cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

YETTI CHINORUZ

Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 317
Obunachilar
-624 soatlar
-57 kunlar
+6830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Усмонли салтанатининг илк йилларида бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади. Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди. Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади. Касал от тунда вафот этди. Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради. Қози: “Зарарни мен қоплайман!”, деди. Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди. Қози: “Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ. Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди. Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди. Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади. Ўша қози кейинчалик Усмонли салтанатининг биринчи шайхул-исломига Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431) эди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 54👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сен бир хўрланиб-хўрланмай ишқдан қочаяпсан. Ишқнинг номидан бошқа нимани биласан? Ишқнинг юзлаб ноз-у адоси, улуғлиги бор. Ишққа юзлаб ноз билан эришилади. Ишқ содиқ бўлгани боис вафодорларни сотиб олади. Бевафога қайрилиб ҳам қарамайди. Мавлоно Жалолиддин Румий (Расмни ўзим олдим 😜😜)
Hammasini ko'rsatish...
👍 37👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Биласизми?? Бу азиз ва алийм зотнинг (яратгани) тақдир қилганидир (Ясин сураси) Сиз суратда кўииб турган кўзлар ўтхўр ва гўштхўр хайвонларнинг кўзлари. Субҳаналлоҳ у қандай ҳам буюк МУСОВВИР А? Ўтхўрнинг кўзқорачиғи атрофдаги йиртқични кўра олиши учун горизонтал чизиқ шаклида. Этхўрники эса фақат ўлжасини кўриши ва уни овлаши учун вертикал шаклда қилиб яратилган экан. Ҳар бир нарсани тўғри ва хатосиз ўлчов билан яратган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Hammasini ko'rsatish...
👍 37👏 5
00:51
Video unavailableShow in Telegram
“Еттичинор” жоме масжидида Ийди Қурбон шукуҳи
Hammasini ko'rsatish...
IMG_2970.MP418.59 MB
👍 34👏 2
ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ ☪ Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган. 1. 🕌 Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти). 2. 📿 Зуҳо намозини ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). 3. ❤️ Ота-онанинг юзига қараш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 4. 📚 Илмга интилиш. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти). 5. 💠 Яхши ният қилиш. Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти). 6. 🌹 Ота-онанинг розилигини топиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар. У: “Онам ҳаёт”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти). 7. 🌗 Шом намозини жамоат билан адо этиш. Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”. 8. 🌙 Қурбон ҳайити намозини адо этиш. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”. Даврон НУРМУҲАММАД 👇👇👇👇👇 https://t.me/yettichinoruz
Hammasini ko'rsatish...
YETTI CHINORUZ

Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

👍 19
Repost from FATVO.UZ
ИККИ ЁШГА КИРМАГАН СИГИРНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ? #қурбонлик ❓717-CАВОЛ: Икки ёшга кирмаган сигирларни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик ҳайвонларининг ёши Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сўзлари билан аниқ бўлган ва тайинланган (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривоятлари, Заҳойо боби). Шунга кўра, қамарий йил асосида туя беш ёш, сигир икки ёш, қўй ва эчки бир ёшга тўлган бўлиши шартдир. Фақат олти ойликдан ўтган қўзи жуссали бўлиб, бир ёшли қўйларни ичига қўшса, улардан фарқланмайдиган даражада бўлса, қурбонликка ярайди (“Ал-Ҳидоя” ва “Мухтасарул Қудурий” китоблари). Албатта, қўйдаги истисно Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари томонидан айтилган (Имом Муслим, Азоҳий боби). Бу истиснонинг фақат қўйга тегишли эканига жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Чунки қурбонлик ибодат бўлиб, ибодатларда ижтиҳод эмас, балки далиллар асосдир. Далили бор масалаларда эса ақл юритилмайди. Юқоридагиларга биноан, туя беш ёш ва сигир икки ёшга етмаган бўлса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Уларга қўйдаги истисно тегишли эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
Repost from FATVO.UZ
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (6-қисм) ❓Намоз ўқимайдиган киши қурбонлик қилиши мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓ Ёш болани нисобга етадиган моли бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам ҳаж сафарига кетса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик нисобини нима орқали ҳисоблаш афзал? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пул эҳсон қилсам қурбонликка ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳомиладор ҳайвонни сўйиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Закот беришга қодир аёл қурбонлик сўядими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж сафарига борганлар қурбонлик қиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Камбағал одам қурбонлик қилса, гўштини ўзи еса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликка сўйиладиган қорамолни ёши нечада бўлиши керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қорамолни тишига қараб ёшини аниқлаш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қорамолни оила номидан қурбонлик қилиш тартиби 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
Repost from FATVO.UZ
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм) ❓Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаром маблағдан қурбонлик қилинадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик шартлари ва одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса нима қилинади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Repost from FATVO.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚЎШИМЧА ҲОВЛИСИ БОР КИШИНИНГ ҚУРБОНЛИГИ 27-МАСАЛА: Бир кишини ўзи яшаб турган уйидан ташқари қўшимча ҳовлиси бўлса ва у ерда яшамайдиган бўлса, ушбу ҳовлининг қиймати закот нисобига етса, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Қуня” китоби). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Repost from FATVO.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚЎЛИДА ПУЛИ ЙЎҚ ҲАҚДОРНИНГ ҚУРБОНЛИГИ 28-МАСАЛА: Бир киши қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида закот нисобича ҳаққи бўлса, лекин қарздор камбағал бўлиб, ушбу пулни тўлай олмаётган бўлса, бироқ қарздорлигига иқрор бўлса, ҳақдор закот ололмайди. Ушбу ҳақдор то ҳаққини олмагунича, унга қурбонлик вожиб бўлмай туради (“Татархонийя” китоби). Бир кишини қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида ҳаққи бўлса ва мазкур қарздор бой бўлса, ҳақдор қурбонликка етарли миқдордаги пулни қарздордан сўраб олиши ва ушбу пулга қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Агар қарздор унга пул бермаса, бировдан қарз олиб қурбонлик қилмайди. Шунингдек, ҳайит кунларидан кейин ҳаққини олса ҳам, унга қурбонликни қийматини садақа қилиш вожиб бўлмайди (“Оламгирийя”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.