Islom.uz
Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Islom.uz
Канал Islom.uz (@islomuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 122 686 подписчиков, занимая 252 место в категории Религия и духовность и 374 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 122 686 подписчиков.
Согласно последним данным от 23 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 509, а за последние 24 часа — -94, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Верифицирован (официально подтверждён Telegram)
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 13.33%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.83% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 16 358 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 10 834 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 104.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Расмий сайти:
islom.uz
https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz
islom.uz каналлари:
@savollarislomuz
@fiqh_uz_kanal
@hilolnashr
@quranuz
@wwwislamuz
@arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
@islamuz
https://dzen.ru/islomuz”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 24 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 24 сентября | +14 | |||
| 23 сентября | +4 | |||
| 22 сентября | +20 | |||
| 21 сентября | +8 | |||
| 20 сентября | +3 | |||
| 19 сентября | +9 | |||
| 18 сентября | +31 | |||
| 17 сентября | +28 | |||
| 16 сентября | +10 | |||
| 15 сентября | +16 | |||
| 14 сентября | +25 | |||
| 13 сентября | +17 | |||
| 12 сентября | +7 | |||
| 11 сентября | +8 | |||
| 10 сентября | +32 | |||
| 09 сентября | +24 | |||
| 08 сентября | +10 | |||
| 07 сентября | +12 | |||
| 06 сентября | +5 | |||
| 05 сентября | +3 | |||
| 04 сентября | +39 | |||
| 03 сентября | +12 | |||
| 02 сентября | +16 | |||
| 01 сентября | +30 |
| 2 | #Тарих
Бешинчи салиб юриши
(1217-1221)
1215 йилда Иннокентий III ғарбни янги салиб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III (1216–1227) 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли Эндре II қўшин билан Фаластинга келди. 1218 йилда бу ерга икки юздан зиёд кемаларда Фрисландия ва Рейн бўйи Олмониясидан салибчилар келишди. Худди шу йили Қуддус қироли Жан де Бриен ва учта диний-рицарлик ордени буюк магистрлари қўмондонлигидаги жуда катта қўшин Мисрга бостириб кирди ва Нил дарёси этагидаги муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Димёт қалъасини қамал қилишди. 1219 йилнинг ноябрида қалъа забт этилди. Папа легати кардинал Пелагийнинг талабига кўра салибчилар Миср султони Комилнинг Димётни Қуддусга алмаштириш тўғрисидаги таклифини рад этишди ва Қоҳирага ҳужум бошлашди. Бироқ улар мисрликлар қўшини ва Нил тошқини орасида исканжада қолиб кетишди. Талафотсиз чекинишни ўйлаб, улар Димётни қайтаришга ва Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлишди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 7 720 |
| 3 | #Мазҳабда_нажот
16 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Имом Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ «Файзул-Борий» асарида имом Бухорийни мутлақ мужтаҳид, деб сифатлаган. Нуриддин Итр ҳазратлари ҳам «У кишининг даражалари мужтаҳидларнинг даражасидек», деб сифатлаганлар. Муҳаддис фақиҳлар деганда алоҳида кишиларни назарда тутдингизми? Тарих мобайнида муҳаддис фақиҳлар алоҳида ўрин олишганми, уларнинг ўзларига хос усул қоидалари бўлганми?
🔗 Жавоб
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz | 8 466 |
| 4 | Япониялик шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимизда
Япония пойтахти Токиода жойлашган «Готанда» жомеъ масжиди имом-хатиби шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимизга ташриф буюрди. У юртимизнинг қадимий гўшаларини зиёрат қилиш асносида бугун, 23 сентябрь куни «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконига ҳам келдилар. Меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ самимий кутиб олиб, ҳамроҳлик қилдилар.
Азиз меҳмон «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконида диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Улар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари, у зотнинг миллат, дин ва маърифат йўлида қилган хизматлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 11 983 |
| 5 | #Саҳобалар_ҳаёти
Ҳазрати Алининг сифатлари ва либослари
Ўша вақтдаги мусулмонларнинг барчаси халифаликка ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳучалик лойиқ одам йўқлиги тўғрисида заррача иккиланмаганликлари тўғри эди. Дарҳақиқат, Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу мазкур даврнинг мусулмон уммати ичидаги энг афзал шахс эдилар. Бу ҳақиқатни барча бир овоздан таъкидлар эдилар. Энди у кишининг мазкур афзалликка сабаб бўлган сифатларидан, айни халифа бўлган чоғларидаги сифатларидан баъзиларини кўриб чиқайлик.
