».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Курайздан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадисдан маълум бўлишича, ҳар бир яхши ишни садақа деб тушуниш лозим экан. «Садақа» деганда маълум бир миқдордаги пулни сарфлашнигина тушунмаслик керак. Садақанинг маъноси жуда кенг бўлиб, ниятга қараб, ҳар бир катта ёки кичик амал ҳам садақа ҳисобланаверар экан.
Бировларни яхшиликка далолат қилиш, яхшиликка ундаш, чақириш, яхшиликка йўллаб қўйиш ҳам улуғ савобли ишлардан экан. Ана шу яхшиликни қилган одам қанча савоб олса, шу ишга далолат қилган, кўрсатган, тарғиб қилган киши ҳам шунча савоб олади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 644 |
| 8 | #Уламолар
Мулла Абдулазиз қори Маҳмудов
(1902-2006)
Абдулазиз Маҳмудов (Абдулазиз қори) 1902 йили Андижон вилоятининг Хонобод туманида туғилган. Отаси Мулла Маҳмуд Бухорода таҳсил олган, бобоси Шомирза ҳожи эса ҳажга кетиб, Маккада яшаб қолган илмли инсонлар бўлишган. Болаликдан ўткир зеҳнли бўлган Абдулазиз ота-она даъвати ва қизиқтириши туфайли Қуръони Каримга муҳаббат қўяди. Ўтган асрнинг бошида у мадраса таҳсили умидида Бухорои шарифга жўнайди. Бухорода Қози Розиқча домла қўлида Қуръони Каримни ёд олиб, ўн уч ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади.
Устози, асли марғилонлик бўлган Розиқча домла Октябрь инқилобидан аввал Бухоронинг ўн икки муфтийсидан бири эди. У Бухоро амири Олимхондан ҳажга бориб келиш учун изн сўраганида, амир рухсат бермайди. Шунда у Бухорони ташлаб, Марғилонга боради ва ўша ерда бир йил яшириниб юради. Гап-сўзлар тинчигач, ҳаж сафарига жўнайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 341-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 093 |
| 9 | #Уламолар
Мулла Нуруллоҳ қори Исмоилов ҳазратлари
Нуруллоҳ қори Исмоилов 1948 йил 15март куни Андижон шаҳар Oбод кўчаси 35 уйда туғилган.
1955-59 йиллар Андижон шаҳар 13-сонли мактабда таълим олди. 1959-66 йилларда Андижон шаҳар 18-сонли ўрта мактабни тамомлади.
1966-71 йилларда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида тахсил олди.
1975-76 йиллар Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасида кутубхоначи бўлиб ишлади.
1976-78 йилларда Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳари Сайрам туманида «Сайрам» жомеъ мажидида имом-хатиб лавозимида ишлади.
1978-80 йиллар кейинчалик 1987-88 йилларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар «Ислом обод» жомеъ масжидида, 1980-83 йиллар Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида имом-хатиблик қилди.
1983-87 йиллар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида тахсил олди.
1988-90 йиллар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида мударрис, 1990-93 йиллар Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида «Даъват» бўлими бошлиғи бўлиб ишлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 11 960 |
| 10 | Давлатимиз раҳбари Қўшмадрасани реставрация қилиш ишлари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Қўшмадраса ансамблига ташриф буюрди.
Абдуллахон мадрасаси XVI аср ўзбек меъморчилигининг нодир намуналаридан бири, 1588-1590 йилларда Бухоро хонлигининг Шайбонийлар сулоласидан чиққан ҳукмдори, буюк саркарда ва давлат арбобларидан бири Абдуллахон II томонидан бунёд этилган.
Мадраса режаси ва ички тузилиши мураккаб муҳандислик ечими билан анъанавий Бухоро мадрасаларидан фарқ қилади. Мажмуанинг бош кириш қисми жанубга қараган бўлиб, у кўк рангли кошин ва сирли нақшлардан терилган геометрик мозаика билан безатилган.
XVI асрда мадраса Мовароуннаҳрнинг энг йирик ва нуфузли олий таълим ва илм-фан марказларидан бири бўлган. Бу ерда илми толибларга диний ва дунёвий фанлардан дарс берилган. Хусусан, мадрасада Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид билан бир қаторда араб тили ва адабиёти, мантиқ, фалсафа, математика, геометрия, тиббиёт фанлари чуқур ўқитилган.
Ансамблнинг жанубий қисмида 1566-1567 йилларда Абдуллахон II томонидан ўз онаси шарафига бунёд этилган Модарихон мадрасаси жойлашган. Мадрасалар бир-бирига қарама-қарши, бир ўқ чизиғида қурилган.
