BMB HOLDING
Kanalga Telegram’da o‘tish
🌐 www.bmb-holding.uz ✉️ info@bmb-holding.uz ☎️ (+998 55) 517-22-99 🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Ko'proq ko'rsatish1 080
Obunachilar
+124 soatlar
+117 kunlar
-430 kunlar
Ma'lumot yuklanmoqda...
O'xshash kanallar
Taglar buluti
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Kirish va chiqish esdaliklari
---
---
---
---
---
---
Obunachilarni jalb qilish
Iyun '26
Iyun '26
+68
94 kanalda
May '26
+61
113 kanalda
Get PRO
Aprel '26
+76
123 kanalda
Get PRO
Mart '26
+59
142 kanalda
Get PRO
Fevral '26
+83
23 kanalda
Get PRO
Yanvar '26
+51
28 kanalda
Get PRO
Dekabr '25
+46
35 kanalda
Get PRO
Noyabr '25
+32
28 kanalda
Get PRO
Oktabr '25
+70
29 kanalda
Get PRO
Sentabr '25
+88
34 kanalda
Get PRO
Avgust '25
+1 006
30 kanalda
Get PRO
Iyul '25
+79
7 kanalda
Get PRO
Iyun '25
+136
5 kanalda
Get PRO
May '25
+121
10 kanalda
Get PRO
Aprel '25
+92
10 kanalda
Get PRO
Mart '25
+144
5 kanalda
Get PRO
Fevral '25
+2 050
8 kanalda
Get PRO
Yanvar '25
+41
5 kanalda
Get PRO
Dekabr '24
+37
9 kanalda
Get PRO
Noyabr '24
+56
8 kanalda
Get PRO
Oktabr '24
+119
14 kanalda
Get PRO
Sentabr '24
+26
7 kanalda
Get PRO
Avgust '24
+32
9 kanalda
Get PRO
Iyul '24
+71
10 kanalda
Get PRO
Iyun '24
+31
9 kanalda
Get PRO
May '24
+26
5 kanalda
Get PRO
Aprel '24
+17
5 kanalda
Get PRO
Mart '24
+268
7 kanalda
Get PRO
Fevral '24
+37
2 kanalda
Get PRO
Yanvar '24
+28
3 kanalda
Get PRO
Dekabr '23
+16
7 kanalda
Get PRO
Noyabr '23
+41
13 kanalda
Get PRO
Oktabr '23
+34
2 kanalda
Get PRO
Sentabr '23
+53
0 kanalda
Get PRO
Avgust '23
+21
0 kanalda
Get PRO
Iyul '23
+18
0 kanalda
Get PRO
Iyun '23
+13
0 kanalda
Get PRO
May '23
+6
0 kanalda
Get PRO
Aprel '23
+17
0 kanalda
Get PRO
Mart '23
+58
0 kanalda
Get PRO
Fevral '23
+2 869
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '23
+11
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '22
+3
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '22
+9
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '22
+38
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '22
+12
0 kanalda
Get PRO
Avgust '22
+23
0 kanalda
Get PRO
Iyul '22
+14
0 kanalda
Get PRO
Iyun '22
+9
0 kanalda
Get PRO
May '22
+18
0 kanalda
Get PRO
Aprel '22
+21
0 kanalda
Get PRO
Mart '22
+12
0 kanalda
Get PRO
Fevral '22
+17
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '22
+30
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '21
+25
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '21
+27
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '21
+17
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '21
+31
0 kanalda
Get PRO
Avgust '21
+14
0 kanalda
Get PRO
Iyul '21
+9
0 kanalda
Get PRO
Iyun '21
+13
0 kanalda
Get PRO
May '21
+237
0 kanalda
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 30 Iyun | +2 | |||
| 29 Iyun | +2 | |||
| 28 Iyun | +1 | |||
| 27 Iyun | +3 | |||
| 26 Iyun | +1 | |||
| 25 Iyun | +6 | |||
| 24 Iyun | +5 | |||
| 23 Iyun | +3 | |||
| 22 Iyun | +1 | |||
| 21 Iyun | 0 | |||
| 20 Iyun | +2 | |||
| 19 Iyun | +2 | |||
| 18 Iyun | +2 | |||
| 17 Iyun | +9 | |||
| 16 Iyun | +3 | |||
| 15 Iyun | +2 | |||
| 14 Iyun | +4 | |||
| 13 Iyun | +3 | |||
| 12 Iyun | +3 | |||
| 11 Iyun | +1 | |||
| 10 Iyun | +1 | |||
| 09 Iyun | +2 | |||
| 08 Iyun | +1 | |||
| 07 Iyun | +2 | |||
| 06 Iyun | 0 | |||
| 05 Iyun | 0 | |||
| 04 Iyun | +2 | |||
| 03 Iyun | +1 | |||
| 02 Iyun | +4 | |||
| 01 Iyun | 0 |
Kanal postlari
🔺 📸📸📸📸
Ёшлар куни муносабати билан юртимиздаги бир қатор иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар. Қувонарлиси, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳамда BMB HOLDING бренд амбассадори Ҳумоюн Бегмуратов ҳам “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби бўлди.