Ибн Саъд, Тобарий ва бошқа уламолар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тана тузилишлари ҳақида қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«У киши ўта буғдойранг эди. Кўзлари катта ва оғир эди. Қорни чиққан эди. Соқоли катта ва қалин эди. Кўкрагидаги жунлари кўп эди. Бўйи пастга яқинроқ эди. Билагининг пайлари йўғон эди. Болдирининг пайлари ҳам йўғон эди. Юзи энг чиройли одамлардан эди. Оқ тушган соч ва соқолини ўзгартирмас эди. Сертабассум эди».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 10 383 |
| 6 | #Суннат_ва_замонавий_илм
Миядаги «эркатой»
Дунёга келган гўдак улғайиб, оқ-қорани ажратадиган ёшга етгунича турли йўл ва воситалар билан борлиқни таниб боради. Бу жараён жуда мураккаб ва кўп босқичли бўлиб, у бир неча йўл орқали амалга ошади.
Инсон ана шундай «танишув жараёни»да асосий ахборотни бешта сезги аъзоси – кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва тери орқали қабул қилиб, шунга кўра ҳаракат қилади. Бу жараёнда қабул қилинган маълумотлар аввало миянинг лимбик тизимида жойлашган таламус номли қисмга юборилади ва айнан ўша ерда «Бу ҳозир биз учун қанчалик муҳим?» деган мезон асосида сараланади.
Таламусни соддароқ қилиб «ақлли фильтр» деб аташ мумкин. Тасаввур қилинг, миямизда шу «фильтр» бўлмаганида, хонадаги соатнинг чиққилаши, ҳавонинг иссиқ ёки совуқлиги, чироқдан тушиб турган ёруғлик каби ҳар сонияда оқиб келаётган минглаб ахборотни қабул қилишдан ортиб, бошқа бирор ишга қўл уролмай қолардик.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 9 439 |
| 7 | #Янгиликлар
Масжидул Ҳарамнинг таниқли муаззини
Шайх Иброҳим Маданий ҳижрий 1397, зулҳижжа ойининг 8 куни, милодий 1976 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Унинг бобоси Қуръон ҳофизи бўлиб, Иброҳимга Қуръон илмларидан илк таълимни берди.
У ўсмирлик чоғиданоқ ўзи яшаб турган маҳалла масжидида азон айта бошлаган. Унинг илк азонлари Миср услубида бўлган. Ўрта мактаб ва коллежда таҳсил олиб юрган пайтларида шаҳардаги масжидларда анъанавий Мадина услубида азон айтган. Бир муддат у коллежни тамомлагунига қадар уч нафар шериклари билан навбатма-навбат азон айтиб юрди.
Кейинчалик Мадинадан ташқарида дарс бергани сабабли бир муддат танаффус қилди. У Қуръон илмлари бўйича юқори малакага эга бўлди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 9 642 |
| 8 | #Ислом
Ўзини мақташ, яхшиликларини зикр қилиш ҳақида
(иккинчи мақола)
وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيهِمَا» عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ حِينَ شَكَاهُ أَهْلُ الْكُوفَةِ إِلَى عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَقَالُوا: لَا يُحْسِنُ يُصَلِّي، فَقَالَ سَعْدٌ: (وَاللهِ إِنّيِ لأَوَّلُ رَجُلٍ مِنَ العَرَبِ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللهِ تَعَالَى، وَلَقَدْ كُنَّا نَغْزُو مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ...) وَذَكَرَ تَمَامَ الحَدِيثِ [خ 3728، م 2966].
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Кўфа аҳли бу зот устидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга намозни чиройли ўқиб бермайди, деб шикоят қилишганида, Саъд ибн Абу Ваққос:
«Аллоҳга қасамки, Мен Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ отган арабман. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазот қилар эдик...», деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
«Саъд розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитдим: «Мен Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб ўқ отган арабман. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазот қилар эдик, дарахт баргларидан бошқа егулигимиз бўлмас эди. Ҳатто баъзиларимиз туя ёки қўйга ўхшаб қоришмас қумалоқ ташлар эди. Кейин эса Бану Асад мусулмонлигим туфайли менга дашном беришга ўтди. Унда мен аниқ ноумид бўлибман-да, амалим беҳуда кетибди-да! Улар буни Умарга бориб чақишибди, «У намозни яхши ўқимайди», дейишибди». (Имом Бухорий ривояти).
