Hikoyalar (G&M)
Kanalga Telegram’da o‘tish
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Ko'proq ko'rsatish6 769
Obunachilar
-624 soatlar
-167 kunlar
-10030 kunlar
Ma'lumot yuklanmoqda...
O'xshash kanallar
Taglar buluti
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Kirish va chiqish esdaliklari
---
---
---
---
---
---
Obunachilarni jalb qilish
Iyul '26
Iyul '26
+64
1 kanalda
Iyun '26
+268
5 kanalda
Get PRO
May '26
+284
0 kanalda
Get PRO
Aprel '26
+195
0 kanalda
Get PRO
Mart '26
+226
1 kanalda
Get PRO
Fevral '26
+192
6 kanalda
Get PRO
Yanvar '26
+292
5 kanalda
Get PRO
Dekabr '25
+221
1 kanalda
Get PRO
Noyabr '25
+215
4 kanalda
Get PRO
Oktabr '25
+183
2 kanalda
Get PRO
Sentabr '25
+268
4 kanalda
Get PRO
Avgust '25
+252
1 kanalda
Get PRO
Iyul '25
+170
3 kanalda
Get PRO
Iyun '25
+740
19 kanalda
Get PRO
May '25
+269
4 kanalda
Get PRO
Aprel '25
+233
1 kanalda
Get PRO
Mart '25
+181
3 kanalda
Get PRO
Fevral '25
+280
2 kanalda
Get PRO
Yanvar '25
+303
1 kanalda
Get PRO
Dekabr '24
+282
6 kanalda
Get PRO
Noyabr '24
+283
3 kanalda
Get PRO
Oktabr '24
+291
3 kanalda
Get PRO
Sentabr '24
+306
6 kanalda
Get PRO
Avgust '24
+391
6 kanalda
Get PRO
Iyul '24
+319
7 kanalda
Get PRO
Iyun '24
+194
7 kanalda
Get PRO
May '24
+329
8 kanalda
Get PRO
Aprel '24
+600
11 kanalda
Get PRO
Mart '24
+317
33 kanalda
Get PRO
Fevral '24
+452
40 kanalda
Get PRO
Yanvar '24
+450
7 kanalda
Get PRO
Dekabr '23
+307
6 kanalda
Get PRO
Noyabr '23
+751
20 kanalda
Get PRO
Oktabr '23
+1 582
32 kanalda
Get PRO
Sentabr '23
+1 088
0 kanalda
Get PRO
Avgust '23
+1 970
0 kanalda
Get PRO
Iyul '23
+675
0 kanalda
Get PRO
Iyun '23
+492
0 kanalda
Get PRO
May '23
+417
0 kanalda
Get PRO
Aprel '23
+462
0 kanalda
Get PRO
Mart '23
+376
0 kanalda
Get PRO
Fevral '23
+396
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '23
+697
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '22
+507
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '22
+320
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '22
+387
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '22
+360
0 kanalda
Get PRO
Avgust '22
+500
0 kanalda
Get PRO
Iyul '22
+434
0 kanalda
Get PRO
Iyun '22
+297
0 kanalda
Get PRO
May '22
+479
0 kanalda
Get PRO
Aprel '22
+507
0 kanalda
Get PRO
Mart '22
+539
0 kanalda
Get PRO
Fevral '22
+419
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '22
+525
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '21
+489
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '21
+455
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '21
+504
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '21
+467
0 kanalda
Get PRO
Avgust '21
+694
0 kanalda
Get PRO
Iyul '21
+657
0 kanalda
Get PRO
Iyun '21
+454
0 kanalda
Get PRO
May '21
+430
0 kanalda
Get PRO
Aprel '21
+426
0 kanalda
Get PRO
Mart '21
+411
0 kanalda
Get PRO
Fevral '21
+720
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '21
+1 159
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '20
+12 859
0 kanalda
| Sana | Obunachilarni jalb qilish | Esdaliklar | Kanallar | |
| 12 Iyul | +6 | |||
| 11 Iyul | +5 | |||
| 10 Iyul | +6 | |||
| 09 Iyul | +5 | |||
| 08 Iyul | +14 | |||
| 07 Iyul | +3 | |||
| 06 Iyul | +7 | |||
| 05 Iyul | +4 | |||
| 04 Iyul | +1 | |||
| 03 Iyul | +4 | |||
| 02 Iyul | +5 | |||
| 01 Iyul | +4 |
Kanal postlari
| 2 | -- Магазинчилар ҳам анойимас, оповси! Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди. Тўртта етимни деб...
Сал нарироқда эгнидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин хотин қўлидаги бир пой туфлини силкитиб-силкитиб аллакимга кўрсатарди.
Санталат ая ўлакса талашаётган қузғунлар тўпига кириб қолгандай жирканиб қадамини тезлатди. Ҳамон бидиллаётган Бону, ялтироқ туфлисини силкитаётган қилтириқ хотин, костюмининг қўйни дўппайиб турган яна аллақандай одамлар олдидан ўтгунча нафаси қайтиб кетди. У илдам юриб борар, шу тобда кекса кўнглидаги бояги қувонч ҳам, Мухторжоннинг таътилга келишини айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдириш истаги ҳам йўқолган, фақат бир нарсани -- бу ердан тезроқ кетишни ўйлар эди. Бозор эса қизигандан қизиб борарди.
1974 йил
Oʼtkir Hoshimov | 861 |
| 3 | -- Мана, бир юз қирқ берингу, тепкилаб-тепкилаб кияверинг! -- Бону сумкасининг занжирини суриб атласнинг бир чеккасини қизга кўрсатди.
-- Арзонроқ қилинг, опа, -- деди қиз ялиниб. Унинг кўзлари жавдираб туришидан, шу атласдан жудаям кўйлак кийгиси келаётгани билиниб турарди.
-- Бунақа атласни ҳеч қаёқдан тополмайсиз, оповси!
-- Биламан, -- қиз маъюс жилмайди. -- Билганим учун сизга келдим-да, опа.
Санталат аянинг қизга раҳми келди.
-- Арзонроқ бера қолинг, Бону, ўқувчи қизга ўхшайди. Савоб бўлар.
Бону унга қайрилиб ҳам қарамади.
-- Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди оповси, -- деди қиз томонга эгилганча бидиллаб. -- Магазинчилар анойими? Ўзимга нари борса беш сўм қолади. Нима қилай, тирикчилик экан, оповси! Бева бошим билан тўртта етимчани боқиб ўтирибман.
Санталат ая Бонунинг шунчалик ёлғон гапиришига ҳайрон қолиб, оғзи очилиб қолди. Бону эса ҳамон бидиллар эди.
-- Аммо, лекин-чи, синглим кўҳликкина қиз экансиз, ўзиям шу кўйлакни кийсангиз ёниб кетасиз-да. Ана ундан кейин кўрасиз, шайдоларингизни кўпайишини.
Қиз қизариб юзини ўгирди. Бону тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулди. Лекин тўсатдан кулгиси кесилиб қолди.
Санталат ая нима бўлганини тушунолмай қолди. Бирпасда майдондагилар тумтарақай бўлиб кетди. Санталат ая ўзига келганида Бону эллик қадамча наридаги дарахтзор ичида лапанглаб қочиб борар, уч қадамча нарида форма кийган йигитча турарди. Санталат ая қўрққанидан ўрнидан туролмай қолди. Йигит унинг тепасига келди.
-- Шуям иш бўлдими, эна! -- деди у қовоғини солиб. -- Бозорда-ку, резавор растаси бор. Ўша ерга борсангиз ҳақингиз кетадими?
Унинг гап оҳангидан дағдағадан кўра койиниш кўпроқлигини пайқаб, Санталат аянинг кўнгли жойига тушди. Йигитчанинг аллақаерини Мухторжонга ўхшатди.
-- Кўрмайсанми, болам, -- деди куймаланиб. -- Мухторжон отпускага келяпти. Шу дегин, болам тушмагур, армияга кетмасдан олдин бўйрадаккина жойга пиёз сепган эди. Каллахонада турамиз. Шаҳар ҳовлида деҳқончиликни ким қўйибди бизга! Бошинг айланса, кетинг айланмайди. Ўтириб-ўтириб зерикдим. Қўни-қўшнилардан ортган пиёзни шу ёққа олиб тушувдим. Одамлар есин, буям баҳорнинг неъмати дедим-да, ўргилай. Аммо-лекин сават кўтариб юрганимни кўрса, Мухторжоним хафа бўларди... Шанба куни келяпти, эшитдингми? Вақтинг бўлса боргин, болам. Каллахонадаги чойхона бор-ку, худди шунинг биқинидаги ҳовли. Санталат ая десанг ҳамма танийди.
-- Вой-бу! -- формали йигит тоқати тоқ бўлиб, қўл силтади. -- Бу ерда савдо қилиш мумкинмас, дедим-ку. Қани, кўтаринг пиёзингизни! Бўлмаса "иштарап" тўлайсиз.
-- Қўй, болам, -- деди Санталат ая. -- Шундан шу ёққа яна кўтариб юраманми? Ташлаб юбориш увол. Буям баҳорнинг бир неъмати дедим-ку. Майли, амаллаймиз. -- У инқиллаб ўрнидан турди-да, саватни дастурхонга ўради.
Формали йигит бирпас иккиланиб туриб, нари кетди. Санталат ая саватини бошига қўйди. Газ сув дўкони ёнида тутунга беланиб кабоб пишираётган афти баркашдай кабобпазнинг олдига борди.
Кабобпаз кир халатининг енгини қайириб, тутундан ачишган кўзларини артаркан, Санталат ая иягини силкитиб имо қилди:
-- Нечта қўяй?
-- Кабоб керакмас, -- деди Санталат ая, саватни дўкончанинг токчасига қўйиб. -- Мана шу пиёзни кабобингга қўшиб тарқат. -- У дастурхонини очди.
-- Кабобни кўк пиёз билан сотиш не положенний. -- Кабобпаз эски китоб муқоваси билан чўғни елпиди.
-- Менга пулимас, савоби керак, болам. Мухторжон аканг отпускага келяпти, эшитдингми! -- Санталат ая пиёзларни кўра устидан ошириб узатди. Йигит бир лаҳза талмовсираб турди-да, пиёзни олиб алюмин патнисга солди. Халатининг чўнтагини титкилаб, Қижимланган бир сўмлик олди.
-- Манг, кампир. Бизники таваррук!
Санталат ая индамай нари кетди. Шу ондаёқ бошидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. У қўлтиғига дастурхонини қистириб олган, енгиллашиб қолган саватни кўтариб келарди.
Қизиқ, ҳозиргина тумтарақай бўлиб кетган майдонча бир зумда яна гавжум бўлиб қолибди. Тўданинг энг ўртасида турган Бонуни Санталат ая узоқданоқ таниди. У тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулар, рўпарасида турган йигитга гап уқтирар эди. | 758 |
| 4 | Кексалик қурсин, икки қадам наридаги бозорга етгунча ичи узилиб кетди. Саватини гоҳ бошига олади, гоҳ қиррасини биқинига тираб кўтаради. "Ўлсин, нима зарил эди", деб қўяди ўзича афсусланиб. Аммо Муҳторжон отпускага келаётгани, бу хабарни одамларга айтиш зарурлигини ўйлади-ю, яна кўнглини қувонч ёритди. Қадамини тезлатди.
Кўкат бозорда одам тумонат. Санталат ая саватини пештахтанинг бир чеккасига қўймоқчи эди, редиска сотаётган жувон бобиллаб берди:
-- Вой, манави кампирни қарайла, мани олдимни тўсиб қўйди!
Нарироқда туршак сотиб ўтирган чол Санталат аянинг бўшашиб қолганини кўриб маслаҳат берди:
-- Менга қаранг, сингил, бозорга кираверишдаги майдончада сотмайсизми? У ердаям одам гавжум.
