en
Feedback
Islom.uz

Islom.uz

Open in Telegram

📈 Analytical overview of Telegram channel Islom.uz

Channel Islom.uz (@islomuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 124 105 subscribers, ranking 250 in the Religion & Spirituality category and 374 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 124 105 subscribers.

According to the latest data from 25 August, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -918 over the last 30 days and by -70 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 15.16%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 9.96% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 18 828 views. Within the first day, a publication typically gains 12 369 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 112.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 26 August, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

124 105
Subscribers
-7024 hours
-1867 days
-91830 days
Posts Archive
Islom.uz
124 097
🇺🇸 Ummon ortida Qur'on sadosi | Hujjatli film 2025-yilda Shimoliy Amerikadagi o‘zbek musulmonlari tomonidan ilk bor tashkil etilgan Qur’on musobaqasi ko‘plab yurtdoshlarimizni birlashtirgan unutilmas voqea bo‘ldi. Musobaqaning tashkil etilishi, hayajonli lahzalari va ishtirokchilar taassurotlari haqida “Ummon ortida Qur’on sadosi” nomli hujjatli film tayyorlandi. 📖 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar: “Sizlarning eng yaxshilaringiz — Qur’onni o‘rgangan va uni boshqalarga o‘rgatganlaringizdir.” (Imom Buxoriy, 5027-hadis) 🌐 https://youtu.be/M7aqnPbfaVk 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Одоб Аллоҳ силаи раҳм қилганни яхши кўради
عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: مَنِ اتَّقَى رَبَّهُ، وَوَصَلَ رَحِمَهُ، نُسِئَ فِي أَجَلِهِ، وَثَرِيَ مَالُهُ، وَأَحَبَّهُ أَهْلُهُ. Ибн Умардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши кўради», дедилар».
Шарҳ: Бу ерда ҳам силаи раҳм қилган одамга нафақат у дунёда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлиши таъкидланмоқда. Демак, силаи раҳм умрни зиёда қиладиган, ажални орқага сурадиган, ўз аҳлининг, яъни қавм-қариндошларининг муҳаббатига сазовор қиладиган нарса экан. Шунинг учун силаи раҳмга, қариндошларга яхшилик қилишга катта эътибор беришимиз лозим. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг умри узоқ бўлиши. 2. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг моли кўп бўлиши. 3. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган киши аҳлининг, яъни барча яқинларининг муҳаббатига сазовор бўлиши. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда Ўзбекистон Марказий банки ва Bank Negara Malaysia ислом
Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда Ўзбекистон Марказий банки ва Bank Negara Malaysia ислом молиясини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув Silk Road Finance and Technology Forum доирасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда ислом молиясини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жумладан: исломий банклар ва «исломий дарчалар»ни лицензиялаш; ислом молияси учун махсус солиқ режимини жорий этиш; икки босқичли Шариат бошқаруви тизимини шакллантириш; Марказий банк ва тижорат банклари ҳузурида Ислом молияси кенгашларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Малайзия томони эса ислом молияси экотизимини ривожлантириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Хусусан, марказлашган Шариат бошқаруви, исломий банк маҳсулотларини босқичма-босқич жорий этиш ва уларни кенг истеъмолчилар учун жозибадор қилиш механизмлари ҳақида фикр алмашилди. Малайзияда ислом молияси тизимини ривожлантириш 1983 йилдан бошланган. Учрашувда муҳим бир фикр алоҳида таъкидланди: Ислом молияси фақат диний нуқтаи назардан эмас, балки мижозлар ва бизнес учун қўшимча қиймат яратадиган замонавий молиявий тизим сифатида ривожлантирилиши керак. Учрашув якунида Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси соҳасида тажриба ва билим алмашинувини янада кучайтиришга келишиб олди. 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Мўминларга_эслатма Қуръонни унутишдан сақланиш Қуръондан бир порами, икки порами, уч, тўрт ёки ундан кўпроқ ёдлаган, ҳифз қи