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 9 287 |
| 9 | #Кун_дуоси
Ишни Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошлаш
رَوَيْنَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» وَغَيْرِهِمَا عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كُلُّ كَلَامٍ - وَفِي بَعْضِ الرِّوَايَاتِ: «كُلُّ أَمْرٍ - لَا يُبْدَأُ فِيهِ بِــ(الحَمْدُ للهِ).. فَهُوَ أَجْذَمُ»، وَرُوِيَ: «أَقْطَعُ» وَهُمَا بِمَعْنَى، هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4840، ق 1894].
وَ(أَجْذَمُ) بِالجِيمِ وَالذَّالِ الْمُعْجَمَةِ، وَمَعْنَاهُ: قَلِيلُ الْبَرَكَةِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир калом, (баъзи ривоятларда) ҳар бир иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, у кесикдир», (яъни, баракаси оздир)» дедилар.
Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 373 |
| 10 | #Мўминларга_эслатма
Ғазаб ва шаҳват
Барча гуноҳларнинг асосий сабаби ғазаб ва шаҳват экани айтилади. Агар шундай бўлса, унда нима учун Аллоҳ таоло инсон табиатига ғазаб ва шаҳватни солган? Чунки шу икки хислат бўлмаса, инсон гуноҳ қилмас эди.
Бунинг жавоби шуки, Аллоҳ таоло инсон табиатига ғазабланиш хислатини солди. Ғазабсиз бирорта одам йўқ. Ҳар бир ишда бўлгани каби, бу борада ҳам ҳикмат бор. Агар инсон ғазабини назорат қилса ва жиловда тутса, жуда кўп балолардан сақланишига ёрдам беради. Агар инсонда ғазаб бўлмаса, унга душман ҳужум қилса ҳам, ўзини ҳимоя қилиш учун шижоатланмас ёки биров унинг шаънига тажовуз қилса ҳам, ҳамияти қўзғАлмас эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/1912-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 14 246 |
| 11 | #Уламолар
Имом Шотибий — қорилар саййиди
Ислом қуёши порлаган пайтдан ҳозирга қадар мусулмонлар Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримни улуғлаб, ўрганадилар, бошқаларга ҳам ўргатишга интиладилар, бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганлардир», деган ҳадисларидаги башоратга дохил бўлишга интиладилар. Қуръони Каримни ўрганиб, ундан буюк насиба олган, Каломуллоҳга улуғ хизматлар қилиб, ўзидан кейингиларга улкан мерос қолдирган буюк зотлардан бири имом Шотибий роҳматуллоҳи алайҳдир.
Тўлиқ исми
Қосим ибн Фирруҳ ибн Халаф ибн Аҳмад Руайний Шотибий Андалусий, куняси Абу Муҳаммад ёки Абул Қосим. Баъзи уламолар иккала куняни ҳам қайд қилишган. Тўғрироғи – исми Қосим, куняси Абу Муҳаммад бўлган. Шотибий эса Андалус шарқидаги мустаҳкам қўрғон билан ўралган катта шаҳар – Шотибага нисбатдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 17 391 |
| 12 | #Ислом
Ўзини мақташ, яхшиликларини зикр қилиш ҳақида
(биринчи мақола)
قَالَ اللهُ تَعَالَى: فَلَا تُزَكُّوا أَنْفُسَكُمْ [النجم: 32].
Аллоҳ таоло Нажм сурасининг 32-оятида «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар», деб айтган.
