Hikoyalar (G&M)
Ir al canal en Telegram
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Mostrar más6 680
Suscriptores
+324 horas
-177 días
-7830 días
Carga de datos en curso...
Canales Similares
Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
septiembre '26
septiembre '26
+17
en 0 canales
agosto '26
+227
en 2 canales
Get PRO
julio '26
+227
en 1 canales
Get PRO
junio '26
+268
en 5 canales
Get PRO
mayo '26
+284
en 0 canales
Get PRO
abril '26
+195
en 0 canales
Get PRO
marzo '26
+226
en 1 canales
Get PRO
febrero '26
+192
en 6 canales
Get PRO
enero '26
+292
en 5 canales
Get PRO
diciembre '25
+221
en 1 canales
Get PRO
noviembre '25
+215
en 4 canales
Get PRO
octubre '25
+183
en 2 canales
Get PRO
septiembre '25
+268
en 4 canales
Get PRO
agosto '25
+252
en 1 canales
Get PRO
julio '25
+170
en 3 canales
Get PRO
junio '25
+740
en 19 canales
Get PRO
mayo '25
+269
en 4 canales
Get PRO
abril '25
+233
en 1 canales
Get PRO
marzo '25
+181
en 3 canales
Get PRO
febrero '25
+280
en 2 canales
Get PRO
enero '25
+303
en 1 canales
Get PRO
diciembre '24
+282
en 6 canales
Get PRO
noviembre '24
+283
en 3 canales
Get PRO
octubre '24
+291
en 3 canales
Get PRO
septiembre '24
+306
en 6 canales
Get PRO
agosto '24
+391
en 6 canales
Get PRO
julio '24
+319
en 7 canales
Get PRO
junio '24
+194
en 7 canales
Get PRO
mayo '24
+329
en 8 canales
Get PRO
abril '24
+600
en 11 canales
Get PRO
marzo '24
+317
en 33 canales
Get PRO
febrero '24
+452
en 40 canales
Get PRO
enero '24
+450
en 7 canales
Get PRO
diciembre '23
+307
en 6 canales
Get PRO
noviembre '23
+751
en 20 canales
Get PRO
octubre '23
+1 582
en 32 canales
Get PRO
septiembre '23
+1 088
en 0 canales
Get PRO
agosto '23
+1 970
en 0 canales
Get PRO
julio '23
+675
en 0 canales
Get PRO
junio '23
+492
en 0 canales
Get PRO
mayo '23
+417
en 0 canales
Get PRO
abril '23
+462
en 0 canales
Get PRO
marzo '23
+376
en 0 canales
Get PRO
febrero '23
+396
en 0 canales
Get PRO
enero '23
+697
en 0 canales
Get PRO
diciembre '22
+507
en 0 canales
Get PRO
noviembre '22
+320
en 0 canales
Get PRO
octubre '22
+387
en 0 canales
Get PRO
septiembre '22
+360
en 0 canales
Get PRO
agosto '22
+500
en 0 canales
Get PRO
julio '22
+434
en 0 canales
Get PRO
junio '22
+297
en 0 canales
Get PRO
mayo '22
+479
en 0 canales
Get PRO
abril '22
+507
en 0 canales
Get PRO
marzo '22
+539
en 0 canales
Get PRO
febrero '22
+419
en 0 canales
Get PRO
enero '22
+525
en 0 canales
Get PRO
diciembre '21
+489
en 0 canales
Get PRO
noviembre '21
+455
en 0 canales
Get PRO
octubre '21
+504
en 0 canales
Get PRO
septiembre '21
+467
en 0 canales
Get PRO
agosto '21
+694
en 0 canales
Get PRO
julio '21
+657
en 0 canales
Get PRO
junio '21
+454
en 0 canales
Get PRO
mayo '21
+430
en 0 canales
Get PRO
abril '21
+426
en 0 canales
Get PRO
marzo '21
+411
en 0 canales
Get PRO
febrero '21
+720
en 0 canales
Get PRO
enero '21
+1 159
en 0 canales
Get PRO
diciembre '20
+12 859
en 0 canales
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 03 septiembre | +4 | |||
| 02 septiembre | +9 | |||
| 01 septiembre | +4 |
Publicaciones del Canal
Алишер дарвозани очиб, машинасини кўчага олиб чиқар экан, кўнглида ёруғ бир туйғу пайдо бўлганини сезди. Ҳозир унга ҳам гўё отаси урушда ўлмагандек, эрта-индин дарвозани тақиллатиб келиб қоладигандек туюларди…
| 2 | — Қандоқ қилай? Тернополда юрганимда ҳам ҳеч кўз ёшимни тўхтатолмадим. Кўчадаги одамлардан уялганимдан қора кўзойнак тақиб юрдим. Баъзида кўзойнакнинг тагидан ҳам ёш оқиб тушаётганини сезиб, рўмолча билан артиб оламан.
— Лекин… ҳалиги… — Алишернинг ҳам ўпкаси тўлиб, зўрға гапирди: — ҳалиги… харобалар остида қолиб кетганларини ойимга айтманг.
— Жинни бўпманми?..
Ҳозир Маҳфуза ойиси билан ичкари уйга кирганда сандиқ яна очилганини, дадасининг ёқаси кашталик кўйлаги силлиқ қилиб дазмоллаб қўйилганини кўрди-ю, телеграммада «топдим» деб ёзганидан пушаймон бўлди. Иқбол опа ундан хушхабар кутиб, кўзлари жавдираб турибди. Маҳфуза ойисини қучоклаб, йиғи аралаш:
— Ойижон, сизга кувват берсин, мард бўлинг! — деди.
Иқбол опанинг ранги оппоқ бўлиб кетди. Қизининг қучоғидан сирғатиб чиқди-да, бўшашган, синиқ товуш билан:
— Нима… Даданг… энди йўқми?.. — деди.
— Нега?.. Дадамнинг руҳлари ҳамиша тирик! Дадам охиригача мардона туриб берган эканлар. Қанча болаларни оналари билан қутқариб қолган эканлар.
Иқбол опа инграгандек бир товуш билан:
— Мен-чи? — деди. Мени бу беваликдан энди ким қутқаради?
Иқбол опанинг огзи бирдан қуруқшаб, боши гир-гир айлана бошлади. Ойисининг касалини яхши биладиган Маҳфуза:
— Ойижон, бунча қаттиқ олманг, ўзингизни босинг! — деб уни секин диванга ўтқазди.
Иқбол опа дазмоллаб қўйилган ёқаси кашталик кўйлакка қаради. Энди буни ҳеч ким киймайди! Шунча йилдан бери сандиқда асралган этик ҳам ҳеч кимга керак эмас! Кумуш ҳалқали найни Умаржон ака энди ҳеч қачон чалмайди… Бу даҳшатли ўйдан Иқбол опа йиғламоқчи бўлди, лекин кўзига ёш келмади. Томоғидан бир нарса бўғиб олган, ҳаво етишмаётгандек қийналар эди.
Алишер тез ошхонага чиқиб, бир пиёла сув олиб кирди. Маҳфуза ойисига сув ичирди. Кейин уни каравотга ётқизди.
Келинлари шифокор эди, дарров шприцни қайнатишга қўйди. У қайнонасига укол килиб ўрганиб қолган эди. Аввал қон босимини туширадиган, юракни тинчлантирадиган укол қилди. Кейин нонуштага яқин инсулин укол қилди.
Иқбол опа уч-тўрт кун ўтгандан кейин хиёл ўзига келди-ю, Маҳфузадан сўради:
— Дадангнинг сурат-пуратлари йўқ эканми?
— Суратларини тополмадим.
Узоқ жимлиқдан сўнг Иқбол опа яна сўради:
— Ўз қўли билан қабрга қўйган одам бор эканми?..
— Билмадим… Мен унақа одамни кўрганим йўқ.
Алишер ойисининг бу саволлари тагида қандайдир маъно борлигини сезди. У эрининг ўлганига яна шубҳа қилмоқда эди. Тўғрироғи, «Умаржон акам бир кун эмас, бир кун келиб қолади», деган ўттиз йиллик илинж Иқбол опанинг қалбида яна уйғонмоқда эди. Бу илинжнинг тагида қанчалик катта меҳр, қанчалик чексиз садоқат борлигини Алишер энди сезмоқда эди. Бунинг ҳаммаси — ҳаёт-мамот урушида бизга ғалаба келтирган улуғ туйғулардан эканига чам унинг энди ақли етди. Шунинг учун онасининг қалбидаги илинжни асраб-авайлагиси келди.
— Ким билади ойи, «ўлди» деб қорахат келганларнинг қанчаси, тирик қолган-ку. Балки дадам ҳам тўсатдан келиб қоларлар…
Бу гаплар Иқбол опага ёқиб, ёстиқдан бошини кўтарди, заифгина кулимсираб:
— Тавба! — деб қўйди. — Фабрикада… аскарларга кийим тикиб юрганимда бир жувон билан ўртоқлашиб қолгандик. Икковимиз ҳам илғор бўлиб, газеталарда расмимиз чиққан эди. Шу дугонамга бир кун қорахат келди… Бечора эридан айрилиб роса йиғлади, аза тутди. Боласи йўқ эди… Урушдан кейин бошқа эрга тегди… Бир куни эшитсам, урушга кетган эри тирик экан, тўсатдан кириб келибди… Дугонам пушаймон. Армон қилиб йиғлайди…
Шу-шу Маҳфуза ҳам, Алишер ҳам оталарининг ўлимини оналарининг олдида тилга олмайдиган бўлдилар. Иқбол опа бир ҳафта кўрпа-тўшак қилиб ётди. Келини унга ҳар куни керакли уколларни қилиб, иссиқ-совуғига қараб турди. Кейин у ўрнидан туриб кетди.
Бир куни ярим кечада яна дарвоза тақиллади. Иқбол опа буни яна ўғлидан олдин эшитди-ю, Алишерни уйғотиб:
— Қара-чи, даданглар эмасмикан? — деди.
