uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Islom.uz

Islom.uz

Відкрити в Telegram

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Islom.uz

Канал Islom.uz (@islomuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 121 471 підписників, посідаючи 257 місце в категорії Релігія і духовність та 406 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 121 471 підписників.

За останніми даними від 17 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -531, а за останні 24 години на -26, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Верифікований (Офіційно підтверджено Telegram)
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 11.71%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.56% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 14 224 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 10 402 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 81.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 18 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

121 471
Підписники
-2624 години
-177 днів
-53130 днів
Архів дописів
Islom.uz
121 463
Баа: Сукук чиқариш жараёни блокчейн технологияси орқали рақамлаштирилмоқда БААда ташкил этилган Wafr финтех компанияси сукук
Баа: Сукук чиқариш жараёни блокчейн технологияси орқали рақамлаштирилмоқда БААда ташкил этилган Wafr финтех компанияси сукук чиқариш ва ҳисоб-китоб жараёнларини рақамлаштиришга қаратилган WafrChain блокчейн платформасини ишга туширди. Компания шу билан бирга дастлабки инвестиция (Pre-seed) босқичида сармоядорлардан инвестиция жалб қилди. Сармоя миқдори ошкор этилмаган. Платформа сукукнинг бутун ҳаётий циклини — чиқариш, тақсимлаш, ҳисоб-китоб ва фойда тўловларини ягона рақамли муҳитда бошқаришга мўлжалланган. Унинг асосий имкониятлари: — Сукук шартлари, фойда тўловлари жадвали ва муддатларини блокчейнга қайд этиш; — Эмитентнинг Шариат кенгаши тасдиғини рақамли тарзда сақлаш; — Ақлли шартномалар орқали фойда тўловларини автоматлаштириш; — Миллий валюталар ва стейблкоинлар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш; — Сукук чиқаришда иштирок этувчи томонларни ягона рақамли платформага бирлаштириш. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
18 лист, 06:11

Islom.uz
121 463
#Одоб Насабларингизни ўрганинг, у орқали силаи раҳм қиласиз Насабларни ўрганиш, қариндош-уруғларни аниқлаш, она тарафдан, ота тарафдан қариндошлик қаергача бориб етади, бир-бирига қандай уланади – буларни пухта билиб олиш натижасида силаи раҳм қилиш жуда осон ҳолга келади.
عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ؛ أَنَّهُ سَمِعَ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْه يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ: تَعَلَّمُوا أَنْسَابَكُمْ ثُمَّ صِلُوا أَرْحَامَكُمْ، وَاللهِ! إِنَّهُ لَيَكُونُ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ أَخِيهِ الشَّيْءَ، وَلَوْ يَعْلَمُ الَّذِي بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ مِنْ دَاخِلَةِ الرَّحِمِ، لَأَوْزَعَهُ ذَلِكَ عَنِ انْتِهَاكِهِ. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг минбарда туриб шундай деяётганларини эшитдим: «Насабларингизни ўрганинг, сўнгра (унга қараб) қариндошларингизга силаи раҳм қилинг. Аллоҳга қасамки, киши билан биродари орасида гап ўтиб қолади. Агар улар насабларини билишганида, уни беҳурмат қилишдан сақланган бўлишарди».
Шарҳ: Яъни бир одам бошқа бир одамга қариндош эканини билмай туриб, бирор ёмонлик қилиб қўйиши мумкин. Лекин «қариндош» деган тушунча бўлса, қариндошим экан деб, ёмонлик қилмайди. Шунинг учун қариндошларни аниқлаб, билиб олиш керак. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
18 лист, 04:03

Islom.uz
121 463
Тўртта банкка исломий банк фаолияти учун лицензия берилди Марказий банк томонидан қатор банкларга исломий банк фаолиятини ама
Тўртта банкка исломий банк фаолияти учун лицензия берилди Марказий банк томонидан қатор банкларга исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берилди Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорларига мувофиқ, қуйидаги тижорат банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди: AITB “Ipak Yo‘li”; "ASIA ALLIANCE BANK" ATB; “Orient Finans” XATB; “HAYOT BANK” Мазкур лицензиялар банкларга Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия оператсияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради. 🕋 @islomuz
18 лист, 02:57

Islom.uz
121 463
#Мўминларга_эслатма Улуғ сура «Фотиҳа сурасини кўп-кўп такрорлаб (ўқиб) юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя (турл
#Мўминларга_эслатма Улуғ сура «Фотиҳа сурасини кўп-кўп такрорлаб (ўқиб) юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя (турли зарарлардан ҳимоя) қўрғонидир». Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: «Қуръоннинг бари шифодир, Фотиҳа сураси ундаги энг улуғидир. Ушбу сурада бошқаларида бўлмаган ўзига хос шифо хусусияти бор. Ориф инсонлар у ила хасталикларидан даволанишда давомий бўлганлар ва унинг самарали даво ва тез шифо топишдек таъсирини кўрганлар», деди. Қуръондаги барча нарсалар Фотиҳа сурасида мужассам. Фотиҳа сурасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида жамланган: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн». «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз» (Фотиҳа сураси, 5 оят). 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
18 лист, 01:37