#Мўминларга_эслатма Қуръонни унутишдан сақланиш Қуръондан бир порами, икки порами, уч, тўрт ёки ундан кўпроқ ёдлаган, ҳифз қилган бўлсанг... Уларни унутиб қўйишдан огоҳ бўл, сўнгра огоҳ бўл. Ушбу Қуръон поралари (жузлари) билан сен тез кунда Роббингга йўлиқасан. Вазият, шароитлар қандай бўлишига қарамасадан уларни (доимо такрорлаб юриш ила) маҳкам тут. Бу (ҳифз қилган) поралар сенинг гўштинг ва қонингдир. Бу поралар ҳеч бир муболағасиз сенинг молу дунёинг ва аҳлингдан-да, (Қиёмат кунида сен учун) қийматлироқдир. Ушбу (Қуръондан ёд олган) пораларингни доимо дарс қилиб (такрорлаб, пишитиб) юргин. Уларни асло унута кўрмагин... Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
Alloh isrofgarlarni sevmaydi... Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Ислом Изн сўраш وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيِ: «البُخَارِيِّ وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَ
#Ислом Изн сўраш وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيِ: «البُخَارِيِّ وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الاِسْتِئْذَانُ ثَلَاثٌ، فَإِنْ أُذِنَ لَكَ وَإِلَّا.. فَارْجِعْ» [خ 2062، م 2154]. وَرَوَينَاهُ فِي «الصَّحِيحَينِ» أَيْضاً عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَغَيْرِهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ [خ 6245، م 2153/34]. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изн сўраш уч мартадир. Агар изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Мўминларга_эслатма Муҳаббат арқони Сумома Авфий бир аёлга совчи қўйди. Аёл унинг касби ҳақида сўради. Сумома унга шундай шеъ
#Мўминларга_эслатма Муҳаббат арқони Сумома Авфий бир аёлга совчи қўйди. Аёл унинг касби ҳақида сўради. Сумома унга шундай шеърий мактуб ёзди: Жавобим бу касбинг не деб сўраганга: "Ҳар кўчада ботирлар билан олишиш!" Туғлар тикилиб, икки саф тортилганда Ботирлар бўйнига қилич-ла уриш! Аёл Сумоманинг шеърини ўқигач, унга шундай жавоб хати битди: "Сен арслон экансан. Ўзингга урғочи арслон қидир. Мен эса урғочи кийикман. Эркак кийикка муҳтожман!" Кўп эркаклар аёлларни кучли ва қаттиққўл эркаклар қизиқтиради деб ўйлашади. Улар билишмайдики, аёлларнинг қалбини юмшоқлик ва мулойимлик билан асир қилиш мумкин. Инсонларни, эркак бўладими, аёлми, ёш бўладими, қарими, боғлаб олиш учун энг фойдали арқон муҳаббат арқонидир! 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
Ўзбекистонда банкларни исломий маҳсулотлар учун лицензиялаш жараёни бошланди Ўзбекистонда ўтган ойда кучга кирган янги қонун
Ўзбекистонда банкларни исломий маҳсулотлар учун лицензиялаш жараёни бошланди Ўзбекистонда ўтган ойда кучга кирган янги қонун асосида исломий дарча очишга талабгор банкларни лицензиялаш жараёни бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири билан суҳбатда Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров маълум қилди. У исломий банклардан аввал анъанавий банкларда исломий дарчалар очилишини тахмин қилди. Натижада аҳоли банкларга анъанавий депозитлар билан бирга, исломий (инвестициявий) омонат қўйиши ҳам мумкин бўлади. Тошкентда ўтказилаётган Silk Road Finance and Texnology халқаро форуми доирасида исломий молия учун ҳуқуқий ва институционал имкониятларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. Kun.uz мухбири Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров билан шу ҳақда суҳбатлашди. “Ҳозирда анъанавий банк маҳсулотларига муқобил равишда исломий молия хизматлари ҳам кириб келмоқда. Агар тарихга назар ташласак, кўп тўсиқлар илгари мавжуд эди: қонунчилик йўқ эди, аниқ механизмлар шаклланмаган эди. Яқинда ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун қабул қилинди. Дастлаб исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиш микромолия ташкилотларига рухсат берилган эди, энди эса исломий банк фаолиятига ҳам қонун билан рухсат берилди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Жамият Кейинги авлодга қолаётган ер Алҳамдулиллаҳ, юртимизда киши кўзини қувонтирадиган, хушҳаво, гўзал манзарали табиат гўш