Дарвозани қўшнилардан бири тақиллатган экан. Алишер қайтиб келиб, пиджагини елкасига ташлади-да:
— Акбарнинг хотинини тўлғоқ тутиб қолибди, туғруқхонага олиб боришим керак экан, — деди.
Иқбол опа секин бир «уҳ» тортди, лекин ўзини бардам кўрсатиб:
— Майли, болам, тезроқ олиб бора қол, — деди. | 433 |
| 3 | Эри урушга кетгандан бери Иқбол опа бу найни ҳеч кимга берган эмас. Най ўттиз икки йилдан бери сукут сақлайди. Иқбол опанинг қалбидаги муҳаббат туйғуси ҳам ҳамон Умаржон акага мунтазир…
Умаржон ака шу кийимларини кийиб, най чалиб юрган пайтларида йигирма уч яшар йигит эди. Иқбол опа эса энди йигирмага кирган келинчак эди.
Ўша масъуд дамлари мана шу кийимларнинг қатида, қалампирмунчоқнинг ҳидига қўшилиб, найнинг сиртида жилваланган шуълаларга айланиб, ҳамон тирик турибди. Рост, Иқбол опа ҳозир пенсияга чиққан, невара кўрган кайвони. Лекин унинг қалбида ўттиз икки йиллик ҳижроннинг ҳаққи турибди, шунча йилларнинг сарфланмаган нафис туйғулари қатланиб ётибди. У бир лаҳзага бўлса ҳам яна йигирма ёшга қайтишни хоҳлайди, суюкли эри билан бирга ўттиз-қирқлардан такрор ўтишни истайди.
Фақат бу истакнинг амалга ошиши учун Умаржон ака қайтиб келиши керак. Зора ҳозир болалари билан бошлашиб кириб келса!
Маҳфуза телеграммада «топдим» депди-ку. Дадасини топмаса шундай дермиди?
Иқбол опанинг қалбида шунча йилдан бери яшаб келган илинж ишончга айланди. У электр дазмолни қўйди. Сўнг Умаржон ака келса киядиган нарсаларни сандиқдан олиб, дазмоллай бошлади…
* * *
Саҳар паллада кўчада «Запорожец»нинг мотори вағиллагани эшитилди. Иқбол опа шоша-пиша ҳовлига чиққан эди, дарвозадан Маҳфуза кириб келди. Она-бола кучоқлашиб кетдилар. Иқбол опа қизининг юзига юзини босди. Шунда Маҳфузанинг юзи кўз ёшидан нам эканини сезди-ю, юраги «шиғ» этди.
— Қалай бориб келдинг? Дадангни топдингми, йўқми?!
— Дараклари топилди, ойи…
Алишер машинасини дарвозахонага киргизиб, ундан тушди-да:
— Юринглар, уйга кириб гаплашайлик, — деди.
Унинг кўриниши ҳам алланечук маъюс эди. Опаси самолётдан тушгандан бери айтиб берган ҳодисалар, ўттиз йил олдинги шафқатсиз урушнинг тафсилотлари уни даҳшатга келтирган эди…
Тернополь шаҳри бендерачилар ёрдамида иккинчи марта фашистларнинг қўлига ўтган куни кечаси Умаржон ака олти хонали бир уйга ўз бўлинмаси билан бекиниб олиб, охирги нафаси қолгунча жанг қилган. У бу уйда турадиган аёллар билан болаларни орқа томондаги деразадан тушириб, қочиртириб юборган. Бўлмаса, улар ҳам битта қолмай ҳалок бўлар экан. Чунки фашистлар Умаржон акалар бекинган уйни оғир танк билан қулатиб, устидан босиб ўтган…
Тернополь душмандан иккинчи марта озод қилинганда харобалар остида жон берган жангчилар жасади кавлаб олиниб, биродарлар мозорига дафн этилган, аммо уларнинг кўпларини таниб бўлмаган, номлари аниқланмай қолган…
Фақат Умаржон ака орқа деразадан қочириб қутқарган болалардан бири уни яхши эслаб қолган. Шу уйда бир неча вақт бирга турганларида Умаржон ака ўзининг ўзбекистонлик эканини, Тошкентда бир ўғил, бир қизи борлигини айтган, бу гап боланинг ёдида қолган. Ҳозир бу бола — қирқ ёшдан ошган ўқитувчи экан. Тернополлик изтопарлар Тошкентдаги Алишернинг хатини олиб, унинг отасига оид хужжатларни қидириб юрганларини шу мактабда ишлайдиган ҳалиги ўқитувчи эшитиб қолади.
Корамағиздан келган, қошлари ингичка, қийиқ кўз Маҳфуза отасига жуда ўхшаш эди. У отасини қидириб боргандан кейин, ҳалиги ўқитувчи бир қарашдаёқ Умаржон акани эслайди. Ҳатто уни жангчилар «Умар» деб атагани ҳам энди ёдига тушади. Умаржон ака деразадан қочириб, қутқариб қолган аёллардан яна бири шу шаҳарда яшар экан. Кейин ҳаммалари ҳарбий комиссариатга бориб, Умаржон Раҳимовнинг қандай ҳалок бўлгани, ўлими олдидан қандай жасорат кўрсатгани ва қаерда дафн этилгани ҳақида гувоҳлик берадилар. Умаржон ака шаҳар марказига — улуғвор мармар обида қўйилган саксон кишилик биродарлик қабрига дафн этилган экан. Лекин унинг кимлиги, қандай ҳалок бўлгани ҳалигача аниқланмагани учун мармарга ёзилган номлар орасида унинг номи йўқ эди. Маҳфуза шаҳар ташкилотларига учрашиб, мармар обидага отасининг номини ёздириб қайтди…
Ҳозир аэропортдан келаётиб, у бунинг ҳаммасини укаси Алишерга айтиб берар экан, кўзига қайта-қайта ёш олди. Алишер унга:
— Ўзингизни босинг, опа, ойимга ёмон таъсир қилади, — деб бир неча марта айтди. | 339 |
| 4 | Алишер дарвозанинг бир табақасини очди-да, чироқ ёруғида телеграмманинг квитанциясига қўл қўйиб берди.
Бу орада Иқбол опа ҳам рўмолини бошига солиб, айвондан дарвозахона олдига тушиб келди.
Алишер қатлаб бекитилган телеграммани чироқ ёруғига солиб, сабрсизланиб очди.
«Қидирганим топилди. Киевдан кечки рейс билан учаман. Тошкент вақти билан соат учда кутиб ол. Маҳфуза».
«Топилди» деган сўз Алишерни энтиктириб юборди. У ойисига томон ўгирилиб, кўзлари ялтираб:
— Опам!.. — деди.
— Нима депти? Дадангни дарагини топибдими?
— Топганга ўхшайди!
— Вой худоим-эй! Қаерда юрган эканлар? Нега шу вақтгача келмас эканлар?!
Иқбол опа эрининг тирик топилганига ишониб гапирмоқда эди. Алишер буни сезиб бирдан хавотирланди. Балки Маҳфуза оталарининг… қабрини топгандир. Опа-ука сўнгга пайтда оталарининг ҳалок бўлганига шубҳа қилмай қўйишган эди-ку. Ахир тирик одам шунча йилдан бери Тернополда жим ўтирармиди? Лекин ойиси буни ўйламади. Агар у «тирик топилибди» деб астойдил ишониб қолса-ю, кейин бунинг акси бўлиб чиқса, касали баттар оғирлашади.
— Ойижон, сиз дарров ишонаверманг!
— Ҳа, нега энди?
— Сал ўйлаб кўринг ахир… Опам келсин, аниғини айтади.
— Қачон келаркан?
— Тунги учда. Ҳозир неча бўлдийкин?.. О, қирқ минут қолипти!.. Мен тезроқ чиқишим керак!
Алишернинг ёшгина хотини ҳам уйғонди ва шоша-пиша кийинди. «Запорожец» вағиллаб, дарвозахонадан кўчага орқаси билан юриб чиқди. Иқбол опа ўғли билан келинини аэропортга кузатди-ю, айвонга қайтиб келди.
Бир-биридан кичик уч бола айвонда пишиллаб ухлаб ётибди. Осмонда кемтик ой сузиб юрибди.
Иқбол опа ўзи турадиган ичкари уйга кирди-ю, тўрдаги эски сандиқнинг олдига борди. Сандиқнинг устида қатланиб турган бахмал кўрпаларни пастга олиб қўйди. Сўнг токчадаги михга осиғлиқ калитни олиб, сандиқнинг қулфига солди.
Сандиқ майин оҳанг чиқариб, жиринглаб очилди-да, унинг ичидан қалампирмунчоқнинг ҳиди келди. Умаржон ака қалампирмунчоқни яхши кўрарди. Баъзида унинг бир-икки донасини оғзига солиб, тишларининг орасида айлантириб юрар, гапирганда нафасидан ҳам қалампирмунчоқнинг ҳиди келарди. Шу эсида турган Иқбол опа унинг кийимларини, хатларини қалампирмунчоқ билан бирга сақлар эди.
Мана, Умаржон ака бундан ўттиз йил олдин кийган сариқ жужунча китель-шим, ёқаси билан енгига ироқи кашта тикилган кўйлак, хром этик… Умаржон ака фронтдан ёзган хатларида: «Икки ёш болани боқиш сенга осон эмас, уйдаги буюмларни аяма, керак бўлса, менинг кийимларимни ҳам сотиб, егулик ол, омон бўлсак нарса топилади, ўзингни, болаларни эҳтиёт қил!» деб тайинлар эди. Иқбол опа ўзининг сепларини, тақинчоқларини сотганда ҳам, эрининг ҳамма кийимларини асраб юрар, ҳар йили бир-икки мартадан шамоллатиб, яна тахлаб қўярди. Алишер бўй етиб катта йигит бўлгунича жужунча кителлар, ёқаси кашталик кўйлаклар модадан қолди. Ҳозир меъмор бўлиб, лойиҳалар чизиб юрадиган Алишер отасининг хром этигини ҳам киймади. Тавба, ҳозирги зиёлилар нега этик кийишмайди? Умаржон ака ҳам ўқитувчи эди-ку. Мактабда ботаникадан дарс берар эди, лекин этик кийиб юрар эди.