Islom.uz
121 463
Халқаро анжуманда динлараро бағрикенглик масалалари муҳокама қилинди Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси
+8
Халқаро анжуманда динлараро бағрикенглик масалалари муҳокама қилинди Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Бахтиёр Намозов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси Қаҳрамон Сариев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов қатнашди. Шунингдек, АҚШ, Швеция, Саудия Арабистони, Россия, Қозоғистон, Германия, Қирғизистон ва Ҳиндистон каби қатор давлатлардан хорижий мутахассислар, дипломатик корпус вакиллари, диншунос-экспертлар, исломшунослар, шунингдек, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, диний конфессия етакчилари ва миллий маданий марказлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар иштирок этди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
17 лист, 09:19

Islom.uz
121 463
#Тарих Ислом маданиятининг Европага туҳфаси Фотиҳларнинг Испания аҳолисига бўлган муносабати барча фатҳ этилган мамлакатларни
#Тарих Ислом маданиятининг Европага туҳфаси Фотиҳларнинг Испания аҳолисига бўлган муносабати барча фатҳ этилган мамлакатларнинг халқларига бўлган муносабат каби одилона эди. Мусулмонлар маҳаллий аҳолига уларнинг мулкларини, черковларини, қонунларини, ўз ҳакамлари томонидан ҳукм қилиниш ҳуқуқини қолдирдилар. Уларга фақат жизя тўлашни шарт қилиб қўйдилар. Жизя йиллик солиқ бўлиб, зодагонлар учун 15 франк (бир динордан ортиқроқ), оддий халқ учун эса ярим динор миқдорида белгиланган эди. Мазкур шартлар аҳолига шу даражада енгил туюлган эдики, улар бу шартни ҳеч бир норозиликсиз қабул қилдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
17 лист, 07:05

Islom.uz
121 463
#Намоз Намоздаги хушуъ Олимлар аниқлашича, инсон мияси бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда эмас, балки кетма-кет тарзда ишл
#Намоз Намоздаги хушуъ Олимлар аниқлашича, инсон мияси бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда эмас, балки кетма-кет тарзда ишлайди. Яъни инсон икки нарса ҳақида бир вақтнинг ўзида ўйлаганда, миянинг самарадорлиги сезиларли даражада пасаяди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бизга доимо хушуъ билан ибодат қилишни буюрган. Намоздаги хушуъ ҳодисаси бугунги давримизда деярли йўқолиб бормоқда. Бунга замона ташвишлари, турмуш муаммолари, тез суръатдаги тараққиёт, моддий юкламалар ва аксарият инсонлар бошидан кечираётган турли босимлар сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Савол туғилади: нима учун Аллоҳ таоло бизга хушуъни буюрди? Бунинг қандай фойдаси бор? Инсон бир вақтнинг ўзида бир нечта нарса ҳақида ўйласа, унга нима юз беради? 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 12 октябрдаги 03-07/8074--сонли хулосаси 🕋 @islomuz
17 лист, 04:04

Islom.uz
121 463
#Ислом Умрнинг баракаси Тожуддин Субкий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Нақл билан иттифоқ қилинганки, имом Шофеий роҳимаҳуллоҳни
#Ислом Умрнинг баракаси Тожуддин Субкий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Нақл билан иттифоқ қилинганки, имом Шофеий роҳимаҳуллоҳнинг умрида бир қанча ажойиб нарсалар содир бўлди. Унинг ёзиб қолдирган асарлари, ҳар куни тадаббур билан ўқиб бир марта Қуръон хатм қилиши, Рамазонда эса ҳар кеча-кундузда икки марта хатм қилиши, дарслар, фатволар, зикр ва фикр билан машғуллиги, турли касаллик ва оғриқлари билан машғуллиги. У зотда доим иккита ва ундан кўпроқ касаллик бўларди. Балки у зотда ўттизта касаллик жам бўлганди. Имомул Ҳарамайн Абулмаолий Жувайний раҳимаҳуллоҳ ҳақида ҳам у зотнинг умрини тасниф қилган асарларига тақсимлаб ҳисобласа, яна доим талабаларга дарс ўқитиши, зикр мажлисларида ўтган вақтларини қўшса, ҳисобга тўғри келмайди. Шунингдек, раббоний имом Муҳиддин Нававий раҳимаҳуллоҳнинг кечирган умрини тасниф қилган асарларига бўлиб чиқса, уларни шундай кўчириб чиққанда ҳам етмаган бўларди. Яна бошқа ибодат, амалларини қўшмаса шундай. Имом Волид раҳимаҳуллоҳнинг ҳам ёзган, тасниф қилган асарлари, нақл қилган фойдали илмлари, ёзган фатволари, ўқиган Қуръонлари ва рўбарў келган синовлари билан ҳисобланса, умри уларнинг учдан бирига тенг келмаган, қопламаган бўларди. Уларга бу хусусда барака ато этган, уларни тарқатган Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир!» Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 4 ноябрдаги 03-07/8631-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
17 лист, 01:01

