cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Hikoyalar (G&M)

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Больше
Рекламные посты
9 945
Подписчики
-724 часа
-297 дней
-13030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Акс-садо — Дадаси, мен бозорга чиқиб келай, уйда нон қолмабди. — Майли, борақол! У эшик ортидан ёпилганини эшитибоқ таниш рақамларни терди: — Жоним, роса соғинтириб юбордингиз-ку! Яхшимисиз?.. Ҳа-а-а, хотинимми, бозорга кетди, бемалол гапираверинг... Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади. — Эээ, кимдир келди, хотиним қайтган кўринади. Майли, яна гаплашамиз. Гўшакни қўяркан энсаси қотди: «Нега бунча дарров қайтди, бундоқ бозор айланмайдими?» Остонада қўлида катта сумка, кўзида ёш билан синглиси турарди: — Тинчликми? − сўради у. — Ака, куёвингизнинг иккинчи оиласи бор экан... Дилрабо Жумаева
Показать все...
👍 32🔥 10😢 10 1
Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз. Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз. Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди. Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.… Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз. Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр-ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради. Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир. Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпайди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг!
Показать все...
👍 44 7😢 5
Repost from Abror Zohidov
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔥 Ўзбек бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор! ☺️ Яқинда Энегетика вазирлиги расмийларидан бири шундай деганда ҳамма устидан кулди. Ўзим ҳам бир воқеани завқланиб эсладим. ❄️ Биринчи кондиционерни 2008 йил Европа чемпионати олдидан харид қилгандим. Аниқ эслайман – “Ройсон”, 460 доллар, қўйиши билан 500 доллар. Қиёслаш учун шу кондиционер ўрнатилган 3 хонали ғиштли уйни 2 йил аввал 7,5 минг долларга сотиб олгандим. Ўрнатаётган пайтимда 1 хонали уйлар тахминан 8-10 минг атрофида эди. ⚽️ Кондиционер остида маза қилиб футбол кўрганим майли, қизиғи кейин бўлган. Бир йил ўтиб, у уйдан кўчдим ва ижарага берадиган бўлдим. Бир турк мижоз таржимони билан келди. Уйни кўрсатиш йўқ, ҳадеб кондицонер тўғрисида гапираверибман. Ўзимча пультини босиб ишлатиб, шамолига кафтларимни тутиб кўрсатганманмиеййй. ✅Шунда ҳалиги таржимон йигит секин четга тортиб: “Ака, буларнинг ҳар бир хонасида совутиш тизими бор. Нега кондицонерни гапиравераётганингизни тушунмаяпти. Уйни кўрсатинг, уйни” деганди)) 💥 Ашнақа. Биз бугун оддий матоҳ сифатида қараб қолган жиҳозлар бир вақтлар чиндан фахр туйғусини берарди (дарвоқе, кондиционер учунми ёки йўқ, билмадим – турк уйимни олганди). Аброр Зоҳидов @az_sss
Показать все...
👍 22🤔 3😢 3🔥 2🥰 2 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
43👍 35🥰 4
Barchangizga kirib kelgan Qurbon Hayiti bayrami muborak bo’lsin!
Показать все...
👍 30🔥 6🥰 6
01:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Sizchi ?
Показать все...
IMG_2783.MP410.26 MB
👍 15😢 13 5
Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади: 1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди. Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан". Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир". Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!! © Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.
Показать все...
👍 109🔥 5 4
Repost from N/a
ЎЗГАРУВЧАНЛИК Юсуф алайҳис саломнинг акалари ўз манфаатлари учун укалари Бинямин керак бўлганида оталари ҳузурига Мисрдан қайтиб бориб: "Эй ота! Бизга (дон) ўлчаб бериш ман қилинди. Биз билан укамизни юборинг, ўлчаб оламиз. Биз уни албатта муҳофаза қиламиз!", дейишди. Эътибор беринг, ишлари тушганида "укамиз" дейишмоқда. Ишлари битгач: "Эй ота! Ўғлингиз ўғирлик қилди!", дейишган эди. Яъни, бу сафар "укамиз" дейишмади. Тавба! Инсонларнинг манфаати тугаса гапи ҳам нақадар тез ўзгаради!
Показать все...