Майли, сандиқдаги кийимлар расмдан чиққан бўлса ҳам, агар Умаржон ака келса, Иқбол опа буларни эрига албатта кийдиради. Сандиқда чиройли бир най ҳам турибди. Қашқар ғаровидан ишланган бу найнинг нафис кумуш ҳалқалари ўзига ниҳоятда ярашган. Найнинг бир учидаги кумуш қуббачаси майда кўкиш феруза билан безатилган.
Умаржон ака шу найда баъзан «Наво»ни, баъзан «Дугоҳ»ни, баъзан Иқбол опа отини билмайдиган ғалати куйларни чаларди. Шунда бутун борлиқ завққа тўлиб, эриб кетгандай бўларди. Ҳозир ҳам гўё най бирдан тилга кирди-ю, уни чалаётган эри Иқбол опанинг кўзи олдида гавдаланди. Умаржон ака найнинг тешигига лабини тўғрилаб, оғзини хиёл очиб, куй чалганда унинг оппоқ тишларида аксланган нурнинг шуъласи кумуш ҳалқачаларда билинар-билинмас жилваланарди. Ҳозир мана шу жило найда яна кўриниб кетгандай бўлди. Умаржон ака найда чалган куйлар энди гўё Иқбол опанинг қалбидан эшитила бошлади. Унинг кўнглида ҳам мана шу най пардаларига ўхшаш нафис, гўзал торлар бор эди-ю, буни фақат Умаржон ака чала оларди. | 362 |
| 5 | Илинж (ҳикоя)
Менинг икки опам уруш даврида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган эрларига садоқат сақлаб, бошқа турмуш қуришмади. Бири икки ўғилни, бири уч фарзандни отасиз ўстириб одам қилишди. Бундай оналар ҳар бир қишлоқда, ҳар бир шаҳарда бор. Мен шу ҳикоя орқали уларнинг ҳаммасига чексиз эҳтиромимни изҳор қилмоқчиман.
Муаллиф
Кечаси соат иккиларда дарвоза тақиллади. Айвонда ётган Алишер қаттиқ ухлаб қолган экан, тезда уйғонмади. Дарвоза қаттиқроқ тақиллагандан кейин ички уйнинг эшиги ғийқиллаб очилди-ю, Иқбол опа айвонга чиқди. Алишер энди уйғонди ва сапчиб ўрнидан турди. У қоронғида апил-тапил кийинар экан, дарвоза томонга:
— Ҳозир! — деб қўйди.
Иқбол опа ички бир титроқни босишга тиришиб:
— Тезроқ қара-чи, даданг эмасмикан? — деди. Алишер уйқули товуш билан қайтариб сўради:
— Ким дейсиз?
— Даданг!
Алишер таажжуб билан:
— Қизиқсиз-а, ойи! — деди-да, айвондан тез тушиб, дарвозахонага қараб кетди.
Алишернинг дадаси Умаржон ака урушда бедарак йўқолиб кетганига ўттиз йилдан ошиб боряпти.
Иқбол опанинг энг қўрққан нарсаси — «қорахат». Бедарак йўқолиш, ҳар қалай, ундан берироқдай туюлади. У эрининг тўсатдан кириб келиб қолишини кутади, кечалари дарвоза тақиллаб қолса, юраги ҳаприқиб, болаларга «даданглар эмасмикан?» дейишини қўймайди.
Алишер ҳам кичиклигида ойисига ўхшаб, доим дадасининг йўлига кўз тикиб юрар эди. Лекин ёши улғайгандан кейин отасининг тирик қолганига шубҳа қила бошлади. Агар у тирик бўлса, ўттиз йилдан бери суюкли хотинини, гулдай фарзандларини қидириб топиб келмасмиди?! Ёки дунёнинг нариги четида бўлса ҳам биронта дарак, бирон энлик хат юбормасмиди?!
— Бу урушда нималар бўлмаган! — дерди Иқбол опа ўғлига. — Даданглар ярадор пайтида асир тушган бўлса, чет мамлакатларга олиб кетиб қолишганми? Бошига бирон кўргилик тушган бўлса, «болаларим иснодга қолмасин», деб атайдан жим юрганмикин? Бирор кун ўзини оқлайдиган яхши иш қилса, йўли очилиб, келиб қолармикин?
Бу тахминлар Алишерда мураккаб, чигал ўй-хаёллар уйғотар эди. Алишер бу чигалликлардан безганда дадасининг жанг майдонида ҳалок бўлганини исботлашга интиларди. У Москвада бедарак йўқолган жангчиларни қидириш билан шуғулланадиган махсус идора борлигини эшитиб, ўша ерга бир неча марта хат ёзди. Отасининг сўнгги суратлари, хатлари, адресларидан нусхалар кўчиртириб юборди. Кидирув гоҳ юришиб, гоҳ тўхтаб, бир неча йилга чўзилди. Ниҳоят, бултур кузда Москвадан келган жавобда Умаржон Раҳимов хизмат қилган ўқчи ротанинг кўпчилик жангчилари Ғарбий Украинанинг Тернополь шаҳри учун олиб борилган оғир жангларда ҳалок бўлганлиги айтилган эди. Умаржон Раҳимов ҳам шулар қаторида ҳалок бўлгани тахмин этилган, лекин бунинг аниқ ҳужжатлари топилмаган эди. Чунки Тернополь бир марта озод қилингандан кейин яширин босмачи — бендерачиларнинг хиёнати туфайли шаҳар яна вақтинча душман қўлига ўтган, ўшанда жуда кўп ҳужжатлар нест-нобуд бўлиб кетган эди.
Ҳужжатлар бўлмаса, балки тирик одамлар бордир? Алишер энди шу савол билан Тернополь шаҳар идораларига, ҳатто ёшлар ташкилотларига — ёш изтопарларнинг отрядларига хатлар ёзди. Натижа чиқмади. Келган жавобларнинг бирида бу чигал муаммони хат орқали ҳал қилиш қийинлиги, бедарак йўқолган жангчиларнинг белгиларини яхши биладиган одам ўзи келса бирон дарагини топиши мумкинлиги айтилган эди.
Ким боради? Иқбол опа ўттиз йил фабрикада ишлаб, яқинда пенсияга чиққан. Лекин унинг соғлиғи ёмон. Қанд касали дармонини кетказиб қўйган. Қон босими ошиб кетган. Шу аҳволда борса-ю, тўсатдан эрининг қабрини топса, сўнгги илинжидан ҳам айрилиб, адойи тамом бўлмайдими?
— Мен ўзим бораман, — деди Алишер. Бунга опаси Маҳфуза кўнмади:
— Сен дадамни эслолмайсан. Чақалоқ эдинг. Одамлар бирон белгисини сўраса нима дейсан! Мен дадамни кўрганман. Мен бора қолай…
Маҳфуза жўнаб кетганига, мана, саккиз кун бўлди. Шунинг учун дарвоза тақиллаганда Алишернинг хаёли дарров опасига кетди.
Дарвозахона йўлагини оқиш «Запорожец» банд қилиб турар эди. Алишер машинанинг чап ёнига ўтиб, қоронғида электр чироқнинг тугмасини пайпаслаб топди. Йўлақда чироқ ёнгандан кейин ташқаридан кекса бир одамнинг:
— Телеграмма! — деган хирқироқ товуши эшитилди. | 502 |
| 6 | Бу сурат 1999 йилнинг ноябрь ойида дунё юзини кўрган. У «Йилнинг энг яхши сурати», ҳатто «Ўн йилликнинг энг яхши сурати» деган номга ҳам муносиб эди. Аммо қизиғи шундаки, яқин-яқинларгача бу суратни кўришнинг ягона йўли бор эди: АҚШда сурат чоп этилган газета сонини топиб, сотиб олиш.
1999 йилда Нашвиллдаги Вандербильт университети тиббиёт маркази жарроҳи доктор Жозеф Брюнер олдида жуда мураккаб вазифа турарди. У 21 ҳафталик ҳомиланинг ҳаётини сақлаб қолиши керак эди. Чақалоққа "spina bifida", яъни умуртқа поғонасининг туғма нуқсони ташхиси қўйилган. Бу касаллик кейинчалик боланинг тик туриши ва эркин ҳаракатланишига жиддий тўсқинлик қилиши мумкин эди.
Бироқ ҳомилага ҳали она қорнидалигидаёқ жарроҳлик амалиёти ўтказиш имкони бор эди. Бунинг учун шифокорлар онага кесарча кесиш амалиётини бошлаб, бачадонни қорин бўшлиғидан қисман чиқаришлари, сўнг бачадон деворидаги кичик кесма орқали ҳомиланинг умуртқасини операция қилишлари лозим эди.
Бўлажак она Жулия Армаснинг ўзи ҳам акушер бўлиб, у доктор Брюнер бундай мураккаб операцияларни муваффақиятли ўтказиши ҳақида эшитган ва шунинг учун бу хавфли амалиётга рози бўлганди. Чунки ўша пайтда чақалоқни қутқаришнинг бошқа ишончли йўли йўқ эди.
Операция якунига яқинлашганида эса кутилмаган воқеа содир бўлди.
Бачадондаги кичик кесма орқали чақалоқнинг қўлчаси ташқарига чиқди. Ҳали туғилмаган боланинг кичкинагина қўли жарроҳнинг бармоғини маҳкам ушлаб олди.
Доктор Брюнер бир зум қотиб қолди. У бу манзарадан шу қадар таъсирланган эдики, қимирлашга ҳам журъат қилолмсади.
