Muslimaat.uz
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Muslimaat.uz
Channel Muslimaat.uz (@muslimaatuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 53 018 subscribers, ranking 998 in the Religion & Spirituality category and 1 402 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 53 018 subscribers.
According to the latest data from 23 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -506 over the last 30 days and by -80 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 37.08%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 23.66% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 19 673 views. Within the first day, a publication typically gains 12 551 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 239.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.
Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 24 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 24 July | +5 | |||
| 23 July | +3 | |||
| 22 July | +1 | |||
| 21 July | +1 | |||
| 20 July | +2 | |||
| 19 July | +7 | |||
| 18 July | +12 | |||
| 17 July | +30 | |||
| 16 July | +18 | |||
| 15 July | +13 | |||
| 14 July | +11 | |||
| 13 July | +12 | |||
| 12 July | +11 | |||
| 11 July | +9 | |||
| 10 July | +20 | |||
| 09 July | +46 | |||
| 08 July | +12 | |||
| 07 July | +33 | |||
| 06 July | +3 | |||
| 05 July | +1 | |||
| 04 July | +9 | |||
| 03 July | +15 | |||
| 02 July | +33 | |||
| 01 July | +13 |
| 2 | Кўкрак безларининг кичиклиги сабаби нимадан бўлиши мумкин?
💬 Қиз болада кўкрак безларининг кичиклиги (гипоплазия) туғма ҳолат ёки муайян касаллик сабабли юзага келганини аниқлаш учун бир неча босқичли текширувлар ўтказилади. Бунда шифокорлар қуйидаги усуллардан фойдаланадилар:
Тиббий анамнез йиғиш. Аввало, беморнинг тиббий тарихи ўрганилади. Жумладан, оилавий анамнез, туғилиш ва ўсиш ривожланиши, ўтказилган касалликлар ҳамда бошқа саломатликка оид маълумотлар таҳлил қилинади.
👩🔬Феруза Обидова, muslimaat.uz шифокори
Физик кўрик. Кўкрак безларининг ривожланиш даражаси, тўқималар ҳолати ва бошқа ташқи белгилари баҳоланади. Шунингдек, тери ва тана ривожланишига ҳам эътибор қаратилади.
😀@Muslimaatuz | 9 252 |
| 3 | Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга тонг отганда ўн марта, кеч кирганида ўн марта салавот айтса, қиѐмат куни шафоатимга эришади”, дедилар.
Имом Табароний ривояти.
😀@Muslimaatuz | 16 843 |
| 4 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун ЖУМА🌹
— 24 июль 2026
— 10 Сафар 1448
📿Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг самарасидан бири Сирот устида ва ундан ўтишда қадамнинг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлишида бўлади.
✍️“Жалаул афҳаам” асаридан.
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».
«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад.
😀@Muslimaatuz | 16 325 |
| 5 | Болаларингизга албатта ўргатинг!
👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:
«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатардилар. Абу Довуд, Термизий, Ибн Сунний ривояти. ("Азкор" китобидан).
Абдуллоҳ ибн Амр шу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди. Агар ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб бўйнига осиб қўярди.
😀@Muslimaatuz | 12 196 |
| 6 | Жинсий зўравонликка учраган болалар қайси мутахассисга мурожаат қилиш керак?
❓Ассалому алайкум! Жияним ўғил бола. Ота-онаси ажрашган, онаси уни ёлғиз ўзи тарбия қилган. У 8–9 ёшидан бошлаб ўғирлик қилиш ва уйдан тез-тез кетиб қолиш каби одатлар чиқарди. Ҳатто мактабга боришни ҳам истамай қўйди.
Яқинда билишимча, унга 8–9 ёшлигида ўзидан уч ёш катта бўлган қўшни йигит томонидан жинсий зўравонлик қилинган экан. Бу ҳолат бир неча марта такрорланган. У бу ҳақда айтишдан қўрққан ва узоқ вақт яшириб юрган. Кейинчалик оғриқлар сабабли бу ҳолат маълум бўлди.
Шундай вазиятда болани биринчи навбатда қайси шифокорга кўрсатишимиз керак? Унга қандай ёндашиш лозим?
