Savdo-sanoat palatasi
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Savdo-sanoat palatasi
Канал Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 28 273 підписників, посідаючи 2 088 місце в категорії Бізнес та 2 762 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 28 273 підписників.
За останніми даними від 14 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 5 198, а за останні 24 години на -24, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 8.79%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 7.05% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 574 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 2 064 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 7.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 15 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Бізнес.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 15 липня | +5 | |||
| 14 липня | +9 | |||
| 13 липня | +1 | |||
| 12 липня | 0 | |||
| 11 липня | 0 | |||
| 10 липня | +6 | |||
| 09 липня | +3 | |||
| 08 липня | +7 | |||
| 07 липня | 0 | |||
| 06 липня | +1 | |||
| 05 липня | 0 | |||
| 04 липня | +3 | |||
| 03 липня | +3 | |||
| 02 липня | +12 | |||
| 01 липня | +2 |
| 2 | Prezident Shavkat Mirziyoyev Belarusga tashrif davomida hududlararo hamkorlikni kengaytirish boʻyicha erishilgan kelishuvlar ijrosiga doir taqdimot bilan tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по реализации договоренностей о расширении межрегионального сотрудничества, достигнутых в ходе визита в Беларусь.
#Mirziyoyev #taqdimot #Belarus #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 1 177 |
| 3 | Ҳурматли ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар!
🌍 Маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ва электрон тижорат платформаларидаги иштирокни кенгайтириш мақсадида «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан янги қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилмоқда.
💸 Дастур доирасида Alibaba, Wildberries ва Ozon каби йирик маркетплейсларда маҳсулотларни жойлаштириш ҳамда реклама харажатларини молиялаштириш имконияти тақдим этилади.
Ушбу механизм экспортчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналарга хорижий харидорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, рақамли савдо каналлари орқали янги бозорларга чиқиш ва сотув географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.
🌱 Аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин: https://subsidiya.epauzb.uz
📞 Қўшимча маълумот учун:
+998 (71) 207-04-06 (ички рақам: 107)
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 2 471 |
| 4 | Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида стратегик бизнес ҳамкорлик муҳокама қилинди
🇺🇿🇭🇰 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Одилхон Рустамов ҳамда раис маслаҳатчиси Жамил Максуди Гонконг ҳукуматининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича Бош директори Саймон Чан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Гонконгга амалга оширган расмий ташрифи ҳамда Гонконг Маъмурияти раҳбарининг Тошкентга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалий босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳамкорликнинг қатор устувор йўналишлари бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан:
◾️тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш;
◾️заргарлик саноатида қўшма ишлаб чиқариш лойиҳалари ва маҳорат марказларини ташкил этиш;
◾️Ўзбекистоннинг етакчи хусусий банклари ва йирик компанияларини Гонконг фонд биржасида IPO жараёнларига тайёрлаш, бу йўналишда семинар ва тренинглар ўтказиш;
◾️қурилиш, инвестиция ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, «Янги Тошкент» лойиҳасига гонконглик инвесторларни жалб қилиш;
▪️олий таълим соҳасида Гонконгнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва талабалар учун янги имкониятлар яратиш;
◾️тиббий туризм ва анъанавий тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
✈ Шунингдек, заргарлик, молия ва тиббиёт соҳалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг Гонконгга мақсадли ташрифларини ташкил этиш ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 113 |
| 5 | Ўмон делегацияси билан музокаралар ўтказилди
🇺🇿🇴🇲Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов Ўмон Султонлиги Ад-Дахилия вилояти Савдо-саноат палатаси Директорлар кенгаши раиси Сайф бин Носир ат-Тайвоний бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Музокаралар марказида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро савдо айланмасини ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни фаоллаштириш масалалари ўрин олди.
Учрашувда заргарлик, нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм ва меҳмонхона бизнеси каби истиқболли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.
📈 Алоҳида эътибор Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилди. Ўмон томони мазкур йўналишда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тайёр маҳсулотларни Уммон бозорига, шунингдек, бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, томонлар икки мамлакатнинг бой туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги туристик йўналишларни шакллантириш ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.
👍 Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Ўмон тадбиркорлари иштирокида B2B учрашувлари ташкил этилди.
Учрашув якунида томонлар мунтазам бизнес мулоқотини давом эттириш, тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 422 |
| 6 | Тошкентда халқаро қурилиш кўргазмаси
🛠️ 24–26 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Central Asia International Hardware Expo (CAIHE) — Марказий Осиёдаги қурилиш асбоблари, ускуналари, маҳкамлаш буюмлари ва DIY маҳсулотларига бағишланган халқаро B2B кўргазма бўлиб ўтади.
Кўргазмада қўл, электр ва аккумуляторли асбоблар, қурилиш ускуналари, DIY маҳсулотлари ҳамда соҳанинг энг сўнгги янгиликлари намойиш этилади.