Чол тўғри айтган экан. Санталат ая гавжум майдончанинг бир чеккасидаги харсанг тош устига ўтирди. Тош атрофида писта пўчоқлари, сигарет қолдиқлари, мороженое қоғозлари ётган экан. Калиши билан суриб тозалаган бўлди. Кейин пиёзнинг устини очиб қўйди. Аммо орадан шунча вақт ўтдиямки, унинг пиёзини биров сўрамади. Аксига олиб, Санталат аянинг гапини эшитадиган таниш йўқ. Санталат ая энди зерика бошлаган эди, шундоқ қулоғининг тагида шанғиллаган овоз эшитилди:
-- Тирикчилик дардига тушиб қолибсизми, Санталат хола!
Санталат ая бошини кўтарди-ю, тепасида турган Бонуни кўрди. Маҳаллада Бонуни танимайдиган одам йўқ. Эри уч қаватли магазинда ишлайди. Машинаси бор. Бултур пишиқ ғиштдан участка қуришган. Ҳар тўкисда бир айб бўларкан-да. Бечораларнинг фарзанди йўқ. Шундоқ-ку, лекин Бону жуда катта оғиз хотин. Бойвучча-да. Ҳозир ҳам ялтироқ кўйлак устидан қимматбаҳо жемпер кийиб олибди. Қўша-қўша олтин билагузук тақилган қўлида катта сумка. Нима бўлгандаям Санталат ая таниш одам учраганидан қувониб кетди. Мана энди боятдан бери кўнглини ҳовлиқтираётган янгиликни айтиб, Бонуниям суюнтиради. У инқиллаб ўрнидан турди-да, Бонуни бағрига босиб кўришди. Энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди, Бону ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, осмонга қараб қақиллаб кулди. Шунда тилла тиш тўла оғзидан чўғ сачраб кетгандай бўлди.
-- Мана, қариганингизда энди эсингиз кирибди, Сантал хола! Бозордан қолманг, бозордан! Бозорда хикмат кўп! Отанг -- бозор, онанг -- бозор!
Санталат ая тилининг учида турган гапни айтди:
-- Мухторжонингиз отпускага келяпти.
Шундоқ деди-ю, негадир бу хабар оғзидан ҳаяжон билан эмас, соввққина оҳангда чиқди. Нега шунақа бўлганига ўзи ҳам ҳайрон қолди.
-- Ҳой, менга қаранг, хола, келинингизга атлас олиб қўймайсизми? -- Бону бутунлай бошқа ёқдан келди. Кейин сирли бир нарсани айтаётгандай овозини пасайтирди. -- Бари бир келин қиласиз-ку, ўғлингиз бўйдоқ ўтмас ахир!
Санталат аянинг дили оғриди. Туфлига ажратиб қўйган ўттиз икки сўми эсига тушди.
-- Вой, нега келин қилмас эканман, қани атласингиз?
Бону каттакон қора сумканинг занжирини суриб атласнинг бир учини чиқарди. Санталат ая дарров билди: яхши атлас, майда тароқли.
-- Қанча экан бир кийими?
-- Юз ўттиз сўм! Пулингиз ўзингиз билан кетади. Асл мол. Атласнинг энг тозаси.
-- Магазинда ўттиз сўмдан ошмайди, дейишади-ку, Бону?
-- Бунақа мол магазинга чиқмайди!
Боту тилла тишларини ярақлатиб яна кулди. "Кучинг етмаса чираниб нима қиласан" дегандай зарда билан сумканинг занжирини тортди.
-- Ҳув анави сили-симёни кўряпсизми, Сантал хола? -- деи у нарироқдаги тўдани кўрсатиб. Санталат ая Бону кўрсатган томонга қараб, устидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин, рангсиз аёлни кўрди. -- Ўша-чи, -- деди Бону кўзлари ҳасаддан ёниб, -- кеча бир сумка лакерованний туфли сотди, ер ютгур! Обувной отделни бутунлай ўзиники қилиб олди, яшшамагур!
Боя Бону атласни кўрсатганида, кўзи тушган экан шекилли, қош-кўзи попукдай нозиккина қиз уларнинг олдига келди. Талаба бўлса керак ихчамгина папка кўтариб олибди. Бону атласини чиқаргунча қиз папкасини тиззасининг кўзи билан туртиб-туртиб, сабр қилиб турди.
"Мухторжонимга хўпам муносиб эканми?" деб ўйлади Санталат ая беихтиёр. | 513 |
| 5 | Мана, кўп кетиб ози қолди. Эртага ёз ўтиб куз келса, қарабсизки, Мухторжон кеб турибди-да. Бир қарс-бадабанг тўй қилсинки!
"Илойим боши тошдан бўлсин!" деб қўйди у бет-қўлини артар экан. Ўзи билан ўзи овора бўлиб, кўча эшиги тақиллаганини эшитмай қолди шекилли, кимдир ҳалқани қаттиқ-қаттиқ қоқа бошлади.
-- Ҳув, -- деди Санталат ая йўлак томон юриб. -- Келаверинг!
Пастак эшик очилди-ю, елкасига сумка осган почтачи хотин энгашиб ичкари кирди. У болонья плаш кийиб, бошига қизил дурра танғиб олганди. Санталат ая дарров таниди. Бу -- бир вақтлар Мухторжоннинг газетасини олиб келадиган татар жувон эди.
-- Мухторжондан хат борми, Альфия қизим? -- деди Санталат ая калишини судраб яқин бораркан.
-- Юқ, телеграмма! -- деди Альфия жилмайиб. Санталат ая юраги бир қалқиб кетди.
-- Вой, нима деяпсан, айланай, қанақа дилгиром? -- деди ранги ўчиб.
Альфия телеграммани катини очиб, овоз чиқармай ўқиди-да, яна жилмайди.
-- Иби, ўғлиғиз киля икан, подвиходной куни.
Санталат ая бари бир ҳеч нима тушунмади.
-- Нимага келади? Тани-жони соғмикин?
Альфия уни юпатиб елкасига қоқди.
-- Биспокоится итмагиз. Отпускка киля икан. Заслужить итган олай.
Санталат ая бир лаҳза анграйиб турди-да, Альфиянинг у юзидан, бу юзидан ўпди. Димоғига арзон, аммо хушбўй атир ҳиди урилди. Бултур саккизинчи мартда Мухторжон ўзига олиб келган "Шарқ" деган атир эсига тушди. Ўшандан буён очилмай қутичасида турган эди.
-- Шошма, ўргилай болам, шошма, -- деди у телеграммани чангаллаганча югуриб. Бир лаҳада уйга кирди-ю, тахмондаги тўйга атаб тикилган атлас, духоба кўрпаларнинг ёнбошига яшириб қўйган атир қутисини олиб, яна ҳовлига тушди.
Альфия водопровод тутқичини ўйнаб турарди.
-- Хушхабар обкелган оғзингдан айланай, -- деди Санталат ая атирни узатиб. -- Олмасанг хафа бўламан. Мухторжон келганда албатта меҳмонга келгин, онанг гиргиттон!
-- Ийя, курябсиз, -- Альфия суюнчи атирни иккиланиб олди.
Санталат ая Альфияни кузатди-ю, яна ҳовлиқиб уйга кирди. Яхши тушунмаса ҳам телеграммани қайта кўздан кечирди.
"Шанба куни келса, бугун сешанба... Чоршанба, пайшанба, жума... яна уч кун бор экан. Қаранг-а, бежиз туш кўрмаган экан-да. Мухторжон келар эканки, отаси йўл очиб юрган экан!"
Ўзини қўярга жой тополмай яна ҳовлига тушди, кўчага чиқди. Тошлоқ тор кўчанинг у юзидаги кўк эшикни бир-икки тақиллатди-ю, эсига тушди: "Хайрибиби эгачисиникига келин тушарга кетувди-я... Рисолат уйдамикан?" У нарироқдаги жимжимадор дарвоза томон юрди. Етиб бормасиданоқ дарвоза биқинига ўрнатилган эшик очилди-да, папка кўтарган, галстук таққан бола чиқди. Салом берди.
-- Ваалайкум ассалом, мулло бўлинг, Асаджон, -- деди меҳри ийиб. -- Ойинглар уйдамилар?
-- Бугун сменалари-ку, Пошшабуви, -- деди бола бир зум тўхтаб.
Рисолат касалхона ошхонасида ишлайди. Кун ора ишга боради. Бугун ишда экан-да...
-- Мухторжон аканг келяпти, ойингларга шуни айтмоқчийдим, -- деди Санталат ая.
Бола қувониб кетди.
-- Ура! -- деди бақириб. -- Келсалар ременларини менга берасиз-а?
-- Албатта, болам, албатта.
Санталат ая тошлоқ кўчада ирғишлаб-ирғишлаб бораётган боланинг кетидан қувониб қараб қолди. Зум ўтмай қизалоғини етаклаган ёшгина жувон унинг олдидан салом бериб ўтди. Боласини боғчага олиб бораётган бўлса керак. Яна икки йигит шоша-пиша ўтиб кетишди. Уларнинг кўчаси ҳар куни эрталаб шунақа гавжум бўлади. Ҳамма ўзининг юмушига шошади. "Хайрибиби йўқ. Рисолат ишда. Қаёққа борса экан!.."
У яна ҳовлига қайтиб кирди. Гуллаб ётган ўрикка, жўмрагидан сув томчилаётган водопроводга, цемент ҳовузчага тикилиб турди-да, тўсатдан хаёлига ғалати бир ўй келди. "Беш-олти боғ пиёзни Пастбозорга олиб тушса-чи? Икки қадам жой бўлса. Гап пулдамас. Ҳарна, одамларни кўради, гаплашади. Баҳонада Мухторжоннинг туфлисига атаб ўттиз икки сўм ажратиб қўйган. Эртага отпускага келса, этик кийиб юрмайди-ку.
У шоша-пиша ишга киришди. Текис-текис пиёзларни саралаб юлди. Цемент ҳовузчада яхшилаб ювди. Кейин қазноқдаги узун михга илиқлик турган, қурум босган саватни олиб, униям латта билан совунлаб ювди. Пиёзларни катта-катта қилиб боғлади. Саватга солиб, йўл-йўл қизил дастурхонга ўради. | 486 |
| 6 | ДАРД
"Бозор -- шайтоннинг айвони".
Халқ мақоли.
Санталат ая хомуш уйғонди. Кун ёришиб кетган, дераза ортидаги куртаклари бўртиб қолган тол шохлари, худди биров атайлаб силтаётгандай шамолда кескин-кескин силкинар, аллақаерда мусича маъюс кукулар эди. Санталат ая патнис, мис самовар, қадимий гардим чойнаклар билан безатилган токчадаги қўнғироқли соатга қаради. Етти бўлай деб қопти. У инқиллаб ўрнидан турди-да, намат тўшалган айвонга чиқиб, ғиштин зинадан ҳовлига тушди. Атрофда гул иси кезади, баҳор ҳавоси мусаффо, илиқ. Кечаси қаттиқроқ шамол бўлган шекилли, ҳовли ўртасидаги каттакон ўрик гуллари дув тўкилибди. Этакдаги ошхонанинг шифер томи, ўрик остидаги икки-уч буйра жойда барқ уриб ётган пиёз устига оч пушти ранг тангачалар ёғилибди.
Мухторжон кузакда армияга кетиш олдидан кекса ўрик тагига шу пиёзни сепган эди. Ўшанда Санталат ая кулувди. "Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига... Кафтдай жойда деҳқончилик қилиб қаёққа борардинг, болам", деганди. Мухторжон бўлса, "Эрмак бўлади-да, сизга, ойи", деб кулиб қўйган эди. Билиб гапирган экан. Мана, қор эриши билан Санталат аяга эрмак топилди-қолди. Ёлғиз ўзи ўтириб-ўтириб зерикканида эрмак учун пиёз ўтайди. Саралаб-саралаб юлади, қўшниларга тарқатади. Юлган сайин бу ёқдан униб чиқаверади, жонивор.