#Жамият Кейинги авлодга қолаётган ер Алҳамдулиллаҳ, юртимизда киши кўзини қувонтирадиган, хушҳаво, гўзал манзарали табиат гўшалари жуда кўп. Ёзнинг иссиқ кунларида тоғ ёнбағирининг ана шундай соя-салқин масканларида, дарё ва кўллар бўйида мириқиб ҳордиқ чиқариш кишига ҳузур бағишлайди. Аммо тан олиш лозим: кўм-кўк майсазорлару яшнаб турган дарахтзорлар, шарқираб оқаётган сойлар – ўша жойларга ташлаб кетилган маиший чиқиндилар – полиэтилен пакетлар, ичимликлардан қолган пластик идишлару қоғоз қадоқлар ва бошқа нарсалар билан булғаниб ётганини кўриб, беихтиёр юрак-бағрингиз эзилади. Шаҳарларимиздаги аҳволни ҳам бундан яхши деб бўлмайди: асосан турар жойлар атрофлари, сув ҳавзалари, яъни ариқлар ва каналлар, катта-кичик йўл ёқалари, бекатлару боғча-мактабларга, бозорларга туташ ҳудудларга турли хилдаги чиқитларнинг ташлаб кетилиши, афсуски, одатий ҳолга айланиб қолмоқда. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
Бангладешда исломий банк амалиёти бошланди Шри-Ланканинг етакчи хусусий банкларидан бири — Commercial Bank of Ceylon PLC (CBC
Бангладешда исломий банк амалиёти бошланди Шри-Ланканинг етакчи хусусий банкларидан бири — Commercial Bank of Ceylon PLC (CBC) Бангладешда Шариат тамойилларига мувофиқ банк амалиётини расман йўлга қўйди. Янги йўналиш 2026 йил 23 август куни расмий равишда ишга туширилди. Банк раҳбариятининг маълум қилишича, ушбу ташаббус Бангладешда мижозларнинг ўзгариб бораётган молиявий эҳтиёжларини қондириш ҳамда банк хизматлари портфелини кенгайтиришга қаратилган. CBC нима таклиф қилмоқда? Банк исломий банк хизматларини ўзининг Бангладешдаги мавжуд фаолиятига янги йўналиш сифатида қўшмоқда. Асосий мақсад мижозларга шариат талабларига мувофиқ молиявий ечимларни тақдим этиш ва ахлоқий қадриятларга асосланган молиявий хизматларни ривожлантириш. Банкнинг ушбу қарори Бангладеш бозорида исломий молияга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани шароитида амалга оширилди. CBC раҳбарияти исломий банк хизматларини жорий этишни мамлакатдаги молиявий экотизимни ривожлантиришда муҳим стратегик қадам сифатида баҳоламоқда. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Нуқтаи_назар У зот бунга муносибдир «У шунчаки ўз даврининг маҳсули ёки жамиятдаги ўзгаришлар акс-садоси эмас эди. У зот жуд
#Нуқтаи_назар У зот бунга муносибдир «У шунчаки ўз даврининг маҳсули ёки жамиятдаги ўзгаришлар акс-садоси эмас эди. У зот жуда чуқур маънавий ва ижтимоий инқирозни ҳис эта олган ва унга башарият тарихини ўзгартириб юборган ягона тўғри ечимни бера олган буюк ислоҳотчи эди». Уилям Монтгомери Уотт, шотландиялик исломшунос, профессор. 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
CNN, Euronews, BBC, TRT World каби дунёнинг етакчи ОАВлари бир майдонда: Тошкентда глобал медиафорум очилади Бугун, 25 август
+3
CNN, Euronews, BBC, TRT World каби дунёнинг етакчи ОАВлари бир майдонда: Тошкентда глобал медиафорум очилади Бугун, 25 август куни Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафорумининг расмий очилиши бўлиб ўтади. Унда қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида йирик халқаро телеканаллар ва ахборот агентликлари раҳбарлари ҳамда вакиллари, журналистлар, ноширлар, кинематографлар, олимлар, тадқиқотчилар ва рақамли технологиялар соҳаси мутахассислари бор. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Ислом Саломнинг мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳ ҳолатлари Билингки, саломни оммавий қилишга буюрилганмиз. Лекин бу баъзи ҳолатда т
