Savdo-sanoat palatasi
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Savdo-sanoat palatasi
Channel Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 29 858 subscribers, ranking 2 064 in the Business category and 2 740 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 29 858 subscribers.
According to the latest data from 01 August, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -890 over the last 30 days and by -51 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 8.96%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 6.77% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 2 678 views. Within the first day, a publication typically gains 2 022 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 7.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 02 August, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Business category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 02 August | 0 | |||
| 01 August | +7 |
| 2 | Ўзбекистон–Афғонистон бизнес мулоқоти: ташриф натижалари муҳокама қилинмоқда
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда бўлиб турган Афғонистоннинг автомобил савдоси соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлари Ўзбекистоннинг қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, мамлакатимиз саноат салоҳияти ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан яқиндан танишди.
✔️ Айни дамда эса Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигида Ўзбекистон–Афғонистон ишбилармонлар учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашув давомида ташриф натижалари муҳокама қилиниб, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси орқали маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш имкониятлари ҳамда аниқ амалий келишувларга эришиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 206 |
| 3 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон норасмий саммитидаги нутқидан асосий фикрлар
–Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда;
–Мураккаб ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган бугунги халқаро воқелик биздан янада қатъият билан ҳаракат қилишни ва янада яқин мувофиқлаштирувни талаб этмоқда;
–Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда;
–Биз учун Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш борасида тарихий имконият очилмоқда;
–Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур;
–Минтақамизнинг халқаро субъект сифатидаги мақомини мустаҳкамлаган ҳолда давлатлараро ташкилотлар ва “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасида ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш лозим;
–Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак;
–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим минтақавий кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади;
–Гуманитар соҳадаги ишларнинг моҳияти сифат жиҳатидан ўзгариши халқларимиз ўртасидаги бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тушуниш туйғусини мустаҳкамлайди;
–Бизнинг умумий кучимиз – бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликдаги яратувчанликка қатъий садоқатимизда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 830 |
| 4 | Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмга етди
Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмни ташкил этди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошди.
📊 Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
савдо хизматлари — 170 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 115,2 трлн сўм;
молиявий хизматлар — 104,2 трлн сўм;
транспорт хизматлари — 103,9 трлн сўм;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 51,9 трлн сўм;
таълим соҳасидаги хизматлар — 23,8 трлн сўм;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 16,2 трлн сўм;
шахсий хизматлар — 11,9 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 11,3 трлн сўм;
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 8,9 трлн сўм;
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 7,8 трлн сўм;
ижара хизматлари — 7,6 трлн сўм;
бошқа хизматлар — 32,2 трлн сўм.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 787 |
| 5 | Афғон тадбиркорлари Ўзбекистондаги шина ишлаб чиқарувчи завод имкониятлари билан танишди
🛞 Афғонистоннинг автомобил савдоси соҳасида фаолият юритаётган йирик тадбиркорлардан иборат делегация Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖ ХКга ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, автомобиль шиналарини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёни ҳамда маҳсулотлар сифатини назорат қилиш тизими билан яқиндан танишди.
Делегацияга корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва маҳсулот турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
✅ “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” Ўзбекистонда автомобиль шиналарини ишлаб чиқарувчи биринчи ва ягона корхона бўлиб, йилига 3 миллион дона автомобиль шинаси, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари учун шина ҳамда 100 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Учрашув чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шиналарни Афғонистон бозорига етказиб бериш, савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, дилерлик тармоғини ривожлантириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги бизнес шерикликларини йўлга қўйиш учун муҳим қадам бўлди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 067 |
| 6 | Бизнес учун энг катта имконият — юзма-юз мулоқот
👍 Душанбедаги B2B учрашувларида айнан шу муҳит шаклланди. Янги танишувлар, амалий музокаралар ва келгуси ҳамкорликлар учун муҳим қадамлар ташланди.
Бундай бизнес-миссиялар натижа учун ташкил этилади.
Батафсил — видеода 💜
Навбатдаги бизнес-миссия 2–7 август кунлари Россияда бўлиб ўтади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 169 |
| 7 | Тошкентда кичик бизнесга давлат бинолари ва ер участкалари бепул берилади
Президентнинг «Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатда фойдаланилмаётган давлат мулкини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича янги механизмлар белгиланди.
📃 Қарорга кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимига Савдо-саноат палатаси реестрига киритилган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қарорлар қабул қилиш ваколати берилади.
Жумладан, бундай тадбиркорларга бўш турган давлат бино ва иншоотлари 10 йилгача бепул фойдаланиш учун ажратилиши мумкин. Бунинг учун тадбиркор объектни ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаши ва жиҳозлаши шарт.