Ҳумоюн Бегмуратов - биз интилган, биз орзу қилган ва биз ишонган Янги Ўзбекистон ёшларининг ҳақиқий тимсолидир!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
| 2 | МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР ХАЛҚАРО БОЗОРДА
Мамлакатимизда ташқи савдони диверсификация қилиш ва маҳаллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқиш борасидаги тизимли ишлар ўз натижасини бермоқда. Хусусан, BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси томонидан Россия, Латвия ва Украина давлатларига навбатдаги сархил қовун ҳамда карам маҳсулотларининг экспорти муваффақиятли йўлга қўйилди. Яъни, юқори сифат ва миллий стандартларга мос равишда қадоқланган ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижлик истеъмолчилар томон йўл олди.
Бундай амалий натижалар давлатимиз раҳбари томонидан соҳа вакиллари олдига қўйилаётган стратегик вазифалар ижросининг ёрқин намунасидир. Юртбошимиз доим тадбиркорлик ҳаракати Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлайдиган энг катта куч эканини қайд этиб, бизнес вакилларининг ташқи бозорга чиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзларни эълон қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши ҳамда экспорт ҳажмининг ўсиши мамлакат иқтисодий барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. BMB-NRC AGROLOGISTTICS корхонаси ҳам мазкур йўналишда логистика ва савдо механизмларини тўғри йўлга қўйиб, юртимиз довруғини хорижда кенг ёйиб келаяпти.
Бугунги кунда корхона нафақат маҳсулот етказиб бериш географиясини кенгайтирмоқда, балки фермер ва деҳқонларимиз етиштирган ҳосилни нобуд қилмай, халқаро талаблар даражасида саралаш ва сақлаш тизимини ҳам яхши йўлга қўйган. Бу каби дадил қадамлар яқин истиқболда ўзбек бренди остидаги маҳсулотларнинг Европа ва МДҲ бозорларидаги улушини янада салмоқли қилишга хизмат қилади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 559 |
| 3 | ҲУМОЮН БЕГМУРАТОВ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, BMB HOLDING бренд-амбассадори Ҳумоюн Бегмуратов “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.
Мазкур эътироф мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда спорт соҳасида эришилаётган ютуқларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган изчил давлат сиёсатининг яна бир амалий ифодасидир. Айниқса, шахмат каби интеллектуал спорт турларини ривожлантириш, ёш авлоднинг халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ҳумоюннинг давлат мукофоти билан тақдирланиши унинг юксак маҳорати, меҳнатсеварлиги, халқаро мусобақаларда қайд этаётган муносиб натижалари ҳамда ўзбек шахмат мактабининг нуфузини янада юксалтириш йўлидаги хизматларининг муносиб эътирофи ҳисобланади.
BMB HOLDING ҳам ёш ва салоҳиятли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро майдонларда янги марраларни забт этишига кўмаклашишни ўзининг муҳим ижтимоий йўналишларидан бири сифатида кўради.
BMB HOLDING жамоаси Ҳумоюн Бегмуратовни юксак мукофот билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, янги зафарлар ва халқаро мусобақаларда янада улкан муваффақиятлар тилайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 665 |
| 4 | #Кун_мотивацияси
“Орзу қилишдан тўхтасанг, яшашдан ҳам тўхтайсан”
- Малкольм Форбс
Орзу инсон ҳаётига мазмун, мақсад ва ҳаракат бағишлайди. У инсонни янги марралар сари ундайди, қийинчиликларни енгиб ўтишга руҳлантиради ва ўз устида тинмай ишлашга чорлайди. Ҳар қандай катта ғоя, муҳим лойиҳа ёки улкан ютуқ аввал орзу сифатида туғилади.
Шу боис, орзу қилишдан ҳеч қачон тўхтамаслик керак. Орзуга ишонч, унга эришиш учун қатъият ва изчил меҳнат қўшилганда, у албатта ҳақиқатга айланади. Инсоннинг ривожланиши ҳам, жамият тараққиёти ҳам айнан эзгу орзулар ва уларни амалга оширишга бўлган интилишдан бошланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 680 |
| 5 | #BMB_INSIDE
#17_сон
BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони BMB MEDIA MARKAZ бош оператори Олим Арбаевнинг фаолиятига бағишланади.
