cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
135 569
Suscriptores
+2 51124 horas
+9 1767 días
+46 03230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Ризқ ҳақида... Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради: -Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг? Хизматкор: -Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”. Қандай ажойиб! Аллоҳнинг берганига рози ва сабаби ҳам биляпти Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 81😢 27 1
Ассаламу алайкум Олисдаги яқинларим. Қадри баландҚАДРДОНЛАРИМ!! Соғ омонмисиз !!! Кунингиз Хайрли ва барокатли  ўтсин !!! Билинг ғаниматмиз Бир биримизга, Дунёда  мехрдан кучли нима бор Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор Бизни  боғлаб Турсин МЕХР ва ДИЙДОР. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 43 11👏 3
Х а й р л и  т у н Бахтдан бахтни сўраманг, Бахтнинг ўзи танходир. Бехуда деб ўртаманг, Бахт бергувчи Худодир! Қалбингиз тундек сокин, тонгдек мусаффо бўлсин! Яхши дам олинг! Мунаввар тонг қадар Аллоҳга омонатсиз! Хайрли тун азизларим! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 50🥰 45 10👏 4
Repost from SHOHONA KULGU
Photo unavailableShow in Telegram
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса. Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди. Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди... 👉ДАВОМИ👇
Mostrar todo...
👍 35😁 16🤔 2 1
ДАВОМИНИ ЎҚИШ 👈
Ибратли хикоя. Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди. Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди. Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди.. Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди. Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди. Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди. Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди. Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди. Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар: -Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап.. Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди. Шунда у одам балиқчидан сўрабди: -Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг? Шунда балиқчи дебди: -Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди.. Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 203😢 53 3🥰 3🔥 1👏 1🤔 1
​​“Нега улар ўғил туғишади, мен эса мудом қиз туғавераман?.. Улардан қандай кам жойим бор?..” Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғилли бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғилли бўлишни жуда истаганимдан шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман. Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим. Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғилли бўлдим. Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд. Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди. Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табиб-у шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди. Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак… Ўғилли бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан… Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 146😢 90 3😁 2🤔 2👏 1
​​“Нега улар ўғил туғишади, мен эса мудом қиз туғавераман?.. Улардан қандай кам жойим бор?..” Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғилли бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғилли бўлишни жуда истаганимдан шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман. Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим. Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғилли бўлдим. Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд. Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди. Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табиб-у шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди. Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак… Ўғилли бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим? Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим”. Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз. Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради, Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди… Ниятни яхши қилайлик. Нигинабону Аҳмедова Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

Абортдан сўнг — Мен ер юзидаги энг ёмон касалликларга даво топмоқчи эдим, – деди улардан бири. — Мен эса фанда катта кашфиётлар қилмоқчи эдим. — Мен камбағал ота-онамни бой қилмоқчи эдим. — Мен эса ота-онамнинг олти қиздан кейинги эркатой ўғли бўлмоқчи эдим. — Менинг туғилишимни бувим хоҳламади, онамни ёмон кўргани сабабли. — Менинг дунёга келишимни онам истамади, дадам ичкиликка берилгани учун. — Менинг туғилишимни ота-онам хоҳламади, камбағалмиз, боқолмаймиз деб. — Менинг туғилишимни дадам хоҳламади, аппаратда қиз дегани учун... Саида Ибодинова Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

😢 215👍 68 4🤔 4👏 1😁 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
😲ХАЙРАТЛАНАРЛИ! Фарзанд жинсини ота она ёшига қараб хисоб китоб қилиш мумкинлиги хақида билармидингиз? Шуни ўрганамиз..
Mostrar todo...
10.06 KB
👍 21
👉🏼 Давомини ўқиш.. 👀
«Майлику-я…» У маҳалла раиси олдига келиб ўзини ночордан олиб ночорга солди ва моддий ёрдам сўради. — Қўлдан берганга қуш тўймайди, ука, − деди раис. − Яхшиси юзта товуқ олишингга кўмаклашаман. Кунига 70-80 тадан тухум туғсаям рўзғорингга барака киради, сотиб, пул топасан. Товуқ етти хазинанинг бири, ахир. — Майлику-я, − деди у чайналиб. − Лекин ҳовлимда товуқ катагим йўқ-да... − Унисигаям кўндим, − оқсоқол ён босди. − Иккита йигитга айтаман товуқ катак қуришингга ёрдамлашади. Бўладими? — Майлику-я, − у яна чайналди. − Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон, деганларидай, юзта товуқни қандай боқаман? — Бу ёғини ўйлама, − раиснинг энсаси қотсаям сездирмади. − Тўрт-беш кунга етадиган ем топиб бераман. — Майлику-я, − баттар чайналди у. − Аммо тўрт-беш кундан кейин нима қиламан? Товуқ боқишнинг ўзи бўладими? Раиснинг жаҳли чиқди: — Унда кетавер. Товуқларни катаги бор, дон-дун топадиган бошқа оилага берамиз. Бўладими? — Майлику-я, моддий ёрдам-чи? Моддий ёрдам нима бўлади? — Моддий ёрдам сенга тўғри келмайди!.. Сур ғалтагингни... У ўша куннинг ўзида раиснинг устидан шикоят ёзди... Лола Ўроқова Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: @olmaliqlikIar_admin

👍 140😁 39🤔 13😢 6 1👏 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.