اِعْلَمْ: أَنَّ ذِكْرَ مَحَاسِنِ نَفْسِهِ ضَرْبَانِ: مَذْمُومٌ، وَمَحْبُوبٌ، فَالْمَذْمُومُ أَنْ يَذْكُرَهُ لِلْاِفْتِخَارِ وَإِظْهَارِ الاِرْتِفَاعِ وَالتَّمَيُّزِ عَلَى الأَقْرَانِ وَشِبْهِ ذَلِكَ، وَالْمَحْبُوبُ أَنْ يَكُونَ فِيهِ مَصْلَحَةٌ دِيْنِيَّةٌ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَكُونَ آمِراً بِمَعْرُوفٍ، أَوْ نَاهِياً عَنْ مُنْكَرٍ، أَوْ نَاصِحاً، أَوْ مُشِيراً بِمَصْلَحَةٍ، أَوْ مُعَلِّماً، أَوْ مُؤَدِّباً، أَوْ وَاعِظاً، أَوْ مُذَكِّراً، أَوْ مُصْلِحاً بَيْنَ اثْنَينِ، أَوْ يَدْفَعُ عَنْ نَفْسِهِ شَرّاً، أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ.. فَيَذْكُرُ مَحَاسِنَهُ نَاوِياً بِذَلِكَ أَنْ يَكُونَ هَذَا أَقْرَبَ إِلَى قَبُولِ قَوْلِهِ وَاعْتِمَادِ مَا يَذْكُرُهُ، أَوْ أَنَّ هَذَا الْكَلَامَ الَّذِي أَقُولُهُ لَا تَجِدُونَهُ عِنْدَ غَيْرِي.. فَاحْتَفِظُوا بِهِ، أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ، وَقَدْ جَاءَ فِي هَذَا الْمَعْنَى مَا لَا يُحْصَى مِنَ النُّصُوصِ:
Билингки, ўзини мақтаб, яхшиликларини зикр қилиш икки хил бўлади: ёмон кўрилган ва маҳбуб кўрилган.
Ёмон кўрилгани фахрланиб, ўзини баланд тутиб, тенгдошларидан ажралиб туриш учундир.
Маҳбуб кўрилгани эса, диний ислоҳотда ёки амру маъруфда, ёки наҳий-мункарда, ёки насиҳат қилишда, ёки бирор манфаатга ишора этишда, ёки таълим беришда, ёки одоб беришда, ёки ваъз айтишда, ёки эслатишда, ёки икки кишининг орасини ислоҳ этишда, ёки ўзидан ёмонликни даф этишда ва шунга ўхшаш нарсаларда бўлади. Ўзининг яхшиликларини зикр этиш билан, воиз сўзи қабул қилиниб, айтаётган нарсасига эътибор қилиниши ниятида ёки «Мана шу айтаётган сўзимни бошқа кишидан топа олмайсизлар, бас, уни ёдлаб олинглар» қабилидаги ният билан бўлса, зарари йўқ. Бу маънодаги нарсаларга мисоллар нассларда (яъни, Қуръон ва ҳадисда) тўлиб-тошиб ётибди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 11 171 |
| 13 | #Кун_дуоси
Совчи бўлиб борганда айтадиган нарсалар
يُسْتَحَبُّ أَنْ يَبْدَأَ الخَاطِبُ بِالْحَمْدِ للهِ وَالثَّنَاءِ عَلَيْهِ، وَالصَّلَاةُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَيَقُولُ: (أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، جِئْتُكُمْ رَاغِباً فِي فَتَاتِكُمْ فُلَانَةَ)، أَوْ (فِي كَرِيمَتِكُمْ فُلَانَةَ بِنْتِ فُلَانٍ)، أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ.
Совчи бўлиб келувчи киши Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, сўнгра
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، جِئْتُكُمْ رَاغِباً فِي فَتَاتِكُمْ فُلَانَةَ، فِي كَرِيمَتِكُمْ فُلَانَةَ بِنْتِ فُلَانٍ
«Ашҳаду анлаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деб сизларнинг қизингизга рағбат қилган ҳолда ёки фалончи қизи фалончи қизни қўлини сўраб келдик, деб айтади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 14 098 |
| 14 | ✨ «Олам-олам маъноларни ифода қилган ҳикматлар»
📖 «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобида ҳикматларнинг маънолари содда ва тушунарли тарзда кенг ёритилган.
📍 Манзилларимиз
✅ Сайт орқали буюртма бериш
Сотиб олиш учун:
✍️ @hilol_reception
📞 +998712175999
✅ «Hilol» иловаси орқали сотиб олсангиз, ҳар сафар 1% бонусга эга бўласиз.