Айнан шу лаҳзани фотограф Майкл Клэнси ўз камерасига муҳрлаб қолди. Кейинчалик бу сурат бутун дунёга «Умид қўли» («The Hand of Hope») номи билан танилди.
Суратда ҳали дунёга келмаган чақалоқнинг қўлчаси доктор Брюнернинг бармоғини маҳкам чангаллаб тургани акс этган. Бу манзара кўпчиликка гўёки чақалоқ ўз ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган шифокорга миннатдорчилик билдираётгандек туюлди.
Доктор Брюнернинг ўзи эса бу воқеани ҳаётидаги энг таъсирли лаҳза сифатида эслайди. Унинг айтишича, операция пайтида чақалоқ қўлини чиқариб, бармоғини ушлаганида, бир неча сония давомида нима қилишни билмай, ҳаракатсиз қолган.
Сурат остига эса қуйидаги изоҳ берилган:
«21 ҳафталик ҳомила Сэмюэль Александер Армаснинг кичкина қўлчаси онасининг бачадонидан чиқиб, доктор Жозеф Брюнернинг бармоғини маҳкам ушлади. Гўёки чақалоқ докторга ҳаёт бахш этгани учун миннатдорчилик билдираётгандек эди».
Жулия Армас кейинчалик бу суратни кўрганида бир неча кун йиғлаганини айтган.
«Бу сурат бизга ҳомиладорлигим касаллик ёки жисмоний нуқсон эмаслигини эслатади. Бу ерда кичик бир инсон бор», деган эди у.
Операция муваффақиятли ўтди. Сэмюэль Александер Армас ҳомиладорлик муддати тугагач, ўз вақтида дунёга келди.
У соғлом туғилди.
Ва унинг дунёга келишидан бир неча ой олдин олинган ўша сурат эса тарихда «Умид қўли» номи билан қолди.
@Hikoyalar | 1 312 |
| 7 | Sin texto... | 1 200 |
| 8 | - Yo’q, turmushga chiqmadi. O’zini ishga bag’ishlagan. Eng ko’p navbatchilik ham shunda. Tinmaydi. Har kuni izlanishda. Kelasi yildan ilmiy ishini ham boshlaydi.
- Lekin irodasiga gap yo’q. Yana bitta narsa... senga havasim kelayapti... Ishxonangda ham kofe tayyorlab beradigan, kutib oladigan odaming bor...
- Eyy, qo’ysang-chi. Singlimdek-ku.
- Baribir-da. Yomon odamsan, Javohir, yomon odamsan sen (kulib gapirdi).
- Sen yaxshi odamsan. O’zing ham Germaniyada bo’sh yurmagan bo’lsang kerak-a?
- Men to’g’ri odamman. Sendan farqli jihati.
- Judayam...
Shunday hazillar bilan Sarvarni uyiga kuzatib qo’ydim. O’sha yerdayam ozgina gaplashib turib, keyin ertaga ishga borishimni aytib, uyga ketdim. Yo’lda ayolimga telefon qilib, qornim to’qligini, Sarvar bilan ovqatlanganligimni, Sarvar kimligini, nega Germaniyadan qaytganligini, yana ketish, ketmasligini bilmasligimni, ertalab ishga borishimni, borishga majbur ekanligimni, meni kutmasdan dam olaverishini aytib qo’ydim. Hayot hali oldinda. Qiladigan ishlarimiz, davolaydigan bemorlarimiz, kurashadigan kasalliklarimiz bor. Ular borgan sari kuchayib boraveradi, biz ham shunga yarasha ulardan kuchli bo’lib borishimiz kerak. Uyga kelib, mashinani to’xtatib, o’chirdim. Ayiqchali brelok osilgan mashina kalitini cho’ntagimga solib, uyga kirib ketdim...
(tamom).
E'tiboringiz uchun rahmat.
Mualif: G'iyosiddin Gafforov
@Hikoyalar | 1 989 |
| 9 | Palatadagi qiz II (davomi) (5) ***
Sarvar bilan gaplashib turganimizda telefonim jiringlab qoldi. Shifoxonaga chaqirishayapti. Kecha operatsiya bo’lgan bemor bezovta bo’layotgan ekan. Sarvarga vaqti bo’lsa, shifoxonaga borib kelishimizni, keyin uni kuzatib qo’yishimni aytdim. Sarvar rozi bo’ldi.
- Javohir, shunaqa taqdiring nima bo’ldi keyin, uylanganing, bola chaqang borligini eshitganman.
- Ha, keyinroq onam topgan qizga uylandim. Xarakteri yaxshi. Tushunadigan. Uyga borganimda, xushmuomilalik bilan kutib oladi. Kofe, yoki choyni ta’bimga qarab tayyorlab beradi. Ovqatlarni shirin tayyorlaydi. 2 ta farzandim bor. Hozir dekret ta’tilida, uyda o’tiribdi. Yashashimiz yomon emas. Ish ham ancha yaxshi. Sharoitlar yaxshilanmoqda. Ta’minot yaxshilandi. Nasib qilsa, ilmiy ishni ham tugatay deb qoldim.
- Ooo. Bu zo’r. Eson-omon tugatib ol.
- Rahmat.
- Umidaning taqdiri nima bo’ldi keyin? Tuzalib ketdimi, shu joyini aytmading.
- Hozir shifoxonaga yetib keldik. Keyin gaplashamiz.
- Hop.
Mashinani avtoturargohga qo’yib, shifoxonaga kirdik. Sarvarni shifokorlar xonasiga olib kirdim. O’sha yerda o’tirib turishi qulayroq. Men ungacha bezovtalangan bemorni ko’rib chiqaman. Shifokorlar xonasiga kirganimizda xonada hech kim yo’q ekan. Navbatchi shifokor palatalarda bemor ko’rayotgan bo’lishi mumkin. Sarvarga stol yaqinidagi kresloga o’tirishni taklif qildim. O’zim shkafdan ustimga oq xalat kiyish uchun bordim. Shunda eshikdan oq xalat kiygan, sochlari yig’ilgan, rangli qalpoqcha taqqan, qora qosh ko’zli, barmog’ida ilon ramzli uzuk bo’lgan navbatchi shifokor kirib keldi va biz bilan salomlashdi.
- Assalomu alaykum, yaxshi keldingizmi (shkaf kiraverishda bo’lgani uchun, Sarvarga ahamiyat bermadi).
- Vaalaykum assalom. Rahmat. Keldik. Tanishing bu yigit kursdoshim Sarvar. Germaniyada ishlaydi deb aytgandim-ku, o’sha.
- (Sarvar borligi bilan ozgina hijolat yoqib oldi va sal mayinroq ovozda salomlashdi). Assalomu alaykum. Yaxshimisiz? (Sarvar ham sal hijolatliroq alik oldi).
- Sarvar, bu shifokorimiz bilan tanish, hamkasbimiz, ham shogirdimiz, ham singlim Umida Baxtiyorovna! Bugun navbatchilikdalar. (Sarvar Umidani ko’rib qotib qoldi. Salomlashishni ham, nimadir deb gapirishni ham bilmay qoldi).
- Tanishganimdan xursandman. Javohir Ergashovich, nima tayyorlay, choy, kofe! O’rtog’ingizga-chi?
- Sarvar nima ichasan? (uning javobini kutmadim). Ikkita kofe tayyorlayvering, shirinligi har doimgidek bo’laversin. Men ungacha bemorni ko’rib kelaman.
- Hop bo’ladi.
- Hozir kelaman (men bemor ko’rib keldim. Kelgunimcha kofe tayyor bo’lgan ekan. Ustimdagi xalatni yechgandim, Umida xalatni qo’limdan olib, shkafga, joyiga osib qo’ydi). Kofe zo’r chiqibdi. Tavsiyalarni bemor kasallik tarixiga yozib qo’yaman. Shularni qilishni hamshiralarga aytasiz.
- Hop. Rahmat. Sizlar bemalol o’tiraveringlar. Men bemor bilan shug’ullanaman.
- Yaxshi. Biz kofedan keyin ketamiz. Sarvarni uyiga kuzatib qo’yishim kerak.
- Hop. Agar ko’rishmasak, sog’ bo’linglar. Yaxshi yetib olinglar.
- Navbatchiligingiz yaxshi o’tsin. Nimadir bo’lsa, telefon qilasiz. Ertalab ko’rishamiz. (Umida, rahmat dedi va derazada turgan guldastani silab, shu joyini to’g’rilagan bo’lib chiqib ketdi.)
Biz ham kofeni ichib bo’ldik. Sarvar nimadir deya olmasdi. Menimcha ichida savollari rosa qaynardi. Nimadir demoqchiyu, gapirsa Umida kirib qolib, dilidagini ayta olmay qoladigandek bezovtalanardi. Issiq kofeni shoshilib, tez sovutib ichib, ketishga tushdi. Keyin xonadan chiqdik, yo’lakda Umida bilan yana bir bor xayrlashib, Sarvarni uyiga kuzatib qo’yish uchun jo’nadik.
- Javohir... menga qaragin... (nimanidir aytolmayapti-da) Qanaqasiga?
- Nima qanaqasiga?
- Yo’q, men tushunmayapman-da.
- Shu, davo muolajalaridan keyin tuzaldi. O’qishni bitirdi. Magistraturani bitirdi. Birga ishlayapmiz.
- Oila? | 1 766 |
| 10 | - Albatta. Sizdan yaxshi shifokor chiqadi. Men unda boshqa bemorlarga ham qarashim kerak edi... Haliroq kiraman. Yaxshi dam oling.
- Rahmat.
Umidani bu fikridan qaytara olmas edim. Qaytarganimda ham uydagilar o’zi qarshi bo’lib turishgandi, hozirgi holatini eshitishsa, battar qarshi bo’lishadi. Shunga nima qilishni bilmayman.
