cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

arabic.uz (hikmatlar)

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Больше
Рекламные посты
34 531
Подписчики
+5124 часа
+117 дней
+10230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
11759. Одамларнинг кўпчилиги сенга ўқишларингни, ишингни, сиҳҳатингни эҳтиёт қилишингни насиҳат қиладилар. Дининг эса бу борада сенга яхшилик истайдиганларнинг насиҳатини олишни тавсия қилади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
59👍 12🔥 7😢 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бугун Арафа 🕌 Ато раҳимаҳуллоҳ: "Агар арафа кунининг оқшомида ўзинг билан холи қолиш (яъни, холи қолиб дуо қилиш) имкони бўлса, уни амалга ошир", дедилар. Имом Аҳмаднинг "Зуҳд" асаридан. 🔹Изоҳ: У Арафа куни аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
43👍 21😢 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бугун Арафа ☪️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахрланиб: «Анавилар нимани хоҳлашяпти?» дейди». Имом Муслим ривояти. 🕌Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дуоларнинг энг афзали Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган дуонинг энг афзали: “Ла илаҳа иллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр”” - дедилар. Имом Термизий ривояти. 🔻Ибн Абдул Бар «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «Лаа илааҳа иллаллоҳ» эканига далилдир", деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
49👍 19😢 12
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ғанимат дамлар 🕌 Авзоий раҳимаҳуллоҳ: "Менга етиб келишича, зулҳижжа ойининг ўн кунлигидаги солиҳ амалнинг қадри кундузлари рўзадор, тунлари қўриқчилик қилиб Аллоҳнинг йўлидаги ғазотда ўтган кунларнинг қадри кабидир. Илло шаҳодатга хосланган мустасно", деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
46👍 17😢 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
11758. Ҳанбалий фиқҳига кўра, бирлари очликдан ўлса, қўшниларига унинг дияси (товон пули)ни тўлаш юкланади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
👍 54😢 19 14😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ҳайит яқин 🕌 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик гўштлари ҳақида: "Ундан енглар, сақлаб қўйинглар ва садақа қилинглар", дедилар. Имом Муслим ривояти. 🔻Изоҳ: Қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиш мустаҳаб саналади. Бир қисмини ўзи аҳлу оиласи билан истеъмол қилади. Яна бир қисмини фақир, бева-бечораларга садақа қилади. Учинчи қисмини ёру биродарлари, қўни-қўшниларига ҳадя қилади. Қурбонлик гўштини бутунлай садақа қилиб юбориш ҳам, ундан бирон бўлакни ҳадя қилмай, фақат ўзи ейиш ҳам жоиздир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
👍 71 41😢 14
Фото недоступноПоказать в Telegram
11757. Худди иймонга мажбурлаш кишини мўмин қилмаганидек, фазилатга мажбурлаш ҳам кишини фазилатли этиб қўймайди. Фазилатнинг асоси ҳурриятдир. Муҳаммад Ғаззолий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
😢 52👍 31 29🔥 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
Улуғ ибодат 🕋 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳаж сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача унга ҳаж қилгувчининг ажри ёзилиб туради. - Кимки, умра сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача умра қилгувчининг ажри унга ёзилиб туради. - Кимки ғозий бўлиб чиқиб вафот қилса, қиёмат кунигача ғазот қилувчининг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар”. Абу Яъло ривояти. 🔹Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: "Ким Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина қулай жойлар ва кенгчилик топадир. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Нисо сураси, 100-оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
👍 47 28😢 27🔥 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эслатма ☪️Такбири ташриқ айтишни унутманг Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. 🔹Изоҳ: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
35👍 29🔥 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
11756. Тадаббур 📖 Аллоҳ таоло айтади: “Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз”, Наҳл сураси, 97- оят. 🔹“Эркакми, аёлми кимки солиҳ амал қилса ва буни Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ҳолида бажарса, гарчи мол-дунёси кам бўлса ҳам, уни дунёда бахтиёр, хотиржам ҳаётда яшатиб қўямиз” (“Тафсири муяссар”дан) ▪️Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Гуноҳлар ғам, қайғу ва юрак сиқилишининг кучли сабабларидан. Аллоҳдан юз ўгирган кишига юз ўгиргани ҳисобида тор ҳаётга рўбаро қилинади. Гарчи у шу ҳолида дунёнинг турфа хил неъматларидан баҳраманд бўлиб турган бўлса ҳам”. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
43👍 27😢 17