Bintu Sodiq
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Bintu Sodiq
Канал Bintu Sodiq (@bintusodiq) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 135 455 підписників, посідаючи 220 місце в категорії Релігія і духовність та 320 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 135 455 підписників.
За останніми даними від 25 серпня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 152, а за останні 24 години на -27, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 47.87%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 19.18% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 64 857 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 25 982 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 934.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун:
@hamkormuslimaat_bot”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 26 серпня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 26 серпня | +1 | |||
| 25 серпня | +23 | |||
| 24 серпня | +4 | |||
| 23 серпня | +3 | |||
| 22 серпня | +2 | |||
| 21 серпня | +37 | |||
| 20 серпня | +5 | |||
| 19 серпня | +17 | |||
| 18 серпня | +24 | |||
| 17 серпня | +18 | |||
| 16 серпня | +4 | |||
| 15 серпня | +1 | |||
| 14 серпня | +13 | |||
| 13 серпня | +13 | |||
| 12 серпня | +30 | |||
| 11 серпня | +45 | |||
| 10 серпня | +32 | |||
| 09 серпня | +43 | |||
| 08 серпня | +18 | |||
| 07 серпня | +61 | |||
| 06 серпня | +24 | |||
| 05 серпня | +40 | |||
| 04 серпня | +15 | |||
| 03 серпня | +41 | |||
| 02 серпня | +23 | |||
| 01 серпня | +15 |
| 2 | Заҳарланган гўшт ва кечирилган хиёнат ортидаги Хайбар воқеалари қандай юз берган эди? 🕌
📖 Мадинага таҳдид солган 8 та мустаҳкам қалъанинг 3 ҳафталик қамали ва таслим бўлиши.
📖 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу жасорати ва мусулмонларнинг иқтисодий ҳаётидаги бурилиш нуқтаси.
📖 Олий инсонийлик намунаси — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан ашаддий душманларга кўрсатилган мислсиз марҳамат.
Сийрат тарихидаги бундай бағрикенглик воқеаларидан қайси бири сизни кўпроқ таъсирлантирган?
🔗 Тўлиқ мақолани ўқиш
😀 @BintuSodiq | 20 831 |
| 3 | 📖Қироат қилиш пайтида ҚАЛБ ҳозир бўлиши ва ХАЁЛ жамланиши лозим.
🕯Салафи солиҳлардан бирларига: «Қуръон қироат қилаётганин-гизда кўнглингиздан бирон нарса ўтказасизми?» дейилганда у ки-ши: «Мен учун Қуръондан бошқа нима ҳам маҳбуб бўлиши мум-кинки, мен уни кўнглимдан ўтказсам?!» деган экан.
🎙Устоз Анвар Аҳмад
"Руҳия тарбия" китоби шарҳидан
@BintuSodiq | 27 878 |
| 4 | Ҳадянинг арзимаси бўлмайди
🌱 Суннатни ўрганамиз
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
🌷 «Эй муслима аёллар! Қўшни аёл (бошқа) қўшни аёлга қўйнинг туёғини (бермоқчи) бўлса ҳам арзимас санамасин».
(Муттафақун алайҳ).
🌱 Аслида бир-бирига берган нарсаларни арзимас санамасликка эркагу аёл бирдек масъул. Лекин қўшничилик юзасидан бир-бирига таом улашишлар одатда аёллар ўртасида бўлади. Қолаверса, биров берган нарсани менсимаслик, орқасидан гап чиқариш ҳолатлари кўпинча аёлларда кузатилади.
Шулардан келиб чиқиб Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан аёлларга мурожаат қилмокдалар:
🌱 Қўшнига нима чиқармоқчи бўлсангиз, нимага қурбингиз етса, ҳадя сифатида чиқараверинг.
🌱 «Арзимас нарса-ку, улар ўзига тўқ кишилар-ку, нима деб ўйлашади, паст кетган бўламан», деб ўтирманг.
🌱 Қўшнилар сизга чиқаргани қандай бўлишидан қатъи назар, сиз ҳам камситманг, аксинча уларни қадрлашни ўрганинг.
📚 "Риёзус солиҳин шарҳи" китобидан.
@BintuSodiq | 37 042 |
| 5 | 🌷 Эътирофга муносиб аёл
Санъатхон Умарова — асосий касби фармацевт бўлган, аммо инсонларга хизмати касбий фаолияти билан чекланмайдиган фидойи аёл.
У китобхонликни тарғиб қилади, ёшларни илм ва мутолаага чорлайди, маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар олиб боради, эҳтиёжмандларга кўмаклашади. Жамоат ишларидаги фаоллиги билан бир қаторда, инсонлар билан самимий мулоқоти ва эзгу ташаббуслари билан ҳам кўпчиликка ўрнак бўлиб келмоқда.