💬Ваалайкум ассалом. Бу жуда нозик ҳолат. Энг муҳими — бу бола айбдор эмас. У кичиклигида жинсий зўравонлик қурбони бўлган. Бундай ҳолат боланинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади ва кейинчалик хулқ-атворида муаммолар (ўғрилик, уйдан кетиш, мактабдан узоқлашиш, болаликча ҳаракатлар) пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун буни жазо билан эмас, даволаш ва қўллаб-қувватлаш билан ҳал қилиш керак.
👉Биринчи навбатда энг тўғриси болалар психиатри ёки болалар психологи, болалар психотерапевтига мурожаат қилинг.
👉Болаликдаги жинсий зўравонлик психик травма ҳисобланади.
Бу баъзан посттравматик стресс, хавотир, агрессия, ўғрилик ёки қочиб кетиш каби ҳолатларга олиб келиши мумкин. Мутахассис бола билан махсус терапия (суҳбат, психотерапия) ўтказади.
Кўп ҳолларда психолог + психиатр бирга ишласа, яхши натижа беради. Инсон қаттиқ травма олган ёшда руҳий ривожланиш бироз тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун у баъзан болаларча ҳулқ-атворда бўлиши табиий.
👉Иккинчидан, уйдагилар бола билан муносабатида жуда муҳим қоидаларга аҳамият бериши лозим:
✖️унга “сен айбдорсан” деб айтмаслик;
✖️уни қўрқитмаслик ёки уялтирмаслик;
✖️уни кўпроқ эшитиш ва тушуниш керак;
👉“Сенга ишонаман, сен айбдор эмассан” деб тез-тез такрорлаб, уни қўллаб-қувватлаб туриш керак. Бундан муносабатлар ва қўллаб-қувватловчи сўзлар болага жуда катта даво бўлади.
👉Болага тиббий ёрдам, яхши муҳит ва яхши муносабатлар жуда зарур бўлади. Мактабдаги дарсларни ҳам қолдириши травмага боғлиқ бўлиши мумкин. Даволанишдан кейин болани аста-секин спорт билан шуғулланишга, ҳунар ўрганишга, турли курсларга жалб этинг. Зўравондан болани узоқроқ тутинг, у кимсага нисбатан қонуний чора кўринг.
Наргиза Қурбонова, muslimaat.uz шифокори
🌸@Muslimaatuz | 12 765 |
| 7 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун пайшанба
— 23 июль 2026
— 9 Сафар 1448
🕊Қушлар чумолинини ейди, ўлганидан кейин чумолилар қушни ейди. Ҳаётда воқеалар, вазиятлар ўзгариб, айланиб туради. Шундай экан, ҳеч кимга паст назар билан қараманг! Кўпчилик одамлар унга хизмат қилаётганларни менсимайди, ўзини пастга урганларни эса кўкларга кўтаради...
🤲Аллоҳим, қалбларимизни кибр ва манманликдан поклагин. Бизга тавозе, гўзал хулқ ва инсоф ато этгин.
😀@Muslimaatuz | 19 764 |
| 8 | Бугун, 22 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк магистрантларига диплом топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Битирувчи магистрантлар юртимиз ва хорижий нашрларда 52 та илмий мақола нашр эттиргани, “Саҳиҳи Бухорий”, “Сунани Термизий”, "Тафсири Насафий", "Ҳидоя", "Ақоиди Насафий" каби мўътабар манбалар бўйича 53 та илмий ижозат шаҳодатномаси олгани, барчасининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи 90% дан юқори бўлгани, тил бўйича маҳаллий ва халқаро сертификатлар билан бирга рақамли технологиялар, 3D моделлаштириш ва халқаро Ислом молияси ҳужжати (CPSS) соҳиби эканлари юқори баҳоланди.
Мана шундай юксак натижаларни қўлга киритган битирувчи 10 нафар (саккиз нафари йигит ва икки нафари қиз) магистрларга Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов Давлатимиз Раҳбарининг 20 миллион сўмдан пул мукофоти сертификатларини тантанали равишда топширди.
😀@Muslimaatuz | 12 966 |
| 9 | Ота-онанинг «раҳмат» дегани бошқача бўларкан...
