Savdo-sanoat palatasi
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Savdo-sanoat palatasi
تُعد قناة Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 35 141 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 628 في فئة الأعمال والمرتبة 2 212 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 35 141 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 04 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 8 157، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -51، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: غير موثّقة
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 6.97%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 5.10% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 451 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 791 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 6.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 05 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأعمال.
جاري تحميل البيانات...
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 05 أكتوبر | 0 | |||
| 04 أكتوبر | +1 | |||
| 03 أكتوبر | 0 | |||
| 02 أكتوبر | +6 | |||
| 01 أكتوبر | 0 |
| 2 | Давлат органи тадбиркор фойдасига чиқарилган қарор устидан шикоят қилса, бож тўлайди
Тадбиркор ва давлат органи ўртасидаги суд жараёнларида янги қоидалар белгиланмоқда.
Президентнинг ПФ–175-сон Фармонида тадбиркорларнинг суд харажатларини камайтириш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қатор ўзгаришлар назарда тутилган:
✔️ Судга мурожаат қилдингиз, кейин воз кечдингиз — божнинг 50 фоизи қайтарилади.
Тадбиркор даъво, ариза ёки шикоятдан воз кечса ва иш юритиш тугатилса, тўланган давлат божининг ярми қайтарилади.
✔️ Номулкий талаблар учун бож қатъий суммада бўлади.
Фуқаролик судларига номулкий талаб билан мурожаат қилишда давлат божини аниқ, қатъий суммада белгилаш таклиф этилмоқда.
✔️ Давлат органлари учун ҳам давлат божи жорий этилади.
Агар биринчи инстанция суди қарорни тадбиркор фойдасига чиқарса, давлат ёки назорат органи ушбу қарор устидан юқори турувчи суд инстанциясига шикоят қилганда давлат божи тўлайди.
Бу ўзгаришлар давлат органларининг суд қарорлари устидан шикоят қилишдаги масъулиятини ошириш ва тадбиркорларни ортиқча суд харажатларидан ҳимоя қилишга қаратилган.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 550 |
| 3 | Избосканда касаначилик: бир тадбиркор ортидан яна ўнлаб оилалар даромад топмоқда
Бугун хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига фақат янги иш ўринлари яратиш нуқтаи назаридан эмас, балки ҳар бир оиланинг даромад манбасини мустаҳкамлаш, аёлларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш ва улар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш масаласи сифатида ёндашилмоқда.
Избоскан туманида бу борада касаначилик самарали ва ҳаётий механизм сифатида ўзини намоён этмоқда.
Айни пайтда туманда 48 нафар хотин-қиз касаначилик асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Эътиборлиси, уларнинг фаолияти доирасида уй шароитида меҳнат қилаётган 470 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.
Бу оддий рақам эмас. Унинг замирида оиласига даромад олиб кираётган, ўз меҳнати билан рўзғорини тебратаётган юзлаб аёллар, иқтисодий фаолликка қадам қўяётган оилалар тақдири мужассам.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 720 |
| 4 | Президент Шавкат Мирзиёев Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолар эканлар, таълим сифатини ошириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш учун янгича ёндашувларни қўллаш, бозор талабларига мос таълимни, рақобатни ҳамда хусусий сектор иштирокини ривожлантириш вазифасини қўйди.
Шу мақсадда Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.
Гуруҳ таркибига таълим муассасаларини йўлга қўйиш ва самарали тизимлар яратишда тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 420 |
| 5 | 📣📣📣
🏦 Банк кредити, молиялаштириш ёки банк хизматлари бўйича саволингиз борми?
Унда сиз учун муҳим мулоқот — давлат тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилади.
🗓 5 октябрь | 14:30
📍 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Мулоқот давомида давлат раҳбари раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар, хусусан, давлат банкларини бизнесни ўстириш тамойили асосида трансформация қилиш масалалари муҳокама қилинади.
Барча тадбиркорларни очиқ мулоқотда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
Рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998919927772
📞 +998909468888
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 856 |
| 6 | 👍 Tekshiruvchilar keldi. Ular nimalarni tekshirishga haqli? Qaysi hujjatlarni talab qilishi mumkin? Tekshiruv davomida va undan keyin nimalarga e’tibor berish lozim?