Санталат ая йўлак бошидаги жўмракдан обдастага сув тўлдирди. Тошиб чиққан сув цемент ҳовузчага тўпланиб қолган ўрик гулларини оқизиб кетди. Санталат ая яна Мухторжонни эслади: мана, шу ҳовузчани ҳам Мухторжон ясаб берувди. Қўлидан келмаган иш йўқ эди, Мухторжоннинг. Отасининг ўғли-да! Отаси донғи кетган уста эди. Мирсоат сувоқчи деса, етти маҳалла танирди. Девор суваса, одамнинг аки кўринарди.
Шу гап Санталат аянинг хаёлига келиши билан нима учун боядан бери кўнгли ғаш эканини пайқади.
Қизиқ, шу кеча Мухторжоннинг отаси тушига кирибди. Неча йил илгари ўлиб кетган одам, келиб юрибди. Тағин ҳадеб кўча эшикнинг олдини супураётган эмиш. "Ҳой, дадаси, кўча супураётганингиз нимаси, биров кўрса уят қилмайдими", деса индамасмиш.
"Тавба, нимага отаси безовта бўлиб юрибюи, ё Мухторжонга бир нима бўлдимикан?!"
Санталат ая ўзининг хаёлига келган фикрдан чўчиб кетди. "Илойим ўзи паноҳида асрасин! Битта шу бола деб сўққабош ўтди, ахир".
... Ўгай ота-онаси уни ўзига ўхшаган етимгина болага узатишганида Санталат энди ўн саккизга кирганди. Ўзи қаттиқчилик билан ўсган эмасми, дарров рўзғорга киришиб кета қолди. Тилаб-тилаб олган қизалоғи энди йўлга кирганда эри урушга кетди. Беш йил ваҳимаю хавотир билан ўтди. Санталат Қоратошдаги туғруқхонада кир ювувчи бўлиб ишлади. Ёлғиз овунчоғини ҳам Худо кўп кўрди, қизи терламадан нобуд бўлди. Тағинам толеи бор экан: эри бирон ери тирналмасдан, эсон-омон қайтиб келди. Қаҳрини аямаган толе меҳрини ҳам аямайди, деганлари рост экан. Икки йилдан кейин мана шу Мухторжон туғилди. Эр-хотин қўш ҳўкиз деганларидай, биргалашиб ишлаб, каталакдай бўлсаям мана шу ҳовлини сотиб олишди. Эрининг ўзи уста эмасми, бир уй, бир айвон қурди. Аммо бу сафар ҳам толе уларнинг қувончини кўролмади: бир куни эрининг ўлигини кўтариб келишди. Хавозадан тушиб кетибди.
Санталат дод солди, сочини юлди. Лекин начора, кўнди.
Мухторжон битта бўлсаям ўнтага татийдиган йигит чиқди. Ахлоқли, одобли... Институтни битирди, инженер бўлди. Санталат ая энди орзу-ҳавас билан тўй қиламан, деб турган эди, ўғли армияга кетиб қолди.
Санталат ая Мухторжонга жуда суяниб қолган экан. Анчагача бир нимасини йўқотгандай бўлиб юрди. Ҳар сафар Мухторжоннинг хонасига кирганида ўғлининг дўпписигами, кўйлагигами кўзи тушади. Санталат ая кўйлакни бағрига босиб йиғлайди, денг... Уйга киришга юраги йўқ. Бир кўнгли ўттиз йил ишлаб пенсияга чиққан туғруқхонага яна борай деди-ю, ниятидан қайтди. Билмаган одам яна ишга кирибди, демайдими? Дунёда энг нозик юрак ҳам, энг чидамли юрак ҳам онаники бўлади. Санталат ая бунисигаям кўнди. | 643 |
| 7 | Бир кишидан қайиқни бўяб беришини илтимос қилишди. У ўзининг бўёқ ва чўткаларини олиб келиб, эгаси сўраганидек, қайиқни ёрқин қизил рангга бўяй бошлади.
Бўяш жараёнида у қайиқ тубида кичкина тешик борлигини пайқаб қолди ва ҳеч кимга айтмай, уни секингина ямаб, тузатиб қўйди. Ишини тугатиб, хизмат ҳақини олди-ю, жўнаб кетди.
Эртаси куни қайиқ эгаси бўёқчининг ҳузурига келиб, унга кечаги хизмат ҳақидан анча кўп бўлган пулни узатди. Бўёқчи ҳайрон бўлиб деди: — Лекин кеча қайиқни бўяганим учун мен билан ҳисоб-китоб қилгандингиз-ку, жаноб!
— Бу бўёқ учун эмас. Бу қайиқдаги тешикни тузатганингиз учун.
— Э! Бу арзимаган кичик бир иш эди... Бундай аҳамиятсиз нарса учун менга бунчалик катта пул тўлашга асло ҳожат йўқ.
— Қадрли дўстим, Сиз мени тушунмаяпсиз. Бор гапни айтиб берай, эшитинг. Мен Сиздан қайиқни бўяшни илтимос қилганимда, ўша тешик ҳақида айтишни унутибман. Бўёқ қуригач, болаларим қайиқни олиб, катта кўлга балиқ овига жўнаб кетишибди. Улар қайиқ тубида тешик борлигидан бехабар бўлишган. Ўша пайтда мен уйда йўқ эдим.
Уйга қайтиб, фарзандларим қайиқни олиб кетишганини билганимда, даҳшатдан донг қотиб қолдим, чунки қайиқнинг тешик экани ёдимга тушганди.
Уларнинг балиқ овидан соғ-саломат қайтиб келаётганини кўрганимдаги қувончим ва енгиллигимни бир тасаввур қилиб кўринг!
Шундан сўнг қайиқни кўздан кечирдим ва Сизнинг ўша тешикни ямаб қўйганингизни кўрдим! Энди нима иш қилганингизни англадингизми? Сиз менинг фарзандларимнинг ҳаётини сақлаб қолдингиз! Сизнинг бу «арзимаган» яхшилигингиз учун тўлашга менинг бутун бойлигим ҳам камлик қилади.
Шундай экан, кимга, қачон ва қандай вазиятда бўлишидан қатъи назар — одамларга ёрдам беришда, уларни қўллаб-қувватлашда, диққат билан тинглашда ва йўлингизда учраган бировларнинг муаммоларини имкон қадар бартараф этишда давом этинг. Сиз қачон, кимдир Сизга муҳтож бўлишини ёки Аллоҳ бошқаларга қилган ёрдамингиз учун Сизга қачон кутилмаган гўзал мукофот тақдим этишини билмайсиз.
Эҳтимол, Сиз ҳам ўз йўлингизда кимларнингдир «қайиғидаги тешикларни» ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда ямаб кетгандирсиз ва бу билан инсонларга қанчалик ёрдам берганингизни тасаввур ҳам қилолмассиз...
Таржима. | 1 236 |
| 8 | «Бироз семирибди, мен буни ҳозир ўзига айтсам кўнглига тегмасмикан?» — дея ўйлади Баҳром Севаранинг юзидан кўзини узмасдан.
Орадан ўн икки йил ўтиб учрашган икки дил гўё тилсиз сўзлашар эди. Балки мана шу кўча бошидаги кофечи йигит бўлмаганида, улар учрашмасди ҳам.
Орадаги бироз сукунатни бузиб, Баҳром сўз бошлади. Ҳаяжондан сўзларининг ярми ютилиб кетар, лаблари титрар эди, аммо у ўзини дадил кўрсатишга уринаверарди.
— Яқинда келди бу ерга. Кофени яхши тайёрлайди.
Севара унинг сўзини тасдиқлади:
— Мен ҳам иш чарчоғини мана шу кофени ичиб енгаман.
— Ишинг оғирми? — деб сўради Баҳром.
— Ҳа, бизда иш оғир, тунги сменада навбатчиликда тураман. Беморлар кўп.
— Қарая, охири барибир шифокорликка ўқидингми?
— Қайда... — Севара шундай деб ерга қаради ва орага анча пайт сукунат чўкди. Бироздан сўнг у оғир хўрсиниб давом этди: — Дипломни ҳам амаллаб олдим, бу ҳам ўқиди дегани эмас, шунчаки малака оширди деган диплом-да. Касалларнинг ярасини бойлайман, овқатини едираман... Хуллас, мана шунақа ишлар билан шуғулламаман. Ачинарли иш, а? — Севара шундай деб, истиҳола билан Баҳромга қаради.
— Нега энди? Йўқ, унақа эмас! Аслида ҳам иш ҳақи оласан, ҳам савоб бўлади-ку, — деди Баҳром чин дилдан уни юпатишга ҳаракат қилиб.
Баҳром Севарани яна бир қур кузатиб чиқди. Ўша аввалгидек сарв қомати бироз ўзлигини йўқотган, йиллар юкидан қадди бироз эгилиб қолгандек эди. Гапни шартта бошқа мавзуга бурмоқчи бўлиб, Баҳром яна сўз қотди:
— Менга деса, бирор қиз тегмади. Оқ сочларим мени қари кўрсатар экан-да.
Севара бироз кулиб олди:
— Сенинг сочларинг ахир ўша пайтларда ҳам оқ эди-ку.
— Шуни айтаман-да, — Баҳром ўзи айтган гапдан сал ўнғайсизланиб қолди. Ахир бу гапларни айтишдан мақсад нима эди? Ўзини оқламоқчимиди ёки ҳалигача ёлғиз эканини билдирмоқчими?
Баҳром кўзларини қизга қадаб, ичидаги энг оғриқли саволни берди:
— Эътибор қилма... Ўзинг бахтлимисан?
Севара саволга жавоб беришдан олдин Баҳромнинг кўзларига тик қаради. Унинг нигоҳида қандайдир сирли, айни пайтда мунгли бир ифода бор эди.
— Мени бахтли деб ўйлайсанми? — Севара совуб қолган кофесидан бир ҳўплади. — Тўққиз йил аввал турмушга чиққандим. Бўлмади. Характерларимиз тўғри келмади, дейишади-ку... Хуллас, уч йил аввал қонуний ажрашдик. Ҳозир қизим билан ёлғиз яшайман. Оғир кунларни бошдан ўтказдим, Баҳром. Мана шу касалхонадаги иш мени чалғитди, оёққа турғазди. Савобини билмадим-у, лекин одамларга кераклигимни ҳис қилиш менга куч беради.
Баҳромнинг юраги бир қалқиб кетди. Бу янгилик унда бир вақтнинг ўзида ҳам ачиниш, ҳам аллақандай яширин бир умид уйғотганди. Ўшанда, бундан 12 йил аввал, Севара бошқага унаштирилганини эшитганда Баҳромнинг дунёси йиқилганди. Ўшандан бери юрагини ҳеч кимга оча олмади, уйланиш ҳақидаги гапларни эса доим ҳазилга буриб келди. Мана энди тақдир уларни яна ўша кўча бошида, ўша кофехона ёнида рўпара қилиб қўйибди.
— Кечир... Мен билмагандим, — деди Баҳром оҳиста, унинг овозида чин дилдан қайғуриш бор эди.
— Бунинг учун кечирим сўрама, — Севара яна ўша таниш, чиройли табассуми билан Баҳромга қаради. — Ўтган иш ўтиб кетди. Муҳими, ҳозир тинчман. Ўзинг-чи? Ростдан ҳалиям бўйдоқмисан? Мени алдамаяпсанми?
— Сурбетларча ёлғизман, — деб кулди Баҳром ва бу сафар унинг кулгиси жуда самимий чиқди. — Сочларим оқагани билан, юрагим ҳалиям ўша, 20 ёшли талабаникидек аҳмоқ.
Орадаги совуқлик, йиллар давомида йиғилган бегоналик девори бир лаҳзада қулаб тушди. Улар яна ўша содда, бир-бирини кўрганда ҳаяжонланадиган Баҳром ва Севарага айланишганди.
— Севара, — Баҳром бир оз дадиллашиб, чўнтагидан телефонини чиқарди. — Мен бу сафар сени шунчаки қўйвориб юбормоқчи эмасман. Рақамингни бер. Эртага навбатчилигинг тугагач, қизингни ҳам олиб, бирга айлангани борамиз. Мени таклифимни рад этма, илтимос.