👍 37😢 17🔥 1
- чет элга саёхатга бормасдан ўша харажатларни камбағалларга бер. - Хажга ёки умрага боришни ўрнига камбағалга бер, мухтожга бер. - қиммат иномарка минмасдан оддий мошина мин, ортган пулини камбағал мухтожларга бер. Бу каби чақириқларга, нафақат оддий чақириқ, балки нафратга тўла чақириқларга жавоб ёзгим келди. Биринчидан хақиқий мухтож билан боқимандаликка ўрганиб қолганларни ажратиб олайлик. Хақиқий мухтож, оилада боқувчи бўлган отанинг ўлими сабаб бир нечта ёш болалари билан қолган оила. Хақиқий мухтож, оила бошлиғи оғир дард билан ётиб қолиб оиладаги болалари ёш, аёли ишлашга болаларнинг тарбия ва тасарруфидан бўшай олмаган оила. Энди эса боқимандалар ҳақида: Ўзи ишга ярайди, аммо "иш бўлмаяпти ёрдам беринглар деб ўзи ёки кўпинча аёли томонидан мурожаат бўлади ва бир - икки бор унга маблағдан ёки рўзғордан ёрдам берилади. Қарасаки ўзидан бечорани "ёқиб" олса одамлар эҳсон бераяпти, демак ишламай еб ётса бўлади. Агар уларга бериш тўхтаб қолса дод - вой солиб портал билан қўрқитади, баъзан шу йўл билан ўз мақсадига эришадиям ва оқибатда боқиманда бўлади қўяди. Ўғил фарзандларини яхши ўқитиш ёки бирор хунарга шогирдга бериш ҳаёлини кўчасигаям келмайди. Бойлар бир умр бундай боқимандаларни боқишга масъулдай деб билади. Энди бойларга келсак: Биринчидан бой бўлиш учун тиним билмай меҳнат қилишади, ўша боқиманда мазза қилиб ухлаб ётганда бойлар бизнесларини ривожлантириш учун ё йўлда кетаётган, ёки хонасида ўтириб бизнес режаларини устида ишлаётган бўлишади. Бойлар ўз топган бойликларидан етим боқаётган, отаси бемор оилаларга кафиллик қилганларини ва қилаётганларини кўп гувоҳи бўлганман, хатто ўзлари етимларни уйлари яроқсиз бўлса уй қуриб беришади, аммо қилган ишларини ҳамма ёққа жар солишмайди. Ибодатларини вақтида қилишади, закотларини вақтида беришади ва бу вазифаларини бажариб бўлиб ўзлари ва оилалари билан дам олишга чет элларга ёки Хаж ва умрага боришга юз фоиз хаққи бор деб ўйлайман. "вой дод қийналдим" дея дод солаётган боқимандаларга иш кўрсатсангиз энсасини қотириб "мен иш сўрамаяпман, менга пулдан ёрдам бер" дейишади. Ўзим ҳам 21 ёшимдан бошлаб савдогарликни бошлаганман, бомдод намозидан кейин ишга чиқиб кетардим, қуёш чиққанда Шахрихондан молларни мошинамга юклаб Наманганга етиб келардим ва молларни бозордаги шогирдларга бериб яна Шахрихонга йўл олардим, шу алфозда бир кунда тўрт - беш марта қатнардим. Бу ҳаракатларимни кўрган баъзи дўстларим "ҳаётга бир марта келасан, нима азоб шунча югуриб елиш" дейишарди, ўзлари эса дадаларидан пул сўраб ялло қилиб юришарди. Баъзан қарз сўрашар, берсам қайтаришмас, аксинча "бунча зиқна бўлмасанг, санда пул кўпку" дея хафа ҳам бўлишарди, шуларни кўплари ҳозирда ҳам ўшандай дангаса бўлиб "бирлари икки бўлмай" ҳаётдан нолиб юришади. Ёшликда вақтларини зое қилмай хунар ўрганганлари ҳозирда шу хунарлари ортидан бой бўлиб мазза қилиб яшашмоқда. Мен бу пост орқали харомдан пул топиб бой бўлиб яшаётганларни эмас, балки ҳалол йўл билан пул топиб бой бўлиб ва бойликларини закотини бериб ҳалол яшаётганлар хақида ёздим. Мен бу пост орқали хақиқий мухтож бўлиб ўз диндошларидан ёрдам сўраётганларни эмас, балки боқимандалик касалига дучор бўлиб, ишламай еб ётишга мойил бўлиб қолиб доимо бойлар гўёки буларга қарздордек тармоққа чиқволиб "бойлар ундай, бойлар бундай, бойлар саёҳатларини интернетга қўймасин" дея маломат қилаётганларга қарата ёздим. Булар диванда ётволиб маломат қилаётган вақтда ўша бойлар қайсидир мамлакатда ёки қайсидир шаҳарда ўз бизнесларини давомийлиги учун югуриб елиб ҳаракатда юришибди. Қисқаси, "ишлаган тишлайди, ишламаган кишнайди" деган мақол тўппа тўғри. Халол меҳнати билан бой бўлдими, маломат қилманг, у ўз меҳнатини рохатини кўришга хаққи бор.(асосийси, у харомга сарф қилмаса бўлди). Саломат бўлинглар. Мухаммад Икром
Показать все...
👍 97🔥 8
Ғурра-ғурра сўз йиғдим Бошим ерга тега кўп. Сал машҳурман шекилли, Бугун менга эга кўп. Бировларнинг наздида Шоир нархи арзондек. Қўйиб берсанг, устингдан Пул сочади хазондек. Улар қайда эдилар Мен бошлаган кезимда. Боламга нон тополмай Йиғлаганим эсимда. © Муҳаммад Юсуф
Показать все...
👍 56😱 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.