Қўшмадраса ансамбли 2023-2024 йилларда қиймати 6 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида қисман реставрация қилинган. Бугунги кунда мазкур ансамблга 1 миллион сайёҳ ташриф буюрмоқда.
Давлатимиз раҳбарига Қўшмадраса ансамблини реставрация қилиш режаси тақдимот қилинди.
Президентимиз сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
🕋 @islomuz | 10 948 |
| 11 | Президентимиз Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни бунёдкорлик ишларининг бориши ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун Бухоро вилоятига келди.
Ташриф Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Бу ерда Қуръон тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.
Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд XIV асрда яшаб ўтган буюк аллома, тасаввуфдаги нақшбандия тариқатининг асосчисидир. Унинг мақбараси атрофида асрлар давомида шаклланган меъморий мажмуа бугун ҳам ислом оламидаги эъзозли зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.
Ҳар куни ўртача 15 мингга яқин киши зиёрат қилаётган Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаси “Ипак йўли: Зарафшон – Қорақум коридори” таркибида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 9 804 |
| 12 | #Тарих
Мусулмон олами таназзулининг сабаблари
(иккинчи мақола)
Ушбу ўринда инглиз тарихчиси Стенли Лейн-Пулнинг Салоҳиддин ҳақида ёзган китобида ушбу сулҳ тўғрисида айтган сўзларини нақл қилсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди:
«Беш йил давом этган Муқаддас уруш ниҳоясига етди. Мусулмонлар милодий 1187 йилнинг июль ойидаги Ҳиттийн урушида ғалаба қозонишларидан олдин Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ердан бир қийротига ҳам эга эмас эдилар. Аммо милодий 1192 йилнинг сентябрида Рамлада сулҳ тузилгач, улар Сурдан то ҳали ҳам насронийларнинг қўллари остида турган Ёфага қадар чўзилган бир оз ерларни ҳисобга олмаганда, бутун бир мамлакатни қўлга киритиб бўлган эдилар. Ушбу сулҳ битими Салоҳиддин хижолат тортиб, афсус қилмаса ҳам бўладиган ишлардан эди. Салибчилар эгаллаган ерларнинг каттагина қисми европаликларнинг тасарруфида эди. Йўқотилган моллар ва жонларга нисбатан олинганда натижа жуда ҳам арзимас эди. Шунинг учун Папа салиб юришига тарғиб қилганида бутун европаликлар Муқаддас заминга қараб ўрмаладилар. Император Фридрих, инглиз, француз ва Сиқиллия қироллари, австриялик герцог Леопольд, граф Флеминглар юзлаб зодагонлар ва машҳур кишиларни, насроний халқларнинг амирларини, насроний Қуддус ҳукуматининг шоҳини, Фаластиндаги насроний ҳукуматларининг қиролларини, тамплиерларнинг рицарларини, госпитальерлар табақаси ва уларнинг ботирларини ишга солди. Ана ўшаларнинг ҳаммалари Қуддусни эгаллаш, маркази Қуддус бўлган ва инқирозга юз тутган насроний ҳукуматини гуллатиб-яшнатиш учун ўз имкониятларидаги барча нарсани ишга солдилар. Аммо мазкур уринишларнинг оқибати нима бўлди? Император Фридрих бу вақт ичида вафот этди. Инглиз ва француз қироллари ўз юртларига қайтиб кетдилар. Уларнинг зодагонлар ва амирлардан иборат кўпгина маслакдошлари Ийлия ерларида дафн этилди. Қуддус эса олдингидек Салоҳиддиннинг тасарруфида қолди. Насронийларнинг улуши фақат соҳил бўйидаги кичик Акка ҳокимлиги бўлиб қолди, холос.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 353 |
| 13 | #Ислом
Исми билинмаган кишини (қай тарзда) чақириш хусусида
يَنْبَغِي أَنْ يُنَادَى بِعِبَارَةٍ لَا يُتَأَذَّى بِهَا، وَلَا يَكُونُ فِيهَا كَذِبٌ وَلَا مَلَقٌ؛ كَقَوْلِكَ: (يَا أَخِي)، (يَا فَقِيهُ)، (يَا فَقِيرُ)، (يَا سَيِّدِي)، (يَا هَذَا)، (يَا صَاحِبَ الثَّوْبِ الفُلَانِي) أَوِ (النَّعْلِ الفُلَانِيِّ) أَوِ (الفَرَسِ) أَوِ (الجَمَلِ)، أَوِ (السَّيْفِ) أَوِ (الرُّمْحِ)، وَمَا أَشْبَهَ هَذَا عَلَى حَسَبِ حَالِ الْمُنَادِي وَالْمُنَادَى.