Кадр ортидаги меҳнат, тасвир орқали воқеликни акс эттириш маҳорати ҳамда ҳар бир лойиҳанинг экранга чиқиши ортидаги масъулиятли жараёнлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Ижодий жамоамиз фаолиятининг яна бир муҳим йўналишини биз билан бирга кашф этинг - #BMB_INSIDE
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 806 |
| 6 | 🗣 🟦🟦
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 733 |
| 7 | ҲУРМАТЛИ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ!
Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан BMB HOLDING жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Жамият тараққиётида ҳаққоний ва тезкор ахборотни халққа етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ва холис ёритиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз юксак эътирофга лойиқ.
Сизларнинг касбий маҳоратингиз ва юксак масъулиятингиз мамлакатимизда эркин ахборот маконини ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда тараққиётга хизмат қилувчи эзгу ғояларни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Фурсатдан фойдаланиб барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ижодий парвоз, ўткир қалам ва касбий фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 792 |
| 8 | 🔺 📸📸📸📸
BMB AGRO PLUS корхонасида сублимация усулида тайёрланган ноодатий музқаймоқ бўлаги.
Замонавий технологиялар туфайли у ўзининг асл таъми, фойдали хусусиятлари ва шаклини тўлиқ сақлаб қолган, аммо энди у иссиқда ҳам эриб кетмайди!
Агросаноат соҳасидаги инновациялар мана шундай кичик тафсилотларда бўй кўрсатади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 689 |
| 9 | 🇺🇿 ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН САВДО, ТУРИЗМ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА
Жорий йилнинг 26 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Сичуан–Чунцин тадбиркорларининг Ўзбекистондаги Савдо-саноат ассоциацияси Бош котиби Чжао Яньянь ҳамда ассоциациянинг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси Вэй Ган билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
📝📝📝📝📝📝📝📝
🇷🇺 РАСШИРЯЕТСЯ СОТРУДНИЧЕСТВО С КИТАЙСКИМИ ПАРТНЁРАМИ В СФЕРАХ ТОРГОВЛИ, ТУРИЗМА И ИНВЕСТИЦИЙ
26 июня текущего года представители BMB HOLDING провели встречу с генеральным секретарём Торгово-промышленной ассоциации предпринимателей Сычуаня и Чунцина в Узбекистане Чжао Яньянь, а также советником Ассоциации по вопросам культуры Вэй Ганом.
👉🏻 Подробнее
📝📝📝📝📝📝📝📝
🇬🇧 COOPERATION WITH CHINESE PARTNERS IN THE FIELDS OF TRADE, TOURISM AND INVESTMENT CONTINUES TO EXPAND
On 26 June, representatives of BMB HOLDING held a meeting with Zhao Yanyan, Secretary General of the Sichuan Chongqing Business Association in Uzbekistan, and Wei Gang, Cultural Affairs Advisor to the Association.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 962 |
| 10 | СИФАТЛИ ҲОСИЛ – ТЎҒРИ РЕЖАЛАШТИРИШ САМАРАСИ
Сабзавотчиликда юқори ҳосил олиш нафақат экин турини, балки уни экиш муддатларини ҳам тўғри танлашга боғлиқ. Ҳосилнинг бир вақтда пишиб етилмаслиги бозор талабини барқарор таъминлаш ва маҳсулотни самарали сотиш имконини яратади. Шу мақсадда BMB HOLDING дала майдонларида эрта, ўрта ва кеч пишар сабзавот экинлари илмий асосда жойлаштирилган.
Ҳар бир экин учун алоҳида агротехник ёндашув қўлланилади. Айниқса, суғориш тизимига катта эътибор қаратилиб, тупроқ намлиги доимий назорат қилинади. Бу эса ўсимликларнинг яхши гуллаши, тўлиқ чангланиши ва сифатли ҳосил шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Холдингда қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда асосий эътибор биологик усулларга қаратилган. Бу ёндашув зараркунанда ва касалликларга қарши экологик жиҳатдан хавфсиз ҳамда узоқ муддатли самарали ечим ҳисобланади. Шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қайта ишлашга мос бўлган сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, BMB HOLDINGга қарашли корхоналарда чуқур қайта ишланмоқда.