Bir necha kundan keyin Umidaning davo muolajalari yakunlanib, ambulator sharoitda davo muolajalarini davom etirish uchun uyiga jo’natdik. Umidaning yashash uchun yana maqsad va kuch topgani meni xursand qildi. Uning kuchli ishonchi kasallikni yenga olishiga yordam bera oldi.
(davomi bor)
@Hikoyalar | 2 017 |
| 11 | - Mayli. Keyin aytib berarsiz. Hozir mavridi emas. Uydagilaringizga xabar bering. Sizga eng yaxshi 8-palatamizdan joy qildiraman (bir narsa esimga tushib, ozgina jim qoldim). Yo’q, kechirasiz, u yerda boshqa bemor yotqizishni kelishgandik. Sizga boshqa 10-palataga yotqizamiz.
- Rahmat. Palatani farqi yo’q. Faqat derazasiga guldasta qo’yish esingizdan chiqmasin. Men yaxshisi uyga borib, ota-onamga tushuntirib, narsalarimni olib kelaman.
- Ha-ya. Albatta. Yaxshi.
Umidani taksiga o’tkazib, uyiga yubordim. O’zim shifoxonaga yaqin bo’lgan gul do’kondan ikkita avvalgidek guldasta sotib oldim. Uni palata derazasiga joyladim. Kelishiga xonani tayyorlab qo’ydim. 1 soatlarda onasi bilan qaytib keldi. Endi onaxon yig’laydilar-da. Uydagilarga ham tekshiruv javoblarini aytmagan ekan. Hammasi yaxshi bo’ladi, deb Umidaning onasini yupatdim. Umida palataga kirib, gullarni ko’rib, xursand bo’lib ketdi. Borib, navbatma-navbat qo’liga oldi, hidlab, keyin joyiga qo’yib qo’ydi.
Shunday qilib, davo muolajalarini boshladik. Palatadagi gullarni so’lishidan oldin almashtirib turdim. Har kuni bo’sh vaqtim bo’lgan zahoti kirib, hol-ahvol so’rab turdim. Kayfiyatini ko’tardim. Uyga deyarli bormadim. Qisqasi u bilan birga davolandim, birga yashadim, birga his qildim. Davo muolajalarining oxirgi kunlarida Umidaning oldiga kirganimda, kimyoterapiya natijasida ancha rangpar, so’lishibroq qolgan edi.
- Javohir aka, sizni ham ancha qiynab qo’ydim.
- Hech qanaqasiga qiynamadingiz. Hamma davo muolajalaringizni o’zim nazorat qilib turibman.
- U ma’noda aytmadim. Barmog’idagi men bergan uzukka imo qilib qo’ydi.
- Qo’ying. Hozir buning mavridi emas.
- Yo’q, balki mavridi boshqa kelmas. Men o’zim uchun qaror qabul qildim. Bilasizmi, men rostdan ham sizga turmushga chiqishni istardim, sizni tug’ilajak farzandlarimiz otasi sifatida ko’rar edim. Siz ishonchli er va ota bo’la olardingiz. Men birinchi navbatda o’zimga er va tug’ilajak farzandlarim uchun ota sifatida albatta sizni tanlardim. Lekin bu kasallik... (biroz jim qoldi. Ko’zlaridan yosh oqdi. Ro’molchasi bilan artdi) bu orzularimni sindirdi.
- Bu orzularni amalga oshirishga hali imkon bor, (uning kasalligi, qanaqa kasallik ekani meni o’ylantirmadi. Hozirgi maqsadim nima bo’lsa ham, qancha bo’lsa ham Umidani baxtli qilish edi) biz albatta baxtli bo’lamiz.
- Qo’ysangizchi Javohir aka. Men sizni baxtsiz bo’lishingizni istamayman. Balki yashab ketarman. Balki... Lekin sizga sog’lom farzandlar tug’ib bera olmasligim mumkin.
- ... (farzandlarsiz ham baxtli yashashimiz mumkin degim keldi. Lekin ayta olmadim). Niyatni yaxshi qilish kerak. Mana davo muolajalarimiz deyarli yakunlanmoqda. Holatingiz ancha yaxshi. (oppoq qo’lidan ushlab dalda berishda davom etdim). Biz hosilani yengsak, keyin marra bizniki.
- Nasib qilsin. Lekin Javohir aka, meni kechiring. Sizni shuncha vaqtingizni oldim. Meni boshqa kutmang, boshqasiga uylanavering. Men hech qachon turmushga chiqmayman. Kimnidir baxtsiz qilishni istamayman. Avvalo tezroq tuzalib olib, o’qishni davom ettiraman. So’ng o’zimni shifokorlikka bag’ishlayman. O’zimga o’xshagan bemorlarni davolayman. Men sizni rad etayotganim yo’q, kasalligim rad etayapti. Siz akam bo’lib qolasiz.
- Umida yana o’ylab ko’ring.
- Yo’q, o’ylamayman... Qarang kecha olib kelgan gulingizda g’unchalari ko’p ekan. Bu menga umid beradi. Qaysidir gul ochilib, so’nadi, tagidan ikkinchi ochiladi. Ikkita guldasta bo’lishi ham bejiz emasga o’xshaydi. Biri avval kasal bo’lganim, ikkinchi hozirgi kasal bo’lganim uchun qayta ochilayotgan gullar. Yana bir bor sizga hammasi uchun katta rahmat. Meni tuzatdingiz, hayotga qaytardingiz. Ishonch berdingiz. (yostig’i yonidagi o’yinchoq ayiqchani ham tokchaga qo’ydi). Hali oldinda qiladigan ishlarim ko’p ekan. Bilasizmi, Muslima ham sog’ayib ketsam, shifokor bo’laman degandi. Ko’p bemorlarni tuzatish orzusi edi. Bu imkoniyat menda ko’proq ekani uchun ham, menga shuni aytib qoldirdi. Albatta zo’r shifokor bo’laman. | 1 857 |
| 12 | Onam bilan ammam Umidaning uyiga sovchilikka borib kelishdi. Ularni uyda, ishdan vaqtli kelib, kutib oldim. Ichimda qanaqadir hayajon to’lib-toshgandi. Onam Umida haqida ozmi ko’pmi bilardilar. Ammam u haqida deyarli bilmasdilar. Shuning uchun uni “rak” kasal ekan-ku, deb vahima qilib tashladilar. Yo’l-yo’lakay onamning miyasini zaharlab kelganmikanlar, bilmayman. Ammam ketganlaridan keyin onam bilan bo’lgan qisqacha suhbatimizning mazmunini aytib o’taman. Onam o’zi uni kelin qilishga qarshi emas ekanlar. Lekin o’zimning mutaxassisligimni gap orasiga tiqishtirib, uning ertangi asoratlari haqida o’ylaganligimni, bola tug’a olish, olmasligini aytdilar. Lekin qiz yoqib qolgandi-yu. Shu “kichik” ammamning ta’biri bilan aytganda, “katta” muammocha ozgina xalaqit qilayotgan ekan. Ularning uydagilari ham “qizim hali o’qimoqda, qiynalib qolmasmikan” deb mujmal javob berishibdi. Qisqa qilib aytganda, onam ular hozir uzatishmas ekan deb, barcha aybni ularning o’ziga yuklab qo’ydilar. Yanada qisqasi onam Umidani olib bermoqchi emaslar. Shularni gaplashib turganimizda Umidadan “Bugun sovchi jo’natibsiz. Bugun uchrasha olamizmi?” degan sms keldi. “Hop” deb javob yozdim. Gul do’konga telefon qilib, menga qizil va oq atirgullardan 2 ta ayiqchali guldasta yasab berishini aytdim. Borgunimcha yasab qo’yibdi. Ularni olib, kelishilgan manzilda uchrashdim.
- Umida bu gullar sizga. (ayiqcha shakldagi guldastani ko’rib, biroz jilmayib qo’ydi.
- Javohir aka, bugun uyingizdan sovchilar kelishdi.
- Ha, uydagilar uylantiramiz deb qo’yishmayapti. Shunga manzilingizni berishga majbur bo’ldim. Siz belgilagan muddat ham deyarli tugab qoldi.
- Lekin sizga hozir ham bir narsa deyolmayman.
- ...
- Javohir aka, men sizni akamdek ko’raman. Hech qachon turmushga chiqmoqchi emasman.
- Nimaga?
- Oxirgi tekshiruvimda hosila yana paydo bo’lgani aniqlandi...
- Nima?
- Tekshiruvda hosila aniqlandi.
- Nimaga menga vaqtliroq aytmadingiz?
- Aytganimda nima o’zgarardi.
- Tekshiruv natijalarini menga ko’rsating. Nima qilishni rejalashtirishimiz kerak...
- Uyda. Yonimda emas, lekin hozir hech narsa olmoqchi emasman.
- Hammasi yaxshi edi-ku.
- Menimcha Muslima uchun siqilganim ta’sir qilgan bo’lsa kerak.
- Yuring, uyingizga borib, tekshiruv natijalarini ko’rsating.
Umidani uyiga borib, tahlil natijalarini olib, maslahatlashish uchun shifoxonaga ketdim. Ustozlar bilan maslahatlashib, boshlanishiga kimyoterapiya va nur terapiya qilinadigan bo’ldi.
Ertalab Umidani shifoxonaga chaqirdik. Kelishni biroz xohlamadi. Lekin keldi.
- Umida Baxtiyorovna (jiddiy qabul qilsin deb, ismini yoniga otasini ismini qo’shib aytdim) biz sizni tahlil va tekshiruvlaringizni to’liq o’rganib chiqdik va kimyoterapiya bilan nurterapiya qilinadigan bo’ldi.
- Tuzalamanmi?
- Hozir sizga tasalli berish uchun nimadir deb ishontirmoqchi emasman. O’zingiz ham ko’p narsa bilasiz. Tuzalib-tuzalmasligingizni davolash jarayonida aniq ayta olamiz. Bunaqa tashxis bilan bemorlar davolanib chiqib ketishadi albatta.
- ...
