Savdo-sanoat palatasi
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali Savdo-sanoat palatasi analitikasi
Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 26 896 obunachidan iborat bo'lib, Biznes toifasida 2 293-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 2 970-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 26 896 obunachiga ega bo‘ldi.
04 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 380 ga, so‘nggi 24 soatda esa -99 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 9.12% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.30% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 463 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 2 240 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 6 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 05 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Biznes toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
Ma'lumot yuklanmoqda...
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 05 Sentabr | +2 | |||
| 04 Sentabr | 0 | |||
| 03 Sentabr | +1 | |||
| 02 Sentabr | 0 | |||
| 01 Sentabr | +1 |
| 2 | 🖥🖥🖥
Кичик бизнесни ҳар қандай текширишга 3 йилга мараторий эълон қилинди
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 677 |
| 3 | Оққўрғонда хотин-қизлар тадбиркорлиги ва бандлиги масалалари ўрганилди
👍 Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар ўрганилди.
Ўрганишларда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова иштирок этди.
Ташриф доирасида “Уста Нормат” маҳалласидаги гилам ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди. Корхонани кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тадбиркорга қўшимча имтиёз ва кўмак бериш, шунингдек, ишсиз хотин-қизларни янги иш ўринларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Бирлик” маҳалласидаги Аёллар фитнес клуби фаолияти ҳам ўрганилиб, мазкур объектдан самарали фойдаланиш, уни тадбиркор аёлларга бериш ва хотин-қизларга кўрсатиладиган хизматлар турини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Илғор касбий маҳорат техникумида аҳолини замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Бугунги кунга қадар техникумда 9,5 мингдан зиёд фуқаро, жумладан, 7,7 мингдан ортиқ хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилган.
💼Ташриф якунида тадбиркор хотин-қизлар ва маҳалла “еттилиги” вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда хотин-қизлар учун барқарор иш ўринлари яратиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр ва таклифлар тингланди.
Асосий эътибор — хотин-қизларни тадбиркорликка янада кенг жалб этиш, уларни замонавий бизнес кўникмаларига ўқитиш, тажрибали ва муваффақиятли тадбиркорларга бириктириш орқали янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 798 |
| 4 | ❗️❗️❗️
Тадбиркорлар учун форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш хизмати онлайн шаклга ўтказилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификатни онлайн тарзда олиш хизмати жорий этилди.
✔️ Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 231-сон қарори асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан кўрсатилади.
✅ Хизмат тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун бепул.
✅ Электрон мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 10 кун муддатда кўриб чиқилади.
✅ Хизматни кўрсатиш учун зарур бўлмаган ортиқча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Янги электрон хизмат тадбиркорларга форс-мажор ҳолатларини расмий тасдиқлаш жараёнини соддалаштириб, вақт ва ортиқча бюрократик жараёнларни тежаш имконини беради.
⚫️ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШ
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 3 177 |
| 5 | #eʻlon
Hurmatli tadbirkorlar!
2026-yilning 4-sentyabr kuni hududlarda O‘zbekiston Respublikasi Soliq qo‘mitasi rahbariyati va mas'ul xodimlari ishtirokida “O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan VI-ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-175-son Farmoni mazmun-mohiyati, unda belgilangan vazifalar hamda farmondan kelib chiqadigan ustuvor yo‘nalishlarni keng jamoatchilikka tushuntirish maqsadida seminarlar tashkil etilmoqda:
📍 Samarqand viloyati - 15:00 da
(Samarqand viloyati soliq boshqarmasi zalida, Samarqand shahar, Gagarin ko‘chasi, 85-A uy)
📍Navoiy viloyati - 15:30 da
(Navoiy shahridagi Ma’naviyat markazi)
📍 Toshkent shahar Sergeli tumani - 17:00 da
(PDP universiteti, Yangi Sergeli ko'chasi, 12-uy)
Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads | 1 649 |
| 6 | Қонунчиликда юзага келадиган барча зиддиятлар энди тадбиркорлар фойдасига талқин қилинади
Ўзбекистонда давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларда “тадбиркорлик субъектининг ҳақлилик презумпсияси” амал қилади. Бу ҳақда Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган фармонида белгиланди.
Янги тартибга кўра, давлат органи аксини исботламагунича тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ҳисобланади.