#Ислом Саломнинг мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳ ҳолатлари Билингки, саломни оммавий қилишга буюрилганмиз. Лекин бу баъзи ҳолатда таъкидланган ва баъзи ҳолатда енгиллатилган ва баъзи ҳолатда ман қилинган. Аммо таъкидлаб маҳбуб саналганларининг ҳудуди йўқдир. Яна билингки, тирикка ҳам, вафот қилганга ҳам салом берилади. Аммо саломнинг макруҳ, енгиллатилган ва мубоҳ ҳолатларини истисно қилиб, бир оз баён қилишга эҳтиёж бор. Масалан, киши бавл, жимоъ ва шуларга ўхшаш нарсага машғул бўлиб турганида салом бериш макруҳдир. У жавобга ҳам ҳақдор эмас. Яна ухлаётган ёки эснаётган, намоз ўқиётган, муаззин намозга азон ёки иқомат айтаётган бўлса ёхуд ҳаммомда бўлса ёки шунга ўхшаш саломни афзал кўрилмайдиган ишларда ҳам салом берган киши жавобга ҳақдор эмас. Аммо овқатланаётган бўлса-ю оғзида луқма бўлмаса, саломнинг зарари йўқдир. Жавоб бериш у кишига вожиб бўлади. Олди-сотди ва бошқа муомалаларда салом берилса, жавоб бериш вожибдир. Аммо жумага хутба ўқилиб турганда салом бериш макруҳдир. Чунки хутбада жим туришга буюрилганмиз. Энди шунга хилоф қилиб салом бериб қўйса, жавоб бериладими? Бунда бир оз ихтилоф бор. У амал қилмагани учун жавоб қайтарилмайди, деганлар бор. Агар хутбада жим туриш вожиб, дейилса, саломга алик олмайди. Агар хутбада жим туриш суннат, дейилса, ўша ҳозир бўлганлар орасидан бир киши жавоб қайтаради. Бир кишидан кўпи жавоб қайтармайди деганлар ҳам бор. Аммо Қуръон қироати билан машғул кишига бериладиган салом ҳақида Абул Ҳасан ал-Воҳидий: «Тарк қилган афзалдир», дейдилар. «Агар салом берилса, ишора билан жавоб бериш кифоя қилади. Агар Қуръон ўқиётган киши лафз ила саломга алик олса, «Аъузу»ни айтиб, яна тиловатга қайтади». Бу Воҳидий фикрлари эди. Бунга бир оз эътибор қилишга тўғри келади. Зоҳирий олиб қаралганда, Қуръон ўқиётган киши лафз ила алик олади. Аммо хотирни жамлаб, берилиб дуо билан машғул бўлаётган кишини Қуръонга машғул бўлаётганга ўхшатиш мумкин. Фикримча, ана шу ҳолда унга салом бериш макруҳдир. Чунки бу унга овқатланишдаги машаққатдан ҳам кўпроқ қийинчилик олиб келади. Аммо эҳромдаги талбия айтувчи кишига салом бериш макруҳдир. Чунки талбияни тўхтатиш макруҳ. Борди-ю салом берилса, лафз ила алик олиб қўяди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Кун_дуоси Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи Сумома Авфий бир аёлга совчи қўйди. Аёл унинг касби ҳақида сўради. Сумома унга шун
#Кун_дуоси Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи Сумома Авфий бир аёлга совчи қўйди. Аёл унинг касби ҳақида сўради. Сумома унга шундай шеърий мактуб ёзди: Жавобим бу касбинг не деб сўраганга: "Ҳар кўчада ботирлар билан олишиш!" Туғлар тикилиб, икки саф тортилганда Ботирлар бўйнига қилич-ла уриш! Аёл Сумоманинг шеърини ўқигач, унга шундай жавоб хати битди: "Сен арслон экансан. Ўзингга урғочи арслон қидир. Мен эса урғочи кийикман. Эркак кийикка муҳтожман!" Кўп эркаклар аёлларни кучли ва қаттиққўл эркаклар қизиқтиради деб ўйлашади. Улар билишмайдики, аёлларнинг қалбини юмшоқлик ва мулойимлик билан асир қилиш мумкин. Инсонларни, эркак бўладими, аёлми, ёш бўладими, қарими, боғлаб олиш учун энг фойдали арқон муҳаббат арқонидир! 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Ҳаж Абу Қубайс ва Қуъайқиъон тоғлари Ушбу тоғ Сафо ҳамда Масжидул Ҳаромгача чўзилган бўлиб, денгиз сатҳидан 420 метр, тоғ эт