- Endi ruhiyatingizni tushirmasligingiz kerak. Hammasi hali oldinda. Qolaversa Muslima uchun ham yashashingiz kerak.
- Mayli. Hammasi yaratgandan. Roziman. Uydagilarga xabar beramiz. Bugundan boshlaymiz.
- Yaxshi.
- Yana bitta narsa...
- Aytavering.
- Kimyoterapiyadan keyin sochim to’kilib ketmaydimi?
- Bunga bir narsa deyish qiyin. Sizga qilinadigan dori, sochni deyarli to’kmaydi. Havotir olmang.
- Rahmat. Nimaga bularni sizdan yashirganimni bilasizmi?
- Yo’q.
- Aytolmayman... (uyalibmi, hijolat bo’libmi, yerga va orqaga qaradi. Ko’z yoshlari oqayotganini ro’molchasiga artayotganidan bilish mumkin edi). | 1 608 |
| 13 | Palatadagi qiz II (davomi) (4) * * *
Uyga ketmadim. O’zim ham chuqur qayg’uda edim. Aslida shifokor bunday holatlar ko’p bo’lganligi sababli, o’zini qo’lga olib, boshqa bemorlarni sog’aytirish haqida o’ylash kerak... Ertalabgacha uhlamay shu o’ylarni o’ylayotgan vaqtimda Umida yig’lab kirib kelib qoldi.
- Axir menga hammasi yaxshi bo’ladi, degandingiz-ku!!! Men Muslimani hammasi yaxshi bo’lishiga ishontirgandim. Endi u dunyoda uning ko’ziga qanday qarayman!
- Umida, o’tiring, suv ichib oling (unga suv uzatdim).
- Nimaga axir? Kecha operatsiya yaxshi chiqdi degandingiz.
- Ha, yaxshi edi. Reanimatsiyada kutilmaganda qon bosimi tushib ketib...
- (Umida yanada kuchliroq yig’lab yubordi)
- Umida, o’zingizni qo’lga oling. Shifokor o’zini qo’lga ola olishi kerak. Har bir bemor vafot etsa, bunqa qayg’uga tushib o’tirsak, ishlay olmaymiz. Shifokorlikni qiyin jihati ham shu. Bunaqada onko-jarroh bo’la olmaysiz. Onkologiyada ko’z oldingizda bemorlaringiz kamayib boraveradi.
- Men bilan yaxshi bo’lgandi-ku!
- Sizda tarqalmagan edi. Shuning uchun yaxshisiz. (Xonaga hamshiramiz kirib, Muslima unga, agar operatsiyadan keyin biror narsa bo’ladigan bo’lsa, xatni Umidaga berib qo’yishini so’rab, yozgan xatini berdi)
- (Umida past ovozda xatni o’qidi). Umida opa, agar bu xatni o’qiyotgan bo’lsangiz, demak men yo’qman. To’g’risi operatsiyadan chiqishimga uncha ko’zim yetmayapti. Shu sababli xatni yozib qoldirayapman. O’zi hayotdan umidimni uzgandim. Lekin siz bilan gaplashib, yana hayotga umidim uyg’ondi. Baribir uzoq yashamasdim, shu sababli tavakkal qilishga qaror qildim. Menga nimadir bo’lsa, siz o’zingizni ayblamang. Siz bilan tanishganimga unaqa ko’p bo’lmagan bo’lsam ham, lekin yaqin opamdek bo’lib ketdingiz. Sizni yaxshi ko’raman. Ikkita ayiqchamni sizga qoldiraman. Mendan esdalik. Sizga aytgan orzularimni amalga oshiring. Men uchun ham siz yashang. Hammaga rahmat! Jannatlarda ko’rishish nasib qilsin... (xatni o’qib bo’lib, Umida xushidan ketib yiqildi).…
Umidaga yordam ko’rsatib, bo’sh palatalarni biriga yotqizib qo’ydik. 1-2 soatlar yotganidan keyin o’ziga keldi... O’rnidan turib, Muslima yotgan 8-palata tomon borib, ikkita ayiqchani oldi va bag’riga bosib yig’lab yubordi. Men eshik oldida qarab turdim. Uni nima deb ovutishni ham bilmasdim. Keyin ustozim kelib, Umidani uyiga olib borib tashlashimni, so’ng o’zim ham uyimga borib dam olishim kerakligini aytdi. Taksi chaqirib, Umidaga ketishimiz kerakligini aytdim va uyiga kuzatib qo’ydim. O’zim ham uyga ketdim.
2-3 haftalardan keyin uydagilar meni uylantirishni tezlashtirishlarini aytishdi. Onamga Umidaning manzilini berdim. Ammam bilan borib keladigan bo’lishdi. Umidaga bu haqida aytmadim. Uning javobini bilaman. Hozir emas deydi. | 1 432 |
| 14 | Operatsiya asoratlari so’zini eshitib, Muslimaning yuz ko’rinishi yana o’zgarib qoldi. Avvalgi Muslima bo’lib qoldi. Men boshqa gaplashish ortiqchalik qiladi deb, ota-onalari kelganida chaqirishlarini aytib, chiqib ketdim.
Umida nega javob bermayotganining sababini endi bilmoqchi bo’lganimda, taqdir shuni to’sib qo’ydi. Ozgina qolgandi. Haliroq kirib so’rasammikan? Yo’q, buni o’zidan bilishim kerak. Muslimaga balki boshqa sabab aytgandir. Endi sal chalg’iganimda, Muslima buni yana yodga solib, yuragimning tubidagi xotiralarni uyg’otib yubordi.
Kechga yaqin Muslimaning otasi bilan onasi kirib kelishdi. Ularga qizlari operatsiyaga rozi bo’lganini aytdim. Keyin kuzatilishi mumkin bo’lgan asoratlar, qisqasi hammasi haqida tushuntirdim. Ularning oldida faqat bitta yo’l qolganini tushunardim. Ular ham buni tushunishardi. Bu og’ir qarorni qizlari bilan birgalikda qabul qilishlari uchun, operatsiyaga rozilik xatini berib yubordim. Uning ichida barcha kuzatilishi mumkin bo’lgan holatlar yozilgandi. Faqat familiya va ism yozib, qo’l qo’yilsa bo’ldi... Qo’l qo’ydirib olib kelib berishdi... Ishdan chiqishimda, Umida kutib turgan ekan. Birga piyoda sayr qilishimizni so’radi (balki bugun javobini aytar. Menimcha, indinga, operatsiyadan oldin aytmaydi).
- Javohir aka, olib kelingan ayiqchangiz, juda chiroyli ekan. Menga yoqdi. Muslimaning palatasiga kirganimda ko’rdim-u, siz olib kelganingizni bildim.
- Ruhiy qo’llab-quvvatlash uchun bu kerak edi. Lekin uni mendan ham ko’proq ruhiy qo’llab-quvvatlagan siz bo’ldingiz. Agar siz bo’lmaganingizda, menimcha ko’ndira olmasdim.
- Men ham vazifamni bajardim. Siz meni ko’ndirganingizdek.
- Ha. U paytlar yosh edim.
- Nimagadir shu operatsiya haqida gapirsam, jiddiy, o’ychan bo’lib qolayapsiz. Ishqilib, hammasi yaxshi bo’ladimi? Men unga hammasi yaxshi bo’lishiga va’da berib qo’yganman.
- Nasib, yaxshi bo’ladi... hammasi yaratgandan.
- Avvallari boshqa operatsiyalardan oldin bunchalik o’ychan bo’lmasdingiz?
- Hozir ham bunday o’ychan emasman. Shunchaki charchagandirman. (gul do’kon yonidan o’tayotgan ekanmiz. Anchadan beri gul bermaganim esimga tushib, o’ziga yoqqan gulni olib berdim).
- Rahmat, meni ham xursand qildingiz. (shunday deb gulni hidlab qo’ydi. Va qo’limdan quchoqlab, yelkamga boshini qo’ydi. Oz fursatdan keyin guldastani quchoqlab, sevinib aylandi. Keyin yana yo’lda davom etdik. Uyiga kuzatib qo’ydim).
Operatsiya kuni keldi. Tahlillar hammasi ko’rildi. Muslimani palatasidan ota-onasi, Umida duo qilib kuzatib qo’yishdi. 4 soatlik murakkab operatsiyani o’tkazdik. Operatsiya tafsilotlarini aytib o’tirmayman... Qisqasi operatsiyadan keyin Muslima reanimatsiya bo’limida vafot etdi... Reanimatsiya bo’limi yo’lagida onasini, yana yaqin qarindoshlarini yig’i tutib ketdi. Ularning oldiga chiqib, nima deyishni bilmay qoldim. Operatsiyadan avval xonada, shunday holat bo’lishi mumkinligini, lekin boshqa variant yo’qligini tushuntirgandik. Shunga deyarli tayyor edilar... Bu holat kechasi bo’lgani uchun, Umida yo’q edi. U operatsiya tugaganidan keyin uyiga ketgandi. Endi aslida bemorlar operatsiyadan keyin reanimatsiyaga chiqadi, ahvoli stabillashgandan keyin palataga qaytariladi. Shuning uchun unday xavotirlanmadi, operatsiyani murakkab kechganini ham aytmadim. Muslima esa, palataga qaytmadi. Palatasida 2 ta ayiqchasi uni kutib qolib ketdi. Ular egasi endi qaytmasligini bilmasdi.
(davomi bor)
@Hikoyalar | 1 950 |
| 15 | - Ishonmasangiz (negadir hayolimga shu fikr keldi) sizlarni yolg’iz qoldiraman. Gaplashasizlar, operatsiyadan keyingi chandiqlarini ham ko’rishingiz mumkin. Deyarli bilinmaydi. (Umidaning chandig’i qanday ekanini aniq bilmasdim, tavakkal etdim. Umida har 6 oyda davriy tekshiruvdan o’tib turadi, o’smaning qaytalanishi ehtimolini, asoratlarning oldini olish va boshqalarni tekshirish uchun). Unday bo’lsa, Umidaxon, Muslimaxon, sizlarni yolg’iz qo’yaman.