Biznes-ombudsman tadbirkorlar uchun tekshiruvdan oldin, tekshiruv vaqtida va undan keyin bilish zarur bo‘lgan eng muhim qoidalarni bitta qo‘llanmada jamladi.
👍 Saqlab qo‘ying!
O‘z huquqlaringizni bilish - noqonuniy tekshiruvlardan eng yaxshi himoya.
Website|Instagram|Facebook|X|Youtube|Linkedin | 1 923 |
| 7 | Минскда МДҲ мамлакатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилди
🔴 Жорий йилнинг 2 октябрь куни Минск шаҳрида II Халқаро саноат кўргазмаси — «ИННОПРОМ. Беларусь» доирасида МДҲ мамлакатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, шунингдек, МДҲ мамлакатлари палаталари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни кўпайтириш ва тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
🇺🇿 Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги доирасида бу йўналишларда қатор амалий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Беларусьда ўзбек капитали иштирокида чорвачилик, электротехника, машинасозлик, енгил саноат, қурилиш материаллари, мебель ва фармацевтика соҳаларида лойиҳалар йўлга қўйилган.
🐄 Чорвачилик соҳасида 39 та лойиҳа доирасида 56,9 минг бош қорамол етиштириш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 107,2 млн долларни ташкил этади.
📊 Савдо соҳасида ҳам ўсиш кузатилмоқда: 2025 йилда Ўзбекистон–Беларусь товар айланмаси 965 млн доллар, 2026 йил январь–август ойларида эса 731,3 млн долларни ташкил этди.
✔️ Даврон Вахабов йиғилишда палаталар ўртасидаги ҳамкорликни амалий лойиҳалар билан бойитиш, тадбиркорлар учун янги бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбиркорларни халқаро кўргазма ва бизнес тадбирларига кенг жалб этиш, тажриба алмашиш ва МДҲ мамлакатлари бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Йиғилиш якунида қўшма бизнес ва кўргазма тадбирларини кўпайтириш, саноат кооперацияси ва янги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Йиғилиш иштирокчиларининг фикр ва таклифларини кейинги постларда тақдим этамиз.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 112 |
| 8 | Божхона аудитида — «AI-таҳлил»
Жорий йилнинг 27 август куни қабул қилинган Президентнинг ПФ-174-сон Фармони билан божхона органларини «Интеллектуал божхона» тизимига трансформация қилишнинг янги босқичи белгиланди.
Муҳим янгиликлардан бири — 2028 йил 1 январдан сунъий интеллектга асосланган «AI-таҳлил» шаклининг жорий этилишидир.
Бу қандай ишлайди?
👍 Ахборот тизимлари орқали товарлар чиқарилгандан кейин тафовут аниқланса, тадбиркорга автоматик хабарнома юборилади.
👍 Тадбиркор камчиликни олдиндан кўради ҳамда уни ихтиёрий равишда бартараф этиш имкониятига эга бўлади.
Агар камчилик ихтиёрий равишда бартараф этилмаса, шундан кейингина божхона аудити ўтказилади.
👍Асосий мақсад: камчиликларни эрта аниқлаш, ортиқча текширувларни камайтириш ва тадбиркорга муаммони мустақил ҳал қилиш имкониятини бериш.
«Интеллектуал божхона» — назоратдан олдин огоҳлантириш, таҳлил ва рақамли ёндашув!
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 906 |
| 9 | Минскда «ИННОПРОМ. Беларусь» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда
🇧🇾 Айни кунларда Минск шаҳрида саноат, бизнес, савдо-саноат палаталари ҳамда давлат ташкилотлари вакилларини бирлаштирган II Халқаро «ИННОПРОМ. Беларусь» саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
✔️ Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам иштирок этмоқда. Кўргазма мамлакатлар саноат салоҳиятини намойиш этиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқаро тадбирда Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон савдо-саноат палаталари раҳбарияти вакиллари — Елена Малиновская, Ҳайдар Ражабзода, Мурат Каримсаков ва Темир Сариев ҳам иштирок этмоқда.