Минглаб инсонларни иш билан таъминлаётган BMB HOLDINGда ер танлашдан тортиб ҳосилни муҳофаза қилишгача бўлган барча жараёнлар малакали мутахассислар назоратида амалга оширилади. Дала маданиятига қатъий риоя қилиниши, бегона ўтларга қарши кураш ҳамда замонавий агротехнологияларнинг қўлланилиши эса сифатли маҳсулот ва барқарор натижанинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 875 |
| 11 | #ТАЙИНЛОВ
BMB HOLDING ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ТАЙИНЛАНДИ
BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши қарорига мувофиқ, Яхяев Бобиржон Тўхтапулатович холдингнинг Халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бобиржон Яхяев халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У 2006 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2012 йилда Хитой ташқи ишлар университети магистратурасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - халқаро ҳуқуқий фаолият (юриспруденция).
У ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Фурсатдан фойдаланиб, холдинг жамоаси Бобиржон Тўхтапулатовични янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда уларга муваффақият тилайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 990 |
| 12 | 🗣⏺ 🟦🟦
"Дунё" ахборот агентлиги Буюк Британиянинг нуфузли Financial Times нашри томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм юзасидан "Ўзбекистон Марказий Осиёда “яшил" энергетика етакчиси сифатида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда" сарлавҳаси остида мақола эълон қилди.
Мазкур медиа лойиҳани тайёрлаш жараёнида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Financial Times нашрига интервью бериб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ҳамда “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.
Ушбу материалнинг халқаро ахборот майдонида кенг ёритилиши Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи тобора ортиб бораётгани, мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ва инвестициявий салоҳияти жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 829 |
| 13 | 🇺🇿 ЭРОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЭКСПОРТ ВА ИНВЕСТИЦИЯ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 24 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида Эроннинг етакчи компаниялари - FAJR ISFAHAN Agriculture and Livestock Co., PARS HOLDING Co. ҳамда DANEH CHIN Co. раҳбарлари билан учрашув ўтказдилар.
👉🏻 Батафсил
📝📝📝📝📝📝📝📝
🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ВОПРОСЫ ЭКСПОРТА И ИНВЕСТИЦИОННОГО СОТРУДНИЧЕСТВА С ИРАНСКИМИ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЯМИ
24 июня текущего года представители BMB HOLDING при содействии Посольства Исламской Республики Иран в Республике Узбекистан провели встречу с руководителями ведущих иранских компаний - FAJR ISFAHAN Agriculture and Livestock Co., PARS HOLDING Co. и DANEH CHIN Co.
👉🏻 Подробнее
📝📝📝📝📝📝📝📝
🇬🇧 EXPORT AND INVESTMENT COOPERATION ISSUES DISCUSSED WITH IRANIAN BUSINESS REPRESENTATIVES
On June 24, representatives of BMB HOLDING, with the support of the Embassy of the Islamic Republic of Iran in the Republic of Uzbekistan, held a meeting with executives of leading Iranian companies - FAJR ISFAHAN Agriculture and Livestock Co., PARS HOLDING Co., and DANEH CHIN Co.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 964 |
| 14 | ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИЛМОҚДА
Маълумки, жорий йилнинг 25 июнь - 5 июль кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида карлар ўртасида футзал бўйича I Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этиб, қитъа биринчилигида ғолиблик учун баҳс олиб боради. Шу билан бирга, чемпионат якунига кўра юқори натижа қайд этган жамоалар 2027 йил январь ойида Австрияда бўлиб ўтадиган Қишки Сурдлимпия ўйинларига йўлланма олиш имкониятига эга бўладилар.
Мусобақага пухта тайёргарлик кўриш ва спортчилар учун муносиб шароит яратиш мақсадида BMB HOLDING томонидан Ўзбекистон Карлар спорт федерациясига амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, спорт анжомлари билан таъминлаш ҳамда чемпионатда иштирок этувчи спортчи ва мураббийларни спорт формалари билан таъминлаш ишларига кўмак берилди.
Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний реабилитацияси ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланмоқда.
BMB HOLDING ўз навбатида ижтимоий масъулият тамойилларига содиқ қолган ҳолда, спортни ривожлантириш, ёшлар ва параспортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига бўлажак мусобақада муваффақият ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаймиз.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 2 253 |
| 15 | ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТ – ЭКСПОРТГА ЙЎЛ
BMB HOLDING таркибига кирувчи корхоналарда бугун иш ҳар қачонгидан ҳам қизғин. Холдингда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айниқса, экспортёр корхоналар томонидан режалаштирилган ишлар изчил давом эттирилиб, хомашё таъминотини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса ташқи бозорларда талаб юқори бўлган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиради.