Санъатхон опанинг табиати гўзал, хулқи ҳавас қиларли даражада. Ҳар бир ишга қунт ва масъулият билан ёндашишлари эса уларнинг ўзига хос фазилатларидан.
Кўп йиллик меҳнати ва жамоат ишларидаги фаолияти эътироф этилиб, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан «Фидокор аёл» номинациясига муносиб кўрилдилар.
Бу эътироф — йиллар давомидаги меҳнат, фидойилик ва инсонларга қилинган самимий хизматларнинг муносиб самараси.
🎥 Санъатхон опанинг қувончли эътироф лаҳзаларини видеода томоша қилинг!
🌱 @BintuSodiq | 30 686 |
| 6 | Сийратни ўрганамиз ва татбиқ этамиз
🌙 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга ғамхўрлик қилганлар ва уларни яхши кўрганлар
У зот болаларга эътибор бериб, саломлашар ва бирга ўйнар эдилар. Бир куни бир боланинг қуши ўлиб қолгани учун хафа бўлиб турганини кўрдилар. У зот бошка жойга кетаётган бўлсалар-да, унинг хафалигини кетказиш ва хурсанд қилиш учун бир муддат унинг олдида қолдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ота-оналарга болаларини ўпиш ва кучоқлаш орқали меҳрларини изҳор этиб, ҳамма болаларига бир хил муомалада бўлиш кераклигини билдирганлар.
У зот ҳеч қачон боласини ўпмаган отанинг қалбида раҳм-шафқат йўқ, деб айтганлар.
📚"Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.
@BintuSodiq | 37 509 |
| 7 | «Инсон ўзига қанча яқин олса, шунча эътироф қилишни унутаркан...»
🌱 Дилафрўз Юсупова — лойиҳамизнинг навбатдаги «Фидокор аёл» номинацияси соҳибаси бўлдилар. Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ таъкидлаганидек, улар илк қадамлардан ёнма-ён туриб, «Muslimaat.uz» ва «Омина» журнали ривожига беминнат ҳисса қўшганлар.
🌱 Дилафрўз опа ҳаётининг катта қисмини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бой илмий-маърифий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва халқимизга етказишга бағишладилар.
🌱 Улар — бизнинг устимизда ҳаққи кўп бўлган, гўзал хотиралар ва қалбимиз тўридан жой олган юксак эҳтиром соҳибасидир.
🎥 Қаҳрамонимизнинг ҳаяжонли лаҳзаларини видеода томоша қилинг!
🫶 @BintuSodiq | 33 670 |
| 8 | Мавлид ойида бир дақиқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғойибона бирга бўлишга тайёрмисиз?
🌱 Каналимизда илк бор «РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ БИЛАН БИР ДАҚИҚА» номли танлов-марафон ўтказилади!
Марафон рабиул аввал ойида (22 кун қолди) икки марта бўлиб, иккита учрашувда иккита мавзу берилади. Бугун (20 август) биринчи учрашув мавзусини берамиз.
Иккинчи учрашув мавзусини 31 август куни каналимиз саҳифаларига жойлаймиз. Ҳар бир учрашув — қалбингиздаги энг нозик туйғуларни қоғозга тушириш учун бир имконият бўлади.
Тасаввур қилинг...
Агар суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиш ва у зотнинг қаршиларида атиги бир дақиқа ўтириш бахти насиб этса...
🤍 1-УЧРАШУВ
«Ё Расулуллоҳ, Сизни қанчалар соғиндим...»
У зотга биринчи бўлиб нимани айтган бўлардингиз?
Соғинчингизними?
Дардингизними?
Оилангиз ёки фарзандларингизними?
Ёки қалбингизда йиллар давомида сақлаб келган бир гапингизними?
📞Телефонни бир четга қўйинг.
Атрофингиздан бир зумга узилинг.
Қалбингизга қулоқ тутинг.
Ва ич-ичингиздаги туйғуларни қоғозга туширинг.
Ёзганларингизни @sadafdagi_dur_bot орқали юборинг.
Энг самимий, таъсирли ва ибратли ёзишмалар каналимиз саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Исм-шарифингиз:
Ёшингиз:
Манзилингиз:
🌹Мавлид ойида қалбингиздаги энг гўзал кечинмаларни биз билан бўлишинг!
@BintuSodiq | 47 032 |
| 9 | 🌷 Кечириш — заифлик эмас, руҳий гигиена
Дунёдаги энг оғир юк елкада эмас, қалбда кўтарилади.
✅Бугун Жума — руҳиятни «формат» қилиш учун энг мақбул фурсат.
Аллоҳ қалбингизга шундай хотиржамлик берсинки, унда дунё ташвишларига ўрин қолмасин.
Жума муборак!
@BintuSodiq | 69 480 |
| 10 | Ҳаётдаги ҳар бир синов ва неъматни Аллоҳдан деб билиш инсонни ортиқча ташвиш ва руҳий азоблардан халос қилади.