Shunday deb ikkalasini yolg’iz qoldirib chiqib ketdim. To’g’risi Muslimani operatsiyasidan uncha umidim yo’q edi. O’sma, yon organlarga ham tarqalgan. Biz agar imkoni bo’lsa o’smani olib tashlash, yoki ichak sog’lam qismini bir biriga ulab qo’yishni reja qilayotgandik. Shunda ham biz uning umrini uzaytirgan bo’lar edik. Bir soatlardan keyin Umida xursand holatda 8-palatadan chiqib keldi.
- Javohir aka, men Muslimani operatsiyaga ko’ndirdim!!! Uraaa.
- Rostdanmi?
- Avval siz meni qanday ko’ndirgan bo’lsangiz, men ham shunday ko’ndirib, ishontirdim. O’zimning hozirgi ahvolimni, menga qanday yordam berganlaringizni, hammasini aytib berdim. Chandig’imni ham ko’rsatdim (menga ham ko’rsatmoqchi bo’lgandek, xalatni tugmasini ushladi-yu, nimadir to’xtatib, qo’lini cho’ntagiga soldi).
- Unda zo’r, borib ustozlarimga aytib, operatsiyaga tayyorlashimni aytaman.
- Faqat bir narsa, operatsiya muvaffaqiyatli chiqadi-a? (yuz ko’rinishi xursandlikdan o’ychan qiyofaga o’zgardi).
- Nimaga buni so’rayapsiz?
- Men unga va’da berdim. Operatsiyadan keyin dugona bo’lib ketamiz dedim.
- Ha. Albatta. Yaxshi chiqadi (oxirgi gapim uncha dadil chiqmadi).
- Rahmat. Men ham kirsam bo’ladimi?
- Shu safar kirmay qo’ya qoling. Og’ir operatsiya.
- Mayli.
Ertasi kuni do’kondan bitta o’yinchoq ayiqcha sotib oldim. Uni Muslimaga olib kirib beraman va operatsiyani tushuntiraman. Roziligini olib, operatsiyaga tayyorlaymiz. Shifoxonaga yetib borib, kiyim almashtirdim. Hamkasb ustozlar bilan suhbatlashib, rejalar bilan bo’lishdik. Qo’limdagi ayiqchaga e’tibor qaratishdi, Muslimaga olganimni, indingga operatsiyaga olishimizni, bu ruhiy dalda bo’lishini aytdim. Keyin uning 8-palatasiga kirdim.
- Assalomu alaykum doktor (kirib kelishim bilan kulib kutib oldi. Har doim o’ychan, jiddiy qiyofada bo’lardi).
- Vaalaykum assalom. Ahvolingiz qanday? (shunday deb, ortimga berkitib turgan ayiqchani ko’rsatdim). Bu sizga!
- Voy, chiroyliligini, rostdan menga oldingizmi?!
- Ha, siz uchun oldim.
- Ishonasizmi, huddi shuni olishni xohlab, ololmagan edim. Shirinligini qarang.
- O’zimga ham boshqa ayiqchalar orasida shunisi yoqdi. Marhamat oling (ayiqchani unga uzatdim, u ozg’in, oqargan qo’llarini cho’zib, ayiqchani oldi va ozg’in tanasiga bosib quchoqlab erkaladi).
- Rahmat kattakon. Anchadan beri bunaqa xursand bo’lmagandim. Buni operatsiyaga rozi bo’lganim uchun olib keldingizmi? Agar rozi bo’lmaganimda olib kelmasmidingiz?
- (nimadir deyishga shoshdim, nima desam hafa qilmayman deb o’ylab qoldim)
- Bildim, Umida opamga ham rosa gullar olib kelgan ekansiz. Kecha gaplashganimizda aytib berdilar. Uylariga borib, xabar olib turgan ekansiz. Talabalikka tayyorlabsiz. Sizni bunaqa oliyjanob doktor ekaningizni bilmagandim. Qanaqadir kibrli deb bilardim. Duolarimda sizni ham qo’shib ketayapman endi. Umida opa bilan bugun ham gaplashgandim. Bergan uzugingizni ko’rsatdilar. Juda chiroyli ekan. Sizlarga havasim keldi. Lekin oxirgi paytlarda gullar berishni kamaytirib qo’yibsiz. Qo’llarini so’ragan ekansiz, lekin javobni keyinga qoldirgan ekanlar. Uning sababini ham aytdilar... (shu joyida ustozim kirib kelib, suhbatni bo’lib qo’ydilar. Bemorni ko’zdan kechirib, tahlillarni qayta olish va ota-onasi bilan birgalikda operatsiya mohiyatini, kechishini, asoratlarini aytishimni so’radilar, so’ng ayiqchaga qarab qo’yib, menga qarab, boshlarini qimirlatib, tabassum bilan chiqib ketdilar). | 1 538 |
| 16 | Palatadagi qiz II (davomi) (3) ***
Men 3 yil o’qib, magistraturani bitirdim. Diplom olish marosimida onam, akam (tog’amning o’g’li) qatnashishdi. Mantiya kiyib, uzun qizil gilam ustidan yurib, fakultet dekani qo’lidan diplom oldik. Tabriklash uchun Umida ham keldi, onam, akam turganliklari uchun yaqin kelishga ozgina uyaldi. U diplom olib, ortga qaytayotgan vaqtda ko’zlarimiz to’qnashganda, qarsak chalib qo’yganida ko’rdim. Qo’lida men bergan uzuk bor edi. Birozdan keyin rasmlarga tushib bo’lib, uning oldiga bordim. Samimiy tabriklar tiladi. Ularda yana malakaviy amaliyot boshlanayotganligini, mening shifoxonamda amaliyot o’tashini aytdi. Men shu yerda ishga qoladigan bo’lganligimni, yana ko’rishimizni aytdim.
Ularda malakaviy amaliyot boshlandi. Har kuni ko’rishamiz. Bilmagan narsalarini o’rgataman, ko’rsataman. Endi o’zim ham juda kuchli mutaxassis emasman-u, yaqinda bitirganman, baribir ancha tajribaga egaman. Yana bitta narsa, ustozlar bilan yelkama yelka ishlash zavqi boshqacha ekan. Avval shogird sifatida edim. Hozir esa, barcha mas’uliyat o’zimda. Umida esa taklifimga hali ham javob bermadi. O’zi ham bilib turibdi, bu yil oxirgi muddat ekanini, chunki bitirdim, endi uydagilar uylantirishga ko’ndirishlarini. Uni nimadir ushlab turibdi, nimadir. Agar u javob bermasa, onam topadigan qizlardan biri bilan oila qurishimga to’g’ri keladi...
Bo’limimizga bitta ichak saratoni tashxisi bilan bemor qizcha olib kelindi. Tuzatishning yagona chorasi, operatsiya qilib, ichakni berkitib turgan o’smani olib tashlash. Lekin qizcha operatsiyaga ko’nmayapti. Necha yil avvalgi voqealar yana takrorlanayotgandek edi. Lekin bu safar qiz qaysarroq chiqdi... Uncha bunchasi ko’ndira olmayapti. Yana bitta ko’ndirishga harakat qilish uchun u yotgan 8-palataga kirdim. Bu qizchayam 18 yoshda ekanlar. Ismlari Muslima.
- Assalomu alaykum, kirsam maylimi?
- Assalomu alaykum, keling doktor.
- Yaxshimisiz. Davo muolajalarini vaqtida olayapsizmi? (bilagini ushlab, pulsini tekshirdim, so’ng tonometr bilan qon bosimini o’lchadim).
- Ha, lekin baribir foydasi yo’q doktor.
- Qon bosimingiz ham pasayib ketmoqda. (Stol ustidagi deyarli yeyilmagan ovqatga qarab qo’ydim). Ovqat ham yemayapsiz.
- O’tmasligini bilasiz-ku, doktor.
- (ozgina sukut saqlab turdim). O’ylab ko’rdingizmi?
- Ha, o’yladim. Menimcha operatsiyadan chiqish imkoniyatim past. Internetdan bu kasallik haqida ma’lumotlarni, bemorlarning fikrlarini o’qidim.
- Endi internetga hamma xohlaganini yozishi mumkin.
- Qancha umrim qolgan bo’lsa ham, shu umrimni ibodat qilib, yaxshi qilib tugatmoqchiman. Qancha umr bergan bo’lsa, shuni yashayman. Ozgina qiladigan ishlarim bor. Operatsiyadan qo’rqayotganim yo’q. (shunda yonidagi yumshoq o’yinchoq kichkina “Teddy” ayiqchasini qo’liga oldi). Bilasizmi doktor, menga shunaqa o’yinchoq ayiqchalar yoqadi. Uyda bulardan ko’p. Har xil o’lchamdagilari bor. Bu yerga ko’p mumkin emas ekan. O’shanga 1 ta kichikrog’ini birga olib keldim. O’zi mushuk boqishga ham qiziqaman, lekin uydagilar uyda boqishga ruhsat berishmaydi. (bu gaplar bilan meni chalg’itmoqchi bo’layotgandi). Bu ayiqchani ko’ring, biram shirin.
- Muslima, nasib qilsa, bundan ham ko’p yashaysiz. Biz bu operatsiyalarni ko’p o’tkazganmiz. (shu payt amaliyotda yurgan Umida kirib qoldi). Ishonasizmi, shu qiz ham sizdek vaqtida operatsiya o’tkazgan. Hozir esa, tibbiyot talabasi. 5 daqiqasi kam shifokor. (Umidaga qarab, ozgina kulib qo’ydim).
- (Muslima, Umidaga qarab, ishonishini, ishonmasligini bilolmay turdi. Umida ham nima vaziyat ekanini anglaguncha bir xil qiyofada turishdi). | 1 486 |
| 17 | Mustaqillik bayramidan salyut va dron shou!