Севара Баҳромга қаради. Унинг кўзларида эски қадрдонни, балки ундан ҳам яқинроқ бўлиши мумкин бўлган инсонни кўрди. Рақамини айтаркан, у ҳам ичида аллақачон унутилган ширин бир туйғу — умид уйғонаётганини ҳис қилди.
Кофечи йигит уларнинг ортидан қараб, жилмайиб қўйди. Бугун унинг қаҳваси икки қалбни қайта бирлаштирган эди.
Нуриддин Зиё | 1 351 |
| 9 | "Ҳозир машина ағдарилади-ю, самосвал устимиздан ўтиб кетди", деб ўйлади Хуршид қўрқувдан титраб. Негадир шу топда онаси кўз ўнгига келди. Яна бир-икки сония ўтган бўлса керак. Аммо бу онлар йилга тенг эди. Ниҳоят, самосвал тўхтади. "Москвич" ҳам унга кўндаланг ёпишганча, силкиниб тўхтаб қолди. "Хайрият, ағдарилмади" -- Хуршид аъзойи баданини муздай тер босганини энди пайқади.
-- Қўрқманг, -- деди Назиранинг елкасидан қучоқлаб, -- қўрқманг, тирик қолдик-ку!
Назира қўлини туширди. Унинг ранги докадек оқариб кетган, қўллари қалтирар эди. У бирдан титраб-титраб йиғлаб юборди.
Хуршид машинадан тушмоқчи эди, эшик очилмади. Пачоқ бўлиб, ўриндиққа ёпишиб қолибди.
-- Эшикни очинг! -- деди у ҳамон йиғлаётган Назирага.
Назира беҳуш бир тарзда ерга тушди-да, каловланиб бориб симёғоч тагига -- уйиб қўйилган қорга ўтириб қолди. Хуршид ҳам оёқларини аранг босиб машинани айланиб ўтди. Самосвалнинг эшиги очилди-да, ранги қув ўчган, кўзлари қўрқувдан олайган йигит сакраб тушди. Кирза этикларини дўқиллатиб югуриб келди.
-- Тирикмисиз, ака? -- деди йиғламсираган товуш билан. У энтикиб нафас олар, ингичка мўйлови учиб-учиб турар эди.
Хуршид индамасдан ўз машинасига қаради. "Москвич"нинг эшиги ичкари кириб, ойнаси чил-чил синган, томигача пачоқ бўлган эди. Қизиқ, у нимагадир ачинмади ҳам. фақат машинасининг ҳозирги кўринишини ўз аҳволига ўхшатгиси келди.
Бирпасда тумонат одам тўпланди. Хуршид кўзлари билан хотинини излаб топди. Назира уч-тўрт қадам нарида довдираб турар, семиз бир хотин унинг чаккасига қор ишқалар эди.
Шовқин-сурон, бақириқ-чақириқ орасида ҳеч нимани англаб бўлмай қолди. Аллақаёқдан етиб келган инспектор одамларни тарқата бошлади. У Хуршидга яқин келиб сўради:
-- Машина сизникими?
Хуршид индамай бош силкиди.
-- Бахтингиз бор экан, -- инспектор жилмайди. -- Бунақа авариядан тирик чиққанлар оз бўлади. Самосвал кимники?
-- Меники, -- деди бояги йигит яна йиғламсираб.
-- Нима бўлди?
-- Бу киши секин келаётган эканлар, -- деди йигит бўшашиб. -- Қувиб ўтмоқчи эдим, рўпарадан такси чиқиб қолди.
-- Машинани расво қилди, тўлаб берсин...
Хуршид хотинининг овозини эшитиб, бурилиб қаради. Назира унинг ёнида турар, йиғиси тинган эди.
-- Тўлаб беради, опа, тўлаб беради, -- деди инспектор, йигитнинг ҳужжатини оларкан. -- Судга бериб ҳаммасини ундириб оласиз.
Шундай дейиши билан унниқиб кетган қора духоба камзул кийган кампир тўдага ёриб кирди-ю. "Вой, болам" деб додлаганча шофёрни қучоқлаб олди. Кейин инспекторнинг елкасига осилди:
-- Раҳм қилинг, ўғлим, битта-ю битта болам шу.
Хуршид нима гаплигини, бу кампир қаёқдан келиб қолганлигини тушуна олмай қотиб турар, фақат бир нарсани билар эди: бу кампир шофёр йигитнинг онаси экан. Кампирнинг ушоқлигими, духоба камзулими, нимасидир, ўз онасини эслатди. Негадир кўзига ёш олиб, инспекторга ёпишиб олган кампирни қучоқлади.
-- Қўйинг, ойи, хафа бўлманг, ўғлингизга ҳеч нима қилмайди.
Кампир энди унинг бўйнига осилиб илтижо қила бошлади.
-- Жон болам, ўғил-қизларингизнинг роҳатини кўринг.
-- Ўзимнинг ҳам оёғим тортмай турувди-я! Э ўша хотиннинг сўзига кирган эркакнинг... -- шофёр бола қўпол сўкинди. -- Ойим кеча опамникига -- Келесга кетган эдилар. Ҳали ишдан борсам, хотиним туриб олди-да, палакат! Ойимни олиб келасиз дейди. Билмадим, қайнонаси билан киндиги биттами?
Хуршид ҳамон кампирни овутаркан, беихтиёр жилмайди.
Хотинини бемалол сўкаётган бу чапани йигитга ҳам, унинг онасини шунчалик яхши кўрадиган хотинига ҳам ҳаваси келди.
-- Судга берасизми? -- деди симёғочдан тушиб турган лампочка ёруғида протокол ёзаётган инспектор Хуршидга қараб.
Хуршид индамай турган хотинига зимдан қараб қўйди-ю, хотиржам гапирди:
-- Қизиқмисиз, суднинг нима кераги бор. Ўзимиз келишамиз. Тасодиф-да... Хаётда бундан баттарлари бўлади-ку...
Инспектор "ўзингиз биласиз" дегандай елкасини қисди. Шофёр боланинг онаси эса ҳайратдан кўзларини катта очиб Хуршидга узоқ тикилиб қолди.
1970 йил
Oʼtkir Hoshimov | 1 342 |
| 10 | Ўшанда онаси тўйнинг учинчи куниёқ сўппайиб жўнаб кетганини Хуршид ҳозир яна эслади. "Мана бугун ҳам шунақа бўлди-ку. Дили оғриб кетди-да... Автобусга илиндимикин?
Стартёр ҳадеганда ўт олавермагач, Хуршид бутун аламини машинадан олмоқчи бўлгандай, қора терга тушиб, ручкани шиддат билан айлантира бошлади. Ниҳоят, мотор гуриллаб кетди. Хуршид машинани эҳтиётлаб гараждан олиб чиқди. Назира унинг ёнига ўтириб уф тортди.
-- Ўлсин, кеч қолдик! Нима бало, дадам ўзига "Волга", сизга атайлаб "Москвич" олиб берганми?
"Яна ўша гап, -- деб ўйлади Хуршид машинани чироқлар чарақлаган серқатнов кўчадан оҳиста юргизиб бораркан. -- Падарига лаънат, машинанинг ҳам, пулининг ҳам!"
Одатда рулда ўтирган киши ҳамиша зийрак бўлади. Шу топда Хуршид ҳарчанд уринмасин, кўнгил ғашлиги тарқамади.
Уйланибдики, шу гап. Айниқса, Назира айтган "юксак аристократия" даврасига кирганида Хуршид бўғилиб кетади. Қайнотасининг ҳам, атрофидагиларнинг ҳам топган гапи -- ким қанча маош олади, кимнинг "Москвич"и бору "Волга"си йўқ, қайси заргарлик магазинига қандай "комплект" келган, ким Ригадан неча минг сўмга гарнитур олиб келди... Бу даврага кирганида Хуршид ҳавоси сўриб олинган вакуумга тажриба учун қамаб қўйилган сичқонга ўхшаб қолади. Устига-устак фарзандсизлик эр-хотинни асабий қилиб қўйди.
Начора ўзга илож йўқ. Хуршид бу хонадондан қарздор. Шуни ўйлаган сайин баттар азоб чекади. Ўз қишлоғини, болалигини қўмсайди.
Эсида, шундоқ уларнинг чорбоғи остидан каттакон анҳор ўтар эди. Болалигида, студентлик чоғида таътилга чиққанида ҳам Хуршид шу анҳорда чўмилишни яхши кўрарди. У чарчагунча сузар, кейин соҳилдаги қум устида чалқанча ётиб оларди-да, кўзларини юминқираб, қуёшга тикилар эди. Шунда унинг кўз ўнгида сон-саноқсиз бинафша ранг ҳалқачалар оловланиб ёнар, Хуршид уларни соатлаб томоша қилишдан зерикмас эди. Мана шу нурли ҳалқачалар ҳам, илиқ қумнинг кураги майингина ботиши ҳам ширин тушдек аллалар эди уни. Ҳозир у атрофини ўраб олган ҳамма нарсани ана ўша нурли ҳалқачаларнинг бир нафасли жилваланишига алишишга тайёр эди. Бугун онаси келди-ю, ўша сеҳрли дамларни яна эслатиб кетди.
Машина силкиниб, Хуршиднинг ҳуши ўзига келди. У йўл чеккасидаги ўнқир-чўнқир яхмалакдан ўтди-да, яна ўша тезликда юриб кетди.
Ярим йил илгари Фаёз Маҳмудович Хуршиднинг олдида унинг қайнотасига ярим ҳазил, ярим чин қилиб: "Куёвингизга машина олиб бермайсизми?" деб кулган эди. Мана у "Москвич"ли ҳам бўлди. Машинали бўлди-ю, ташвиши яна кўпайди. "Юксак даврадагилар энди Хуршидга очиқдан-очиқ таъна қиладиган бўлиб қолишди. "Диссертация чўзилиб кетди-ку, қачон олиб бўласиз?"
Рост, у уч йил аспирантурада ўқиди. Яна икки йил ўтди. Ишининг охири кўринмаяпти. Хуршид аспирантурага кираётганидаёқ кўнгли ғаш бўлган эди: конкурсда у билан тенг балл олган хоразмлик қизни эмас, Хуршидни қабул қилишди.
Хуршид лазер нуридан космонавтика фойдаланиш деган мураккаб мавзуга қўл урди. Аммо бу ишни эплай олмаслигини ўзи ҳам биларди. "Оёғи ердан узилган одам осилиб ўлади. Икки ўртада домлангнинг юзини ерга қаратдинг. Қўлингдан келмас экан, бошқаларнинг йўлига ғов бўлиб нима қилардинг", деб ўзини кўп бор койиди. Аммо нима фойда? Олимлик йўлига тасодифан кириб қолган, домласининг этагига ёпишиб югурдаклик қилиб юрган аспирантлар озми?.. Ўзи-чи, ўзи? Мана, бугун Фаёз Маҳмудович доктор бўлади. Хуршид зиёфатга келган меҳмонларга чой ташийди. Охирида ҳаммани уй-уйига ташиб, аравакашлик қилади.
Тўғри-да ҳар ким қўлидан келган ишни қилиши керак!
Унинг ўйларини аллақандай ваҳимали гумбурлаган овоз, кетидан Нажиранинг чинқирган товуши бузиб юборди. Хуршид даҳшат ичида рулга ёпишиб хотинига қаради. Назира икки кафти билан юзини тўсганча энкайиб қолган эди.
"Авария!!" -- шу хаёл миясига чақмоқдай урилди-ю, рулни кескин ўнгга бурди. Аммо рул унга бўйсунмас, машина аллақандай ғайри табиий равишда шиддат билан кўндалангига судралиб борар эди. Хуршид беихтиёр орқасига ўгирилиб қаради. Каттакон самосвал буфери билан Хуршиднинг машинасини шундоқ ёнбошидан илиб олганча шиддат билан судраб борарди. | 1 046 |
| 11 | Назира тўғнағич ушлаган қўлини кўтарганча қошини чимириб, зарда билан унга тикилди. Хотини ҳеч нима демаса ҳам, Хуршид шу топда унинг нима ўйлаганини фаҳмлади.