Шунингдек, тадбиркорларга майдони 1,5 минг квадрат метргача бўлган бўш ер участкаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконияти яратилади. Лойиҳа доирасида қурилган объект давлатга топширилганидан сўнг, ушбу ер участкаси тадбиркорга 15 йилгача бепул фойдаланиш учун берилиши мумкин.
✔️Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур чоралар фойдаланилмаётган давлат мулкини иқтисодий айланмага жалб қилиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда пойтахтда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга хизмат қилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 013 |
| 8 | #ОАВ_биз_ҳақимизда
🇺🇿🇹🇯 Ўзбек-Тожик тадбиркорлари иштирокида бизнес-форуми бўлиб ўтди
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 884 |
| 9 | Афғонистонлик тадбиркорлар “Winiron Oil Industry” корхонаси фаолияти билан танишди
Афғонистонда автомобиллар ҳамда уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар делегациясининг Тошкент шаҳрига амалий ташрифи давом этмоқда.
⛽️ Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Чилонзор туманида жойлашган “Winiron Oil Industry” қўшма корхонасига ташриф буюриб, “Winiron” бренди остида автомобил мойлари ва фильтрлари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
🔧 Меҳмонларга корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий технологик ускуналари ҳамда маҳсулотлар сифати назорати жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув давомида корхона раҳбарияти ва афғонистонлик тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, маҳсулотларни Афғонистон бозорига экспорт қилиш имкониятлари ҳамда савдо алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 923 |
| 10 | Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда
Афғонистонда автомобиллар ҳамда уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар делегациясининг Тошкент шаҳрига амалий ташрифи давом этмоқда.
Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ташриф доирасида меҳмонларга Учтепа туманидаги “Scopus Mall” савдо мажмуасида автомобил эҳтиёт қисмлари савдосини ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар намойиш этилди.
Шунингдек, делегация аъзолари 40 дан ортиқ маҳаллий корхона иштирокида ташкил этилган кўргазма билан танишди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобил эҳтиёт ва бутловчи қисмлари ҳамда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти тақдим этилди.
Учрашувлар давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва афғонистонлик тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 700 |
| 11 | Ўзбекистон ва Қозоғистон Савдо-саноат палаталари бизнес-форумга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
🇺🇿🇰🇿 30 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Тадбиркорлар миллий палатаси “Атамекен” раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов, Қозоғистон томонидан эса “Атамекен” Миллий палатаси Президиуми раиси – Бошқарув раиси Канат Шарлапаев ҳамда Бошқарув раиси ўринбосари, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси бошқарув раиси ва Қозоғистон–Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Мурат Каримсаков иштирок этди.
👍 Мулоқот давомида август ойида Қозоғистон бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастури, Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес-форумини ташкил этиш ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, Қозоғистон делегацияси таркибига “Атамекен” Миллий палатаси раҳбарияти, ҳудудий тадбиркорлар палаталари раҳбарлари, Астана, Олмаота ва Тараз шаҳарлари, Туркистон, Қостанай ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари вакиллари, шунингдек, Қозоғистон Чорвачилик уюшмаси, Ёғ-мой саноати уюшмаси, QazAI сунъий интеллектни ривожлантириш ассоциацияси ҳамда бошқа тармоқ ва бизнес уюшмалари вакиллари киради.
Бизнес-форум доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида логистика ва агросаноат кооперацияси белгиланди.
🏭Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси учун Тошкент шаҳридаги технопарк ва қатор саноат корхоналарига ташрифлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалий лойиҳалар орқали ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 782 |
| 12 | ✔️ ОЧИҚ МУЛОҚОТ – 2026
Ҳурматли тадбиркор!
▶️ Президентнинг тадбиркорлар билан VI Очиқ мулоқотига ўз таклиф ва мурожаатларингизни юборишга улгурдингизми?
Бунинг учун қаерга мурожаат қилиш ва жараён қандай кечишидан хабардормисиз?
🕔 Мурожаат юбориш усуллари жуда оддий ва 24/7 режимида ишлайди:
📞 1100 ва 1094 қисқа рақамлари орқали;
@ochiqmuloqot2026_bot Telegram-боти орқали.
Энг муҳими — келиб тушган ҳар бир мурожаат алоҳида рўйхатга олинади ва чуқур ўрганилади.
▪️Хусусий ва шахсий масалалар дарҳол тегишли ташкилотларга юборилиб, ҳал этилади;
▪️Тизимли муаммолар ва таклифлар бўйича эса экспертлар томонидан янги ечимлар ишлаб чиқилади.