Адвокатлар ва юридик консультантлар уюшмаси раиси Давронбек Ахматов ушбу янги тартибнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлар учун аҳамияти ва амалиётда қандай қўлланилиши ҳақида батафсил тушунтириб берди 🎤
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 090 |
| 7 | 🚀БИЗНEСИНГИЗ УЧУН 0% СОЛИҚ ИМКОНИЯТИ!
❓Инновацион бизнесингиз борми? ИННО Технопарк резиденти бўлинг!
✔️ҚҚС, фойда, айланма ва мол-мулк солиқлари — 0%
✔️Ер солиғи — 1%
✔️Замонавий лабораториялар
✔️Бепул коворкинг зоналари
Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:
📞+998 55 515 09 55
📞+998 99 581 26 12
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 132 |
| 8 | «Сукут — розилик» тамойили: тадбиркорлар учун янги имконият
Президент Фармонига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорлик билан боғлиқ давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик» тамойилига ўтказилади.
Янги тартибга кўра, агар тадбиркорнинг аризаси белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган деб ҳисобланади.
🎙 Бу тартибнинг тадбиркорлар учун аҳамияти ҳақида «Sofizar» МЧЖ раҳбари Cайфулло Собиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 958 |
| 9 | 👔Президентимиз камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ишларини ўзаро узвий боғлиқ ҳолда олиб бориш зарурлигини таъкидлади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 530 |
| 10 | Тошкентда Хитой-Ўзбекистон савдо-инвестициявий ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
🇺🇿🇨🇳 Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган «Ипак йўли мамлакатлари товарлари» IX халқаро кўргазмаси доирасида 3 сентябрь куни Хитой-Ўзбекистон савдо-инвестициявий ҳамкорлик форуми ташкил этилди.
Анжуманда икки мамлакат тадбиркорлари, инвесторлар ҳамда давлат ташкилотлари вакиллари савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хитой компаниялари қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.
✔️ Форумда сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси вакиллари икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Палата икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ишончли ҳамкорлик кўприги бўлишга тайёрлигини қайд этди.
👍 Тадбир якунида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 445 |
| 11 | Мисрга бирга борамизми?
🇪🇬 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Кичик бизнес уюшмаси бошчилигида 150 нафар тадбиркордан иборат бизнес-миссия ташкил этилмоқда.
🗓 15–22 сентябрь
✈️ Махсус чартер рейс
Мисрга шунчаки саёҳат эмас, тажриба, янги ғоя ва ҳамкорлик излаб борамиз!
Сафар давомида Мисрдаги замонавий агробизнес, ишлаб чиқариш, технология ва бизнес ечимлари ўрганилади, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилади ва янги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.
🌊 Ва, албатта, Мисрга бориб Қизил денгизни кўрмай қайтиш йўқ!
Батафсил маълумот учун:
📞 +998 91 512 58 46
📞 +998 94 699 09 96
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 6 361 |
| 12 | #ОАВ_биз_ҳақимизда
IX “Ипак йўли” мамлакатлари маҳсулотлари ва Хитой брендлари кўргазмаси
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 293 |
| 13 | 🔴 Айни дамда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мазкур кенгаш Президентнинг 2025 йил 11 июлдаги ПҚ–223-сон қарори ҳамда Ҳукуматнинг 672-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади.
Кенгашнинг асосий вазифаси — тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни судгача босқичда холис ва профессионал тарзда кўриб чиқишдан иборат.
Тадбиркорлар манфаатида қандай масалалар кўтарилади❓
Қандай қарорлар қабул қилинади❓
🟥 Барчасини ЖОНЛИ ЭФИР орқали кузатишингиз мумкин!
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 334 |
| 14 | Yangi to'qimachilik, trikotaj yoki tikuvchilik ishlab chiqarish uskunalarini izlayapsizmi?
CAITME 2026 ko'rgazmasida sizni quyidagilar kutmoqda:
🔹 Yetakchi jahon brendlari;
🔹 Ishlab chiqarishning barcha bosqichlari uchun zamonaviy texnologiyalar;
🔹 Jonli uskunalar namoyishlari;
🔹 Ishlab chiqaruvchilar va yetkazib beruvchilar bilan to'g'ridan-to'g'ri muzokaralar.
Uzoq qidiruvlarga vaqtni tejang - yechimlarni bir joyda toping.