Ҳар қалай Хуршид Фаёз Маҳмудовичдан қарздор эди. Домла унга отаси қилмаган яхшиликларини қилди. Бугун у докторлик диссертацияси ёқлаяпти. Фаёз Маҳмудович кечаёқ Хуршидга тайинлаган: "Ҳимояга келмасангиз ҳам ресторанда столларни тайёрлаб қўйинг, кечқурун келин билан бориб, меҳмонларни кутиб олинглар, машинангизни ҳам мина келинг".
Хуршид кун бўйи югуриб-елиб, стол тайёрлади. Энди бошқалардан олдинроқ бориб, меҳмонларни кутиб олиши керак. Шунинг учун тайёр машинада онасини қишлоққа ташлаб келолмади.
У цемент зиналардан тушиб бораркан, яна онасини ўйлади: "Ойим ҳам қизиқ, шу пайтда кетиш зарурмиди?"
Хуршид гаражга кириб, машина эшигини очди. "Москвич"нинг мотори совиб қолган экан, ҳадеганда ўт олавермади. Хуршиднинг асаби қақшаб, газни босаверди. Аслида, шу машина ҳам, бир чеккаси Фаёз Маҳмудовичнинг шарофати билан олиниб қолган. Хуршид домлага ҳар қанча хизмат қилса, эъзозласа арзийди. Студентнинг стипендияси нима бўларди! Хуршид дарсдан бўш пайтларида товар станциясига бориб, юк ташир, аммо буни ҳеч кимга -- ҳатто ётоқдаги ҳамхоналарига ҳам билдирмас эди. Беш йил шундай ўтди. Охирги курсда ўқиётганида сири ошкор бўлиб қолди.
Бир куни контейнерда гарнитур келган экан. Қоронғи тушиб қолган эди. Хуршид ғира-ширада турган юк эгаси -- шляпали кишининг енгидан тортди.
-- Агар хўп десангиз юкингизни ортиб берардим.
Юк эгаси ўгирилиб қараши билан Хуршид қотиб қолди. Қани энди ер ёрилса-ю, кириб кетса. Бу -- кечагина мақтаб-мақтаб унга "беш" қўйган домла -- доцент Фаёз Маҳмудович эди.
-- Фамилиянгиз Авазов-а? -- деди у Хуршиднинг елкасига қоқиб. -- Бўпти ортинг.
Ўша куни домла Хуршид билан ярим кечагача гаплашиб ўтирди.
-- Сиз менга кечаёқ ёқиб қолгандингиз, -- деди домла хайрлашаётганида. -- Билимингиз пухта экан. Аспирантурага киришингиз керак.
Бир ҳафтадан кейин Хуршидни Фаёз Маҳмудовичнинг лабораториясига ишга олишди. Охирги курс студенти бўлгани учунми декан ҳам қаршилик кўрсатмади.
... Мотор ҳамон ўт олмас, Хуршид ғижинар эди. Гараж эшигида пўстинга ўраниб Назира турар, жажжи этикчаларини бир-бирига уриштирганча бетоқат ер тепинар эди. Биринчи бор танишган кунларида ҳам Назира худди шундай пўстин, этикча кийиб олган эди.
Ўшанда, янги йил кечасида Хуршид қачондир мактаб тўгарагида ўрганиб олган Гамлет монологини ўқиди. Чамаси яхши чиқди шекилли, ҳамма олқишлади.
Балдан кейин троллейбус бекатига чиқса, пўстин кийган оппоқ, чиройли қиз турибди. Хуршид негадир ундан кўз узолмай қолди. Назарида қиз ҳам унга жилмайгандек бўлди. Бирибир, Хуршид қизга гапиришга журъат қилолмади.
-- Қизнинг ўзи унга биринчи бўлиб гапирди.
-- Гамлетнинг ўзи бўларкансиз, Офелия ким?
-- Офелия... йўқ, -- деди Хуршид довдираб. Чиндан ҳам шунча йил ўқиб, Хуршид бирорта қизни билагидан ушламаган эди. "Мен ўқишим керак, бошқаси кейин бўлаверади", дерди ўзига-ўзи. Тўғрироғи қизлар билан юришга вақти ҳам йўқ эди.
Ўша оқшом у Назиранинг Политехника институтининг кимё факультетида ўқишини билиб олди.
Эҳтимол, қиз ҳам келишган, баланд бўйли, оғир-босиқ Хуршидни ёқтиргандир, лекин Хуршид Назирани бир кун кўрмаса туролмайдиган бўлиб қолди.
Баҳор чиққанида қиз уйига совчилар кўп келаётганини, ота-онаси ҳам уни узатиш ниятида эканлигини айтди. Хуршид типирчилаб қолди. Тайин гапки, у ҳозир тўй қилолмайди. Қизнинг оиласи катта даргоҳ кўринади. Унча-мунчага рози бўлмаса керак.
Бир куни у Фаёз Маҳмудовичга кўнглини очди.
-- Келинни олиб келинг, ўзим гаплашаман, -- деди домла.
Бу сафар ҳам бахт унга кулиб боқди. Назиранинг қайсидир бошлиқ бўлиб ишлайдиган отаси Фаёз Маҳмудовичнинг таниши экан.
Тўй жуда катта бўлди. Назиранинг отаси битта-ю битта қизи учун борини тўкди. Фазилат холанинг латта-путталари ҳеч нимага ярамай қолди. Назиранинг онаси куёв томоннинг камхаражлигидан энсаси қотганини, тўйга келган қишлоқлилар бир чекага чиқиб қолганини Хуршид ҳам сезди. | 915 |
| 12 | Фазилат хола бу йўллардан кўп юрган. Одамнинг боши толенинг тоши экан. Хоҳласа у ёққа отади, хоҳласа бу ёққа. Лекин инсон ҳаммасига чидайди, кўникади.
Эри урушга кетганида Хуршид унинг қўлида қолди. Осмон узоқ, ер қаттиқ. Қўшни хотин бир куни Фазилат холага ўргатди. "Сигирнинг думига маҳкам ёпишинг, сут-қатиқнинг ортганини шаҳарга олиб бориб сотсангиз, ҳарна бир кунингизга ярайди-ку".
Раис инсофли одам эди. Тушга қолмасдан далага чиқиш шарти билан рухсат берди.
Фазилат хола эрталаб соат тўрт яримда ўтадиган поездга бир бидон сут, ё қатиқ олиб чиқарди. Тошкентнинг гавжум кўчаларида "кисле молоко!" деб сотарди. Кейин илинса поездга чиқиб, бўлмаса ўткинчи аравада уйига қайтади, кетмонни елкасига ташлаб далага жўнайди. Хуршид ювош экан-да, ўшандаям. Уззукун танчанинг бир четида индамай ётаверарди. Бора-бора Фазилат хола мижоз орттирди. Шундан кейин кўча-кўйда югуриб юрмай, сутини мижозларига бериб қайтадиган бўлди.
Ҳеч эсидан чиқмайди, бир куни Хуршид муз еган экан, аланга-оташ бўлиб ётиб қолди. Фазилат хола тун бўйи касал билан олишиб чиқди. Тонгга яқин ухлаб қолибди. Станцияга чиқса поезд ўтиб кетибди. Бормаса, мижозлари айниб кетади. Йўлнинг ярмигача аравада у ёғига пиёда сарпойчан қор кечиб, тушга яқин мижозиникига етиб борди. Оёқлари акашак бўлиб қотиб қолган, калишига қор тўлган эди. Шу-шу бод орттириб, узоқ вақт кўрпа-тўшак қилиб ётди. Қўшнилар уни қаттиқ койишди.
-- Нима, болангиз сизга мармар тош қўярмиди? Жонингиз ўзингизга керакмасми!
Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Рўшнолик кунлар ҳам келди. Уруш тўхтади. Яримжон бўлса ҳам эри қайтди. Хуршид мактабга қатнай бошлади. Орада мана шу Мавлуда туғилди. Аммо Фазилат холанинг қувончи узоққа бормади: тўсатдан эри ўлиб қолди. Энди унинг ёлғиз умиди ўғлидан эди. Хуршид мактабни яхши битирди. Институтга ўқишга кирди.
Фазилат холанинг орзулари катта эди. Хуршид тезроқ ўқишини битириб қайтса, уни қишлоқнинг энг сулув қизига уйлантирсам, данғиллама тўйлар қилсам, деб юрарди. Бу сафар ҳам ниятига етолмади. Хуршид институтни битирди-ю, қишлоққа қайтмади. Ўқишни яна давом эттиришини, олим бўлмоқчи эканини айтди. Кейин тўсатдан уйланадиган бўлиб қолди. Тўй шаҳарда бўлди. Фазилат хола неча йиллардан буён тўплаган бисотини ўртага қўйди. Қишлоқдагилар "Ўғлинг ичкуёв бўлса" деб таъна қилишганида ичидан зил кетса ҳам сиртига чиқармади. "Бекор гап! Ҳечам ичкуёв эмас-да, бошқа туради. Ўзининг боласи олим бўлиб кўрсин-чи!"
Шукур, Хуршид ўзидан тинди. Уйли-жойли бўлди. Мана, машина олди. Фақат Фазилат хола ўғлиникига кам келадиган бўлиб қолди. Майли, ёлғиз эмас-ку, Мавлудаси бор. Ўғлидан кўрмаганини қизидан кўрар. Ўғлидир-қизидир, ишқилиб, ўзидан кўпайсин.
Автобус ғийқиллаб тўхтади, Фазилат холанинг хаёллари тўзиб кетди. У деразадан мўралаб, таниш ёғоч уйчани кўрди-ю, манзилга етганини сезди. Автобусдан тушаётганида нимагадир юраги ҳовлиқиб кетди: "Вой ўлмасам, ҳеч бунақа бўлмасди-ку, Мавлу тинчмикан?"
У ҳовлиққанча дала ўртасида қорайиб ётган қатқалоқ сўқмоқдан қоқила-сурина жўнади. Юраги ҳамон хаприқар, нохуш бир нарсанинг дарагини сезгандек бесаранжом эди. Ниҳоят, олисдаги пастак уйнинг деразасида нур кўриб, кўнгли жойига тушди, бўшашиб тўхтади. Рўмолининг учи билан пешанасини артди.
* * *
Хуршид креслода хомуш ўтирар, онасининг тугун қучоқлаганча аллақайси бекатда дийдираб турганини кўз олдига келтириб, ич-этини ер эди. Назира эса бурчакдаги тошойна олдида ўтириб, тўғнағичларини тишига қистирганча сочини турмаклар, эрининг кўзгудаги аксига қараб-қараб қўяр эди. Шу топда икковининг ўртасида электромагнит майдони каби кўз илғамас, аммо таранг сукунат чўккан, уни биринчи бўлиб бузишга иккови ҳам журъат этолмаётгандек эди.
-- Бўлмайсизми! -- деди ниҳоят, Назира бурилиб қараб. -- Меҳмонларга ўхшаб кириб борсак домланинг олдида нима деган одам бўламиз?..
-- Намунча шошасиз? Нима, мен югурдакмидим? -- Хуршид қовоғини солиб ўрнидан турди. | 824 |
| 13 | НУРЛИ ҲАЛҚАЧАЛАР
-- Ойим, кетаман, деяптилар...
Хуршид чизмалар ёзиб ташланган столдан бош кўтарди-ю, хотинининг гапига тушунмагандай, унга қараб қолди. Назира атлас кўйлак устидан тутиб олган фартукнинг этагига тиқмачоқ қўлларини артиб, остонада турарди.
-- Шу топда қаёққа борадилар, кеч бўлиб қолди-ку?
-- Айтдим, -- деди Назира лоқайд қиёфада бошини бир ёнга эгиб. -- Шунча қистасам ҳам кўнмаяптилар.
Хуршид хонанинг бир деворини эгаллаган китоб жавони устидаги соатга қараб қўйди:
"Олти бўлибди. Ярим соат бор. Улгурармиканман?"