@Hikoyalar | 1 620 |
| 18 | Lekin rozilik berdi deb o’ylamaslik sharti bilan-a?
- Ha, shunday, bu uzukni rozi bo’lsangiz ham, rozi bo’lmasangiz ham sizga berish uchun olgandim (uzukni uzatdim. Aslida rozi bo’lganida barmog’iga taqib qo’yishim kerak edi...).
- Vuuy chiroyliligini... (hayratlanib, uzukni tomosha qildi va qo’liga taqib, birinchi o’zi ko’rdi, so’ng menga ko’rsatdi). Yarashibdimi?
- Yarashdi, yarashdi. Huddi siz uchun yasalgandek (aslida ham u uchun yasalgandi)... Yoqqan bo’lsa, xursandman. (Chekkaroqda, olindan buyurtma qilib qo’ygan guldastamni ofitsant yigit olib kelib berdi). Bu guldasta ham siz uchun. Faqat ustidagi yozuviga (merry me) ahamiyat bermaysiz. Rozi bo’lasiz deb o’ylab, shunday yozdirgandim (kulib qo’ydim).
- Chiroyli guldasta ekan, mayli yozuviga ahamiyat bermaymiz... O’zim aytmagunimcha o’zingiz so’ramaysiz, hop?- Hop, boshqa so’ramayman. So’rasam, kal bo’lib qolay (baravar kulib yubordik).
Shu bilan Umidani uyiga kuzatib qo’yib, quyuq xayrlashdim, so’ng 1 chaqirimcha kelgan mashinada yurgach, piyoda yurishni xohlab, tushib qoldim. Yo’lda hayol surib, o’zim bilan o’zim gaplashib ketdim. Meni o’ylantiradigan ko’p narsalar bor edi. Umida menga, shunda silliq qilib, rad javob berdimi? Yoki rostdan ham o’ylab ko’rmoqchimi? O’ylasa qancha vaqt o’ylaydi? Uydagilar ertaga meni uylanishga qistab qolsa, nima deb aytaman? O’zimga qolsa, magistraturani tugatishni istayman...
Endi Umidani uncha bezovta qilmaydigan bo’ldim. Bilmadim, deyarli rad javobini bergani uchunmi? Yoki rozi bo’lishiga ko’zim yetmayapganigami? Bir tomondan hozir ish, o’qish ham ko’paygan o’zim uchun ham bo’sh vaqt topish qiyin bo’layotgan edi. Ko’rishishni, birga tushlik qilishlarni kamaytirdim. Agar mabodo rad javobini beradigan bo’lsa, unga o’rganib qolmayin, derdim. Kimdir aytishi mumkin, sevgi uchun kurashish kerak, yana nimalardir deb. Menda bitta qoida bor, suymaganga, suykalma! Balki uni sevmasman, shunchaki yoqtirarman.
(Davomi bor) | 1 884 |
| 19 | - Hop, boshqa so’ramayman. So’rasam, kal bo’lib qolay (baravar kulib yubordik).
Shu bilan Umidani uyiga kuzatib qo’yib, quyuq xayrlashdim, so’ng 1 chaqirimcha kelgan mashinada yurgach, piyoda yurishni xohlab, tushib qoldim. Yo’lda hayol surib, o’zim bilan o’zim gaplashib ketdim. Meni o’ylantiradigan ko’p narsalar bor edi. Umida menga, shunda silliq qilib, rad javob berdimi? Yoki rostdan ham o’ylab ko’rmoqchimi? O’ylasa qancha vaqt o’ylaydi? Uydagilar ertaga meni uylanishga qistab qolsa, nima deb aytaman? O’zimga qolsa, magistraturani tugatishni istayman...
Endi Umidani uncha bezovta qilmaydigan bo’ldim. Bilmadim, deyarli rad javobini bergani uchunmi? Yoki rozi bo’lishiga ko’zim yetmayapganigami? Bir tomondan hozir ish, o’qish ham ko’paygan o’zim uchun ham bo’sh vaqt topish qiyin bo’layotgan edi. Ko’rishishni, birga tushlik qilishlarni kamaytirdim. Agar mabodo rad javobini beradigan bo’lsa, unga o’rganib qolmayin, derdim. Kimdir aytishi mumkin, sevgi uchun kurashish kerak, yana nimalardir deb. Menda bitta qoida bor, suymaganga, suykalma! Balki uni sevmasman, shunchaki yoqtiraman.
(Davomi bor)
@Hikoyalar | 1 726 |
| 20 | Uydagilar bitirganimdan boshlab, uylanishim kerakligini aytib, boshni qotirib tashlashgan edi. Ularga magistraturaga kirishimni, so’ng bu haqida gaplashamiz deb muhlat so’ragandim. 25 yoshga endi to’lgan bo’lsam. Endi uylanishga qattiq o’ylanish boshlandi. Hayolim Umidada. Unga sovchi jo’natsam... U rozi bo’larmikan? O’ziga aytsammikan avval? Hozir o’qiyman, turmushga chiqishni o’ylamayapman deb rad javobini bersa kerak. Lekin tavakkal qilishga uncha botina olmayapman. To’sattan sovchi qo’ysamchi? Hafa bo’lib qolsachi? Keyin ikkalamizning kontraktimiz bor. Uning uydagilari kontraktini to’lashga yordam berishi ham mumkin, lekin men uni qabul qila olmayman. Ishlab topganim, o’zimnikiga yetadi. Ota-onam qarashishar. Ishlari yaxshi-ku. Hop, avval Umidadan, meni uydagilar uylantirmoqchi ekanini aytib, maslahat so’rayman. Va shu orada uning qo’lini so’rayman. Rozi bo’lsa sovchi jo’nataman. Bitta uzuk sotib olishim kerak. Uzuk ham qandaydir noodatiy bo’lishi kerak. Yoki yasattiraman. Tibbiyot ramzi idishga o’rmalab chiqayotgan ilonni gul o’rniga yasatiriman. Bittagina yaltiroq toshi ham bo’ladi. Agar taqdir bo’lsa, birga bo’lamiz.
Hozir ular malakaviy amaliyotda, bizning shifoxonamizda amaliyot o’tashmoqda. Amaliyot tugaganidan keyin uni yaqin atrofdagi restoranga taklif qildim.
- Umida, darslarni eson-omon tugatib oldingizmi? Ancha moslashib qoldingizmi?
- Ha, moslashayapmiz. Lekin ba’zi fanlar qiyin ekan. Ayniqsa anatomiya! Ko’p narsani yodlash... eslab qolish. Vuuuh.
- Ha, eng keragi ham anatomiya. Barcha fanlarimizning asosida shu fan yotadi. Agar anatomiyani yaxshi o’zlashtira olmasangiz, boshqa fanlarni tushmay qolasiz.
- Ustozlar ham boshida shunday tushintirishdi.
- Agar jarrohlikni tanlaydigan bo’lsangiz, barcha ichki tuzilmalarni o’rganishingiz kerak bo’ladi.
- Ha, men ham sizga o’xshab, jarroh bo’laman.
- Menga shogird bo’lar ekansiz-da unda (deb kuldim).
- Albatta.
- Umida, qisqasi sizga bir gapim bor. Uydagilar meni uylantirishmoqchi bo’lishmoqda. Qisqasi o’shanga...
- (nimadir demoqchi bo’lib, yutinib qo’ydi).
- Shunga nima deyishga ham hayronman.
- (yana jim, ko’zlarini pirpiratib qo’ydi. Hayajonini bosish uchun yonidagi suvni ichdi).
- O’zi uydagilarga ko’z ostimga olganim yo’q deganman. Lekin sizni uchratganimdan keyin, bu fikrim xatomi deb o’yladim.
- ...
- Hozir nima desangiz ham sizdan hafa bo’lmayman. O’sha paytda vaziyatni tushuntirgandingiz. Balki avvalgi gaplarimiz hazil-huzul bo’lgandir. U paytga qaraganda ozgina bo’lsa ham ulg’aydik... Bundan keyingi hayotimni siz bilan tasavvur qilayapman (shunday deb yasatib kelgan uzugimni uzatdim).
- (Uzukka qarab qoldi. Chunki bunaqa antiqa uzukni kutmagandi). Bilasizmi, hozir bir narsa deyishga ham hayronman (ko’zi uzukda). Siz menga juda ko’p yaxshiliklar qildingiz... Endi 2 kursga o’tdim... O’ylashim uchun vaqt bersangiz.
- Qancha o’ylaysiz? (Ozgina tabassum bilan gapirdim).
- Ko’p emas, 2-3 yil (kulib yubordi). Lekin uzugingiz yoqdi...
- Uzuk yoqqan bo’lsa, bu sizga.
- Lekin rozilik berdi deb o’ylamaslik sharti bilan-a?
- Ha, shunday, bu uzukni rozi bo’lsangiz ham, rozi bo’lmasangiz ham sizga berish uchun olgandim (uzukni uzatdim. Aslida rozi bo’lganida barmog’iga taqib qo’yishim kerak edi...).
- Vuuy chiroyliligini... (hayratlanib, uzukni tomosha qildi va qo’liga taqib, birinchi o’zi ko’rdi, so’ng menga ko’rsatdi). Yarashibdimi?
- Yarashdi, yarashdi. Huddi siz uchun yasalgandek (aslida ham u uchun yasalgandi)... Yoqqan bo’lsa, xursandman. (Chekkaroqda, olindan buyurtma qilib qo’ygan guldastamni ofitsant yigit olib kelib berdi). Bu guldasta ham siz uchun. Faqat ustidagi yozuviga (merry me) ahamiyat bermaysiz. Rozi bo’lasiz deb o’ylab, shunday yozdirgandim (kulib qo’ydim).
- Chiroyli guldasta ekan, mayli yozuviga ahamiyat bermaymiz... O’zim aytmagunimcha o’zingiz so’ramaysiz, hop? | 1 721 |
