cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Islom.uz

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Больше
Рекламные посты
137 161
Подписчики
-8824 часа
-9687 дней
-2 78630 дней
Архив постов
Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари юртимизда   2024 йил 3 май куни юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг Бош котиби, Каликутдаги Сунний маданият марказининг асосчиси ва раиси шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди. Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари пойтахтимизда ҳурмат-эҳтиром ила кутиб олинди. Меҳмонларимизга устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлик қилдилар. Меҳмонлар дастлаб Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилишди. Шайх ҳазратларининг марқадларида Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таоло у зотни набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, дуолар қилинди. Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёрати давом этмоқда. 🔗 https://islom.uz/maqola/22118 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 159🥰 14🔥 10🤩 5🕊 3🎉 1😍 1
00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
Alloh taolo sharʼiy ilmlarni azizu mukarram qilgan Ushbu videoda fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qur’oni Karim va hadislarning hayotimizdagi o‘rni, ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ilm ahllariga muhim bo‘lgan tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari berilgan. 🌐 https://www.youtube.com/watch?v=XsKkh-ee5-Q @islomuz
Показать все...
👍 118🔥 10🕊 3
01:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
Asosiy tashvishimiz dinu diyonatimiz bo‘lishi kerak Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 139😢 18 5👏 3🕊 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Ey Oisha, albatta, Alloh muloyimdir. U zot muloyimlikni yaxshi ko‘radi va muloyimlik uchun qo‘pollikka hamda undan boshqaga bermagan narsani beradi», dedilar». Muslim rivoyat qilgan. @islomuz
Показать все...
👍 236😍 36🥰 18😢 16🕊 9🔥 6🐳 2🏆 2
12:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
Pulning qadri tushishi yoki oshishidagi muammolar «Qarz va unga bogʻliq masalalar» 14-son 📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida 🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi 📹 YouTube 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 106🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Таиландда Ислом ва ҳалол иқтисодиёт халқаро анжумани ўтказилди Бугун, 3 май куни Таиланд Ислом марказида Ислом ва ҳалол иқтисодиёти халқаро анжумани ўтказилди. Ушбу анжуман шайхул ислом идораси ва Таиланд ислом банки ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда Бруней, Индонезия, Малайзия ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар ташриф буюриб, иштирок этишди. Тадбирда Таиланд парламенти спикери Ван Нур Муҳаммад Матҳа, Таиланддаги шайхул ислом Aрун Бончом ва бошқалар маъруза қилди. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 9:30 дан 18:00 гача Таиланд пойтахти «Бангкок»даги «Инҳеританcе» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Анжуманда Таиланднинг бир қатор хусусий ва давлат муассасаларнинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциациясига (AСЕAН) аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилди. 🔗 https://islom.uz/maqola/22116 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 105 8🐳 1
01:33
Видео недоступноПоказать в Telegram
«Har joyning tosh-tarozisi bor» Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 96🎉 6🐳 4😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Эътиқод – мангу ҳақиқатдир» – Муҳтарам муфтий! Қайта қуриш, янгича тафаккур шарофати туфайли мамлакатимизда содир бўлаётган хушбахт ўзгаришлардан яхши хабардорсиз. Шууримизга муҳрланиб қолган жуда кўп қарашлар бугун ўзгармоқда. Янгиланиш шабадалари диний эътиқод эгаларига бўлган муносабатларда ҳам сезилаётир. Номзодингиз СССР халқ депутатлигига кўрсатилганлигининг ўзи фикримизга далил бўла олади. Кўп сонли муштарийларимизнинг талаб ва илтимосларига биноан бугунги мулоқотимизни Сиз билан танишувдан бошласак. – Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўзим ҳақида гапириш бир оз ўнғайсиз. Аммо зарурат тақозо этса, начора. 1952 йили Андижон вилотидаги Булоқбоши қишлоғида, диндор оилада таваллуд топдим. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22115 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 104🥰 5🕊 2🐳 2😍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (саккизинчи мақола) Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида: «Уҳуд куни олти кишидан бошқа барча одамлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарлари махфий қолган эди. Улар: Зубайр ибн Аввом, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Каъб ибн Молик Ансорий, Абу Дужона Ансорий ва Саҳл ибн Ҳанийф Ансорийлардир», деганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22113 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 97 32🕊 10🔥 3🏆 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жума фарз қилинган оят يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (Жума сураси, 9-оят). Бу ояти каримада мўмин-мусулмонлар жумага боришга амр қилиняпти. Феълнинг буйруқ майли эса вожибликка далолатдир. Намоз вақтида тижорат ва бошқа машғулотларни тарк этишга бўлган буйруқ унинг бажарилиши зарурлигини таъкидлайди. Зеро, у намозларнинг афзали ва бу умматга берилган мукофотдир. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22112 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 167 51🕊 8🔥 6🤩 2💯 2🥰 1
Nozi'ot surasi bilan qisqacha tanishuv Yaqinlaringizga ham ulashing! 🕋 @islomuz
Показать все...