-- Машинада олиб бориб ташласаммикан? -- у хаёлининг давомини сўрагандек хотинига қаради. Назира узун киприкларини пирпиратиб, елкасини қисди.
-- Билмасам...
Бу унинг "йўқ" дегани эди. Хуршид хотинининг феълини яхши билади. Мана шу сўз оловида кўп марта оилавий жанжаллар пишган.
-- Домла хафа бўлмайдиларми, ваъда бергансиз-ку? -- деди Назира яна ўша лоқайдлик билан.
"Албатта, хафа бўлади-да", деб ўйлади Хуршид тараддудланиб ўрнидан тураркан. У деворларига чўғдек гиламлар осилган хонадан ўтиб, йўлакка чиқди.
Фазилат хола амиркон маҳси-кавушини кийиб аллақачон тайёр бўлиб олган, тугунини қучоқлаганича муштдек бўлиб креслода ўтирар эди. Одатда она боласидаги қилдек ўзгаришни ҳам пайқайди-ю, бола онадаги ўзгаришни чандон билавермайди. Хуршид ҳали онаси келганида дурустроқ разм солмаган экан. Ҳозир кўзига онаси яна ҳам кичрайиб қолгандек кўринди. Юзида ажинлари кўпайиб, кўз ости салқиб қолганини сезди.
-- Ойда-йилда бир келасизу, шунақа қиласиз-а, ойи? Нима, у уйингиз бўлганида бу уйингиз эмасми? -- деди Хуршид ранжиб.
Кампир тугунни қучоқлаб, ўрнидан турди.
-- Мавлу ёлғиз-а, жон болам, биласан-ку...
-- Мавлуда ёш бола эмас. Қоласиз. -- Хуршид онасининг кўзига илтижо билан тикилди. Аммо шу ондаёқ хаёлидан лип этиб "барибир қолмайдилар", дег.ан фикр ўтди.
-- Доминг бор бўлсин, болам, сиқилиб кетаман.
-- Бўлмаса ташлаб кела қолай... -- Хуршид шундай деди-ю, бу гапни тил учида айтганини, бунинг устига орқасида хотини тикилиб турганини сезиб, ғижинди.
-- Қўй, болам, сен ишингдан қолма! -- деди онаси унинг аҳволини тушунгандай, соддагина жилмайиб. -- Чиноз қочиб кетгани йўқ. Келиб-кетиб юрган жойим.
* * *
Автостанцияда одам сийрак эди. Ойнабанд залнинг бир чеккасидаги курсига ўтирган чол қопига ёнбошлаб мудрайди. Ўрта яшар хотин бола эмизиб ўтирибди. Касса олдида уймалашган уч-тўрт қиз хандон отиб кулади. Аҳён-аҳёнда диктор қайси автобус қайси майдондан, қачон жўнашини ҳижжалаб эълон қилади. Чинознинг автобуси жўнашига хийла вақт бор экан. Фазилат хола юраги сиқилиб ташқарига чиқди.
Қиш куни бир тутам. Дарров қоронғи тушиб қолибди. Станция биносининг пештоқидаги лампочка ёниб турибди. Рўпарадаги акациянинг шохларида кечаги қор жимирлайди. Катта кўчадаги қор эриб кетган, аммо йўл чеккасидаги ариқ қирғоқлари оппоқ. Беш-олти ёшлардаги бир бола этикчаларининг пошнаси билан музни тешмоқчи бўлиб тепкилайди.
Зина олдида тўнкарилган пақирга ўтириб олган мантипаз хотин болага қараб қичқирди:
-- Этикни йиртасан, ер юткур.
-- Болани қарғаманг, ўргилай, -- деди Фазилат хола овози титраб.
-- Э, қирилиб кетсин, шуларни деб умримни хазон қилдим. Отаси бўлса топганини ичади.
"Яратгандан ҳам ўргилай, -- деб ўйлади Фазилат хола келиб тўхтаган автобус томон юраркан. -- тилаганларга бермайди болани". У Хуршиднинг фарзандсизлиги учун ичидан ўкиниши, шу боисдан ўғли билан келини ўртасида кўп жанжал чиқишини биларди. Ўғлиникига кам келишининг бошқа сабаби ҳам бор. Бу уйда ўзини заргарлик дўконига кириб қолгандай ҳис қилар, у ёққа бурилса ҳам, бу ёққа бурилса ҳам бир нимани синдириб қўяётгандай бўлаверар эди.
Автобус бетон йўлга чиққанидан ғизиллаб кетди. Фазилат хола олдинги ўриндиққа ўтирар, ташқарини томоша қилиб борар эди. Ҳаво очилиб кетган, кўкда осилиб турган ой совуқдан жунжиккандек ранги ўчиб, автобусга эргашиб борарди. Далаларни қор босган, аҳён-аҳёнда лип ўтиб қолаётган дарахтлар гулга белангандек оппоқ, ялангликлар майин ой нурида мудраб, афсонавий туш кўраётгандек сукутга чўмган. | 1 059 |
| 14 | 👉 @IzlaydiBot | 1 337 |
| 15 | 🐄 Илк бор мол бозорига борганим ҳали ҳам ёдимда...
Ёшлигимда дадам билан бир елиндор катта сигиримизни сотгани мол бозорига борганмиз.
Тумонат одам. Ҳамма ёқ шовқин. Мен учун мутлақо янги муҳит.
Ҳайронман...
Бир тараф: — Ака, беринг! Барака топинг!
Иккинчи тараф: —Пулни олинг, ака! Келишайлик! Деб бақирарди.
Мен эса атрофга қараб ҳайронман: "Пул қани ўзи? Ҳеч ким пул кўрсатмаяпти-ку..."
Бир пайт бир киши дадамнинг қўлидан ушлаб: — Ака, беринг энди...
деб ялина бошлади.
Ичимдан: "Дада, бериб қўя қолинг. Бечора жуда куйиб кетди-ку..." деб гапириворгим келади.
Аммо дадам ҳеч шошилмасди.
Охири сигирни ўша одамга эмас, анча юқори нархга бошқа харидорга сотдик.
Кейин қўй олгани, қўй🐑 бозорига ўтдик.
Бу сафар эса сотувчи қаттиқ туриб олди.
Энди дадам: — Беринг, барака топинг...
деб савдолашяпти.
Бу гал ҳам ичимдан: "Дада, сўраган пулини бериб қўя қолинг..." деб бақириворгим келади. 😊
Шунда бир киши келиб, иккаласини ҳам тинчитди. Савдони пишириб берди.
Мен эса: "Вой, бу бизнинг унутилган қариндошимиз шекилли..." деб ўйладим. 😂
Кейин билсам, у пайқачи экан. Савдо битгач, ҳар икки томон розилиги билан озгина "қанд пули" оларкан.
Шунда билдимки, бозорнинг ҳам ўз қонуни, ўз одоби, ўз сабр мактаби бор экан.
Бозордан чиққач, қўйдан ортган пулга дадам иккаламиз кабоб едик.
Уксус сепилган пиёзча, иссиқ нон, тутуни чиқиб турган кабоб...
Орадан қанча йиллар ўтди.
Кўп жойларда кабоб едим.
Лекин ўша куни дадам олиб берган кабобнинг таъмини бошқа ҳеч қаердан тополмадим.
Чунки унинг ичида фақат гўшт эмас, болалик, меҳнатнинг баракаси ва дадам билан ўтган бир кунлик бахт ҳам бор эди.
Facebookdan... | 1 881 |
| 16 | Майда-чуйдалар солинган тўрхалта кўтариб олган Йўлдошали жилмайиб келиб салом берди.
-- Мана, йўқолиб кетганлар келди, ойи, -- деди айбдор оҳангда.
"Ўзгариб кетибдими, кўзлари киртайиб қолибдими?"
Мастура хола сўрагиси келди-ю, ийманди, келини билан қучоқлашиб кўришди. Бўйнига осилиб олган Асқаржонни кўтариб уйга олиб кирди.
Икковлари дастурхон ёзишаётган эди, айвондан Йўлдошалининг товуши келди.
-- Бу кимники, ойи?
Мастура хола Асқаржонни тиззасига олди-да, ўтирган ерида жавоб қилди
-- Кавартир қўйдим.
Тахмондан кўрпача олаётган келиннинг қўллари ҳавода қотиб қолди. Мастура хола унинг ҳайратланиб тикилиб турган чиройли кўзларига қараб қўйди-да, Асқаржоннинг бошини силади.
-- Квартир дейсизми? -- деди келини кўрпача ёзаётиб.
-- Ҳа, -- Мастура хола унга қарамай Асқаржондан сўради. -- Боғчага боряпсанми?
-- Энди бормийман! -- Асқаржон унинг пинжига кирди. Йўлдошали эшикдан қовоғини солиб кирди-да, костюмини ечиб, қозиққа илди.
-- Нима қиласиз бошингизни қотириб, ойи! Юринг десак, у ёққа бормадингиз! Нимангизга етказолмаяпсиз?
"Ҳах, бола-я! Қўпайгур-а! Онанг пулни нима қилади? Нафақа пулидан ўлимлигиниям ғамлаб қўйибди."
-- Мусофир болалар экан, -- деди Мастура хола секин.
Овқат устида гап-сўз бўлмади. Чойдан кейин Йўлдошали туриб костюмини кийди. Асқаржон пайқаб қолди шекилли, Мастура холанинг бўйнига осилиб олди.
-- Ман кетмийман.
Онаси унинг қўлидан тортди.
-- Боғча опанг хафа бўлади, ўғлим.
Асқаржон йиғлаб юборди.
-- Аямминан ётаман, -- деди оёҚини типирлатиб.
-- Вой, сенсиз битта ўзим қўрқаман! -- деди онаси уни кўтариб. -- Опанг ёлғиз қолса майлими?
Йўлдошали уларнинг жанжалига бир оз қараб турди-да, нимагадир ийманиб, илтимос қилди.
-- Сиз ҳам юра қолинг, ойи!
Унинг гуноҳкор одамдай ялиниши Мастура холанинг юрагини эзди. Бола-да, бола! Шу топда нима қилади уни судраб.
-- Эртага бораман! -- деди Мастура хола кўнгли ийиб. -- Жон болам! Эртага ўзим бораман.
Мастура хола уларни кўча эшиккача кузатиб чиқиб, орқасига қайтди. Анчагача қулоғи тагида Асқаржоннинг йиғиси эшитилиб турди.
Уй ичи яна жимжит бўлиб қолди. Анчадан кейин айвонда гурс-гурс қадам товушлари эшитилди.
Катта-катта қоғоз халта кўтарган йигитлар олдинма-кетин кириб келишди.
Қорача йигит каттакон ошқовоқни токчага қўйди.
-- Эртага бир сомса қилиб бермайсизми, буви! Тандир бор экан.
Уйингга буғдой тўлгур-ей! Бу йил ўзи ҳам қовоқ сомса емаган эди-я!..
Мастура хола хонтахтага бир лаган мошкичири келтириб қўйди.
-- Ўзингиз емайсизми, буви, -- деди қорача йигит қошиқни қўлига олиб.
-- Ман едим, -- деди Мастура хола. -- Билмадим, мошовқат санларга ёқадими, йўқми...
-- Ёққанда қандоқ!
У болаларнинг овқат ейишига қараб жимгина ўтирди.
-- Ёлғиз ўзингиз турасизми? -- деди рангпар йигит шошилмасдан қошиқ сола туриб.
-- Нега? -- деди Мастура хола жилмайиб. -- Ўғлим бор. Неварам бирам ширинки... Ҳозир келиб кетишди.
-- Бошқа ёқда туришадими?
-- Нега бошқа ёқда турсин. -- Мастура хола ғурур билан гапирди. -- "Сентир"дан секция олишган! Бирам яхши. Ҳаммоми бор, гази бор. Ўғлим боёқишга қийин. Катта жойда ишлайди. Шундан-шунга қатнаш осонми? Ўзим қўймадим. Ишхонангга яқинроқ жойдан уй олгин дедим.