📅 2026-yil 8–10-sentabr kunlari
📍 “O'zekspomarkaz” MKKi, Toshkent
👉 Oldindan ro'yxatdan o'ting va bepul onlayn beydjga ega bo'ling - https://bit.ly/CAITME-uz_reg
📲 Sahifalarimizni kuzatib boring:
📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 LinkedIn | 📱 Telegram | 1 933 |
| 15 | Жойлардаги тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини юритиш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади
Ҳозир бу масалалар асосан вилоят даражасида ҳал қилинаётгани ишларнинг чўзилишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Туманни лойиҳаларнинг буюртмачисига айлантириш ва маблағларни бевосита жойларга йўналтириш ишларни тезлаштириши таъкидланди. Оғир маҳаллаларда иш ўрни яратишга қаратилган маҳаллий маблағларга республикадан 2-3 карра кўп ресурс қўшиб бериш таклиф қилинди.
Энди тадбиркорлик инфратузилмаси учун туманга бериладиган маблағлар ҳисобидан лойиҳа ишлаб чиқишга туман штаби раҳбари масъул бўлади.
Туман штабига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. Шу билан бирга, штаб раҳбари объектларни белгиланган муддат ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топширилиши учун жавобгар бўлади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 253 |
| 16 | Лидер тадбиркор 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади
Туман штаблари кимга қанча кредит бериш, уни нақд ёки нақдсиз шаклда ажратиш, маблағни қайтариш муддатини узайтириш ва тўлов графигини бизнес турига мослаштиришни мустақил ҳал қилади.
Шунингдек, инклюзив молиялаштириш масалалари ҳам штаблар ваколатига ўтказилади.
Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 триллион 370 миллиард сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун эса 450 миллиард сўм ресурс мавжуд.
Туман штабларига маҳаллий шароит ва лойиҳаларнинг самарадорлигидан келиб чиқиб, молиялаштириш масалаларини мустақил ҳал этиш имконияти берилади.
Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса, 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 417 |
| 17 | 🇮🇳 Ҳиндистонликларга Ўзбекистонда айрим шартлар билан 30 кунгача визасиз режим жорий қилинди
🗓 2026 йил 1 сентябрдан Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда янги енгиллик жорий этилди.
Президент фармонига кўра, Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Жанубий Корея, Шенген келишуви иштирокчиси бўлган давлатлар, Янги Зеландия ёки Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ёки туристик визасига эга бўлган Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин.
❗️Бунинг учун улар:
✔️юқорида кўрсатилган давлатлардан бирининг амалдаги кўп марталик визасига эга бўлиши;
✔️ўз мамлакатига ёки учинчи давлатга учиш учун авиачипта тақдим этиши керак.
Визасиз режим ушбу хорижий визанинг амал қилиш муддати доирасида, Ўзбекистонга кирган кундан бошлаб 30 кунгача амал қилади.
Янги тартиб Ўзбекистонга сайёҳлик ва ишбилармонлик мақсадида ташриф буюрувчи Ҳиндистон фуқаролари учун сафар жараёнини янада соддалаштиради.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 011 |
| 18 | 📣📣📣
‼️ Америка визасига эга бўлган тадбиркорларни халқаро даражадаги муҳим бизнес майдонларидан бири — Americas Food & Beverage Show & Conference 2026 кўргазмасида иштирок этишга таклиф этамиз.
🇺🇿 Кўргазмада тадбиркорлар ўз маҳсулотларини «Made in Uzbekistan» бренди остида намойиш этиб, АҚШ ва бошқа халқаро бозорлар вакиллари билан янги бизнес алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.
🗓 14–16 сентябрь
📍 Маями, Флорида, АҚШ
📌 Кўргазма йўналишлари:
▪️ қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, қуритилган мева ва ёнғоқлар;
▪️ гўшт, сут ва нон-булка маҳсулотлари;
▪️ музлатилган ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари;
▪️ органик ва ҳалол маҳсулотлар;
▪️ чой-қаҳва, шарбат ва алкоголсиз ичимликлар;
▪️ зираворлар, консерва маҳсулотлари ва қадоқлаш технологиялари.
🖥 Ушбу кўргазмада иштирок этиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин: subsidiya.epauzb.uz
💰 Мазкур кўргазмада майдон ижараси ва стенд қуриш харажатлари “Савдони ривожлантириш компанияси“ АЖ томонидан молиялаштирилади.
Қўшимча маълумот учун:
📞 +998712070406 (222)
📞 +998990092822
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 168 |
| 19 | 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-174-сон фармони
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 443 |
| 20 | Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 453 |