84👍 51🤩 5🐳 2🏆 2
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда. Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) – Қуръони каримнинг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаси ҳисобланади. VII асрда ҳижоз хатида ёзилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида сақланади. 1997 йилда ЮНEСКО уни “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритган. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан, бу муқаддас китобни консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган. Лойиҳада хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристин Рос, франциялик реставраторлар Аксел Дело ва Корали Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар иштирок этмоқда. Улар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар беради. “Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз”, деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева. Ушбу эзгу амал Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўллаб-қувватлови ва назорати остида амалга оширилмоқда. 🔗 https://islom.uz/maqola/22111 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 192 45😢 13😱 10🏆 5😍 4🎉 3🔥 2👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Гапни кўнгилга ёқадиганидан бошланг! Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ «Ва албатта сиз буюк хулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят), деб мақтаган мақтовидир деяверинг. Чунки инсонлар мақташганда ҳаддан ошишади. Мақтовчи шахснинг ё ҳислари устунлик қилиши мумкин ёки муҳаббати кўзини ўтмайдиган қилиб қўйган бўлиши мумкин. Аммо Аллоҳнинг мақтови муносиб зотга муносиб мақтов бўлади. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22110 🕋 @islomuz
Показать все...
135👍 79😍 12🔥 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ота-онага яхшилик қилишнинг фазли Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Китабул бирр вас-сила»сида мусулмон маданияти, яъни махлуқотлар ва аввало инсон зоти билан бўладиган муомала одоби рўйхатининг биринчи сатрида ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш ила Ислом динининг бу масалага қанчалар аҳамият билан қарашини билдирган. Ота-она ҳар бир инсон учун энг мўътабар, эъзозли кишилардир. Ислом дини ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда Исломчалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот йўқдир. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22108 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 122 27😍 5🥰 2🔥 1🎉 1
03:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
Xorijga ketib, oilangizni unutib qo‘ymang! Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 84 68🔥 7🥰 1😍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қалб қашшоқлигидан қандай сақланамиз? Қашшоқлик ҳақида гап кетганда, кўпчиликнинг кўз олдига инсонларнинг моддий томондан оқсаши келади. Аммо қашшоқлик фақат моддият билан ўлчанмайди. Унинг шундай бир кўриниши борки, у инсонлар хаёлида гавдалантирган фақирликдан анча хавфли. Боиси, моддият билан ўлчанадиган қашшоқлик фоний оламда қай ҳолда ҳаёт кечиришимизни белгилаб берса, қалб қашшоқлиги боқий оламда қандай яшашимизни ифодалайди. Маънан қашшоқ инсоннинг юраги уриб турса-да, қалби аллақачон ўлган бўлади. Бу инсон яратилиши сабабини англаб етмай, мақсадсиз умргузаронлик қилади. Дунё матоҳлари деб азият чекса ҳам, кўзёш тўкиб, танасига жароҳат етса-да, аслида буларнинг ҳеч бири унинг қалбига таъсир ўтказа олмайди. Руҳнинг ягона эҳтиёжи – Яратган билан қалбан алоқада бўлишдан маҳрум қилиш билан қалбга азият етади ва у қашшоқланиб ўлим сари юз тутади. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22107 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 95 33😢 21🔥 3🕊 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Ҳаққонийлик ва яхшилик тарафдоримиз» – Ислом мусулмонлар қабри устида ҳайкаллар бўлишига эътироз билдиради. Бугун баъзи бир қабрларда қимматбаҳо тошлардан ёдгорликлар ўрнатилганлигини ҳам гувоҳи бўляпмиз. Албатта, бу кишининг ҳаётлик пайтида қандай иш билан банд бўлганлигини билдиради. 🔗 Жавобни ўқиш: https://islom.uz/maqola/22101 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 153 31🔥 5 3😢 3
Юртимиз меҳмонлари 2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22106 🕋 @islomuz
Показать все...
👍 226 42👏 18😍 8😱 3🐳 3😢 1