🫶 @BintuSodiq | 61 797 |
| 11 | Бойлик миқдорда эмас, сифатда
Ҳаётингиздаги ҳар бир битимда ҳалолликни танласангиз, нафақат молингизни, балки баракангизни ҳам асрайсиз. Чунки барака — кўпликда эмас, ҳалолликдадир.
🌱 @BintuSodiq | 51 569 |
| 12 | Сизнингча, оиладаги асл ҳурмат нималарда намоён бўлади?
😀 @BintuSodiq | 56 685 |
| 13 | 🌱 Имконият бўлганда бошқаларга ЯХШИЛИК қилинг!
Яхши гап айтиш, очиқ юзли бўлиш, ҳаққига дуо қилиш, имконият бўлганда ёрдам бериш... Буларни қилсак, бизга ҳам Аллоҳ таолонинг ёрдами келади.
🌱 Одинахон Муҳаммад Содиқ
😀 @BintuSodiq | 62 845 |
| 14 | Буюклик ва оилавий меҳр уйғунлиги
Инсоннинг жамиятдаги юқори мақоми ва ҳайбати унинг ўз оиласига кўрсатадиган меҳр-шафқатига ҳеч қачон тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ҳақиқий улуғворлик айнан яқинларга кўрсатилган тавозе ва эътиборда намоён бўлади.
🌿 @BintuSodiq | 55 816 |
| 15 | Вақт машинаси бўлганида, сиз қайси даврга саёҳат қилган бўлардингиз?⏳📚
🎬 Тўлиқ кўрсатув: “Боғбон”
#Боғбон
@BintuSodiq | 62 726 |
| 16 | 💡 Сийратни ўрганиш бугунги ҳаётимизни қандай ўзгартиради?
🌱 Бугунги ўткинчи трендлар фарқли ўлароқ, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёти — реал синовлар, ечимлар ва тўғри муносабатларнинг энг ишончли тарихий манбасидир.
🌱 Сийратни ўрганиш орқали инсон мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, сабр ва стратегик фикрлаш кўникмасини шакллантиради.
🌱 Оила, жамоа ва жамият билан соғлом муомала қуриш, турли тоифадаги инсонлар билан тил топишишнинг энг яхши амалий қўлланмаси айнан шу тарихдир.
🌱 Сийратни ўрганиш — шунчаки ўтмишни хотирлаш эмас, балки бугунги ҳаёт сифатимизни ошириш ва шахсиятни ислоҳ қилиш учун энг кучли воситадир.
📖 Сиз шу ойда сийратга оид қайси китобни мутолаа қилишни режалаштирдингиз?
@BintuSodiq | 55 395 |
| 17 | Табассум улашувчи хотира
Сурайё Шоамированинг Ҳазрат билан суҳбати қалбга беихтиёр қувонч ва илиқлик бағишлайди.
📹 «Мен ҳам олима бўламан»
🌱 @BintuSodiq | 51 502 |
| 18 | Муаммодан нолиш вазиятни ўзгартирмайди, бироқ қилинган энг кичик амалий ҳаракат реал ечимга йўл очади.
Сиз қийин вазиятда аввал ҳиссиётга бериласизми ёки дарҳол ечим қидиришни бошлайсизми?
🌱 @BintuSodiq | 58 626 |
| 19 | 🤲 Дуо ва салавотда сон муҳимми ёки сокинлик?
Жума куни ижобат лаҳзаларида шошқалоқликка йўл қўйманг. Энг муҳими — бутун диққат билан, чин дилдан сўраш.
🤍 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини янада теранроқ ўрганадиган ушбу муборак ойда салавотни шунчаки вазифадек эмас, моҳиятини ҳис қилиб айтинг.
اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين
(«Аллоҳумма, солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асъҳаабиҳи ажмаъийн».
Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадни, у зотнинг аҳли байтларини ёрлақагин, салом йўллагин, баракотли қилгин ва барча саҳобаларидан рози бўлгин!)
🌱 Зикр ва салавотларни айтганда кўпроқ сонга эътибор берасизми ёки маъносини ҳис қилишгами?
🌱 @BintuSodiq | 82 509 |
| 20 | 🌙 «Толаъал бадру ъалайна» қаерда ва қачон айтилади?
Савол:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ умрингизни баракотли қилсин. Устозимиз Ҳазратнинг жаннатдаги мақомларини Аллоҳ юқори қилиб берсин.
«Толаъал бадру ъалайна» салавоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида айтилганми? Бу салавот қаерда айтилган?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, ушбу нашидни ансорий аёллар ва уларнинг болалари айтишган. Бу нашид Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага муҳожир бўлиб киришлари, ансорлар ҳузурига келишлари ва уларнинг орасидан манзил тутиб яшашлари муносабати билан айтилган. Бу гап сийрат уламолари орасида машҳурдир. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
🌱 savollar.muslimaat.uz
🌱 @BintuSodiq | 63 381 |