@hilolnashr | 11 793 |
| 15 | #Кун_дуоси
Эснаш ва акса уриш одоби
رَوَينَا فِي «مُسْنَدِ أَبِي يَعْلَى الْمَوْصِلِي» عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ حَدَّثَ حَدِيثاً فَعَطَسَ عِنْدَهُ.. فَهُوَ حَقُّ» [يعلى 6352]، كُلُّ إِسْنَادِهِ ثِقَاتٌ مُتْقِنُونَ إِلَّا بَقِيَّةَ بْنَ الوَلِيدِ.. فَمُخْتَلَفٌ فِيهِ، وَأَكْثَرُ الحُفَّاظِ وَالأَئِمَّةِ يَحْتَجُّونَ بِرِوَايَتِهِ عَنِ الشَّامِيِيِّنَ، وَقَدْ رَوَى هَذَا الحَدِيثَ عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ يَحْيَى الشَّامِيِّ [وانظر الملحق].
Абу Яъло ал-Мавсилий «Муснад»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай келтиради:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор сўз гапираётиб, унинг ҳузурида акса урса, бас, у ҳақдир», деганлар».
Бунинг барча санадидаги кишилар ишончли ва маҳоратлидир. Фақат Бақийя ибн Валиднинг санадида ихтилоф қилинган. Аксар ҳофиз ва ҳадис имомлари бунинг ривоятини шомликлардан бўлсагина ҳужжат қилиб келтиришган. Бу ҳадисни эса Муовия ибн Яҳё Шомийдан ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 291 |
| 16 | Ўзбекистон ва Индонезия исломий банк ва молия соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
2026 йил 18 сентябрь Ўзбекистон Марказий банки Bank Indonesia делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашув International Public Asset Management (IPAM) Forum доирасида бўлиб ўтди.
Делегацияга Bank Indonesia биринчи раис ўринбосари Aida S. Budiman раҳбарлик қилди.
Учрашувда асосий эътибор қаратилган йўналишлар:
халқаро захираларни бошқариш бўйича ёндашув ва амалиётлар;
тажриба ва билим алмашинуви;
ислом банк фаолиятини ривожлантириш масалалари;
икки томонлама профессионал ҳамкорлик имкониятлари.
Томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга келишди.
Нима учун бу муҳим?
Индонезия — ислом молия инфратузилмаси шаклланган давлатлардан бири. Шу сабабли Ўзбекистон учун Индонезия тажрибаси, айниқса:
ислом банк хизматларини ривожлантириш;
тартибга солиш ёндашувлари;
ислом молия бозори иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорлик;
профессионал кадрлар ва билим алмашинуви
каби йўналишларда амалий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Муҳим: Марказий банкнинг ушбу расмий хабарида Ўзбекистонда рақамли ислом банки ташкил этилиши ёки аниқ бир ислом банки лойиҳаси бошланиши ҳақида маълумот берилмаган. Хабарда ислом банк фаолиятини ривожлантириш ҳамда профессионал ҳамкорлик масалалари муҳокама қилингани қайд этилган.
🕋 @islomuz | 12 081 |
| 17 | #Силаи_раҳм
Маниҳа ва уни соғиб ичиб туриш учун беришнинг савоби ҳақида
Соғиб ичиб туриш учун берилган ҳайвон «маниҳа» дейилади.
Қишлоқ жойларда кўп болали, камбағал оилалар соғиладиган ҳайвонга ғоятда муҳтож бўладилар. Ундай оилалар ҳар қандай қийинчиликларга чидаб бўлса ҳам, оиладан соғин ҳайвонни йўқотмасликка ҳаракат қиладилар. Чунки уларнинг тирикчиликларининг бир томони шунга боғлиқ бўлиб қолади. Бинобарин, бой-бадавлат одам бир соғин ҳайвонни соғиб ичиб туриши учун бирор камбағал, муҳтож оилага берса, ҳақиқатан улуғ иш қилган бўлади. Унга улуғ ажру савоблар берилиши турган гап.
عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: مَنْ مَنَحَ لَبَنًا أَوْ وَرِقًا كَانَ كَإِعْتَاقِ رَقَبَةٍ.
Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Ким сут ёки кумушни маниҳа қилиб берса, қул озод қилгандек бўлади», дедилар».
Шарҳ: Ким бир муҳтожнинг ҳожатини чиқарса, масалан, қарзга кумуш дирҳамларни берса ёки ичгани сут берса, бир қулни озод қилганнинг савобини олиши мумкин.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 16 005 |
| 18 | #Ислом
Мақташни мубоҳ қилувчи ҳадислар
فَمِنْهَا: قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الحَدِيثِ الصَّحِيحِ لأَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «مَا ظَنُّكَ بِاثْنَيْنِ اللهُ ثَالِثُهُمَا؟!» [خ 3653، م 2381].