Бугун бир видеога кўзимиз тушди. «Нажот Таълим»да SMM курсини битириб, ҳозир маркетолог сифатида ҳам ишлаб келаётган ёш йигитнинг онасига ташаккурнома топширишибди.
Энг таъсирлиси эса онасининг кўзларидаги қувонч ёшлари эди
Чунки баъзан фарзанд бўлиб, «Ота-онамга нимадир қилиб берай, менга қилган хизматларини қайтарай», деб ҳаракат қиламиз. Лекин ота-она учун уларга нимадир беришимиз эмас, балки халқнинг оддий бир раҳмати ҳам катта қувонч бағишлашини унутиб қўямиз.
«Нажот Таълим»да бундай битирувчилар эса жуда кўп. Агар сиз ҳам улар орасида бўлиб, соҳада ва жамиятда ўз меҳнатингиз билан ўрнингизни топмоқчи бўлсангиз, «Нажот Таълим»ни тавсия қиламиз.
“SMM” курси ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу рақамга боғланинг:
📞 78-888-9-888
🔗 Рўйхатдан ўтиш
Бу постни йил охиригача касбли бўлишни истайдиган танишларингизга улашинг ☺️ | 12 537 |
| 10 | Яхши тарбия — фақат итоаткор бола эмас.
Бола сиздан қўрқмай, ишониши, ҳис-туйғуларини эркин ифода эта олиши, зарур пайтда "йўқ" дея билиши ва келажакда мустақил қарор қабул қила олиши — соғлом тарбиянинг муҳим белгиларидир.
🌸 Каруселда яхши тарбиянинг ҳақиқий мезонлари ҳақида ўқинг.
😀@Muslimaatuz | 13 906 |
| 11 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун чоршанба
— 22 июль 2026
— 8 Сафар 1448
🧂Туз билан шакарнинг рангида фарқ йўқ, иккиси ҳам оқ. Баъзан тотиб кўриб, таъмини фарқлаймиз. Аммо шўр бўлгани билан туз ҳам керак, ширин шакар ҳам. Одамлар ҳам шунга ўхшайди — зоҳирлари ҳам ўхшаш. Аммо улар қалби, хулқи ва амалларида бир-бирларидан фарқланишади...
🤲Аллоҳим, қалбларимизни пок, ахлоқларимизни гўзал қилгин. Бизга одамларни адолат ва яхши гумон билан баҳолашни насиб эт!
😀@Muslimaatuz | 19 857 |
| 12 | Болалар учун хавфсиз бассейн қандай бўлиши керак?
Ҳар қандай бассейн болага мос эмас! Эътибор беринг!
🎙Гулбаҳор Саттарова,
превентив ва интегратив шифокор, илмий табобат мутахассиси, педиатр
😀@Muslimaatuz | 14 384 |
| 13 | Ҳомиладор аёл нафл рўза тутиши мумкинми?
❓Саволим шуки, ҳомиладор аёл нафл рўза тутиши мумкинми? Бу бўлажак фарзандига зарар ёки зулм ҳисобланмайдими?
Бу саволни беришимдан мақсад шуки, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида кўпроқ дам олиш, ухлаш ҳамда витаминларга бой ва тўйимли озиқланиш тавсия этилади, деб эшитганман.
💬 Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёл дастлабки триместрда ( 3 ойликда ) айнан шу кезда ҳомиланинг барча органлари шакллана бошлаши ва бу пайтда витаминлар ва микронутриентларга эҳтиёж ҳар қайси пайтдагидан кўра ошиши сабабли нафл рўзаларни тутмай тургани афзал , шариатда Фарз ибодат бўлган Рамазон рўзасини тутишда ҳам ҳомиладорнинг саломатлиги , туғилажак фарзандга зарар етиш -етмаслиги каби омиллар эътиборга олинаркан , нафл ибодат бўлмиш нафл рўзада ҳам булар инобатга олиниши табиий . Валлоҳу аълам!