Islom.uz
121 463
Repost from Hilol Nashr
✨ Шайх ҳазратлари вақтни қандай тақсимлаганлар? 📚 Тўпламни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан сотиб олишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊 👉 Нархи: 798 000 сўм 📍 Манзилларимиз ✅ Сайт орқали буюртма бериш Сотиб олиш учун: ✍️ @hilol_reception 📞 +998712175999 🎉 17 ноябрь куни фақат бир кун «Тафсири Ҳилол» тўпламини 10% чегирма билан сотиб олишингиз мумкин. @hilolnashr
16 лист, 23:50

Islom.uz
121 463
✨ Tuğiliş va qabr siqişi örtasidagi boğliqlik «Sayr qilamiz» körsatuvini tomoşa qilib, tafakkur qiling! 📹 Töliq video 🕋 @islomuz
16 лист, 08:08

Islom.uz
121 463
#Мўминларга_эслатма Гуноҳлардан қутулиш йўли Азобнинг сабаби гуноҳлардир Баъзи одамлар, биз омонатдор эдик, диёнат ила пул то
#Мўминларга_эслатма Гуноҳлардан қутулиш йўли Азобнинг сабаби гуноҳлардир Баъзи одамлар, биз омонатдор эдик, диёнат ила пул топардик, лекин шунга қарамай, бизнинг дўконга ҳам ўғри тушди ва талон-тарож қилиб кетди, дейдилар. Гап шундаки, бироз ўйлаб кўринг, гарчи сиз омонатдор ва диёнат ила пул топган бўлсангиз-да, лекин сиздан қандайдир гуноҳ содир бўлганига аниқ ишонинг. Чунки Аллоҳ таоло, сизга нима мусибат етган бўлса, қилган гуноҳларингиз сабабли, деб айтган. Эҳтимол, бирор гуноҳ қилгансиз. Лекин унга эътибор қилмагансиз. Эҳтимол, закотни тўлиқ адо қилмагансиз ёки ҳисобини тўғри қилмагансиз ёки бошқа бирор гуноҳ қилгансиз. Натижада сизга бу мусибат келгандир. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/1912-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
16 лист, 06:01

Islom.uz
121 463
Islomning xulqi hayodir! Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq 🕋 @islomuz
16 лист, 04:03

Islom.uz
121 463
#Уламолар Шайх Ҳасан Қувайсний Азҳари Шарифнинг биринчи кўзи ожиз раҳбари Тўлиқ исми Шайх Бурҳонуддин Ҳасан ибн Дарвиш iбн Аб
#Уламолар Шайх Ҳасан Қувайсний Азҳари Шарифнинг биринчи кўзи ожиз раҳбари Тўлиқ исми Шайх Бурҳонуддин Ҳасан ибн Дарвиш iбн Абдуллоҳ ибн Мутовиъ Қувайсний Шофеъий Мисрнинг Мануфия вилоятидаги Қувайсно қишлоғида дунёга келган бўлиб, Қувайсний тахаллуси шу қишлоққа нисбат берилган. Шайх Ҳасаннинг туғилган йили ва болалиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Синов Шайх Ҳасаннинг ҳам кўзи болаликдан ожиз бўлган. Илм йўли Илк сабоқни Мануфияда олиб, барча тенгдошлари каби ўқиш-ёзишни ўрганди, Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Сўнгра Қоҳирага келиб, ҳижрий 1171 йилдан 1209 йилгача Азҳар жомеъ масжидида яшаб, илм олди. Аллома Жавҳарий, аллома шайх Шарқовий, аллома Аҳмад Дардийр ва аллома Амир Кабир каби улуғ устозлардан сабоқ олди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
16 лист, 01:50