Исми билинмаган кишини азият берилмайдиган иборалар билан чақирмоқлик лозим бўлади. Унда ёлғон ва лаганбардорлик бўлмаслиги керак. Масалан: «эй биродарим», «эй фақиҳ», «эй фақир», «эй саййидим», «эй бу», «эй фалон кийим, кавуш, от, туя, қилич, найза соҳиби» каби чақирувчи ва чақирилганлар ҳолатига қараб чақирилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 627 |
| 14 | #Кун_дуоси
Хурсандчилик хабари берилган пайтда Аллоҳга ҳамд айтиш
اِعْلَمْ: أَنَّهُ يُسْتَحَبُّ لِمَنْ تَجَدَّدَتْ لَهُ نِعْمَةٌ ظَاهِرَةٌ.. أَوِ انْدَفَعَتْ عَنْهُ نِقْمَةٌ ظَاهِرَةٌ أَنْ يَسْجُدَ شُكْراً للهِ تَعَالَى، وَأَنْ يَحْمَدَ اللهَ تَعَالَى، أَوْ يُثْنِيَ عَلَيْهِ بِمَا هُوَ أَهْلُهُ، وَالأَحَادِيثُ وَالآثَارُ فِي هَذَا كَثِيرَةٌ مَشْهُورَةٌ.
Бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бирор бало-офат кетганда, Аллоҳ таолога шу нарсанинг ҳақиқий эгаси бўлгани учун У Зотга шукр саждаси қилмоқ ва ҳамду сано айтмоқ маҳбуб амаллардандир. Бунга далил сифатида машҳур ҳадис ва асарлар кўпдир.
رَوَينَا فِي «صَحِيحِ البُخَارِيِّ» عَنْ عَمْرِو بْنِ مَيْمُونٍ فِي مَقْتَلِ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِ الشُّورَى الطَّوِيلِ: (أَنَّ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَرْسَلَ ابْنَهُ عَبْدَ اللهِ إِلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا يَسْتَأْذِنُهَا أَنْ يُدْفَنَ مَعَ صَاحِبَيْهِ، فَلَمَّا أَقْبَلَ عَبْدُ اللهِ.. قَالَ عُمَرُ: مَا لَدَيْكَ؟ قَالَ: الَّذِي تُحِبُّ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؛ أَذِنَتْ، قَالَ: الحَمْدُ للهِ، مَا كَانَ شَيْءٌ أَهَمَّ إِلَيَّ مِنْ ذَلِكَ).
Амр ибн Маймун узун ҳолда келтирилган машварат ҳақидаги ҳадисда Умар розияллоҳу анҳунинг ўлимлари ҳақидаги қилган ривоятида Умар розияллоҳу анҳу ўғиллари Абдуллоҳни Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига икки дўстлари билан бирга дафн этишга изн беришларини сўраш учун юбордилар. Абдуллоҳ келгач, Умар: «Нима гап?» деди. «Ўзингиз истаган нарса, эй мўминларнинг амири! Изн берди», деди. «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Мен учун бундан муҳим нарса йўқ эди, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 13 405 |
| 15 | 87. Moida surasi (41-47-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari
Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil
#tafsir
🌐 YouTube
🕋 @islomuz | 12 358 |
| 16 | #Уламолар
Шайх Ҳусайн Марсафий ҳозирги араб адабиёти асосчиси
«Шайх Ҳусайн Марсафий буюк уламову фузалолардандир. У зот кўплаб фанларни чуқур ўзлаштирган эди, эшитган нарсасини дарров ёдлаб олар, зеҳни жуда ўткир эди».
Аҳмад Бек Ҳусайн
Тўлиқ исми ва таваллуди
Шайх Ҳусайн ибн Абу Ҳалова Аҳмад ибн Ҳусайн Кабир Марсафий милодий 1810 йил, ҳижрий 1231 йилда Мисрнинг Қалюбия вилоятининг Банҳо марказига қарашли Марсафо қишлоғида туғилган. Марсафо қадимий қишлоқ бўлиб, у ердан кўплаб муфассир, муҳаддис, фуқаҳо, мутасаввиф ва адиблар етишиб чиққан, уларнинг аксарияти Марсафий нисбасини олган. Шайх Ҳусайн Марсафий ҳам ана шулар жумласидандир.