Саҳиҳ ҳадисларда келИсломирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: «Иккитамиз бўлсак, учинчимиз Аллоҳ эканига гумонинг қандай?»
وَفِي الحَدِيثِ الآخَرِ: «لَسْتَ مِنْهُمْ» أَيْ: لَسْتَ مِنَ الَّذِينَ يُسْبِلُونَ أُزُرَهُمْ خُيَلَاءَ [خ 6062، د 4085، س 8/208].
Ёки бошқа бир ҳадисда: «Сен изорини мутакаббир ниятида кўтариб юрувчи эмассан», деганлар.
وَفِي الحَدِيثِ الآخَرِ: «يَا أَبَا بَكْرٍ؛ لَا تَبْكِ، إنَّ أَمَنَّ النَّاسِ عَلَيَّ فِي صُحْبَتِهِ وَمَالِهِ.. أَبُو بَكْرٍ، وَلَوْ كُنتُ مُتَّخِذاً مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا.. لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا» [خ 466، م 2382].
Яна бошқа бир ҳадисда: «Эй Абу Бакр, йиғламагин, албатта менга дўстлиги ва молидаги энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар умматимдан халил (дўст) ушлаш керак бўлганида, Абу Бакрни халил қилиб олардим», деб айтилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 12 674 |
| 19 | #Уламолар
Мулла Абдуҳалил домла
Мулла Абдуҳалил домла 1902 йил Наманган шаҳри «Сардоба» даҳаси собиқ Охунбобоев маҳалласи (ҳозирги «Ўзбекистон» кўчаси)да таваллуд топди. Қиблагоҳи Абдужалил ота зиёли кишиларни ўзига дўст тутган, бўзчи (тўқувчи) хунарманд бўлган.
Тиришқоқ ва қизиқувчан Абдуҳалил 9 ёшида алак, беқасам каби матоларни тайёрлаш, бўяш, давра қўйиш ҳамда гулдор қилиб тўқиш сингари ҳунар сирларини мукаммал ўрганди. Ота-онаси фарзандини ҳунарга берилиб, илмсиз бўлиб қолмасин дея уни 1914 йили «Сардоба» даҳасидаги «Маржома» қорихонасига ўқишга берадилар. У мударрис, ҳофизи Қуръон Абдуғафур домладан таълим олади. Бироқ, фитначилар сабаб, қорихона фаолияти бироз тўхтаб қолади. Натижада Абдуҳалил домла Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз қила олмай қолади. Илмда узвий домла кейинчалик, машҳур муфаққиҳ Собитхон тўра Абул Маъонийда ўқишни такомилига етказади. У аввало, араб, форс-тожик тилларининг грамматикасини ўрганади. Сўнгра тафсир, фиқҳ ва ақоид каби илмларни ўзлаштириб, мулла бўлиб етишади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси
🕋 @islomuz | 14 992 |
| 20 | Мулла Муҳаммад Латиф Жуман роҳимаҳуллоҳнинг хотира тадбири
Илм ва маърифат эгаларини ёд этиш, уларнинг ибратли умр йўлини тадқиқ қилиш, чеккан заҳматларини қадрлаш ва эътироф этиш асл вафодорлик белгисидир.
Шу маънода устоз мулла Муҳаммад Латиф мулла Олим ўғли раҳимаҳуллоҳ каби сиймоларни хотирлаш, зикр қилиш, билмаганларга танитиш ва улар ҳақидаги маълумотларни ёзиб қолдириш ҳар жиҳатдан фойдали бўлишига шубҳа йўқ.
Зеро, солиҳ олимларнинг қилган савобли амаллари у вафот этгандан сўнг ҳам тўхтаб қолмайди, ўргатган илми, тарбиялаган шогирдлари ва солиҳ фарзандлари унга давомли ажрлар йўллаб туради. Бугун биз хотирлаётган зот ана шундай бахтга мушарраф бўлган инсондир.
2026 йил 19 сентябрь куни «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдошлари ҳамда шогирдлари, юртимизнинг забардаст уламоларидан бири мулла Муҳаммад Латиф мулла Олим ўғли раҳимаҳуллоҳнинг хотирасига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz | 20 811 |