👍 Кўргазманинг муҳим тадбирларидан бири — МДҲга аъзо давлатлар савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгаши йиғилиши. Унда палаталар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорларнинг халқаро кўргазмалардаги иштирокини кенгайтириш ва бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 941 |
| 10 | Валенсияда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мулоқоти: Тошкентда халқаро бизнес-форум ўтказиш ташаббуси илгари сурилди
🇪🇺 Валенсия шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида бизнес ҳамкорликни кучайтиришга бағишланган юқори даражадаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир «Eurochambres Congress 2026» халқаро анжумани доирасида Cámara Valencia қароргоҳида ташкил этилди. Унда Европа ва Марказий Осиё давлатларининг савдо-саноат палаталари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Мулоқотда Европа ва Марказий Осиё ўртасида янги савдо занжирларини шакллантириш, логистика йўналишларини диверсификация қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
✔️ Давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов мамлакатда саноат кластерларини ривожлантириш, GSP+ имкониятларидан фойдаланиш ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
🇺🇿 Шунингдек, 29 ноябрь – 1 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон — глобал бозорлар чорраҳаси» халқаро бизнес-форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурилди.
Форумга Европа Иттифоқи, Осиё, Кавказ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг савдо-саноат палаталари раҳбарлари, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий инвестор ва ишбилармон доиралар вакиллари таклиф этилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида тўқимачилик, электротехника, қурилиш ва қайта ишлаш соҳаларида бизнес музокаралари, экспорт шартномаларини имзолаш ҳамда ишлаб чиқариш кластерларига ташрифлар ташкил этиш кўзда тутилган.
🤝 Eurochambres раҳбарияти ва миллий палаталар вакиллари ушбу форумда иштирок этишга қизиқиш билдириб, миллий бизнес делегацияларини жалб этишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 092 |
| 11 | Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашда корхоналарнинг фаол иштироки қўллаб-қувватланади
🗓 2027 йил 1 январдан корхоналарга қуйидаги йўналишларда дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ҳар бир талаба учун тўланган иш ҳақи харажатларининг 50 фоизи ўқув йили якунида субсидия шаклида қопланади:
◾️муҳандислик иши;
◾️ишлаб чиқариш ва ишлов бериш;
◾️архитектура ва қурилиш;
◾️қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари.
👍 Корхоналарга дуал таълим шаклига қабул қилган талабалар сонига мутаносиб равишда “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги” платформасида қўшимча баллар берилади.
💰 Корхоналар томонидан ОТМ ҳудудида дуал таълим шакли учун амалиёт базасини ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун олиб келинган жиҳозлар, ускуналар, лаборатория жиҳозлари учун божхона божи ставкаси 2030 йил 1 январга қадар 1 фоиз этиб белгиланади.
📊 Дуал таълим дастури бўйича амалий машғулотлар учун корхоналар томонидан харид қилинган ўқув ускуналари ва жиҳозларга нисбатан 3 йил муддатга тезлаштирилган амортизация қўллаш ҳуқуқи берилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 669 |
| 12 | Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган айрим талабаларга ижтимоий стипендия тўланади
📃 Фармонга кўра, дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга ижтимоий стипендия тўланади.
◾️ Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари бўйича дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини 2-курсдан бошлаб давлат гранти квоталари доирасида давом эттириш имконияти яратилади.
◾️ Талабанинг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади.
◾️ 2027 йил 1 январдан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш истагини билдирган корхоналар учун талабаларга бириктириладиган мураббийларни тайёрлаш махсус курсларини ташкил этилади.
◾️ 2027/2028 ўқув йили якунидан бошлаб дуал таълим шакли бўйича ОТМ ва буюртмачи корхоналарнинг самарадорлик рейтинги юритилади.
◾️ Энг юқори натижа кўрсатган 3 тадан ОТМ ва корхоналар рейтингдаги ўрнига мос равишда 1, 2, 3 миллиард сўмдан рағбатлантирилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 635 |
| 13 | Юқори малакали кадрларни тайёрлашда “корхона – олийгоҳ – мақсадли кадр” тамойили жорий этилади
“Олий таълимда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–209-сон, 29.09.2026 й.) қабул қилинди.
📃 Фармонга кўра, 2027/2028 ўқув йилидан ОТМларда иш берувчи корхоналарнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг тизими жорий этилади. Бунда,
◾️ дуал таълим шаклига қабул амалга ошириладиган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ОТМ томонидан белгиланади;
◾️ дуал таълим шаклига қабул иш берувчи корхона буюртмасига мувофиқ тўлов-контракт асосида ҳар йили 1 октябрга қадар амалга оширилади.