Синов
Шайх Ҳусайн Марсафий уч ёшида оғир касалликка чалиниб, кўриш қобилиятини бутунлай йўқотган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 453 |
| 17 | 🇵🇰 Покистонда қимматли қоғозлар учун савдо майдони ишга туширилди
Pakistan Stock Exchange (PSX) 2026 йил 29 октябрдан бошлаб Shariah-Compliant Trading Counter — Шариатга мувофиқ савдо майдонини ишга туширди. Бу Покистонда ислом капитал бозорини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, чакана ва институционал сармоядорларга қимматли қоғозларни Шариат тамойиллари асосида бир жойда савдо қилиш имконини беради.
Махсус савдо майдонида:
Шариатга мувофиқ акциялар;
давлат Ижара сукуки;
корпоратив сукук савдоси амалга оширилади.
Шу билан бирга, Шариатга мувофиқ бўлмаган қимматли қоғозлар, қисқа сотув (short selling) ва деривативлар савдосига рухсат берилмайди.
Янги тизимнинг муҳим жиҳатларидан бири — фоиз асосидаги Margin Trading System (MTS) блокланади.
Унинг ўрнига Murabaha Share Financing (MSF) таклиф этилади. Яъни, молиялаштирувчи акцияни сотиб олиб, сармоядорга олдиндан маълум бўлган устама билан муддатли тарзда сотади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 11 181 |
| 18 | #Тарих
Мусулмон олами таназзулининг сабаблари
(биринчи мақола)
Мусулмонлар Рим империясининг барча муқаддас қадамжолар жойлашган шарқий қисмини фатҳ қилган пайтдан буён Европа Ислом умматига нисбатан кек сақлаб келарди. Лекин у пайтда мусулмонлар ҳар қандай ҳужумни даф қила оладиган даражада кучли эди. Шунинг учун Европа халқлари уларга қарши чиқишга журъат қила олмасдилар. Бироқ XI асрнинг охирига келиб, вазият ўзгарди. Фаластин ва Шомдаги мусулмон мамлакатларига ҳужум қилиш учун бутун Европа қитъаси бўйлаб салибчиларнинг улкан армиялари ташкил қилинди. 1099 йилда (ҳижрий 492 йил) салибчилар Қуддуси шарифни босиб олишди ва Фаластиннинг катта қисмини қўлга киритишди.
Стенли Лейн-Пул (1854-1931) уларнинг босқинчилик ҳаракатларини шундай тасвирлайди: «Салибчилар ёғочга ёриб кирган понадек бостириб киришар, баъзан улар Муҳаммад (солаллоҳу алайҳи васаллам) империясининг ўзагини парчалаб ташлайдигандек туюларди» («Саладин», 25-бет).
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 985 |
| 19 | #Ислом
Кариҳ кўрилган исмлар
رَوَينَا فِي «صَحِيحِ مُسْلِمٍ» عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تُسَمِّيَنَّ غُلَامَكَ يَسَاراً، وَلَا رَبَاحاً، وَلَا نَجِيحاً، وَلَا أَفْلَحَ، فَإِنَّكَ تَقُولُ: أَثَمَّ هُوَ؟ فَلَا يَكُونُ، فَيَقُولُ: لَا». إِنَّمَا هُنَّ أَرْبَعٌ فَلَا تَزِيدُنَّ عَلَيَّ [م 2137].
وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَغَيْرِهِ مِنْ رِوَايَةِ جَابِرٍ، وَفِيهِ أَيْضاً النَّهْيُ عَنْ تَسْمِيَتِهِ بَرَكَةَ.
Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зинҳор қулингга Ясор, Рабоҳ, Нажиҳ ёки Афлаҳ деб исм қўйма. Чунки «Фалончи борми» десанг, у бўлмаса, «Йўқ» дейишади».
(Ровий айтади) «Улар тўрттадан бошқа эмас. Мен айтгандан зиёда қилманглар».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Афлаҳ – нажот топди, Робаҳ – фойда, Ясор – енгиллик, Нофеъ – манфаат берувчи деган маъно англатади. Масалан, «Робаҳ (Фойда) борми?» дейилса, «Йўқ» деган жавоб берилиши мумкин.
Абу Довуд Жобир розияллоҳу анҳу ва бошқалардан қилган ривоятида «Барака» деб номлашдан ҳам қайтариқ бор.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 165 |
| 20 | 🇺🇸 II Shimoliy Amerika Qur’on Musobaqasining ikkinchi kun boshlandi!
Aziz yurtdoşlar, II Şimoliy Amerika Qur’on Musobaqasini YouTube orqali kuzatişingiz mumkin.
Qur’on atrofida birlaşaylik!
📹 Jonli efir: https://www.youtube.com/watch?v=mfFTaRcRxio | 20 509 |