Хусусан, Жиззах ва қўшни вилоятларда олча (гилос) қабул қилиш пунктлари ташкил этилган бўлиб, мавсумий йиғим-терим жараёнлари жадаллаштирилган ҳолда давом этмоқда. Шу билан бирга, BMB AGRO PLUS корхонасини сифатли мева маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари узлуксиз ташкил қилинган.
Чуқур қайта ишлашга таянган мазкур ёндашув нафақат маҳсулот қийматини оширади, балки мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади. Бу йўналишдаги ҳар бир қадам - янги имкониятлар, янги бозорлар ва барқарор тараққиёт сари ишончли одимдир.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 828 |
| 16 | #ТАЙИНЛОВ
BMB HOLDING ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ТАЙИНЛАНДИ
BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши қарорига мувофиқ, Яхяев Бобиржон Тўхтапулатович холдингнинг Халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бобиржон Яхяев халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У 2006 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2012 йилда Хитой ташқи ишлар университети магистратурасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - халқаро ҳуқуқий фаолият (юриспруденция).
У ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Фурсатдан фойдаланиб, холдинг жамоаси Бобиржон Тўхтапулатовични янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда уларга муваффақият тилайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 205 |
| 17 | УМИДА ОМОНОВА FIDE ЖАМОАВИЙ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА КУМУШ МЕДАЛЬ СОҲИБАСИ БЎЛДИ
Жорий йилнинг 16-22 июнь кунлари Гонконг шаҳрида шахмат бўйича FIDE Жамоавий жаҳон чемпионати - 2026 мусобақаси бўлиб ўтди. Дунёнинг турли мамлакатларидан юзлаб кучли шахматчилар иштирок этган нуфузли турнирда Ўзбекистон вакили, BMB HOLDING бренд-амбассадори Умида Омонова ҳам муносиб иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, ҳамюртимиз аёллар ўртасидаги баҳсларда 12 партиядан 9 балл жамғариб, кумуш медаль соҳибаси бўлди. Турнир давомида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кучли рақибларга қарши юқори савиядаги ўйин намойиш этган шахматчимиз мазкур натижа орқали ўзининг халқаро майдондаги юқори салоҳияти ва маҳоратини яна бир бор намоён этди.
Қайд этиш жоизки, бренд-амбассадоримиз сўнгги йилларда халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган ёш шахматчиларимиздан бири бўлиб, мамлакатимиз шахматининг истиқболли вакиллари сафида алоҳида эътироф этиб келинмоқда.
BMB HOLDING жамоаси Умида Омоновани мазкур ютуғи билан самимий қутлаб, келгуси мусобақаларда ҳам янги зафарлар ва юксак натижалар тилайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 1 113 |
| 18 | ҚОЗОҒИСТОН ТИВ BMB HOLDING БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИНИ ЁРИТДИ
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг gov.kz ҳукумат платформасидаги қозоқ ва рус тилларидаги расмий саҳифаларида, шунингдек, @PressMFAKZ телеграм каналида Холдинг билан музокаралар тафсилотлари эълон қилинди.
Ҳар иккала тилдаги расмий манбаларда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алибек Қуантыров ва BMB HOLDING таъсисчилар Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ўртасидаги учрашувга алоҳида эътибор қаратилган.
Мақолаларда қайд этилишича, музокаралар давомида агросаноат мажмуаси, туризм, озиқ-овқат саноати, логистика ва ўзаро савдо соҳаларида икки томонлама манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбатдошлар стратегик шерикликка асосланган қозоқ-ўзбек муносабатларининг юқори даражасини эътироф этиб, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва минтақавий иқтисодий ривожланишга хизмат қилувчи янги ташаббусларни фаол илгари суришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 844 |
| 19 | "Куч ғалаба қозонишдан келмайди. Муваффақият учун курашлар сизни кучли қилади."
- Арнольд Шварценеггер
Ҳар бир ютуқ ортида меҳнат, сабр ва қатъият мужассам. Қийинчиликлар инсонни тўхтатиш учун эмас, балки уни янада чиниқтириш, тажрибасини бойитиш ва янги марралар сари етаклаш учун берилади.
Бугунги саъй-ҳаракатларингиз эртанги муваффақиятларингизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Йўлингиздаги ҳар бир синовни ўсиш имконияти сифатида қабул қилинг ва мақсадингиз сари ишонч билан ҳаракат қилишдан тўхтаманг.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 891 |
| 20 | Тарихий онларда ҳамиша биргамиз!
BMB HOLDING сиз билан, Оқ бўрилар!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn | 1 076 |
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