#Ҳаж Абу Қубайс ва Қуъайқиъон тоғлари Ушбу тоғ Сафо ҳамда Масжидул Ҳаромгача чўзилган бўлиб, денгиз сатҳидан 420 метр, тоғ этагидан 120 метр баландликдадир. Бу тоғда биринчи бўлиб қурилиш ишларини олиб борган шахснинг исми Абу Қубайс бўлгани учун ҳам тоғ унинг номи билан аталган. Баъзилар тоғнинг бундай номланишига бошқа сабабларни келтиришади. Жоҳилият даврида бу тоғ Амин деб ҳам аталган. Чунки Ҳажарул асвад ушбу тоғда сақланган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинганидек, қора рукн (тош) осмондан туширилган ва у Абу Қубайс тоғига қўйилган. У гўёки оқ биллурга ўхшар эди. У ерда қирқ йил тургач, Иброҳим алайҳиссалом қурган пойдеворга қўйилган. Имом Мунзирий: «Бу ҳадисни Имом Табароний «Кабир» китобларида саҳиҳ санад билан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар», деб айтганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Озарбайжон саммит
+5
Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат қилинди   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди. Ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди. Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади. Манба: Prezident.uz @islomuz

Islom.uz
124 097
#Нуқтаи_назар Юксак ахлоқ «Мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам болалик чоғиданоқ юксак ахлоқи ва яхши
#Нуқтаи_назар Юксак ахлоқ «Мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам болалик чоғиданоқ юксак ахлоқи ва яхши хулқ-атвори туфайли «амин» — ишончли, омонатдор дея аталган. У зотни яхши танимаган киши унинг фазилатларини муносиб баҳолай олмайди. Аммо бу борада билим ва тажрибага эга бўлган киши унинг буюк тарихини тафаккур қилар экан, ана шу тарих Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарлар ва дунё мутафаккирлари сафининг пешқадамига олиб чиққанини англайди». Сэр Уилям Муир, шотландиялик тарихчи, шарқшунос, ислом тарихи бўйича тадқиқотчи 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Саҳобалар_ҳаёти Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу биринчи халифа даврида иккинчи ваз
#Саҳобалар_ҳаёти Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу биринчи халифа даврида иккинчи вазир бўлган бўлсалар, иккинчи халифа, яъни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида халифага яна ҳам яқинроқ бўлдилар. Ҳеч бир шуро мажлиси у кишисиз ўтмас, халифа ҳам ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг фикрларини олмай туриб, бирор катта ишга қарор қилмас эдилар. Қуйида ана шундай пайтларда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзларини қандай тутганликлари ҳақидаги маълумотларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Мадоинни фатҳ этганларидан сўнг ўша ерда биринчи бор Жумъа номозини ҳам қоим қилдилар ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга суюнчилик хабари билан ўлжанинг бешдан бирини юбордилар. У киши ўлжаларга қараб туриб: «Буни адо қилган қавм, албатта, омонат эгаларидир», дедилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
#Уламолар Шайх Муҳаммад Латиф Жуман ҳазратлари (1958-2021) Ислом динига ҳизмат қилган юртимиз уламоларидан бири шайх Муҳаммад
#Уламолар Шайх Муҳаммад Латиф Жуман ҳазратлари (1958-2021) Ислом динига ҳизмат қилган юртимиз уламоларидан бири шайх Муҳаммад Латиф домла Жуман раҳматуллоҳи алайҳ 1958 йил 19 декабрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида диний оилада таваллуд топган. Отаси Олим Жуманов, онаси Оиша Назаралиева Аллоҳ таоло уларни раҳматига олсин. Олим Жуманов раҳматуллоҳи алайҳ ўз даврининг фақиҳи, буюк уламоларидан бўлиб, тасаввуф илмида пешқадамлардан бўлган. Муҳаммад Латиф домла бошланғич таълим ва сарф, наҳв илмларини отасидан ўрганган. Муҳаммад Латиф Жуманов Ўрта Чирчиқ туманидаги «Алишер Навоий» (ҳозирда Ғафур Ғулом) номли 18-сонли ўрта мактабда таҳсил олган. 1978 йилда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасига ўқишга кирган. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz

Islom.uz
124 097
76. Niso surasi (134-143-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐  YouTube 🕋 @islomuz