Феруза Обидова, muslimaat.uz шифокори
😀@Muslimaatuz | 13 340 |
| 14 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун сешанба
— 21 июль 2026
— 7 Сафар 1448
"Дунё лаззатлари ичида энг тотлисини, қалбдаги энг ширин шодликни туйишни истасангиз, меҳр-муҳаббат ва лутф билан саховат қилинг".
✍️Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
🤲 Аллоҳим, қалбларимизни меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат ва саховат билан безагин. Нафсимизни бахиллик ва хасисликдан асрагин, қўлларимизни хайрли ишларга очиқ, қалбларимизни эса қаноат ва шукр билан тўлдиргин.
😀@Muslimaatuz | 21 274 |
| 15 | Ал-Мажийд — шон-шарафи ва улуғлиги чексиз бўлган Зот.
Қалблар У Зотни таниш билан ором топади. Чунки инсон излаган ҳақиқий камолот ҳам, бахт ҳам фақат Аллоҳнингмаърифатидадир.
😀@Muslimaatuz | 13 360 |
| 16 | Ҳомиладор аёл нафл рўза тутиши мумкинми?
❓Саволим шуки, ҳомиладор аёл нафл рўза тутиши мумкинми? Бу бўлажак фарзандига зарар ёки зулм ҳисобланмайдими?
Бу саволни беришимдан мақсад шуки, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида кўпроқ дам олиш, ухлаш ҳамда витаминларга бой ва тўйимли озиқланиш тавсия этилади, деб эшитганман.
💬 Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёл дастлабки триместрда ( 3 ойликда ) айнан шу кезда ҳомиланинг барча органлари шакллана бошлаши ва бу пайтда витаминлар ва микронутриентларга эҳтиёж ҳар қайси пайтдагидан кўра ошиши сабабли нафл рўзаларни тутмай тургани афзал , шариатда Фарз ибодат бўлган Рамазон рўзасини тутишда ҳам ҳомиладорнинг саломатлиги , туғилажак фарзандга зарар етиш -етмаслиги каби омиллар эътиборга олинаркан , нафл ибодат бўлмиш нафл рўзада ҳам булар инобатга олиниши табиий . Валлоҳу аълам!
Феруза Обидова, muslimaat.uz шифокори
😀@Muslimaatuz | 1 |
| 17 | «Гуноҳ қилишдан қайтдингизми? Балки бу — Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир...»
😀@Muslimaatuz | 15 709 |
| 18 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун душанба
— 20 июль 2026
— 6 Сафар 1448
Гаплашганда табассумли бўлинг. Табассум илиқликни пайдо қилади, ишончни юзага келтиради, қалбий боғлиқликни пайдо қилади. Лекин ноўрин пайтда табассум қилинмайди, албатта.
Бир одам айтган экан: "Бошқалар билан дўстлашувчан, хушфеъл одам бўлишни истасангиз, тортишувларга ўзингизни урманг. Баҳслашганда бировни мот қилсангиз, у бундан асло хурсанд бўлмайди, балки ичида кек сақлайди. Натижада, агар у дўстингиз бўлса, битта дўстдан маҳрум бўласиз, дўстингиз бўлмаса, у билан дўстлашишдан маҳрум бўласиз" .
✍️ Ҳассон Шамсий Пошо
🤲 Аллоҳим, барча ишларимизда гўзал ахлоқ соҳибларидан қилгин. Қалбларимизни кек ва адоватдан сақлагин.
😀@Muslimaatuz | 23 275 |
| 19 | Уруш ёмонлигини болалар билишсин
#Umr
🎙Эркин Малик, ёзувчи
🔜Батафсил
🌸@Muslimaatuz | 1 |
| 20 | Менинг энг катта ютуғим — аёлим!
Эркак ортидаги куч бу унинг уйдаги АЁЛИ! Жаҳлим чиққан пайтда ҳам, чарчаганимда ҳам — АЁЛИМ доим ёнимда эди, унинг қўллови мени илҳомлантирарди!
🎙Ҳасанбой Аҳмаджонов,
Андижон вилояти Пахтаобод тумани 21-ДИМИ немис тили фани ўқитувчиси
ТЕЗ КУНДА!
"Умр" кўрсатувида...
🌸@Muslimmatuz | 15 446 |