📝 Дуал таълим ОТМ, корхона ва талаба ўртасида тузиладиган шартномага асосан ташкил этилади:
💰 корхона зиммасига талабага ўқиш даври давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлаш;
👨🎓талабанинг зиммасига битиргандан сўнг камида 2 йил мазкур корхонада ишлаб бериш мажбуриятлари юкланади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 553 |
| 14 | Валенсиядаги «Marina de Empresas»: стартапдан йирик бизнесгача бўлган ягона экотизим тажрибаси ўрганилди
🇪🇸 Eurochambres конгресси доирасида савдо-саноат палаталари раҳбарлари ва хорижий делегациялар Валенсиядаги «Marina de Empresas» инновацион хаби фаолияти билан танишдилар.
Расмий ташриф дастури доирасида ўтказилган амалий ташрифда Европа мамлакатлари савдо-саноат палаталари раҳбарлари билан бир қаторда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам иштирок этди.
«Marina de Empresas» — тадбиркорлик ғоясидан тортиб, стартапни ривожлантириш ва инвестиция жалб этишгача бўлган жараёнларни бирлаштирган яхлит экотизим. Мажмуа таркибида EDEM бизнес-мактаби, Lanzadera бизнес-инкубатори ва акселератори ҳамда Angels инвестиция фонди фаолият юритади.
Ташриф давомида делегация аъзолари ёш тадбиркорларни тайёрлаш, инновацион лойиҳаларни танлаш ва ривожлантириш, уларни акселерация қилиш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари билан яқиндан танишдилар.
📊 Lanzadera акселератори фаолияти давомида 1 100 дан ортиқ компанияни қўллаб-қувватлаган бўлиб, ушбу лойиҳаларга 200 миллион евродан зиёд инвестиция жалб этилган.
Эътиборли жиҳати, хабда стартаплар фақат назарий лойиҳа сифатида эмас, балки саноат, логистика, чакана савдо ва агросаноат соҳаларидаги реал бизнес эҳтиёжлари асосида технологик ечимлар ишлаб чиқади.
👍 Ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «Marina de Empresas» раҳбарияти ўртасида мулоқот ҳам ўтказилди. Унда Валенсиянинг инновацион тадбиркорлик экотизими тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ёшлар стартапларини акселерация қилиш, IT ва креатив индустрияларни ривожлантириш, маҳаллий технопарк ва кластерлар резидентларини халқаро акселерация дастурларига интеграция қилиш бўйича ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 664 |
| 15 | 🎙 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Telegram-kanalida AUDIO-CHAT!
👮♂️ Ekspertlar — Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda O‘zbekiston Ish beruvchilar konfederatsiyasi mutaxassislari ishtirok etadi.
😲 Mavzu: Ijtimoiy sug‘urta tizimidagi yangi tartiblar; fuqarolar uchun yaratilgan imkoniyatla, amaldagi mexanizmlar, ko‘p uchraydigan savollarga mutaxassislarning javoblari muhokama qilinadi.
🎙 Suhbat davomida quyidagi masalalar muhokama qilinadi:
✅ Yetarli sug‘urta staji mavjud bo‘lsa-da, nafaqa tayinlash rad etilishiga qanday sabablar bo‘lishi mumkin? Bunday holatda fuqaro nima qilishi kerak?
✅ Kasallik nafaqasining dastlabki besh kuni har bir kasallik holati bo‘yicha ish beruvchi tomonidan to‘lanadimi yoki bu tartib kalendar yil davomida bir marta qo‘llaniladimi?
✅ Homiladorlik va tug‘ish nafaqasini olish uchun qancha sug‘urta staji talab etiladi va sug‘urta staji qanday tartibda hisoblanadi?
✅ Nafaqa tayinlangani, rad etilgani yoki to‘langanini qanday bilish mumkin?
💿 Barchani ushbu qiziqarli muloqotda kutamiz!
🖋 2-oktyabr kuni
😲 soat 17:00 da
Savollaringiz bo‘lsa, ovozli chat davomida mutaxassislarga bevosita yo‘llashingiz mumkin.
📝 telegram 💻 instagram
📝 facebook 🐧 xcom
🎞 youtube 🎖 ihma.uz | 1 385 |
| 16 | Европа бизнес ҳамжамияти билан янги мулоқотлар
🇪🇸 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Испаниянинг Валенсия шаҳрида бўлиб ўтган «Eurochambres Congress 2026» халқаро конгрессида иштирок этди.