Islom.uz
121 463
#Кун_дуоси Ғазаб шайтондандир وَرَوَينَا فِي «كِتَابِ ابْنِ السُّنِّيِّ» عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ
#Кун_дуоси Ғазаб шайтондандир وَرَوَينَا فِي «كِتَابِ ابْنِ السُّنِّيِّ» عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنَا غَضْبَى، فَأَخَذَ بِطَرَفِ الْمِفْصِلِ مِنْ أَنْفِي فَعَرَكَهُ، ثُمَّ قَالَ: «يَا عُوَيْشُ؛ قُولِي: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي، وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ» [سني 622]. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси), اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي، وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي، وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ «Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қолбий ва ажирний минаш шайтони», деб айт», дедилар». Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин». Ибн Сунний ривояти. وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» عَنْ عَطِيَّةَ بْنِ عُرْوَةَ السَّعْدِيِّ الصَّحَابِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الغَضَبَ مِنَ الشَّيْطانِ، وَإِنَّ الشَّيْطَانَ خُلِقَ مِنَ النَّارِ، وَإِنَّمَا تُطْفَأُ النَّارُ بِالْمَاءِ، فَإِذَا غَضِبَ أَحَدُكُمْ.. فَلْيَتَوَضَّأْ» [د 4784]. Саҳоба Атиййа ибн Урва ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон оловдан яратилган. Олов эса сув билан ўчирилади. Қай бирингиз ғазаб қилса, таҳорат қилсин». Абу Довуд ривояти. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
15 лист, 23:04

Islom.uz
121 463
#Мазҳабда_нажот 21 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар Савол: Маълумки, Абу Юсуф ва Муҳаммадда ҳам Абу Ҳанифаники каби усу
#Мазҳабда_нажот 21 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар Савол: Маълумки, Абу Юсуф ва Муҳаммадда ҳам Абу Ҳанифаники каби усуллар мавжуд бўлган. Демак, улар ҳам мутлақ мужтаҳид бўлишганми? 🔗 Жавоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси 🕋 @islomuz
15 лист, 04:19

Islom.uz
121 463
#Суннат Салла ва унинг пеши عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ مَكَّ
#Суннат Салла ва унинг пеши عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди». Шарҳ: Бу жуда ҳам машҳур бўлиб кетган ҳол. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макка фатҳи куни бошларига қора рангли салла кийиб кирганларини дўсту душман, кофиру мусулмон – барча-барча кўрган ва ривоят қилиб қолдирганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
15 лист, 01:42

Islom.uz
121 463
#Кун_дуоси Кимки ғазабини ичига ютса... وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ»، وَ«التِّرْمِذِيِّ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» عَنْ مُع
#Кун_дуоси Кимки ғазабини ичига ютса... وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ»، وَ«التِّرْمِذِيِّ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الجُهَنِيِّ الصَّحَابِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَظَمَ غَيْظاً وَهُوَ قَادِرٌ عَلَى أَنْ يُنْفِذَهُ دَعَاهُ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَلَى رُؤُوسِ الخَلَائِقِ يَوْمَ القِيَامَةِ؛ حَتَّى يُخَيِّرَهُ مِنَ الحُورِ مَا شَاءَ»، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4777، ت 2021، 4186]. Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ғазабини сочишга қодир бўла туриб, уни ичига ютса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида халойиқ бошига чақириб, хоҳлаган ҳурини танлаш ҳуқуқини беради», дедилар. Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
14 лист, 23:03

Islom.uz
121 463
☺️☺️☺️☺️☺️ Nabiralar xotirasi Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 99-soni Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi. Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz. 🌐 https://youtu.be/wyn6Ibde1HM?si=OnTJDL2Fs67sFYA8 🕋 @islomuz
14 лист, 09:01

Islom.uz
121 463
Nabiralar xotirasi Hazratni xotirlab körsatuvining 99-soni "Hazratni xotirlab" körsatuvini YouTube sahifamiz orqali tomoşa qiling! 🕋 @islomuz
14 лист, 07:44

Islom.uz
121 463
#Саҳобалар_ҳаёти Изтиробнинг бошланиши Шомда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг давридан бери Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу а
#Саҳобалар_ҳаёти Изтиробнинг бошланиши Шомда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг давридан бери Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу волий бўлиб келар эди. У киши ўз ишини аъло даражада бажарар ва ўз аҳолиси ичида жуда катта обрўга эга эди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳуга ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қатл этилганликлари ва ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг халифа бўлганликлари ҳақидаги хабар етганда у киши янги халифага байъат қилмади. Бунинг бир неча сабаби бор эди. 1. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўлимларида ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳам айблари бор, деб тушунар эди. 2. У киши Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг лашкари ичида фитачиларнинг борлигини ҳам айб ҳисоблар эди. 3. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу бу ишларни бир ёқлик қилиб, орани очиб олмасдан аввал тоатни вожиб қилувчи байъат қилишга қўл урмади. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳузурига Сабрата ал-Жуҳанийни юбориб, ундан ўзига байъат қилишни талаб қилди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу бу талабга ҳеч қандай жавоб бермади. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
14 лист, 06:01