Бир оздан кейин йигитлар нариги уйга кириб кетишди. Мастура хола деразани очиб қўйди. Кўрпача ёзиб чўзилди. Хонага муздак куз ҳавоси кирди.
Нариги хонадан йигитларнинг овози эшитилиб турарди.
-- Шах!
-- Тўхтанг... қайтадан юрайлик, ҳали қандоқ эди?
-- Ашанақасизда энди...
Бир вақт эшик қия очилиб, қорача йигит мўралади.
-- Чой ичасизми, буви? Кўк чой дамладик.
-- Йўқ, -- деди Мастура хола ўрнидан ярим қўзғалиб. -- Ўзларинг ича қолинглар, гиргиттон...
У чироқни ўчирди. Нариги уйдан ҳамон йигитларнинг гангур-гунгур суҳбати эшитилиб турар, ора-чора қаҳ-қаҳ кулги садоси янграр эди.
"Боёқишлар! Ўқийман, одам бўламан деб шунча жойдан келишибди. Мусофирчилик осон гапми? Худо билсин, оналари қай аҳволда ўтирганикин?"
Унинг кўзлари секин-секин юмила бошлади. Қўшни хонадаги овозлар ҳамон тинмас, негадир бугун Мастура холанинг бағри бутун, кўнгли тинч эди. У бора-бора ухлаб қолди. Неча кунлардан буён биринчи марта ёнбоши ерга тегиб, ором олиб ухлади.
1969 йил
Oʼtkir Hoshimov | 1 784 |
| 17 | Ҳозир салгина ҳаракат қилса, жони чиқиб кетадигандек қотиб қолди.
-- Ёлғизлик Худойимга муносиб! -- деди у секингина, аммо овози шундай жаранглаб эшитилдики, ўз товушидан ўзи чўчиб кетди...
Одамнинг тушига нималар кирмайди. Қаранг чолини кўрибди. Кўргандаям аниқ-таниқ кўрди. Зир югуриб юрганмиш. "Хаскаш қани, Мастир? Ариқ ифлос бўлиб кетибди-ку! Нега ҳеч ким қарамайди? Бир кун бўлмасам, ҳолинг шу-да!" дермиш койиб.
Мастура хола чўчиб уйғонди. Тонг отиб қолибди. У тиззасини қучоқлаб ўтирганча нос чекди... Арвоҳи чирқиллаб юрибди-да... балки ёнига чақираётгандир. Нима қипти? Вақт-соати етганидан кейин бандаси омонатини топширади-да. Нима, дунёга устун бўлармиди?
У ҳовлига тушди. Йўлкани айланиб ўтиб, ошхонага кирди. Хомсувоқ қилинган девордаги михда илиғлик хаскашнинг силлиқ бандини силаб қўйди. Бир вақтлар чоли шу хаскашни тутарди. Тавба, унинг асбобларини биттасини ҳам бежо қилмай асрайди-ку, нега бунақа койиб юрибди?
Чойдан кейин у тағин дарвоза ёнидаги ҳарракка чиқиб ўтирди. Бояги туши кўзидан нари кетмай тураверди. Юрагини ваҳима босди. Нима қиларини билмай одамларни томоша қила бошлади. Бу дунёнинг ишлари битмас экан. Биров у ёққа ўтади, биров бу ёққа, ҳамма қаёққадир шошади.
Муюлишдан жамадон кўтарган икки йигит чиқиб келди. Биттаси, қорачадан келган, баланд бўйли, чўқур дўппи кийиб олибди. Иккинчиси рангпаргина йигитча, бир қўлида жомадон, бир билагига костюмини илиб келяпти. Афтидан, мусофирга ўхшашади. Ўқувчи болалардир-да.
Йигитлар Мастура холанинг олдига келиб салом беришди.
Мастура холанинг улар билан гаплашгиси келди.
-- Бировни қидириб юрибсизларми? -- деди у йигитларнинг қўлидаги жомадонларига қараб.
-- Ўзимиз, буви... -- деди қорача йигит жилмайиб.
Унинг жилмайишими, "ў"ни аллақандай мойлаброқ гапиришими, Мастура холага ёқди.
-- Қайси юртдансан, болам? -- деди қорача йигитга қараб. Кейин ёнидан жой кўрсатди. -- Ўтир.
Йигитлар жомадонларини оёқлари орасига олиб ўтиришди.
-- Анжандан, -- деди бояги йигит. Рангпар бола ҳам бошини силкитиб жилмайиб қўйди.
-- Ўқийсизларми?
-- Ўқиймиз, -- деди яна ўша йигит. -- Политехническийда.
-- Бу ёқда қариндошларинг борми? -- деди Мастура хола яна жомадонга қараб.
-- Йўқ, -- деди йигит бош чайқаб, -- квартир қидириб юрибмиз, буви. Ётоқхона бору, кавартир тинчроқ-да...
Мастура холанинг кўнглида ноаниқ, аммо майин илиқлик пайдо бўлди.
-- Бу атрофда кавартир қўядиган одам йўқми? -- деди рангпар йигит ўртоғининг елкаси оша Мастура холага қараб.
Мастура хола йигитларга бошдан-оёқ қараб чиқди. "Жой ўлсин! Нима, ейилиб қолармиди? Шулар ҳам ўқийман деб онасининг бағридан чиқиб келган-да..."
-- Юринглар, -- деди у ўрнидан туриб.
Йигитлар ҳайрон бўлиб бир-бирларига қараб қўйишди.
-- Кўтарсанг-чи, юкингни, болам!
Учовлари олдинма-кетин айвонга чиқишди.
Мастура хола Йўлдошалининг хонасини очди.
-- Киринглар.
Йигитлар шифтига "ҳовуз" қилиб гулдор фанер қоқилган, деразаларига шойи дарпардалар тутилган уйга киришга ботинолмагандек эшик олдида туриб қолишди.
-- Бизга аши уям бўлавуради, -- деди қорача йигит ҳовли этагидаги ҳужрани қўли билан кўрсатиб.
Мастура хола индамасдан эшикдан нари кетди.
-- Киринглар, гиргиттонлар, -- деди илтимос оҳангида.
Йигитлар бир-бирларига қараб-қараб ичкарига киришди-да, жомадонларни девор тагига қўйишди.
-- Ҳақи қанақа бўлади, буви? -- деди қорача йигит эшик тавақасидан ушлаб туриб.
-- Ўқишларингга бораверинглар! -- деди Мастура хола унга қарамай.
... Кечқурунi бир қозон мошкичири қилди. Анжанликлар мош овқатни хуш кўрмайди, дейишарди. Майли, келишсин-чи...
У гулзор четидаги водопроводда лаган ювиб турган эди, йўлак томондан қадам товушлари эшитилди. Кейин янгроқ овоз қулоқлари остида жаранглаб кетди.
-- Ая!
Мастура хола лаганни ерга қўйиб, чўнқайганча қучоғини очди. Қип-қизил жемпер кийиб олган Асқаржон пилдираб келиб унинг қучоғига отилди. Мастура хола унинг у юзидан-бу юзидан ўпди. Нимагадир қорайиб қолгандек кўринди кўзига. | 1 313 |
| 18 | -- Эрингдан хабар йўқми?
Замиранинг ранги ўчди.
-- Унақа эрдан қаро ер яхши... Битта боламни ойдинда оёғим билан боқаман.
-- Уйга кир, чой дамлаб қўйдим, -- деди Мастура хола ялингудек бўлиб.
-- Раҳмат, хола, -- Замира сумкасига имо қилди. -- Ҳали анча хатим бор. -- У бошини бир ёнга ташлаганча тез-тез юриб кетди.
Аксига олиб, маҳаллада кампир кам. Тошбуви раҳматлик кўкламда қазо қилди. Жаннати хотин эди шўрлик. Тўхтамиш Самарқандга, қизиникига кетган. Отинникига борсамикан?.. Йўғ-е, иғво қилиб, одамнинг юрагини бузади. Фалончининг қизи мундоқ, пистончининг ўғли ундоқ. Савил! Олдин ўзингни бил! Ажаб бўлди. Қизи бир кечада қочиб кетди. Уч ойдан кейин қўчқордай ўғил туғиб келди. Ўла, бешик тўйи қилиб бердинг-ку...
Мастура хола у-бу билан ўзини овутмоқчи бўлди-ю, кўнглига сиғмади.
Кеч кирди. Мастура хола Йўлдошали келса керак, деганди. Йўқ, дараги бўлмади. Авваллари кун ора келиб турарди. Кейин камқатновроқ бўлиб қолди. Майли, ўғилдир-қиздир, ўзидан тинсин.
Тавба, кексайганингдан кейин одамга унча-мунча нарса ёқмай қоларкан. У Холпошникига чиқиб телевизор кўрмоқчи бўлди-ю, кўнглига сиғмади. Уйга кириб чўзила қолди. Гулдор шифтга тикилганча узоқ ётди. Бултурлари дуруст эди. Шу кўкламдан буён кўп чарчайдиган бўлиб қолди. Оёқлари қақшаб-қақшаб оғрийди. Холпош ҳам телевизорни ўчирди шекилли, сукунат чўкди. Уй ичидаги зулмат яна ҳам қуюқлашиб кетгандек бўлди. Нимагадир Мастура холанинг юрагини қўрқинчга ўхшаган бир нарса ғижимлай бошлади. Қачондир, қаердадир қулоғига чалинган гап хаёлига келди. "Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга кетар, ўз чолингдан қўймасин!"
Кўнгил қурсин... Бўлмаса шу топда чолини эслайдими! Раҳматлик, унинг ўз қўлида жон берган эди. Унда Йўлдошали Масковда -- ўқишда эди... "Тўрттасини ерга қўйиб, топганимиз ҳам, тутганимиз шу, -- деган эди у ўлар чоғида, -- мингдан-минг розиман. Чироғимни ўчирмаса бўлди".
Ўғил-қизнинг ҳоли шу экан-да. Чилласи чиқар-чиқмас қошини қара, кўзини қара деб бир қувонаркансан. Тили чиқиб, ойи деса бир суюнаркансан. Ўзинг емай-едириб, киймай-кийдириб, катта қилиб, энди оғзим ошга етди деганингда, қиз эрим деркан, ўғил хотиним деркан, ўзи билан ўзи овора бўларкан, кетаркан. Бўлмаса, домда нима қилади. Шундоқ данғиллама уйи бўлса, ҳовлиси бўлса. Шунга йил кутиб, очиртим келганида олмайманми, дейди. Бошқага бер. Уйи йўқларга бер. Келин ҳам ўзига еткунча... Қишда у ёқда, ёзда бу ёқда тураверамиз, эмиш. Тағин, сизам юрасиз, дегани ортиқча. "Иккита хона экан. Бир амаллаб жойлашармиз", дейди. Майли, шунчалик ҳурмат қипти, барака топсин, ўзидан тинсин. Яйрасин-яшнасин... Ўзи бўлса, кўзи тирик экан, чолининг васиятини ерда қолдирмайди.
Мастура хола қачон ухлаганини билмади. Яна кун ёйилганда турди. Яна кечгача кутди. Йўлдошали бугун ҳам келмади. Мастура хола айниқса Аскаржонни соғинди.
Ҳа, бола-я! Акалли ўғлингни етаклаб ров келиб, ров кетсанг, ҳақинг кетадими?
У кечқурун Холпошшаникига чиқди. Она-бола сўрида ош еб ўтиришган экан, дик этиб, ўрнидан туришди. Холпош сўри панжарасидан энгашиб, Мастура хола билан айланиб-ўргилиб кўришди. Боёқиш, яхши хотин. Эри -- шопир. Бошқа шаҳарларга юк ташийди. Ҳафталаб йўқ бўлиб кетади. Ўтирибди, уйини уй, жойини жой қилиб... У Мастура холани қўлидан судрагудек сўрига чиқарди.
-- Неварангизни соғингандирсиз? -- деди чой узатиб.
-- Ҳа, -- деди Мастура хола. Кейин иккиланиб турди-да, қўшиб қўйди. -- Ҳали Йўлдошали келиб кетди.