📍 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ
📞 +998 95 143 59 23
🌱 www.hardwareexpo-centralasia.com
———
Международная выставка строительных инструментов в Ташкенте
🛠️ 24–26 ноября в Ташкенте пройдет Central Asia International Hardware Expo (CAIHE) — международная B2B-выставка строительных инструментов, оборудования, крепежа и товаров DIY-индустрии.
На выставке будут представлены ручной, электрический инструмент, крепеж, строительное оборудование и товары DIY.
📍 АО НВК «Узэкспоцентр»
📞 +998 95 143 59 23
🌱 www.hardwareexpo-centralasia.com
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 331 |
| 7 | 📣📣📣
Ҳурматли тадбиркорлар!
🇺🇿🇫🇷 Сизни “SIAL Parij - 2026” халқаро озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида "Made in Uzbekistan" миллий стенди остида иштирок этишга таклиф қиламиз.
🗓 17-21 октябрь
📍 Париж, Франция
🖥 Ушбу кўргазмада иштирок этиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин: subsidiya.epauzb.uz
‼️Мазкур кўргазмада майдон ижараси ва стенд қуриш харажатлари “Савдони ривожлантириш компанияси“ АЖ томонидан молиялаштирилади.
Жойлар сони чекланган.
Қўшимча маълумотлар учун:
📞 +99871 207 04 06 (113)
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 3 129 |
| 8 | Тадбиркорларга эслатма!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ–63-сон Фармонига мувофиқ, давлат хизматчилари тадбиркорлик субъектларига текширув, профилактика тадбирлари ёки назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ўтказиш учун ташриф буюрганда, аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаб, ташриф ҳақидаги маълумотларни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритиши шарт.
⚠️ Агар давлат хизматчиси мазкур маълумотларни «Бизнес ҳимоя» QR-коди орқали белгиланган тартибда тизимга киритмаган бўлса, тадбиркорлик субъекти:
✅ уни ўз ҳудудига киритмаслик;
✅ текширув ёки мулоқотда иштирок этмаслик ҳуқуқига эга.
❗️Назорат қилувчи орган мансабдор шахси ёки давлат органининг бошқа масъул ходими томонидан ушбу Фармон талабларига риоя этмаслик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш сифатида баҳоланади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 3 190 |
| 9 | #ОАВ_биз_ҳақимизда
🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон-Польша бизнес форумида муҳим келишувларга эришилди
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 507 |
| 10 | Минскда Ўзбекистоннинг Савдо уйи ва «Тошкент» миллий таомлар ресторани очилди
🇺🇿🇧🇾 Янги масканлар Ўзбекистон маҳсулотларини Беларусь бозорида кенг тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
📢 Ушбу лавҳада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов янги лойиҳаларнинг аҳамияти, уларнинг тадбиркорлар учун яратаётган имкониятлари ҳамда Ўзбекистон–Беларусь савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришдаги ўрни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 2 934 |
| 11 | Тадбиркорлар диққатига!
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказиладиган VI очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида 13-18 июль кунлари юртимиз бўйлаб тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилади.
Тадбиркорлик фаолиятингизда дуч келаётган тўсиқлар, ҳуқуқларингиз бузилиши ҳолатлари ёки соҳани такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, сизни ушбу учрашувларга таклиф этамиз.
📃 Рўйхатдан ўтиш учун жадвалда кўрсатилган телефон рақамлари орқали боғланинг.
📞 Ўз таклиф ва мурожаатларингизни 1100 ёки 1094 қисқа рақамлари орқали, шунингдек, @ochiqmuloqot2026_bot орқали тез ва қулай тарзда йўллашингиз мумкин.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 764 |
| 12 | «ОЧИҚ МУЛОҚОТ 2026»: МУАММОЛАРИНГИЗГА БИРГАЛИКДА ЕЧИМ ТОПАМИЗ!
Бизнес шиддат билан ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.
«Очиқ мулоқот 2026» доирасида тадбиркорларнинг муаммо ва ташаббусларини тинглаш, уларга тезкор ечим топиш мақсадида Республика штаби фаолият юритмоқда.
❔Штабда сиз учун қандай имкониятлар яратилган?
👍 50 дан ортиқ вазирлик, идоралар ва соҳа экспертлари бир жойда жамланган.
👍 Ҳар куни Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман раҳбарияти тадбиркорларни шахсан қабул қилади (ҳудудлардан туриб онлайн иштирок этиш имконияти мавжуд).
👍 1100 ёки 1094 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб, ўз таклифларингизни айтинг.
👍@ochiqmuloqot2026_bot орқали мурожаат қилиш тез ва қулай.
Фаол бўлинг, таклиф беринг ва бизнес муҳитини янада яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг!
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 598 |
| 13 | Польшада логистика хабини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди
🇺🇿🇵🇱 Польша Республикасига амалга оширилаётган бизнес-миссия доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳамда Ўзбекистоннинг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша Сенати Маршалининг ўринбосари Михал Каминьский билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
📦 Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Польша ҳудудида Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро бозорларга самарали етказиб беришга хизмат қиладиган логистика хабини ташкил этиш истиқболлари бўлди.