Фурсатни бой берманг! Айнан сизнинг таклифингиз мамлакатимиздаги бизнес муҳитини ўзгартириши мумкин!
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 630 |
| 13 | Ўзбекистон ва Туркия фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Бахром Махматраемов ҳамда раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов Туркиянинг фармацевтика соҳасидаги етакчи компанияларидан бири — Kiperin İlaç Gıda Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi раҳбари Толга Пекташ бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Kiperin İlaç Gıda Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, озиқ-овқат қўшимчалари, коллаген, витаминлар ва саломатлик учун мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни халқаро бозорларга экспорт қилишга ихтисослашган. Компания маҳсулотлари GMP, HACCP, ISO ва Halal каби халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилиб, қатор давлатларга экспорт қилинади.
👍Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт-импорт операциялари ҳажмини ошириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туркиялик делегацияга Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган қулай бизнес муҳити, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш механизмлари, солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, экспорт-импорт фаолиятини ташкил этиш тартиблари ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.
👍 Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни амалий лойиҳалар орқали кенгайтириш, инвестиция ва технологиялар трансферини рағбатлантириш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик алоқаларини янада фаоллаштириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 709 |
| 14 | Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда
Маълумотларга кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 236 126 та кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.
📊 Уларнинг таркиби қуйидагича:
Кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларини қўшган ҳолда) — 526 659 та
ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар ва импорт товарлари сотувчилар — 709 467 та
🏙 2026 йил январь–июнь ойларида 44 мингта янги кичик корхона ва микрофирма (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 004 |
| 15 | Афғонистоннинг илғор тадбиркорларидан иборат делегация “Agro Tech” кластери фаолияти билан танишди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишиш ҳамда ушбу техникаларни Афғонистонда фойдаланишга йўналтиришдан иборат.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 1 758 |
| 16 | Афғонистонлик тадбиркорлар “Toshkent Traktor Zavodi”да экспорт имкониятлари билан танишди
🚜 Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистоннинг автомобил савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 дан ортиқ тадбиркордан иборат делегация ташриф дастури доирасида “Toshkent Traktor Zavodi” МЧЖ корхонасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар корхонада ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари — турли қувватдаги тракторлар, тиркамалар ва бошқа махсус техникалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотларнинг техник имкониятлари, сифат назорати тизими ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.
Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини Афғонистон бозорига етказиб бериш, дилерлик тармоғини йўлга қўйиш, сервис хизматларини ташкил этиш ҳамда эҳтиёт қисмлар таъминоти бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Афғонистонлик тадбиркорлар маҳсулотларнинг сифати, ишончлилиги ва рақобатбардошлигини юқори баҳолаб, келгусида экспорт ҳажмини ошириш ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини йўлга қўйишга қизиқиш билдирдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 123 |
| 17 | Россия бозорига чиқишни режалаштираяпсизми?
🇺🇿🇷🇺 2–7 август кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес уюшмаси ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Россияга бизнес-миссия ташкил этилмоқда.
📍 Сафар йўналиши: Тошкент → Қозон → Уфа → Самара → Тошкент
Бу — Россияда ишончли ҳамкор топиш ва экспортинизни кенгайтириш учун амалий имконият.
📞 +998 91 668 66 00
Батафсил видеода 💜
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 166 |
| 18 | #live
Айни дамда Душанбе шаҳрида иш қизғин!
🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 200 дан ортиқ тадбиркори B2B учрашувларда юзма-юз мулоқот қилиб, янги ҳамкорлик ва келишувлар учун музокаралар олиб бормоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 265 |
| 19 | 📣📣📣
⚖️ Тадбиркор сифатида ижро жараёнида муаммога дуч келганмисиз?
Суд қарорлари, мол-мулкни хатлаш, кредит ёки солиқ қарзларини ундириш, электрон аукционлар билан боғлиқ савол ва муаммоларингиз борми?
✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар учун ушбу масалаларга бағишланган очиқ мулоқот ўтказади.
🗓 5 август | 14:30
📍 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Билдирилган таклиф ва муаммолар умумлаштирилиб, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда амалиётдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли давлат органларига киритилади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +99890 023 41 45
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 421 |
| 20 | Prezident Shavkat Mirziyoyev Ostonada boshlangan “Kelajak o‘yinlari” ochilish marosimining faxriy mehmoni bo‘ldi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в качестве почетного гостя принял участие в церемонии открытия «Игр будущего», стартовавших в Астане.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 1 697 |