🟡 28–29 сентябрь кунлари ўтказилган конгресс Европа Савдо-саноат палаталари ассоциацияси — Eurochambresнинг йиллик асосий тадбирларидан бири ҳисобланади. Тадбирда 38 мамлакатдан 91 та савдо палатаси ва ташкилотидан қарийб 200 нафар иштирокчи қатнашди.
Конгрессда Европа бизнеси олдида турган долзарб масалалар, жумладан, ягона бозор рақобатбардошлиги, иқтисодий барқарорлик, инновациялар, рақамлаштириш, энергетика ва бизнес муҳитини ривожлантириш мавзулари муҳокама қилинди.
Eurochambres Европа бизнес ҳамжамиятининг муҳим мулоқот майдони бўлиб, ташкилот ўз тармоғи орқали 20 миллиондан ортиқ компанияни, 1 700 та ҳудудий ва маҳаллий савдо палатасини қамраб олади. Ушбу компанияларнинг 93 фоиздан зиёди кичик ва ўрта бизнес субъектларидир.
👍 Конгресс доирасида Даврон Вахабов Европа мамлакатлари савдо палаталари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Мулоқотларда савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт имкониятларини ошириш ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
«Eurochambres Congress 2026» Ўзбекистон ва Европа бизнес ҳамжамияти ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва бизнес учун амалий алоқаларни кенгайтириш имконини берди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 097 |
| 17 | #табрик
📖 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни!
Савдо-саноат палатаси жамоаси байрам муносабати билан юртимизнинг энг фахрли касб эгалари — Устозларни самимий муборакбод этади.
Шунингдек, ўз тажрибасини шогирдларига аямай улашаётган бизнес мураббийларини ҳам байрам билан чин дилдан қутлайди!
Азиз устозлар, меҳнатингиз доимо қадрли, номингиз абадий бўлсин!
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 742 |
| 18 | #ОАВ_биз_ҳақимизда
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон – Беларусь халқаро кўргазмаси: 200 миллион долларлик келишувлар
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 340 |
| 19 | 📣📣📣
Ўзбекистонлик тадбиркорларни Қозондаги «BRICS Қурилиш ҳафталиги»га таклиф қиламиз!
🗺 10–13 ноябрь кунлари Қозон шаҳрида қурилиш материаллари, технологиялари ва ускуналари кўргазмаси ҳамда «BRICS Қурилиш ҳафталиги» форуми бўлиб ўтади.
Кўргазмада Россия, BRICS давлатлари, МДҲ, Туркия ва бошқа мамлакатлардан 100 дан ортиқ компания иштирок этиши режалаштирилган. Тадбирга 50 мингдан зиёд мутахассис ташрифи кутилмоқда.
Иштирокчилар учун:
👍 қурилиш материаллари, технология ва ускуналар билан танишиш;
👍 етакчи ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш;
👍 халқаро ҳамкорлик ва янги лойиҳаларни муҳокама қилиш;
👍 қурилиш соҳасидаги илғор тажрибалар билан танишиш имкониятлари яратилади.
Шунингдек, форум дастуридан «REBUS 2026» халқаро форуми, BRICS Property Awards Russia тақдирлаш маросими ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
🌱 https://bricsweek.ru/
Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг:
📞 +998911921444
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 411 |
| 20 | Хусусий таълим учун янги молиявий имкониятлар эълон қилинди
21 сентябрь куни Савдо-саноат палатасида хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда долзарб масала кўтарилган эди.
Тадбиркорлар мактаб, боғча ва бошқа таълим объектларини ташкил этиш учун субсидия, солиқ имтиёзлари ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини аниқ белгилаш таклифини билдирдилар.
🔥 Мазкур таклиф Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланиб, аниқ чораларда ўз аксини топди.
Энди ўқув юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаблар очиш учун янги молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади:
👍 7 йил муддатга 10 фоизли имтиёзли кредит берилади;
👍 мактабни очиш ва жиҳозлаш харажатларининг 15 фоизигача, кўпи билан 1,5 млрд сўмгача субсидия ажратилади;
👍 биносини мактабга ижарага берган мулкдорларга ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 676 |