Алламаҳалгача у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришди.
-- Лола чиқа қолсин олдингизга, -- деди Холпош Мастура хола зинадан тушаётганда.
-- Йўғ-е, ўзингиз ёлғизсиз...
Мастура хола айвон чироғини ёқди. Полда қадам товушлари ўзига эриш туюлиб, гурсиллаб кетгандай бўлди. Кўнгли ғаш тортиб, уйга кирди. Ўзини овутиш учун иш тикмоқчи бўлди. Қаёқда! Сўқир бўлиб қолган бу кўз ўлгур! Бир вақтлар қандоқ эди! Осмондаги қушни бежарди.
У чироқни ўчириб, ўрнига кирди. Оғир кўрпа уни бўғиб қўйгандек юк бўлди. Хонага зим-зиё сукунат чўкди. Шундай сукунат чўкдики, ўзининг юрак уришини ўзи аниқ эшита бошлади. Бора-бора қулоқлари шанғиллаб кетди. Зилдай жимжитлик унинг вужудини шафқатсиз қўллари билан ғижимлаб тўшакка михлаб ташлади. | 1 123 |
| 19 | ОДАМ ОВОЗИ
Мастура хола ярим уйғониб, ёнини пайпаслади. Асқаржонни тополмай бирпас гаранг бўлиб ётди-да, кўзини очди. Кун ёйилиб кетибди. Уй ичи жимжит. У ўрнидан туриб ўтирди. Гулдор ёстиқнинг тагини тимирскилаб, илиққина нос шишасини топди. Тиззасини қучоқлаб ўтирганича эшик томонга қараб қўйди. Секин хўрсинди. Данагидан мағизи ширин дегандек, неварасига ўрганиб қолган экан. Асқаржон доим уни "ачом қилиб" ётар, мана шунақа хаёл суриб ўтирганида, эшикни тарақлатиб очиб кириб қолар, уй бозор бўлиб кетарди. Мана, уч ҳафтаки, Асқаржон йўқ. Отаси "дом"га кўчиб кетган. Йўлдошали ҳам, келини ҳам юринг деб, уввало қисташди, Мастура холанинг ўзи кўнмади. Икки хонали секция экан. Эр-хотин ёш... Бунинг устига чолининг чироғини ўчириб, ҳайҳотдай ҳовлини ташлаб қаёққа борарди.
Мастура хола яна неварасини ўйлади. Асқаржонни боғчага беришган экан. Ичикиб қолмасин-да ишқилиб...
У секин айвонга чиқди. Куз ҳам келибди. Айвон зинасидан этакдаги хужрага, ундан бурчакдаги ошхонагача чўзилган силлиқ йўлкага олма хазонлари тўкилибди. Гулзордаги райҳонлар шалпайиб қолибди.
Мастура хола инқиллаб зинадан тушди. Ошхонага кириб, самоварга ўт ташлади. Тандир олдида ётган чўлтоқ супургини олиб, чап қўлини тиззасига тираганича энкайиб йўлкани супурди.
Ёлғиз ўзи чой ичкиси келмади. Пастак ғиштни девордаги туйнукдан қўшни ҳовлига мўралади. Ўртадаги сўрида кўрпачага мук тушганча, яланғоч товонларини бир-бирига уриштириб китоб ўқиб ётган қизни кўриб, овоз берди:
-- Лола, ойингни чақир.
-- Ойим ишга кетганлар.
Ҳа-я, бугун сешанба-я!.. Холпошша интернатда ишлайди. Кун ора боради.
Мастура хола бирпас иккиланиб турди-да, яна қиздан сўради.
-- Ўзинг чой ичдингми?
-- Ичдим, -- деди қиз китобдан бош кўтармай.
Мастура хола нари кетди. Наридан-бери икки пиёла чой ичиб, кўчага чиқди. Дарвоза ёнидаги ёғоч ҳарранка ўтирди. Кўча бошида кўйлакчан ўйнаб юрган қора-кура болалар уни кўриб қолишди-ю, қий-чув кўтариб, олдига келишди.
-- Ая, Асқар қачон келади? -- деди болалардан тикроғи ҳарракга, Мастура холанинг ёнига ўтириб.
Қизиқ, ёши олтмишдан ошибди-ю, болалар уни буви эмас, ая деб чақиришади.
Мастура хола бармоқларини букиб, ҳисоблай бошлади. Бугун сешанба бўлса, чоршанба, пайшанба... Ҳали тўрт кун бор экан.
-- Эртага, -- деди у болага қараб. Кейин илдам ўрнидан турди. -- Кетмай туринглар.
У уйга кирди-да, вазадаги попук-қантдан кафтида олиб чиқди. Болалар конфетни олиб, қий-чув кўтарганча диконглаб кетиб қолишди.
Мастура хола бошини бир ёнга ташлаганча ўтираверди. дераза олдига қатор экилган олчалардан шовиллаб хазон тўкилди. Устига ўргимчак тўри ёпишган бир дона қизҚиш япроқ шундоқ унинг тиззасига тушди. У хазонга узоқ қараб қолди. Кейин шипиллаган қадам товушларини эшитиб, бошини кўтарди.
-- Вой, Замира! -- деди негадир қувониб. Елкасига сумка осиб, қора атлас кўйлак кийиб олган Замира салом бериб, кўришиш учун кифтини тутди. Замира нариги маҳалладаги Қаюм сартарошнинг қизи. Уч ойми-тўрт ойми бўлди, битта боласи билан эридан чиқиб келган. Почтачилик қилади.
-- Йўлдош акамнинг журналини олиб келдим. -- Замира сумкасини ҳарракга қўйиб, кўк муқовали юпқа журнал чиқарди.
Мастура хола журнални олиб, муқовасидаги катта-катта ёзувларга тикилди.
-- Йўлдош аканг йўқ, -- деди у журнални ҳарракга ташлаб. -- Дўмга кетди.
-- Вой, кўчиб кетишдими? -- Замира ҳайрон, Мастура холанинг кўзига тикилди. -- Сиз қолдингизми?
-- Ман дўмда нима қиламан?! Бир кун туриб қон бўлиб кетдим. Келин ойинг ишда. Неварам боғчада. -- Мастура хола билинтирмай хўрсиниб қўйди. -- Ў-ўтирибман, -- деди чўзиб. -- Худога шукур, Йўлдошали ҳамма нарсани ғамлаб берган.
Замира сумкани олиб, елкасига илди. Авваллари у хат-пат олиб келса, эшикдан ташлаб кетаверарди. Ҳозир Мастура хола Замира билан гаплашгиси келди.
-- Қизинг катта бўлиб қолдими? -- деди у Замиранинг сумкасига қараб қўйиб.
-- Юрибди, -- деди Замира секингина. | 1 198 |
| 20 | Атроф эса ғоятда фусункор эди: кучсиз эпкинда тебранаётган майсалар, виз-виз учаётган арилар, сўқмоқни у ён-бу ён кесиб ўтган чумоли карвонлари, шишадек тиниқ осмонда муаллақ туриб қолган тўрғай, ҳув наридаги ясси тепалик бағрини қизартирган алвон ранг қизғалдоқлар, кенг бедазорнинг ҳали у еридан-ҳали бу еридан дув кўтарилаётган чумчуқлар галаси, беданалар сайраши… Бунинг бари болакай учун ғоятда қизиқ, ғоятда жозибали эди.
– Ота, тўрғай нега осмонда бунақа қилиб туради-а? – дея сўради аллақачон гинасини унутган болакай қўлларини қанот қилиб.
Ота тепага қаради.
Елкасини қисди.
Тўрғай нечун бу тарзда муаллақ туришини ҳеч ўйлаб кўрмаган экан.
Бу орада бола иккинчи саволни берди:
– Нега чумчуқлар бунақа турмайди, а, ота?
– Билмадим.
– Шаҳарда чумчуқлар борми?
– Бор шекилли.
– Мусича билан тўрғай-чи?
– Бор, – Ота шундай деди-ю, ўз-ўзидан ҳайратланди. Чунки шунча йил шаҳарда яшаб, ҳар иккала қушнинг бор-йўқлигини тузукроқ билмас экан. Дарвоқе, бир гал очиқ дераза рахига қўниб турган мусичага кўзи тушгандай бўлувди. Лекин тўрғайни-чи?.. Йўқ, кўрмаган экан. Баттар ажабланди: “Тавба, “дом”да турганингдан кейин, аҳвол шу экан-да!..”
– Шаҳардаям қушларни рогаткада отишадими, ота?
– Уф-ф, бунча бижилдоқ бўлмасанг! – Отанинг тағин жаҳли қўзиди.
Болакайнинг юраги сиқилиб, полапондай ҳурпайиб олди.
Шу созда пича сукут сақлаб жим борди.
Бироқ кўп ўтмай, капалакка алахсиди. Капалак гулхайри япроғига қўниб, қора доғли оппоқ қанотларни митти елпиғичдай дам-бадам силкиб-силкиб турарди. Капалакка кўзи тушгач, у оёқ учида юриб, унга яқинлашди. Капалак учиб бориб, наридаги майсалардан бирига қўнди. Кейин бу ҳол яна такрорланди. Бунга сари болакайнинг баттар ҳаваси қўзиб, ўт-ўланларни оралаганча, унинг ортидан эргашди. Капалак тағин учди, гоҳ пастлаб, гоҳ юқорилаб, ўн-ўн беш одим нарига бориб қўнди. Болакай унинг изидан қолмади.
– Нусрат!
Бу бехос чақириқдан чўчиб кетган болакай, бир хаёли, отаси томон югуриб бормоқчи бўлди. Аммо шундоқ бурни тагида дириллаб, ял-ял товланиб турган капалакни ташлаб кетишга кўзи қиймади. Бошидан соябони узун кепкасини қўлига олди.
Тап!..
Капалак қўлга тушди.
Болакай типирчилаётган капалакнинг қанотларидан авайлаб тутиб, танглайини тақиллатганча, уни у ён-бу ён айлантириб томоша қиларкан, ҳаяжондан томоғига нимадир тиқилиб: “Вуй, бунча чиройли! – деди-да, сўнг самимий оҳангда қўшиб қўйди: – Қўрқма, ҳозир сени қўйиб юбораман!
– Нусрат!
У капалакни эҳтиётлаб тутганча, отаси томон югурди.
– Ота, қаранг, бирам чиройли!
Ота хўмрайганча, аввал унинг ўтдан кўкарган шимига, оқиш кўйлагига, сўнгра қўлидаги капалакка разм соларкан, ғазабдан бўғриқиб, бир муддат тик туриб қолди. Кейин тўсатдан капалакка чанг солиб, кафтида ғижимлаб ерга итқитди, сўнг бунга ҳам қаноат этмай, оёғи билан эзиб, тупроққа қориштириб ташлади.
– Нима бало, йилинг чўчқами, аҳмоқ!
Болакайнинг ранги докадек оппоқ оқариб, бақрайганча туриб қолди. Қаршисида отаси эмас, эртакларда тасвирланган ёвуз руҳ тургандек, беихтиёр икки одим ортга чекинди. Орада чўп учидаги қирқоёқ тўйқусдан бармоғига ёпишгандай, ғалати тарзда бир-икки сесканиб ҳам олди. Сўнг кўзларига ёш қалқиб, пуштиранг лаблари титраб, кескин ортига бурилди-да, ҳув узоқда, ясси дўнгликлар ортида қолган қишлоқ сари елдай учиб кетди.
– Нусрат! Нусрат!..
Ота унинг ортидан югурди ва биринчи қадамдаёқ болакай тушириб қолдирган икки дона қизалдоқни босиб, янчиб юборди.
– Нусрат! Қайт изингга! Нусрат!..
Болакай тобора узоқлашиб борар, шу тобда у боягина яшил майсалар узра чарх уриб юрган оппоқ капалакка жуда-жуда ўхшаб кетарди.
«Ижод олами» журнали, 2018 йил, 1-сон
Нормурод Норқобилов | 1 584 |