Қайд этилганидек, мазкур хаб ўзбек экспортчилари учун Европа бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, маҳсулотларнинг тезкор тақсимланишини таъминлаш ҳамда янги экспорт йўналишларини очишда муҳим аҳамият касб этади.
Томонлар мазкур ташаббусни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорликни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 2 841 |
| 14 | 🇺🇿🇵🇱 O‘zbekiston–Polsha biznes-forumi
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 2 577 |
| 15 | 🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон–Польша бизнес-форуми доирасида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлари жараёнларидан фотолавҳалар
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 3 416 |
| 16 | Варшавада Ўзбекистон–Польша бизнес-форуми бўлиб ўтди
🇺🇿🇵🇱 Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг 10–14 июль кунлари Польша Республикасига амалга ошираётган бизнес-миссияси доирасида Варшава шаҳрида Ўзбекистон–Польша бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форумда 150 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, Ўзбекистон ва Польшанинг давлат идоралари, савдо-саноат палаталари, тармоқ бирлашмалари ҳамда етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Польша Савдо палатаси раиси Анджей Арендарский кириш нутқи билан очиб берди.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, мамлакатда хорижий инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай бизнес муҳити, шунингдек, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг электротехника саноатидаги имкониятлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт салоҳияти, тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик, икки томонлама фойдаланиш ва хавфсизлик ечимлари экотизимидаги истиқболли йўналишлар бўйича тақдимотлар ўтказилди. Польша томони эса мамлакатдаги бизнес муҳити, ҳамкорлик имкониятлари ва ўзбек тадбиркорлари учун Европа бозорига чиқиш истиқболлари ҳақида маълумот тақдим этди.
Шунингдек, форумда Ўзбекистоннинг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев, Польша Иқтисодий тараққиёт ва технологиялар вазирлиги, Польша инвестиция ва савдо агентлиги ҳамда Польша–Осиё Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этиб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.
Расмий сессия якунида томонлар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги иқтисодий муносабатларда ҳали тўлиқ ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
👍 Форумнинг амалий қисми B2B учрашувлар билан давом этди. Унда икки мамлакат тадбиркорлари ўзаро музокаралар ўтказиб, экспорт-импорт алоқаларини йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 2 785 |
| 17 | #live
🇺🇿🇵🇱 Бироздан сўнг Варшавада Ўзбекистон–Польша бизнес-форуми ўз ишини бошлайди
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube | 2 478 |
| 18 | 📣📣📣📣
Ҳурматли экспортёрлар ва ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар!
🇧🇾 БEЛАРУСДА ЎЗБEКИСТОН САВДО УЙИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ!
Савдо уйи OZON электрон савдо платформаси билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини йирик халқаро маркетплейс орқали сотиш имкониятини тақдим этади.
“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ушбу йўналишда тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатишга тайёр.
Кўрсатиладиган асосий хизматлар:
▪️ маркетплейсларга чиқиш бўйича маслаҳат ва амалий ёрдам;
▪️ маҳсулотларни платформага жойлаштиришда кўмак;
▪️ логистика ва етказиб бериш жараёнларини ташкил этишда ёрдам;
▪️ маркетинг ва онлайн савдоларни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар.
Батафсил маълумот:
📞 +998977552203
📍 Манзил: 220035, Беларус Республикаси, Минск шаҳри, Ғолиблар проспекти 63Б.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 702 |
| 19 | Ўзбекистон ва Шри-Ланка: бизнес ҳамкорлик учун янги имкониятлар
🇺🇿🇱🇰 Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Шри-Ланка Ташқи ишлар, хорижий бандлик ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Аруни Ранаража бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот марказида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўлди.
Хусусан, туризм, тўқимачилик, ахборот технологиялари, заргарлик саноати ва фармацевтика каби истиқболли соҳаларда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
✍️Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам институционал асос яратиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Шри-Ланка Миллий Савдо-саноат палатаси ўртасида Англашув меморандумини имзолаш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, Шри-Ланка томони ўзбекистонлик тадбиркорларни «Sri Lanka Expo 2027» халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди. Ушбу нуфузли майдон янги бизнес шериклар топиш, ташқи бозорларга чиқиш, инвестициявий салоҳиятни намойиш этиш ва савдо алоқаларини кенгайтириш учун муҳим имконият бўлиб хизмат қилади.
👍 Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббусларни амалий натижаларга айлантириш ва ўзаро манфаатли муносабатларни изчил ривожлантиришга келишиб олинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 2 642 |
| 20 | 🇺🇿В Минске состоялось техническое открытие ресторана узбекской национальной кухни «Ташкент» и магазина национальной продукции при участии ТПП двух стран.
Аутентичный интерьер, восточный колорит и, конечно, знаменитый узбекский плов. Но это не всё — здесь также откроется центр туристических услуг.
Какие сюрпризы готовит новый проект?
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube | 3 345 |
